Fatvo.uz веб-саҳифанинг телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз! Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️ 🌐 http://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АСР НАМОЗИНИ ҚАЙТА ЎҚИЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Агар одам бирор жойга учишидан олдин аср намозини ўқиган бўлса ва борган жойида яна аср вақти бўлиб қолса намозни қайта ўқийдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир намоз бир марта ўқилади. Иккинчи марта ўқиса, иккинчиси нафл бўлади. Аср намозини ўқиган киши, иккинчи марта аср намозини ўқиши мумкин эмас. Чунки, асрдан кейин нафл намоз ўқиш макруҳ бўлади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
🔗
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
58-дарс. Рамазон ҳайити куни қилинадиган амаллар.
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
👉 Youtube орқали кўриш
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31 - 32 - 33 - 34 - 35 - 36 - 37 - 38 - 39 - 40 - 41 - 42 - 43 - 44 - 45 - 46 - 47 - 48 - 49 - 50 - 51 - 52 - 53 - 54 - 55 - 56 - 57
📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
БУНДАЙ ИСМЛАРНИ ҚЎЙИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Баъзан Арслонбой, Бўривой, Қўчқорвой ... деган исмларни эшитаман. Бундай исмларни қўйиш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ота-онанинг фарзанди олдидаги мажбуриятларидан бири унга чиройли исм қўйишдир. Агар бу мажбуриятни суиистеъмол қилишса фарзандининг ҳаққига хиёнат қилган бўладилар. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🔗
ЧАҚАЛОҚНИ СОЧИ КЎМИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Чакалоқни сочи ва киндиги сақланадими ёки кўмиб юбориладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кўмиб қўйилади. Инсон тана аъзолари танада бирикиб турганида қанчалик ҳурматга эга бўлса танадан ажраганидан кейин ҳам ҳудди шундай ҳурматга эга бўлади. Шундай экан соч, тирноқ каби аъзоларни кўмиб қўйиш керак. Одам аъзоларини сотиш, ёқиш мумкин эмас, жумладан сочни ҳам. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
#Аудио
#Умра #Равза
Умра зиёратида Равзага кирмаса нима бўлади?
Абдувоҳид домла АҳмадалиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
МАЙЙИТНИ ЮВИШДА НЕЧА КИШИ ИШТИРОК ЭТИШИ КЕРАК?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Маййитни ювишда неча киши иштирок этиши керак? Уч ёки беш киши бўлиши керак, тоқ бўлиши шарт, жуфт бўлмаслиги керак, бир киши бирон сурани ўқиб туриши керак дейишмоқда, бу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Маййитни ювишда муайян адад белгиланмаган. Шунингдек, маййит ювилаётганда бирор сура ўқиб туриш ҳам шариъатга зиддир. Маййитни ювишда ўзига хос шаръий кўрсатмалар бор. Асосий эътиборни шуларга қаратиш лозимдир. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ҚИЗИЛ ДЕНГИЗГА БОРГАН ОДАМГА ЭҲРОМ ЛОЗИМ БЎЛАДИМИ?
#Ҳаж_умра
❓1053-CАВОЛ: Қизил денгизга Макка шаҳридан борган одамга Маккага қайтишда эҳром билан кириши лозимми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қизил денгизнинг ҳудуди катта бўлиб, Жидда шаҳри қирғоқларига туташган қисми икки мийқот — Жуҳфа (Робиғ шаҳри яқинидаги жой, Маккадан 183 км) ва Яламлам (Саъдия яқинидаги жой, Маккадан 85 км) мийқотлари орасида жойлашган. Қизил денгизнинг бир қисми мийқот ичида бўлса, қолган катта қисми эса, мийқот ташқарисида жойлашган. Шунга кўра, модомики, Маккалик ёки у ерга борган ҳожи қизил денгизга саёҳат қилган вақтида мазкур икки мийқот ҳудудидан ўтиб кетиб қолмаган бўлса, унга Макка шаҳрига қайтиб киришда эҳромли бўлиши шарт эмас. Чунки у мийқот ҳудудидан чиқиб кетган бўлмайди. Аммо, денгизда кемага миниб, мазкур икки мийқот ҳудудларидан ташқарига чиқиб кетиб қолган бўлса, у киши Макккага қайтиб киришида албатта эҳромли бўлиши вожиб бўлади.
