Fatvo.uz веб-саҳифанинг телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз! Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️ 🌐 http://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
#Аудио
#Талоқ #Оила
"УЧ ТАЛОҚНИ ТЎХТАТИНГ!"
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
БАРМОҚЛАРНИ ҚИРСИЛЛАТИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Шариатимизга кўра бармоқларни қирсиллатиш ёмон одатми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда бармоқларни қирсиллатиш макруҳ амал. Намоздан ташқарида эса одобсизликдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
❓Шом пайти идишни қопқоғини билан беркитиш керакми?
Отабек домла МамадиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ВИТРНИ ИККИ РАКАТ ЎҚИБ ТУГАТИБМАН
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен витр намозини ўқиб туриб чалғиб иккинчи ракатда намозни тугатиб қўйдим. Шундай ҳолатда витрни қайта ўқишим керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар икки ракат билан намозни тугатиб қўйган бўлсангиз, витрни қайта ўқийсиз. Аммо иккинчи ракатни ўқиб салом бераётиб учинчи ракат эсга тушса, дарҳол учинчи ракатга туриб, намозни давом эттириш мумкин. Бу ҳолатда намоз бузилмайди. Намоз охирида саждаи саҳв қилинади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Аудио
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
55-дарс. Ватани аслий ва ватани иқомат масалалари.
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
👉 Youtube орқали кўриш
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТАСБЕҲ УЗИЛИШИ ЁМОНЛИК БЕЛГИСИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Тасбеҳни Аллоҳни зикр қилганда ишлатамиз. Гоҳида тасбеҳ узилиб кетади. Бир киши айтдики: тасбеҳни узилиши ёмонлик белгиси, уни сувга ташлаш керак, деди. Шу гап тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу гап ёмон ирим ва шумланиш. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
لا عدوى ولا طيرة ولا هامة ولا صفر. (أخرجه أحمد وابن ماجة)
яъни: “Касаллик юқиши йўқ (Аллоҳни изнисиз), бойқушдан шумланиш йўқ, руҳларнинг қушга айланиб юриши йўқ, сафар ойида шумланиш йўқ” (Имом Аҳмад ва имом Ибн Можа ривоятлари). Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#намоз
❓Уйда намоз ўқиётканда масжиддан азон овози эшитилса намозни қайта ўқиймизми?
Ғуломиддин домла ХолбоевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази директор ўринбосари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ГЎШТНИ ҲАЛОЛЛИГИНИ БИЛМАСАК ҲАМ "БИСМИЛЛАҲ" ДЕБ ЕЯВЕРИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Одатда тушлик вақтида кўчадаги ошхоналарда овқатланишга тўғри келади. Лекин гўшт ҳалол сўйилган-сўйилмаганини билмаймиз. Шундай шароитда ошхона ишчиларидан гўшт ҳалолми деб сўраб қўйиш керакми, ёки овқатни "Бисмиллаҳ" деб еявериладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Гўштни ҳалол бўлиши учун сўйилаётганида Бисмиллаҳ айтилиши керак. Еяётган вақтда Бисмиллаҳни айтиш кифоя эмас. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
САЖДАИ ТИЛОВАТНИ ЭШИТГАН ОДАМ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Саждаи тиловатни эшитган киши дарҳол сажда қилиши шартми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сажда оятини эшитган ёки ўқиган заҳоти сажда қилиш вожиб эмас. Лекин саждани кечиктирмай, дарҳол қилиш афзалдир. Имом Таҳовий, саждани кечиктиришни (танзиҳий) макруҳ деганлари ҳам ривоят қилинган. ("Ал-Баҳрур-роиқ" китоби).
Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🟥#ЖОНЛИ: МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ "ЯККАСАРОЙ” ЖОМЕ МАСЖИДИГА ЖУМА НАМОЗИГА ТАШРИФЛАРИ 05.05.23
🌐 https://youtube.com/live/_tSodxCU4kQ?feature=share
💬 https://www.facebook.com/muslimuzportal
🌐 https://www.instagram.com/muslimuzportali/
✔️ /channel/muslimuzportal?livestreamЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЖУМА НАМОЗИДА САФЛАРНИ ТЎЛДИРИШ
#намоз
❓1047-CАВОЛ: Жума намозига борганимизда ҳаво иссиқ бўлганлиги учун баъзи одамлар сафларни тўлдиришга эътибор бермай, соя жойлардан туриб иқтидо қилишади. Орада очиқ жойлар қолганлигидан уларнинг намозлари тўғри бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда сафларни тўлдириш, текис қилиш ва орада очиқ жойлар қолдирмаслик борасида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан жуда кўп ҳадислар ворид бўлган. Шунинг учун намозхонлар сафларни тўлдириш, текис қилишга алоҳида эътибор қаратишлари керак бўлади. Аммо, сафларни тўлдириш ва текислигига эътиборсизлик қилиб намозларини адо қилсалар, гарчи намоз адо бўлсада, Ибн Обидийн роҳимаҳуллоҳнинг “Роддул Муҳтор”да келтиришларича таҳриман (ҳаромга яқин) макруҳ бўлади. Бу ўринда ҳавонинг иссиқ ёки совуқ бўлиши ва шу сабаб намозхонлар соя жойларга ўтиб олиши узр ҳисобланмайди. Балки машаққат зиёда бўлиши бериладиган ажрнинг ҳам зиёда кўпайишига сабаб бўлади.
و كذا الصعود علي سطح كل مسجد مكروه، و لهذا إذا اشتد الحر يكره أن يصلوا بجماعة فوق السطح، إلا إذا ضاق المسجد فحينئذٍ لايكره الصعود على سطحه للضرورة، و أما شدة الحر فلأنها لاتوجب الضرورة و إنما يحصل به زيادة المشقة و بها يزداد الأجر.
Шунингдек, заруратсиз масжид томида намоз ўқишлик макруҳдир.
Шунинг учун қаттиқ иссиқ бўлган вақт масжид томида жамоат билан намоз ўқишлик макруҳдир. Аммо, масжид торлик қилиб томга чиқишликнинг зарари йўқ. Иссиқнинг ўзи заруратни келтириб чиқармайди. Иссиқ сабабли машаққат ортади бу эса ажрни зиёда бўлишлигига сабаб бўлади (Фатово Ҳиндия 5-жилд 322 бет. Нисобул иҳтисоб 32 бет).
Шуни ҳам ёдда тутиш лозим: Ушбу ҳолат масжид ҳудудидан ташқарида бўлса, иқтидо дуруст бўлмайди. Чунки иқтидо дуруст бўлиши учун имом ва муқтадийнинг макони бир бўлиши, яъни турган жойи бир бўлиши шартдир. Шуни эслатиб ўтиш керакки, Масжид саҳни ва ҳовлиси масжид ҳудуди ҳисобланади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Фатво маркази.
#намоз
❓Масжидга келганда сафни қайси томондан тўлдириш керак?
Ғуломиддин домла ХолбоевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази директор ўринбосари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
УМРАДА САЪЙ ҚИЛМАСДАН ТУРИБ СОЧИНИ ОЛДИРИБ ҚЎЙСА
#Ҳаж_умра
❓1046-CАВОЛ: Гуруҳимиздаги бир киши тавоф қилгандан кейин саъй қилмай масжиддан чиқиб сочини олдириб қўйибди. Бунинг ҳукми нима бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мазкур киши саъй қилишдан аввал сочини олдиргани учун қўй сўйиши вожиб бўлади. Чунки умрада саъй қилиш ва соч олдириш орасидаги тартиб вожиб ҳисобланиб, вожибни тарк қилиш туфайли жонлиқ сўйиш лозим бўлади. Ундан ташқари саъй қилиш вақтида эҳромли бўлиш саъйнинг вожибларидан саналади. Шунингдек саъйнинг ўзи ҳам вожибдир. Уни тарк қилиш билан ҳам жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Бир одам саъйдан аввал сочини олса, саъйни тарк қилгани учун бир жонлиқ, сочини вақтидан олдин олгани учун яна бир жонлиқ вожиб бўлади.
Агар соч олгандан кейин саъйни бажарса, вожиб бўлган икки жонлиқдан бири соқит бўлади. Лекин сочни ўз вақтидан аввал олгани учун вожиб бўлган жонлиқни сўйиш вожиблигича қолади.
