Fatvo.uz веб-саҳифанинг телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз! Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️ 🌐 http://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
#Намоз #Зуҳо
❓Зуҳо намози қачон ва қандай ўқилади?
Ғуломиддин домла ХолбоевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази директор ўринбосари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚАЗО НАМОЗЛАРИНИ ЎҚИШДАГИ ТАРТИБ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ўтган қазо намозларини ўқишда тартибга қандай риоя қилинади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Уламоларимиз бу борада жуда ҳам осон йўлини тавсия этганлар. Унга кўра "Охирги қазо қилган бомдод намозини ўқишни ният қилдим", деб ният қилинади. Бу ҳолатда энг охирги қазо бўлган бомдод намози соқит бўлиб, ундан аввал қазо бўлган бомдод намози охирги бўлади. Унда ҳам шу тарзда ният қилиб ўқиб бораверилади. Бошқа намозларда ҳам шу тарзда ният қилинади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Рамазон2023
❓Тижорат ниятида олинган ердан закот бериладими?
Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идорасиYouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази етакчи мутахассиси
ҚАЛИН ПУЛИ МАҲР ЎРНИГА ЎТАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Хоразм вилоятида тўйдан олдин қиз томонга қалин пули берилади. Ҳозирда у 10 миллион миқдорида. Шу маҳр ўрнига ўтадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар сиз айтган Хоразм ҳудудида урф-одат бўйича қалин пули маҳрдан фарқ қилса, унда қалин пули маҳрни ўрнини босмайди. Агар маҳр пулини урф-одат бўйича “қалин пули” деб номлаш одат бўлган бўлса яъни маҳрнинг номи “қалин пули”га айланиб кетган бўлса ва у келиннинг ўзига берилса унда маҳр деб ҳисобласа бўлади. Бизнинг билишимизча Хоразмда қалин ва маҳр тушунчалари бошқа-бошқа тушунчалардир. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
НАМОЗДА ЖАҲРИЙ ВА МАХФИЙ ҚИРОАТ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Баъзан уйда ёлғиз намоз ўқишимга тўғри келади. Шунда Бомдод, Шом ва Хуфтоннинг фарз намозларини ўқиётганда Фотиҳа ва Зам сурани овоз cиқармай ўқиса яъни фақат ўзим эшитадиган даражада ўқисам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда жаҳрий ёки махфий деган ҳукмлар қироат яъни Фотиҳа ва зам сурага тегишлидир ва бу фарз намозларида баъзан вожиб, баъзан эса ихтиёрли бўлади. Намозда лаб тил ёрдамида ҳарфларни талаффуз қилиш бу намоздаги барча зикр тасбеҳлар, қироату дуоларга тегишли. Бунда ўзи эшитар даражада пичирлаб ўқиш назарда тутилган. Ўзи эшитмасада тили қимирлаб ҳарфларни тўғрилаб айтишни ҳам жоиз деган уламолар бор.
Демак, Бомдод, Шом, Хуфтон намозларини фарзларининг аввалги икки ракатида Фотиҳа ва зам сурани овоз чиқариб ўқиш жамоат билан ўқилганида имомга вожиб бўлади, ёлғиз ўқиётиган намозхонга эса ихтиёрли бўлади. Пешин ва Аср намозларида ҳаммаси ичида ўқилади. Ичида, махфий дегани ҳарфларни тил ва лаб ёрдамида талаффуз қилмасдан дегани эмас. Махфийни чегараси ўзи эшитмоғидир. Жаҳрий эса энг камида ёнидагилар эшитмоғидир. Намоздаги дуолар жаҳрий ўқилмайди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Аудио
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
52-дарс. Бемор намозига оид масалалар.
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31 - 32 - 33 - 34 - 35 - 36 - 37 - 38 - 39 - 40 - 41 - 42 - 43 - 44 - 45 - 46 - 47 - 48 - 49 - 50 - 51
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
👉 Youtube орқали кўриш
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Рамазон2023
❓Қайнонам Қуръон ўқиганларида хатоларини айтсам бўладими?
Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идорасиYouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази етакчи мутахассиси
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ТАСБЕҲЛАРНИНГ ЎРНИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Фарз намозидан кейин тасбеҳ айтардим, бу нотўғри амал дейишди. Қайси вақтда тасбеҳ айтган маъқулроқ?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоздан кейин тасбеҳларни маълум ададда айтиш суннат амали ҳисобланади. Тасбеҳларни намознинг фарз ва суннатларини ўқиб бўлгандан сўнг айтилади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Шаввол #Рўза
Шавволнинг 6 кунлик рўзасига бериладиган савоблар
Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идорасиYouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази бош мутахассиси
#Рамазон2023
❓Исириқ тутинидан нафас олса рўза бузиладими?
Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идорасиYouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази етакчи мутахассиси
МАНИЙ ВА МАЗИЙ ҲАҚИДА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Менга маний ва мазий ҳақида маълумот берсангиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Маний – шаҳват шиддатлашган пайтда отилиб чиқадиган суюқликдир. Маний билан ғусл вожиб бўлади.
Эркак кишининг манийси қуюқ ва оқ, аёл кишининг манийси суюқ ва сарғиш бўлади.
Мазий – эркак кишининг жинсий аъзосидан жинсий алоқани ўйлаган ёки хотинини қучоқлаган пайтда чиқадиган оқ суюқлик. Мазий билан фақат таҳорат қилинади (Кифоя). Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ДОНОРЛИКНИНГ ҲУКМИ ҚАНДАЙ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ҳурматли устозлар, қон нажосат бўлса, уни сотиш жоиз эмас бўлса, донорликнинг ҳукми қандай? Кўп қон донорликлари билишимизча пул эвазига бўлади. Шу иш орқали топилган пул ҳалол бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Киши ўз қонини муҳтож бўлган кишиларга сотиши жоиз эмас. Бироқ ёрдам кўрсатиш ва одамлар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида кўнгилли равишда қон бериш жоиз.
Лекин инсон бепул қон тополмаса, зарурат учун қон сотиб олиши мумкин. Бунда қон сотиб даромад қилган киши гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ҚАЗО НАМОЗЛАРНИ ҚАНДАЙ АДО ҚИЛСАМ БЎЛАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ҳар бир ўқилган намоздан кейин ўтган йиллардаги ўқилмаган намозларим қазосини ўқиб борсам бўладими? Ёки ўқилмаган қазо намозларни қандай адо қилсам бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўз вақтида ўқилмаган намоз фақат қазосини ўташ билан зиммадан соқит бўлади. Ҳар бир ўқилган намоздан кейин қазо намозларни ўқишингиз мумкин. Кўп йил ўқилмаган намозларнинг қазосини ўқишда тартиб шарт эмас, лекин шунда ҳам улар орасидаги ўзаро тартибга риоя қилиш (яъни олдин бомдод, кейин пешин, сўнг асрни ўқиш) мустаҳаб ҳисобланади (“Фатовойи Ҳиндия” китоби).
Қазо намозларни куннинг исталган пайтида ўқиш мумкин. Фақат уч маҳал бундан мустасно: қуёш чиқаётган пайт, кун қиёмга (тиккага) келганда ва қуёш ботаётганда. Мана шу учта вақтда қазо намозларини ўқиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
НАМОЗИ ДУРУСТ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намозхон қироат асносида оятни маъноси бузиладиган даражада хато билан ўқиди. Кейин уни тўғрилаб ўқиб қўйса, намози дуруст бўладими ёки қайта ўқийдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоз ўқигувчи намознинг қироатида маъноси бузиладиган даражада хато қилса ва қайтадан уни тўғрилаб ўқиса намози дуруст бўлади.
اﻟﻔﻮاﺋﺪ: ﻟﻮ ﻗﺮﺃ ﻓﻲ اﻟﺼﻼﺓ ﺑﺨﻄﺄ ﻓﺎﺣﺶ ﺛﻢ ﺭﺟﻊ ﻭﻗﺮﺃ ﺻﺤﻴﺤﺎ ﻗﺎﻝ ﻋﻨﺪﻱ ﺻﻼﺗﻪ ﺟﺎﺋﺰﺓ
الفتاوى الهندية
"Фавоид китобида: Агар намоз ўқувчи намозда маъноси бузиладиган даражада хато қилса, сўнгра қайтариб тўғрилаб ўқиса (муаллиф) айтадилар: мени наздимда унинг намози дурустдир" ( “Фатовойи ҳиндия” китоби).
Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Шаввол #Рўза
❓Рамазондан кейин 6 кун рўза тутиш керакми?
Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идорасиYouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази етакчи мутахассиси
МАРҲУМНИНГ КИЙИМЛАРИНИ ТАРҚАТМАСА ҚАБРДА АЗОБЛАНАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Яқинда бобом вафот этди. Биз томонда жанозанинг эртаси куни марҳумнинг кийимларини ювиб, яқинларига тарқатишади. Биз ҳам бобомнинг кийимларини ювдик, лекин тарқатмай, тахлаб, олиб қўйгандик. Бир киши: «Тезда бобонгизни кийимларини тарқатиб юборинглар. Акс ҳолда, марҳум қабрида азобланади», деб айтди. Шу гап тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Марҳум ўзи дунёда қилиб ўтган ишлари бўйича азоб ёки роҳат олади. Сиз айтган ишлар туфайли азобга тортилмайди. «Тезда бобонгизни кийимларини тарқатиб юборинглар. Акс ҳолда, марҳум қабрида азобланади» деган гап нотўғри. Бу гап бирорта шаръий манбада келган эмас. Бундан ташқари марҳумга тегишли барча нарса, жумладан кийимлари тарқатилмайди, балки меросхўрларга тақсимлаб берилади. Чунки бундай нарсалар меросхўрларнинг ҳақи ҳисобланади. Уларнинг рухсатисиз бошқаларга бериб юбориш мутлақо мумкин эмас. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
Улашинг: @diniysavollar
ҒОЙИБОНА ДУО ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бировларни кўп ғойибона дуо қиладиган инсон яхши инсон бўладими ёки кўп ғойибона дуо қилинадиган инсонми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, иккисида ҳам яхшилик бор. Лекин ҳадиси шарифларда бировларни ғойибона дуо қилишга алоҳида тарғиб қилинган. Умму Дардо разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Мусулмон кишининг биродари ҳаққига қилган ғойибона дуоси қабул бўлувчидир, унинг боши устида бир фаришта туради, қачон биродарига яхшилик тилаб дуо қилса, фаришта: “Омийн, сенга ҳам ўшанча бўлсин”, дейди" (Имом Муслим ривоятлари).
Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳу: "Аллоҳ йўлидаги биродарнинг дуоси ижобат қилинади", деганлар. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
Мусофирга оид ҳукмлар
Отабек домла МамадиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
АВВАЛ ҚАЗО НАМОЗЛАРНИ ТУГАТИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намоз ўқишни бошлаганимга 10 ой бўлди. Лекин шу пайтгача фақат бомдод ва хуфтонни ўқиб келаётгандим. 1 ойдан бери 5 маҳал ўқияпман. Буни билган яқинларим аввал 5 маҳал ўқимаганлигинг учун ҳозир ўша ўқимаганларингни қазосини ўқишинг керак дейишди. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу каби диний масалаларни фақат мутахассислардан сўранг. Сизга маслаҳат берган яқинларингиз нотўғри айтишган. Қазоси бор одам олдин қазоларини тугатиб кейин вақтли намозларни ўқисин деган гап йўқ. Аксинча ҳар кунги беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш фарз. Шунинг учун намозларни ўз вақтида ўқинг ва аввал қолдирган қазо намозларингизни ҳам вақт топиб ўқиб тугатишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
52-дарс. Бемор намозига оид масалалар.