Ушбу маслала борасида “Ғунятун-носик” китобида келтирилишича:
"وإن لم يعلم المحاذاة فعلى مرحلتين عرفيتين من مكة كجدة من طرف البحر؛ فإنها على مرحلتين عرفيتين من مكة، وثلاث مراحل شرعية".
"Агар мийқотга баробар жойни қаерлигини билмаса, масалан: (Жидда шаҳрига денгиздан келган киши каби), у ҳолда Маккадан икки “Урфий марҳала” ва уч “Шаръий марҳала” узоқликдаги жой мийқот ҳисобланади" (95 бет).
Демак, бир марҳала 43 км 352 м бўлиб, икки урфий марҳала (43 км 352*2=) 86 км 704 м атрофида бўлади. Маккадан Жидда шаҳрига борган киши 86 км атрофида масофани босиб ўтмагани учун мийқотдан чиқиб кетмайди.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ҳозирги кунда Жидда шаҳри ичида жойлашаган ва зиёратчи ҳамда сайёҳлар бориб, қайиқларга миниб, ёки чўмилиб келаётган жойлар қизил денгиз эмас балки унинг бир бўғози ҳисобланиб, у жойлар мийқот ичкарисида жойлашган. Шу сабабли ҳам у жойларга бориб Маккага қайтган кишилар учун эҳромда бўлишлари шарт қилинмайди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Фатво маркази.
#Аудио
#Такаббурлик #Кибр
Кибр нима?
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
ВИТРДА ҚУНУТ ДУОСИНИ УНУТИБ ҚОЛДИРИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Витр намозида 3 ракатда зам сурани ўқиб, рукуга кетиб колдим, аттаҳият дуосини ўқивотганимда қунут дуосини ўқимаганим эсимга тушиб колди, саждаи саҳв қилиб намозимни тугатиб куйдим. Кейин кўнглим тулмагани учун қайтадан витр намозини ўқидим. Ёки саждаи саҳв қилинган намоз тўлиқ бўлиб ҳисобланармиди?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозни қайта ўқишингиз шарт эмас эди. Чунки витр намозида қунут дуосини ўқиш вожиб амаллардан ҳисобланади. Маълумки, намозда вожиб амални унутиб тарк қилинган ҳолатда саждаи саҳв қилиш билан намоз тўғри бўлар эди. Демак, сизнинг аввалги намозингиз мукаммал бўлган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
#ақида
❓Вафот этган отамга савоб юбориш учун нималар қилишим керак?
Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идорасиYouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази етакчи мутахассиси
ҚУРЪОН ТИНГЛАБ ИШ ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Қуръоннинг аудио шаклини телефоним орқали уй ишларини бажараётиб тингласам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръон тинглаб иш қилаётганингизда эшитаётган нарсангизга эътибор қилиб ишласангиз — бу жоиз амал. Аммо Қуръонни тинглаш асносида эътиборингиз умуман бошқа тарафда бўлса, унда Қуръонга ҳурматсизлик бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
ОЁҒИНИ БУКА ОЛМАЙДИГАН БЕМОР ИНСОННИНГ НАМОЗИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мени оёқларим оғрийди ва чап оёгим яхши букилмайди. Ўтирганда оёгимни узатиб ўтираман, табиийки намозни ҳам шу ҳолда ўқийман. Буни ҳукми қандай?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Оёғини бука олмайдиган ёки букса қаттиқ оғрийдиган кишилар зарурат юзасидан намозда оёқларини қиблага узатиб ўтирса бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
ЖЎЖАЛАРНИНГ ГЎШТИНИ ЕЙИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Жияним хусусий тадбиркор. Товуқ фабрика очган. У ерда боқаётган жўжалари қирқ кунда сўйишга тайёр бўларкан. Шуларни сўйиб, дўконларга сотиш учун тарқатяпти. Шу жўжаларнинг гўштни ейиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло барча ҳалол ҳайвонлар-жонзотларни инсонлар учун яратган. Ейишга яроқли бўлганидан бошлаб сўйиб ейиши мумкин. Одамлар орасида қичқирмай туриб еб бўлмайди, деган тушунчани айтаётган бўлсангиз, бу беҳуда гап.
Фақат сўйишда ислом шариатига мувофиқ бўлишига аҳамият берсин. Бунинг учун бундай масалани яхши биладиган бирор аҳли илм билан маслаҳат қилсин. Унинг тавсияларига асосан иш олиб борса, ўзи ҳам гуноҳкор бўлмайди. Аҳолига ҳам ҳалол, покиза гўшт етиб боришига сабабчи бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
#ҳалол_ҳаром
❓Пул топиб олса нима қилиш керак?
Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идорасиYouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази етакчи мутахассиси
#Аудио
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
57-дарс. Жума куни пешин ўқиш ва хутба масалалари.
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
👉 Youtube орқали кўриш
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Аудио
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
58-дарс. Рамазон ҳайити куни қилинадиган амаллар.
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
👉 Youtube орқали кўриш
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
ИККИ ҲАРАМДА АСР НАМОЗИНИ ЭРТА ЎҚИШ МАСАЛАСИ
#Ҳаж_умра #намоз
❓1055-CАВОЛ: Икки ҳарамда аср намози эртароқ ўқилар экан. Биз ҳам шу вақтда ўқисак бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саудия арабистонида, хусусан, масжидул ҳаром ва масжидун набавийда аср намози эртароқ, яъни соя бир баробар бўлган вақтда ўқилади. Чунки улар ҳанбалий мазҳаби бўйича амал қиладилар.
Ҳанафий мазҳаби бўйича аср намозининг вақти борасида икки хил қараш бор:
1. Аср вақти Қуёш заволдан оққандан кейин соя икки баробар бўлганда киради. Ушбу қарашга мазҳабимиздаги фатво берилган бўлиб, кўпчилик машойихлар ихтиёр қилишган.
2. Аср вақти Қуёш заволдан оққандан кейин соя бир баробар бўлганда киради. Буни Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадлар айтишган. Имом Абу Ҳанифа ҳам ушбу гапни айтганлари ривоят қилинган. Имом Таҳовий "Мухтасар"да, Тароблусий "Бурҳон"да, Шурунбулолий "Дуррул мухтор"нинг ҳошиясида ушбу фатвони ихтиёр қилишган.
Бошқа мазҳаб уламолари ҳам соя бир баробар бўлганда аср вақти киради, дейдилар. Бу ҳақда Аллома Ҳаскафий шундай дейдилар: Шунинг учун икки ҳарамда мазкур сўзларга амал қилган ҳолда аср намозини жамоат билан ўқиш мумкин.
( وَوَقْتُ الظُّهْرِ مِنْ زَوَالِهِ إلَى بُلُوغِ الظِّلِّ مِثْلَيْهِ ) وَعَنْهُ مِثْلَهُ ، وَهُوَ قَوْلُهُمَا وَزُفَرَ وَالْأَئِمَّةِ الثَّلَاثَةِ .
"Пешиннинг вақти қуёш оққандан бошлаб, ҳар нарсанинг сояси аслий соясидан бошқа ўзининг икки баробари бўлгуничадир. Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ бир соя баробар бўлгунича деган ривоят ҳам бор. Имомайн, Имом Зуфар ва уч мазҳаб соҳиблари ҳам бир баробар бўлгунча деганлар" (Раддул муҳтор).
Ҳадиси шарифларда икки ҳарамда ўқилган намозларнинг фазилати кўплаб келгани ва ушбу муборак жойларда ихтилоф қилмаслик зарурати сабабли юртдошларимиз аср намозини жамоатга иқтидо қилган ҳолда ўқишлари мумкин. Бу билан Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раимаҳуллоҳларнинг фатво берган ҳамда айрим машойихларимиз ихтиёр қилган фатвога амал қилган ҳисобланадилар.
