diniysavollar | Unsorted

Telegram-канал diniysavollar - FATVO.UZ | Расмий канал

160927

Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт. Колл марказ рақами: 781503344 Lotincha 👉 @fatvouzlotin https://taplink.cc/diniysavollar

Subscribe to a channel

FATVO.UZ | Расмий канал

​​АҚИҚА ВА ҲАЙИТНИНГ ҚУРБОНЛИГИНИ БИТТА ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#қурбонлик

❓1663-САВОЛ: Фарзандимнинг ақиқа куни Қурбон ҳайити билан бир кунга тўғри келди. Ақиқа ва ҳайитнинг қурбонлигига битта қўй сўйсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, битта қўйни ҳам қурбонлик, ҳам ақиқа учун сўйиб бўлмайди. Чунки қурбонлик ва ақиқанинг ҳар бири мустақил ибодатдир, шунинг учун битта қўйда бу икки ниятни жамлаб бўлмайди. Агар битта қўйни ҳам ақиқа ҳам, қурбонликдан ният қилинса, қурбонликдан ўтади. Чунки ақиқа мустаҳаб (қилса савоб, қилмаса гуноҳ бўлмайдиган) амал, қурбонлик эса бой кишига вожиб бўлган амал. Вожиб мустаҳабдан қувватли бўлгани сабабли бу ҳолатда сўйилган қўй қурбонлик ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 15 Май Пайшанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Видео
#ҳаж_суҳбатлари

🎙10-суҳбат: Сафо ва Марва ўртасида саъй қилишга оид фиқҳий масалалар

00:38 - Сафо тепалигидаги дуо;
04:36 - Икки яшил чироқ орасида югуриш;
07:27 - Саъйдан кейин икки ракат намоз ўқиш;
08:02 - Пиёда саъй қилиш вожиблиги;
10:24 - Саъй асносида таҳорат синиши;
11:48 - Саъйдан баъзисини бажармаслик жаримаси;
15:15 - Саъй пайтида намоз бошланиб қолиши.

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


📹 Суҳбатлар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8

🌐 FULL HD
YouTube | Instagram | Facebook | Ummalife

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

​​ТАВОФДА ҚЎЛЛАРНИ ОЧИБ ДУО ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра

❓1661-САВОЛ: Тавоф асносида қўлларни дуога очиб ҳожатларини сўраб кетишнинг зарари йўқми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тавоф асносида дуо ва зикрлар қилиш мустаҳаб амал саналади. Шу боис тавоф қилаётган инсон турли хил беҳуда гап-сўзларни тарк этиб, дуо ва зикрлар билан машғул бўлиши афзалдир. Зеро тавоф асносида қилинган дуолар ижобат бўлиши ишончли манбаларда айтилган. Дуо ўқишда қўлларини очиб, дуо қилиши ҳам дуруст. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларини кўтариб дуо қилганликлари ҳақида кўплаб ҳадиси шарифлар келган бўлиб, улар муайян бир ҳолатга чекланган эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 14 Май Чоршанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

⚡️ҲАЖ ВА УМРАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (2-қисм)

❓Эркаклар эҳромда қандай оёқ кийим кийиши керак?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Макруҳ вақтларда тавоф қилиш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Соч олдирмай эҳромдан чиқса
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳожилар арафа куни рўза тутса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Саъй қилаётган кишининг таҳорати бузилса
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Тушда Ҳаж сафарига борса яхши аломати борми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромга кирмоқчи бўлган аёл ҳайз кўриб қолса
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромда тиш пастасидан фойдаланиши жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓"Ҳажга бормасдан пулини эҳсон қиламан" дейиш тўғрими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромдан чиқадиган одам ўзининг сочини ёки бошқа одамнинг сочини олса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Нафл тавоф қилсак бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умра ибодатидан қайтган зиёратчини кутиб олишдаги хурофотларга
МУНОСАБАТ

❓Умра сафарини овоза қилиш керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умрага борганда намоз қандай ўқилади?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромдаги эркакнинг оёқ кийими қандай бўлиши керак?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Совуқда ҳаж ёки умрада икки қават эҳром кийса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромдаги аёл сурма ва қалам қўйса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромдаги киши фақат сланс тапочка кийиши керакми? Бошқа пояфзал мумкин эмасми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Масжиди Набавий ва Масжидул Ҳаромда саф масаласи
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромдаги киши ўнг елкасини очиб намоз ўқиши мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#муфтий_минбари

📹 10 - УЛКАН САВОБЛИ АМАЛ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✍️ САФАР ОДОБЛАРИ

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Видео
#ҳаж_суҳбатлари

🎙8-суҳбат: Тавоф қилиш ва унга оид масалалар

00:31 - Тавофни ҳажарул асвад олдидан бошлаш вожиблиги;
01:02 - Еттита айланада ҳам ўнг елкани очиш суннатлиги;
03:41 - Ҳажарул асвадни ўпиш кайфияти;
07:14 - Рукнул ямоний рўпарасида қўл кўтармаслик;
12:04 - Тавофни таҳоратли ҳолатда бажариш вожиблиги;
14:55 - Тавоф айланасини тарк қилиш жинояти;
18:18 - Тавоф асносида таҳорат синиб қолиши;
19:59 - Тавофни пиёда бажариш вожиблиги;
21:09 - Тавофнинг саноғида адашиш.

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


📹 Суҳбатлар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7

🌐 FULL HD
YouTube | Instagram | Facebook | Ummalife

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

МУШУКНИ КАСТРАЦИЯ ҚИЛИШ
#ҳалол_ҳаром

❓1659-САВОЛ: Мушукни кастрация қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Умуман олганда зарарни даф қилиш ёки бирор манфаатга эришиш мақсадида ҳайвонларни бичиш жоиз ҳисобланади. Мушук ҳам шундай, агар у зарар бераётган бўлса ва унинг зарари шу бичиш орқали бартараф этилса, уламолар жоиз дейишган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#муфтий_минбари

📹 9 - ҚАРИНДОШЛИК АЛОҚАЛАРИНИ БОҒЛАНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✍️ САФАР ОДОБЛАРИ

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Видео
#ҳаж_суҳбатлари

🎙7-суҳбат: Маккаи мукаррама фазилати ва унга оид масалалар

01:01 - Бутун мусулмонларнинг қибласи;
03:37 - Масжидул ҳарамда ўқилган намознинг савоби;
05:59 - Меҳмонхонага жойлашиш;
07:07 - Масжидул ҳарамга кириш;
09:04 - Лаббайкаллоҳуммани тўхтатиш вақти.

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


📹 Суҳбатлар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6

🌐 FULL HD
YouTube | Instagram | Facebook | Ummalife

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 11 Май Якшанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

​​МАДИНАДАН ЖИДДАГА ЭҲРОМСИЗ БОРИШ
#Ҳаж_умра

❓1657-САВОЛ: Умра зиёратига борганимизда биринчи бўлиб умра амалларини бажариб олдик. Сўнг Мадинага бордик. Қайтишда Жидда шаҳри орқали Ўзбекистонга қайтдик. Шу ҳолатда мийқотдан эҳромсиз ўтганимиз учун гуноҳкор бўлиб қолмаймизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатда гуноҳкор бўлмайди ва ҳеч қандай жаримага лозим бўлмайди. Чунки миқотдан ўтаётган киши Макка шаҳри ёки ҳарамга киришни қасд қилмасдан бошқа жойга боришни мақсад қилса, ҳаж ёки умрага эҳром боғлаши вожиб бўлмайди. Демак, Маккадан бошқа, масалан, Жидда, Хуллайс каби шаҳарларга бориш мақсадида мийқотдан ўтадиганлар эҳромга кирмайдилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 10 Май Шанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

​​ҚУРБОНЛИКНИНГ ТЕРИСИ ВА ИЧАКЛАРИ
#қурбонлик

❓1656-САВОЛ: Қурбонликка сўйилган қўйнинг тери ва ичакларини сотиб, пулини садақа қилиш кераклигини эшитган эдим. Баъзида шуларни сотиб оладиган одам топишга қийналамиз. Шундай ҳолатда қассобгами ёки бошқа бирортасига тери ва ичакларнинг ўзини ҳадя қилиб юборсак бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қассобга хизмат ҳақи сифатида эмас, балки камбағал бўлса, садақа сифатида берса жоиз. Тери ва ичакларни сотишнинг иложини топа олмаса, камбағал шахсга садақа қилиш тўғри бўлади. Қурбонлик қилувчи терини ўзининг рўзғори учун узоқ муддат ишлатиладиган бирор буюмга алмаштирса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#haj_buyuk_ibodatdir
#audio_kitob

