Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
1 июлдан Ўзбекистонда рақамли ҳужжатлар тизими расман жорий этилди. Энди фуқаролар шахсни тасдиқловчи бир қатор ҳужжатларни рақамли кўринишда тақдим этишлари мумкин.
Рақамли ҳужжатлар Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг мобил иловаси орқали кўрсатилади. Ҳужжатларнинг рақамли версияларидан фойдаланилганда, уларнинг қоғоздаги кўриниши талаб этилмайди ва давлат муассасаларида қабул қилинади (банк, нотариал идоралар, Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб парвоз ва поездларга рўйхатдан ўтиш учун ва ҳоказо).
Бунда MyGov иловасини Play Market ёки App Store орқали юклаб олиб, рўйхатдан ўтиш ва “Профилим” бўлимидаги “Электрон ҳужжатларим ва гувоҳномаларим” қисмини танлаш кифоя.
Реклама
⚡Шароф Рашидов тумани ҳокими 10 минг доллар пора олаётганда қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилди
Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокимлигининг бош мутахассиси қурилиш соҳасида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбарига туман ҳудудидан кўп қаватли уй-жой қуриш учун ер майдони ажратиб беришни ваъда қилади ва эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Жорий йилнинг 5 июль куни бош мутахассис сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини олиб, туман ҳокимига беради. 8 июль куни эса тадбиркордан қолган 20 минг АҚШ долларини ҳам олади. Унга туман ҳокимининг тегишли қарори билан “Токчилик” МФЙ ҳудудида умумий ўрта таълим мактаб биносини барпо этиш учун ажратилган 1,7 гектар ер майдонида 8 та кўп қаватли уй қурилишига рухсат берилган ҳужжатларни тақдим этади.
Сўнгра, бош мутахассис ҳокимият биноси олдида туман ҳокимига 10 минг АҚШ долларини берган вақтида ДХХ ходимлари томонидан уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Ҳозирда Шароф Рашидов тумани ҳокими депутатлик дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси билан, бош мутахассисга эса Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
#trastbankuz #meningbankim #mahallambankiri
“Трастбанк” аҳоли фаровонлигини оширишга йўналтирилган янги ташаббусларни илгари сурмоқда
“Трастбанк” Наманганда маҳаллаларда бизнесни ривожлантиришга кўмаклашувчи “маҳалла банкирлари” ва “ёрдамчи-агент”лари учун тимбилдинг ўтказди. Таъкидлаш жоизки, ушбу тизим ходимлари аҳолининг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, бизнес-режа тузиш ва лойиҳаларни амалга оширишда ёрдам бериш орқали уларнинг даромадини оширишга кўмаклашмоқда.
Маълумотларга кўра, маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 2230 та микролойиҳа амалга оширилиб, 4500 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилган.
Тимбилдингда “маҳалла банкирлари” ва “ёрдамчи-агентлар” мижозлар билан ишлаш, нутқ маданиятини ривожлантириш, бизнес-режа тузиш каби кўникмаларни бойитишди.
Йил бошидан буён фаол фаолият юритаётган бир гуруҳ “маҳалла банкирлари” ва “ёрдамчи-агентлар” ҳамда янги иш ўринлари яратиб келаётган тадбиркорлар “Трастбанк” томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Батафсил
Видеони кўриш учун
Каналга уланинг: @trastbank_press
Реклама
“Сурункали қоидабузарлар” дастури ишга туширилади.
Қарама-қарши ҳаракатланиш, чироқнинг қизил рангида ўтиш бир ой ичида 2 марта содир этилса ёки тезлик 5 марта оширилса – 1 йилгача жаримадан чегирма берилмайди.
Бундай ҳуқуқбузарликлар бир ой ичида 10 тадан кўп бўлса – 6 ойгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинади.
Шунингдек, тезлик учун жарималарни қайта кўриб чиқиб, меъёрдан 2-3 карра тез юрганларни ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича қонунчиликка ўзгартириш киритиш мақсадга мувофиқ экани қайд этилди.
Пойтахт жамоат транспорти ягона агломерация тизимига ўтиб, Тошкент вилоятининг барча туташ ҳудудларини қамраб олади.
Бунинг учун, Тошкент ҳалқа йўлигача келаётган 20 та автобус йўналиши 15-20 километрга узайтирилади, яна янги 6 та маршрут қўшилади. Бу Тошкент вилояти аҳолиси учун катта қулайлик бўлади.
