Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Президент Администрациясининг қуйидаги раҳбар ходимларининг лавозимлари ўзгаришсиз қолдирилди:
Хайриддин Мадриддинович Султонов – Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси – Спичрайтери;
Шухрат Мадаминович Ғаниев – Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси;
Турсинхан Айдарович Худайбергенов – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси;
Виктор Владимирович Махмудов – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби;
Алишербек Азизович Пайгамов – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти раҳбари;
Улугбек Учкунович Курбанов – Ўзбекистон Республикаси Президенти Протоколи раҳбари.
Президентнинг тегишли фармони билан:
Алишер Бахадирович Самадов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди;
Дониёр Бахтиёрович Кадиров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;
Гаянэ Олеговна Умерова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди;
Шерзод Икромович Асадов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаментининг раҳбари – Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот котиби лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби лавозимидан озод этилди;
Нодиржон Абдуқундузович Абдурахимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Йиғилиш ва ҳудудларга ташрифлар учун таҳлилий контент тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди;
Бобур Ботирович Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молиявий технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект бўйича департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди;
Зилемхан Ҳайдаров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди;
Элла Анатольевна Джахангирова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Тадбирларни ташкиллаштириш департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти протоколининг раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Президент фармони билан:
Абдулазиз Ҳафизович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимидан озод этилди;
Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимидан озод этилди;
Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;
Сардор Уктамович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;
Мансурбек Полвонзода Оллоёров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий ҳимоя бўйича маслаҳатчиси – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимидан озод этилди;
Русланбек Куролтайевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
InfinBANK'дан янгилик!
💳Энди InfinBANK Visa картангизни Swoo Pay сервиси билан интеграция қилиб, тўловларни янада осон ва тез амалга оширишингиз мумкин.
Кўпчилик Swoo Pay'ни қулайлиги ва тезлиги учун танлайди. Картани бир марта уладингизми, тамом, тўловларни бир зумда қилаверасиз. Ҳеч қандай ортиқча ҳаракат талаб қилинмайди, ҳаммаси телефон орқали. Яна бир муҳим жиҳати – хавфсизлик. Тўловларингиз замонавий технологиялар ёрдамида ҳимояланган. Ва яна, дунёнинг исталган бурчагида, ҳатто интернетсиз ҳам ишлата оласиз.
Агар сизда InfinBANK'нинг Visa Zero картаси бўлса, имкониятларингиз янада кенгаяди. Комиссиясиз онлайн ва офлайн харидлар ва кўплаб Visa бонусларига эга бўласиз!
📲Хавфсизлик учун иловани фақат расмий манбадан юклаб олинг
Реклама
Айрим йўналишларда Президент вакиллари лавозимлари жорий этилди.
Читать полностью…Президент Администрациясининг янги тузилмаси тасдиқланди
Шавкат Мирзиёев томонидан “Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Ушбу Фармонга мувофиқ, Президент Администрациясининг янги тузилмаси тасдиқланди. Натижада Администрация ва унинг таркибидаги ташкилотларда 284 та штат қисқартирилди, такрорланувчи лавозимлар оптималлаштирилди.
Фармонга асосан, эндиликда Президент Администрацияси фаолиятида 5 та устувор йўналиш белгиланди. Булар — таълим, бизнес, суд-ҳуқуқ тизими, тиббиёт ва сув ресурслари масалаларидир. Ушбу йўналишларда ислоҳотларни самарали амалга ошириш мақсадида Президент Администрацияси раҳбарига 5 нафар ўринбосар лавозими жорий этилди.
Бундан ташқари, Президентнинг стратегик ривожланиш, ташқи сиёсат бўйича янги маслаҳатчи лавозимлари киритилиб, молиявий технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект, креатив иқтисодиёт ва туризмни ривожлантириш, жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги, тадбирларни ташкиллаштириш, йиғилиш ва ҳудудларга ташрифлар учун таҳлилий контент тайёрлаш бўйича, шунингдек, коммуникация департаментлари ташкил этилди.
