diniysavollar | Unsorted

Telegram-канал diniysavollar - FATVO.UZ | Расмий канал

90921

Fatvo.uz веб-саҳифанинг телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз! Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️ 🌐 http://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Subscribe to a channel

FATVO.UZ | Расмий канал

НУҚСОНИ БОР ОДАМ МАСЖИДГА БОРМАСЛИГИ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Акамни бир таниши "масжидга нуқсони бор одам кириши мумкин эмас" деб айтибди. Акам жигар серози ташхиси қўйилган, жума намозига масжидга борадилар. Акам бу гапга хафа бўлиб ундай дема деб айтганлар, у ё ўзи шундай деб айтган. Нуқсони бор одам масжидга бормаслиги керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фиқҳ китобларимизда жумъага бориш кимларга вожиб эканлигини баён қилиш билан бирга жумъага бориши узрли кишилар ҳам баён қилинган. Улар: аёл киши, ёш бола ва бемор кишилар. Бемор кишилар деганда Жума намозига боролмайдиган даражада оғир бетоблар, узоқ вақт ўтира олмайдиган ҳолатдаги кишилар узрли ҳисобланади. Яъни мазкур кишилар жумага чиқишмаса гуноҳкор бўлишмайди. Лекин, мабодо ўзлари ё ўзгаларнинг ёрдамида масжидга боришса, ўқиган жумалари дуруст бўлади. Уларнинг масжидга киришига шаръий монелик йўқ. Жигар серрози бўлган кишилар ҳам кучлари етса, масжидга боришлари жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ШУ ПУЛ АКАГА ҲАЛОЛМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Ака-ука битта мебел дўконда савдо қилишади. Мебеллар укага тегишли. Ука мебелга 700 000 сўм нарх қўйган. Акаси 800 000 сўм деб сотиб юборган. Энди шу 100 000 сўм акага ҳалол бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ушбу 100 минг акага ҳалол бўлиши учун ука бу ишга рози бўлиши керак. Агар бу ҳолатга ука розилик билдирса, акасига 100 минг ҳалол бўлади. Аммо ука бу ишга рози бўлмаса, қилинган олди-соттини бекор қилинади ёки ортиқча юз минг сўмни харидорга қайтариш керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

БИРОР КИШИНИНГ АВРАТИГА КЎЗ ТУШИШИ ТАҲОРАТНИ БУЗАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Масжидда бирор кишини орқаси яъни белидан пасти очиқ бўлсаю мени кўзим тушиб кетса, таҳоратим бузиладими? У кишига авратини ёпиб олишини айтишим гуноҳми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бошқа кишининг авратига кўз тушиши таҳоратни бузмайди. Лекин қасддан ўзининг авратини кўрсатиш ёки ўзганинг авратига қараш жоиз эмас.
Шунингдек, аврати очилиб қолган инсонга танбеҳ бериш, унга чиройли ўгит бериш гуноҳ эмас. Балки мусулмонлик бурчингиздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

Эҳромни тугма, тўғноғич билан боғлаш мумкинми?

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | fatvouz">Tiktok

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

РИЁКОР БЎЛИБ ҚОЛМАЙМАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Намоз ўқишни бошлаганимга 7 ой бўлди. Кўчада дўппи кийиб юрсам "Ҳа намозхонмисан" деб сўрашяпти. "Ҳа, намоз ўқишни бошладим", дейман. Шу риёга кириб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Уламоларимиз: "Фарз ибодатларни адо қилишда риё йўқ", дейишади. Бу дегани Сиз "Ҳа, намоз ўқишни бошладим" дейишингиз ёки "Рамазон рўзасини тутаман" дейишингиз риё бўлмайди. Чунки булар ҳар бир мусулмон киши бажариши лозим бўлган ибодатлар ҳисобланади. Динимизда нафл — қўшимча ибодатларда риёдан сақланишга буюрилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Умра

❓Умрага борган аёл узрли ҳолатда масжидга киролмайдими?

