diniysavollar | Unsorted

Telegram-канал diniysavollar - FATVO.UZ | Расмий канал

160927

Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт. Колл марказ рақами: 781503344 Lotincha 👉 @fatvouzlotin https://taplink.cc/diniysavollar

Subscribe to a channel

FATVO.UZ | Расмий канал

​​ТИЛЛА ЁКИ КУМУШДАН ЯСАЛГАН ПРОТЕЗ ТИШЛАРНИНГ ЗАКОТИ
#закот

❓1673-САВОЛ: Тилла ёки кумушдан ясалган протез тишлардан ҳам закот бериладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тилла ёки кумушдан ясалган протез тишлар инсон танасига қотириб қўйилган ва уларни осонликча ечиб олиш имконсиз бўлса, улардан закот берилмайди. Чунки бу ҳолатда ушбу протезлар инсоннинг табиий аъзоси каби ҳукмда бўлади. Агар протез тишлар осонликча ечиб олиб, кейин яна жойига ўрнатиб қўйиладиган бўлса, улардан закот берилади. Чунки бу ҳолатда улар тақинчоқ ҳукмида бўлади. (“Навозилул фиқҳийя”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#haj_buyuk_ibodatdir
#audio_kitob

📹 ҲАЖ БУЮК ИБОДАТДИР

00:00 Ҳажнинг фарзлари
00:37 Ҳажнинг вожиблари
01:24 Ҳажнинг суннатлари
02:21 Ҳажнинг умумий одоблари
05:13 Ҳажнинг фазилати
08:38 Ҳажнинг ҳикмати

✍️ Муаллиф: Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

⚡️ҲАЖ ВА УМРАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (9-қисм)

❓Саъй асносида атрофдагилар билан суҳбатлашишнинг зарари йўқми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Каъба атрофида тавоф қилинаётган пайтда қаерга қарашимиз керак?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Тавофдан кейин ўқиладиган икки ракат намозни меҳмонхонада ўқиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Масжидул Ҳарамга кирган инсон таҳиятул-масжид ўқийдими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Тавоф асносида Қуръон қироат қилган афзалми ёки дуо-зикрларни айтишми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромда тирноқ синиб қолган бўлса, зарари йўқми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Аёлларнинг талбия айтиши
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Каъба деворига рўмолни тегизиш ҳукми
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромга киргандан сўнг чўмилиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умра учун меҳмонхонадан эҳромга кириш
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умрани тугатгач узрли бўлгани маълум бўлса
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромга киришда хушбўйлик воситаларини ишлатиш
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Узрли аёлларнинг Масжидул Ҳарамнинг ёнида юришлари
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳаж учун қаердан эҳромга кирилади?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Иш юзасидан Жиддага борган киши умра қилмоқчи бўлса, қаердан эҳромга киради?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳаж зиёратида умра қилгандан кейин ҳаж қила олмаса
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Мадинадан Жиддага эҳромсиз бориш
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Тавофда қўлларни очиб дуо қилиш
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Тавоф асносида баланд овозда зикр ва тиловат қилиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромлик ҳолатида оғриқ қолдирувчи укол олиш ва свеча қўйиш, пластир ёпиштириш ва таблетка ичиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

​​СОҲИБИ УЗР ҲОЖИНИНГ ҲАРАМДАГИ ҲОЛАТИ
#Ҳаж_умра #соҳиби_узр

❓1670-САВОЛ: Пешоб тутолмайдиган аёл таглик тутади. Масжидулҳаромдан ташқарига чиқиб таҳорат олиб келса ҳарамни ёпиб қўйишяпти. Жойига қайтиб киролмаяпти. Шунинг учун ҳарам ҳудудида, пешоб теккан таглик билан истинжосиз (тагликни алмаштирмаган ҳолда) таҳорат олса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Пешоб тўхтамай келиб турса ва битта намозни вақти чиққунича пок ҳолатда ўқиб олишнинг имкони бўлмаса, бундай шахс соҳиби узр бўлади. Бундай ҳолатда аёл киши таглик тутиб олган бўлиб, намоз вақтида алмаштириб олгани билан намоз ичида яна пешоб келиб, тагликни нажосат қилиб қўяётган бўлса, алмаштириш шарт эмас, шу ҳолатда намоз ўқийверади.
Агар пешоб гоҳ-гоҳида келиб, битта намозни пок ҳолатда ўқиш имкони бўлса, намоз ўқишдан аввал тагликни тозасига алмаштириб олади. Чунки нажосат теккан кийим билан намоз ўқиш мумкин эмас. Чиққан пешоб фаржига ёки бошқа аъзосига танга миқдоридан кўп теккан бўлса, сув билан ювиши вожиб бўлади. Шунинг учун ташқарига чиқиб, мукаммал таҳорат олиб, кейин намоз ўқийди. Бу ҳолатда ҳарамга қайта кира олмаслик узр бўла олмайди. Чунки ҳарам намоз вақтидагина ёпилиб, бошқа вақтда очиқ туради. Яъни қайтиб кириши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 20 Май Сешанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Видео
#ҳаж_суҳбатлари

