davletovuz | Unsorted

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

84036

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Subscribe to a channel

davletovuz

Тошкентда 13−14 минг ўринга мўлжалланган 86 та пуллик автотураргоҳ синов тариқасида ишга туширилибди.

Пуллик автотураргоҳлардан бири Амир Темур хиёбони атрофида жойлашган бўлиб, махсус белги — тўқ сариқ фонда қора ранг билан катта “P” ҳарфи тасвирланган. Унинг нархи соатига 12 минг сўмни ташкил этади, тўламаганлик учун жарима 2026 йилдан кучга кириши кўзда тутилган.

Автотураргоҳ учун тўловларни Poytaxt Parking иловаси орқали онлайн ёки Paynet терминаллари орқали нақд пулда амалга ошириш мумкин.

Spot журналистлари App Store ва Google Play дўконларидан ҳозирча бундай иловани топа олмаган.

Читать полностью…

davletovuz

Франкфурт, Урумчи, Пекин, Абу-Дабидан Хоразмга тўғридан-тўғри рейс ҳамда туристик мавсумда Истанбулдан Урганчга кунлик қатнов йўлга қўйилиши мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

🏦 Ўзсаноатқурилишбанк балансидаги мол-мулкларни бозор баҳосида сотиб олиш имкониятини тақдим этади

Банк 2025 йил 1 майдан бошлаб, ўз балансидаги бино-иншоотлар, технологик ускуналар ва бошқа мол-мулкларни бозор қийматида сотувга чиқарди.

Мулклар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://sqb.uz/uz/catalog/

Банк, шунингдек, ушбу активлар асосида тўхтаб қолган ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш фаолиятини қайта тиклаб, тайёр бизнес сифатида сотиш ёки инвесторлар билан ҳамкорликда фаолият юритиш таклифларини ҳам кўриб чиқишга тайёр.

Маҳаллий ва хорижий инвесторлардан мақбул таклифлар қабул қилинади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-142-сон Қарори, 15.04.2025 й.


Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Uzum карта очинг ва қулайликларга эга бўлинг:

• Ойига 100 млн сўмгача Uzcard ва Humo карталарига фоизсиз пул ўтказмалар
• Кешбек билан бирга Тошкент шаҳрида метро ва автобуслар 650 сўмдан
• Uzum Tezkor ва Uzum Market'дан махсус бонуслар

Ҳозироқ Uzum картага бепул буюртма беринг

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Электромобиллар учун утилизация йиғими 4 баравар қимматлади.

Видео манбаси

Читать полностью…

davletovuz

Яккасарой кичик саноат зонаси ҳудудидаги синтепон ишлаб чиқариш цехида юз берган ёнғинда икки кишининг жасади аниқланган. Шунингдек, 5 нафар киши тан жароҳати билан шифохонага юборилган. Ёнғин ишлаб чиқаришда технологик жараённинг бузилиши натижасида юзага келганлиги тахмин қилинмоқда — ФВВ

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон ноқонуний мигрантларни юртига қайтариш бўйича бошқаларга намуна — Трамп маъмурияти

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқаролари бўлган 131 нафар ноқонуний муҳожирларни олиб келаётган чартер рейс АҚШ оммавий ахборот воситаларининг алоҳида эътиборига тушмоқда.

АҚШ Ички хавфсизлик вазири (DHS) Кристи Ноэм 131 нафар ноқонуний муҳожирни ўз ватанига қайтариш учун чартер рейс ташкил этгани учун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни алоҳида эътироф этган.

“Хавфсизликни мустаҳкамлаш ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича Ўзбекистон билан ҳамкорликни давом эттиришни интиқлик билан кутамиз”, дейди америкалик амалдор.

Fox News Трамп маъмуриятига таяниб ёзишича, ушбу репатриация битими АҚШнинг бошқа давлатлар билан миграция масалалари бўйича қандай ҳамкорлик қилишини кўрсатиб берадиган намуна ҳисобланади. Битим АҚШ Давлат департаменти, Ички хавфсизлик вазирлиги, Оқ уй ва Миллий хавфсизлик кенгаши ҳамда Ўзбекистон ҳукумати ўртасида бир неча ой давом этган дипломатик музокаралар натижаси саналади.

Читать полностью…

davletovuz

APEX INSURANCE ва APEX LIFE INSURANCE компаниялари ташаббуси билан 2025 йилнинг 5-6 май кунлари Тошкентда FAIR энергетика суғуртаси ва хавфларни бошқариш бўйича халқаро Форуми ўтказилади

Форум 20 дан ортиқ мамлакатдан 100 дан зиёд етакчи суғурта, қайта суғурталаш ва брокерлик компаниялари вакилларини бир жойга тўплайди. Тадбирда 50 дан ортиқ халқаро ташкилотларнинг иштирок этиши, унинг юқори нуфузини ва оламшумул аҳамиятини яққол намоён этади.

