ЖУМА КУНИ ҒУСЛ ҚИЛИШ ШАРТМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Касал бўлса жумага таҳорат қилиб борса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида ғусл вожиб бўлмаган одамга Жума куни ғусл қилиш суннат амали ҳисобланади. Агар касаллик туфайли, ҳаво совуқлиги сабабли, сафарда бўлганлик сабабли ғусл қилишга имкон бўлмаса таҳорат қилиб жумага бориш ҳам жоиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
#Аудио
Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам охирги пайғамбар
Абдуғофур домла НиёзқуловЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази бош мутахассиси
ИҚТИДО ҚИЛУВЧИ ОХИРГИ САФДА ЁЛҒИЗ ТУРИШИ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Жамоат намозида охирги сафда бир киши туриши мумкин эмасми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Олдинги сафда бўш жой қолмаган бўлса, иқтидо қилувчи кейинги сафда ёлғиз туриши макруҳ ҳисобланади. Шунинг учун аслида олдинги саф четидаги кишининг елкасидан тортиб, ўзи турган сафга шерик қилиб қўшиб олиши керак эди. Лекин олдинги сафда намоз ўқиётган кишилар бу ҳукмдан бехабар бўлиб, елкасидан тортганда бу ҳолатни тушунмай намозини бузиб қўйиш эҳтимоли бўлса, намозга кейин келган киши ёлғиз ўзи орқа сафда туравериши мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
#Риёзус_солиҳийн #ислом
#ҳадис_ва_фиқҳ #гуноҳ
Исломда гуноҳни қасд қилиш
Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
НУҚСОНИ БОР ОДАМ МАСЖИДГА БОРМАСЛИГИ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Акамни бир таниши "масжидга нуқсони бор одам кириши мумкин эмас" деб айтибди. Акам жигар серози ташхиси қўйилган, жума намозига масжидга борадилар. Акам бу гапга хафа бўлиб ундай дема деб айтганлар, у ё ўзи шундай деб айтган. Нуқсони бор одам масжидга бормаслиги керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фиқҳ китобларимизда жумъага бориш кимларга вожиб эканлигини баён қилиш билан бирга жумъага бориши узрли кишилар ҳам баён қилинган. Улар: аёл киши, ёш бола ва бемор кишилар. Бемор кишилар деганда Жума намозига боролмайдиган даражада оғир бетоблар, узоқ вақт ўтира олмайдиган ҳолатдаги кишилар узрли ҳисобланади. Яъни мазкур кишилар жумага чиқишмаса гуноҳкор бўлишмайди. Лекин, мабодо ўзлари ё ўзгаларнинг ёрдамида масжидга боришса, ўқиган жумалари дуруст бўлади. Уларнинг масжидга киришига шаръий монелик йўқ. Жигар серрози бўлган кишилар ҳам кучлари етса, масжидга боришлари жоиз. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🔗
#Видео
#фатво #одоб
Фатво сўраш ва беришнинг баъзи одоблари
Ёрқинжон домла ЖумабоевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази мутахассиси
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
БИРОР КИШИНИНГ АВРАТИГА КЎЗ ТУШИШИ ТАҲОРАТНИ БУЗАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Масжидда бирор кишини орқаси яъни белидан пасти очиқ бўлсаю мени кўзим тушиб кетса, таҳоратим бузиладими? У кишига авратини ёпиб олишини айтишим гуноҳми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бошқа кишининг авратига кўз тушиши таҳоратни бузмайди. Лекин қасддан ўзининг авратини кўрсатиш ёки ўзганинг авратига қараш жоиз эмас.
Шунингдек, аврати очилиб қолган инсонга танбеҳ бериш, унга чиройли ўгит бериш гуноҳ эмас. Балки мусулмонлик бурчингиздир. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🔗
РИЁКОР БЎЛИБ ҚОЛМАЙМАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намоз ўқишни бошлаганимга 7 ой бўлди. Кўчада дўппи кийиб юрсам "Ҳа намозхонмисан" деб сўрашяпти. "Ҳа, намоз ўқишни бошладим", дейман. Шу риёга кириб қолмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Уламоларимиз: "Фарз ибодатларни адо қилишда риё йўқ", дейишади. Бу дегани Сиз "Ҳа, намоз ўқишни бошладим" дейишингиз ёки "Рамазон рўзасини тутаман" дейишингиз риё бўлмайди. Чунки булар ҳар бир мусулмон киши бажариши лозим бўлган ибодатлар ҳисобланади. Динимизда нафл — қўшимча ибодатларда риёдан сақланишга буюрилган. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🔗
ҚУРЪОН ЎҚИЙДИГАН КИШИНИНГ ПАСТДА ЎТИРИШИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Пастда бир одам Қуръон китобини ўқиб турган ҳолда, икки этажлик кроватнинг иккинчи қаватида ўтиришнинг ҳукми қандай?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имкон қадар Қуръон ўқийдиган киши пастда бўлмагани мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🔗
#таҳоратга_оид_масалалар
3. Мавзу: Таҳоратга оид масалалар
00:54 - Тирноғида лак бўлган аёл кишининг таҳорати;
02:25 - Қўлида жароҳати бор киши таҳоратда қандай йўл тутиши;
07:05 - Таҳоратдан кейин тирноқ ёки соч олиш;
08:45 - Таҳоратда аъзоларни кетма-кет ювиш.
Ғуломиддин домла ХолбоевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЭҲРОМДАГИ ИНСОН ХУШБЎЙ НАМ САЛФЕТКА ИШЛАТИШИ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Эҳромдаги инсон хушбўй нам салфетка ишлатиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эҳромдаги инсон била туриб хушбўй нам салфетка ишлатиши макруҳ бўлади. Ундан ташқари жаримасига садақа қилиш лозим бўлади. Яъни, буғдойдан ярим соъ (2 кг) ёки унинг қийматини мискинларга садақа қилади. Бу садақани Маккада қилиш афзал саналади. Буғдойдан ташқари бир соъ (4кг) арпа ёки хурмо ёхуд унинг қийматини бериш ҳам мумкин. Агар билмай ишлатиб қўйса, гуноҳкор бўлмайди, бироқ садақа вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Неъмат #тириклик
Тириклик улуғ немат.
Отабек домла МамадиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
АСРДАН КЕЙИН РАВЗАГА КИРИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Агар бомдод ёки асрдан кейин Равзага киришга тўғри келиб қолса, нафл намозни қандай ўқийди?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бомдоддан кейин то қуёш чиқиб, бир найза миқдорида кўтурилгунига қадар ёки Қуёш тиккага келиб, бироз оғгунича ёхуд аср намозини адо этгандан то қуёш ботгунига қадар нафл намоз ўқиш жоиз эмас. Шунга кўра, Равзаи шарифга кирган кишилар ушбу вақтлар мубайнида нафл намоз ўқишлари жоиз бўлмайди. Улар нафл намознинг ўрнига тиловати Қуръон, зикр ва тасбиҳлар билан машғул бўлишлари, хусусан Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак ҳужраларининг ёнида У Зотга салавотлар айтишлари тавсия этилади.
Агар мазкур вақтларда Равзаи шариф зиёратида бўлган киши намоз ўқишига зарурат бўлиб қолса, бировга билдирмаган ҳолда аввалги қазо намозларини ўқиши ҳам жоиз. Агар зиёратчи Қубо масжидига ҳам асрни ўқигандан кейин борса, юқорида айтилгандек йўл тутади.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Риёзус_солиҳийн
#ҳадис_ва_фиқҳ #солиҳ_амаллар
Аллоҳ таоло назар қиладиган жой
Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ВИТРДА ҚУНУТ ДУОСИНИ УНУТИБ ҚОЛДИРИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Витр намозида 3 ракатда зам сурани ўқиб, рукуга кетиб колдим, аттаҳият дуосини ўқивотганимда қунут дуосини ўқимаганим эсимга тушиб колди, саждаи саҳв қилиб намозимни тугатиб куйдим. Кейин кўнглим тулмагани учун қайтадан витр намозини ўқидим. Ёки саждаи саҳв қилинган намоз тўлиқ бўлиб ҳисобланармиди?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозни қайта ўқишингиз шарт эмас эди. Чунки витр намозида қунут дуосини ўқиш вожиб амаллардан ҳисобланади. Маълумки, намозда вожиб амални унутиб тарк қилинган ҳолатда саждаи саҳв қилиш билан намоз тўғри бўлар эди. Демак, сизнинг аввалги намозингиз мукаммал бўлган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
ПОЕЗД ЁКИ ЕНГИЛ МАШИНАДА НАМОЗ ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Поезд ёки енгил машинада вақти кирган намозни қандай ўқиймиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Поездда туриб ўқишнинг имкони бўлса, туриб ўқилади. Бўлмаса ўтириб ўқилади. Енгил машиналарда фарз намозларини ўтириб ўқилмайди, ерга тушиб ўқилади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🔗
#Видео
Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам охирги пайғамбар
Абдуғофур домла НиёзқуловЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Аудио
#Риёзус_солиҳийн #ислом
#ҳадис_ва_фиқҳ #гуноҳ
Исломда гуноҳни қасд қилиш
Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази бош мутахассиси
АСР ВА ШОМ ОРАСИДА ҚУРЪОН ТИЛОВАТ ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Aср ва шом намози орасида Қуръони каримни тиловат қилиш жоизми ва ўрганаётганларга ҳам жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аср ва шом намози орасида Қуръон тиловати қилиш, ўрганиш жоиз, бунга бирор шаръий монелик йўқ. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🔗
#Аудио
#фатво #одоб
Фатво сўраш ва беришнинг баъзи одоблари
Ёрқинжон домла ЖумабоевЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази мутахассиси
ШУ ПУЛ АКАГА ҲАЛОЛМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ака-ука битта мебел дўконда савдо қилишади. Мебеллар укага тегишли. Ука мебелга 700 000 сўм нарх қўйган. Акаси 800 000 сўм деб сотиб юборган. Энди шу 100 000 сўм акага ҳалол бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ушбу 100 минг акага ҳалол бўлиши учун ука бу ишга рози бўлиши керак. Агар бу ҳолатга ука розилик билдирса, акасига 100 минг ҳалол бўлади. Аммо ука бу ишга рози бўлмаса, қилинган олди-соттини бекор қилинади ёки ортиқча юз минг сўмни харидорга қайтариш керак бўлади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🔗
ФОЛГА БОРИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Фолга бориш гуноҳми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фолбинга бориш энг катта гуноҳларни биридир. Мусулмон инсон фолбинни тасдиқлаши куфр бўлади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
🔗
ЖАРОҲАТЛАРНИ СПИРТ БИЛАН МУОЛАЖА ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Укол қилишдан олдин спирт билан артиш, ҳар хил жароҳатларни спирт билан муолажа қилиш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, бу иш жоиз. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🔗
#аудио
#таҳоратга_оид_масалалар
3. Мавзу: Таҳоратга оид масалалар
00:54 - Тирноғида лак бўлган аёл кишининг таҳорати;
02:25 - Қўлида жароҳати бор киши таҳоратда қандай йўл тутиши;
07:05 - Таҳоратдан кейин тирноқ ёки соч олиш;
08:45 - Таҳоратда аъзоларни кетма-кет ювиш.
Ғуломиддин домла ХолбоевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
БОЛА ТУҒИЛМАСДАН ОЛДИН КИЙИМ ОЛИБ БЎЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бола туғулмасдан олдин кийим олиб бўлмайди деб эшитганмиз. Бунга динимизда нима дейилган, яхши ният қилиб олсам бўладими йўқми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу гаплар бирор асосга эга эмас. Бола туғилмасидан аввал ҳам болага нарса сотиб олиш мумкин, бунга бирор шаръий таъқиқ йўқ. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🔗
#Аудио
#Неъмат #тириклик
Тириклик улуғ немат.
Отабек домла МамадиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази мутахассиси
НИМА ҚИЛСАМ НАМОЗГА МУҲАББАТИМ КУЧАЯДИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум мен 1 йил олдин намоз ўқишни ўрганиб намоз ўқишни бошладим яқинда бир муддат бетоб бўлиб кўп намозларим қазо бўлиб қолди. Аввал намозга муҳаббатим кучли эди ҳозир негадир намозга бўлган меҳрим тушиб қолди шайтон мени елкамга шунчалик миниб олганми деб қўрқяпман нима қилсам яна намозга муҳаббатим кучаяди илтимос жавоб берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Кўпроқ китоб ўқинг, олимларнинг суҳбатини эшитинг, жамоат билан намоз ўқинг, намозни қолдирмай ўқийдиган кишилар билан дўст бўлинг. Намоз ўқишнинг савоби ва намозни тарк қилишнинг гуноҳи ҳақида кўпроқ ўқинг. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🔗
#Аудио
#Риёзус_солиҳийн
#ҳадис_ва_фиқҳ #солиҳ_амаллар
Аллоҳ таоло назар қиладиган жой
Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази бош мутахассиси
БУНДАЙ ИСМЛАРНИ ҚЎЙИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Баъзан Арслонбой, Бўривой, Қўчқорвой ... деган исмларни эшитаман. Бундай исмларни қўйиш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ота-онанинг фарзанди олдидаги мажбуриятларидан бири унга чиройли исм қўйишдир. Агар бу мажбуриятни суиистеъмол қилишса фарзандининг ҳаққига хиёнат қилган бўладилар. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🔗
ОРТИБ ҚОЛГАН ТАОМ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Жамоатдан ортиб колган овкатни нима килиш керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсонлардан ортиб қолган таом ва ичимликлар ҳалол бўлиб, уни истеъмол қилиш жоиз. Агар бир гуруҳ кишилар тўпланиб зиёфат қилганидан сўнг таом ортиб қолса, бу таом уларнинг ҳаққи ҳисобланади. Барчалари тенг бўлиб, олиб кетишлари мумкин ёки улар рози бўлса ичларидаги бирлари олиши ҳам мумкин. Агар улардан бирор киши қолган таомларни олиб кетмаса, у таомларни ташлаб юбормасдан уларга ҳизмат қилаётганлар ёки бошқа бирор киши олиши мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.