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ҚУРЪОН ЎҚИЙДИГАН КИШИНИНГ ПАСТДА ЎТИРИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Пастда бир одам Қуръон китобини ўқиб турган ҳолда, икки этажлик кроватнинг иккинчи қаватида ўтиришнинг ҳукми қандай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имкон қадар Қуръон ўқийдиган киши пастда бўлмагани мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

АСР ВА ШОМ ОРАСИДА ҚУРЪОН ТИЛОВАТ ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Aср ва шом намози орасида Қуръони каримни тиловат қилиш жоизми ва ўрганаётганларга ҳам жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аср ва шом намози орасида Қуръон тиловати қилиш, ўрганиш жоиз, бунга бирор шаръий монелик йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Ҳаж_умра

❓Умрага муддатли тўлов асосида борса бўладими?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ЭҲРОМДАГИ ИНСОН ХУШБЎЙ НАМ САЛФЕТКА ИШЛАТИШИ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Эҳромдаги инсон хушбўй нам салфетка ишлатиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эҳромдаги инсон била туриб хушбўй нам салфетка ишлатиши макруҳ бўлади. Ундан ташқари жаримасига садақа қилиш лозим бўлади. Яъни, буғдойдан ярим соъ (2 кг) ёки унинг қийматини мискинларга садақа қилади. Бу садақани Маккада қилиш афзал саналади. Буғдойдан ташқари бир соъ (4кг) арпа ёки хурмо ёхуд унинг қийматини бериш ҳам мумкин. Агар билмай ишлатиб қўйса, гуноҳкор бўлмайди, бироқ садақа вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

НИМА ҚИЛСАМ НАМОЗГА МУҲАББАТИМ КУЧАЯДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Ассалому алайкум мен 1 йил олдин намоз ўқишни ўрганиб намоз ўқишни бошладим яқинда бир муддат бетоб бўлиб кўп намозларим қазо бўлиб қолди. Аввал намозга муҳаббатим кучли эди ҳозир негадир намозга бўлган меҳрим тушиб қолди шайтон мени елкамга шунчалик миниб олганми деб қўрқяпман нима қилсам яна намозга муҳаббатим кучаяди илтимос жавоб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Кўпроқ китоб ўқинг, олимларнинг суҳбатини эшитинг, жамоат билан намоз ўқинг, намозни қолдирмай ўқийдиган кишилар билан дўст бўлинг. Намоз ўқишнинг савоби ва намозни тарк қилишнинг гуноҳи ҳақида кўпроқ ўқинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ЭҲРОМДА ВАЗЕЛИН ИШЛАТИШ
#Ҳаж_умра

❓1057-CАВОЛ: Иссиқ ҳавода кўп юриш натижасида айрим одамларда икки оёғи ораси қизариб, ачишади. Эҳромда шундай ҳолатда малҳам, вазелин каби нарсалар суртса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эҳромдаги киши сиз айтгандек ҳолатга тушиб қолганда ёки товони ёрилганда хушбўй бўлмаган малҳамлардан фойдаланиши мумкин. Бунда ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди. Агар хушбўй малҳам ёки вазелиндан фойдаланса, бунда садақа қилиши лозим бўлади. Агар кўп марта суртса, жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Шунинг учун бундай касалликка дучор бўлган инсон имкон қадар хушбўй бўлмаган малҳамлардан фойдаланиши мақсадга мувофиқ бўлади. Бу ҳақида фуқаҳоларимиз шундай дейдилар:

وَلَوْ دَاوَى بِهِ جُرْحَهُ أَوْ شُقُوقَ رِجْلَيْهِ فَلَا كَفَّارَةَ عَلَيْهِ ؛ لِأَنَّهُ لَيْسَ بِطِيبٍ فِي نَفْسِهِ إنَّمَا هُوَ أَصْلُ الطِّيبِ أَوْ طِيبٌ مِنْ وَجْهِ فَيُشْتَرَطُ اسْتِعْمَالُهُ عَلَى وَجْهِ التَّطَيُّبِ.

“Эҳромдаги киши жароҳат, оёқ ёриқларини зайтун ёғи билан ёғласа, зиммасига ҳеч нарса вожиб бўлмайди. Чунки у хушбўйлик эмас, балки хушбўйлик олинадиган нарса ёки бир жиҳатдангина хушбўйлик холос. Каффорат вожиб бўлишлиги учун уни хушбўйланиш учун истеъмол қилган бўлиши шарт” ("Ҳидоя" китоби).