لو طاف ثم حلق ثم سعي صح سعيه وعليه دم لتحلله قبل وقته
“Тавоф қилгандан кейин сочини олса, ундан кейин саъй қилса, қилган саъйи саъй ҳисобланиб, вақтидан олдин (сочини олиб) эҳромдан чиққани учун қон(қўй сўйиш) вожиб бўлади” (Иршодус сорий). Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Фатво маркази.
Сафар турлари
Отабек домла МамадиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ШАРИАТ ЮЗАСИДАН НИМА ҚИЛИШЛИК КЕРАК?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен ҳозирда бўйдоқман, ёшим 23 да. Бомдод намозига турган пайтимда кўпинча уйқуда эҳтилом бўлиб қоляпман. Кейин қарасам бомдод намозига оз вақт қолган бўлади ёки намоз вақти кирган бўлади. Шундай вазиятда шариат юзасидан нима қилишлик керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агарчи намоз вақти чиқиб кетишига оз қолган бўлсада ғусл қилиб сўнг намоз ўқийди. Намоз вақти чиқиб кетгунча ғусл қилишга улгурса, ғусл қилиб намоз ўқийди. Агар ғусл қилгунча вақт чиқиб кетса, намознинг қазосини ўқийди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Талоқ #Оила
"УЧ ТАЛОҚНИ ТЎХТАТИНГ!"
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЖУМА НАМОЗИ БИЛАН ХУТБАСИНИ БОШҚА БОШҚА ИМОМ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Агар жума намозида хутба қилган имом бошқа, жума фарзида эса бошқа имом ўқиса намоз дуруст бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
لَا يَنْبَغِي أَنْ يُصَلِّيَ غَيْرُ الْخَطِيبِ ؛ لِأَنَّ الْجُمُعَةَ مَعَ الْخُطْبَةِ كَشَيْءٍ وَاحِدٍ فَلَا يَنْبَغِي أَنْ يُقِيمَهَا اثْنَانِ ، وَإِنْ فُعِلَ جَازَ
Жума намозига, жума хутбасини ўқувчи имом бўлиши керак. Чунки жума намози билан жума хутбаси гўё биттадир. Шундай экан иккисини бошқа-бошқа инсон адо қилмаслик керак. Бордию шундай бўлса ҳам, жума намози дуруст бўлади ("Дурарул ҳуккам" китоби) .Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
МУШУК ИЧГАН СУВДАН ФОЙДАЛАНСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мушук челакдан сув ичди энди шу челакдаги сувдан фойдаланса бўладими? Челакданчи?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мушукдан қолган сув ёки таом қолдиғи макруҳ. Модомики мушук тегмаган сув мавжуд бўлса, мушук теккан сувдан фойдаланилмайди. Ундан фойдаланиш макруҳ бўлади. Аммо ундан бошқа сув бўлмаган тақдирда мушукдан қолган бўлса ҳам ўша сувда таҳорат олинади. Челакни яхшилаб чайқаб фойдаланиш жоиз. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ТАҲОРАТДАГИ ТАРТИБ БУЗИЛСА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Таҳорат қилаётганимда ювадиган жойларимни ўрнини алмаштириб юбораман. Шуни ҳукми нима?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳанафий мазҳабимизга кўра таҳоратда ювиладиган аъзоларни Қуръони каримда келган тартибга кўра навбати билан ювиш суннат ҳисобланади. Бордию унутиб тартиб бузилса ҳам таҳорат дуруст бўлади аммо суннат тарк бўлгани сабабли савоби камроқ бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
55-дарс. Ватани аслий ва ватани иқомат масалалари.
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
👉 Youtube орқали кўриш
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31 - 32 - 33 - 34 - 35 - 36 - 37 - 38 - 39 - 40 - 41 - 42 - 43 - 44 - 45 - 46 - 47 - 48 - 49 - 50 - 51 - 52 - 53 - 54
📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚАНДАЙ САВОБ БИЛАН ГУНОҲИМНИ ЮВСАМ БЎЛАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен 3-4 йилдан бери ахлоқсиз филмларни кўрардим. Энди дўзахдан қўрқяпман. Қандай савоб билан гуноҳимни ювсам бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тезда чин кўнгилдан тавба қилинг ва ўша жирканч одатга қайтмасликка азму қарор қилинг! Мана шундай чин тавба ўтган гуноҳларни ювади.
