diniysavollar | Unsorted

Telegram-канал diniysavollar - FATVO.UZ | Расмий канал

90921

Fatvo.uz веб-саҳифанинг телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз! Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️ 🌐 http://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Subscribe to a channel

FATVO.UZ | Расмий канал

МАСЖИДУЛ-ҲАРОМДА ЎҚИЛГАН НАМОЗ
#Ҳаж_умра #намоз

❓1050-CАВОЛ: Маккаи мукаррамадаги ҳарам ҳудуди масжид ҳудудидан кўра анча кенгроқ ҳисобланади. Шунга кўра, масжидул ҳаром фазилати фақатгина ушбу масжиднинг ўзигагина хосми ёки бутун ҳарам ҳудудидаги ибодатларга ҳам тегишлими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Масжидул-ҳаромда адо этилган намоз бошқа масжидлардаги намозлардан юз минг баробар афзал ҳисобланади. Бу борада Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"صلاة في مسجدي هذا أفضل من ألف صلاة فيما سواه من المساجد إلا المسجد الحرام و صلاة في المسجد الحرام أفضل من مأة صلاة في هذا"

Яъни “Менинг масжидимдаги бир намоз бошқа масжидлардаги мингта намоздан афзалдир. Магар Масжидул-ҳаром бундан мустасно. Масжидул-ҳаромдаги бир намоз бу ердаги юзта намоздан афзалдир” (Имом Аҳмад, Баззор ва Ибн Хузаймалар ривоят қилган). Бу борада муҳаддислар томонидан бошқа лафз ва бошқа ривоятлар билан бир неча ҳадислар ривоят қилинган бўлиб, ушбу масалада уламолар ораларида ихтилоф йўқдир. Аммо мазкур афзаллик фақатгина масжид ҳудудига хос ёки бутун ҳарам ҳудудини ўз ичига олиши борасида уламоларнинг қарашлари фарқ қилади. Баъзи фақиҳлар бу фазилат фақатгина “Каъба аторфидаги жамоат намозигагина хосдир” деган бўлсалар, бошқа фуқаҳолар эса “Йўқ, балки бу афзаллик Ҳарамнинг барча ҳудудига тегишлидир” дейдилар. Биринчи қараш имом Моликнинг мазҳаблари бўлиб, шофеъийлардан имом Нававий ҳам ўзининг “Ал-Мажмуъ” ва “Ат-Таҳзиб” номли асарларида бу фатвони қўллаб қувватлаганлар. Шунингдек, буюк имомлардан Ал-Иснавий “Кучли гап шудир” деган ва Ибн Хажар ҳам “Туҳфа” номли китобида ушбу фатвони ихтиёр этган. Ал-Муҳиб ат-Табарий ҳам ушбу фазилат Масжидул-ҳаром ҳудудида жамоат билан адо этилган намозларгагина хослигига ишора бордир, деганлар. Ҳанафий мазҳабининг ҳаж ва умра арконларига доир машҳур манбаларидан бири ҳисобланмиш “Ал-Мансакул-кабир” китобида келтирилишича: "Ҳанафий фақиҳларининг энг мўътабар фатволари ҳам ҳудди шундайдир. Аммо иккинчи қавлга кўра: мазкур афзалият нафақат Масжидул-ҳаромнинг, балки Ҳарамнинг умумий ҳудудини ўз ичига олиб, унга кўра бир киши Ҳарамнинг исталган ҳудудида намоз ўқиса, бошқа ерда ўқилган юз мингта намоздан афзал ҳисобланади. Ушбу қавлни шофеъийлардан имом Мовардий ҳам қувватлаганлар".

