diniysavollar | Unsorted

Telegram-канал diniysavollar - FATVO.UZ | Расмий канал

90921

Fatvo.uz веб-саҳифанинг телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз! Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️ 🌐 http://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Subscribe to a channel

FATVO.UZ | Расмий канал

НАМОЗДА ЙИҒЛАШ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Намозда йиғлаш намозни бузадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Охиратни ўйлаб йиғласа, жоиз. Намози бузилмайди.
Дунёвий ишлар учун, масалан, бирор мусибат ёки йўқолган молига куйиниб йиғласа, намози бузилади.

"Ал-Мухтор лил фатво" китобида шундай дейилади: "Овоз чиқариб йиғлаш намозни бузади, лекин жаннат ёки дўзахни эслаб йиғласа, намозни бузмайди". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ЕЛ ЧИҚСА МУСТАҲАБ ҚИЛИНАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Бир киши эрталаб бомдодга таҳорат олиб намоз ўқиса ва пешингача бавл қилмасдан фақат ел чиқарса таҳорат олишдан олдин ҳожатхонага кириб мустаҳаб қилиб чиқадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ел ва уйқу сабабли истинжо (мустаҳаб) қилинмайди. Ел, уйқу ва олд, орқа нажосат йўлларидан бошқа жойлардан чиққан нажосат (қон, йиринг каби)лардан истижо қилиш бидъат (яъни, динда йўқ иш).

Олд ва орқа нажосат йўлидан чиққан нажосатлар: сийдик, нажосат (ва бошқа жисмга эга нарсалар) сабабли истинжо қилиш суннат. ("Мухтасарул виқоя", "Фатҳу бобил иноя") Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ЗИКРЛАРДА ЎТИРИШ ҲОЛАТИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Намоздан кейинги ихтиёрий зикрларда қаъдада ўтирган ҳолатни ўзгартирмай ўқиш керакми ёки оёқни бошқачасига ўзгартириб ўтирса ҳам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоздан кейинги зикрларни киши ўзига қулай ҳолатда ўтириб олиб қилаверади. Чунки бу борада бирор тақиқ йўқ. Асосийси, зикрларни қалб ҳузури билан қилса, бўлгани.
Бошқа ихтиёрий зикрларда ҳам ҳукм шундай. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ВИТР НАМОЗИНИНГ ҚАЗОСИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Витр намозининг қазоси 4 ракат ўқиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Витр намозини қазоси ҳам уч ракат ўқилади. Бу "Қазо ҳам адо кабидир", деган қоидага биноандир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Аудио
#Ҳаж #Умра
#Уҳуд_тоғи

🎬 Уҳуд тоғи фазилати

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

Зеро, кўпчилик бугунги кунда Равзага киришликни расулуллоҳ ва икки соҳибларига салом беришдан ҳам кўра муҳимроқ деган нотўғри эътиқодга бормоқдалар ва саломлашишни ўрнига ҳам равзага киришга уринмоқдалар.

Ёки бир марта саломлашишнинг ўзи билангина кифояланиб қолмоқдалар.

Албатта бу уларнинг шариатимиз аҳком ва қонунларини яхши билмасликлари оқибатидир.

Шунинг учун ҳам бизнинг бу борадаги тавсиямиз шуки: аваало ҳар бир Умра ёки Ҳаж ибодатларини адо этиш мақсадида йўлга отланган киши мазкур ибодатлар ҳақида яъни уларнинг фарз ва вожиблари ҳамда суннат ва одоблари ҳақида шунингдек Мадинаи мунаввара одоблари ҳақида батафсил ва керакли маълумотларга эга бўлишлари лозим бўлади.

Бу борада етарли илм ва тушунчага эга бўлиб сўнг сафарлари асносида ушбу билганларига амал қилсалар, бир қанча маблағ харж қилиш ҳамда йиллар давомида интизорлик билан кутиш эвазига амалга оширган Ҳаж ва Умра ибодатлари жиддий нуқсон ва жиноятларсиз адо топади ва ин ша Аллоҳ мақбул бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

МУЗҚАЙМОҚ СОТУВЧИЛАР НОНИНИ ҲАМ ТОРТИБ СОТАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром

❓1061-CАВОЛ: Мени музқаймоқ сотадиган ишчиларим бор. Уларни ҳар куни ҳисоб-китоб қиламан. Кам чиқса тўлайсан деб тўлатаман, лекин баъзи бирларидан вафлини ҳисобига кўп чиқади. Шу ортиқча пулни мен олмайман кўнглим бўлмайди ўзига бераман. Шуни нима қилсам бўлади? У пулни олсам кимнидир ҳаққи бўлса мен жавобгар бўлмай дейман. Олсам бўладими ёки ўзларига берайми ортиқча чиққанини?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бизнинг тушунишимизча, музқаймоқ тарозига қўйилиб сотилади ва вафлига солиб тарозига қўйилгани ҳисобига охирида кўпроқ чиқади.

Сизни бу ортиқча пулни бировнинг ҳаққи эканлигидан қўрқиб олмаслигингиз яхши, аммо уни сотувчига беришингиз ҳам барибир асл эгасига етказмасдан, мендан кетса бўлди қабилида иш тутиш бўлади. Шунинг учун сиз сотувчиларга тарозига идишнинг вазнини чиқариб ташлаб сотишни тушунтиришингиз керак. Демак, у пуллар агар сиз музқаймоқни сотувчига ўтказишда тўғри тортиб берган бўлсангиз, сотувчининг айби билан тўпланиб қолган мижозларга тегишли пул ва уларни ўшалар номидан эҳсон қилинг. Агар сотувчига топширишда адашилган бўлса, у ҳолда пуллар сизларга тегишли. Демак, тарози ёки тарозибонни текширинг. Ёки сотувчининг тарозиси яхши ишламаслиги мумкин, у ҳолда ҳам мижозларга тегишли ва уни ўшалар номидан эҳсон қилинг ва сотувчи қўлига ишончли тарози беринг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#ҳалол_ҳаром

❓Чўчқа гўшти аралашган овқат етказиб берса гуноҳ бўладими?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Аудио
#Салом #Мўмин

❓Фақат таниган одамга салом бериш керакми?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ЭҲРОМДАГИ КИШИНИНГ ПАМПЕРСДАН ФОЙДАЛАНИШИ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Отам сийдик ушлай олмайди. Шунинг учун памперс тақиб юради. Эҳромда ҳам шундай юрса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар зарурат бўлса, таглик(памперс) тақса бўлади. Фақат тагликнинг ҳозирги кунда турли шакллари чиқиб кетган. Ички кийимга ўхшаб тайёрлангани эмас, одатий тагликни тақиши мумкин. Чунки памперс одатда кийиладиган кийим ҳисобланмайди. Агар баданини бирор касаллик туфайли мато билан боғлаб олса, зарари йўқ. Чунки эҳромдаги эркак тикилмаган кийим кийишдан қайтарилмаган. Агар бирор узрсиз боғласа, макруҳ бўлади. (“Татархония”, “Бадоеъ”).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Тоиф #Жидда
#Қизил_денгиз

Тоиф ва Қизил денгиз мийқот ҳудуди ҳисобланадими?

Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#ҳалол_ҳаром

❓Ҳар хил дорилар билан эгизак фарзанд кўриш мумкинми?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Аудио
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

59-дарс. Қурбон ҳайити ва Ташриқ такбирларига оид ҳукмлар.

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

👉 Youtube орқали кўриш

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ПОЕЗД ЁКИ ЕНГИЛ МАШИНАДА НАМОЗ ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Поезд ёки енгил машинада вақти кирган намозни қандай ўқиймиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Поездда туриб ўқишнинг имкони бўлса, туриб ўқилади. Бўлмаса ўтириб ўқилади. Енгил машиналарда фарз намозларини ўтириб ўқилмайди, ерга тушиб ўқилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Аудио
#Қалб #Эҳсон
#Фазилат

Ёмонликларни тарк этиш

Муҳаммад Айюб домла Ҳомидов

Фатво маркази катта устози

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

САЪЙ САНОҒИДА ШАК ҚИЛСА НИМА ҚИЛАДИ?
#Ҳаж_умра

❓1064-CАВОЛ: Сафо-Марва орасида саъй қилишда саноқда адашиб кетса, нима қилиш керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саъй асносида қанча айлана қилганини билмай қолса, гумонидаги озини олади ва шунга қараб қолганларини бажаради. Масалан, бешинчими, олтинчими деб, шак қилиб қолса, озини, яъни бешинчи айланани бажарибман дейди ва олтинчини бажаради.

ولو شك في عدد أشواط السعي أخذ بالأقل

“Агар саъйнинг айланасидаги саноқда шак қилса, озини олади”. (Ғунятун носик). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

АЁЛЛАРНИНГ УЗРЛИ ПАЙТИДА НИКОҲ ЎҚИЛИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Келин ҳайзли вақтда никоҳ ўқилиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Никоҳ вақтида никоҳланувчилар ёки гувоҳларнинг таҳоратли бўлиши шарт қилинмаган. Аслида никоҳнинг икки рукни бўлиб, биринчиси ижоб-қабул (никоҳланувчиларнинг ушбу никоҳга розиликлари), иккинчиси гувоҳлар (энг камида икки эркак киши, агар икки эркак топилмаган тақдирда энг камида бир эркак ва икки аёл).

Демак, никоҳ мажлисида мазкур рукнлар топилса ва никоҳланаётган аёл ҳайз кўрган бўлса ҳам, ушбу никоҳ тўғри бўлади. Лекин ҳайз тугамагунча эр-хотин жинсий алоқа қилмай туришади. Келин-куёвлар ноқулай ҳолатда қолмаслиги учун тўй ташкилотчилари бу жиҳатларга ҳам эътибор қилишлари тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

КЎЗМУНЧОҚ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Яқинда кўз тегишига қарши тумор, кўзмунчоқлар ҳақида бир мақола ўқиб қолдим. Мошинамда тасбеҳ ва кичкина, ёзувлари майда Қуръон китобини илиб қўйганман бу ҳам мумкин эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Баъзи нарсаларни машинага безак сифатида илиб қўйиш жоиз, бунда бир гуноҳ йўқ. Лекин кўзмунчоқ, қалампир, ари уяси ва шунга ўхшаган нарсаларни паноҳ истаб, шу нарсалар мени бало қазодан асрайди, уларда қандайдир илоҳий куч бор деб ўйлаш, ботил эътиқоддир.

Мўмин киши доим Аллоҳ таолога суянади ва унга таваккул қилади. Аллоҳ таолони бало қазолардан асровчи, ишларини ўнгловчи зот деб билади ва катта-кичик ишларда фақат унга сиғинади. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ТАВОФНИ БЕТАҲОРАТ ҚИЛСА НИМА БЎЛАДИ?
#Ҳаж_умра

❓1063-CАВОЛ: Тавофи қудум ёки нафл тавофни бетаҳорат қилиб қўйса, бирор жарима лозим бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳар қандай тавофда таҳоратли бўлиш вожиб саналади. Тавофи қудум суннат ҳисобланади. Суннат ва нафл тавофларни бетаҳорат қилиб қўйса, жиноят қилган бўлиб, жаримасига садақа лозим бўлади. Фарз ва вожиб тавофларни бетаҳорат қилиб қўйса, жонлиқ сўйиш ёки шу тавофнинг ўзини қайтариш вожиб бўлади.

ومن طاف طواف القدوم محدثا فعليه صدقة ...فإذا شرع في هذا الطواف وهو سنة يصير واجبا بالشروع ويدخله نقص بترك الطهارة فيجبر بالصدقة إظهارا لدنو رتبته عن الواجب بإيجاب الله وهو طواف الزيارة وكذا الحكم في كل طواف هو تطوع ولو طاف طواف الزيارة محدثا فعليه شاة ...وإن كان جنبا فعليه بدنة

“Тавофи қудумни бетаҳорат қилса, садақа вожиб бўлади. Чунки тавофи қудум суннат бўлсада, киришиш билан вожибга айланади. Уни бетаҳорат ҳолда қилиш камчилик ҳисобланади. Бу камчиликни садақа билан тўлдирилади. Чунки бу тавоф Аллоҳ таоло фарз қилган тавофи зиёратдан қуйида туради. Барча нафл тавофларда ҳам ҳукм шундай(Яъни садақа лозим бўлади). Агар тавофи зиёратни бетаҳорат қилса, қўй сўйиш, жунуб ҳолатда бажарса, будана (туя ёки қорамол) сўйиш вожиб бўлади”. (Ҳидоя). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Ҳаж #Умра
#Уҳуд_тоғи