Сентябргача пойтахтга 200 та, кейинги йили яна 1000 та автобус олиб келинади.
Янги тизим пойтахт ва Тошкент вилояти учун 1 сентябрдан, йирик шаҳарларда эса келаси йили 1 январдан жорий қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг расмий баёноти
БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Ўзбошимчалик билан ҳибсга олишлар бўйича ишчи гуруҳи томонидан Г.Каримованинг жиноий жавобгарликка тортилиши юзасидан қабул қилинган 17/2025-сонли мулоҳазасига жавобан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қуйидагиларни маълум қилади:
1. Ҳукумат Ишчи гуруҳнинг фикри Манба томонидан тақдим этилган бир томонлама субъектив маълумотлар асосида шакллантирилгани, Ўзбекистон Ҳукуматининг бу борада расмий жавоби тақдим этилгани, аммо у расмий процессуал муддатлар туфайли эътиборга олинмаганидан ташвиш билдиради. Бундай ёндашув БМТ органлари амал қилиши зарур бўлган холислик ва беғаразлик принципларига путур етказади.
2. Ўзбекистон ўзаро ҳурмат, халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилиш ва икки ёқлама стандартларга йўл қўймаслик тамойилларига асосланган мулоқот ва халқаро ҳамкорлик учун ҳамиша очиқ.
3. Г. Каримовага нисбатан барча жиноий ишлар жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилик нормаларига қатъий риоя қилган ҳолда, шунингдек, мамлакатнинг халқаро мажбуриятларини, жумладан Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт қоидаларини инобатга олган ҳолда қўзғатилган ҳамда кўриб чиқилган.
4. Ҳимояга бўлган ҳуқуқ ва одил судлов ҳуқуқи жиноят процессининг барча босқичларида таъминланган. Г. Каримова мустақил равишда танланган ёки белгиланган тартибда тайинланган ҳимоячиларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган. Жиноят ишига оид материаллар билан танишиш, қарорлар устидан шикоят қилиш ҳамда ҳимоячи билан мулоқотнинг махфийлиги тамойилига риоя қилинган.
5. Г. Каримова иши бўйича суд қарорлари ваколатли судлар томонидан оғир ва ўта оғир жиноятлар, жумладан солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, жиноий даромадларни легаллаштириш, давлат мулкини ғайриқонуний ўзлаштириш, фирибгарлик ва давлатга жуда катта миқдорда зарар етказган бошқа жиноятлар содир этилганлигини тасдиқловчи етарли далиллар асосида чиқарилган.
6. Г.Каримованинг 2014 йилда гўёки ўзбошимчалик билан ҳибсга олингани, узоқ муддат уй қамоғила сақлангани, "ошхонадаги суд" ва бошқа шу каби даъволар асоссиздир. Барча процессуал ҳаракатлар ва суд муҳокамалари процессуал қонунчилик нормалари ва талабларига тўлиқ мувофиқ ҳолда ўтказилган. Ҳозирги вақтда маҳкума суд қарорлари устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати мазкур иш бўйича сиёсий сабаблар мавжудлиги тўғрисидаги даъволарни қатъиян рад этади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органларининг барча ҳаракатлари фақат судланувчининг жиноий ҳаракатларни содир этишдаги айбини тўлиқ тасдиқловчи ҳуқуқий ва далилий жиҳатларга асосланган бўлиб, унинг қонуний иқтисодий фаолияти ва/ёки сиёсий мавқеи ёки қарашларига дахл қилмаган.
8. Шу нуқтаи назардан, 2022 йилда Швейцария Конфедерацияси билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Битим доирасида Г.Каримова илгари жиноий йўл билан орттирган ва қайтарилган молиявий маблағлардан Ўзбекистон Ҳукуматининг ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаш ва БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун фойдаланиш мақсадида «Vision 2030» жамғармаси ташкил этилганини таъкидлаймиз. Жамғарма бошқаруви БМТнинг Кўп томонлама шериклик траст жамғармаси орқали амалга оширилмоқда.
9. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларини виждонан бажариб келмоқда ва БМТ механизмлари, жумладан махсус тартиб-таомиллари билан конструктив мулоқотни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини тасдиқлайди.
10. Ҳукумат халқаро тузилмаларда ўз обрўсини ҳимоя қилиш, шунингдек, ишончли ахборотни манфаатдор томонларнинг кенг доирасига тушунтириш бўйича кейинги қадамларни қўйиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
"UzTest"да катта ўғирлик содир бўлган — ЎзА
Германиядан Ўзбекистонга олиб келинган 3 дона синов лаборатория жиҳозининг бири таг-туги билан йўқолиб қолган.
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ЎзТест — "Ўзбекистон илмий синов ва сифат назорати маркази" давлат муассасасининг Бухоро вилоят ҳудудий филиалида 1 тонна 200 кг ва умумий нархи 150 млн сўм миқдорида бўлган “Тормозной стенд” синов ускунаси ҳамда 250 млн сўмлик газ балонларни ўлчаш воситаси ўғирланган.
Шунингдек, "ЎзТест"да 6 млрд сўм маблағ мақсадсиз сарфланиб юборилган.
Манба
Савдо-саноат палатаси ҳамда IT-компаниялар, контент провайдерлар ва давлат харидларида фаол иштирок этаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида очиқ мулоқотда Tokbor компанияси вакили Азиз Парпиев электромобилларни қувватлаш хизмати бўйича тўғридан-тўғри шартномаларга рухсат беришни таклиф қилди.
“Президентимизнинг 2018 йилдаги қарорида автотранспорт воситаларини газ ва бензин билан таъминлаш учун тўғридан-тўғри шартнома тузиш ҳуқуқи белгиланган. Лекин ўша пайтда электромобиллар ҳали оммалашмагани сабабли, уларни қувватлаш масаласи қамраб олинмаганди, — деди у.
Zayed инсоният биродарлиги мукофоти ташкилотчилари 2026 йилги совриндорни аниқлайдиган халқаро ҳакамлар ҳайъатининг янги аъзоларини расман эълон қилди. Жорий ҳайъат таркибида Марказий Осиёдан илк бор Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳам аъзо сифатида қатнашмоқда.
“Ушбу нуфузли ҳакамлар ҳайъатига Марказий Осиёдан илк аъзо сифатида қўшилаётганимдан беҳад мамнунман. Ҳайъатдаги ҳамкасбларим билан биргаликда бутун дунёда жамиятларни юксалтирётган ва долзарб муаммоларни ҳал этаётган эътироф этилмаган гуманитар қаҳрамонларни тан олишни мақсад қилганмиз”, деб муносабат билдирди Саида Мирзиёева.
Мукофот дунё бўйлаб инсонпарварлик, ҳамжиҳатлик ва биродарлик ғояларини илгари суришда хизмат қилган шахслар ва ташкилотларни тақдирлашга қаратилган. 60 дан ортиқ давлатдан келган номзодлар орасида танлов ўтказилади.
Андижон давлат университетида ректор, бош ҳисобчи ва яна 11 киши 53,6 млрд сўм давлат маблағларини талон-торож қилгани аниқланди. Улар стипендия, контракт, ётоқхона, устама ва рағбатлантириш пулларини сохта ҳужжатлар орқали ўзлаштириб келган.
Университетда 17 йилдан бери бош ҳисобчи бўлиб келган Алимжон Маҳмудов 6,5 йилга, собиқ ректор Акром Йўлдошев эса 6 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Жами зарар – 53,6 млрд сўмни қоплаш мақсадида айбдорларнинг банкдаги маблағлари, 7 та машина, 3 та уй, меҳмонхона ва тилла буюмлари мусодара қилинган.
Ўзбекистонда 2025/2026-ўқув йили учун давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовлари 14 июлдан 23 июлга (10 кун) қадар бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги.
Тест синовлари кунига 2 сменада ташкил этилади: 1-смена соат 08:00 да, 2-смена 15:00 да бошланади. Абитуриентлардан тест синовлари бошланишидан камида 1,5 соат олдин белгиланган ҳудудга паспорт (ID карта) ва абитуриент рухсатномаси билан етиб келишлари талаб этилади.
Онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга рухсатнома my.uzbmb.uz сайти орқали берилмоқда. Агентлик ўқишга топширганлардан ўзларига тегишли рухсатномани юклаб олишларини ҳамда чоп этиб қўйишларини сўради.
Рухсатномада белгиланмаган бошқа ҳудуд, кун ва сменада тест синовларида иштирок этишга рухсат этилмайди. Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган, шунингдек, кечикиб келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди.
Фарғона вилояти ЙҲХБ бошлиғи лавозимидан олинди
Подполковник Акмал Аҳмедов турмуш ўртоғига тегишли Малибунинг 100 дан ортиқ жарималари бекор қилингани ортидан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Президентнинг тадбиркорлар билан Очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида меҳмонхона соҳаси, мувофиқликни баҳоловчи ва аудит идоралари вакиллари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.
Тадбирда Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман, Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси ва Туризм қўмитаси раҳбарлари иштирок этмоқда.
Мулоқот давомида тадбиркорларни қийнаётган муаммолар ва соҳадаги тизимли камчиликлар муҳокама қилинмоқда, амалий ечимлар таклиф этилмоқда.
Муҳокамани жонли эфир орқали кузатиш имкони мавжуд.
Марказий банк 2025 йил 1 июль ҳолатига тижорат банкларида микроқарз ва автокредитларнинг ставкаларини эълон қилди. Регуляторга кўра, бундан буёғига таҳлилий ахборот доимий равишда бериб борилади.
Маълумотлар Марказий банк Кредит ахбороти давлат реестри базасида асосида шакллантирилган бўлиб, фуқароларга банкдан микроқарз ёки автокредит олишда таққослашга ёрдам беради.
Чет элда дўстларингиз ёки қариндошларингиз борми? Уларга вақти-вақти билан пул жўнатиб турасизми? Унда InfinBANK’нинг AstraSend хизмати фойдаланинг
АстраСенд орқали нафақат пул тез етиб боради (бир неча дақиқада), балки ортиқча тўловларсиз нақд валюта олиш ҳам мумкин. Ва энг асосийси - Ўзбекистондан Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Мўғулистонга АҚШ долларида, Россияда рублда пул қабул қилувчиларга 300$ дан 5000$ гача бўлган ўтказмаларга комиссия умуман олинмайди!
🔗Агар қизиқ бўлса, батафсил маълумотни бу ерда топишингиз мумкин
Infinbank
InfinBank — Astrasend
Реклама
Азиз юртдошлар!
Автотранспорт воситаларини харид қилишда, аввало, унинг сифати кафолатланганлигига ҳамда расмий дилер томонидан хизмат кўрсатиш шартлари мавжуд эканлигига эътибор қилинг.
Сизнинг оилангиз ва яқинларингиз хавфсизлиги ўз қўлингизда.
Реклама
Шавкат Мирзиёев:
“Ўтган шанба-бозор ўзим рулда юриб келдим. Рулда кимлигини ҳеч ким билмайди, лекин менам 15-20 минут тирбандликда турдим”.
Мутасаддиларга барча ташкилот ва маҳаллалардаги асоссиз қўйилган тақиқловчи белгиларни олиб ташлаш топширилди.
Вазирлик ва идоралар ходимлари аҳолига ноқулайлик яратиб, “парковка” қилиб олган ҳудудларда фото ва видео камералар ўрнатиб, жазо муқаррарлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.
Давлат хизматчилари жамоат транспортида юриш бўйича намуна бўлиши кераклиги қайд этилди. Эндиликда Ҳукумат қарори билан тасдиқланган рўйхатдан ташқари раҳбарларнинг хизмат машинасига йўлларда устунлик берилмаслиги белгиланди.
Президент:
➖“Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” республика жамғармаси фаолияти қайта ташкил қилиниб, Ҳукумат бўйсунувига ўтказилади.
➖Бу йил жамғармага барча манбалар ҳисобидан 400 миллиард сўм тушиши прогноз қилинган. Бунга қўшимча, фото-видео радардан бюджетга тушадиган жариманинг 25 фоизи ҳам жамғарма ва унинг филиалларига йўналтирилади.
➖ЙҲХХ тизимидаги йўл белгилари ва светофор ўрнатиш, йўл чизиқларини чизишга масъул корхоналар ҳам вилоятга ўтказилади.
➖Бундан буён ушбу жамғарма маблағлари биринчи галда авария ўчоқлари бўлган хавфли участкаларни тартибга солишга йўналтирилади (йўлни ажратувчи тўсиқлар, йўл белгилари, ёритгичлар ўрнатиш, пиёда йўлаклари ташкил қилиш, чорраҳаларни рақамлаштириш).
Бироздан сўнг Шавкат Мирзиёев раислигида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, инфратузилмасини яхшилаш ва тирбандликларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
Читать полностью…Яна IMEI ҳақида
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари Кобул Турсунов томонидан рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов номига сенатор сўрови юборилди.
Унда қайд этилишича, 2019 йилдан буён мобил қурилмаларни IMEI-коди орқали рўйхатдан ўтказиш амалиёти жорий этилган, 2024 йилдан эса уларни Ўзбекистонга олиб киришда мажбурий декларация тўлдириш талаб этилади. Агар декларация тўлдирилмаса, қурилмани UZIMEI тизимида рўйхатдан ўтказиш учун божхона қийматининг 30 фоизи миқдорида тўлов белгиланган.
Сўнгги пайтларда мазкур жараёндаги муаммолар ижтимоий тармоқларда турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Жумладан, uzimei.uz, my.gov.uz сайтлари ва “BIRDA” иловаси орқали рўйхатдан ўтказиш имконияти чеклангани туфайли айрим ҳолларда хизмат ҳақи сунъий оширилмоқда.
Шунингдек, иккинчи SIM-карта учун IMEI2-кодни алоҳида рўйхатдан ўтказиш ва буни фақат қурилмани аввал рўйхатдан ўтказган жойда амалга ошириш талаби фуқаролар учун қўшимча мураккаблик ва харажатларни юзага келтирмоқда.
Юқорида келтирилган ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда, вазирдан uzimei.uz ва my.gov.uz платформалари ҳамда “BIRDA” мобил иловасидаги техник муаммоларни бартараф этиш, IMEI2-кодни рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, UZIMEI тизимида мавжуд бюрократик талабларни юмшатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида 10 кун ичида маълумот тақдим этиши сўралмоқда.
Чет элда 3 ойдан кўп бўлганлар ОИВга мажбурий текширилади
Узлуксиз тўқсон кун ва ундан ортиқ муддат давомида чет элда бўлиб қайтган ўн саккиз ёшдан олтмиш ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикамизга кириб келаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар мажбурий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказилади.
Тегишли қонун депутатлар томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ҳокимининг ўринбосари Тахиатошдаги МЧЖ раҳбарига 150 гектар ер ажратиш эвазига 12 минг доллар олган пайтида ушланди.
Наманганда эса Косонсой туманида фермер хўжалиги раҳбари 24 гектар ерни расмийлаштириб бериш учун 240 минг доллар талаб қилиб, 50 минг доллар олган вақтда қўлга тушди. Унга кўмаклашган Агросаноатни ривожлантириш агентлиги бош мутахассиси ҳам 10 минг доллар олган пайтида ушланган.
Андижонда эса Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бўлим бошлиғи фермерга тегишли 6 сотих ердаги ноқонуний қурилишлар бўйича зарарни камайтириб хулоса бериш учун 1000 доллар олган вақтида ушланди.
Барча ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.
ДХХ
Ўзбекистон фуқаролари учун Канада, Аргентина, Австралия визаларини олиш тартиби соддалаштирилиши мумкин
Ташқи ишлар вазирлигида “VFS Global” халқаро компаниясининг МДҲ ва Шарқий Европа мамлакатлари бўйича минтақавий директори Ш. Мишра ҳамда Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Т. Тўйчиев билан учрашув бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ҳудудларида “VFS Global” офислари тармоғини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Жамоавий гуруҳлар аризалари юзасидан компания ходимларининг сайёр қабулларини ташкил этиш механизмларини жорий этиш юзасидан келишувга эришилди. Ушбу хизмат шакли тўловли бўлиб, чекка ҳудудлардаги фуқароларга Тошкент ёки Самарқандга бормасдан виза хизмати олиш имконини яратади.
Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари учун республикада дипломатик ваколатхоналари мавжуд бўлмаган давлатлар (жумладан, Канада, Аргентина, Австралия ва бошқалар) визаларини расмийлаштириш тартибларини соддалаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Аккредитациядан ўтган консулликлар мавжуд эмаслиги туфайли бундай ҳолларда виза расмийлаштириш ортиқча вақт ва харажат талаб этади. Шу муносабат билан Ўзбекистон томони жараёнларнинг бир қисмини мамлакатимизга кўчириш, жумладан, “VFS Global” маҳаллий офислари орқали биометрик маълумотлар топшириш ва онлайн суҳбатлар ўтказиш имконини кўриб чиқишни таклиф этди.
