Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиевнинг айтишича, кластерларнинг фермерлар олдида анча қарзи тўпланиб қолган. Унинг оқибатида фермер солиқ тўлолмаяпти, ойлик беролмаяпти, кредитини ёполмаяпти.
Читать полностью…Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқотига тайёргарлик доирасида Тошкентда тўқимачилик саноати корхоналари вакиллари билан очиқ учрашув бўлиб ўтяпти.
Мулоқотда соҳадаги тизимли муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари муҳокама қилиняпти. Бундай мулоқотлар ишбилармонлик муҳитини яхшилашда муҳим аҳамиятга эга.
Экопартия Мурод Назаров томонидан билдирилган дарахт кесиш бўйича мораторийни бекор қилиш таклифига кескин муносабат билдирди. Партияга кўра, мавжуд мораторий туфайли ярим миллионга яқин дарахт кесилишдан асраб қолинган.
Бу дарахтлар орасида 86 мингдан ортиқ қимматбаҳо навлар ҳам бор. Шундай экан, табиатни муҳофаза қилишга оид ушбу чора-тадбирларни бекор қилиш таклифлари экология барқарорлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Mobiuz алоқа оператори абонентлари сони 8 миллионга етибди.
2025 йил бошидан буён Mobiuz техник мутахассислари 3600 дан ортиқ таянч станциясини ишга туширган.
SWAP лойиҳаси (тармоқларни кенг кўламли модернизация қилиш) доирасида Қорақалпоғистон Республикасида 379 та, Хоразм вилоятида эса 468 та таянч станция модернизация қилинган.
Компания бу каби бир қатор кўрсаткичлари ҳақида батафсил маълумот тақдим этди.
Реклама
Айни дамда Тошкентда мева-сабзавот экспортчилари иштирокида муҳим учрашув бўлиб ўтяпти. Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик доирасида ташкил этилган бу йиғилишда экспортчилар фаолиятидаги тизимли муаммолар, тўсиқлар ва камчиликлар муҳокама қилиняпти.
Бу каби мулоқотлар амалий натижага олиб келиши жуда муҳим. Энди фақат муҳокамалар эмас, аниқ ечимлар ва натижалар кутиляпти.
Жонли эфирни кўриш
Меҳнат мигрантларининг пул жўнатмалари кўпаймоқда
2025 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари 8,2 млрд долларни ташкил этди, бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 27 фоизга кўп. Уларнинг 78 фоизи Россия ҳиссасига тўғри келади. Ўтган йилга нисбатан улуш барқарор қолмоқда.
Сўнгги йилларда ташқи меҳнат миграцияси жадал диверсификация қилинаётгани пул жўнатмалари географиясида ҳам акс этмоқда. Трансфертлар ҳажми Буюк Британиядан 2 баробар, Европа Иттифоқи мамлакатларидан 41 фоизга (Ирландия 2,8 баробар, Литва 79 фоиз, Нидерландия 44 фоиз, Польша 20 фоиз) ҳамда АҚШдан 15 фоизга ошди.
Чет элдан P2P орқали пул жўнатиш тобора оммалашмоқда. Ушбу даврда жисмоний шахсларга келиб тушган маблағларнинг 4,3 млрд доллари (53 фоизи) анъанавий халқаро пул ўтказма тизимлари орқали (ўсиш 22 фоиз), 3,6 млрд доллари (44 фоизи) хориждан жисмоний шахсларнинг банк карталарига тўғридан-тўғри – P2P ўтказмалар орқали (ўсиш 40 фоиз) ҳамда 251 млн доллари (3 фоизи) банк ўтказмаси – SWIFT орқали (камайиш 22 фоиз) амалга оширилган.
Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик доирасида 17 июль куни, соат 17:00 да Тошкент шаҳрида қурилиш соҳаси вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтади.