Тошкентда 7 нафар бола ҳовузда чўкди — 1 нафар бола вафот этди
Бош прокуратура хабар беришича, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига жорий йилнинг 12 май кунидан 10 июль кунига қадар Тошкент шаҳрининг турли ҳудудлардаги яшаш манзилларидан 7 нафар вояга етмаган болани чўкиши билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушган.
Шундан 4 нафар вояга етмаган даволанишдан сўнг яшаш манзилларига рухсат берилган, 2 нафар вояга етмаган бола даволанмоқда, шундан 1 нафарининг аҳволи ўта оғир.
Шунингдек, 1 нафар бола қаровсиз қолганлиги оқибатида хонадонда мавжуд бўлган бассейнга тушиб кетиши натижасида вафот этган. Вояга етмаган бола тиббий муассасага олиб борилган вақтда унда биологик ўлим қайд этилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов 2025 йилда Тахтақорача довонида пулли туннель қуриш лойиҳасини ишлаб чиқишни якунлаб, хусусий тадбиркор билан шартнома имзоланишини маълум қилди. Туннель 7 км бўлади, уни қуриш учун 3 та компания даъвогарлик қилмоқда.
Ҳозирда геодезия ва геология ишлари якунланиб, лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси тайёрланмоқда.
Iskander Buildings'дан қулай таклиф
Мезбон лойиҳасидан хонадон харид қилиш учун 20% бошланғич тўлов қилинг ва қолган қисмини 36 ойга ҳеч қандай фоизларсиз ва қўшимча толъовларсиз бўлиб тўлашингиз мумкин!
Хонадон учун:
— 20% бошланғич тўлов -85 млн
— Бўлиб тўлаш - 36 ой
Лойиҳа қулайликлари:
- 16 қаватдан иборат
- 2 та лифтга ега
- болалар майдончалари, спорт майдонлари, еcо зоналар барча қулайликларга ега.
- ҳар бир хонадонда 3 кв дан 18 кв метргача терассалар мавжуд.
📌 Терасса компания томонидан бонус сифатида тақдим қилинади.
📲 Бот орқали биз билан боғланинг
Сотув офиси манзили: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани 17-мавзе.
Мурожаат учун:
☎️ +998787770011
Реклама
Ўзбекистонда 2011 йилда қабул қилинган «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка бўйича прописка қилиниши лозим бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифалари рўйхати тўғрисида»ги қонун ўз кучини йўқотмоқда.
Бу «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисида»ги янги қонунда назарда тутилган. Қонунчилик палатаси уни ўтган йилнинг 15 октябрида, Сенат 24 январда, президент эса 11 июлда имзолади. Ҳужжат уч ойдан кейин — 2025 йил 11 октябрда кучга киради.
Туркманистонлик ғаллакорлар давлатга топширган буғдойининг пулини олишмоқда.
Читать полностью…Мустақилликнинг 34 йиллиги “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида нишонланар экан.
Читать полностью…Айни пайтда Қорақалпоғистон, Фарғона, Андижон, Хоразм ва бошқа вилоятлардаги фаол қишлоқ хўжалиги тадбиркорлари иштирокида Президент билан Очиқ мулоқот арафасида учрашув бўлиб ўтмоқда.
Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ва бошқа тегишли вазирлик, идоралар ва тижорат банклари бугун уларнинг барча мауммою таклифларини тинглаяпти.
Соҳадаги реал муаммо ва тўсиқларни мутасаддилар эшитяпти, бу орқали эса уларга ечим изланади.
Мулоқотни жонли кузатиш мумкин.
Дронлар
ДХХ Чегара қўшинларида юқори технологияларга асосланган учувчисиз учиш авиация тизимлари мажмуаси фойдаланишга топширилди. 100 дан ортиқ ҳарбий хизматчи хорижда ўқитилди.
