Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Шавкат Мирзиёев Эронга нисбатан олиб борилган ҳарбий ҳаракатлар ҳақида
…Эрон Ислом Республикасига нисбатан олиб борилган ҳарбий ҳаракатлар бутун минтақани уруш гирдобига тортиш, кенг миқёсдаги экологик ҳалокат ўчоғининг вужудга келиш хавфини туғдирди.
Эрон ва Исроил ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича эришилган келишувни қўллаб-қувватлаймиз. Ушбу қарорни минтақадаги кескинликни юмшатиш, хавфсизликни тиклаш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳолаймиз.
Бу келишув барча муаммоларни дипломатик ва конструктив музокаралар йўли билан ҳал этиш учун мустаҳкам замин яратишига ишонамиз.
Оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик ва уларни ишлатишдан тийилиш халқаро хавфсизликнинг энг долзарб масаласи эканини инобатга олиб, дунё ҳамжамиятини яна бир бор ядро қуролидан холи ҳудудлар географиясини кенгайтиришга чақирамиз.
Манба
Акция давом этмоқда: UZCARD ва Click Tez QR орқали тўлов қилганда 3% кешбек тақдим этади
Tez QR хизматидан фойдаланган ҳолда терминалларда Click иловаси орқали UZCARD карталаридан тўлов қилинганида ҳар бир харид учун 3% миқдорда кешбек оласиз.
Тўлов қилишдан аввал сотувчига хабар беринг, QR-код пайдо бўлишини кутинг, илованинг “QR сканер” бўлимида уни сканерланг, UZCARD картасини танланг ва тўловни тасдиқланг.
Акцияда иштирокингизни “Katta cashback” бўлимида тасдиқланг. Кешбекдан Click иловасида фойдаланиш ёки картага ўтказиш мумкин.
Акция 31.12.2025гача амал қилади.
Батафсил маълумот ҳавола орқали.
Реклама
“Ташаббусли бюджет”нинг иккинчи мавсуми 15 июлдан бошланади
“Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилги иккинчи мавсуми 15 июлдан бошланиб, 31 август куни охирига қадар давом этади.
Бунда:
1️⃣ Лойиҳа киритиш босқичи — 15 июль – 3 август;
2️⃣ Саралаш босқичи — 4–18 август;
3️⃣ Тарғибот босқичи — 19–21 август;
4️⃣ Овоз бериш босқичи — 22–31 август кунлари ўтказилади.
Жорий йилдаги иккинчи мавсум ғолиблари 1 сентябрь — Мустақиллик байрами куни эълон қилинади.
HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди.
Глобал технология бренди HONOR бугун янги HONOR N рақамли серияларининг кейинги авлоди HONOR 400 сериясининг тақдимотини эълон қилди. Ушбу серия илғор 200MP Ултра-тиниқ AI камера, кўп функцияли AI таҳрирлаш воситалари, кучли 6000 мА·соатли кремний-карбон батарея ва 5000 нит ёрқинликка эга замонавий дисплей билан жиҳозланган бўлиб, доимий алоқада бўладиган янги авлодга ҳар куни илҳом олиш имконини беради.
Харид қилинг ва HONORдан махсус совғаларни олинг:
🎧 HONOR Choice қулоқчинлари
🎁 Бренд совғалар тўплами
Фақат 7 августгача давом этади.
Сайт | Instagram | Telegram | Реклама
Шавкат Мирзиёев Хонкенди шаҳрида Афғонистон Бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулла Абдул Ғани Бародарни қабул қилди.
Назаримизда, бу Афғонистонда Толибон ҳокимиятга келганидан бери бундай юқори даражадаги илк учрашувдир.
ТОП-300 олийгоҳларда ўқийдиган талабаларнинг харажатлари қопланади
30 июнь "Ёшлар куни" доирасида Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашувда ёшларимиз томонидан эришилаётган ютуқларни эътироф этиб, уларнинг илмий салоҳияти ошаётганини таъкидлади. Шунингдек, президент ушбу тадбирда бир қатор янгиликларни эълон қилди.