Шуни ёдда тутиш лозимки, ушбу фатвога амал қилиш учун у ердаги мусулмонларга хилоф қилмаслик зарурати бўлгани сабабли ҳамда мазҳабимиздаги айрим уламолар ихтиёр қилгани учун рухсат этилмоқда. Аммо бошқа юртларда, хусусан, бизнинг юртимизда аср намози икки соя вақтида ўқилади. Бу вақтгача пешин вақти турган ҳисобланади. Чунки икки соя деган гап ҳанафий мазҳабининг фатвоси ўлароқ қабул қилинган (“Анворул-маносик” китоби). Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Фатво маркази.
МИНО ВА АРАФОТДА НАМОЗЛАРНИ ҚАСР ҚИЛИШ МАСАЛАСИ
#Ҳаж_умра #намоз
❓1054-CАВОЛ: Ҳожилар ҳаж амалларини бажариш жараёнида Мино ва Арафотга ҳам чиқиб келадилар. Улар ушбу жойларда тўрт ракатли намозларни тўлиқ ўқийдиларми ёки қаср қиладиларми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бизнинг мазҳабимиз сўзига кўра, Мино ва Арафотга чиқишнинг намозни қаср қилишига таъсири йўқ. Яъни у ерга чиққан ҳожи муқим бўлса намозларни тўлиқ ўқийди. Агар мусофир бўлса қаср ўқийди.
Аллома Бадруддин Айний “Умдатул қорий” да қуйидагиларни айтадилар:
وقال أكثر أهل العلم، منهم عطاء والزهري والثوري والكوفيون وأبو حنيفة وأصحابه والشافعي وأحمد وأبو ثور: لا يقصر الصلاة أهل مكة بمنى وعرفات لانتفاء مسافة القصر. وقال الطحاوي: وليس الحج موجبا للقصر لأن أهل منى وعرفات إذا كانوا حجاجا أتموا، وليس هو متعلقا بالموضع، وإنما هو متعلق بالسفر، وأهل مكة مقيمون هناك لا يقصرون، ولما كان المقيم لا يقصر لو خرج إلى منى كذلك الحاج.
“Аҳли илмларнинг аксари, жумладан Ато, Зуҳрий, Саврий, Кўфа уламолари, Абу Ҳанифа ва шогирдлари, Шофеий, Аҳмад ва Абу Саврлар Макка аҳлининг Мино ва Арафотда қаср қилмасликларини айтганлар. Чунки Макка ва бу жойлар орасида қаср масофаси топилмайди. Таҳовий “Ҳаж қасрни вожиб қилмайди. Зеро, Мино ва Арафот аҳли ҳаж қилса намозни тўлиқ ўқийди. Чунки, қаср қилишнинг жойга алоқаси йўқ. Албатта, у сафарга алоқадор нарсадир. Макка аҳолиси у жойда муқим ҳисобланадилар. Муқим Минога чиққанда қаср қилмагани каби ҳожи ҳам агар муқим бўлса (Мино ва Арафотга чиққанда тўлиқ ўқийди)”.
"Муҳийти Бурҳоний" китобида мазкур масала батафсил баён қилинган. Бу хусусда "Фатавои Татархония" китобида ҳам мазҳабимизнинг катта имомларидан нақл ва жиддий танбеҳлар келтирилган. "Раддул муҳтор" китобида ҳам ушбу сўзлар айтиб ўтилган.
Юқоридаги иборалардан келиб чиқиб қуйидагиларни айтишимиз мумкин. Агар ҳожи Маккага борганда 15 кун тургандан кейин Мино ва Арафотга чиқса, Маккада ҳам, Мино ва Арафотда ҳам, у ердан қайтгандан кейин ҳам тўрт ракатли намозларни тўлиқ ўқийди. Чунки у Маккада муқим ҳисобланади.
Агар ҳожи Минога чиқишдан олдин Маккада 15 кундан камроқ турса, у Маккада ҳам, Мино ва Арафотга чиққанда ҳам қаср ўқийди. Чунки у мусофир ҳисобланади. Маккага қайтгандан кейин у ушбу шаҳарда 15 кун туришни қасд қилса тўлиқ ўқийди. Агар 15 кундан камроқ туришни қасд қилса қаср ўқийди.