Аллома Камол Ибн Ҳумом раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
“Эҳромдаги инсон ёғ ёки сиркани еса, жароҳати ёки товонидаги ёриқларига суртса ё қулоғига томизса, унга ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди” ("Фатҳул Қодир" китоби).

Мулла Али ал-Қорий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

ولو تداوى بالطيب او بدواء فيه طيب غالب ولم يكن مطبوخا فألزقه بجراحته يلزمه صدقة اذا كان موضع الجراحة لم يستوعب عضوا

“Агар хушбўй нарса билан ёки хушбўйлик ғолиб бўлган нарса билан даволанса ва улар оловда пиширилган бўлмаса, сўнг уни жароҳатига ёпиштирса ва жароҳат бир тўлиқ аъзони ташкил қилмаган бўлса, садақа лозим бўлади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ЖУМА КУНИ ҒУСЛ ҚИЛИШ ШАРТМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Касал бўлса жумага таҳорат қилиб борса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида ғусл вожиб бўлмаган одамга Жума куни ғусл қилиш суннат амали ҳисобланади. Агар касаллик туфайли, ҳаво совуқлиги сабабли, сафарда бўлганлик сабабли ғусл қилишга имкон бўлмаса таҳорат қилиб жумага бориш ҳам жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Аудио
#Жума #Намоз

❗️Жума намозида сафларни тўлдирмай соя жойлардан туриб иқтидо қилиш

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ОРТИБ ҚОЛГАН ТАОМ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Жамоатдан ортиб колган овкатни нима килиш керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсонлардан ортиб қолган таом ва ичимликлар ҳалол бўлиб, уни истеъмол қилиш жоиз. Агар бир гуруҳ кишилар тўпланиб зиёфат қилганидан сўнг таом ортиб қолса, бу таом уларнинг ҳаққи ҳисобланади. Барчалари тенг бўлиб, олиб кетишлари мумкин ёки улар рози бўлса ичларидаги бирлари олиши ҳам мумкин. Агар улардан бирор киши қолган таомларни олиб кетмаса, у таомларни ташлаб юбормасдан уларга ҳизмат қилаётганлар ёки бошқа бирор киши олиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Аудио
#Қалб #Кибр

Ўзингизни имтиҳон қилиб туринг!

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Қалб #Кибр

Ўзингизни имтиҳон қилиб туринг!

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Аудио
#Эҳром

Эҳромни тугма, тўғноғич билан боғлаш мумкинми?

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ФОЛГА БОРИШ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Фолга бориш гуноҳми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фолбинга бориш энг катта гуноҳларни биридир. Мусулмон инсон фолбинни тасдиқлаши куфр бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Аудио
#Умра

❓Умрага борган аёл узрли ҳолатда масжидга киролмайдими?

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ЖАРОҲАТЛАРНИ СПИРТ БИЛАН МУОЛАЖА ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Укол қилишдан олдин спирт билан артиш, ҳар хил жароҳатларни спирт билан муолажа қилиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, бу иш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

УМРАДА БЕТАҲОРАТ ЁКИ ЕТТИДАДАН КАМ ТАВОФ ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра

❓1059-CАВОЛ: Умрада бетаҳорат тавоф қилиб қўйган бўлса ёки еттитадан кам тавоф қилган бўлса, жиноят қилган бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Умра тавофи умранинг рукни ҳисобланади. У бетаҳорат қилинса, жиноят бўлиб, жаримасига қўй сўйиш вожиб бўлади. Ҳали Маккада турган бўлса ва шу тавофини қайта қилса, қўй сўйиш соқит бўлади. Масалан, бир киши тавофда бир айланани бетаҳорат қилди ёки бир айланани қилмай, олти айланада тугатиб қўйди. Бунинг жоиз эмаслигини эҳромдан чиққандан кейин билди. Масжидул ҳарамга кириб ўша бир айланани қилиб қўйса, жарима соқит бўлади. Бу тавофни одатий тикилган кийимида қилаверади. Мийқот ёки Оиша розияллоҳу анҳо масжидига бориб эҳром боғлаб келмайди. Агар ватанига қайтиб кетган бўлса, қўй сўйиш вожиб бўлади. Қўй ҳарамда сўйилиши шарт бўлгани учун пулини юбориб, вакил орқали сўйдиради. Уйида сўйиши ҳисобга ўтмайди.