Унга кўра, яқинда “Эл-юрт умиди” жамғармасининг фаолияти такомиллаштирилди. Энди топ-300 та олийгоҳга кирган ёшлар учун ўқиш ва яшаш харажатларини қоплаш тизими янги тартибда ишлайди. Айниқса, STEM, энергетика, транспорт, урбанизация, архитектура, қурилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги каби соҳалар учун квоталар кўпайтирилади.
Le Monde нашри ёзишича, Францияда ўзбекистонлик банкир жиноятчилар томонидан ўғирлаб кетилган ва икки кун давомида тутқунликда ушлаб турилган, у товон пули эвазига озод этилган.
Читать полностью…Хон Саройдан янги таклиф: "БАҲОР" мажмуасида ўз уйингизга эга бўлинг
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган "БАҲОР" турар жой мажмуаси сизга қулай ва шинам ҳаётни таклиф этади.
Мажмуада 1 хонали хонадонлар сотувда.
• Бошланғич тўлов: 47.3 млн сўмдан бошланади
• Ойлик тўлов: 3.2 млн сўмдан бошланади
Мажмуанинг афзалликлари:
• Автомобиллар учун икки турдаги тураргоҳ
• Экологик тоза ҳудуд
• Кенг ва ёруғ балконлар
• Фарзандларингиз учун замонавий ўйин майдончаси
• Спорт билан шуғулланиш учун майдон
• 24/7 қўриқлаш хизмати ва видеокузатув
Батафсил маълумот
Telegram | 71 200-74-00
Реклама
Боку шаҳрида "Ўзбекистон" боғига тамал тоши қўйилди.
Читать полностью…Иш ўринлари ва малакали ходимларни топиш осонлашди!
Шаҳримизда янги Колл-марказ иш бошлади. Улар иш қидирувчиларга ҳам, иш берувчиларга ҳам ёрдам беришга тайёр!
Ушбу марказ:
• иш қидираётганларга энг мос вакансияларни топишда кўмаклашади;
• компанияларга малакали ходимларни тезда топишга ёрдам беради;
• бепул маслаҳатлар беради ва йўл-йўриқ кўрсатади;
• ҳар бир мижозга индивидуал ёндашади.
Тадбиркорлар ва иш изловчилар ўртасида кўприк вазифасини ўтайдиган ушбу марказ хизматларидан фойдаланинг.
Иш вақти: Душанба – Шанба, 9:00 – 22:00
Мурожаат учун телефон: (71) 210-04-21
Реклама
2025 йил 1 июнь ҳолатига кўра, банклардан кредит олган жисмоний шахсларнинг 27 фоизида иккита ва ундан ортиқ фаол кредит мавжуд. Бу — 1,4 млн кишини ташкил этади. Сўнгги йилларда 3 та ва ундан ортиқ кредитга эга шахслар улуши 2 баробарга — 5% дан 11% гача ўсди.
Марказий банк маълумотларига кўра, иқтисодий фаол аҳолининг 33 фоизи — 5 млн киши — камида битта банк кредитига эга.
Бугундан ўзини ўзи банд қилган таксичилар солиғини агрегаторлар тўлайди
2025 йил 2 июлдан бошлаб йиллик даромади 100 млн сўмдан ошган ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг солиқлари солиқ органлари хабарномаси асосида агрегаторлар (солиқ агентлари) томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинади.
Бу орқали фуқаролар солиқ ҳисоб-китоблари ва ҳисоботларини топширишдаги оворагарчиликлардан халос бўлади.
Маълумот учун, жорий йил давомида 189 нафар ўзини ўзи банд қилган шахснинг даромади 100 млн сўмдан ошган.
Ҳозирда 208 та онлайн-такси агрегаторлари солиқ органлари ахборот тизимига тўлиқ уланган бўлиб, улар орқали 430 мингдан ортиқ ҳайдовчи хизмат кўрсатмоқда. Агрегаторлар томонидан давлатга 89,6 млрд сўм солиқ тўланган.
Kia Sonet – 29 985 000 сўмдан бошланғич тўлов билан замонавий ва тежамкор ҳамроҳга эга бўлинг
Шартлар:
-Тўлов муддати – 5 йил
-Бошланғич тўлов – 15%
-Даромадни тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилинмайди.
Нега Kia Sonet?