🎙15-суҳбат: Тош отиш, тавофи ифоза ва бошқа масалалар баёни

00:34 - Ҳайитнинг биринчи куни тош отиш ва унинг вақти;
02:30 - Қурбонликлар сўйилиши билан эҳромдан чиқиш;
05:05 - Тавофи ифоза қилиш ва унинг тартиби;
07:40 - Ҳайитнинг иккинчи ва учинчи кунларида тош отиш ва унинг вақти;
09:54 - Тош отишга оид энг кўп сўралинаётган масалалар;
18:10 - Ҳажда лаббайкалоҳумма қачон тўхтатилади;
19:17 - Тош отишга вакил қилиш;
21:39 - Бировнинг тошини отиш кайфияти.

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


📹 Суҳбатлар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 - 13 - 14

🌐 FULL HD
YouTube | Instagram | Facebook | Ummalife

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#СОТУВДА

📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар бошчиликларидаги Фатво маркази уламоларининг “ФАТВОЛАР ТЎПЛАМИ” китобининг 2-ЖУЗИ.

🔹Китобни тайёрлаш жараёнида Сиз азиз юртдошларимиз томонидан энг кўп сўралган саволларга содда услубда, ҳанафий мазҳабимиздаги мўътабар фиқҳий манбаларга асосланган ҳолда жавоблар берилган.

🔸Ушбу китобдан ақида, руҳий тарбия, Ислом тарихи, таҳорат, намоз, рўза, закот, ҳаж-умра, савдо-сотиқ, ижара, қурбонлик, никоҳ, талоқ, қасам, назр, мерос, таъқиқ ва рухсатлар каби мавзулардаги қизиқарли саволларга батафсил жавоб топишингиз мумкин.

📖Китобнинг ҳажми: 560 бет
📂Муқоваси: Қаттиқ, зарҳал
📇Нашриёт: Shamsiddinxon Boboxonov NMIU
👉Нархи: 90 000 сўм

Улгурчи олувчилар мурожаат қилишлари учун:
📱
+998917806633
📨
@fatvo_reception
📍
41.3375421,69.2391455,18.25z/data=!4m6!3m5!1s0x38ae8d29acdd4ad5:0x7545537a64ccc72c!8m2!3d41.3384637!4d69.2374683!16s%2Fg%2F11sbmx3l35?entry=ttu">Манзилимиз

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Видео
#ҳаж_суҳбатлари

🎙14-суҳбат: Муздалифа водийсида бажариладиган амаллар

00:41 - Муздалифада Шом ва Хуфтон намозларини жамлаш тартиби;
04:14 - Тошларни Муздалифадан олиш афзал экани;
04:50 - Тошларнинг катталиги қанча бўлиши;
05:45 - Муздалифада туриш вожиб бўлган вақт.

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


📹 Суҳбатлар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 - 13

🌐 FULL HD
YouTube | Instagram | Facebook | Ummalife

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

​​СОҲИБИ УЗРНИНГ ТАҲОРАТИ МУДДАТИ
#таҳорат

❓1668-САВОЛ: Соҳиби узрнинг таҳорати қанча муддатга етади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Соҳиби узрнинг таҳорати (модомики узридан бошқа таҳоратни синдирувчи ҳолатлар топилмаса) намознинг вақти чиқиб кетгунича давом этади. Шу муддат ичида истаганича нафл, қазо намозлар ўқиши, Қуръон қироат қилиши мумкин. Намоз вақти чиқиши билан соҳиби узрнинг таҳорати синган ҳисобланади. Шунинг учун пешиндан бошқа барча намозларда вақти киргандан кейин таҳорат оладилар.
Ҳар намоз вақти чиқиши билан соҳиби узрнинг таҳорати бузилиши, қон оқиб турганда таҳорат олган ёки таҳорат олса-ю, кейин қон келган ҳолатга тегишли. Лекин соҳиби узр қон тўхтаганда таҳорат қилса ва намоз вақти чиқиб кетгунча узри келмаса ёки узридан бошқа таҳоратни бузувчи ҳолат бўлмаса ва кейинги намознинг вақти кирса, шу таҳорат билан кейинги намозни ўқийверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Видео
#ҳаж_суҳбатлари

🎙13-суҳбат: Арафот водийсида бажариладиган амаллар

00:33 - Арафотда туриш фарзлиги;
01:48 - Пешин ва Аср намозларини жамлаб ўқиш тартиби;
04:28 - Икки намозни жамлашга далил;
06:13 - Арафот водийсида ўқиладиган энг яхши дуо;
09:57 - Арофотда дуо қилиш кайфияти;
11:59 - Раҳмат тоғига бориш масаласи.

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


📹 Суҳбатлар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12

🌐 FULL HD
YouTube | Instagram | Facebook | Ummalife

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

​​НАМОЗДАГИ ҲОЛАТ
#намоз

❓1667-САВОЛ: Намоз вақтида бировнинг таъсирида, яъни туртиб, оёқни ёки қўлни босиб ўтганида турли сўз ёки овоз чиқиб кетса, намоз бузиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоздаги инсоннинг инграши, уҳ тортиши, “уф” дейиши каби (камида иккита ҳарф пайдо бўладиган) амаллар билан намоз бузилади. Бу саволда айтилгани каби ташқи омил туфайли бўладими ёки ўзидаги дарднинг кучайиши туфайли бўладими, фарқи йўқ. Аммо оҳ-воҳлашдан, инграшдан ўзини тута олмайдиган беморларнинг намози бузилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

⚡️ҲАЖ ВА УМРАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (5-қисм)

❓Зулҳижжа ойининг аввалги ўн куни фазилати
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Тушда Ҳаж сафарига боришнинг яхши аломати борми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳаж сафарини кечиктириш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Маҳр учун умрага олиб боришни сўраса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ифоза тавофидан кейин саъй қилмаса ҳам бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Мийқоти замоний нима?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Мийқотлар ҳақида
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Таматтуъ ҳажида узрли бўлган аёл
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Таматтуъ ҳажи қилаётган аёл умра қилмай туриб ҳайз кўриб қолса нима қилади?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Аёллар эҳромда қўлқоп кийиши ёки юзини беркитиши мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ўзбекистонлик ҳожилар қандай ҳаж қилади?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳаж сафарига борганлар қурбонлик қиладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромда райҳонни ҳидлаб қўйдим
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳажда тиқилинч хавфи сабабли Муздалифадан аёллар ва қариялар эрта чиқиб кетишларининг ҳукми
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Аёл киши Умра сафарини маҳрамсиз бажарса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳаж одоблари
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Видолашув тавофини Зулҳижжа ойида қилиб олиш керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Мийқот тўғрисидан поездда ўтишнинг ҳукми
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Биринчи умрани тугатмай иккинчисини бошлаш
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умра ёки ҳажда жарима учун сўйилган қўйни ўзи ёки шериклари еса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ЭҲРОМДА ДАВОЛАНИШ
#Ҳаж_умра

❓1666-САВОЛ: Эҳромлик ҳолатида оғриқ қолдирувчи укол олиш ва свеча қўйиш, пластир ёпиштириш ва таблетка ичиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромдаги шахс даволанишига монелик йўқ. Шу боис зиёратчи эҳромдаги ҳолида даволанса, унинг зиммасига бирор нарса вожиб бўлмайди. Чунки укол, дори, свеча каби даволаниш воситаларининг бирортасида хушбўйлик йўқ. Бўлган тақдирда ҳам бу иш даволаниш бўлгани учун гуноҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 16 Май Жума

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Видео
#ҳаж_суҳбатлари

🎙11-суҳбат: Соч олдириш ва унга оид фиқҳий масалалар

04:20 - Машинкада соч олдиришнинг ҳукми;
05:24 - Соч олиш жоиз бўлган жойлар;
06:25 - Эҳромдан чиқишда киши ўз сочини олиши;
09:12 - Соч олиш пайтида ўқиладиган дуо ва зикрлар;
10:25 - Соч олиб эҳромдан чиқишга шошилмаслик;
12:45 - Сочи йўқ одамнинг эҳромдан чиқиши;
13:32 - Умранинг эҳромидан чиққан кишига энг савобли амал тавоф қилиш экани.