Бу ҳақида фиқҳий манбаларимизда келган маълумотларни тақдим этамиз:

وَلَوْ طَافَ لِلْعُمْرَةِ كُلَّهُ أَوْ أَكْثَرَهُ أَوْ أَقَلَّهُ وَلَوْ شَوْطًا جُنُبًا أَوْ حَائِضًا أَوْ نُفَسَاءَ أَوْ مُحْدِثًا فَعَلَيْهِ شَاةٌ لَا فَرْقَ فِيهِ بَيْنَ الْكَثِيرِ وَالْقَلِيلِ وَالْجُنُبِ وَالْمُحْدِثِ ... وَكَذَا لَوْ تَرَكَ مِنْهُ أَيْ مِنْ طَوَافِ الْعُمْرَةِ أَقَلَّهُ وَلَوْ شَوْطًا فَعَلَيْهِ دَمٌ وَإِنْ أَعَادَهُ سَقَطَ عَنْهُ الدَّمُ

“Агар умра тавофининг ҳаммасини ёки кўпроғини ёки озини, гарчи бир айлана бўлса ҳам жунуб, ҳайз, нифос, бетаҳорат ҳолатда қилган бўлса, зиммасига қўй сўйиш вожиб бўлади. Бунда оз ёки кўп, жунуб ёки бетаҳорат бўлишнинг фарқи йўқ... Шунингдек, умра тавофининг озини, гарчи бир айланасини бўлса ҳам тарк қилган бўлса, қўй сўйиш вожиб бўлади. Агар шу тавофни қайта қилса, қон соқит бўлади” ("Раддул муҳтор" китоби).

Аллома Ибн Моза раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

إذا طاف للعمرة محدثاً أو جنباً، فما دام بمكة يعيد الطواف لأن الطواف ركن في العمرة

“Агар умра тавофини бетаҳорат ёки жунуб ҳолда бажарса, модомики Маккада турган бўлса, қайта тавоф қилади. Тавоф умрада рукн ҳисобланади” ("Муҳити Бурҳоний" китоби).

Аллома Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ бу борада шундай дейдилар:

وكذا لو ترك منه أي من طواف العمرة أقله ولو شوطا فعليه دم وإن أعاده أي الأقل منه سقط عنه الدم ولَوْ تَرَكَ كله أَو أكثره فعليه أن يطوفه حتما ولا يجزئ عنه البدل أصلا

“Шунингдек умра тавофининг озини гарчи бир айланасини бўлса ҳам тарк қилса, қўй сўйиш вожиб бўлади. Агар ана шу тарк қилган тавофини, яъни ўша озининг ўзини қайта қилса, қўй сўйиш соқит бўлади. Агар тавофнинг ҳаммаси ёки кўпи(масалан, тўрттаси)ни тарк қилса, ўша тарк қилинган тавофларни адо қилиши вожиб бўлади. Унинг ўрнига бошқа амал ўтмайди” ("Иршодус сорий" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

БОЛА ТУҒИЛМАСДАН ОЛДИН КИЙИМ ОЛИБ БЎЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Бола туғулмасдан олдин кийим олиб бўлмайди деб эшитганмиз. Бунга динимизда нима дейилган, яхши ният қилиб олсам бўладими йўқми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу гаплар бирор асосга эга эмас. Бола туғилмасидан аввал ҳам болага нарса сотиб олиш мумкин, бунга бирор шаръий таъқиқ йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

МУСОФИРНИНГ РЎЗАСИ
#рўза

❓1058-CАВОЛ: 1) Мусофирда юрган киши рўза тутмаса бир кун тутмагани учун бир кун туриб берадими?
2) Агар мусофирликда юрсаю рўзани тутса ифторгача рўзасини бузиб қўйсачи?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
1. Аввало рўза тутмасликка руҳсат берилган мусофир кимлигини билиб олишимиз керак. Рўза тутмасликка руҳсат берилган мусофир деб сафар масофасина (тақрибан 90 км) 15 кундан кам муддатга борган одамга айтилади. Урфимизда чет давлатларга 15 кундан узоқ муддатга бирор иш юзасидан борган одамларни ҳам мусофир дейилади. Аммо бундай кишилар шарий эътибордан мусофир ҳисобланмайди. Улар намозни қаср қилиш ва рўзани кейинроқ тутиб бериш каби ҳукмлар жорий қилинадиган мусофир ҳисобланмайди.