Учувчисиз учиш авиациясининг ягона мувофиқлаштирилган бошқарувини яратиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ҳукумати “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўл лойиҳасини амалга оширишда маҳаллий хом ашё ва ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш ҳамда Ўзбекистон компанияларининг субпудрат ишларида иштирок этиш имкониятини кўриб чиқишни сўрамоқда.
Гап шундаки, Хитой томонидан илгари сурилаётган ва молиялаштирилаётган лойиҳаларда, қоида тариқасида, Хитой хом ашёси, техникаси, меҳнат кучидан фойдаланилади. Яъни Хитойнинг пули бегонага кетмайди.
Президентнинг тегишли фармони билан:
Эркин Турақулович Юлдашев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Комплаенс хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди;
Азизбек Аллабергенович Урунов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти бўйича вакили лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили лавозимидан озод этилди;
Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи инвестициялар бўйича вакили лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;
Алишер Саидаббасович Султанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетик хавфсизлик бўйича вакили лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;
Одил Қаландарович Абдурахмонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.
Wizz Air авиакомпанияси 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Абу-Дабидаги фаолиятини тўхтатишини эълон қилди. Компания бу қарорни геосиёсий беқарорлик, ҳаво йўлларининг ёпилиши ва бозорга киришдаги чекловлар туфайли Яқин Шарқда фойда олиш имкони йўқолгани билан изоҳлади.
Эндиликда авиакомпания барча ресурс ва эътиборини ўзининг асосий бозори — Марказий ва Шарқий Европадаги парвозларга қаратишни мақсад қилган.
Компаниянинг ушбу қарори Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги парвозларига ҳам таъсир қилади. Ижтимоий тармоқларда ёзишларича, ушбу йўналишда сентябрдан чипталар кўрсатмаяпти.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан:
Хилола Уктамовна Умарова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимидан озод этилди;
Тамила Анваровна Алиева Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг тиббиётни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;
Тимур Нурйигитович Бутунбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди;
Нодира Жалаловна Хакимова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;
Шерзод Фарход ўғли Озодзода Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг тадбиркорлик лойиҳалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси иқтисодиёт ва тадбиркорлик соҳасида муҳим ташаббусларни ишлаб чиқиш бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди;
Дилноза Мурадовна Зиямухамедова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари котибияти мудири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси котибияти мудири лавозимидан озод этилди.
Ҳукумат ижро аппарати ва ижро этувчи органларнинг штат-тузилмалари ҳам қайта кўриб чиқилади ва мақбуллаштирилади.
Читать полностью…Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) фаолияти тугатилиб, унинг асосида Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ ташкил этилмоқда.
Читать полностью…Айни вақтда Тошкент шаҳрида савдо ва умумий овқатланиш соҳаси вакиллари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтяпти. Унда соҳадаги долзарб муаммолар, тўсиқлар ва амалий ечимлар муҳокама қилиняпти. Учрашув формал эмас, самарали мулоқот ва воқеликка яқин ечимлар топишга қаратилган.
Кўп йиллар давомида тадбиркорларни тинглаш эмас, назорат қилишга ўрганилган тизим энди ўзгараётгандек — ҳеч бўлмаганда бундай очиқ мулоқотлар амалиётда кўпаяётганининг ўзи муҳим белги. Лекин шуниси ҳам борки, муаммолар ҳақида гапириш осон, уларни ҳал қилиш учун эса реал сиёсий ирода ва манфаатлар тўқнашувини енгиб ўтиш талаб этилади.
Жонли эфир
Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан 15 июль куни ёш олимлар ва тадбиркорлар иштирокида мулоқот учрашуви ўтказилади.
Тадбирда илмий ишланмаларни тижорийлаштириш, инвестиция жалб қилиш ва амалиёт билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади. Хориждагилар учун Zoom орқали қўшилиш имкони яратилади.
Иштирок этиш фақат рўйхатдан ўтганлар учун!