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
👉 Youtube орқали кўриш
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31 - 32 - 33 - 34 - 35 - 36 - 37 - 38 - 39 - 40 - 41 - 42 - 43 - 44 - 45 - 46 - 47 - 48 - 49 - 50 - 51
📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЖОЙНАМОЗГА НАЖОСАТ ТЕГСА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Жойнамозга бола пешоби тегса ва бу жойнамозни кир машина ёки қўлда ювса тоза бўладими? Уч кун оқар сувга қўйиш керак деб эшитгандим. Бу қанчалик ҳақиқат?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жойнамоз ибодат қилиш учун тайёрланган покиза матодир. Лекин унга бирор нажосат тегса, уни поклаш қолган матоларни поклаш билан бир ҳукмга эга бўлади. Шундай экан, агар жайномоз сиқишлик мумкин бўлган мато бўлса ва унга пешоб текса, устидан уч бора сув оқизиб, уч бора сиқиш билан покланади. Агар сиқишни имкони бўлмайдиган гилам ёки полос каби катта нарсалар бўлса уларнинг устидан бир кеча ёки бир кундуз сув оқизиш билан покланади. Уч кун оқизиш шарт эмас. Кир машиналар ҳам сувни уч марта пуркаб, уч марта сиқадиган бўлса уларда ювилган нарсалар ҳам покланган ҳисобланади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ИТ, ИЛОН ВА ТИПРАТИКАН ШЎРВАСИНИ ИЧСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мусулмон одам ит, илон, типратикан каби хайвон шўрвасини ичса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ит, илон ва типратикан гўшти ҳаром ҳисобланади. Мусулмон одам бундай нарсалардан сақланишлиги керак. Агар оғир бемор бўлиб, олий тоифали мусулмон шифокор унинг касалига "Ҳаромни истеъмол қилишдан бошқа чора йўқ", — деса охирги чора сифатида зарурат миқдорича истеъмол қилишга баъзи уламолар рухсат беришган. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ТИЛОВАТ САЖДАСИДАН КЕЙИНГИ ДУО
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Тиловат саждаси қилинганидан кейин қайси дуони қилсак бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тиловати саждадан сўнг тайин қилинган дуо йўқ. Урфимизда қуйидаги дуони қилиш одат бўлган.
سَجَدْتُ لِلرَّحْمَانِ وَآمَنْتُ بِالرَّحْمَانِ فَاغْفِرْلِي ذُنُوبِي يَا رَحْمَان سَمِعْنَا وَأَطَعْنَا غُفْرَانَكَ رَبَنَا وَإِلَيْكَ الْمَصِيْر
“Сажадту лирроҳмаани ва ааманту бирроҳмаани фағфирлий зунуубий я Роҳмаану, самиънаа ва атоънаа ғуфроонака роббанаа ва илайкал масийр”
Маъноси: «Раҳмон(Аллоҳ)га сажда қилдим, Раҳмон(Аллоҳ)га иймон келтирдим, Ё Раҳмон! Гуноҳларимни мағфират қилгин, эшитдик ва итоат этдик ва қайтиш фақат Сенгадир». Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ОМОНАТНИ ИШЛАТИБ ТУРСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Омонатни ишлатиб, яна жойига қўйиб қўйса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бўлмайди. Омонатга қўйилган нарсадан эгасининг рухсатисиз фойдаланиш омонатга хиёнат ҳисобланади, агарчи у кейинчалик омонатни жойига қўйиб қўйса ҳам. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Тасбеҳ #Намоз
❓Тасбеҳ намози қандай ўқилади?
Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идорасиYouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази бош мутахассиси
#Шаввол #Рўза
❓Шаввол ойи рўзасининг қазоси борми?
Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook | fatvouz">Tiktok
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЖУНУБ ҲОЛДА ҲАЙВОН СЎЙИШГА МАЖБУР БЎЛИБ ҚОЛДИМ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ғусл вожиб бўлган ҳолимда ҳайвон сўйишга мажбур бўлиб қолдим. Айтингчи менинг сўйганим ҳалолми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳалол. Чунки, фуқаҳолар ҳайвон сўйишда сўювчига қўйган шартларида жанобатдан пок бўлиш шартини зикр қилмаганлар. Демак, сиз “бисмиллаҳ...” ни зикр қилиб сўйган бўлсангиз сизнинг сўйганингиз ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Шаввол #Рўза
❓Шаввол рўзасини қазо ниятда тутса бўладими?
Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook | fatvouz">Tiktok
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Рамазон2023
❓Покланишга улгурмаган аёл рўза тутса бўладими?
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси