Fatvo.uz веб-саҳифанинг телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз! Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️ 🌐 http://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
#ақида
Ризқ Аллоҳдан
Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идорасиYouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази етакчи мутахассиси
ЭҲРОМНИ ҚАЕРДАН БОҒЛАНАДИ
#Ҳаж_умра
❓1070-CАВОЛ: Умра ва ҳаж учун эҳромни қаердан боғланади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Юртимиздан борган ҳожиларимиз одатда таматтуъ ҳажини адо этишади. Яъни улар Макка шаҳрига умра ниятида эҳром боғлаб келишади. Умрани адо қилишганидан кейин токи ҳаж кунлари келгунча эҳромдан чиқиб юришади.
Ҳаж амаллари бошлангунча умра қилмоқчи бўлган кишилар Танъим (Оиша онамизнинг) масжидига чиқиб эҳромга кирадилар. Маккада турган киши ҳажга эҳром боғламоқчи бўлса, ҳарам (яъни, меҳмонхонадан) эҳром боғлайди. Бу ҳукм кўплаб фиқҳ китобларимизда зикр қилинади, масалан, Имом Марғилоний шундай дейдилар:
ومن كان بمكة فوقته في الحج الحرم وفي العمره الحل لأن النبي عليه الصلاة و السلام أمر أصحابه رضي الله عنهم أن يحرموا بالحج من جوف مكة وأمر أخا عائشة رضي الله عنهما أن يعمرها من التنعيم وهو في الحل ولأن أداء الحج في عرفة وهي في الحل فيكون الإحرام من الحرم ليتحق نوع سفر وأداء العمرة في الحرم فيكون الإحرام من الحل لهذا إلا أن التنعيم أفضل لورد الأثر به
Яъни: “Ким Маккада турган бўлса, унинг мийқоти ҳаж учун ҳарам, умра учун эса ҳилл (мийқотлар ва ҳарам ўртасидаги жойлар)дир. Чунки Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга ҳаж учун Макканинг марказидан эҳром боғлашни буюрдилар. Оиша онамизнинг акасига эса, синглисини умра учун эҳром боғлагани Танъим масжидига олиб боришни буюрдилар. Танъим ҳиллда жойлашган.
Ҳажни адо қилиш Арафотда бўлади. Арафот ҳиллда жойлашган. Сафарнинг бир тури (яъни, қисқа сафар) юзага чиқиши учун ҳажнинг эҳроми ҳарамда боғланади. Умрани эса ҳарамда адо этилади, сафар маъноси юзага чиқиши учун унинг эҳроми ҳиллда боғланади. Ҳадис ворид бўлгани сабабли Умранинг эҳромини Танъимда боғлаш афзал" (“Ҳидоя” китоби).
Мана шу маъно барча мўътабар китобларимизда такрорланган ва бу сўзга ихтилоф қилган уламолар топилмайди.
Демак, ҳожиларимиз биринчи умрани қилиб, эҳромдан чиққанларидан кейин яна умра қилмоқчи бўлсалар, масжиди Танъимга бориб эҳром ўраб келадилар. Агар бу нарса уларга оғир бўлса, ҳаж кунлари бошлангунча яна қайта умра қилмаган киши ҳам гуноҳкор бўлмайди.
Ҳаж кунлари келганда эса, ўзлари турган меҳмонхонадан эҳром боғлайдилар.
Бунга тескари иш қилганларнинг ҳукми ҳақида шундай дейилади:
وَلَوْ تَرَكَ الْمَكِّيُّ مِيقَاتَهُ وَأَحْرَمَ لِلْحَجِّ فِي الْحِلِّ وَلِلْعُمْرَةِ فِي الْحَرَمِ يَجِبُ عَلَيْهِ دَمٌ .)الجوهرة(
Маккада турган киши мийқотини тарк қилиб ҳаж учун ҳиллда эҳром боғласа ёки умра учун ҳарамда эҳром боғласа, унга қон чиқариш (жонлиқ сўйиш) вожиб бўлади (“Жавҳаротун-наййироҳ” китоби).
Умра учун меҳмонхонада ният қилган киши ҳарам ҳудудидан ташқарига чиқиб, қайтиб кирса ва умрани бажарса, қон чиқариш соқит бўлади. Шунингдек, ҳарамдан ташқарида ҳаж учун эҳромга кирган киши ҳарамга қайтиб кириб, сўнг ҳаж амаллари учун Мино ва Арафотга чиқса, қон чиқариш соқит бўлади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Фатво маркази.