📞 +998 88 600 23 78
Тўй ва қарз
«Юксалиш» ҳаракати ўтказган сўровнома натижаларига кўра, ҳар тўртинчи ўзбекистонликдан бири тўй ўтказиш учун қарз олади. Респондентларнинг 25,1% тўйни молиялаштириш учун қарзга юз тутади. Кўпчиликда тўй харажатлари 50−100 млн сўм атрофида бўлиб, бу кўп оилалар учун йиллик даромадга тенг. Фақат 14% одам даромади тўй учун етарлилигини айта олган.
Респондентларнинг 46% тўй харажатларини жамият босими билан изоҳлаган. «Элга тўй бериш» мажбурияти, «уят»дан қўрқиш ва катта ёшдаги ота-оналарнинг талаблари кўпинча ёшларни ва уларнинг ота-оналарини ортиқча харажат қилишга мажбур қилмоқда. Жавобларнинг ярми жамият босими мавжудлигини тан олган.
Сўровномада қатнашганларнинг 44,5% тўйда ортиқча маблағ сарфлаганидан афсусланганини билдирган. Фақат 6,7% киши «дабдабали тўй»ни қўллаб-қувватлаган. Аксарият фуқаролар «камтарона» ёки «ўртача, яқинлар даврасида» тўй ўтказишни маъқул кўрган.
Ҳисоботда қайд этилишича, одамлар камчиқим тўй ўтказишни истасалар-да, ижтимоий урф-одатлар ва кутувлар уларни реал имкониятларидан ортиқча харажатларга мажбур қилмоқда. Жамиятда камтарона тўйларга ижобий муносабат кучаймоқда, бироқ бу ўзгаришни амалга ошириш учун яна анчагина иш олиб борилиши керак.
Айни пайтда Самарқандда Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро ва яна бир неча вилоятдан келган қишлоқ хўжалиги тадбиркорлари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтяпти. Бу гал давра алоҳида тоифадаги ишбилармонлар — етиштирувчи, қайта ишловчи ва экспорт қилувчилар атрофида қурилган.
Қишлоқ хўжалиги фақат ер эмас, иш ўринлари, ички бозор, экспорт ва инфратузилма билан боғлиқ бутун тизим дегани. Шу сабабли бундай мулоқотлар, учрашувлар жуда муҳим.
Жонли эфир
1 августдан чиқиндидан қарздорлик учун электр энергиясига тўлов қилиш вақтинча чекланади
Мазкур тартиб 2025 йил 1 июлдан чиқинди хизматларидан шаклланган қарздорликлар учун қўлланилади. Унгача юзага келган қарздорликларга татбиқ этилмайди.
Тартибга кўра, ҳар ойнинг 3-санасига қадар қарздор абонентлар тўғрисидаги маълумотлар Чиқиндиларни бошқариш ва сикруляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг “Тоза макон” биллинг электрон тизимидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг биллинг тизимига узатилади.
Шундан сўнг, чиқинди хизматларидан қарздор абонентларга ҳар ойнинг 5-санасигача “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “2100” қисқа рақами орқали “SMS” хабарнома юборилади. Абонентларга ушбу огоҳлантириш юборилганидан сўнг қарздорликни бартараф этиш учун 5 (беш) кунлик қўшимча муддат берилади. Мавжуд қарздорлик ушбу муддат ичида тўланиши лозим.
Акс ҳолда, абонентлар томонидан белгиланган муддатда қарздорлик бартараф этилмаса, уларда электр энергияси учун тўлов қилиш имконияти вақтинча чекланади. Мазкур чеклов қарздорлик тўлиқ бартараф этилгандан сўнг автоматик тарзда бекор қилинади.
Тест синови ўтказиладиган бинолар рўйхати тасдиқланди
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий сайтига 2025/2026 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синови ўтказиладиган бинолар бўйича маълумотлар жойлаштирилди.
Ҳавола: https://uzbmb.uz/page/test_2025
Унда қуйидаги маълумотлар акс этган:
⁃ тест синови ўтказиладиган ҳудуднинг расми;
⁃ ҳудудга кириш жойлари;
⁃ тест синови ўтказиладиган жой номи;
⁃ тест синови ўтказиладиган жой манзили;
⁃ бино рақами;
⁃ тест синови ўтказиладиган гуруҳлар;
⁃ жойларнинг Google харитадаги жойлашуви (геолокацияси).
Абитуриентлар 12 июль куни соат 12:00 дан 15:00 гача барча абитуриентлар рухсатномаларида кўрсатилган манзилдаги, ўзлари тест синовида иштирок этадиган биносига келишлари ва тест синови ўтказиладиган жойлар билан танишиб кетишлари мумкин.
UZCARD банклар билан биргаликда Moment инновацион карта маҳсулотини ишга туширди–олдиндан чиқарилган карта навбатларсиз ва қоғоз ҳужжатларсиз тўғридан-тўғри мобил иловада фаоллаштирилади.
Aфзалликлари:
— Тез расмийлаштирилади
— Филиалларга ташриф буюрмасдан олиш мумкин
— Чекка ҳудудларда уланиш мумкин
— Ходим ёки идорага боғланмаган ҳолда берилади
— Транспорт картаси (AТТО) сифатида ишлайди
Қаерда олиш мумкин.
Лойиҳа банклар билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда ва у аллақачон ажойиб натижаларни кўрсатмоқда – минглаб фаоллаштирилган карталар, қамровнинг кенгайиши ва мижозлар учун қулайлик.
Реклама
Шаҳрисабз кўчасида (Grand Mir Hotel айланма йўлидан Амир Темур шоҳ кўчаси кесишмасигача) тўлиқ реконструкция ишлари бошланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.
Қурилиш-таъмирлаш ишлари транспорт ҳаракатига тўсқинлик қилмаган ҳолда амалга оширилмоқда. Агар йўл қисмини вақтинча ёпиш зарурати юзага келса, бу ҳақда алоҳида маълумот берилади.
Ўзбекистонда давлат облигациялари билан таъминланган токен чиқарилди
HUMO токени – HUMO миллий тўлов тизимининг лойиҳаси. Давлат облигациялари билан таъминланганлик унинг барқарорлигини кафолатлайди ва қийматдаги қалқишларни текислайди.
HUMO токенининг афзалликлари:
· токенни фиат воситаларига алмаштириш бўйича кечикишлар ва воситачиларсиз бир зумдаги ва автоматлашган жараёнлар;
· транзакциявий харажатларнинг қисқариши;
· амалиётларнининг шаффофлиги ва хавфсизлигини ошириш учун уларни маълумотларнинг тақсимланган реестри (блокчейн)да қайд этиш.
📲Тафсилотлар – сайтда
Реклама
2024 йилда Ўзбекистон фуқаролари томонидан Шенген визаси учун 58 минг 691 та ариза топширилди — бу ўтган йилга нисбатан 26,2 фоизга кўп. Энг кўп ариза Германияга юборилган (19 329 та), уларнинг 78,7 фоизи маъқулланган. Энг юқори рад этиш даражаси Польшада кузатилган — ҳар учинчи ариза қабул қилинмаган. Шунингдек, Болгария энг осон виза олиш мумкин бўлган давлат сифатида қайд этилган — у ерда виза берилиш даражаси 133,4 фоизни ташкил этган.
Ўзбекистонликлар виза йиғимларига 4,7 миллион евро сарфлаган бўлса, рад этилган аризалар ҳисобига тахминан 740 минг евро йўқотилган. Шу билан бирга, рад этиш даражаси 2023 йилдаги 16,5 фоиздан 2024 йилда 15,76 фоизга тушди.
Мутасаддилар визага мурожаат қилишда ҳужжатларни пухта тайёрлаш, саёҳат мақсадини аниқ ифода этиш ва молиявий барқарорликни тасдиқлашни тавсия қилмоқда.