Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Баъзида тендер савдоларида иштирок этиш учун банк кафолати талаб этилади
Бизнесни ривожлантириш банкининг кафолати - ишончли ва фойдали ечимдир.
Асосий шартлар:
✅ Кафолат миқдори: 100 млрд сўмгача.
✅ Кафолат муддати: тендер савдолари муддати доирасида.
✅ Комиссион тўлов ва фоизи: кафолат турига қараб ЯҲМнинг 3 баробаригача ва 3,5% гача.
BRB билан ғалабани қўлдан бой берманг.
Батафсил шартлар ва дастлабки ариза бериш 👉 ҳавола орқали.
Реклама
Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатлар қабул қилиш июнь ойида бошланади
2025/2026-ўқув йили учун Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатлар қабул қилиш июн ойида онлайн тарзда — my.gov.uz ёки ariza.piima.uz сайтлари орқали амалга оширилади.
Кириш имтиҳонлари 2025 йилнинг июль-август ойларида ўтказилади.
Болалар учун контент яратиш йўлида ёш истеъдодларга имконият берилмоқда
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева болалар учун миллий контент яратишда ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади. Унинг фикрича, ушбу йўналишда муваффақиятга эришиш учун миллий руҳият ва қадриятларни ҳис эта оладиган янги авлод мутахассисларини етиштириш зарур.
С. Мирзиёева бундай ташаббусларни республика миқёсида мунтазам йўлга қўйиш зарурлигини айтиб, ёш истеъдодларга устозлар кўмаги ва амалий имкониятлар кераклигини таъкидлади.
Манба
Қулай нархларда 2 хонали хонадон харид қилинг
Яшнобод туманида қурилаётган “Хон Сарой Афсонаси” лойиҳасидан бошланғич тўловни амалга ошириб, 2 хонали хонадон харид қилинг.
Қолган қисмини 4 800 000 сўмдан ойма ой тўлаб боринг.
Батафсил маълумот учун:
Бот орқали боғланинг
☎️ 712007400
xonsaroy.uz | Телеграм | Реклама
Тошкентда “Хотира Нури” номли янги ёдгорлик мажмуаси барпо этилди. Лойиҳа тарих, табиат, санъат ва рақамли технологияларни уйғунлаштирган ҳолда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хотирасини абадийлаштиришни мақсад қилган.
Мажмуа таркибида очиқ осмон остидаги рақамли музей, “Хотира китоби” ва интерактив QR-кодли монумент мавжуд. “Хотира Нури” орқали миллий қаҳрамонлар ҳақидаги маълумотлар кенг омма учун очиқ форматда тақдим этилади.
Самарқанд шаҳрида газ чақнаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди
Жорий йилнинг 8 майдан 9 майга ўтар кечаси Самарқанд шаҳри “Боғисарой” маҳалласининг уйларидан бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши юз берди. Ҳодиса оқибатида уйнинг темир-бетон конструкциялари қулаб, 1-, 2-, 3-қаватлар ва ертўла қисми зарар кўрди. Ёнғин содир бўлмаган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, қидирув-қутқарув ишлари давомида вайроналар остида 6 нафар фуқаронинг жасади топилди.
Воқеа жойида тезкор штаб тузилиб, ФВБ, прокуратура, ИИБ, “Ҳудудгазтаъминот” ва бошқа хизматлар вазият оқибатларини бартараф этмоқда. Терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тошкент халқаро аэропорти ва маҳаллий терминалда китоб дўконлари очилади. Uzbekistan Airports тегишли лотларни электрон аукционга чиқарган.
Читать полностью…Андижондаги кичик ГЭСни Россия компанияси қураётганди — “Ўзбекгидроэнерго”
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 декабрдаги қарорига асосан Россия Федерациясининг “МПР” молия институти маблағлари ҳисобига Жанубий Фарғона каналида “ЖФК-3 кичик ГЭС қурилиши” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Лойиҳа қуввати 6,9 МВт бўлиб, йилига 33 млн кВт•соат электр энергия ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Қурилиш ишлари “тайёр ҳолда топшириш” шарти асосида Россия Федерацияси “Энергосила” компанияси томонидан амалга оширилмоқда”, дейилади “Ўзбекгидроэнерго” АЖ расмий муносабатида.