Учрашувдан соҳада мавжуд муаммоларни очиқ муҳокама қилиш, уларнинг амалий ечимлари юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда давлат ва бизнес ўртасида самарали мулоқот платформасини шакллантириш мақсад қилинган.
Рўйхатдан ўтиш учун:
+998 99 847 44 43 | @zokir0515
Жазирама иссиқ учун тавсиялар
Шу кунларда жазирама авжига чиқади. Жумладан, 17 июлда республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида, 18-20 июлда ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 44-45 даражагача кўтарилади.
Мутасадди вазирликлар эҳтиёт чораларини кўришга чақирмоқда.
“Аввало, куннинг энг иссиқ вақти — соат 12:00 дан 16:00 гача имкон қадар ёпиқ бинолар ёки салқин жойларда бўлиш лозим. Бу вақтда қуёш нурлари энг кучли бўлиб, тананинг қизиб кетиши ва офтоб уриш хавфи юқори бўлади. Агар кўчага чиқиш зарурати туғилса, соя жойларда юриш, соябондан фойдаланиш ва фаолликни куннинг салқинроқ пайтлари — эрталаб ёки кечқурунга режалаштириш мақсадга мувофиқ” деб ёзмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги эса деҳқонларни соат 10.00 дан 16.00 гача ташқи муҳитда ишламасликка чақирмоқда.
Қашқадарёда “метан заправка”да портлаш юз берди, 4 киши ҳалок бўлди
Бугун, 16 июль куни соат 14:40 да Қашқадарё вилояти Қўқдала тумани “Олтиндала” МФЙ ҳудудида жойлашган аҳолига газ тўлдириш шохобчасида ёқилғи сақлаш резервуарида портлаш ва ёнғин содир бўлди.
Ҳодиса оқибатида 4 нафар фуқаро ҳалок бўлди.
Исроил Сурия пойтахти Дамашқдаги объектларга ҳаводан ҳужум уюштирмоқда. Хабарларда айтилишича, Сурия мудофаа вазирлиги, президент қароргоҳи ракета ҳужумига учраган.
Читать полностью…“SQB Insurance СК” АЖ Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлигининг “BB” даражадаги “Барқарор” прогноз рейтингига эга бўлди
Халқаро рейтинг агентлиги "“SQB Insurance” СК” АЖнинг рейтингини "BB-"дан "BB" даражага кўтарди ва “Барқарор” дея баҳолади. Бу Ўзбекистон суғурта бозоридаги энг фаол ва барқарор ўсиб бораётган компаниялардан бири бўлган “SQB Insurance СК” нинг молиявий ишончлилиги ва ўз мажбуриятларини бажара олиш қобилиятининг тасдиғидир.
Ушбу муваффақият компаниянинг молиявий кўрсаткичлари билан боғлиқ: ўтган йилга нисбатан активлар 129% га, инвестициялар 124% га ва соф фойда 113% га ўсган. Устав капитали рентабеллиги (РОЭ) 38.0% ва активлар рентабеллиги (РОА) 7,8% суғурта бозоридаги ўртача кўрсаткичлардан сезиларли даражада юқори.
Янги рейтинг “SQB Insurance” СК” АЖга хизматлар экспортини ошириш ва халқаро бозорга кириш учун янги имкониятлар яратади.
☎️ 71 202 55 05
Facebook | Instagram | Telegram | Реклама
Тошкент Шимолий темир йўл вокзалига автомобилда кириш имкони яратилди
Эндиликда Тошкент Шимолий вокзалига автомобилда кириб бориш мумкин. Бу ҳақда Gazeta.uz хабар бермоқда. Автомобиллар учун кириш йўлагида 5 дақиқагача тўхташ бепул этиб белгиланди. Агар тўхташ 10 дақиқагача давом этса, тўлов амалга оширилиши шарт бўлади.
Белгиланган вақтдан ошиб кетган ҳолларда жарима қўлланилади. Бу жараён инсон омилисиз, махсус камералар орқали аниқланади ва расмийлаштирилади.