-1.5 литрли ишончли атмосферали двигател (100 км га 6.2 литр);
-ABS, ESC, HAC хавфсизлик тизимлари;
-Android Auto ва Apple CarPlay билан жиҳозланган 8 дюймли рангли дисплей;
-6 та динамик ва симсиз қувватлаш тизими.
*Бошланғич тўлов нархи суғурта ҳисобга олинмаган ҳолда кўрсатилган.
📞 Батафсил маълумот: +998 55 500 05 33
Реклама
1 июль куни Андижон вилояти Хўжаобод туманида содир бўлган фожиали ҳолатда, маст ҳолда оила аъзоларига таҳдид солаётган фуқарони тинчлантириш жараёнида профилактика инспектори катта лейтенант Абдурасул Абдувалиев пичоқланиб, оғир жароҳати туфайли вафот этди. Ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, гумондор қидирувга берилди.
Читать полностью…Ниматуллаев Илҳом Анварович
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди.
Инспекция бошлиғининг ўринбосари Эшқўзиев Хуршиджон Мусажонович инспекция бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
Депутатлар томонидан фермер ва деҳқонларнинг гарданига янги мажбурият ва жарималар юклашга оид қонун лойиҳаси ижтимоий тармоқлардаги тор соҳа пабликларида, айниқса, фермерлар, қишлоқ хўжалиги вакилларининг кескин эътирозига сабаб бўлмоқда. Ушбу эътирозларни тизимлаштирадиган бўлсангиз, умумий картина ва кайфиятни кўришингиз мумкин.
Биринчидан, ёзнинг чилласида фермер даласида сарғайиб юрганида, ўлганнинг устига тепган қилиб, салқин кондиционерли хонасида ўтирган қонун ташаббускорлари, депутатлар яна фермерлар иштирокисиз, уларнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олмасдан қарор қабул қилишмоқда. Мавридини қаранг. Фермерлар, деҳқонлар аллақачон қарор қабул қилиш жараёни иштирокчиси эмас, уларнинг профессионал уюшмалари эса аллақачон вазирлик ва ҳукумат чизиғидан чиқмайдиган тишсиз ташкилотга айланиб қолган. Энг ачинарлиси, бундай ташаббуслар айнан шундай ташкилотлар орқали илгари сурилмоқда.
Иккинчидан, янги мажбурият ва юкламалар фермерлар учун умумий вазиятнинг ёмонлашуви фонида юз бермоқда, охирги икки йилда пахта ва ғалла нархларининг ҳукумат томонидан манипуляция қилингани оқибатида фермерларда рағбат, даромад камайди, ишончсизлик ортди, ходим ёллаш имконияти пасайди. Жуда кўпчилик қарзи ортганини айтган.
Учинчиси, ҳар тўртта комментнинг биттаси сув йўқлиги ёки танқислиги ҳақида бўлмоқда. Экологик муаммо чуқурлашиб бораётгани рост, лекин сув тақсимотида ҳам адолатнинг кўзи яна кўр бўлиб қоляпти. Дала чети тугул, асосий далага сув муаммо бўляпти, деб ёзғирмоқда фермерлар.
Яна бир масала. Дала четига экин экишнинг илмий асоси борми? Ёки шунчаки ўзидан-тўшови қиммат тадбирми? Айрим изоҳларда дала чети дея фермер асосий еридан жой ажратилиб, кўзбўямачилик қилинаётгани ҳам айтилган. Бу эса аксинча пахтага ишлов бериш, агротехника тадбирларини амалга оширишни қийинлаштирмоқда, қайтамга зарар келтиряпти.
Оқибат ҳақида. Жазо чораларини қўллаш яна инсон омилини юзага келтиради, яъни жарима баённомасини шартли Тошмат расмийлаштиради, инсон омили эса доимо коррупциянинг ўчоғи бўлиб келган. Балки керак эмасдир.
Шундай экан, “бизники тўғри, биз фермердан кўра кўпроқ нарса биламиз” демасдан, балки фермер ва деҳқонлар олдидан бир ўтилса, уларни ҳам эшитиб бундай ишларга қўл урилса, ҳеч бўлмаса давлат институтларига нисбатан борган сари пасайиб бораётган ишончга яна дарз етказилмаган бўлар эди.
Гумонланувчи Ю.Холбозоров жорий йилнинг 4 июль куни соат тахминан 06:30 ларда Хўжаобод туманида жойлашган “Юксалиш” маҳалласи “Сўқолоқ“ қабристонидаги маккапоя ичида яшириниб ётганлиги аниқланган, қўлга олиш жараёнида у ўзининг қорин қисмига пичоқ билан жароҳат етказган ҳамда биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб борилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент метрополитени нақд тўлов қиладиган йўловчилар сони кам бўлган 13 та метро бекатининг (Мирзо Улуғбек, Халқлар дўстлиги, Пахтакор, Ҳамид Олимжон, Пушкин, Дўстлик, Тошкент, Ойбек, Тинчлик, Шаҳристон, Бодомзор, Минор ҳамда Абдулла Қодирий) биттадан вестибюлларидаги кассаларни ёпиб, уларга чипта сотиб олиш учун автоматлаштирилган банкоматларни синов тариқасида ўрнатмоқда.
Читать полностью…Қўшимча ахборот:
Жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман судининг тергов судьяси Урганч шаҳрида яшовчи фуқарога нисбатан Жиноят ишлари бўйича Тупроққалъа туман судида кўрилаётган, Жиноят кодексининг 210-моддаси билан қўзғатилган жиноят ишини ваколатли ҳамкасблари орқали унинг фойдасига ҳал қилиб, оқлов ҳукмини чиқартириб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Шундан сўнг, тергов судьяси 2 минг АҚШ долларини нақд пулда ва 24 млн. сўмни эса пластик карта орқали олади.
Аммо берган ваъдасининг устидан чиқмаган судья муқаддам олган пулларини қайтараётган вақтида қўлга олинди.
ДХХ
❗️Ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш 10 июлдан бошланади
2025 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичлар доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидия хабарномаларининг фойдаланилмаган қисми ҳисобидан аризалар 2025 йил 10 июль куни соат 09:00 дан бошлаб қабул қилинади.
Субсидия олиш:
➖ Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилиш орқали
➖ электрон тарзда my.gov.uz портали орқали амалга оширилади.
Ариза берувчи ва унинг яқин қариндошларининг (бунда яқин қариндошлар аризада кўрсатилган ҳолларда) ўртача даромад миқдори қуйидаги чегараларда бўлиши зарур:
➖ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 3,12 млн сўмдан – 9,24 млн сўмгача;
➖ Тошкент шаҳрида 3,12 млн сўмдан – 10,63 млн сўмгача.
Фермер ва деҳқонлар “озиқ-овқат хавфсизлиги”ни таъминлаш, “тиллага тенг еримиздан” унумли фойдаланиш важи билан навбатдаги мажбуриятларга, жарималарга дучор қилинмоқда. Биринчи ўқишда бир гуруҳ депутатлар лойиҳага қарши бўлишди, лекин ҳужжат концептуал жиҳатдан қабул қилинди.
Читать полностью…Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан, янги ташкил этиладиган таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш икки босқичда – лицензиялаш асосида ташкил қилиш ҳамда таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш орқали амалга оширилади.
Шу билан бирга, нодавлат олий таълим ташкилотлари фаолиятини лицензиялашнинг қўшимча шартлари белгиланди. Бунда талабгор томонидан ташкил этилаётган олий таълим ташкилотининг концепцияси тақдим этилади. Талабгор томонидан 350 минг АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар тижорат банкларидаги депозитларга захирага жойлаштирилади.
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов кеча Хўжаободда ҳалок бўлган катта лейтенант Абдурасул Абдувалиев ҳақида
Читать полностью…Судья пора билан қўлга олинди
Бугун жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман судининг тергов судьяси фуқарога оид жиноят иши бўйича ёрдам бериш эвазига муқаддам олган пулларнинг бир қисмини аризачининг талаби билан қайтарган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Расмий хабарда айтилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир Олий суд ташаббуси билан амалга оширилган.
Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 “Тошкент – Ўш” автомобил йўлининг 0–3 км оралиғида йўлнинг асфальт-бетон қопламасини таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Шу муносабат билан 2025 йил 3 июлдан 8 июлга қадар мазкур йўл участкасида ҳаракат бир томонлама ёпилади.