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 10 минг доллардан мукофот пули берилмоқда.
Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов қамашилик 115 ёшли Рўзибой бобо Сатторов хонадонида.
Бугун, 8 май куни Андижон вилояти Булоқбоши тумани “Сарбонтепа” МФЙ Найман қишлоғида Жанубий Фарғона каналида сув сатҳи кўтарилиши сабабли сув тошқини ҳолати кузатилди.
Ўзгидромет Жанубий Фарғона канали бош қисмидаги дамба ўпирилиши билан боғлиқ техноген ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари сифатида ушбу каналда қўшимча ГЭС қуриш мақсадида ортиқча сув ташланганини келтирган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, Булоқбоши тумани Сарбонтепа маҳалласидаги 100 га яқин хонаданни сув босган, шундан 30 та хонадоннинг яшаш объектларига, 70 тасининг томорқасидан сув оқиб ўтган.
Асакабанк ITFC билан 20 млн доллар кредит линияси ажратиш бўйича келишувга эришди
Асакабанк Халқаро Ислом савдо молия корпорацияси (ITFC)дан 20 млн доллар миқдорида маблағ жалб қилди. Маблағлар кичик ва ўрта бизнес вакилларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Кредит линияси қуйидаги қулайликларни тақдим этади:
▪️Маблағдан бир неча марта фойдаланиш имконияти мавжуд;
▪️Турли валюталарда, жумладан, сўмда ҳам маблағ ажратилиши мумкин;
▪️Импорт товарлар учун шартнома тузишда кенг имкониятлар яратилади;
▪️Маҳаллий харидлар учун ҳам маблағ ажратилиши мумкин;
▪️Тўловларни босқичма-босқич ёки келишилган муддатларда амалга ошириш мумкин.
Бу орқали Асакабанк тадбиркорларни халқаро тажриба асосида молиявий қўллаб-қувватлашни давом эттиради. Ушбу келишув банкнинг барқарорлиги ва ишончли ҳамкор сифатида тан олинаётганини кўрсатади.
Реклама
Абдуғаффор Каримжонович Қирғизбоев Наманган давлат университети ректори лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори лавозимидан озод этилди.
Читать полностью…Адхам Юсупович Худойқулов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Читать полностью…"Онлайн платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Читать полностью…Ҳукумат биноси маданий мерос объектлар рўйхатига киритилади
Маданий мерос агентлиги томонидан тайёрланган Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, Мустақиллик майдони кўчаси 5-уй манзилида жойлашган Вазирлар Маҳкамасининг биносини Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритиш кўзда тутилмоқда.
Бундан ташқари, рўйхатга яна 130 га яқин объектлар, жумладан, Тошкент шаҳри Шота Руставели, Бешёғоч кўчаларидаги қатор уйлар киритилиши кутилмоқда.
Ҳиндистон ва Покистон қуруқликда, денгизда ва ҳавода барча ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш тўғрисида келишувга эришган — Ҳиндистон ташқи ишлар вазири
Читать полностью…Тошкент давлат транспорт университети олимлари Жамшид Содиқов, Қувончбек Мусулмонов, Дилшодбек Адизов Тошкентда анҳор қирғоғи бўйлаб пиёдалар учун узлуксиз ва хавфсиз йўлакни яратиш борасидаги илмий мақоласида ўз таклифлари билан ўртоқлашган.
Асосий тавсиялар:
1️⃣ Йўл остидаги пиёдалар ўтиш жойи (1-нуқта)
Канал билан кесишадиган асосий йўлларда пиёдалар тез ҳаракатланувчи автомашиналар оқимига дуч келиб, хавфли ҳолатларга тушиб қолишади.
Ечим: Йўл остида, ёруғ ва хавфсиз пиёдалар ўтиш йўлакларини ташкил этиш. Бу орқали канал бўйлаб узлуксиз ва хатарсиз ҳаракат имкони яратилади.
2️⃣ Йўл устидан ўтувчи кўприк (2-нуқта)
Рельеф ёки мавжуд қурилиш туфайли йўл ости ўтиш йўлаги қурилиши имконсиз бўлган жойларда.
Ечим: Автомобил ҳаракатини тўхтатмайдиган, пиёдалар учун қулай устки кўприклар қуриш.
3️⃣ Канал устидан пиёдалар кўприклари (3-нуқта)
Каналнинг айрим участкаларда пиёда йўлаклари тўсатдан тугайди ва одамлар йўл узра ёки узоқ айланма йўллар орқали ўтишга мажбур бўлишади.
Каналнинг икки томонини боғлаб турувчи пиёдалар кўприкларини лойиҳалаш ва ўрнатиш. Бу инфратузилма:
➖Шаҳар пиёда тармоғидаги узилишларни бартараф этади.
➖Жамоат муҳитини визуал жиҳатдан яхшилайди.
➖Юришни ижтимоий, хавфсиз ва фаол фаолиятга айлантиради.
ИМҲО: ўзи умуман, бутун анҳор бўйлаб пиёдаларни машина билан кесиштирмайдиган йўлак яратилса, шаҳар учун ҳам, одамлар учун айни муддао бўлар эди.
ASIA ALLIANCE BANK Миланда бўлиб ўтган ABRнинг йиллик йиғилишида иштирок этди
2025 йил 4-7 май кунлари ASIA ALLIANCE BANK делегацияси Италия, Милан шаҳрида бўлиб ўтган Осиё Тараққиёт Банкининг (ОТБ) 58-йиллик йиғилишида иштирок этди. Тадбир дунёнинг етакчи молиявий институтлари, халқаро банклар ва инвестиция ташкилотлари вакилларини бир жойга жамлади.
Форум доирасида банк вакиллари хорижий банклар ва халқаро молиявий институтлар билан 20 дан ортиқ учрашувлар ўтказди.
Хусусан, кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш ҳамда Ўзбекистонда "яшил" иқтисодиётни ривожлантириш лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш йўналишларида ОТБ билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди.
Бундан ташқари, Bank of Georgiaа, RBI AGГ ва Crédit Agricole Italia билан савдо бизнеси, капитал ва қимматли қоғозлар бозорида банклараро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган муҳим келишувлар имзоланди.
Шунингдек, Хитой, Ҳиндистон, Туркия ва Италия банклари билан янги ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди. Бу эса мижозларимиз учун молиялаштириш шартларини яхшилаш ва кўрсатиладиган хизматлар спектрини кенгайтиришга имкон беради.
ABRнинг йиллик йиғилишида иштирок этиш ASIA ALLIANCE BANK учун халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш, молия бозорининг етакчи иштирокчилари билан тажриба алмашиш ва келажакдаги ривожланиш учун янги истиқболларни белгилаш имконини берди.
Реклама
2025 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистонда ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарима балллари тизими ишга тушади — ҳукумат қарори
Читать полностью…7 май куни соат тахминан 15:06ларда Каттақурғон тумани “Қуштепа” МФЙда жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, оқибатда 2 киши ҳалок бўлган ва бир киши тан жароҳати билан тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Читать полностью…Тошкентда ўз уйингиз - бу ўйлаганингиздан осонроқ
Агар анчадан бери ўзингизга уй орзу қилаётган бўлсангиз — шаҳарнинг чеккасида эмас, яхши ҳудудда, қулай режа ва машиналарсиз ҳовлиси бор — Golden House дан O‘z Makon Business лойиҳасига бир назар ташланг.
Бу — Тошкентнинг тез ривожланаётган ҳудудида замонавий бизнес-класс турар жой мажмуаси. Уйни қурилиши аллақачон бошланган.
Сизга ёқадиган жиҳатлар:
- студиялардан тортиб 5 хонали квартирагача;
- ўралган ҳудуд, болалар ва спорт майдончалари;
- машинасиз, тартибга келтирилган ёпиқ ҳовли;
- мактаблар, боғлар, дўконлар — ҳаммаси ёнингизда;
- марказгача 5 дақиқа.
Тўлов усуллари:
- ойига 7,2 млн сўмдан ипотека;
- қулай муддатли тўлов.
Яшаш учун ҳам, инвестиция учун ҳам тўғри келади.
Сайт: https://gh.uz/oz-makon/
Телефон: 78 888 11 22
Реклама
Адлия катта маслаҳатчиси Холбоев Отабек Акбарович Бош прокурорнинг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори лавозимига тайинланди.
О.Холбаев тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Ўзбекистонда имконияти чекланган ўқувчилар учун ижтимоий такси хизмати йўлга қўйилди
Тошкент, Самарқанд ва Андижон шаҳарларида махсус мактаблар ҳамда интернат мактабларда таҳсил олаётган имконияти чекланган болалар учун имтиёзли такси хизмати жорий этилди. Мазкур пилот лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги томонидан Yandex Uzbekistan ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.
Лойиҳа доирасида имконияти чекланган ўқувчилар такси орқали ўқув муассасасига хавфсиз ва қулай тарзда қатнашлари мумкин бўлади. Транспорт харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади — ҳар бир бола учун ойига 1,2 баробар миқдоридаги асосий ҳисоб-китоб кўрсаткичгача (450 минг сўм) компенсация ажратилади. Имтиёз шартига қараб, йўл ҳақининг 60 ёки 100 фоизи қопланиши мумкин.
Yandex Go ушбу йўналишдаги буюртмалардан даромад топмайди: давлат томонидан тўланадиган барча маблағлар тўғридан тўғри ҳайдовчиларга берилади, компания бундай хизматлар учун комиссия олмайди.
Лойиҳада мустақил ҳаракатланишда қийналадиган болалар — кўриш имконияти чекланган, таянч-ҳаракат тизими касалликлари ёки оғир ақлий нуқсонларга эга болалар иштирок этиши мумкин.
Ушбу дастур — ҳар бир бола мактабга хавфсиз ва қулай етиб бориши мумкин бўлган, барча учун мос шаҳар муҳитини шакллантиришга қаратилган муҳим қадамдир.
Манба
Самарқанд 2026 йил май ойида Осиё тараққиёт банкининг 59-саммитига мезбонлик қилади. Ўзбекистон иккинчи марта мазкур молия муассасасининг йиллик йиғилишини ўзида қабул қилади. 2010 йилда ҳам банкнинг йиллик тадбири Тошкентда бўлиб ўтган эди.
Читать полностью…Ўзбекистон Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлик бўйича баёнот берди
Ўзбекистон томони Ҳиндистон ва Покистон ўртасида кескинлашиб бораётган вазият ривожини хавотир билан кузатмоқда. Иккала томонни вазминликка чақирамиз, тинчлик ва барқарорлик манфаатлари асосида ҳаракат қилиш, вазиятнинг янада ёмонлашишининг олдини олиш мақсадида дипломатик мулоқотга устувор аҳамият қаратиш зарур деб ҳисоблаймиз.
Ўзбекистон мазкур можарони деэскалация қилиш ва тинч йўл билан ҳал этишга қаратилган ҳар қандай халқаро ёки минтақавий саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга тайёр.
ТИВ
Эъзоза Каримова мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори лавозимига тайинланди. У бунга қадар Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директорининг маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келаётган эди.
Читать полностью…Ногиронликни белгилашда ВКК – врачлик-маслаҳат комиссиялари деган коррупцион тизимдан тўлиқ воз кечилади — президент.
Эндиликда ногиронлик оилавий шифокор расмийлаштирган ҳужжат асосида тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси томонидан белгиланади.
Мутасаддиларга бу тизимни 1 июндан Тошкент шаҳри ва Навоийда, 1 сентябргача қолган ҳудудларда тўлиқ жорий қилиш топширилди.