Динимизда ҳақиқий маънодаги мусофир кишиларга сафарда юрган пайтларида уларга рўза тутмасликка рухсат берилган. Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:

أَيَّامًا مَعْدُودَاتٍ فَمَنْ كَانَ مِنْكُمْ مَرِيضًا أَوْ عَلَى سَفَرٍ فَعِدَّةٌ مِنْ أَيَّامٍ أُخَرَ وَعَلَى الَّذِينَ يُطِيقُونَهُ فِدْيَةٌ طَعَامُ مِسْكِينٍ .... (184)

“Саноқли кунлар. Бас, сизлардан кимки бемор ёки сафарда бўлса, саноғи бошқа кунлардандир. Мадори етмайдиганлар зиммасида бир мискин кимсанинг (бир кунлик) таоми фидядир...” (Бақара сураси, 184-оят).

Сафардаги кишига рўзаси зарар қилмаса, рўза тутгани афзал. Лекин рўза тутмаса ҳам узрли ҳисобланади, гуноҳкор бўлмайди. Рамазондан кейин имкон бўлиши билан қолиб кетган кунларнинг рўзасини бир кунига бир кун қазосини тутиб беради.

2. Мусофир киши субҳ вақтида рўзани ният қилиб сўнг бирор сабаб билан ёки сабабсиз рўзасини очиб юборса, қазосини тутиши шарт бўлади аммо каффорат вожиб бўлмайди.

Бу ҳақда мазҳабимиздаги машҳур фатво китобларидан бири “Фатавои ҳиндия” китобида шундай дейилган.

فَالْأَصْلُ عِنْدَنَا أَنَّهُ إذَا صَارَ فِي آخِرِ النَّهَارِ عَلَى صِفَةٍ لَوْ كَانَ عَلَيْهَا فِي أَوَّلِ الْيَوْمِ يُبَاحُ لَهُ الْفِطْرُ تَسْقُطُ عَنْهُ الْكَفَّارَةُ كَذَا فِي فَتَاوَى قَاضِي خَانْ

"Бу борада бизнинг наздимиздаги асл қоида шуки, (рўзадор) киши куннинг охирга қисмида рўза тутмасликни мубоҳ қиладиган ҳолатда бўлса, ундан каффорат соқит бўлади". Яъни, рўзадор киши куннинг охирги қисмида рўза тутмасликни мубоҳ қиладиган мусофирлик ёки беморлик ҳолатида бўлса ва шу ҳолатда рўзасини очиб юборса, унга каффорат вожиб бўлмайди.

Шундай экан мусофир киши рўза тутиб сўнг бирор узр билан ёки узрсиз рўзасини очиб юборса, қазоси вожиб бўлади, каффорат вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Аудио
#Салом #Мўмин

Салом бериш мўминлик белгиси

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Салом #Мўмин

Салом бериш мўминлик белгиси

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

МЕТАГО ОРҚАЛИ ПУЛ ТОПИШ ҲАЛОЛМИ?
#ҳалол_ҳаром

❓1056-CАВОЛ: Метаго (MetaGO) платформаси орқали даромад кўриш ҳалолми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
MetaGO дастури аслида тармоқли маркетингнинг бир кўринишидир. Унда дастурга криптовалюта орқали пул киритилади. Киритган пулни сунъий интеллект – роботга пул ишлаш учун рухсат берилади. Робот тикилган пулга бир биржадан ихтиёрий криптовалютани сотиб олиб, иккинчи биржага қимматроққа сотади. Кўрилган даромад олдиндан аниқ ваъда қилинган бўлади ва формула асосида тақсимланади. Мана шу жараён атиги 1-2 дақиқа атрофида бажарилади. Дастур рўйхатидан ўтиш пайтида криптовалюта билан биринчи 100$ ҳисобни тўлдирганингиз учун 6$ пул беради. Бу билан ушбу амалиётда судхўрликка оид амалиёт борлиги маълум бўлмоқда.

Ундан ташқари MetaGO дастурида VIP-1, VIP-2, VIP-3 каби қатор пакетлар бўлиб, иштирокчи ўз даромадини кўпайтириши учун муайян муддат ичида маълум сондаги одамларни дастурга жалб этиши талаб этилади. Акс ҳолда, иштирокчининг даромади бир хил миқдорда тураверади. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, бу қимордир. Чунки, одатда ўша жалб қилинган одамлар тиккан маблағларнинг маълум бир фоизи биринчи иштирокчига даромад сифатида берилади, қолган қисми эса дастур ихтирочиларига кетади.

MetaGO дастури орқали пул топиш шариатимизга кўра ҳаром саналади. Чунки унда ҳам рибавий амалиёт, ҳам қимор бор. Ҳар иккиси ҳам динимизда қатъийян ҳаром қилинган бўлиб, ботил йўл билан пул топиш саналади. Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида шундай марҳамат қилган:

"يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ إِلَّا أَنْ تَكُونَ تِجَارَةً عَنْ تَرَاضٍ مِنْكُمْ وَلَا تَقْتُلُوا أَنْفُسَكُمْ إِنَّ اللَّهَ كَانَ بِكُمْ رَحِيمًا"

яъни: “Эй, мўминлaр! Мoл-мулклaрингизни ўртaдa нoҳaқ (йўллaр) билaн емaнгизлaр! Ўзaрo рoзилик aсoсидaги тижoрaт бундaн мустaснo. Шунингдeк, ўзлaрингизни (бир-бирингизни) ўлдирмaнгиз! Aлбaттa, Aллoҳ сизлaргa рaҳм шaфқaтлидир” (Нисо сураси, 29-оят).

Барча Ислом уламоларига кўра, мазкур ояти каримадаги мoл-мулклaрни ўртaдa нoҳaқ йўллaр билaн ейишдан мурод – қимор, рибо, товламачилик, ўғрилик ва ёлғон гапириб савдо қилиш каби барча ношаръий кўринишдаги битимлар киради. MetaGо шундай ботил битимлардан саналади.

Бундан ташқари дастур даромадининг бир қисми бўлмиш криптовалюталар савдоси ҳам шаръан жоиз эмас. Унинг жоиз эмаслигига Халқаро Ислом фиқҳи академияси, Миср Араб Республикасидаги “Дорул-ифто” каби фатво ташкилотлари томонидан ҳам фатво берилган. Бу фатвони Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ ҳам тасдиқлаганлар. Чунки криптовалюталар ҳақиқий “пул бирлиги” ҳисобланмайди. Зеро, биткоин манбаси номаълум, кафолати йўқ, алдов ва фириб амалиётларига нишондир.

Шулардан келиб чиқиб MetaGO дастурига пул тикиш ва ундан даромад олиш шаръан ҳаром саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз

❗️Жума намозида сафларни тўлдирмай соя жойлардан туриб иқтидо қилиш

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ЗУЛ ҲУЛАЙФАДА ТЎХТАМАЙ ЎТИБ КЕТИБМИЗ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Биз Мадинадаги амалларни тугатиб, Меҳмонхонадан ғусл қилиб, эҳром боғлаб, Маккага йўлга чиқдик. Аммо Зул Ҳулайфада тўхтамай ўтиб кетиб қолибмиз. Шу ерда тўхташ кераклиги Маккага етиб борганда билдик. Бунга қандай ечим қилса бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эҳромнинг шартларидан бири ният қилиш ва талбия айтишдир. Мийқотда тўхтаб икки ракат намоз ўқиб олиш мустаҳаб саналади, эҳромнинг шартларидан эмас. Агар зиёратчилар мийқотга тўхтамаган бўлсада, ният қилиб талбия айтган бўлсалар, ҳеч қандай жиноят бўлмайди. Бироқ ният ҳам қилинмаган, талбия ҳам айтилмаган бўлса, эҳром боғланмаган бўлиб, яқинроқ мийқотга чиқиб, қайтадан эҳром боғлаб, ният ва талбия айтишлари лозим бўлади. Шунда келган мийқотга қайтиш шарт эмас. Маккага энг яқин мийқот "Қорнул манозил" ҳисобланади. Мана шу мийқотга бориб, эҳром боғлаб келишлари мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…
Subscribe to a channel