🎬 Уҳуд тоғи фазилати

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

РАВЗАГА КИРМАГАН ОДАМНИНГ УМРАСИГА НУҚСОН ЕТАДИМИ?
#Ҳаж_умра

❓1062-CАВОЛ: Мен Умра зиёратига борганимда Мадинаи мунавварадаги “Равзаи шариф” ичига киролмадим энди мени Умрам нима бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳамду-санолардан сўнг: Ҳаж ёки Умра ибодатларини адо этиш учун бораётган зиёратчиларимиз шу нарсани яхши билиб олишлари зарур бўладики, Мадинаи мунавварадаги расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг равзаи шарифларини зиёрат қилиш Умра ёки Ҳаж ибодатларининг бир қисми ҳисобланмайди. Яъни Умра ёки ҳажнинг фарзлари ва вожиблари ҳатто суннатлари ёки мустаҳаблари қаторида ҳам равза зиёрати зикр этилмаган ва бу нарса равзага кирмаган кишининг Ҳаж ёки Умрасига нуқсон етказмайди ин ша Аллоҳ.

Албатта равзаи шарифнинг фазилатлари ҳақида расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир қанча ҳадислар ворид бўлган. Жумладан:

عنْ أَبِى هُرَيْرَةَ رضى الله عنه عَنِ النَّبِىِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ : ( مَا بَيْنَ بَيْتِى وَمِنْبَرِى رَوْضَةٌ مِنْ رِيَاضِ الْجَنَّةِ ) رواه البخاري (1196) ومسلم (1391)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Уйим ва минбарим орасида жаннат боғларидан бир боғ бордир” Бухорий (1196), Муслим (1391).

عَنِ النبيِّ صَلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ، قالَ: ما بيْنَ بَيْتي ومِنْبَرِي رَوْضَةٌ مِن رِيَاضِ الجَنَّةِ، ومِنْبَرِي علَى حَوْضِي.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: у зот дедилар: “Уйим ва минбарим орасида жаннат боғларидан бир боғ бордир ва минбарим ҳавзим устидадир”. Бухорий (1888).

Мазкур ҳадислардаги “Жаннат боғларидан бир боғ бордир” жумласини уламолар турлича шарҳ қилишган. Жумладан: Имом Нававий айтадилар: Баъзилар “Мазкур жойдаги ибодат эгасини жаннат боғларига етаклайди” десалар, бошқалари эса, жумладан ҳофиз Ибн Ҳажар: “Ушбу жойга яъни равзаи шарифга жаннатнинг раҳмат ва саодатлари нозил бўлиб туради” деганлар. (Фатҳул-Борий. 4/100-бет.) Аксар уламолар эса, мазкур жой айнан жаннатнинг бир бўлаги бўлиб, қиёматдан кейин яна асли бўлган жаннатга қайтарилади ҳудди “Ҳажарул-асвад” сингари деганлар (Шарҳи Муслим.9/162-163-бетлар).

Шунга кўра, равзаи шарифнинг улуғ ва фазилатли бир макон эканлиги маълум бўлади ва имкон топган кишилар бу жойга кириб, ибодат қилсалар албатта нур устига нур бўлади. Аммо бугунги кунда зиёратчилар сонини кескин кўпайиб кетгани туфайли Саудия арабистони “Ҳаж ва умра вазирлиги” томонидан равзаи шарифга кириш учун махсус тартиб жорий қилинган бўлиб, ушбу тартибга кўра ҳар бир зиёратчи учун махсус “Тасриҳ” яъни рухсатнома берилади ва мазкур рухсатномага эга бўлмаган кишиларни равзага киритилмайди ва кўп ҳолатларда зиёратчилар Мадинаи мунавварада уч ёки тўрт кун истиқомат қиладилар ва ушбу қисқа муддат ичида уларга тасриҳ яъни рухсатнома чиқмай қолса, табийки равзага кира олмайдилар. Аммо ушбу ҳолга тушган кишилар ҳечам шубҳага бормасликлари лозим бўладики, биринчидан юқорида таъкидлаганимиз каби равзага кириш бу ҳаж ёки умранинг бир қисми эмас балки қўшимча бир фазилат холос ва унга кирмаслик туфайли ҳаж ёки умра амаллари нуқсонли бўлиб қолмайди. Иккинчидан у жойга кириш ёки кирмаслик зиёратчининг ўз ихтиёридаги иш бўлмай балки юқорида айтилганидек, Саудия арабистони “Ҳаж ва Умра вазирлиги” ихтиёридаги иш бўлиб, модомики, вазирлик томонидан махсус рухсатнома яъни “Тасриҳ” ҳужжати тақдим этилмагани сабабли зиёратчилар равзага кира олмасалар, бу иш учун ҳожилар ёки уларнинг гуруҳ раҳбарлари ё ташкилотчилар масъул бўлмайдилар. Зеро, бу уларга боғлиқ ёки уларнинг ваколатларидаги иш эмас.