ЎША ПУЛДАН ҚАНЧАДИР МИҚДОРИНИ ОЛСАМ БЎЛАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓1069-CАВОЛ: Мен Бухоро вилоятиданман. Устачилик қиламан. Хонадон эгасига ёғоч маҳсулоти керак ва ёғоч Тошкентда арзон экан. Хонадон эгасидан пулни олиб Тошкентдан келтириб берсам ва ўша пулдан қанчадир миқдорини олсам бўладими? Ёғоч хонадон эгасига арзонга тушади ва мен ҳам пул ишлаб оламан.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз ва сиз кабилар шариат қоидасига кўра вакил ҳисобланасизлар. Вакил инсон унга иш буюрганнинг номидан иш кўради. Масалан, ёғоч маҳсулоти бозорда 100 минг сўм. Уй эгаси сизга 100 минг сўм берди. Сиз шу пулни олиб бозорга бордингиз. Бозордаги сотувчи ёғочнинг нархидан тушиб бериб, 80 минг сўмга берди. Ортиб қолган 20 минг сўм уй эгасининг, яъни сизни шу ишга вакил қилган инсоннинг ҳақи ҳисобланади.
ولو وهب البائع بعض الثمن عن الوكيل يظهر ذلك في حق الموكل حتى لم يكن للوكيل أن يرجع على الموكل بذلك القدر
“Сотувчи маҳсулот сотиб олишга вакил бўлиб келган кимсага сотиб олган маҳсулотининг нархидан тушиб, қайтиб берган пули уни вакил қилиб юборган инсоннинг ҳақи ҳисобланади. Вакил сотувчи қайтиб берган миқдорни вакил қилиб юборган инсонга бермасдан ушлаб қолишга ҳақи йўқ”. (“Фатово ҳиндия” китоби).
Сиз хонадон эгаси билан барчасини батафсил гаплашиб олсангиз бўлади. Агар хонадон эгаси сотувчи қайтиб берадиган пуллар сизники бўлади, қанча арзон олсангиз, ортиб қолган пул сизга каби розилик билдирса, қайтим пулни олсангиз бўлади. Аммо бундай ҳолатлар алдов, ғирромликдан холи бўлиши шарт. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Фатво маркази.
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
Улашинг: @diniysavollar
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
61-дарс. Майитни кафанлаш, жаноза ва дафн масалалари.
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
👉 Youtube орқали кўриш
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31 - 32 - 33 - 34 - 35 - 36 - 37 - 38 - 39 - 40 - 41 - 42 - 43 - 44 - 45 - 46 - 47 - 48 - 49 - 50 - 51 - 52 - 53 - 54 - 55 - 56 - 57 - 58 - 59 - 60
📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Аудио
#Аёллар
Аёлларнинг эрлари олдидаги вазифалари.
Отабек домла МамадиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази мутахассиси
СИНГАН ИДИШНИ ТАШЛАБ ЮБОРИШ КЕРАКМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓1066-CАВОЛ: Чети учган, синган идишларни ташлаб юбориш керак деб эшитдим. Буни қандай тушуниш керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Чети учган, синган идишлар борасидаги гапларни бу ҳақда келган ҳадисларни ўрганиш орқали тўғри тушунишимиз мумкин.
"عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ، أَنَّهُ قَالَ: «نَهَى رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الشُّرْبِ مِنْ ثُلْمَةِ الْقَدَحِ، وَأَنْ يُنْفَخَ فِي الشَّرَابِ» سنن أبي داود
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам идишни синиқ жойидан ичишдан ва ичимликка пуфлашдан қайтардилар”, деди (Имом Абу Довуд ривоятлари).
عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ قَدَحَ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ انْكَسَرَ، فَاتَّخَذَ مَكَانَ الشَّعْبِ سِلْسِلَةً مِنْ فِضَّةٍ. قَالَ عَاصِمٌ: رَأَيْتُ الْقَدَحَ وَشَرِبْتُ فِيهِ" (صحیح البخاري).
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг идишлари синди. Сўнг синган жойини кумуш билан улаб олдилар”, деди. Осим (ҳадис ровийларидан бири): “Мен шу идишни кўрдим ва ундан сув ичдим”, деди (Имом Бухорий ривояти).
عن أبي سعيد -رضي الله تعالى عنه - (قال: نهى رسول الله صلى الله عليه وسلم عن الشرب من ثلمة القدح): بضم المثلثة وسكون اللام هي موضع الكسر منه. قال الخطابي: إنما نهى عن الشرب من ثلمة القدح؛ لأنها لاتتماسك عليها شفة الشارب، فإنه إذا شرب منها ينصب الماء ويسيل على وجهه وثوبه. زاد ابن الملك: أو لأن موضعها لايناله التنظيف التام عند غسل الإناء، (وأن ينفخ) : بصيغة المجهول أي وعن النفخ (في الشراب. رواه أبو داود). وكذا أحمد والحاكم".
Абу Саъид Худрий разияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда у зот айтдилар: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам идишни синган жойидан ичишдан қайтардилар”. Хаттобий айтадилар: “Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг қайтаришларини сабаби, ичувчининг лаби яхши ўрнашмаганлиги сабаб юзига, кийимига сув тўкилади”, дедилар. Ибнул Малак қўшимча қилиб: “Ёки идишни ювиш пайтида ўша синиқ жойи яхши ювилмай қолиши, натижада идиш тўлиқ тоза бўлмай қолиши”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти). (“Мирқотул Мафотиҳ” китоби, 7 жилд).
Демак, агар идиш пиёла, стакан бўлиб, унинг чети учган бўлса айнан ўша жойига оғиз қўйиб ичишдан Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарганлар. Бунинг сабаби сифатида Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматга мушфиқликлари ва меҳрибонликларини кўришимиз мумкин бўлади. Чунки, идишнинг синиқ жойидан ичиш билан инсоннинг лабига озор етиши ёки ўша жойдан кийимга, баданга сув тўкилиши мумкин. Қолаверса идишнинг синиқ жойи яхши тозаланмай бугунги тил билан айтганда турли микроблар тўпланиб қолган бўлиши ва келгусида турли касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Ана шундай сабабларга кўра Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам умматни синиқ идишлардан фойдаланмасикка чақирганлар. Юқоридаги ҳадислардан қуйидагиларни тушунамиз:
1. Пиёла ёки стаканларни синмаган жойидан ичса макруҳ бўлмайди.
2. Агар чойнак, коса каби тўғридан тўғри оғиз билан эмас, балки билвосита фойдаланадиган идишлар бўлса, макруҳ бўлмайди.
3. Агар ўша синиқ идишдан бошқа идиш бўлмаса, ундан фойдаланиш жоиз.
4. Агар синиқ идишлар таъмирланса, улардан фойдаланиш кароҳиятсиз жоиз.
5. Ҳадиси шарифдаги синиқ идишдан фойдаланмасликдан бўлган қайтариқ ножоизликни эмас, балки юқорида зикр қилиб ўтилган сабаблар туфайли хуш кўрилмаган иш эканлигини тушунамиз. Шунинг учун узрли ҳолларда ёки мажбурий ҳолларда синиқ идишлардан фойдаланишликни зарари йўқ. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Фатво маркази.
ГУНОҲИГА ТАВБА ҚИЛГАН БЎЛСА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мени саволим зино ҳакида. Хўжайиним узоқ йиллар менга ҳиёнат қилган. Алхамдулиллаҳ, ҳозир тавба қилиб менга меҳрибонлар. Қизимиз бор, Хоразмда тиббиёт институтида ўқийди. Илм аҳли зино қайтарилади дейишади. Лекин мен яхши ният қилиб ўтирибман, инша Аллоҳ эрим тавба қилган деб. Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳақиқатда инсон қилган гуноҳига тавба қилган бўлса унинг гуноҳи кечирилади. У сабабдан бирор жазога қолмайди, инша Аллоҳ.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Аудио
#Мўмин
Ҳожатбарорлик мўминнинг фазилати.
Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идорасиУлашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗
ТАЛБИЯ АЙТИШ ҚАЧОН ТЎХТАТИЛАДИ?