Маълумот учун, бошқа йирик шаҳарлардаги темир йўл вокзалларини ҳам босқичма-босқич шу тизимга ўтказиш режалаштирилмоқда.
Президент фармонига кўра:
➖Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тугатилиб унинг ахборот соҳасида назорат ва мониторинг бўйича вазифа ва функциялари Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекциясига ўтказилди;
➖Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ Администрация бўйсунувига ўтказилди;
➖Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази негизида Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги ташкил этилди;
➖Администрация Матбуот хизмати медиа-маркази негизида Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази ташкил этилди;
➖Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги негизида Бошқарув самарадорлиги агентлиги ташкил этилди;
➖Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Администрация бўйсунувига ўтказилди.
Айни пайтда тиббиёт соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтмоқда. Мулоқотда соҳадаги муаммолар ва ечимлар муҳокама қилинмоқда.
Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман, Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси раҳбарияти, Президент ҳузуридаги тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши аъзолари ва бошқа қатор масъул идоралар вакиллари иштирок этмоқда.
Аввалги учрашувлардаги каби бу гал ҳам долзарб масалалар кўтарилмоқда, фикрлар эркин, муҳокамалар очиқ кечмоқда.
Жонли эфир
Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик доирасида бир нечта вилоятларда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар иштирокида ўтказилган учрашувда субсидия масаласи кўтарилди.
Фермерлар ўз мурожаатларида таъкидлашича, улар субсидия олиш учун барча талаб қилинадиган ҳужжатларни расмийлаштирган, ижобий хулоса ҳам олишган, аммо маблағни ҳалигача ололмаган.
Агар субсидия бўйича ижобий қарор чиқарилган бўлса, маблағ автоматик равишда фермернинг банк ҳисоб рақамига тушиши йўлга қўйилиши лозим. Бу эса фермерларни ортиқча бюрократик тўсиқлардан халос этиб, уларнинг асосий фаолияти — ерда ишлаш, етиштириш, ишлаб чиқариш каби вазифаларга кўпроқ эътибор қаратишларига имконият яратади.
Бакалавр ва магистрлар тайёрлаш бўйича давлат гранти тасдиқланди
Президент фармойиши билан 2025/2026 ўқув йили ва келгуси 3 ўқув йили учун давлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди.
Бунда:
➖бакалавриат босқичига кундузги таълим шакли бўйича:
▪️ 2025/2026 ўқув йили учун – 35 500 та;
▪️ 2026/2027 ўқув йили учун – 36 023 та;
▪️ 2027/2028 ўқув йили учун – 36 460 та;
▪️ 2028/2029 ўқув йили учун – 36 761 та.
➖магистратура босқичига кундузги таълим шакли бўйича:
▪️ 2025/2026 ўқув йили учун – 9 922 та;
▪️ 2026/2027 ўқув йили учун – 10 191 та;
▪️ 2027/2028 ўқув йили учун – 10 477 та;
▪️ 2028/2029 ўқув йили учун – 10 784 та.
Кўкдала тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг Kun.uz'га маълум қилишича, “газ заправка”да содир бўлган фожиада ҳалок бўлган тўрт нафар фуқаронинг оила аъзоларига 100 миллион сўмдан компенсация тўлаб берилмоқда. Шунингдек, турли даражада тан жароҳати олган 15 нафар фуқарога 50 миллион сўмдан моддий ёрдам кўрсатилмоқда.
Читать полностью…🏦 “Euromoney” нашри Ўзсаноатқурилишбанкни Ўзбекистоннинг энг яхши банки сифатида эътироф этди
Лондонда ўтказилган “Euromoney Awards for Excellence 2025” тақдирлаш маросимида Ўзсаноатқурилишбанк "Энг яхши банк" сифатида эътироф этилди. Банкнинг кенг қамровли трансформация жараёнлари ва барқарор ривожланиш борасидаги натижалари юқори баҳоланди.
2025 йил I ярим йиллик якунларига кўра, банк активлари 97,2 трлн сўмни, умумий капитали 10,8 трлн сўмни, соф фойдаси эса 808,6 млрд сўмни ташкил этди. Бу молиявий кўрсаткичлар банкнинг барқарор ўсиши, ички ислоҳотлар самарадорлиги ҳамда бозордаги етакчи мақомини яққол намоён қилмоқда.
Манба | Реклама
Наманган вилояти “Учқўрғон” чегара божхона пости инспектори 57 дона “iPhone 16 PRO MAX” телефонларини IMEI-коди (ҳар бири учун 100 доллар) бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳамда чет элдан олиб келинган кийим-кечаклар учун чора кўрмаслик эвазига жами 6100 доллар пора талаб қилган.
У 11–14 июль кунлари 900 доллар (11,3 млн сўм), 16 июль куни яна 1000 доллар (12,5 млн сўм) ни пластик карта орқали олган вақтида ушланди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан иш қўзғатилиб, қамоққа олинди.
Тошкентда қурилиш соҳасидаги тадбиркорлар иштирокида навбатдаги очиқ мулоқот бошланди. Тадбир Президентнинг тадбиркорлар билан бўлажак мулоқоти арафасида ташкил этилган.
Мулоқотда соҳага доир долзарб масалалар кўтарилиб, амалий таклифлар билдирилмоқда. Шунингдек, давлат ва бизнес ўртасида самарали мулоқот платформасини яратиш кўзда тутилган.
Жонли эфир
Ўзбекистонда ўқиб, Японияда IТ соҳасида ишга жойлашинг
🇺🇿🇯🇵 Ўзбекистонда университетни битириб, Японияда IТ соҳасида иш бошлаш мумкин. Буни Japan Digital University илк битирувчилари уддалашди
Сиз- чи ? Япон тили ва IТ ни ўрганиб 🇯🇵 Японияга кетишга тайёрмисиз ?
👉 ҲУЖЖАТ ТОПШИРИШ УЧУН
Қабул давом этмоқда ! Кириш имтиҳонлари математика, она тили ва адабиёти фанларидан бўлиб ўтади.
📞 71-200-05-95
Telegram | Instagram | Facebook | JapanDigitalUniversity">YouTube | Web site
Реклама
2025–2026 ўқув йили учун Осиё Халқаро университетида қабул давом этмоқда
🎓 Осиё Халқаро университети - бу замонавий билим, амалиёт ва келажакни бирлаштирувчи маскан.
✅ 88та таълим йўналиши
✅ 200 та ГРАНТ ўрни
✅ Чет элда амалиёт
✅ Талабалик даврида иш топиш ва тажриба орттириш
✅ Фаол талабалар ҳаёти: маънавият лойиҳалари, спорт ва волонтёрлик
📌 ДТМ баллингиз орқали ҳам талаба бўлиш имконияти мавжуд
2027 йил 1 январдан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ҳамда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ишини рақамлаштириш ҳисобига уларнинг фаолияти тугатилади. Булар ўрнига ҳар бир туман ва шаҳарда 1-3 нафар ходимдан иборат ихчам сервис офислари ташкил этилади.
Читать полностью…Президент администрацияси раҳбари ваколатлари:
(а) Президент маслаҳатчилари ўринбосарлари ва Администрация таркибий бўлинмалари бошлиқлари ўринбосарлари, Комплаенс хизмати бошлиғи, Канцелярия мудири ҳамда Администрация бошқарув ходимлари, шу жумладан, мазкур лавозимларга илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланган ходимларни лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш. Бунда қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритилгунига қадар ҳам мазкур ходимларга тегишли қонун ва қонуности ҳужжатларда Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ходимлар учун назарда тутилган барча ҳуқуқлар, имтиёзлар, кафолатлар, ваколатлар ва бошқа қоидалар, шу жумладан, давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатнома беришнинг алоҳида тартиби татбиқ этилади;
(б) Администрация ходимларининг штатлар жадвалини тасдиқлаш;
(в) лойиҳавий бошқарув тамойили асосида ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш учун маҳаллий ва хорижий мутахассислар ва экспертларни, шу жумладан, олимлар, илмий изланувчилар ва тадқиқотчиларни тўғридан-тўғри шартномалар асосида жалб қилиш (ишга олиш), уларнинг натижалари сифати мониторингини таъминлаш, шу жумладан, Администрация фаолиятига кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан;
(г) маҳаллий ва хорижий мутахассислар ва экспертларга хизматлари учун ҳақни (иш ҳақини) миллий ёки чет эл валютасида тўлаш, меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини мустақил белгилаш.
Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли тумани ҳокимининг қарори билан шу йилнинг 16-18 июль кунлари об-ҳавонинг +40 даражадан юқори бўлиши сабабли туман ҳудудидаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотларининг фаолияти вақтинча тўхтатилади.
Читать полностью…“Korzinka” 2024 йил учун ҳисоботини эълон қилибди. Унда деярли барча йўналишларда ўсишга эришилганини кўриш мумкин.
Жумладан, “Korzinka” супермаркетлари ва “Korzinka Mahalla” дўконларининг таққослама савдоси 9,3 фоизга ўсиб, 9,4 триллион сўмни ташкил этган. Ўсиш суръатлари бўйича “Korzinka Go” онлайн супермаркети 188% билан етакчилик қилмоқда.
Батафсил ҳисобот
Бизнесингиз ривожи учун тезкор ва ишончли молиялаштириш зарурми?
“Трастбанк” сизга гаровсиз ва мураккаб шартларсиз тезкор молиялаштиришни таклиф этади. Яъни пулни дарҳол оласиз ва бизнесингизни ривожлантиришга сарфлайсиз.
- Муддати: 90 кунгача
- Дисконт суммаси: лойиҳадан келиб чиқиб 3 % дан 8 % гача.
Унутманг, бизнесингизнинг хавфсиз ва натижали тараққиёти бугунги қарорларингизга боғлиқ.
Батафсил маълумот
Саволларингиз бўлса 1287 рақамига қўнғироқ қилинг.
Телеграмга аъзо бўлинг: @trustbankuz
Реклама
🎉 Имконият эшиги яна очилди!
President Tech Award танловига рўйхатдан ўтиш муддати расман узайтирилди!
Агар ғоянгиз бору, “улгурмадим” деб ўйлаётган бўлсангиз, энди у баҳона ўтмайди.😉
Ғоя — сиздан. Қўллаб-қувватлаш — биздан!
🏆 Мукофот жамғармаси — 1 000 000 доллар!
• 1-ўрин — $100 000
• 2-ўрин — $50 000
• 3-ўрин — $30 000
• Хакатон — $100 000
📌 Йўналишлар:
✅Сунъий интеллект технологиялари;
✅ Ижтимоий йўналишларда рақамли технологиялар;
✅ Micro-SaaS ва AdTech технологиялари;
✅ Компьютер ва мобил ўйинлар;
✅ Тадбиркорлик ва молиявий ечимлар;
✅ Махсус йўналиш: Хакатон.
Муддатлар:
— Асосий йўналишлар: 20-июлгача
— Хакатон: 10-сентябргача
✍️Рўйхатдан ўтинг
Реклама
Айни дамда Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан ёш олимлар ва тадбиркорлар ўртасида илк учрашув бўлиб ўтмоқда. Учрашув доирасида ёш олимлар ва тадбиркорлар инновацион ғоялар, илмий ишланмаларни тижорийлаштириш, инвестиция жалб қилиш ҳамда амалий ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилмоқда.
Таъкидлаш лозим, бу каби учрашувлар фан ва бизнесни ҳамкорликка чорлаб, иқтисодий ўсишга ҳисса қўшади.
Жонли эфир