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


📹 Суҳбатлар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10

🌐 FULL HD
YouTube | Instagram | Facebook | Ummalife

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

​​УЙ СОТИБ, ЎРНИГА УЙ ОЛМАСА, БЕБАРАКА БЎЛАДИМИ?
#савдо

❓1672-САВОЛ: Бир ҳадис ўқиб қолдим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан ким ҳовли ёки уй сотса, шу маблағи баракасиз бўлиб кетади. Илло, (маблағни) шунга ўхшашига сарфласа, бундан мустаснодир”, дедилар. Шундай ҳадис борми? Агар бор бўлса, тўлиқроқ шарҳлаб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, шу мазмунда саҳиҳ ҳадис бор. Бу ҳадисни Имом Аҳмад ва имом Ибн Можа роҳимаҳумуллоҳлар ўз китобларида ривоят қилишган. Бошқа бир ҳадисда “Заруратсиз сотса”, деган лафз билан ҳам келган. Бу маънода келган барча ҳадисларни атрофлича ўргангач, уламолар қуйидагиларни айтишган:
“Аллоҳ таоло ер, уй каби кўчмас мулкларга ўзига хос барака ато этган. Шунинг учун зарур бўлмаса, сотмаслик, сотса ҳам ўрнига бошқа кўчмас мулк олиш афзал ҳисобланади. Шунингдек, кўчмас мулкларнинг фойдаси кўп, зарари кам, ўғри ўғирлай олмайди, талончи тортиб олиб кетолмайди”.
Шуни билиш лозимки, бундай қилиш фарз, вожиб каби мажбурий иш эмас, балки афзал саналиб, бундай йўл тутган инсон барака топади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 21 Май Чоршанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

АРАФОТДА АЁЛЛАРНИНГ НАМОЗИ
#Ҳаж_умра

❓1671-САВОЛ: Арафотда аёлларнинг пешин ва асрни жамлаб ўқиш тартиби қандай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Арафотда аёллар пешин ва аср намозларини эркаклар билан бир хил тарзда, яъни пешин вақтида пешин ва асрни жамлаб ўқийдилар. Ёлғиз ўқишлари ҳам ёки имомга иқтидо қилиб, жамоат билан ўқишлари ҳам мумкин. Мазҳабимиз уламолари ҳар иккисига ҳам рухсат беришган. Фақат жамоат бўлгандаги шарт шуки, имомликка ўтаётган киши аёлларга ҳам имом бўлишни ният қилган бўлиши лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

❇️ ДИНИЙ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРУВЧИ КОЛЛ-МАРКАЗ ФАОЛИЯТИ КЕНГАЙДИ ВА ИННОВАЦИОН ХИЗМАТЛАР ҚЎШИЛДИ! ❇️

☎️ Саволларингизга Фатво марказининг кол-маркази:
781503344 тел. рақами орқали жавоб олишингиз мумкин.

🗓 Иш вақти: Душанба-Жума, соат 9:00-17:00, тушлик вақти бундан мустасно.

☪️ Кол-марказ орқали малакали мутахассислар билан боғланиб шаръий саволларга батафсил жавоб олишингиз мумкин.

Fatvo.uz ни ўзингизга қулай бўлган тармоқларда кузатиб боринг!

🤲 Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг розилиги йўлида таълим олиб, зиё тарқатадиган бандаларидан қилсин!

Telegram | Facebook | Instagram | Fatvouzb">YouTube

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

⚡️ҲАЖ ВА УМРАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (8-қисм)