“Раддул-муҳтор” китобида, шунингдек имом ал-Бийрий “Шарҳул-ашбоҳ” асарида қуйидагиларни айтган: “Ҳанафий уламоларимизга кўра, бу борадаги машҳур фатво шуки, намознинг юз минг баробардан ортиқлиги Макка шаҳри ва барча ҳарам ҳудудини ўз ичига олади. Шунингдек, мазкур фазилат нафақат намозгагина тегишли, балки бошқа барча савобли амалларни ҳам ўз ичига олади. Зотан, “Ҳарамдаги савобли амаллар юз минг баробарга кўпайтириб берилади” деган ҳадиси шарифни Мулло Синон “Қурратул-уйун” номли китобларида зикр қилганлар” ("Ғунятун носик" китоби). Юқорида зикр этилган далил ва фатволардан келиб чиқиб, уламоларимиз шундай хулосага келганларини кўришимиз мумкин:

1. Масжидул-ҳаромда жамоат билан ўқилган фарз намозлари ҳеч бир хилофсиз бошқа жой ёки масжидларда ўқилган юз мингта намоздан афзалдир.

2. Масжидул-ҳаромдан ташқари, лекин умумий Ҳарам ҳудуди ёки Макка шаҳри ҳудудида адо этилган намозларнинг ҳам бошқаларидан юз минг даража афзаллигини умид қилинади. Хусусан, жиддий узрга эга бўлган кекса ва бемор кишиларнинг истиқомат манзили Ҳарам ҳудудида жойлашган бўлса, ушбу манзилларида қилган ибодатлари учун Аллоҳ таолонинг фазли билан юз минг баробар ажр берилиши умид қилинади. Аммо жиддий узри бўлмаган ёш ва навқирон йигитлар ёки жамоатга боришга имкони бор кишилар имкон қадар фарз намозларини Масжидул-ҳаромда жамоат билан ўқишлари мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Қалб #Эҳсон
#Ибодат

Ҳақиқий эҳсон

Муҳаммад Айюб домла Ҳомидов

Фатво маркази катта устози

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ИККИ ҲАРАМДА ЖАНОЗА НАМОЗИ
#Ҳаж_умра

❓1049-CАВОЛ: Умра ёки ҳажга борилганида деярли ҳар намоздан кейин жаноза ўқилар экан. Шу ҳақида тушунча берсангиз. Аёллар ҳам шу намозда иштирок этишлари мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз айтгандек Масжидул ҳаромда ҳам, Масжиди набавийда ҳам фарз намозлари ортидан жаноза намозлари ўқилади. Одатда фарз намоз тугагандан кейин жаноза эълон қилинади. Агар пешин, шом ва хуфтон каби ортида суннат намози бўлган намозлардан кейин эълон қилинса, фарздан кейин жанозани ўқиб, ундан кейин фарзнинг суннатини ўқийди. Ҳанафий мазҳаби бўйича жаноза намозида худди бошқа намозлар сингари икки томонга салом беради.

Фиқҳий китобларда аёлларнинг жамоат намозига қатнашишлари макруҳлиги фитна хавфи бўлиши туфайли экани айтилган. Масжидул ҳаром ва Масжидун набавийда аёллар учун махсус жойлар ажратилгани учун мазкур жойларда жамоат намозига, хусусан, жаноза намозига қатнашиши мумкин бўлади.

فالأفضل لها ما كان أستر لها، لا فرق بين الفرائض وغيرها كالتراويح إلا صلاة الجنازة، فلاتكره جماعتهن فيها؛ لأنها لم تشرع مكررةً

“Аёл киши учун энг афзал ҳолат сатрлироқ бўлган ҳолатда намоз ўқишидир. Бунда фарз ва таровиҳ каби бошқа намозларда фарқи йўқ. Бироқ жаноза намози бундан мустаснодир. Аёллар жаноза намозида қатнашиши макруҳ эмас. Чунки жаноза намозини такроран ўқиш жорий этилмаган” (Ҳошиятут Таҳтовий). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#таҳорат

❓Бармоғимни жароҳатлаб олдим, таҳоратни қандай қиламан?

