diniysavollar | Unsorted

Telegram-канал diniysavollar - FATVO.UZ | Расмий канал

90921

Fatvo.uz веб-саҳифанинг телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз! Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️ 🌐 http://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Subscribe to a channel

FATVO.UZ | Расмий канал

УЛАРГА ПУЛ БЕРСАК ГУНОҲКОР БЎЛМАЙМИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Ўртоқларим билан чойхонага борамиз. Шу чойхонада бизга хизмат қиладиган ёш йигитлар бўлади. Чойхона эгалари у йигитларга 25 мингдан 50 минггача кунига беради. Аммо чойхонага келишимиз биланоқ ўша ёш йигитлар исириқ тутатиб келиб одамлардан пул олишади. Худди тиланчидек. Агар уларга пул берсак биз гуноҳкор бўлиб қолмаймизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳақ тўланадиган хизматлар икки томондан ўзаро келишув асосида бўлади. Келишув бўлмасдан бир томон хизмат кўрсатишни бошласа (масалан, исириқ тутатса), унга ҳақ тўламасликка ихтиёрингиз бўлади.

Бошқа томондан чойхона эгаси мижозларга хизмат кўрсатгани учун маълум ҳақ тўласа ва мижозлардан ортиқча пул олмасликни шарт қилса, хизмат қилувчилар мижозлардан ортиқча ҳақ сўраши жоиз эмас.

Лекин хоҳласангиз, ихтиёрий равишда ўша исириқ тутатувчиларга кўнгилдан чиқариб, ҳадя сифатида пул беришингиз мумкин. Бу ерда гуноҳкорлик бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

НОМАҲРАМ БИЛАН НАМОЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Мен келинойим билан бирга намоз ўқидим, намозим қабул бўладими? Ўзи номаҳрам билан намоз ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эркак киши уйда номаҳрам аёлларга имом бўлиб бирга намоз ўқиши макруҳ бўлади. Агар у аёл билан бирга имомнинг маҳрамлари бўлса, ёки унга иқтидо қилганларнинг ичида эркак киши бўлса, макруҳликдан чиқади (Ал-Мухтасар фил-фиқҳил ҳанафий" китоби). Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ЭРИМ БИЛАН ЯШАМАЁТГАНИМГА 5 ОЙ БЎЛЯПТИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Эрим билан яшамаётганимга 5 ой бўляпти. Лекин жавобингни бердим, талоқсан демаган. Қонуний ажрим бўлмаган. Бошқа оила қилсам, никоҳлансам зино бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши эридан талоғини олмасдан туриб бошқасига турмушга чиқа олмайди. Аввал эридан талоқ олиб, сўнг идда ўтиради ва иддадан кейин бошқа кишига турмушга чиқиши мумкин. Акс ҳолда никоҳ боғланмайди ва ўзаро алоқалари зино бўлади. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ҚАБРИСТОНДАГИ ТУПРОҚ ФАЛОКАТ КЕЛТИРАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Қабристондан 1 сиқим ҳам тупроқ уйга кирмаслиги керак, фалокат босади деб эшитдим шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қабристон тупроғидан бундай шумланишлик динимизда йўқ. Зеро, фалокат келиши ҳам, уни кўтарилиб кетиши ҳам ёлғиз Аллоҳ таолодандир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ҚАЙСИ ТУКЛАРНИ ЮЛИШ МУМКИН?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Aёллар мўйлабини юлса бўладими? Умуман қайси тукларни юлиш мумкин ва қайси жойларни юлиш, қисқартиш мумкин эмас?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши (агар ўсиб кетган бўлса) мўйлаб ва соқолини олиши мустаҳаб ҳисобланади. Юзидаги қош каби тукларни олиши, қисқартириши эса жоиз эмас. Юзида ғайриодатий туклар чиқса уларни олиш мумкин. Бундан ташқари қўлтиқ ва киндик ости тукларни ҳам аёллар худди эркаклар қатори оладилар. Қандай йўл билан кетказса ҳам бўлади. Қирқ кунгача олиш мустаҳаб. Ундан кам муддатнинг чегараси йўқ. Ҳар ким ўз мижозидан келиб чиқиб тозаланиб юриши мумкин. Аммо қирқ кундан ўтиб кетмаслик керак. Макруҳ бўлади. (Холид Сайфуллоҳ Раҳмоний, “Фиқҳул ҳалал вал ҳаром”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Аудио
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

60-дарс. Майитни ювиш масалалари.

