Fatvo.uz веб-саҳифанинг телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз! Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️ 🌐 http://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
#Диний_савол_жавоб
Милк қанча миқдорда қонаса таҳорат бузилади?
Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВYoutube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Аудио
Ваъз - насиҳат қилиш одоби.
Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идорасиУлашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗
#ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ
🌙Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази уламоси, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ
Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
🌐 Youtube орқали томоша қилиш
🌐Instagram орқали томоша қилиш
✅Facebook орқали томоша қилиш
✔️Telegram voice орқали эшитиш
🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЮРАК ТУШГАНДА НИМА ҚИЛСА БЎЛАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Қўрқанда юрак тушиб қолиши бор нарсами нима қилса бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда юрак тушиш ёки юрак кўтариш деган нарса йўқ, балки бу нарса тиббиётга тааллуқли масала. Бу хусусда мутахассис докторларга мурожаат қилиш керак, юракка қувват бўладиган маҳсулотлардан истеъмол қилиш лозим.
Шундай бўлсада беморларга Қуръон оятларини ўқиб дам солиш бор. Бундай беморларни мутахассисларга кўрсатилиш билан бир қаторда унга дам солиш ҳам тез орада шифо топишига сабаб бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
ХАСТАЛИК ҲАҚИДА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ислом дини тутқаноқ хасталиги ҳақида нима дейди?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу саволга аввало тиббий томондан ёндошиш лозим. Аммо Қуръони карим оятларини шифо ва раҳмат экани Қуръони каримда баён қилинган. Шундай экан тиббий муолажалар билан ҳамоҳанг равишда Қуръон ўқиш орқали ҳам шифо излаш тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
Улашинг: @diniysavollar
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
44-дарс. Суннат ва нафл намозларга оид масалалар.
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
👉 Youtube орқали кўриш
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31 - 32 - 33 - 34 - 35 - 36 - 37 - 38 - 39 - 40 - 41 - 42 - 43
📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
АРАБ ТИЛИНИ АЁЛ КИШИДАН ЎРГАНСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Aраб тилини эркак киши аёл кишидан ўрганса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу масалада аввало дарс берувчи аёлнинг маҳрам ёки номаҳрамлигини билиб олишимиз керак бўлади. Сабаби, ҳозирги кунда баъзи инсонлар ўз аёли ёки қизидан араб ҳарфларини ўрганиб бўлмайди деб тушунадилар. Бу эса нотўғри тушунча бўлиб, агар тил ўргатувчи аёл маҳрами (аёли, қизи, онаси) бўлса бундай аёллардан бемалол илм ўрганиш мумкин. Бордию бу аёл номаҳрам бўлса, бу масалада эҳтиёткорроқ бўлиш талаб этилади. Чунки шариатимизда баъзи зарурат ўринларида (ўқитувчи етишмаслиги, ҳар куни эҳтиёж тушадиган ҳаёт учун зарурий бўлган илмлар каби) номаҳрам аёл ва эркакни ёлғиз қолмасликлари шарти билан бир-бирларидан илм олишларига рухсат берилади. Аммо тил ўргатувчи эркаклар бор бўла туриб маҳрам бўлмаган аёл кишидан дарс олиши тўғри эмас. Чунки тил ўрганиш ҳар доим ҳам кундалик зарурат бўлавермайди. Қолаверса, ҳозирда айнан араб тилини ўргатувчи расмий курсларда эркакларга йигитлар, аёлларга аёл мударрисалар дарс беришлари оммалашган. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
НАЗР СОҲИБИ НАЗР ҚИЛИНГАН ҲАЙВОННИНГ ГЎШТИДАН ЕЙИШИ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Дадам яқинда жарроҳлик амалиётига киришларидан олдин назр қилдим, яъни Aллоҳга ваъда қилдим, инша Аллоҳ жарроҳлик амалиётидан шифо топиб чиқсалар, битта мол сўйиб эҳсон қиламан деб. Савол: Шу назр қилинган гўштни ман ейишим мумкин эмасми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кўзлаган мақсади ҳосил бўлса, назрни адо этиш вожиб бўлади.
Қурбонликдан бошқа ниятда, мисол учун, «Фалон ҳожатим раво бўлса, жонлиқ сўяман (дардга даво топилиши, мушкулотларнинг ариши, сафардагиларнинг эсон-омон қайтиб келиши ва ҳоказо)» деган ниятда жонлиқ сўйиш назр қилинганда сўйилган жонлиқнинг гўштини садақот олишга ҳақли бўлганларга улашиб бериш вожиб бўлади. Бунда назр соҳиби ва унинг аҳли назр қилинган жонлиқнинг гўштидан ейиши ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Аудио
❓Ака-укалар ҳам мерос оладими?
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
ҲАҚНИ УНДИРИШ УЧУН ЁЛҒОН ГАПИРСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Агар бир инсон ҳаққини бермаса уни ундириш мақсадида ёлгон гапирса гуноҳ бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Икки дўст, эр-хотин орасини ислоҳ қилиш, урушда душманга сир бермаслик каби айрим ҳолатларда ёлғон гапиришга рухсат берилган. Бироқ улар ичида ҳақни ундириш учун ёлғон айтиш жоизлиги йўқ. Ҳақни ундириш учун қонуний чораларни кўринг. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
#Диний_савол_жавоб
Aзонни кутмасдан тақвимдаги вақт бўйича намоз ўқиш жоизми?
Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВYoutube | Tas-ix | Facebook | Instagram
ШАЪБОНДАГИ НАФЛ РЎЗАНИНГ ОҒИЗ ОЧИШ ВА ЁПИШ ВАҚТЛАРИ, ДУОЛАРИ
#рўза
❓CАВОЛ: Шаъбон ойида рўза тутишни ният қилиб турибмиз. Оғиз очиш ва ёпиш вақтлари ва дуоларини айтиб юборсангиз, илтимос.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Дарҳақиқат, Кўплаб ҳадиси шарифларда Шаъбон ойида нафл рўза тутишга тарғиб қилинган. Жумладан, Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Шаъбон ойини жуда ҳам кам (ҳолатларда) рўзасиз ўтказардилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Усома ибн Зайд разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Бир куни мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга шундай савол бердим: “Эй, Расулуллоҳ, мен (Рамазондан ташқари) бирорта ойда Шаъбондагидек рўза тутганингизни кўрмадим?” Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Бу шундай ойки, одамлар Ражаб билан Рамазон ўртасида ундан ғафлатда қолишади. Бу ойда амаллар Раббил оламийнга кўтарилади. Шундай экан, мен амалимни ўзим рўзадор ҳолимда кўтарилишини яхши кўраман», – дедилар (Имом Насоий ривоятлари).
Нафл рўзанинг вақти тонг отгандан қуёш ботгунча. Ҳаво булутли бўлмаганда оддий кўз билан ҳам тонг отиши ва қуёш ботишини билиб олиш мумкин. Киши тонг отгани ёки қуёш ботганини аниқлай олмаса ёки ҳаво булутли бўлса, намоз вақтларини кўрсатувчи тақвимдан фойдаланади. Тақвимда “Тонг” деб ёзилган вақт оғиз ёпишнинг охирги вақти. Ўша вақтдан кейин еб-ичса, рўзаси дуруст бўлмайди. Лекин саҳарликдан ухлаб қолган одам ҳеч нарса еб-ичмасдан нафл рўзани ният қилиб, тутиб кетаверади. “Шом” деб ёзилган вақт эса оғиз очиш вақтидир. Ундан аввал оғиз очиб юборилса, куни бўйи тутган рўзасини бузиб қўяди.
Нафл рўзанинг аксар ҳукмлари фарз рўзаникига ўхшайди, фақат ниятда “Тонг отгандан токи қуёш ботгунча нафл рўза тутишни ният қилдим”, дейилади. Оғиз ёпишда махсус дуо йўқ, у пайтда юқорида айтилгандек қилиб ният қилинади. Ифторлик (оғиз очиш) дуоси қуйидагича:
اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَبِكَ آمَنْتُ وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَعَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ، فَاغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَمَا أَخَّرْتُ
Ўқилиши: “Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту”.
Маъноси: Эй Аллоҳ! Ушбу рўзамни Сен учун тутдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Фатво маркази.