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ҚИЁМАТДА РУҲИМИЗ СЎРОҚҚА ТУТИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Қиёмат куни руҳимизни сўроққа тутишадими ёки жасадимизними?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Киши вафот этгандан сўнг бўладиган бу савол жавоб ҳам руҳга ҳам жасадга бўлади. Аммо охиратдаги руҳни баданга қайтиши дунёдаги руҳни жасадга қайтиши каби бўлмайди. Балки охиратда руҳни жасадга боғланиши энг мукаммал ҳолда бўлиб ундан сўнг руҳ жасаддан ажрамайди, ўлим бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Ризқ #Касб

Ризқимизни ҳалол йўл билан талаб қилайлик!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ОМОНАТНИ ЭГАСИНИНГ ИЗНИСИЗ ИШЛАТИБ ТУРСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Акам Кореяга ишлагани кетган. Ҳар ой менга пул ташлайди. Ўша пулларини йиғиб, жамғариб боряпман. Акамга айтмасдан ўз эҳтиёжларим учун пулларидан ишлатиб, кейин жойига қўйсам бўладими? Бунинг учун гуноҳкор бўлмайманми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу пуллар омонат ҳисобланади. Омонатни эса, эгасининг изнисиз ишлатиб бўлмайди. Гарчи акангиз бўлса ҳам, унинг сизга юбораётган пуллари омонат бўлиб, унинг рухсатисиз ишлатиш мумкин эмас. Шунинг учун сиз акангизга ҳолатингизни баён қилиб рухсат олинг ва шундан кейин ишлатинг. Шундай қилсангиз гуноҳкор бўлмайсиз ҳамда кейинчалик чиқадиган низоларни олдини олган ҳам бўласиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

56-дарс. Жума намозининг фарз бўлиш ва адо қилиш шартлари.

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

👉 Youtube орқали кўриш

Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31 - 32 - 33 - 34 - 35 - 36 - 37 - 38 - 39 - 40 - 41 - 42 - 43 - 44 - 45 - 46 - 47 - 48 - 49 - 50 - 51 - 52 - 53 - 54 - 55

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ОДАМНИНГ ҚАЙТ ҚИЛИШИ ГИЛАМНИ НОПОК ҚИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Катта одамнинг қайт қилиши гиламни нопок қиладими ёки фақат чақалоқларники нопок қиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қайт қилган шахс ёш ёки қари бўлишидан қатъий назар агар оғиз тўла қайт қилса у нажосат ҳисобланиб, теккан жойини нопок қилади. Агар оғиз тўла бўлмаса, у нажосат ҳисобланмайди ва теккан жойини нопок қилмайди.

Уламоларимиз томонидан қайтда оғиз тўла бўлишининг чегараси уни оғизда ушлаб тура олмаслик билан белгиланади. Баъзи ўринларда эса уни “Оғиздан чиқариб ташлашдан бошқа чора қолмаган”лик билан изоҳланган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

📚 #ЯНГИ_НАШР
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг "ФИТНА – КЎЗ ИЛҒАМАС ХАТАР" номли китоблари чоп этилди.

📝 Асарда фитнанинг моҳияти, келтириб чиқарувчи омиллар, унинг офатлари ва олдини олиш йўллари ҳар бир китобхонга тушунарли шаклда ёзилган.

🔹Мазкур рисола ўзи мўъжазгина бўлишига қарамай, фитналарга оид жуда кўп, хилма-хил мавзуларни қамраб олгани, ўзбек тилида ҳали ёритилмаган ноёб маълумотлар ифода қилингани билан янада аҳамиятлидир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ОЗДИРАДИГАН ПРОТЕИНЛАРНИНГ ҲУКМИ ҚАНДАЙ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Оздирадиган протеинларни шариатда ҳукми қандай? Ҳалолми ёки ҳаромми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар оздирадиган дори таркибида шариатимиз ҳаром қилган нарсалар бўлмаса ҳамда бу дори инсон саломатлигига салбий таъсир қилмайдиган бўлса, озиш мақсадида уни истеъмол қилишга динимиз рухсат беради. Лекин ҳар ишда мўътадиллик яхши, дорилар воситасида заифлик ва касаллик даражасида озиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

КИТОБГА ҚАРАБ НАМОЗ ЎҚИШИМ ТЎҒРИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намоз ўқишни бошлаганимга бир ой бўлди. Сураларни китобга қараб ўқияпман. Китобга қараб ўқишим тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Китобга қараб намоз ўқиш намозни бузади. Сиз гарчи битта кичик сурани ёдлаб бўлса ҳам намозни адо этинг. Имкон қадар намозда ўқишга кифоя қиладиган миқдорда оят ва сураларни ҳамда дуоларни тезроқ ёдлаб олишга ғайрат қилинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

НАМОЗИМ ДУРУСТ БЎЛГАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Чўнтагимда суюқ нажосат теккан қоғоз борлиги эсимда йўқ намоз ўқиб қўйибман. Энди мени намозим дуруст бўладими ёки йўқ?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кишининг кийимига ёки чўнтагидаги нарсага теккан нажосат кам бўлса ва билмасдан намоз ўқиб қўйса, намози дуруст бўлади. Агар нажосат кўп бўлса, ўқилган намозни қайта ўқиш керак. Камлик миқдори - қуюқ нажосатларда 4,25 граммдан ва суюқ нажосатларда катта танга кенглиги миқдоридан ортиқ бўлмаслиги билан белгиланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#азон

❓Фарзандига қайта азон айттириши мумкинми?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Қимор #Metago

"METAGO" ЎЙИНИ ҲАЛОЛМИ?

Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Аудио
#Қалб #Эҳсон
#Ибодат

Ҳақиқий эҳсон

Муҳаммад Айюб домла Ҳомидов

Фатво маркази катта устози

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ТИРНОҚНИ ЖУМА КУНИ ОЛИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Тирноқни фақат жума куни олиш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тирноқни ҳафтанинг барча кунларида олиш мумкин. Айнан жума куни олиш борасида бирорта саҳиҳ ҳадис бизга маълум эмас. Лекин саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу одатда ҳар жума куни тирноқларини олиб, мўйловларини қисқартирганларини Имом Байҳақий ривоят қилганлар. Шунинг учун айрим фуқаҳоларимиз жума куни жума намози учун покланиб чиқиш мақсадида тирноқ олса яхши, дейишган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

АЁЛИМДАН ҚУРЪОННИ ЎРГАНСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Aёлим Қуръонни яхши билади. Ундан Қуръон ўқишни ўргансам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Зарурий билимларни ўрганишда катта-кичик, ака-ука, эр-хотин кабилар аҳамиятли эмас. Балки, Қуръони каримни ўрганишга ўхшаш ибодатда зарур бўлувчи илмларни имкон қадар тезроқ ўрганиш лозим. Ҳатто ўз аёлидан, фарзандидан, набирасидан ҳам киши ўрганиши жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ТОВАРЛАРНИНГ АСЛ НАРХИНИ ОШИРИБ КЎРСАТИШ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Ман Москвада ишлайман. Қурулиш моллари сотамиз. Хўжайин мижозлар сотиб олган нарсасини нархини бошқа қимматроқ нархда ёзишни сўраса ёзиб бергин дейди. Буни асосан прораб, усталар сўрайди. Ёзиб беришимиз жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Товарларнинг асл нархини ошириб ёзиб бериш билан сиз ҳам уларнинг ёлғони ва хиёнатига шерик бўласиз. Бундай қилманг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Аудио
#Ризқ #Касб

Ризқимизни ҳалол йўл билан талаб қилайлик!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ҚАРЗ ОЛИШИМ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Қарз олишга муҳтожмасман, янги оиламан, рўзғоримни тиклаш мақсадида қарз олишим мумкунми? Оборот қилиш мақсадида?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Иложи борича қарз олмасликга ҳаракат қилиш лозим, лекин қарзни олгандан кегин уни тўлашга имконият бўлса, қарз олиш жоиз.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Ким (қарзини) адо қилишни ирода қилиб одамлардан мол олса, Аллоҳ унинг тарафидан адо қилади (тўлаш сабабларини муҳайё қилиб қўяди), ким талофат етказишни ирода қилиб олса, Аллоҳ унга талофат етказади”. Бухорий ривоят қилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Аудио
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

56-дарс. Жума намозининг фарз бўлиш ва адо қилиш шартлари.

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

👉 Youtube орқали кўриш

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

МАҲСУЛОТ ОЛДИ-СОТДИ МАСАЛАСИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Заводдан махсулотни комплект қилиб 3 млн сўмдан сотиб олиб, уни онлайн сайтда 5 млн сўмдан сотса бўладими? Буни ичига солиқ, сайт харажати, йўл харажатлари киради.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Заводдан сотиб олгандан кейин уни сиз ёки вакилингиз қўлингизга олишингиз керак. Масалан, омборга тушириб олишингиз ёки вагонни ўзингиз турган шаҳарга олиб келиб, кейин инсоф билан кўтарганича нарх қўйиб сотишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз #Бемор

❓Оёғини бука олмайдиган одам қандай намоз ўқийди?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ҚУРЪОН ЎҚИШ ВА УНИ ТИЛОВАТ ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Уйимда Қуръон китобининг арабча нашри бор, аммо ўқишни билмайман. Лекин беш вақт намоздан олдин ё кейин китобни очиб Ихлос ва Фотиҳа сурасини ўқиб, сўнгра ёпиб қўяман. Қилган ишим тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръон ўқиш, уни тиловат қилиш, унга амал қилиш улкан саодатдир. Зеро Қуръони карим нозил қилинганидан бери саҳобаи киромлардан бошлаб кейинги барча улуғларимиз Қуръони каримни ўқишни ўзларига вазифа қилиб олганлар ва шогирдларига ҳам уни ўқишни вазифа қилиб топширганлар. Аллоҳ таоло ўз Каломида уни тиловат қилувчиларни мақтаган. Сизни қилаётган ишингиз тўғри. Лекин Қуръони каримни тажвидга мувофиқ тўғри ўқишни ўрганиб, имкон қадар уни хатм қилишга ҳаракат қилишингиз мақсадга мувофиқ бўлади. Ана шунда улкан ажрларга эга бўласиз. Зеро, Қуръони карим мусулмон уммати ўқиб-ўрганиши, эрта-ю кеч тиловат қилиши, ундаги маъноларни ҳаётига татбиқ қилиши учун нозил бўлгандир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#намоз

Қазо намозларини ўқиш

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ЭСНАШ НАМОЗНИ БУЗАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен намоз ўқишни яқинда бошладим. Намоз ўқиётган вақтимда ва саловотлар айтаётганимда эснашни бошлайман. Бу эснаш намозга путур етказмайдими? Ёки эснаган вақтда намоз ўқимай туриш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имкон қадар эснашни қайтаришга урининг. Аммо намоз эснаш сабабли мутлақо бузилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ЖАННАТНИНГ ЭНГ АФЗАЛ АЁЛЛАРИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эшитишимча, тўртта аёл мукаммал аёл дейилган экан. Ўша аёллар ким?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатнинг энг афзал аёллари — Хадича бинти Ҳувайлид, Фотима бинти Муҳаммад, Марям бинти Имрон ва Фиръавннинг аёли Осиё бинти Мазоҳимдир» , – деганлар (Имом Аҳмад ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Аудио
#Қимор #Metago

"METAGO" ЎЙИНИ ҲАЛОЛМИ?

Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

АЁЛЛАРНИНГ ҚИБЛАГА ЮЗЛАНИБ ДУО ҚИЛИШИ ҲАЁСИЗЛИККА КИРАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Дуони қиблага юзланиб, қўлларни кўтарган ҳолда қилинади, деб эшитгандим. Aёлларга шу ҳолатда дуо қилиш ҳаёсизликка кирадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёлларнинг қиблага юзланиб, қўл кўтариб дуо қилишлари ҳаёсизликка кирмайди. Аксинча, шундай ҳолда дуо қилиш мустаҳабдир. Дуода қиблага юзланиш афзал, лекин Қиблага қарамасдан дуо қилса ҳам, дуруст. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…
Subscribe to a channel