Ўз иштирокини тасдиқлаганлар қаторида Al Ain Ahlia (БАА), Samsung Reinsurance (Корея Республикаси), Мisr Insurance (Миср), Active Re (Барбадос), BMI (АҚШ), Trust Re (Баҳрайн), Milli Re (Туркия), Acwa Power (Саудия Арабистони) каби компанияларнинг топ менежерлари, шунингдек, AON, Marsh, Howden ва бошқа етакчи брокерлик компаниялари вакиллари мавжуд.

FAIR Energy Insurance and Risk Management Forum Ўзбекистонда суғурта соҳасида ўтказиладиган бундай кўламдаги биринчи халқаро тадбир ҳисобланади. Ушбу Форумнинг юртимизда ташкил этилиши, нафақат минтақанинг жаҳон суғурта бозорида ортиб бораётган муҳим ўрнини, балки тадбир ташаббускорлари ва ҳамкорлари бўлган суғурта бозорининг етакчилари — APEX INSURANCE ва APEX LIFE INSURANCE компанияларининг фаол позициясининг ҳам ёрқин далилидир.

Батафсил | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Жанубий Корея президентларига қарғиш теккан, деса ҳам бўлади. Ҳеч бир президент ушбу лавозимда ишлаб рўшнолик кўргани йўқ. Қарийб барчасининг бошида бир кўргулик бор: қанчаси ҳали лавозимда пайтидаёқ импичментга учраган, яна қанчаси коррупция ва шунга ўхшаш жиноятларда айбланган, ўз жонига қасд қилганлари ҳам етарли.

Аммо собиқ президент Мун Чжэ Инда вазият сал бошқачароқ эди. Бирор ғавғосиз президентлик муддатини адо этди, пенсияга чиққач, турмуш ўртоғи билан она қишлоғида қўним топиб, деҳқончилик қилишар, жўжа боқишар эди. Бўш вақт бўлганда эр-хотин табиат қўйнида айланишар, ҳайкинг доимий машғулоти эди. Ҳатто ўз юртида китоб дўкони ҳам очган эди. Яъни ўзи ёқтирган юмушлар билан банд эди.

Аммо Жанубий Корея президентларига теккан тавқи ланъат уни ҳам четлаб ўтмади. Жанубий Корея прокуратураси Мун Чжэ Инни порахўрликда айбламоқда.

Гап шундаки, айбловга кўра, Мун президент пайтида собиқ куёвини Таиланд авиакомпаниясида юқори лавозимга ишга жойлаштириб қўйган, куёв эса ўша лавозимда маош ва бошқа тўловлар кўринишида 177,5 минг доллардан ортиқ маблағ олган. Прокурорлар бу маблағлар собиқ президентга пора сифатида берилган, дея ҳисобламоқда.

Мун Чжэ Ин вакиллари барча айбловларни рад этмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Самарқандда майиз етиштириш ва экспортини оширишга қаратилган янги ташаббус

29 апрель куни Самарқандда ўтказилган очиқ мулоқотда Ўзбекистоннинг майизчилик соҳасидаги келгуси режалари муҳокамаси бўлиб ўтди.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Халқ банки ҳамкорлигида ташкил этилган мулоқотда фермерлар, экспортчилар, банклар ҳамда хорижий экспертлар иштирок этди.

Очиқ мулоқот учун Самарқанд вилоятининг танлангани бежиз эмас. Республикамиздаги майизбоп узумзор майдонлар, уларда етиштириладиган майизнинг 65% вилоят ҳиссасига тўғри келади. Бу эса республикада етиштирилаётган майизнинг катта қисмини экспорт қилиш имконини яратади.

Майизчиликни, шунингдек, соҳани тизимли ривожлантириш мақсадида ташкил этилган "Қўшработ-Агро Стар" МЧЖни инвестицион ва молиявий қўллаб-қувватлаш учун Халқ банки масъул этиб белгиланган.

Халқ банки ва “Қўшработ – Агро Стар” ҳамкорлигида Қўшработ туманида замонавий Агросаноат мажмуасини ташкил этиш режалаштирилган. Мажмуа майизбоп узум етиштириш, қуритиш, лабаратория синовларидан ўтказиш, қайта ишлаб қадоқланган шаклда ички ва ташқи бозорга миллий бренд номи билан чиқариш каби босқичларни ўз ичига олади.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон ҳукумати икки томонлама келишувлар доирасида жорий йилнинг 30 апрель куни АҚШ ҳудудида қонуний асосларсиз бўлиб турган ва депортация қилинадиган хорижликлар рўйхатига киритилган 100 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш мақсадида Нью-Йорк – Тошкент йўналиши бўйича махсус чартер рейсини ташкил этади.

“Гап виза талабларини бузган ёки АҚШда қонуний қолиш муддати тугаган фуқаролар ҳақида бормоқда. Репатриация жараёни инсонпарварлик ва ҳуқуқий тамойиллар асосида ташкил этилиб, фуқароларнинг муносиб ва хавфсиз қайтишини таъминлайди”, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби хабарида.

Чартер рейсни ташкил этиш икки давлатнинг консуллик ва миграция хизматлари билан яқин ҳамкорликда олиб борилмоқда. Барча чоралар репатриация қилинаётган фуқароларнинг ҳуқуқларини максимал даражада ҳурмат қилган ҳолда, Ўзбекистон ва АҚШнинг амалдаги қонунчилигига қатъий риоя этган ҳолда кўрилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Чорвоқда халқаро талабларга жавоб берадиган Wyndham Garden Charvak курорти қурилмоқда. Лойиҳани Dune Group Development амалга оширмоқда. Очилиши 2028 йилга мўлжалланган.

Курортда беш юлдузли 8 қаватли меҳмонхона, Санторини услубидаги виллалар, Ўзбекистондаги энг катта аквапарк ва турли дам олиш иншоотлари бўлади.

Ҳозирда инвесторлар виллаларга сармоя киритиши мумкин. Виллалар туристларга ижарага берилади, эгалари эса мунтазам пассив даромад олади.

Мурожаат учун: +998 55 513 0000

Website | Instagram | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Педагог кадрларни тайёрлаш фақат кундузги ва кечки таълим шакли бўйича ташкил этилиб, сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди — президент фармони

Читать полностью…

davletovuz

“Ўзагросуғурта” АЖда «ТДИУ-Пендидикан» халқаро қўшма таълим дастури Иқтисодиёт ва менежмент кафедраси филиали очилди.

“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти биносида “ТДИУ-Пендидикан” халқаро қўшма таълим дастури бўйича факультетнинг Иқтисодиёт ва менежмент кафедраси филиали очилди. Янги ўқув маркази талабаларга ўқишни суғурта соҳасида амалий иш билан уйғунлаштириш, соҳа учун юқори малакали мутахассислар тайёрлаш имконини беради.

Компания ва университет раҳбарияти мазкур лойиҳа кадрлар салоҳиятини ривожлантириш, таълим тизими ва иқтисодиётнинг реал сектори ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилганини таъкидлади. Филиалда компаниянинг етакчи мутахассислари иштирокида маърузалар, маҳорат дарслари ва амалиётлар ўтказилади.

Филиалнинг очилиши Ўзбекистонда профессионал кадрлар тайёрлаш ва суғурта соҳасини ривожлантиришда муҳим қадам бўлди.

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Website |

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Андижонда биринчи "Инвесторлар куни" ўтказилди: янги ҳудудлар ва AloqaBank'дан ёшлар учун янги имкониятлар

2025 йил 28 апрель куни Андижонда AloqaBank ташаббуси билан биринчи "Инвесторлар куни" тадбири ташкил этилди. Унда мамлакатнинг барча ҳудудларидан 1500 дан зиёд иштирокчи — талабалар, ёш стартаперлар, бизнес вакиллари ва инвесторлар — ўз ғояларини тақдим этиш, кўмак олиш ва ривожланиш мақсадида бир майдонда жамланди. Маълумот учун, AloqaBank томонидан "Ёшлар бизнеси" дастури доирасида Андижон ёшлари учун 22,4 млрд сўм кредит ажратилди.

Тақдим этилган кўплаб инновацион таълим ташаббуслардан бири — IMKON Founders дастури бўлиб, у Startup Garage ташаббуси асосида ногиронлиги бор шахслар, имконияти чекланганлар ва боқувчисини йўқотганлар учун мўлжалланган бепул стартап ва Micro SaaS таълим ҳамда акселерация дастури сифатида ишга туширилди.

AloqaBank "Инвесторлар куни"ни мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказишни режалаштирган. Стартапларнинг питч-сессиялари, "Startup Garage" таълим дастурлари ва бизнес эгаларидан дарслар бутун мамлакат бўйлаб кенгайтирилиб, ҳар бир ғоя ривожланиши учун асос бўлиб хизмат қилиши кўзда тутилди.

Манба | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев:

➖Тошкент-Урганч авиа йўналишида бир ҳафта олдин чипта қолмайди, нархи қиммат.


хусусий авиакомпаниялар жалб қилиниб, Тошкентдан Урганчга қатновлар сони 2 карра оширилади.

Барча резидент компанияларга ички рейсларни субсидиялаш бўйича қарор ишлаб чиқилади.