Шу ўринда яна бир мулоҳазани айтиб ўтамиз: Мино ва Арафотда жамоатга имом бўлаётган кишилар Маккада 15 кун тургандан кейин чиққан бўлсалар тўлиқ ўқийдилар. Уларга иқтидо қилган ҳожилар, хоҳ муқим бўлсин, хоҳ мусофир бўлсин, тўрт ракат ўқийверадилар. Агар имом 15 кун турмасдан чиққан бўлса қаср ўқийди. Унга иқтидо қилган киши 15 кундан олдин чиққан бўлса яъни мусофир бўлса қаср қилади. 15 кун ва ундан кўпроқ муддат туриб чиққан бўлса имом икки ракат ўқигандан кейин туриб қолган икки ракатни ўзи ўқиб тугатади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Фатво маркази.
АСРДАН КЕЙИН РАВЗАГА КИРИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Агар бомдод ёки асрдан кейин Равзага киришга тўғри келиб қолса, нафл намозни қандай ўқийди?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бомдоддан кейин то қуёш чиқиб, бир найза миқдорида кўтурилгунига қадар ёки Қуёш тиккага келиб, бироз оғгунича ёхуд аср намозини адо этгандан то қуёш ботгунига қадар нафл намоз ўқиш жоиз эмас. Шунга кўра, Равзаи шарифга кирган кишилар ушбу вақтлар мубайнида нафл намоз ўқишлари жоиз бўлмайди. Улар нафл намознинг ўрнига тиловати Қуръон, зикр ва тасбиҳлар билан машғул бўлишлари, хусусан Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак ҳужраларининг ёнида У Зотга салавотлар айтишлари тавсия этилади.
Агар мазкур вақтларда Равзаи шариф зиёратида бўлган киши намоз ўқишига зарурат бўлиб қолса, бировга билдирмаган ҳолда аввалги қазо намозларини ўқиши ҳам жоиз. Агар зиёратчи Қубо масжидига ҳам асрни ўқигандан кейин борса, юқорида айтилгандек йўл тутади.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Умра #Равза
Умра зиёратида Равзага кирмаса нима бўлади?
Абдувоҳид домла АҳмадалиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Сажда #Намоз
Саждаи саҳв қандай бажарилади?
Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идорасиYouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази бош мутахассиси
ФАЛАКДАГИ ОЙ ЧИҚИШИ ҲИЖРИЙ ОЙЛАРНИ БОШИДА ЧИҚАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Фалакда турган ой ҳижрий яъни исломий ойларни бошида янгидан чиқадими ё милодий ойларда янгиланадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Осмонга янги ой чиқиши билан янги ҳижрий-қамарий ой бошланади. Осмондаги ойни милодий ойларга алоқаси йўқ. Ҳижрий-қамарий ойлар ўн иккита. Уларнинг номи қуйидагича: 1. Муҳаррам; 2. Сафар; 3. Рабиул аввал; 4. Рабиус соний (ёки Рабиъул охир); 5. Жумодул аввал; 6. Жумодус соний (ёки Жумодул охира); 7. Ражаб; 8. Шаъбон; 9. Рамазон; 10. Шаввол; 11. Зулқаъда; 12. Зулҳижжа. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
#Такаббурлик #Кибр
Кибр нима?
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲУФТОННИ 01:30 ДА ЎҚИСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Хуфтон намозини кеч соат 01:30 да ўқисам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Хуфтон намозининг вақти шом намозининг вақти тугуганидан бошлаб тонг отгуничадир. Хуфтон намозини кечанинг аввалги учдан бир қисмида ўқиш мустаҳаб, кечанинг ярми бўлгунича ўқиш мубоҳ, кечанинг ярмидан кейин узрсиз кечиктириб ўқиш макруҳдир. Сиз имкон қадар кечанинг ярмигача ўқишга ҳаракат қилинг. Зарурат бўлиб қолган ҳолатларда бомдод намозининг вақти киргунига қадар ўқиб олиш мумкин. Аммо буни одат қилиб олмаслик керак. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
ТОИФ ВА ЖИДДА МИЙҚОТ ИЧИДАМИ?
#Ҳаж_умра
❓1052-CАВОЛ: Тоиф ва Жидда шаҳарлари мийқот ичидами ёки ташқарисида?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тоиф шаҳри Маккаи мукаррамадан тақрибан 75 км узоқликда жойлашган бўлиб, у жойга борган одам ҳарам ҳудудидан ташқарига чиққан ҳисобланади. Бу киши яна Макка шаҳрига қайтиб кирмоқчи бўлса, албатта “Қорнул-манозил” (“Сайлул-кабир” деб ҳам номланади) мийқотидан умра учун эҳром боғлаб кириши вожиб бўлади ва акс ҳолда бир қўй сўйиши вожиб бўлади.
Бу борада “Ғунятун носик” китобида шундай дейилган:
المكي إذا خرج إلى الحل لحاجة له أن يدخل مكة بغير إحرام بشرط أن لا يكون جاوز الميقات
الأفاقي، فإن جاوزه فليس له أن يدخل مكة بغير إحرام؛ لأنه صار آفاقيا (بحر)
Яъни: “Маккалик киши (жумладан, Маккада турган ҳожилар) ҳарамнинг ташқариси лекин мийқотнинг ичидаги ҳудудга бирор бир ҳожати учун чиқадиган бўлса ва модомики, офоқийларнинг (ташқаридан келувчилар) мийқотини чегарасидан ўтиб кетмаса, унга Макка шаҳрига эҳромсиз қайтиб кириши жоиздир. Агар, мийқотдан ўтиб кетса, у ҳолда Маккага эҳромсиз қайтиб кириши жоиз эмас” ("Баҳрур-роиқ". 2/559-560 б.) ("Ғунятун-носик"/110-бет).
Бу борада “Анворул-маносик” китобида қуйидагича баён қилинган: “Жидда шаҳри Маккадан тахминан 79 км масофада жойлашган бўлиб, унинг мийқот ичидалиги ҳақида эса, уламоларимизнинг икки хил сўзлари мавжуд.
Биринчи фикрга кўра, Жидда шаҳри мийқотнинг ичида жойлашган.
Иккинчи фикрга кўра эса, Жидда шаҳрининг ўзи мийқот ҳисобланади. Зеро, у икки мийқот яъни “Яламлам” ва “Жуҳфа” мийқотларининг орасида жойлашган бўлиб, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг чиқарган ҳукмларига кўра, икки мийқот оралиғида жойлашган маконлар ҳам мийқот ҳисобланади. Шунга кўра, Жиддага денгиз йўли орқали келувчилар ҳамда ғарб мамлакатларидан самолётлар билан келувчилар учун Жиддадан эҳром боғлаш ҳеч бир кароҳатсиз жоиздир. Чунки, булар бирор-бир мийқотга кирмай, тўғри Жиддага борадилар. Лекин шимоли-шарқий ва жануби-шарқий мамлакатлардан, масалан Ўрта Осиёдан самолёт билан Жиддага борувчи ҳожилар аввалроқдан эҳром боғлашлари лозим бўлади. Чунки улар “Қорнул-манозил” ёки “Зоти Ирқ” ёки “Зул-Ҳулайфа” мийқотлари тепасидан учиб ўтиб, сўнг Жидда аэропортига қўнадилар” ("Анворул-маносик", 118-бет).
Демак, ҳар икки фатвога кўра ҳам Жидда шаҳрининг ўзи мийқот ёки мийқотнинг ичида бўлиб, мийқотнинг ташқарисида ҳисобланмайди ва у жойга Маккадан борган кишиларга яна қайтиб Макка шаҳрига киришларида эҳромга киришлари шарт эмас. Зеро, улар ҳарам ҳудудидан ташқарига чиққан бўлмайдилар. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Фатво маркази.