#Эслатма
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказини ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали кузатиб боринг. ⤵️⤵️⤵️
https://taplink.cc/diniysavollar
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Эслатма
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказини ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали кузатиб боринг. ⤵️⤵️⤵️
https://taplink.cc/diniysavollar
🔗 Улашинг: @diniysavollar
МУСУЛМОН БЎЛИШ УЧУН ШАҲОДАТ КАЛИМАСИНИ АЙТИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Христиан аëл Аллоҳнинг ягоналигига, Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи васаллам) пайғамбарлигига, Қуръон китобига, фаришталарга, охиратга, дўзах ва жаннатга ва бошқа мусулмон инсон ишонганларга у инсон ҳам ишонса, мусулмон бўлиб қоладими ëки албатта шаҳодат калимасини айтиш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида, мусулмон бўлиши учун имон арконларига чин дилдан ишониши етарли. У Аллоҳ таолонинг наздида мўминдир. Лекин биз уни мусулмонлигини билишимиз ва унга Ислом ҳукмлари жорий бўлиши учун "Ла илаҳа иллаллоҳ"ни айтиши шарт. Тавфиқ Аллоҳдан.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
Ваъз - насиҳат қилиш одоби
Абдуғофур домла НиёзқуловЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook | fatvouz">Tiktok
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
САЪЙНИНГ БИРОРТА ЮРИШИНИ ҚИЛМАСА НИМА БЎЛАДИ?
#Ҳаж_умра
❓1039-CАВОЛ: Саъй қилишда етти марта қилиш ўрнига олтита юришидан кейин бир юришини қилмай чиқиб кетган бўлса, жарима тўлаш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар саъйнинг уч юриши ёки ундан озини тарк қилса, неча юришини тарк қилган бўлса, ҳар бир тарк қилган юриши учун ярим соъ (2 кг) буғдой ёки унинг қийматини садақа қилиш вожиб бўлади.
ولو ترك منه أي من السعي ثلاثة أشواط أو أقل فعليه لكل شوط صدقة إلا أن يبلغ ذلك دما فله الخيار بين الدم وتنقيص الصدقة أي بقدر ما شاء أو مقدر بنصف صاع
“Агар саъйдан уч ёки ундан оз юришини тарк қилса, тарк қилган ҳар бир юриши учун садақа қилади. Бироқ қилиши керак бўлган садақа жонлиқнинг қийматига етиб қолса, хоҳласа, жонлиқ сўяди, хоҳласа, тўлаши керак бўлган садақалари миқдоридан ярим соъ(2 кг) камайтириб беради”. (Раддул муҳтор, Иршодус сорий).
Бир юриш дегани Сафодан Марвага ёки Марвадан Сафога боришдир.
Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Фатво маркази.
#Диний_савол_жавоб
Пешонани ёпган бош кийим билан сажда қилса бўладими?
Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВYoutube | Tas-ix | Facebook | Instagram
БОЛАЛАР ОНА ТОМОН БОБОСИДАН ЗАКОТ, ФИДЯ ВА МЕРОС ОЛСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мусулмончиликда қизларнинг фарзандлари меросхўр бўлмайди, деб эшитгандим. Қиз эри билан ажрашиб, эри болаларни боқмаса, мерос, уй-жой қолдирмаса, энди бу болалар она томондан бобосига меросхўр бўлса бўладими? Уларга она томондан бобоси закот, фидя берса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ажрашган аёлнинг фарзандлари ўз оталаридан мерос оладилар. Аммо бу фарзандлар она томондан бўлган бобосидан мерос олишолмайди. Фақат битта истисно бор. Агар бобо вафот этганда ўша набиралардан бошқа бирорта қариндош бўлмаса, улар мерос оладилар.
Уларга бобо ҳам, буви ҳам закот, фидя ва фитр садақасини бера олмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
#Аудио
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
44-дарс. Суннат ва нафл намозларга оид масалалар.
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
👉 Youtube орқали кўриш
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚУРЪОННИ МУСТАҚИЛ ЎРГАНСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен араб ҳарфларини биламан. Қуръони Каримни мустақил ӯргансам бӯладими? Ёки устоз керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Араб ҳарфларини билишнинг ўзи Қуръонни мустақил ўқишга кифоя қилмайди. Қуръони карим бирор устозга ўқиб бериш орқали ўқилади. Устоз ундаги хатоларни айтиб беради. Имом Суютий "Қуръонни устоз қўлида ўқишга барча даврларда амал қилиниб келинади" деган. Шунинг учун ҳозирги кунимизда алҳамдулиллаҳ, жойларда Қуръон курслари ташкил этилган. Мана шу жойларга аъзо бўлиб, устозларда ўқиш тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Диний_савол_жавоб
Логистика соҳасида "Факторинг" хизматидан фойдаланиш жоизми?
Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВYoutube | Tas-ix | Facebook | Instagram
ҚИЁМАТДАН КЕЙИН ФАРИШТАЛАР ҚАЕРГА КЕТАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Қиёмат куни ҳисоб-китоб тугагандан кейин, Аллоҳнинг фаришталари (дўзах фаришталаридан ташқари) қаерга кетади? Уларга ҳам одамлар каби жаннатга киритилиб, мукофот бериладими? Масалан, тўрт буюк фаришталар.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ғайб оламига тааллуқли савол бўлиб, бизлар ғайб олами ҳақида Аллоҳ таоло билдирганча биламиз холос. Фаришталар Қиёмат кунидан кейин Аллоҳ хоҳлаган жойда бўлишади. Зеро, бирорта оят ёки ҳадисда уларни Қиёматдаги ҳисоб-китобдан кейин қаерда бўлишлари очиқ айтилмаган.
Охиратдаги мукофотлар инсонлар учундир. Фаришталар Аллоҳнинг итоаткор бандалари бўлиб уларга нафс ва шаҳват берилмаган, шайтон ҳам уларни васваса қилмайди ва Аллоҳ таоло уларни имтиҳон қилиш учун яратмаган, балки уларни фақат ибодат ва итоат қилиш учун яратгандир. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
❓Ака-укалар ҳам мерос оладими?
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
Тошкентислом институти катта ўқитувчиси
YouTube | Instagram | Facebook | fatvouz">Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ДАЛАДА ТОВУҚ СЎЙИШ ИРИММИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓САВОЛ: Далага товуқ сўямиз деяпти, бу ширкми ёки иримми? Пахта яхши бўлади деяпти бу ширкку домла мен нима қилай?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Далада сўядими, чўлда сўядими, тоғда сўядими фақат Аллоҳ йўлига деб, Аллоҳ таоло номи билан сўйсин. Бошқага атаб жонлиқ сўйилмайди.
Жонлиқни далага олиб бориб, Аллоҳ йўлига сўйиб, одамларга таом едириб, етим есирни йўқлаб, уларнинг дуосини олса, буни ёмон жойи йўқ. Шояд ўшаларнинг дуолари сабаб ҳосил мўл бўлса. Дуога яраша ҳаракат ҳам керак, далага яхши қаров ҳам керак, албатта. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ТОВУҚ СЎЙИБ ҚОН ЧИҚАРИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Товуқ сўйиб қон чиқариш, умуман олганда қон чиқариш шариатимизда қандай? Мактабимиз директори ҳар йили қон чиқаришимиз керак деб товуқ сўйдиради. Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Одамлар имконлари борларича эҳсон қилаверадилар. Чунки ўзгаларга таом едириш савобли амал. Лекин эҳсон учун айнан қон чиқариш шарт деган гап йўқ. Гўшт сотиб олиб ҳам эҳсон қилиш жоиз.
Шариатимизда қон чиқариш вожиб бўлган ўринлар — Қурбонлик қилиш, жонлиқ сўйишни назр қилиш, ҳаж ва умрадаги хато (жиноят)ларни тўғрилаш учун жонлиқ сўйишдир.
Никоҳ тўйи ва ақиқада қўй сўйиш ҳам суннат ва мустаҳаб амалдир. Қолган ўринларда жонлиқ сўйиб эҳсон қилиш ихтиёрийдир, мажбурий эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
ИЛОН ЗАҲРИ БОР ДОРИНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Aтриум дорилар таркибида илон заҳри бор, уларни истеъмол қилиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Илоннинг заҳари қўшилган дорининг ўрнини босувчи бошқа дори бўлмаса ва у шифога сабаб бўлиши тажрибаларда кўрилган бўлса уни истеъмол қилишга рухсат берилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
⭕️⭕️⭕️⭕️
СИЙРАТИ НАБАВИЯ ОНЛАЙН СУҲБАТИ БОШЛАНДИ 21.02.23
Мавзу: «Фурқон куни»дан олдин
👉https://youtube.com/live/wsQAtNfX35A?feature=share
#ОНЛАЙН #СИЙРАТ
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Диний_савол_жавоб
Намоздан кейинги тасбеҳларнинг савоби жуда катта(ми)?
Фатво маркази катта устозиYouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