❓Кетма-кет тавоф қилиш
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳажарул асвад рўпарасида қўл кўтариш
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромдаги кийимга хушбўйлик тегиши
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромга киришдаги хушбўйланиш
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эркак ва аёллар сафларининг аралашиб кетиши ҳукми
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳажга олиб бориш маҳрга ўтадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромдаги киши бошқанинг сочини олиши
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромдаги киши бир нечта тикилган кийимларни кийса
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умрада тавоф ва саъйни қилгач соч олдиришни кейинга қолдириш
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Бетаҳорат тавоф қилиш
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Нафл тавофда ҳам ўнг елка очиқ бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Икки ҳарамда шом азонидан кейин нафл ўқиш
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳром ҳолатда бўйинни ёпиш
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умра ёки ҳаждаги хатолар учун бериладиган садақа фақат Маккада берилиши керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Саъй вақтида узрли бўлиб қолса
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳаж ва умрадаги жарималарни кейинроқ тўлаш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Саъйни тўлиқ қилмасдан аввал соч олишнинг ҳукми
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умра тавофи билан саъйи орасининг узилиб қолиши
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Узрли аёлларнинг Масжидул Ҳаром ичига киришлари
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Маккадан Жидда аэропортига чиқиб келиш
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

​​АЁЛ УЗРИНИ ТЎХТАТИШ УЧУН ДОРИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра #аёлларга_оид_масала

❓1669-САВОЛ: Шариатда ҳайзни тўхтатиш учун укол ёки таблетка дорилардан фойдаланиш мумкинми? Умра ва Ҳаж сафарида айрим аёллар шунга мажбур бўлиб қолишмоқда.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл кишининг ҳайз кўриши табиий ва фитрий ҳолатдир. Фитрий ҳолатни вақтидан олдин тўхтатиш ёки тугатиш аёл саломатлигига зарар етказиши мумкин. Шу сабабли, ҳайзни тўхтатувчи дориларни истеъмол қилиш соғлиққа зарарли бўлса, улардан фойдаланмаслик лозим.
Лекин шунга қарамай дори ичилса ва ҳайз келмаса, аёл пок ҳисобланади ва унга покликка тегишли барча ҳукмлар жорий бўлади. Демак, бу ҳолатда тавофни адо этиши тўғри бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 19 Май Душанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

⚡️ҲАЖ ВА УМРАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (7-қисм)

❓Ҳаж қилиш тартиби: Ҳайитнинг 2-3 кунлари тош отиш ва видолашув тавофига оид масалалари
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳаж қилишда эркак ва аёлнинг фарқи, қирон ва таматтуъ ҳақидаги масалалар
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Жиддага эҳромсиз кириш
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умрада тавофи қудум қилиш шартми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромдаги инсон хушбўй салфетка, совун ёки шампун ишлатиб қўйса
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эллик марта тавоф қилиш
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Таматтуъ ҳажи учун қурбонликни ҳарамдан ташқарида сўйиш
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Таматтуъ ҳажида умрадан кейин ҳаж кунларигача умра қилиш
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳожининг қурбонлик қилгунча соч-тирноғини олмай туриши
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Равзага кирмаган одамнинг умрасига нуқсон етадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Биринчи умрани тугатмай туриб, кейинги умрага эҳром боғлаш
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳажда ўзганинг ўрнига тош отишнинг шарти ва кайфияти
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 18 Май Якшанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

⚡️ҲАЖ ВА УМРАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (6-қисм)

❓Умрада талбия (лаббайка) қачон тўхтатилади?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳажда сўйиладиган жонлиқларнинг ёши муҳимми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Арафотда пешин ва асрни жамлаб ўқишда пешиннинг икки ракат суннати ўқиладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умрада рамал қилиш
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Тикилган кийим билан умра қилиш
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Макруҳ вақтларда эҳром намозини ўқиш
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Узрли эканидан бехабар ҳолда умра қилган аёл
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Нафл тавофни жунуб ёки бетаҳорат қилиш
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Аёлларнинг Ҳажарул асвадни ўпиши
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳажарул асвадни ўпиш учун бошқаларга азият бериш
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Онамни умрага юборайми ёки акамга ёрдам берайми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Маккага борган кишининг биринчи умра қилмасдан бошқа ишлар билан машғул бўлиши
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Нафл тавофни етти айланадан кам қилиш
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтиб юбориш
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳаж учун Оиша розияллоҳу анҳо масжидидан эҳром боғлаш керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Таматтуъ ҳажида эр-хотинлик муносабати жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳаж қилиш тартиби: Тавофи қудум
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳаж қилиш тартиби: Мино ва Арафотга чиқиш
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳаж қилиш тартиби: Муздалифада туриш ва Шайтонга тош отиш масалалари
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳаж қилиш тартиби: Жонлиқ сўйиш, соч олиш ва зиёрат тавофига оид масалалари
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 17 Май Шанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Видео
#ҳаж_суҳбатлари