Шу ўринда яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Мадинаи мунавварада зиёратчилар қилишлари лозим бўлган энг муҳим амал бу равзага кириш эмас балки аввало жаноби пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга сўнгидан эса, у зотнинг икки соҳиблари Абу Бакр ва Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумоларга салом бериш бўлиб, ушбу саломлашиш учун олиб борувчи “Бобус-салом” эшиги доимо яъни туну-кун очиқ бўлади ва зиёратчилар имкон қадар ҳар намозга борганларида салом бериб ўтишлари мақсадга мувофиқ бўлади.

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

РАВЗАГА КИРМАГАН ОДАМНИНГ УМРАСИГА НУҚСОН ЕТАДИМИ?
#Ҳаж_умра

❓1061-CАВОЛ: Мен Умра зиёратига борганимда Мадинаи мунавварадаги “Равзаи шариф” ичига киролмадим энди мени Умрам нима бўлади?

ЖИНСИНИ ЎЗГАРТИРГАН ДИНСИЗНИНГ ИСЛОМНИ ҚАБУЛ ҚИЛГАНДАН КЕЙИНГИ ҲУКМИ
#ақида

❓1060-CАВОЛ: Исломни қабул қилмаган одам, атеист, ўз жинсини ўзгартирди. Кейин Аллоҳ ҳидоят бериб Исломни қабул қилди. Шу муслим ёки муслима Исломдан аввалги жинсига қайтиши керакми ёки Исломдаги жинсида қолгани маъқулми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Маълумки, ислом ўзидан олдинги барча гуноҳларни кечирилиши ва мағфират қилинишига сабаб бўлади. Бу борада жудаям кўп ояти карима ва ҳадиси шарифларда баён этилган бўлиб, жумладан: Аллоҳ таоло Анфол сурасининг 38-оятида шундай марҳамат қилади:

قُلْ لِلَّذِينَ كَفَرُوا إِنْ يَنْتَهُوا يُغْفَرْ لَهُمْ مَا قَدْ سَلَفَ وَإِنْ يَعُودُوا فَقَدْ مَضَتْ سُنَّةُ الْأَوَّلِينَ (38)

“Кoфир бўлгaнлaргa aйтинг, aгaр (куфрдaн) тўxтaсaлaр, ўтмиш (гунoҳ)лaри кeчирилур бoрдию (куфргa) қaйтсaлaр, (ундa) oлдингилaрнинг йўли (ибрaт сифaтидa) ўтгaн”. Анфол 38-оят.

Шунингдек Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида бу борада шундай баён қилганлар:

قد ثبت في الصحيح عن عمرو بن العاص أن النبي صلى الله عليه و سلم قال له "يا عمرو أما علمت أن الإسلام يهدم ما كان قبله و أن التوبة تهدم ما كان قبلها"

Амр ибн Осдан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом унга дедилар: “Эй, Амр, Ислом ўзидан олдинги барча гуноҳларни йўқ қилиб юбориши ва тавба ҳам ўзидан олдинги барча гуноҳларни йўқ қилишини билмасмидинг?” Аҳмад ва Муслим ривояти.