📹 ҲАЖ БУЮК ИБОДАТДИР

00:00 Муқаддима
04:57 Улуғ ибодат
07:38 Ҳажнинг моҳияти

✍️ Муаллиф: Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

⚡️ҲАЖ ВА УМРАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (3-қисм)

❓Ҳаж ёки умрада таҳоратсиз саъй қилса нима бўлади?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Маккада турган зиёратчи Тоифга борса, Маккага қайтишда эҳром боғлаб кириши керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳаждан қайтгандан кейинги маросимларга пули бўлмаса, сафарни кечиктириши жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Тавоф намозини унутиб ўқимаган киши
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умрада ҳам видолашув тавофи бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Сочи калта ёки сочи йӯқ аёлларнинг эҳромдан чиқиши
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Соҳиби узр одам қандай тавоф қилади?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Саъйнинг бир юришини қилмаса нима бўлади?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Икки ҳарамдаги намозларда тасбиҳлар сонини кўпайтириш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Аёллар эҳром кийимларини алмаштириши жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳаж қилиш билан қазо бўлган намоз ва рўзалар кечириладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умрада саъй қилмасдан туриб сочини олдириб қўйса
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Пайғамбаримиз алайҳиссалом неча марта Умра ва Ҳаж қилганлар?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Икки ҳарамда жаноза намози
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Масжидул Ҳаром фазилати фақатгина ушбу масжиднинг ўзигагина хосми ёки бутун ҳарам ҳудудидаги ибодатларга ҳам тегишлими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Тоиф ва Жидда шаҳарлари мийқот ичидами?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қизил денгизга борган одамга эҳром лозим бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умра зиёратида Равзага кирмаса нима бўлади?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Мино ва Арафотда намоз тўлиқ ўқиладими ёки қаср қилинадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Икки ҳарамда аср намози эртароқ ўқилар экан. Биз ҳам шу вақтда ўқисак бўладими?
💬Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

​​ТАВОФДА БАЛАНД ОВОЗДА ДУО ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра #дуо

❓1662-САВОЛ: Тавоф асносида баланд овозда зикр ва тиловат қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тавоф асносида ўқиладиган дуо ва зикрларни паст овозда айтиш мустаҳабдир. Агар зиёратчи баланд овозда зикр ва дуо қилиши орқали бошқаларнинг хаёлини бузиб, ибодатидан чалғитса, паст овозда ўқиш вожибга айланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#муфтий_минбари

📹 11 - МАЪСИЯТ САФАРИДАН САҚЛАНИНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✍️ САФАР ОДОБЛАРИ

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Видео
#ҳаж_суҳбатлари

🎙9-суҳбат: Тавоф намозини ўқиш ва замзам сувини ичишга оид масалалар

00:39 - Тавоф намози вожиблиги;
01:06 - Тавоф намози ўқиладиган жойлар;
02:28 - Тавоф намозини ўқиш тартиби;
03:48 - Замзам суви фойдаси ва фазилати;
05:52 - Замзам сувини ичиш одоби;
07:15 - Дуо қабул бўладиган ўринларда катта нарсаларни сўраш кераклиги.

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


📹 Суҳбатлар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8

🌐 FULL HD
YouTube | Instagram | Facebook | Ummalife

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

​​УЗРЛИ АЁЛНИНГ МАЙЙИТНИ ҒУСЛ ҚИЛДИРИШИ
#жаноза #ғусл

❓1660-САВОЛ: Мен аёл кишиман ва ғассоллик билан шуғулланаман. Баъзан узрли ҳолимда ҳам маййит ювишимга тўғри келади. Шу ҳолатда маййитни ғусл қилдиришимнинг зарари йўқми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эркак ёки аёл жунуб ё ҳайз ҳолатида маййитни ғусл қилдирса, маййитнинг ғусли тўлиқ бўлган, аммо макруҳлик билан бажарилган бўлади.
Аслида маййитни ўз аҳллари, яқинлари ғусл қилдириши керак. Агар улар талаб даражасида юва олишмаса, шу бўйича яхши биладиган шахснинг ёрдамидан фойдаланишлари мумкин.
Ғассол аёлларга улар ҳайзли ҳолатида эҳтиёж туғилса, бундай ноқулайликнинг олдини олиш учун маййитнинг яқинларига қандай ювишни ўргатиб туришларида ҳеч қандай макруҳлик йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 13 Май Сешанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