🎙12-суҳбат: Ҳажга эҳром боғлаш ва Мино водийсида бажариладиган ишлар

01:00 - Ҳажга эҳром боғлаш пайтида бажариладиган амаллар;
04:50 - Эҳромни ечиш ва алмаштириш мумкинлиги;
05:30 - Эркаклар эҳром пайтида юз ва бошини ёпмаслиги;
06:28 - Узрли аёлларни ҳажга эҳром боғлаши;
08:15 - Мино водийсида бажариладиган амаллар;
10:44 - Сабрли бўлишимиз лозимлиги;
12:58 - Баъзи зарур тавсиялар.

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


📹 Суҳбатлар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11

🌐 FULL HD
YouTube | Instagram | Facebook | Ummalife

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

​​ХОМ ГЎШТ ЕЙИШ
#ҳалол_ҳаром

❓1665-САВОЛ: Гўштни пиширмай хом ҳолатида ейиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳалол ҳайвоннинг гўштини хом ҳолатида ейишга монелик йўқ. Лекин унинг тиббий жиҳатдан инсон саломатлигига зарари аниқланган бўлса, зарарнинг жиддийлигига қараб, ейиш макруҳ ёки ҳаром даражасигача чиқиши мумкин. Чунки шариатда инсон саломатлигига зарар берадиган нарсаларни истеъмол қилиш тақиқланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

⚡️ҲАЖ ВА УМРАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (4-қисм)

❓Иссиқ ҳавода кўп юриш натижасида айрим одамларда икки оёғи ораси қизариб, ачишади. Эҳромда шундай ҳолатда малҳам, вазелин каби нарсалар суртса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умрага муддатли тўлов асосида борса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умрада бетаҳорат ёки еттитадан кам тавоф қилиш
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳаж ва умра савобига тенг ибодатни биласизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умрага борган аёл узрли ҳолатда масжидга киролмайдими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромни тугма, тўғноғич билан боғлаш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Тоиф ва Қизил денгиз мийқот ҳудуди ҳисобланадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромдаги кишининг памперсдан фойдаланиши жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Равзага кирмаган одамнинг Умрасига нуқсон етадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Уҳуд тоғи фазилати
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Тавофни бетаҳорат қилса нима бўлади?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Саъй саноғида шак қилса нима бўлади?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Тавоф қилаётиб саноқда адашиб кетиб, қанча айланганини билмай қолса, тавоф қилаётган қандай йўл тутади?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳаж ёки умранинг тавофи ва саъйида замонавий уловларга минишнинг ҳукми қандай?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Инсон умра ёки ҳажга борса, аввалги қилган барча гуноҳлари кечирилади, деб эшитдим шу тўғрими?
❓Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам неча марта умра ва ҳаж амалларини бажарганлар?
❓Ҳаж ибодатининг 3 та тури бор, деб эшитдим. Ўзбекистон ҳожилари қайси турдаги ҳажни ният қилади?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳожининг одоблари
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Расул алайҳиссаломнинг равзаи муборакларига саёҳат
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Талбия айтиш қачон тўхтатилади?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Равзага киришнинг одоблари
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умра ва ҳаж учун эҳромни қаердан боғланади?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ҒУСЛ МУМКИН БЎЛМАГАН ВАҚТДА ЭР-ХОТИНЛИК МУНОСАБАТИ
#эр_хотин_муносабатлари #никоҳ

❓1664-САВОЛ: Аёл кишига касаллик туфайли бир неча ой ювинишга рухсат берилмаган бўлса, шу вақт мобайнида эр-хотин жинсий алоқа қилмай турадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳтиёж бўлса, алоқа қилаверади. Чунки беморлик туфайли баданга сув текказиш мумкин бўлмаса, ғусл ва таҳоратнинг ўрнини босувчи таяммум билан покланади. Зеро Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Модомики, сув топа олмаса, тупроқ мусулмонни покловчидир, ҳатто ўн йилгача бўлса ҳам”, деганлар (Имом Термизий ривояти). Демак, таяммум ғуслнинг ўрнини тўла-тўкис боса олади. Шундай экан, бундай ҳолатга тушган аёл эри билан жинсий муносабатларни тўхтатиб қўймайди, чунки бундай қилса, эрининг ҳақини поймол қилаётган бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…
Subscribe to a channel