Мазкур ояти карима ва ҳадиси шарифларга кўра, юқоридаги атеист ёки даҳрий бўлган кимса исломни қабул қилиши билан унинг барча гуноҳлари, жумладан ўз жинсини ўзгартириш билан боғлиқ бўлган катта гуноҳи ҳам ин ша Аллоҳ мағфират қилинади ва мазкур шахсга бундан кейин агар имкони бўлса, яна ўзининг асл Аллоҳ яратган жинсига тиббий жарроҳлик йўли билан қайтиши лозим бўлади. Чунки биринчидан бугунги ривожланган тиббиётда бу иш қийинчилик туғдирмайди. Иккинчидан эса, ислом дини таълимотларига кўра, Аллоҳ таолонинг хилқатини ўзгартиб бўлмайди ва бу динимизда катта гуноҳи кабиралардан бири ҳисобланади. Бу борада Аллоҳ таоло ўз каломида шундай деган:

فَأَقِمْ وَجْهَكَ لِلدِّينِ حَنِيفًا فِطْرَةَ اللَّهِ الَّتِي فَطَرَ النَّاسَ عَلَيْهَا لَا تَبْدِيلَ لِخَلْقِ اللَّهِ ذَلِكَ الدِّينُ الْقَيِّمُ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ (30)

"Бaс, (Эй, Муҳaммaд,) юзингиз (ўзингиз)ни дoимo тўғри бўлгaн диндa (ислoмдa) тутинг! Инсoнлaрни ўшa aсoсдa ярaтгaн Aллoҳнинг ярaтувчилигини (aнглaнгиз!) Aллoҳнинг ярaтишигa ўзгaртириш йўқ. Энг тўғри дин шудир, лeкин кўп oдaмлaр билмaслaр". Рум 30-оят.

Шунинг учун ҳам мазкур шахсга агар ўзининг асл ҳолатига қайтишни имкони бўлса ва бу иш унинг саломатлигига жиддий зарар келтирмаса, яна асл ҳолига қайтиши лозим бўлади. Аммо, агар мазкур ҳолатда, унинг яна аслига қайтиш имкони бўлмаса, ёки саломатлигига жиддий зарар келтирадиган бўлса, у ҳолда ўз жинсини ўзгартирмасада, аслида қайси жинс вакили бўлган бўлса, унга мазкур жинс вакилларига тегишли аҳкомлар жорий қилинади. Яъни масалан: аслида у инсон эркак бўлган бўлса ва ўз жинсини ўзгартириб аёлга айланган бўлса ҳам унинг аёллар билан мулоқот қилиши ҳаром бўлади ва аёллар билан намозда бир сафда тура олмайди зеро у эркак ҳисобланади. Ёки аксинча, асли аёл қилиб яратилган бўлсаю, ўз жинсини эркак жинсига ўзгартирган бўлса ҳам мазкур шахс аёллигича қолаверади ва унга эркаклар билан мулоқот қилиши ҳаром бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ҚОРА СЕДАНА ИСТЕЪМОЛИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Қора седанани қандай қилиб истеъмол қиламиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қора седанани даво экани ҳадиси шарифларда баён қилинган. Уни доналарини чайнаб ейиш ёки сиқиб чиқарилаган мойини истеъмол қилиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

59-дарс. Қурбон ҳайити ва Ташриқ такбирларига оид ҳукмлар.

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

👉 Youtube орқали кўриш

Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31 - 32 - 33 - 34 - 35 - 36 - 37 - 38 - 39 - 40 - 41 - 42 - 43 - 44 - 45 - 46 - 47 - 48 - 49 - 50 - 51 - 52 - 53 - 54 - 55 - 56 - 57 - 58

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ИҚТИДО ҚИЛУВЧИ ОХИРГИ САФДА ЁЛҒИЗ ТУРИШИ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Жамоат намозида охирги сафда бир киши туриши мумкин эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Олдинги сафда бўш жой қолмаган бўлса, иқтидо қилувчи кейинги сафда ёлғиз туриши макруҳ ҳисобланади. Шунинг учун аслида олдинги саф четидаги кишининг елкасидан тортиб, ўзи турган сафга шерик қилиб қўшиб олиши керак эди. Лекин олдинги сафда намоз ўқиётган кишилар бу ҳукмдан бехабар бўлиб, елкасидан тортганда бу ҳолатни тушунмай намозини бузиб қўйиш эҳтимоли бўлса, намозга кейин келган киши ёлғиз ўзи орқа сафда туравериши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Қалб #Эҳсон
#Фазилат

Ёмонликларни тарк этиш

Муҳаммад Айюб домла Ҳомидов

Фатво маркази катта устози

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…
Subscribe to a channel