⚡️ҲАЖ ВА УМРАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм)

Пиёда Ҳаж қилган афзалми ёки уловдами?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Рамазон ойида Умра килса, Ҳажни адо килгандек бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромдан чиқишда сочни қанча миқдорда қисқартирилади?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Битта намоз юз минг намоз ўрнига ўтадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Жума куни арвоҳлар Ҳаж сафарига кетадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳаж ва Умра зиёратига тенг амал борми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умрага олиб бориш маҳрга ўтадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Тирик одамнинг номидан ҳам умра қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умра ибодати қандай амалга оширилади?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умрада саъйни таҳоратсиз бажарса қўй сўйиш керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умра қилувчи киши бомдод намози вақтида ёки асрдан кейин тавоф қилса, тавоф намозини қачон ўқийди?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Рамазон ойида ҳарам масжидларида витр намозини жамоат билан ўқиш
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Умра ёки Ҳажга бориб келган аёллар неча кун кўчага чиқмайди?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромдаги одам камар тақса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳаж тартиби ва рукнлари
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳаж зиёратчилари муқим ҳукмидами ёки мусофир ҳукмидами?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳар йили қурбонлик қиладиган одам Ҳаж сафарига кетса
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳажда жиноят сабабли жонлиқни қаерда сўйиш керак?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Саъйдан кейин икки ракат намоз ўқиш суннатми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Эҳромда бошга ўрнатиб олинадиган соябондан фойдаланиш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#СОТУВДА

📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар бошчиликларидаги Фатво маркази уламоларининг “ФАТВОЛАР ТЎПЛАМИ” китобининг 1-жузи

🔹Китобни тайёрлаш жараёнида икки йил давомида юртдошларимиздан келган саволларга имкон қадар содда услубда, ҳанафий мазҳабимиздаги мўътабар фиқҳий манбаларга асосланган ҳолда жавоблар берилган.

🔸Китобхонлар ушбу китобдан таҳорат, намоз, рўза, закот, ҳаж-умра, савдо-сотиқ, ижара ҳамда ақидавий масалаларга оид кўплаб қизиқарли саволларга батафсил жавоблар топишлари мумкин.

📖Китобнинг ҳажми: 622 бет
📂Муқоваси: Қаттиқ, зарҳал
📇Нашриёт: Shamsiddinxon Boboxonov NMIU
👉Нархи: 90 000 сўм

Улгурчи олувчилар мурожаат қилишлари учун:
📱
+998917806633
📨
@fatvo_reception
📍
41.3375421,69.2391455,18.25z/data=!4m6!3m5!1s0x38ae8d29acdd4ad5:0x7545537a64ccc72c!8m2!3d41.3384637!4d69.2374683!16s%2Fg%2F11sbmx3l35?entry=ttu">Манзилимиз

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 12 Май Душанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