❓1067-CАВОЛ: Талбия айтиш қачон тўхтатилади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Умра учун эҳром боғлаган киши эҳромни ният қилиши билан талбия айтишни бошлайди ва тавофни бошлаганда талбияни тўхтатади. Баъзида тавоф қилаётган вақтда ёки сайъ қилаётган вақтда ҳам талбия айтаётган ҳожиларга кўзимиз тушади. Талбия айтиш борасида Ҳанафий мазҳабимизнинг мўътабар манбаларида қуйидагича баён қилинган:
ويَقْطَعَ التَّلْبِيَةَ في أَوَّلِ طَوَافِهِ باستلام الحجر الأَسود، ونَحْوهِ مِن أَنواعِ شُرُوعِهِ، لا عند مُشَاهَدتِهِ للبيتِ كما قال مالك
"Ният қилиб эҳромга киргандан сўнг талбия айтишни бошлайди ва умра учун эҳром боғлаган киши Имом Молик раҳимаҳуллоҳ айтганларидек Каъбаи муаззамага кўзи тушиши билан эмас, балки тавофни бошлаши билан талбия айтишни тўхтатади" ("Фатҳу бобил Иноя" ва "Ҳидоя" китоблари).
ويقطع التلبية في العمرة حين يستلم الحجر الأسود عند أول شوط من الطواف بالبيت
"Умрада аввалги тавоф вақтидаги Ҳажарул асвадни истилом қилганда талбия айтишни тўхтатади" ("Мабсут аш-Шайбоний" китоби).
Ҳаж учун эҳром боғлаган киши эса талбияни тош отишни бошлаган пайтда тўхтатади.
ويقطع التلبية مع أول حصاة يرمى بها جمرة العقبة
"Ҳаж учун эҳром боғлаган киши Жамаратул Ақабага биринчи тошни отиши билан талбия айтишни тўхтатади ("Бадоеус Саноиъ", "Мабсут аш-Шайбоний", "Мабсут ас-Сарахсий", "Фатҳ ал-Қодир", "Мажмаул Анҳур" китоблари).
Демак, умра учун эҳром боғлаган киши тавофни бошлаши билан, ҳаж учун эҳром боғлаган киши Жамаратул Ақабага биринчи тошни отиши билан талбия айтишни тўхтатади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Фатво маркази.
АЙИДА ИСМИНИ ЎЗГАРТИРИШИМИЗ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Менинг 5 ёшли қизим бор, исми Айида. Яқинда бир танишимиз исмини ўзгартиринглар, бу исм мусулмонларнинг исми эмас, жинларми ёки шайтонларми шуларнинг маликасини исми, деди. Шу ростми, исмини ўзгартиришимиз керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу исм исломий исм бўлмасада уни ўзгартириш шарт эмас. Айида ёки Аида исми арабча عائدة (ъааида) сўзини ўзгартирилган шакли бўлиб, қадимги араб қизларининг исмидир. Маъноси фойда, мукофот, меҳмон, зиёратчи, қайта қайта такрорланувчи дегани. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
УЙЛАНГАН ВА УЙЛАНМАГАН ЙИГИТНИНГ НАМОЗИДА ФАРҚ БОРМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Уйланган йигит билан уйланмаган йигитнинг ўқиган намозларида қандай фарқ бор? Уйланган йигитлар жамоатга борса уйланмаган йигитлар ҳам борса жамоат билан ўқиса уларнинг намозининг савобида фарқ борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Уйланган инсон билан уйланмаган бўйдоқ инсоннинг намозига бериладиган савоб фарқли экани ҳақида очиқ далил йўқ. Албатта, динимизда никоҳга тарғиб қилинган, имкони борлар тезроқ уйланишлари кераклиги таъкидланган. Лекин бу ибодатдаги фарққа далолат қилмайди.
Одамлар орасидаги, уйланган инсоннинг икки ракат намози уйланмаган инсоннинг ўқиган етмиш ракат намозидан яхши, деган гап асоссиздир. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
Расул алайҳиссаломнинг равзаи муборакларига саёҳат
🕌 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уйим билан минбарим орасида жаннат равзаларидан бир равза бор”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).
🌹 Равза — боғ деган маънони билдиради.
🤲 Уламолар бу жой раҳматнинг тушиши, зикр, ибодат ва тиловат сабабли бахт-саодатнинг ҳосил бўлишида худди жаннат боғига ўхшайди, деб таъриф берганлар.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ГАЗГА НАСОС ҚЎЙИБ ИШЛАТИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Газга насос қўйиб ишлатса бировни ҳаққи бўлмайдими? Гуноҳ бўлмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай қилиш мумкин эмас, бу бошқаларга зулм қилиш ҳисобланади. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қуйидаги сўзлари Исломнинг асос қоидаларидан биридир:
لَا ضَرَرَ وَلَا ضِرَارَ رواه الامام ابن ماجه عن أبي سعيد الخدري رضي الله عنه
яъни: “Зарар кўриш ҳам зарар бериш ҳам йўқ” (Имом Ибн Можа ривояти).
Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#оила
Оилавий муносабатларда учинчи тарафнинг аралашуви жоизми?
Абдувоҳид домла АҳмадалиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ИФОЗА ТАВОФИДАН КЕЙИН САЪЙ ҚИЛМАСА ҲАМ БЎЛАДИМИ?
#Ҳаж_умра
❓1071-CАВОЛ: Ҳажнинг фарзларидан бири зиёрат (ифоза) тавофидан кейин саъй қилмаса ҳам бўладими? Чунки баъзилар ундан олдин саъй қилинган бўлса, ушбу тавофдан кейин саъй қилмаса бўлади, деб айтишмоқда. Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ушбу сўз ифрод ҳажига оид гапдир. Муфрид яъни мийқотдан ифрод ҳажини қилиш эҳромга кирган киши Маккага келиб аввал тавофи қудум қилади. Ана шу тавофда саъй қилса, зиёрат тавофида саъй қилмаса бўлади.
Таматтуъ ҳажини қилаётган инсон эса Маккага келганда аввал умрани адо қилади ва сочини олиб эҳромдан чиқади. Сўнг Маккада эҳромсиз ҳолатда туради. Сўнг Ҳарам ҳудудида ҳаж учун эҳромга киради. Ундан кейин ҳаж қуйидаги тартибда давом эттирилади:
( وَفَعَلَ مَا يَفْعَلُهُ الْحَاجُّ الْمُفْرِدُ ) ؛ لِأَنَّهُ مُؤَدٍّ لِلْحَجِّ إلَّا أَنَّهُ يَرْمُلُ فِي طَوَافِ الزِّيَارَةِ وَيَسْعَى بَعْدَهُ ؛ لِأَنَّ هَذَا أَوَّلُ طَوَافٍ لَهُ فِي الْحَجِّ ، بِخِلَافِ الْمُفْرِدِ ؛ لِأَنَّهُ قَدْ سَعَى مَرَّةً ، وَلَوْ كَانَ هَذَا الْمُتَمَتِّعُ بَعْدَمَا أَحْرَمَ بِالْحَجِّ طَافَ وَسَعَى قَبْلَ أَنْ يَرُوحَ إلَى مِنًى لَمْ يَرْمُلْ فِي طَوَافِ الزِّيَارَةِ وَلَا يَسْعَى بَعْدَهُ ؛ لِأَنَّهُ قَدْ أَتَى بِذَلِكَ مَرَّةً
Таматтуъ қилувчи ҳаж эҳромига киргандан кейин муфрид (ифрод ҳаж қилувчи) қиладиган ишларни қилади. Чунки у ҳажни адо қилмоқда. Магар у Зиёрат тавофида рамал қилади ва тавофи зиёратдан кейин саъй қилади. Чунки бу унинг ҳаждаги биринчи тавофи ҳисобланади. Муфрид эса ундай эмас. Чунки у олдин (ҳаж ҳисобидан) саъй қилган. Агар бу таматтуъ қилувчи ҳажга эҳромга киргандан кейин, Минога кетмасдан олдин саъй қилган бўлса тавофи зиёратда рамал қилмайди ва ундан кейин саъй қилмайди. Чунки у бу нарсаларни бир марта бажариб бўлган. (Ҳидоя).
Бугунги кунда юртимиздан бораётган зиёратчилар таматтуъ ҳажини бажарадилар. Шу боис улар ҳаж учун меҳмонхонадан эҳромга кирадилар ва тўғри Минога чиқиб кетадилар. Уларнинг фарз тавофлари яъни зиёрат тавофи ҳаждаги биринчи тавофлари бўлади. Шунинг учун улар тавофдан кейин саъй қилишлари лозим бўлади. Бироқ кимдир ҳаж эҳромига киргандан кейин Минога кетишдан олдин тавофи қудум қилиб, ортидан саъй қилган бўлса зиёрат тавофидан кейин саъй қилмайди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Фатво маркази.