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

👉 Youtube орқали кўриш

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

МУҲАММАД САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ МУШУКНИ СИЛАГАНЛАРИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Кўпчилик Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васаллам мушукни силаганлари учун мушук ерга ҳар қандай ҳолатда оёғи билан тушади дейишади. Шу бирор бир саҳиҳ ҳадисда келганми шуни тушунтириб берсангиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу мушукнинг ўзига хос хусусияти бўлиши мумкин. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам мушукка, умуман, инсоният ва ҳайвонот оламига меҳрибон бўлганлар. Бироқ мушукнинг белини силаганлари учун мушук мана шу ҳолатда бўлиб қолгани борасида машҳур ҳадис йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ЖОНЛИ: Ҳожининг одоблари 01.06.23

🌐 Youtube орқали томоша қилиш

🌐 Instagram орқали томоша қилиш

🫡 Facebook орқали томоша қилиш

📱 Telegram voice орқали эшитиш

🌐 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ НЕЧА ЁШЛАРИДА ОЛАМДАН ЎТГАНЛАР?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам неча ёшларида оламдан ўтганлар?
— Биламизки Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган йиллари ишончли манбаларда 571 йил деб маълум қилинган. Вафотлари эса 632 йил деб кўрсатилган. Шундай экан нима учун ул зотнинг 63 ёшда бу дунёни тарк этганлари айтилади? Ҳисоблаб чиқилганда 63 эмас, 61 ёш чиқяптику.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Оламларга раҳмат бўлиб келган зот – Ҳазрати Пайғамбаримиз ҳижратнинг ўн биринчи йили, раббиъул аввал ойининг ўн учинчиси, яъни душанба кунда (мелодий 632 йили, 6-ойнинг 8-кунига тўғри келади) охиратга риҳлат қилганлар. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёшлари қамарий йил (ой тақвими) ҳисоби бўйича 63 ёшу 3 кун, шамсий йил (қуёш тақвими) ҳисоби бўйича 61 ёшу 84 кун эди. Кўпчилик диний манбаларимизда асосан қамарий ҳисоб-китоб бўйича сўз юритилгани боис Расули акрам саллаллоҳу алайҳи васалламнинг 63 йил умр кўрганлари зикр қилинган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

АСР НАМОЗИГА 30 ДАҚИҚА ҚОЛГАН БЎЛСА ПЕШИН ЎҚИЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Бошқа бир намоз вақти кираётган бўлса фақат фарз намози ўқиладими? Дейлик, аср намози киришига қирқ дақиқа ёки ярим соат вақт қолган бўлса фақат фарз ўқиладими? Ёки аср вақтига 30 дақиқача қолгани учун пешин намози мутлақо ўқилмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида имкон қадар намозларни аввалги вақтидан кечиктирилмагани мақсадга мувофиқ. Агар бирор юмуш билан намоз вақти кечикиб, кейинги намоз вақтигача ярим соат ёки ундан кам вақт қолган бўлса, суннат намоз ҳам ва фарз намозлар ҳам ўз ўрнида ўқилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

🕋 ҲАЖНИНГ ФАРЗ БЎЛИШИ ШАРТЛАРИ (1-сон)

Ушбу кўрсатувда:

❓- Инсон умра ёки ҳажга борса, аввалги қилган барча гуноҳлари кечирилади, деб эшитдим шу тўғрими?

❓- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам неча марта умра ва ҳаж амалларини бажарганлар?

❓- Ҳаж ибодатининг 3 та тури бор, деб эшитдим. Ўзбекистон ҳожилари қайси турдаги ҳажни ният қилади?
каби саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Ҳажга оид саволларингиз бўлса қуйидаги @MabrurHajBot га юборинг.

🤲 Аллоҳ таоло барча солиҳ амалларимизни қабул этсин!

#МАБРУР_ҲАЖНИНГ_МУКОФОТИ_ЖАННАТ!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ҲОМИЛАДОР АЁЛ ЭРИ БИЛАН АЖРАША ОЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Aгар аёл ҳомиладор бўлса, эри билан ажраша оладими? Бу вазиятда шариат нима дейди?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл ҳомиладорлик пайтида эри талоқ қилса, хотинга талоқ тушади. Лекин унинг идда муддати ҳомиласини дунёга келтургунига қадар давом этади. Иддаси тугамагунча аёл эрини уйидан чиқмаслиги, эр эса аёлнинг моддий таъминотини қилмоғи лозим бўлади. Агар эр билан аёл яна бирга ҳаётини давом эттириб кетишни хоҳласалар, масаланинг бошқа тафсилотлари ҳам бор бўлиб, бу борада масжид имомига бевосита мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ДИНИЙ МАЪЛУМОТЛАРНИ ТАРҚАТИШ АТРОФИДАГИ ГАП-СЎЗЛАРГА МУНОСАБАТ

Мўмин-мусулмонлар учун зарур бўлган диний масалалар расмий электрон манбалар орқали кенг ёритиб борилмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб-сайтлари, масжид-мадрасалар, иқтидорли имом-хатибларнинг сайт ва ижтимоий тармоқ саҳифаларини мутолаа қилиш ҳамда улардаги маълумотларни яқинларига улашиш мумкин, жумладан, жума табрикларини ҳам тарқатишга рухсат этилган. Буларга ҳеч қандай таъқиб йўқ. Манба

Расмий ва етакчи электрон манбалар рўйхатини ушбу ҳавола орқали тақдим этамиз:
➡️https://taplink.cc/kanallar

🟢 Таъкидлаш жоизки, Ислом маърифатини тарқатиш, халқимизга дину диёнатни етказиш ва ёшларни илму маърифатли қилиш зиёлилар, хусусан дин пешволарининг энг муҳим вазифасидир.

Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

НЕЧА МАРТА ТАВОФ ҚИЛГАНИДА ШАК ҚИЛГАН КИШИНИНГ ҲУКМИ
#Ҳаж_умра

❓1065-CАВОЛ: Тавоф қилаётиб саноқда адашиб кетиб, қанча айланганини билмай қолса, тавоф қилаётган қандай йўл тутади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу саволга ҳаж ва умра масалаларига бағишлаган “Иршодус сорий” китобида келган маълумотни жавоб сифатида тақдим этамиз:

ولو شك في عدد الأشواط ) أي بالزيادة أو النقص في طواف الركن ) أي ركن الحج أو العمرة ( اعاده ) أي احتياطة ( ولا يبني على غالب ظنه ...ثم مفهوم المسألة أنه إذا شك في عدد أشواط غير الركن لا يعيده بل يبني على غلبة ظنه لأن أمر غير الفرض مبني على التوسعة والظاهر أن طواف الواجب في حكم الركن لأنه فرض عملي

“Зиёратчи рукн тавофнинг айланасида шак қилиб қолса, ўша шак қилган айланасини қайтариб қилади. Гумонига қай томонга бошлашига қараб иш тутмайди. Масаланинг моҳияти шуки, тавоф қилаётган киши рукн бўлмаган тавоф айланасида шак қилса, қайта қилмайди, балки гумони қай томонга бошлашига қараб иш тутади. Вожиб тавофлар ҳам рукн тавофнинг ҳукмида бўлади. Чунки вожиб амал амалий фарз ҳисобланади”.

Агар зиёратчи тавоф қилиб бўлгандан кейин кўнглига ана шундай шак келса, кейинги ибодатида давом этаверади, қалбидаги шакка қулоқ солмайди. Чунки тавофдан кейинги шак-шубҳаларнинг эътибори қолмайди. Аммо бирорта ишончли одам, “Тавофда еттита эмас, олтита айлана қилдингиз” деб аниқ ишонч билан айтса, ўша биттани бажариб қўяди. (“Ғунятун носик”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз
#Қазо

❓Қазо намоз ўқиш тартиби қандай?

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ОРТИҚЧА БАРМОҚНИ КЕСИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Қўл ёки оёқдаги ортиқча ўсиб чиққан бармоқни кесиш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Фатвои ҳиндия" китобида ёзилишича, ортиқча бармоқни кесиш одатда яхши натижа берса, кесса бўлади. Агар кўп ҳолатда натижа ёмон бўлса, бармоқ кесилмайди.