Аллоҳ таолонинг фарзларини адо қилинг. Хусусан, фарз намозларини ўз вақтида шариатимизда буюрилганидек қилиб ўқинг. Чунки мукаммал адо этилган намоз ҳам фаҳш ва мункар ишлардан тўсади. Аллоҳ таолони кўп зикр қилиб юринг. Ҳаром ишлардан узоқ бўлинг.
Бўш вақтингизда фойдали ишлар билан машғул бўлинг, китоб ўқинг, солиҳ кишилар билан суҳбатдош бўлиб улар билан дўстлашинг, ибодатда бўлинг. Шунда умид қиламизки, Аллоҳ таоло фазли марҳамати билан Сизни дўзахдан узоқ қилади. Тавфиқ Аллоҳдан.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
УЗРЛИ ҲОЛАТДА МАСЖИДГА КИРМАСЛИК
#поклик #таҳорат
❓1048-CАВОЛ: Умрага борган аёл узрли ҳолатда масжидга кирмаслиги кераклигини билдим. Саволим шуки, мутлақ масжид ҳудудига кирмайдими ёки масжид биносигами?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Масжидун набавий ва масжидул ҳаромнинг саҳни масжид ҳудудидан ёки ҳудудидан эмаслиги борасида уламолар орасида ихтилоф бор бўлиб, аксар уламолар саҳн масжид ҳудудидан эмас, деганлар.
Қолаверса, “Танвирул абсор” китобида ушбу масала борасида қуйидагича келтирилган:
اما(المتخذ لصلاۃ الجنازۃاو عید)فھو(مسجد فی حق جواز الاقتداءلافی حق غیرہ فحل دخولہ لجنب وحائض)
"Аммо масжиднинг жаноза ёки ийд намозлари учун ажратилган қисми ўша жойдан иқтидо қилиш жоизлиги борасида масжид ҳукмидадир. Иқтидодан бошқа нарсада масжид ҳукмидан эмас. Шунинг учун жунуб ва ҳоиза аёлларнинг ўша ҳудудга кириши ҳалол бўлади".
"Роддул муҳтор" китоби муаллифи "Дуррул мухтор" китобидаги كفناء مسجد деб келтирилган ибора шарҳида:
حل دخوله لجنب ونحوه
"Масжид ҳовлисига жунуб ва шу кабиларни киришлиги ҳалол бўлади", деганлар. Демак, хулоса қилиб айтанда ҳайз кўрган аёл масжиднинг биносига кирмасдан унинг саҳнида зикр тасбеҳ, дуою истиғфор каби ибодатлар билан машғул бўлиши мумкин экан. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Фатво маркази.
#таҳорат
❓Кўп сув ишлатса касал бўладиган одам Қуръонни қандай ўқийди?
Отабек домла МамадиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
МАСЖИДДА САВДО ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Айрим масжидлар ҳовлисида мушки анбар, атирлар, диний китоблар сотилади. Масжидлар ичида савдо қилиш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу масалада уламоларимизнинг жавоблари турлича бўлган. Баъзи уламолар эътикофда бўлмаган кишининг масжидда савдо қилиши мутлақо макруҳ деганлар. Баъзилари, ўша савдо-сотиқ масжидда жойни банд қилса, макруҳ, жой банд қилмаса макруҳ эмас, деганлар (“Раддул муҳтор”).
Масжид деганда – масжиднинг ичи ва айвони тушунилади. Масжиднинг ҳовлиси эса баъзи масалаларда масжиддан ҳисобланса, бошқа масалаларда масжиддан ҳисобланмайди.
Макруҳлик ва хилофдан қутилиш учун савдо сотиқни масжиднинг дарвозасидан ташқарида қилиш афзалдир. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ДЎСТИМГА АЙТМАЙ ҚАРЗЛАРИНИ ТЎЛАМОҚЧИМАН
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бир дўстим тадбиркорлик билан шуғулланарди. Саломатлиги билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлиб, шифохонада ётиб даволанишига тўғри келди. Шу сабаб тадбиркорлиги ҳам вақтинча тўхтаб қолди. Эшитишимизча, ҳозир бир-иккита дўкондан қарз экан. Ўша қарзларини дўстимга айтмай тўламоқчиман. Чунки бу ҳақда унга айтсам аниқ рози бўлмайди. Яна кўнгли ўксинадими, деб иккиланяпман.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Яхши ўйлабсиз. Шу тарзда унинг қарзларини тўлаб берсангиз бўлади. Бунинг учун улкан ажрга эга бўласиз. Шу ўринда бир ҳукмни билиб олиш лозим. Бировнинг бошқалардаги қарзларини қарздорга билдирмай туриб, закот, ушр каби фарз садақалар орқали тўлаб бўлмайди. Чунки закот ва ушрда тамлик, яъни муҳтожга мулк қилиб бериш шарт бўлади. Бундай ҳолатда закот ёки ушр ўша қарздор муҳтожга берилади, қарздор инсоннинг ўзи бориб, қарзини тўлайди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
Улашинг: @diniysavollar
ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМ НЕЧА МАРТА УМРА ВА ҲАЖ ҚИЛГАНЛАР?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам неча марта Умра ва неча марта Ҳаж амалларини бажарганлар?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижратдан сўнг тўрт марта умра, бир марта ҳаж қилганлар.
Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Анасдан: "Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам неча марта ҳаж қилганлар?" деб сўрадим. "Бир марта. Тўрт марта умра қилганлар. Ҳаммаси Зулқаъдада. Аммо ҳажлари ундай эмас. Ҳудайбиядан (ёки Ҳудайбия замонидаги) қилинган умра Зулқаъдада. Ундан кейинги йилдаги умра Зулқаъдада. Жиъронадан, Ҳунайн ўлжаларини тақсим қилган жойларидан қилинган умра ҳам Зулқаъдада. Ва ҳажлари билан бирга қилинган умра", деди" (Имом Термизий ривоятлари).
Изоҳ: Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам Исломда ҳаж фарз бўлганидан кейин бир марта видолашув ҳажини адо этганлар. Аммо ҳаж фарз бўлмасидан аввал Маккада бўлган чоғларида икки марта ҳаж қилганлар. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Аудио
Сафар турлари
Отабек домла МамадиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚАРЗНИ УНДИРИБ БЕРГАНИ УЧУН ҲАҚ ОЛИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бир савдогар катта миқдорда харидорига нарса сотган. Қисқа вақтдан сўнг савдогар пулини талаб қилган, харидор эса "ман сани танимиман, сандан ҳеч нарса олмаганман" деган. Савдогар нима қилишни билмай таниш биродарига пулини олиб беришини илтимос қилган. Савдогарнинг дўсти унга тушунтирган, агар пулини қайтариб бермаса яхшилик бўлмаслигини айтган. Харидор пулини қайтариб берган. Савдогар у пулни ярмини дўстига берган, дўсти олган пул шунда ҳаром ҳисобланмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Умумий қоидага кўра рибовий қарзлардан бошқа қарзларни ундириб бергани учун маълум миқдорда ҳақ олиш жоиз. Ҳозирги бу ишни судлар амалга оширмоқда.
Аммо бу ишни ҳар ким ҳам қилиши жоиз эмас. Балки бу иш қонун доирасида, маълум қоидалар асосида қилинади. Агар бу ишни тўғри келган одам қилиб кетаверадиган бўлса, кучлилар кучсизларга зулм қилиш йўлига ўтиб олади, натижада жамиятда зулм кўпайишига сабаб бўлади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
🔗 Улашинг: @diniysavollar
МАҲРНИ ЙИГИТНИНГ ШАХСАН ЎЗИ СОТИБ ОЛИБ БЕРИШИ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Қиз маҳрга бирор нарса сўраса, шу нарсани йигитнинг ўзи томонидан олиниши керакми ёки йигитнинг оила аъзолари томонидан олинган бўлса ҳам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида аёлга бериладиган маҳр уни никоҳига олаётган эрнинг зиммасига вожиб бўлади. Аммо эрнинг номидан унинг яқинлари никоҳ ақдида айтилган маҳрни адо қилсалар ҳам маҳр ўрнига ўтади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
🔗 Улашинг: @diniysavollar