Айни пайтда Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик дорасида IT-компаниялар, контент провайдерлар ва давлат харидларида фаол иштирок этувчи тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилмоқда.
Учрашувда тадбиркорлик фаолиятидаги муаммолар ва тўсиқлар муҳокама қилинмоқда. Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман, Рақамли технологиялар вазирлиги, молия, солиқ, давлат харидлари ва лицензиялаш соҳалари учун масъул идоралар вакиллари иштирок этмоқда.
Мулоқот YouTube орқали жонли эфирда намойиш этилмоқда.
🌱 Атроф-муҳитни ҳимоя қилишни ўзингиздан бошланг, Green University'га ҳужжат топширинг
Бу университет орқали сиз нафақат замонавий билим ва кўникмаларга эга бўласиз, балки Ўзбекистонда ҳам, хорижда ҳам талаб юқори бўлган ва яхши маош тўланадиган мутахассисга айланасиз.
🎓 Бакалавриат йўналишлари:
• Атроф-муҳит ва барқарор бошқарув
• Атроф-муҳит ва иқтисодиёт
• Экология ва давлат бошқаруви
• Экологик муҳандислик ва қайта тикланувчи энергия
• Барқарор туризм ва экотуризм бошқаруви
🎓 Магистратура йўналишлари:
• Барқарор ривожланиш
• Барқарор молия
• Атроф-муҳит ҳуқуқи
• Атроф-муҳит соҳасида оммавий коммуникация
• Табиатни муҳофаза қилиш
• Барқарор туризм
• Циркуляр иқтисодиёт
• Гидрометеорология ва сув хўжалиги
• Барқарор шаҳарсозлик
• Иқлимга чидамли ўрмон хўжалиги
💻 Ариза топшириш учун.
📞 1157
👉🏻 www.greenuniversity.uz
Реклама
Президент қарори мазмун-моҳияти тадбиркорларга тушунтирилмоқда
Давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан Очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида ҳунармандчилик ва заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва сотиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар учун очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.
ССП, Бизнес-омбудсман, Солиқ ва Божхона қўмиталари, шунингдек, Ҳунармандлар, Заргарлар ва Кичик бизнес уюшмалари раҳбарияти иштирокидаги тадбирда президентнинг “Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда.
Ўзсаноатқурилишбанк Сурхондарёда маҳалла банкирлари учун тимбилдинг ташкиллаштирди
4 июль куни Сурхондарё вилоятида Ўзсаноатқурилишбанк (SQB) томонидан маҳалла банкирлари ва ёрдамчи агентлар учун тимбилдинг тадбири ўтказилди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — аҳоли билан маҳалладаги иш самарадорлигини кучайтириш ҳамда жамоавий ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат бўлди.
Иштирокчилар янги молиявий маҳсулотлар тўғрисида маълумотга эга бўлишди. Шунингдек, банк олдида турган вазифалар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва аҳолини иш билан таъминлаш каби масалалар муҳокама қилинди.
Интерактив ўйинлар ва тажриба алмашинуви жамоада бирдамликни янада кучайтирди. Энг фаол иштирокчилар алоҳида эътироф этилди. Тадбир якунида иштирокчилар Саросиё ҳудудида жойлашган “Сангардак” дам олиш масканига ташриф буюришди. Ушбу саёҳат уларда илиқ хотиралар қолдирди.
Реклама
2024 йилда Yandex Go хизматларида Ўзбекистон бўйича фаолият юритган ҳайдовчилар, курьерлар ва ҳамкор автопарклар тахминан $530 миллион даромад топди. 2025 йилнинг дастлабки олти ойида эса уларнинг умумий даромади яна $340 миллиондан ошди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан анча юқори кўрсаткичдир.
Даромадлар ўсиши шундан далолат берадики, такси ва етказиб бериш хизматларида буюртма бажариш кўпроқ одамлар учун бир марталик иш эмас, балки барқарор даромад манбаига айланмоқда.
Аниқ рақамларга кўра, 2025 йил июнь ойида Yandex Go орқали 179 минг ҳайдовчи ва 49 минг курьер буюртма бажарган.
Манба