Бошқа бир фатво китобида айтилишича, ортиқча бармоқни кесиш оёқ кафтининг кўринишини ёмон кўринишга келтирса (яъни бармоқни кесиш учун оёқ кафтини синдиришга тўғри келса), мумкин эмас. Агар бармоқни кесиш кафт кўринишини хунук қилмаса ва осилиб турган бир нарсадек бўлса ва ҳаракатланганда азият берса, уни кесиш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Маҳрам

❓Ўгай қиз отага маҳрамми?

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#намоз

Зуҳо намози ҳақида

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

АЗОН ОВОЗИ ҚИСМАН УЗИЛИБ ЭШИТИЛАДИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Менга масжид бир оз узоқ бўлгани учун Азон овози қисман узилиб эшитилади. Шу вазиятда намозни ўқишим учун алоҳида азон айтишим керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Доим масжидларида азон айтилиб турадиган шаҳар ва маҳаллаларда яшовчилар, уйларида азон ва такбирсиз намоз ўқишлари жоиз, макруҳ бўлмайди. Лекин шунда ҳам азон ва такбир айтиб намоз ўқишлари афзал бўлади, савобга эришадилар.

Демак, сизни шароитингизда ҳам азон ва такбир айтиб намоз ўқишингиз афзал бўлади, савобга эришасиз. Зеро, ҳадиси шарифда шундай дейилади:

إِذَا كَانَ الرَّجُلُ بِأَرْضِ قِيٍّ ـ أي فلاة ـ فَحَانَتِ الصَّلَاةُ، فَلْيَتَوَضَّأْ، فَإِنْ لَمْ يَجِدْ مَاءً، فَلْيَتَيَمَّمْ، فَإِنْ أَقَامَ صَلَّى مَعَهُ مَلَكَاهُ، وَإِنْ أَذَّنَ وَأَقَامَ، صَلَّى خَلْفَهُ مِنْ جُنُودِ اللهِ مَا لَا يُرَى طَرَفَاهُ.

“Бир киши саҳро жойда бўлганда намоз вақти кирса, таҳорат қилсин, сув тополмаса, таяммум қилсин. Иқомат такбири билан намоз ўқиса, у билан икки фаришта намоз ўқийди. Агар азон ва иқомат айтиб намоз ўқиса, унинг орқасида икки чети кўринмайдиган Аллоҳнинг қўшинлари намоз ўқийди” (Салмон Форсий разияллоҳу анҳудан Имом Табароний Имом Абдурраззоқ ривоятлари).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

60-дарс. Майитни ювиш масалалари.

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

👉 Youtube орқали кўриш

Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31 - 32 - 33 - 34 - 35 - 36 - 37 - 38 - 39 - 40 - 41 - 42 - 43 - 44 - 45 - 46 - 47 - 48 - 49 - 50 - 51 - 52 - 53 - 54 - 55 - 56 - 57 - 58 - 59

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

АЛОҚА КОМПАНИЯЛАРИНИНГ МАХСУС ЎЙИНЛАРИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Баъзи алоқа компанияларида махсус ўйинлар бор. Унда шу ўйинга уланган одамнинг ҳисобидан маблағ ечиб олиб, ҳар куни ҳар хил дақиқа, СМС ва МБ берилади. Ўйинда иштирок этаётган шахс қандай ютуқ олишини билмайди. Шу ўйинда иштирок этиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фуқаҳоларимиз "Мағлубларнинг молидан ғолибга берилиши шарт қилинган ҳар қандай ўйин — қимордир" деб айтганлар ("Таърифоту Журжоний" китоби). Шундан келиб чиқиб, саволда сўралгани каби кўпчиликдан маблағ йиғиб, маълум бир кишилар ютуқ олиб кетадиган ўйинлар қиморга киради. Бундай ўйинларда иштирок этиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#оила

Силаи раҳимнинг шариатимиздаги ҳукми нима?

Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ҒИЙБАТ БЎЛИБ ҚОЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Диний мавзуда муаммоларимизни домлага айтамиз. Домлалар эса ўша муаммоларни исм сир тутилган ҳолда жума мавъизаларида ибрат сифатида айтиб ўтишади. Мана шу нарса тўғрими? Ғийбат бўлиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўша воқеа тафсилотлари оммага айтилганда бирор шахснинг обрўси ва шаънига путур етмаслиги, омма олдида изза бўлиб қолмаслиги аниқ бўлса, жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#ҳалол_ҳаром

❓Ютуқли ўйинлар ҳалолми?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ТАВОФНИ ЁКИ САЪЙНИ СКУТЕРДА ҚИЛСА ЖОИЗМИ?
#Ҳаж_умра

❓1066-CАВОЛ: Ҳаж ёки умранинг тавофи ва саъйида замонавий уловларга минишнинг ҳукми қандай?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳаж ёки умранинг тавофида ва саъйида қодир бўлган кишилар пиёда юришлари вожибдир. Ўзи юришга қодир кишилар узрсиз замонавий улов (аравача, скутер ва бошқа)ларга миниб тавоф ёки саъй қилса, вожиб амални тарк қилгани сабабли қўй сўйиши лозим бўлади. Узрсиз уловда тавоф ва саъй қилиб қўйганлар қайтадан пиёда тавоф ва саъй қилишса, қўй сўйиш шарт бўлмайди, жарима соқит бўлади.

Аммо ўзлари пиёда юриб тавоф ва саъй қила олмайдиган шахслар эса замонавий уловларда тавоф ва саъй қилишлари жоиздир. Бу билан уларга ҳеч қандай жарима вожиб бўлмайди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом пиёда тавоф ва саъй қилганлар. Фақат Видолашув ҳажида касалликлари сабабли уловда ҳаж қилдилар.
Юришга қодир бўлмаса, уловда тавоф қилиш жоизлиги ҳақида қуйидаги ҳадиси шариф келган:

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- قَدِمَ مَكَّةَ وَهُوَ يَشْتَكِى فَطَافَ عَلَى رَاحِلَتِهِ

“Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, Пайғамбаримиз алайҳиссалом Маккага келдилар. У Зот алайҳиссалом бемор эдилар. Уловлари устида тавоф қилдилар...” (Имом Абу Довуд ривоятлари).

Умму Салама онамиз айтадилар:

شكوت إلى رسول الله صلى الله عليه و سلم أني أشتكي فقال ( طوفي من وراء الناس وأنت راكبة (

“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга касаллигимдан шикоят қилдим. У Зот алайҳиссалом: “Одамларни орқа тарафида, уловда тавоф қилинг”, дедилар” (Имом Бухорий ривояти).

Бу ҳадиси шарифда ҳам тавоф пиёда бўлиши вожиблигига далил бор. Чунки уловда тавоф қилиш билан пиёда тавоф қилишнинг фарқи бўлмаса, Умму Салама онамиз бундай савол бермасдилар.

Бу масала ҳақида фиқҳ китобларимизда шундай дейилади:

وَإِنْ سَعَى رَاكِبًا لِعُذْرٍ فَلَا شَيْءَ عَلَيْهِ وَبِغَيْرِ عُذْرٍ عَلَيْهِ دَمٌ كَمَا فِي الطَّوَافِ

“Агар узр сабабли уловда саъй қилса, унга ҳеч нарса вожиб бўлмайди. Узрсиз уловда саъй қилса, қон вожиб бўлади. Тавофда ҳам ҳукм шундай” (“Табйинул ҳақоиқ”).

وان كان قادرا على المشى بنفسه فحمل أو ركب يلزمه الدم لان السعي بنفسه عند القدرة على المشى واجب فإذا تركه فقد ترك الواجب من غير عذر فيلزمه الدم كما لو ترك المشى في الطواف من غير عذر

“Агар ўзи юришга қодир бўлсаю уни кўтариб олишса ёки уловга минса, қон вожиб бўлади. Чунки юришга қодир бўлган кишининг ўзи саъй қилиши вожибдир. Юришни тарк қилса, узрсиз вожибни тарк қилган бўлади. Бундай ҳолатда эса қон вожиб бўлади. Тавофда ҳам ҳеч қандай узрсиз пиёда юришни тарк қилса, ҳукм шундай (яъни қон вожиб бўлади)” (“Бадоиъус саноиъ”).

Ҳозирги кунда ҳам ҳаж ва умра ибодатларини қилиш давомида ўзлари юришга қодир бўлсаларда, турли замонавий уловларга ўтириб оладиган кишиларни кўрамиз. Улар аслида юқорида айтилгани каби ўзлари юриб тавоф ва саъй қилишлари шарт. Акс ҳолда бир қўй сўйиб ёки тавоф ва саъйни қайта қилиб, бу хатони тўғрилашлари керак бўлади.

Гоҳида баъзи кишилар ўзи юра оладиган ота-оналари, ҳатто хотинларини кўтариб олганларини кўрамиз. Бу ишлари билан ота-оналари ва жуфтларининг ибодатини нуқсонли қилиб қўядилар. Лекин ота она ўзи юра олмаса, уларни кўтариб олишлари жоиз. Қолаверса, ўзлари юра оладиган ота-она ва аёллар уларни кўтармоқчи ёки замонавий уловларга миндирмоқчи бўлганларга рад жавобини беришлари керак. Чунки оқибатда уларнинг ибодатлари нуқсонли бўлиб қолади ва жарима уларнинг зиммасига тушади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

КЕЛИН ҚАЙНОТАСИНИНГ ХИЗМАТИНИ ҚИЛИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Келин қайнотасининг ички кийимларини ювмасликка ҳақлими? Қайнонам билан бу мавзуда кўп тортишиб қоляпмиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Келин қайнота ва кайнонанинг хизматини қилиши, дуоларини олиши оиланинг тинч-баракотли бўлишига сабаб бўлади. Албатта, буни ғанимат билиш керак. Агар қайнотанинг кийимларини ювишга ҳеч ким бўлмаса, келин ювишида шаръан монеълик йўқ.

Лекин хизматни ҳам чегараси бўлади. Келинга хизмат қилдиришда шариат доирасидан ташқари иш қилиш турли нохушликларга сабаб бўлмоқда. Қайнота майкаларини ечиб, келинга массаж қилдириши, калта иштонда ётиб, оёқларини уқалатиши каби ўзбек миллатида ҳеч қачон эшитилмаган, шариатга зид ишлар содир бўлмоқда. Аслида бу каби хизматлар келиннинг вазифаси саналмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

❇️ ДИНИЙ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРУВЧИ КОЛЛ-МАРКАЗ ФАОЛИЯТИ КЕНГАЙДИ ВА ИННОВАЦИОН ХИЗМАТЛАР ҚЎШИЛДИ! ❇️

☎️ Саволларингизга Фатво марказининг кол-маркази:
781503344 тел. рақами орқали жавоб олишингиз мумкин.

🗓 Иш вақти: Душанба-Жума, соат 9:00-17:00, тушлик вақти бундан мустасно.

☪️ Кол-марказ орқали малакали мутахассислар билан боғланиб, ибодат масалалари, хусусан ҳаж ва қурбонликка оид шаръий саволларга батафсил жавоб олишингиз мумкин.

Fatvo.uz ни ўзингизга қулай бўлган тармоқларда кузатиб боринг!

🤲 Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг розилиги йўлида таълим олиб, зиё тарқатадиган бандаларидан қилсин!

Бизни саҳифалар:
Telegram | Facebook | Instagram | fatvouz">Tiktok

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ХУФТОН НАМОЗИГА НИЯТ ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Мисол учун Хуфтон намозининг вақти 19:35 ларда кирса, мен соат 23:00 ларда ўқисам, ният қилганимда Хуфтон намозини 4 ракат фарзини ўз вақтида ўқишни ният қилдим, деб айтаманми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Хуфтонни вақти уфқдаги қизил шафақ йўқолгандан тонг отгунча, шунинг учун, ҳали тонг отмаган бўлса, хуфтон намозини 4 ракатли фарзини ўқишни ният қилдим, дейилади. Қазо, деб ният қилинмайди. Лекин хуфтонни ярим кечадан кечиктирмаслик керак, бу макруҳ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ПОЕЗДДА СУВ ЙЎҚ БЎЛГАНДА
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Поездда сув йўқ бўлганда таяммум қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар поезднинг бирор қисмида сув топилмаса ва намоз вақти чиқиб кетмай туриб яқин бекатга ёки манзилга етишнинг имкони бўлмаса, таяммум қилиш мумкин. Гарчи поезд юриб кетаётган вақтда ташқарида сув кўриниб турган бўлса ҳам. Чунки, сувни мавжудлиги, кўриниб туриши таҳорат олишни вожиб қилмайди. Балки, таҳорат олиш учун ундан фойдалана олиш қудрати топилиши шартдир. Шунинг учун фуқаҳолар сув мавжуд бўлсада, унинг истеъмолига қодир бўлмаса таяммум қилишга рухсат берганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…
Subscribe to a channel