ҚАЙНОНАМНИ НАМОЗГА ЧАҚИРОЛМАГАНИМ УЧУН ГУНОҲКОРМАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен келин бўлиб тушганимга 15 йил бўлди. Аллоҳга шукр, мен ҳам фарзанларим ҳам намоз ўқиймиз. Аммо кайнонам намоз ўкимайдилар. Мен келмасимдан олдин ҳам ўқимас эканлар. Мен уларга намоз ўқинг деёлмайман. Қайнонамни қандай қилиб намозга ундасам бўлади? Бир уйда туриб намозга чақиролмаганим учун мен гуноҳкорманми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳақ ва тўғри йўлга ҳикмат билан, шаън, обрўларига тегмайдиган, оғир ботмайдиган шаклда етказиш керак бўлади. Бунинг учун намозга чақирувчи китоблар ҳадя қилишингиз ёки кўнгиллари ҳақни оладиган бўлиб, бўшаб турган пайтни пойлаб гапларингизни етказиб олишингиз мумкин. Ёки ёшлари тенг, ҳурмат - обрўлик таниш инсонлари орқали намозга даъват қилишингиз ҳам мукин. Хуллас имкониятдан келиб чиқиб, намозга чақирилади ва албатта, бу йўлда сабр қилинади. Аллоҳ таоло намозга буюришда сабр-қаноатли бўлишга буюрган. Сиз сабабли ҳидоятга келишлари, сиз учун дунёдаги энг қиммат бойликдан ҳам фойдалироқ. Шу билан бирга ҳақларига дуо қилишни ҳам унутманг. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
#савдо
❓Савдода маҳсулотга неча фоиз фойда қўйиш мумкин?
Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идорасиYouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази етакчи мутахассиси
БЕЛБОҒ БОҒЛАШ ШАРИАТДА БОРМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Азадор одамлар белларида белбоғ боғлаши шариатда борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу асосан бизнинг урфимизда шаклланган ҳолат. Бу борада бирор буюрилган ёки қайтарилган ҳадис йўқ. Шунинг учун кимдир чакмон ёки чопон кийса, бошқаси оддий кийимларда юрса ҳам ҳеч ким ўзгани маломат қилмаслиги керак. Яъни бу ишни ихтиёрий деб билиш керак. Бел боғлаб чакмон ё чопон кийиш шариатни буйруғи деб эътиқод қилмасин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
ДАСТУР ОРҚАЛИ ПУЛ ТОПИШ
#ҳалол_ҳаром
❓1051-CАВОЛ: Мен Москвада ишлайман. Бу ерда ўртоқларим YouTubeда пул топишни тавсия қилишди. Мен бир дастурга кириб 100 доллар пул тиксам бир йиллик вақт берар экан ва ҳар куни видео жўнатади. Мен ўша видеога лайк босиб, аъзо бўлиб, скриншот қилиб уларга жўнатсам ҳар бир видео учун 1 доллар пул беради. Ҳар куни 5 та видеога шундай қилишим керак экан. Шунга ўхшаш дастур орқали пул топиш ҳақида нима дейсиз? Бу ерда жуда кўп мусофирлар шу нарсадан пул топишяпти.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу иш шариатимизга кўра тўғри эмас. Чунки бунда ишни бошлашдан аввал берилган пул (саволдаги 100 АҚШ доллари) олдиндан берилган пул ё пора ёки қарз ҳукмида бўлади. Яъни, агар пул тўлаган одамга қайтарилса, ўша пул қарз сифатида берилган ҳукмда бўлади. Бунда узоқ муддат эвазига пулни айлантириб, ундан келган ва ютуб тармоғидаги рекламалардан келган пулдан қарз берган одамга, яъни сизга бериб турилади. Бошқача қилиб айтганда берган қарзингиз эвазига ҳақ олиб турасиз. Шариатимизга кўра, эса ҳар қандай қарз фойда келтирса, рибо – судхўрлик саналади. Бунга Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан нақл қилинган қуйидаги ривоят ҳам далолат қилади:
"كلُّ قرض جرَّ منفعة فهو ربا" (رواه البيهقي).
“Ҳар қандай манфаат келтирган қарз – рибодир” (Имом Байҳақий ривояти).
Шунга кўра, ютуб тармоғидаги бу молиявий амалиётга киришмаслик тавсия этилади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Фатво маркази.
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
57-дарс. Жума куни пешин ўқиш ва хутба масалалари.
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
👉 Youtube орқали кўриш
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31 - 32 - 33 - 34 - 35 - 36 - 37 - 38 - 39 - 40 - 41 - 42 - 43 - 44 - 45 - 46 - 47 - 48 - 49 - 50 - 51 - 52 - 53 - 54 - 55 - 56
📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar