Fatvo.uz веб-саҳифанинг телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз! Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️ 🌐 http://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
🟥 "УЛУҒ ОЙЛАРНИ ҒАНИМАТ БИЛИШ ҲАҚИДА" ОНЛАЙН СУҲБАТ 6-СОН 02.03.23
🌐 https://youtube.com/live/c0zVQcS0qI0?feature=share
🌐 https://www.instagram.com/muslimuzportali/
✔️ Telegram voise: /channel/muslimuzportal?livestreamЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavolla
НАМОЗЛАРНИ МУҚИМ ҲОЛДА ЎҚИЙМАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен Қашқадарёликман. Ҳозир Тошкентда ўқийман ва оилам билан квартирада тураман. Яқинда водийга бориб келдим. Қайтаётганимда ўқишдан таътил беришса, Қашқадарёга бориб келишликни ният қилдим. Водийга бориб келишим ва таътилда уйга кетишим ораси 13 кун. Намозларни муқим ҳолда ўқийманми ёки мусофир ҳолда?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сафари иқомани сафарлар ботил қилади. Сиз водийга кетишингиз билан Тошкентдаги сафари иқомангиз ботил бўлади. У ерга бориб келгандан кейин Қашқадарёга кетиш орасида сиз айтгандек 13 кун қолган бўлса, бу ҳолатда сиз мусофир ҳисобланасиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
НАМОЗНИ ТУРИБ ЎҚИЙ ОЛМАГАН ОДАМ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен ўтган йили Коронавирус бўлганман, асорати бор. Намозни ярмидан ўтириб ўқийман. Чунки суякларим зирқираб оғрийди. Намозим қабул бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозни туриб ўқий олмаган одам, бирор нарсага суяниб ўқишга ҳаракат қилиш керак. Суяниб ўқишга ҳам кучи етмаса, ўтириб ўқийди. Бу гаплар фарз ва вожиб намозларга тегишли. Суннат ва нафл намозларда бироз кенгчилик бўлиб, уларни ўтириб ўқиш жоиз. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ОШПАЗИМИЗ БОҒЧА БОЛАЛАРИГА БЕРГАНИДАН ОРТИБ ҚОЛГАН СУТЛАРНИ ИШЧИЛАРГА СОТАДИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен болалар боғчасида ишлайман. Давлат тарафидан болаларга озиқ овқатлар қаторида сут ҳам берилади. Ошпазимиз боғча болаларига берганидан ортиб қолган сутларни ишчиларга сотади. Шу сутни олсак бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу сут ва бошқа маҳсулотларни ҳам сотиш ёки сотиб олиш мумкин эмас. Зотан улар боғча мудири ёки ошпазнинг шахсий мулки эмас. Уни давлат томонидан болалар озуқаси сифатида берилади ва фақат болаларга ишлатилиши керак. Сиз айтган олди-сотди қилиш оқибатида болаларнинг ҳақидан уриб қолиш бошланади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
Тавбалари қабул бўлган 3 киши...
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
Тошкентислом институти катта ўқитувчиси
YouTube | Instagram | Facebook | fatvouz">Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚАЙТАРИБ БЕРМАСАМ ГУНОҲКОР БЎЛИБ ҚОЛМАЙМАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мактаб биз ўқувчиларга давлат томонидан битирувчилар учун 3-4 дона ихтисос танлаш китоби беради. Мактабимиз шундан фойдаланинглар шуни ичидан ихтисос ёзинглар деб берди. Шуни биттаси менда қолган. Шу китобни мактабга олиб бориб бермасам гуноҳкор бӯлиб қолмайманми? Бу ўғриликка кирадими? Агар жавоб берсангиз бу ўғриликка кирса қайтариб бермоқчи эдим!
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Олиб бориб беринг. Чунки у сизга омонат. Мусулмон омонатга хиёнат қилмаслиги керак.
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
ИККИ ҲАРАМДАГИ НАМОЗЛАРДА ТАСБИҲЛАР СОНИНИ КЎПАЙТИРИШ ЖОИЗМИ?
#Ҳаж_умра
❓1041-CАВОЛ: Масжидун набавий ва Масжидул ҳаромда намоз ўқисак руку ва сажда ҳолатида узоқ турилади. Бу вақтда тасбиҳлар сонини кўпайтирсак бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имомга иқтидо қилган намозхон имом руку ёки саждадан такбир айтиб бош кўтаргунига қадар уч мартадан кўпроқ тасбиҳлар айтиши жоиз. Чунки руку ва саждада камида уч марта тасбиҳ айтиш суннат ҳисобланади. Ундан кам айтиш макруҳ бўлади:
وصرحوا بأنه يكره أن ينقص عن الثلاث وأن الزيادة مستحبة بعد أن يختم على وتر خمس أو سبع أو تسع ما لم يكن إماماً
“Уламолар, (руку ва саждадаги) тасбиҳни уч мартадан кам айтиш макруҳ бўлишини, имомдан бошқалар беш, етти ёки тўққиз марта тоқ шаклда тасбиҳ айтиши мустаҳаб эканини таъкидлаганлар” ("Фатово Сирожия"). Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Фатво маркази.
#Аудио
Ростгўйлик ризқга барака киришига сабаб бўлади!
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
СОЛИҲ ИНСОНЛАРНИНГ ИМОМЛИККА ЎТИШ АФЗАЛЛИГИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Aроқ ичган одамни 40 кун намози қабул бўлмайди, дейишади. Ўша киши аҳли оиласига имом бўлса аҳли оиласининг намози қабул бўлмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саволда келган мазкур маълумотлар инсонларни ичкиликнинг ёмонлигидан огоҳлантириш, зажр қилиш маъносида айтилган сўзлардир. Шунинг учун киши ичкилик ичган бўлсада, Аллоҳга тавба қилиб, ўша ондан намозларини ўқиши лозим. Агар имомга ўтишга ундан кўра афзалроқ, солиҳ инсонлар бўлса албатта ўша одамлар имомликка ўтганлари яхшидир. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ЭМИКДОШИНИНГ СИНГЛИСИГА УЙЛАНИШ ЖОИЗМИ?
#никоҳ
❓1040-CАВОЛ: Синглимнинг ўғлини бир мартами икки мартами эмизганман, синглимни қизиям бор иккисини ораси 3 ёш лекин уни эмизмаганман. Айтингчи, улар катта бўлгач мен уни ўз ўғлимга олиб берсам бўладими, ҳукми қандай?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, синглингизнинг қизини ўғилларингиздан бирига келин қилишингиз жоиз.
Масалан, Зайнаб исмли аёл Гулсумнинг ўғли Аҳмадни эмизган. Гулсумнинг Нафиса исмли қизи ҳам бор. Нафисани Зайнаб ўғли Маҳмудга келин қилиши жоиз. Чунки Зайнаб Аҳмадга сут она бўлди. Лекин Аҳмаднинг ака-ука ва опа-сингилларига сут она бўлмайди. Улар Зайнаб ва унинг болаларига бегоналигича қолади. Шунинг учун уларни келин қилиш жоиз. Бу мавзуда Имом Қудурий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
ويجوز أن يتزوج الرجل بأخت أخيه من الرضاع، كما يجوز أن يتزوج بأخت أخيه من النسب،
“Киши эмикдош биродарининг синглисига уйланиши жоиз. Худди насабдан бўлган биродарининг опасига уйланиши жоиз бўлгани каби” (“Мухтасарул Қудурий”).
Матннинг маъноси – бир бола бегона аёлни икки ярим ёшгача ақалли бир марта эмган бўлса, ўша оиланинг ҳамма болалари унга эмикдош бўлади. Лекин ўзга оиладан келиб эмган боланинг ака-ука ва опа-сингиллари бўлса, улар сут берган аёлнинг фарзандларига эмикдош бўлмайди ва улар ўртасида никоҳ дуруст бўлади.
Насабда ҳам бу ҳолатни кузатиш мумкин. Масалан, бир кишининг биринчи хотинидан Бакр деган ўғли бор эди, у Хадича исмли қизи бор бошқа аёлга уйланди. Улардан яна битта Зайд деган ўғил дунёга келди. Зайд Бакрга ота бир, она бошқа ука бўлади. Аёлнинг эргашиб келган қизи-Хадича эса туғилган бола-Зайднинг она бир, ота бошқа опаси бўлади. Мана шу кўринишда Бакр ўзининг насабдаги (яъни ота бир) укаси Зайднинг опаси Хадичага уйланиши жоиздир. Чунки Бакр ва Хадичанинг ўртасида ҳеч қандай насаб алоқаси йўқ. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Фатво маркази.
#Аудио
Ростгўйлар билан бирга бўлинг!
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
ТУЗ ОЛИБ ҚЎЙСА БАРАКА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бизда Aндижонда Рамазон ойида ҳамма туз олиб қўяди. Сабаби йил бўйи барака бўлади, дейишади ва анчагина ғамлаб қўйишади. Бу қанчалик тўғри иш?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда бундай гап йўқ. Бизлар рамазонда озиқ овқатни эмас, балки кўпроқ тақвони захира қилишга ва гуноҳлардан покланган ҳолда чиқишга ҳаракат қилишимиз керак. Рамазон ойида бизларга буюрилган нарса шудир. Шунинг учун бундай ортиқча нарсалар билан онгимиз ва вақтимизни банд қилмасдан кўпроқ ибодат ва дуолар қилишимиз даркор. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ҲАЖГА БОРМАГАН КИШИНИ ҲОЖИ АКА ДЕЙИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Баъзида Ҳажга бормаган инсоларни ҳожи ака дейишади, шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳажга борган инсонни ҳожи ака дейиш ёки демаслик диний ҳукм эмас балки бу урфга боғлиқ. Шу сабабдан ҳажга бормаган кишини ҳам ҳожи ака дейиш ёки ҳажга борган кишини ҳожи ака демасликни зарари йўқ. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Диний_савол_жавоб
Маййит чиққан хонадонда 40 кун чироқ ёқиш керакми?
Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВYoutube | Tas-ix | Facebook | Instagram
ҚЎШИМЧА ХИЗМАТ ҲАҚИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ошхона, кафе ва ресторанларда сотилган таомлардан ташқари уни устига мижозлардан 10-15-20 фоиз ҳисоблаб пул олишади. Шу иш тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ошхонадаги хизматчилар учун олинадиган қўшимча хизмат ҳақи. Буни кўпинча таомнома остида ёки бирор жойда ёзиб қўйишади. Сиз шу ошхонада таомланишингиз асносида ўша хизматчиларга буюртма беришингиз, сизни бу шартга рози эканлигингизни билдиради ва бу шаръан тўғри ҳисобланади. Агар рози бўлмасангиз, ошхона маъмурияти билан хизмат керак эмас деб келишиб олишиб, ўзингиз хизмат қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ШУ ҲОЛАТДА КЕЛИШУВ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен 40 та қўйимни боқиш учун чўпон ёлламоқчи эдим. Чўпон билан келишувимиз қуйидагича:
- қўйларни 1 йилдан сўнг туғилган қўзиларини ўртага тенг бўлишамиз, шу чўпонни бир йиллик иш ҳақи;
- қўйлар чўпонни айби билан зарар кўрса (ўлиб қолса ёки йўқолса) зарарни у тўлайди.
Шу ҳолатда келишув тузсам жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сизларнинг бу шаклдаги ижара шартномангиз Шариатга зид ҳисобланади.
Ижара келишуви тўғри бўлиши учун ишга ёлланувчи нима иш қилиши, ижара муддати ва ҳизмат учун бериладиган ҳақ аниқ белгиланган бўлиши шарт. Агар бу шартлардан бири топилмаса, ижара фосид бўлади, ишчига ажри мисл берилади.
Чўпоннинг айби билан, қўйларга зарар етса, чўпон тўлайди аммо унинг айбисиз қўйларга бирор талофат етса, тўламайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
ҚАЙНОНАМ УЙДА ЧИРОҚ ЁҚИБ ИС ЧИҚАРАДИЛАР
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Қайнонам уйда чироқ ёқиб ис чиқарадилар. Буни бизга, яъни хўжайиним, мен ва фарзандларимга зиёни йўқми? Бор бўлса қандай маслаҳат берасиз? Бу иш нотўғри эканлигини билсам ҳам бунга қаршилик қилолмайман.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сизларга зарари бўлмайди. Ҳар бир инсон ўзи қилган иши учун жавобгар бўлади. Сизлар ўзингизга дам солиб юринглар. Ибодатга маҳкам бўлинглар. Қайнонангизга гапи ўтадиган инсонлар бу ишнинг нотўғри эканини тушунтиришсин. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🔗
НАМОЗИМ БУЗИЛГАН БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Тўрт ракатли намознинг 2-ракатида Аттаҳиятдан кейин саловатни ҳам чалғиб ўқиб юбораман. Намозим бузилган бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўрт ракатли намозларда аввалги қаъдада Аттаҳиятдан кейин, учинчи ракатга туриш ўрнига адашиб "Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин" гача ўқиб қўйган бўлса, энг тўғри қавлга кўра намозни охирида саждаи саҳв қилади. Шу билан намоз тўғри бўлади. Агар "Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин"дан кам ўқиган бўлса, саждаи саҳв қилмайди ("Ал-Баҳр ар-роиқ" китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
#Аудио
Тавбалари қабул бўлган 3 киши...
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
НАМОЗИМНИ ҚАЕРДА ҚАНДАЙ ЎҚИЙМАН?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен асли Наманган вилоятида яшайман, ҳозирда Бухоро вилояти Қоракўл туманида ишлайман. Бир ойда 22 кун ишда, 8 кун эса уйда бўламан, шундан 2 куним поезда ўтади. Мени уйлантирган савол - намозимни қаерда қандай ўқийман. Ишда қаср қилибми ёки уйга боргандами?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз Учқўрғонда неча кун туришиздан қатъий назар намозингизни тўлиқ ўқийсиз, чунки у ер сизнинг асл ватанингиз. Қоракўлда ҳам тўлиқ ўқийсиз, чунки у ерда 15 кундан кўп тураркансиз. Фақат йўлда, бориш-келишда қаср қиласиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
🟥 #ЖОНЛИ_ЭФИР
СИЙРАТИ НАБАВИЯ ОНЛАЙН СУҲБАТИ БОШЛАНДИ 28.02.23
Мавзу: Фурқон куни
🌐 https://youtu.be/Tu5Tnlm15W0
#ОНЛАЙН #СИЙРАТ
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
УЙДАН МАЙЙИТ ЧИҚҚАН КУНДАН БОШЛАБ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Уйдан маййит чиққан кундан бошлаб чиннига сув қўйиб беҳи шохи илиниб ҳар куни шуни олдида Қуръон тиловат қилиш керак, шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда чиннига сув қўйиб, беҳи шоҳини осиш ва шуни олдида тиловат қилиш керак, деган кўрсатма йўқ. Лекин ўзига қулай вақт ва жойда ўтганларга Қуръон тиловат қилиш ва савобини бағишлашда уларга манфаат бор. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
Ростгўйлик ризқга барака киришига сабаб бўлади!
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
Тошкентислом институти катта ўқитувчиси
YouTube | Instagram | Facebook | fatvouz">Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚАСАМИНИ БУЗГАН ИНСОН
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бир киши Аллоҳга қасам буюрганига юраман, қайтарганидан қайтаман десаю амал қила олмаётган бўлса, бу кишини холи нима кечади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мусулмон инсон Аллоҳ буюрган ишни қилиб қайтарганидан қайтишлиги керак. Бунинг учун албатта қасам ичишлиги шартмас. Аллоҳга бўлган иймони охиратга бўлган ишончи уни шундай ҳаёт кечиришга етакламоғи лозим. Шундай бўлса-да, бир киши саволда айтилганидек “Аллоҳга қасам, Аллоҳ буюрган ишни қиламан У Зот қайтарган ишдан қайтаман” деган бўлса, бу қасам бўлиб, қасамига зид иш қилиши билан қасамни бузган бўлади. Шариатда қасамни бузиш билан белгиланган каффоратни тўлашлиги лозим бўлади. Араб тилида «каффорот» сўзи бир нарсани яхшилаб, ҳеч ҳам кўринмайдиган қилиб тўсиб беркитишга айтилади. Шариатда эса, содир этилган гуноҳни ювиш учун адо этиладиган молиявий ёки бадан ибодатига «каффорот» дейилади. Ичган қасамини бузган инсон адо этиши вожиб бўлган каффорот ҳақида аввал батафсил баён қилганмиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
АЁЛ КИШИ КИМЛАРНИ ОЛДИДА НАМОЗ ЎҚИШИ МУМКИН?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Аёлар қайнака ва қайноталарини олдида намоз ўқиса бўладими? Ўзи кимларни олдида намоз ўқиш мумкин? Келинлар ва қизлар ҳам билиб оларди, ўзи кимларни олдида намоз ўқиш мумкин эмас?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу маҳрам ва номаҳрам масаласидан келиб чиқади. Аёл киши номаҳрам инсон билан бирга намоз ўқий олмайди. Аммо бошқа аёллар ёки маҳрам эркаклар бўлса, булар билан бир жойда намоз ўқишлари ёки бир имомга иқтидо қилиб ўқишлари мумкин. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
Ростгўйлар билан бирга бўлинг!
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
Тошкентислом институти катта ўқитувчиси
YouTube | Instagram | Facebook | fatvouz">Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЖОЙНАМОЗ УСТИГА НАРСА ҚЎЙИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намоз ўқиёткан жойга нарса қўйса бўладими? Масалан кўкрагини тагига.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда хушуъни кетказувчи ҳар қандай ишлар макруҳ ҳисобланади ("Мухтасарул виқоя"). Демак намоз ўқиётган киши қўлидаги бирор ашёси, телефони ёки телпагини жойнамоз устига қўйганида сажда қилишига халақит бермайдиган қилиб қўйиши керак. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
УЙЛАНИШ УЧУН ҚАЙСИ ЖИҲАТЛАРИГА ЭЪТИБОР БЕРИШ КЕРАК?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Уйланиш учун қиз боланинг аввало қайси жиҳатларига эътибор бериш керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу саволга жанобимиз Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам гӯзал жавобни берганлар.
Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аёлни тўрт нарса учун никоҳланур; моли учун, ҳасаби учун, жамоли учун ва дини учун. Бас, диндорини танла, қўлинг тупроққа қорилгур», дедилар» (Бешовлари ривоят қилган).
Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ФОЙДА ҚЎЙИБ СОТСАМ ГУНОҲ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен савдогарман. Дўконимга маҳсулот олиб келиб устига ўзим учун фойда қўйиб сотсам гуноҳ бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар савдода ёлғон ишлатмасангиз гуноҳ бўлмайди. Зеро савдо фойда қилиш учун қилинади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ПИЁЗНИНГ ПЎСТЛОҒИНИ ЁҚИШ МУМКИНМАСМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Кўп эшитаман, пиёзни юпқа пўстлоғини ёқиш мумкинмас деб. Ёқса жаҳаннамда ёнаркан. Бу ҳақида динимиз нима дейди?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу гаплар асоссиз. Гуноҳлар одамнинг дўзахда ёнишига сабаб бўлади, пиёзнинг пўчоғи эмас. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.