​​ЭР АЁЛИНИНГ ТОПГАН ПУЛИНИ ОЛИШГА ҲАҚИ БОРМИ
#оила

❓1658-САВОЛ: Исмим Соҳиба, оилалиман, 2 нафар фарзандим бор. Турмуш ўртоғим манга эҳтиёжларим, касал бўлсам дори-дармоним учун пул бермайдилар. Болаларимизни эҳтиёжлари учун бериб турадилар, холос. Ўзим ишлайман, ишлаб топган пулингни ҳаммасини манга беришинг керак, чунки Хадича онамиз ҳам ҳамма пулларини Расулимиз алайҳиссаломга берганлар дейдилар доим. Эътироз билдирсам, манга итоатсизлик қиляпсан дейдилар.
Яқинда шу масалада жанжаллашиб қолганимиздан кейин пулимни ярмини олиб, ўзимда қолган ярмини рўзғорга ишлатишимга мажбурлаяптилар. Бизнинг вазиятимизга шариатда қандай изоҳ берилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таоло оилада эркакни раҳбар этиб тайинлаб, унинг зиммасига қўл остидагиларнинг: аёли ва фарзандларининг нафақасини юклаб қўйган. Аёлнинг топаётган пулида на эрнинг ва на қайнонанинг ҳақи бор, уни зулм қилиб олиб қўйишга мутлақо ҳақи йўқ. Агар ўзи рози бўлиб берса, олиши мумкин. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
لا يحل مال امرئ مسلم الا عن طيب نفسه رواه احمد
“Мусулмон кишининг моли бошқага ҳалол эмас, фақатгина ўзи рози бўлиб, кўнглидан чиқариб берсагина, ҳалол бўлади” (Имом Аҳмад ривояти).
لا يجوز لاحد ان يتصرف في ملك غيره بلا اذنه او وكالة منه أو ولاية عليه وأن فعل كان ضامناً
“Ҳеч ким ўзганинг молини унинг рухсатисиз, вакиллигисиз ёки васийлигисиз тасарруф қила олмайди. Агар шундай қилса, тўлаб беради”. (“Шарҳул мажалла” китоби).
Хадийжа розияллоҳу анҳо онамиз бутун молу жонини Сарвари олам бўлган турмуш ўртоқларига инъом этганлар, яъни ўз ихтиёрлари билан берганлар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом тортиб ёки талаб қилиб олиб қўймаганлар. Нафақат Хадийжа онамиз, балки у зотнинг атрофидаги барча саҳобалар у зотни жонларидан ортиқ яхши кўрганлар ва борини беришга шай турганлар.
Шариатимиз ҳар бир шахсга молиявий мустақиллик берган. Эр топган пулини ўзи истагандай сарфлаши ва бунга на аёли ва на бошқа одамлар тўсқинлик қилишга ҳақи йўқ бўлгани каби, аёлнинг ҳам шахсий маблағидаги тасарруфи ўз қўлида бўлади. Фақатгина фойда-зарарни билмайдиган ақли заиф тоифаларгина бундан мустасно. Уларнинг тасарруфини валийлари олиб боради.
Шунга кўра, аёл кишининг топган маблағини олиб қўйишга, эгалик қилишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ.
Аммо юқоридаги гаплардан аёл топганини ҳеч кимга бермаслиги, фақат ўзи ишлатиши керак экан, деган хулоса чиқмайди. Ўз ихтиёри билан эрига, фарзандларига ёки бошқаларга ҳадя қилиши мумкин ва бу учун албатта, ажр олади. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг аёллари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: “Эримга садақа қилсам бўладими?” – деб сўраган ва у зот алайҳиссалом: “Ҳа”, деб жавоб берганлар. Яъни саҳобия аёллар эрларига садақа, ҳадя қилиб турганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бежизга: “Ўзаро ҳадялашинглар, ўртада муҳаббат пайдо бўлади”, деб айтмаганлар.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, оила эр-хотин ўзаро бир-бирларини тушунишлари, ҳурмат қилишлари ва ўз бурчларини муҳаббат билан адо этишлари лозим. Ана шунда оилавий ҳаёт саодатли давом этади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Видео
#ҳаж_суҳбатлари

🎙6-суҳбат: Эҳромда ман қилинган ва рухсат берилган ишлар

02:35 - Тикилган кийим ман қилинган;
04:52 - Бошни ёпиш мумкин эмас;
06:23 - Хушбўйликлардан сақланиш;
07:57 - Соч-соқолига тегмаслик;
10:23 - Тирноқ олмаслик;
12:36 - Эҳромда рухсат берилган ишлар.

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


📹 Суҳбатлар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5

🌐 FULL HD
YouTube | Instagram | Facebook | Ummalife

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#муфтий_минбари

📹 8 - ТИРИКЛАР ЗИЁРАТИ - УЛУҒ ФАЗИЛАТ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✍️ САФАР ОДОБЛАРИ

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Видео
#ҳаж_суҳбатлари

🎙5-суҳбат: Эҳромга кириш ва унга оид масалалар

00:26 - Мадинаи мунавварадан қайтиш одоби;
03:20 - Эҳромга киришдан олдин бажариладиган амаллар;
05:53 - Зулҳулайфа масжидига оид масалалар;
10:20 - Узрли аёлларнинг эҳромга киришига оид ҳукмлар;
15:10 - Мийқот ва унга оид баъзи масалалар.

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


📹 Суҳбатлар: 1 - 2 - 3 - 4

🌐 FULL HD
YouTube | Instagram | Facebook | Ummalife

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#муфтий_минбари

📹 7 - ЗИЁРАТ САФАРИ ФАЗИЛАТИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✍️ САФАР ОДОБЛАРИ

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…
Subscribe to a channel