#Аудио
#Ҳаж_умра
❗️Равзага киришнинг одоблари
Абдувоҳид домла АҳмадалиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Ҳаж_умра
❗️Равзага киришнинг одоблари
Абдувоҳид домла АҳмадалиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Аудио
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
61-дарс. Майитни кафанлаш, жаноза ва дафн масалалари.
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
👉 Youtube орқали кўриш
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
АЁЛЛАРНИНГ НАМОЗДА ИҚТИДО МАСАЛАСИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Устоз энди намоз ўқиб бошлаган одам, бошка аввалдан намоз ўқиб юрган кишининг орқасида туриб намоз ўқиса бўладими, аёлларга?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёллар ўзларига маҳрам бўлган эркакларга иқтидо қилиб намоз ўқимоқликлари жоиз. Аммо номаҳрам инсон билан бирга намоз ўқий олмайди. Лекин бошқа аёллар ёки маҳрам эркаклар бўлса, булар билан бир жойда намоз ўқишлари ёки бир имомга иқтидо қилиб ўқишлари мумкин. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🔗
#Аёллар
Аёлларнинг эрлари олдидаги вазифалари.
Отабек домла МамадиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЧИЗГАН РАСМЛАРИМИЗ ОРҚАЛИ ГУНОҲКОР БЎЛЯПМИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Тиббиёт институтида ўқийман. Биз суяк ва ҳужайраларнинг суратини чизамиз. Агар чизмасак назорат имтихонларига киритилмаймиз. Бу ҳолатда нима маслаҳат берасиз? Чизган расмларимиз орқали гуноҳкор бўлиб коляпмизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Исломда фақат жонли нарсаларнинг суратини солиш ман қилинган, жонсиз нарсаларнинг суратини солиш жоиздир, масалан: табиат манзаралари, турли дарахтлар, гуллар ва бошқа жонсиз нарсаларнинг суратларига ўҳшаш. Инсон суяклари ва хужайраларни сурати ҳам жонсиз нарсалардан ҳисобланади. Шундай экан буларни чизиш гуноҳ ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
РУКУДАГИ ТАСБЕҲНИ САЖДАДА АЙТИБ ҚЎЙСА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намозда пешонани ерга қўйганида (саждада) "Субҳаана роббиял азийм" деб қўйса, 2 марта айтганида 3 чинчисида эсига келса, нима қилиш керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рукудаги тасбеҳни саждада, саждадаги тасбеҳни рукуда айтиб қўйса, зарари йўқ. Чунки, рукуда "Субҳаана роббиял азийм" дейиш ва саждада "Субҳана роббиял аъла" дейиш суннатдир. Бундай пайт намозни қайта ўқиш ёки саждаи саҳв қилиш лозим бўлмайди. Агар саволдаги ҳолатга кўра учинчи тасбеҳда эсига тушиб қолса, учинчисида "Субҳана роббиял аъла"ни айтиб қўяди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Мўмин
Ҳожатбарорлик мўминнинг фазилати.
Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идорасиYouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази бош мутахассиси
КЎП ЭСНАБ ОҒИЗНИ БЕРКИТСАМ НАМОЗИМ БУЗИЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намозда кўп эснайман, ҳар эснаганимда қўлим билан тўсаман. 2 ёки 4 ракатли намозда 3 мартадан кўп эснайман. Намозда 3 мартадан кўп ҳаракат қилишлик намозни бузади, дейилган. Намозим бузилмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан: "Эснаш шайтондандир, ким эснаса, оғзини ёпсин", деган мазмунда ҳадис келган.
Намозда эснаш масаласида эснов келганда аввал иложи борича оғизни очмай, эснашни қайтаради, ҳеч иложи бўлмаса, тик турганда ўнг қўлнинг ичи билан, ўтирганда чап қўлнинг орқаси билан оғизни беркитилади. Оғизни беркитгани учун намоз бузилмайди.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ЗИКРЛАРНИ ҚАЙ ҲОЛАТДА ҚИЛИШ КЕРАК?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намоздан кейинги ихтиёрий зикрларда қаъдада ўтирган ҳолатни ўзгартирмай ўқиш керакми ёки оёқни бошқачасига ўзгартириб ўтирса ҳам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоздан кейинга зикрларни киши ўзига қулай ҳолатда ўтириб олиб қилаверади. Чунки бу борада бирор тақиқ йўқ. Асосийси, зикрларни қалб ҳузури билан қилса, бўлгани. Бошқа ихтиёрий зикрларда ҳам ҳукм шундай. Бироқ Имом Термизий Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Бомдод намозидан кейин, оёғини йиққан ҳолида қолдириб, гапирмасдан олдин ўн марта “Лаа илаҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку, ва лаҳул ҳамду, юҳъйи ва юмийту ва ҳува ала кулли шайъин қодийр” деса, унга ўн ҳасанот ёзилур, унинг ўн хатоси ўчирилур, унинг ўн даражаси кўтарилур. Ўша куни у барча ёқимсиз нарсадан ҳимояда бўлур ва шайтондан сақланур. Ўша куни уни гуноҳ ҳам тутмас, магар Аллоҳ таолога ширк келтирмаган бўлса”, деганлар. Ким бомдод намозидан кейин оёғини ёзмасдан мазкур зикрларни айтса ушбу фазилатларга эга бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ДОҒЛАР БЎЙИЧА КОСМЕТОЛОГГА БОРСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Устозлар юздаги доғлар бўйича косметологга борса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Юздаги табиий доғларни, табиий дори дармонлар, суртиладиган малҳамлар билан кетказиш жоиз. Лекин табиий ҳолатдаги доғлар, модомики одамга айб бўлмаса, жарроҳлик амалиёти билан кетказилмайди. Бу жоиз бўлмайдиган иш, хилқатни ўзгартиришдир.
Касаллик ёки айб саналадиган доғларни эса, маълум шаръий шартлар асосида, косметик жарроҳлик билан даволаш жоиз. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ҲАР РАКАТДА БАСМАЛА АЙТИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Устоз саволим шуки, ҳар ракатда Фотиҳа сурасидан аввал басмала айтиладими, ёки ракат бошида Фотиҳадан олдин истиоза ва басмалани айтиш кифоями?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Биринчи ракатда "Фотиҳа" сурасидан аввал "Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожим" ва "Бисмиллаҳир роҳманир роҳим"ни, кейинги ракатларда эса "Фотиҳа" сурасидан аввал фақат "Бисмиллаҳир роҳманир роҳим"ни ўқиш суннатдир. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ЎГАЙ ҚИЗГА УЙЛАНИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Инсон ўгай қизига уйланиши жоизми? Онаси билан ажрашиб, қизига уйланса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир аёл билан хоҳ никоҳда, хоҳ никоҳсиз жинсий алоқа қилган ёки уни шаҳват билан ушлаган, ўпган, қучоқлаган бўлса, ўша аёлнинг онасига ҳам, қизига ҳам абадий уйлана олмайди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ВИТРНИНГ ИККИНЧИ РАКАТИДА АТТАҲИЯТ ДУОСИ ЎҚИЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Витр вожиб намозини шом намозига ўхшатмасдан, 2чи ракатида аттаҳият дуоси ўқилмасдан, ўқиш керак дейилган видеороликни ютубда кўргандим. Шундай қилиш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳанафий мазҳабимизда витр намозининг ўқилиши шомнинг фарзига ўхшайди. Яъни, витрда ҳам иккинчи ракатдан кейин қаъда қилиниб, аттаҳият ўқилади. Лекин витрда учинчи ракатда ҳам зам сура ва ундан кейин Қунут дуоси ўқилади.
Ютубда диний мавзуларда гапирувчилар кўп, уларни ичида расмий, устоз кўрган ва масалани ҳанафий мазҳабимизга мос баён қиладиганларини ажрата билиш керак. Ундан ҳам яхшиси, кўпроқ китоб ўқинг. Атрофингизда бўлган, ҳамма эътироф этадиган устоз домлалардан ўрганишга ҳаракат қилинг.
Акс ҳолда мазкур ҳолатдаги каби мазҳабимизга, гоҳида ҳамма мазҳабларга зид "фатво"лари билан бошингизни айлантиришади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.