➖дам олиш кунлари поездлар таркибига қўшимча вагон улаб, йўловчи ташиш 1,5 баробарга кўпайтирилади.

Читать полностью…

davletovuz

Хорижда ўзбек ресторанларини ташкил қилишда рўйхатдан ўтиш, рухсатнома ва фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисми қоплаб берилади — президент

Читать полностью…

davletovuz

Нодавлат олий ва касбий таълим муассассалари икки босқичли лицензиялаш тизимига ўтади.

Таълим дастурлари махсус аккредитациядан ўтказилади ҳамда ҳар беш йилда комплекс давлат аккредитацияси ташкил этилади.

Читать полностью…

davletovuz

Шуҳрат Абдужалилович Боймурадов Тошкент давлат тиббиёт университети ректори лавозимига тайинланди.

Читать полностью…

davletovuz

Бугун Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюради.

Читать полностью…

davletovuz

Метан гази нархи бугундан 5200 сўмни ташкил этмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Эртадан — 1 майдан электр энергияси ва табиий газ учун янги тарифлар кучга киради.

“Метанзаправка”лар учун ҳам табиий газ нархи ошади.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биноси сотувга қўйилди. Объектнинг бошланғич нархи қарийб 102 млрд сўм. Бўлғуси харидор ҳокимият ўрнида меҳмонхона қуриши керак бўлади.

Читать полностью…

davletovuz

Саудия ҳукумати Ҳаж мавсумида махсус рухсатномасиз (Ҳаж визасиз) Макка шаҳри ва муқаддас қадамжоларга кирган, бўлиб турган ва киришга уринган шахсларга, уларга ҳар қандай кўринишда ёрдам берганларга нисбатан 20 минг риялдан (тахминан 5330 доллар) 100 минг риялгача (тахминан 26,7 минг доллар) бўлган жазо чораларини эълон қилди. Қонунбузарлар, шунингдек, қўлга тушиб қолса, депортация қилиниши, 10 йилгача Саудия ҳудудига киритилмаслиги мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Камбағал оила фарзандлари мактабдаги узайтирилган кун гуруҳлари учун тўловдан озод қилинади, аъло баҳога ўқиганлар оромгоҳларда бепул дам олиши мумкин бўлади. Камбағал оиладан чиққан аълочи талаба-қизларга базавий стипендиянинг 2 баравари миқдорида махсус стипендия тўланади — президент

Читать полностью…

davletovuz

Сариосиё аэропорти илк техник рейсни қабул қилди

Сурхондарё вилоятидаги Сариосиё маҳаллий аэропортини реконструкция қилиш ишлари якунланди. Аэропорт 29 апрель куни “Silk Avia” авиакомпаниясининг ATR-72-600 самолётида амалга оширилган биринчи техник парвозини қабул қилди.

100 нафаргача йўловчига мўлжалланган янги терминал қурилиши ҳам ниҳоясига етаяпти. Барча ишлар якунлангач, бир ой ичида Сариосиё аэропортига мунтазам рейслар амалга оширилиши режалаштирилган.

Читать полностью…

davletovuz

Марказий банк раиси ўринбосари Содир Мелибаевнинг айтишича, алоқа операторларига юридик шахс ташкил қилмасдан лицензия асосида тўлов ташкилоти фаолияти билан шуғулланишига рухсат берилади. Шунингдек, банкларга тўлов тизими оператори бўлиши учун лицензия олиш талаби бекор қилинмоқда. Хабардор қилиш тартиби жорий этилади.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент давлат педагогика университети негизида Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ташкил этилади — президент фармони

Университетнинг бошқарув тизими “Янги Ўзбекистон” университети тажрибаси асосида тубдан такомиллаштирилади. Мавжуд 14 та факультети мақбуллаштирилиб, 6 та педагогика олий мактаблари ташкил этилади.

Читать полностью…

davletovuz

Яна бир уриниш. “Давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Читать полностью…

davletovuz

Таиландга киришнинг янги тартиби жорий этилди

Унга кўра, 2025 йил 1 майдан бошлаб Таиландга кирувчи барча чет эл фуқаролари Таиландга кириш картасини (Thailand Digital Arrival Card, TDAC) мамалакатга етиб келиш санасидан 3 кун олдин махсус платформа орқали олишлари шарт.

Шахсий маълумотлар юклангандан сўнг, Таиланд иммиграция идоралари электрон почтага хат юборади ва уни мамлакатга киришда кўрсатиш талаб этилади.

Шу муносабат билан, Таиландга боришни режалаштирган Ўзбекистон фуқароларида Қиролликнинг мазкур қарорини ҳисобга олишларини сўраб қоламиз, дейилади ТИВ хабарида.

Читать полностью…
Subscribe to a channel