Транспорт вазирлиги
Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотининг 17 саммити доирасида “Инвестициялар ва савдога кўмаклашиш – ИҲТ минтақасида барқарор ривожланиш омили” мавзусидаги 6-бизнес форуми ўтказилмоқда.
Тадбирда ИҲТга аъзо мамлакатлар ишбилармонлари билан бирга, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси вакиллари ва тадбиркорлари иштирок этмоқда.
ИҲТ минтақаси 10 та давлат, 500 миллиондан зиёд аҳоли ва 1,9 триллион долларлик умумий ЯИМга эга улкан бозор. Форум минтақадаги савдо, инвестиция ва ҳамкорлик салоҳиятини оширишда муҳим платформа ҳисобланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорликка чақиради
Жорий йилнинг 1 июнидан «Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар вақти» дастури ижросига киришилди. Бу орқали тиббиёт муассасаларида зарур шароитлар яратиш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, шунингдек, шахсий гигиена қоидаларига риоя этилиши бўйича керакли чоралар кўриш каби қатор мақсадлар кўзда тутилган.
Ушбу дастур ижросини сифатли таъминлаш, лойиҳа учун ажратилаётган маҳаллий бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш, бу борада турли коррупциявий ҳолатларга йўл қўймаслик учун жамоатчилик назорати жуда муҳим. Шу боис, Соғлиқни сақлаш вазирлиги барчани ҳамкорликка чақиради.
Агар Сиз ҳудудларда «Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар вақти» дастури доирасида коррупция билан боғлиқ ҳолатларга дуч келсангиз, вазирликнинг Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасининг (71) 241-10-65 ёки республика бўйича ягона 1203 рақамли «Ишонч телефони» ҳамда t.me/ssvantikor_bot телеграм ботига мурожаат қилишингиз мумкин.
Тадбиркорлар мурожаатлари асосида ечимлар ишлаб чиқилади
20 август куни “Тадбиркорлар куни” муносабати билан Президент ва тадбиркорлар ўртасида анъанавий очиқ мулоқот ўтказилади. Шу муносабат билан мурожаатларни қабул қилиш тизими доимий фаолиятга ўтказилди.
Эндиликда тадбиркорлар 24/7 режимида “Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот” платформаси ёки 1094 ва 1100 қисқа рақамлари орқали мурожаат юбориши мумкин. Барча мурожаатлар Республика штаби томонидан ўрганилиб, ечимлар ишлаб чиқилади.
Таъмирлаш ишлари сабабли Яшнобод тумани ҳудудидан ўтувчи Тошкент ҳалқа автомобил йўлининг 42,5-47 км қисмида (“Роҳат” ҳалқасидан) транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланган.
Бу эса эрталабдан шаҳарнинг ушбу қисмида тирбандликни юзага келтириб, ҳайдовчилар ва йўловчиларга ноқулайлик туғдирди. Ижтимоий тармоқларда эътирозлар кўпайган.
Fitch рейтинг агентлиги Ipoteka bank OTP Group’нинг узоқ муддатли рейтингини "BB, барқарор" даражасига оширди
Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги Ipoteka bank OTP Group’нинг узоқ муддатли эмитент дефолт рейтинги (IDR)ни хорижий ва миллий валютада “BB-” даражасидан “BB” даражасига оширди ва “Барқарор” деб баҳолади. Бундан ташқари, акционерликни қўллаб-қувватлаш рейтинги (SSR) ҳам “bb-”дан “bb”га яхшиланди. Банкнинг барқарорлик рейтинги ўзгаришсиз қолди.
Ушбу кўрсаткич Ўзбекистон Республикасининг суверен рейтинги яхшиланиши билан боғлиқ бўлиб, мамлакат иқтисодиётига халқаро инвесторлар ишончи ортаётганини тасдиқлайди. Ipoteka bank OTP Group ўзининг асосий акционери — молия бозорида етакчи ҳисобланган OTP Bank томонидан яқиндан қўллаб-қувватланаётгани орқали барқарор позицияни сақлаб турибди.
Fitch банкнинг қисқа муддатли рейтингларини ҳам “B” даражасида тасдиқлади — бу “BB” рейтинг тоифасидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Бугунги рейтинг Ipoteka bank OTP Group’нинг ишончлилигини ва Ўзбекистоннинг тез суръатларда ривожланаётган молия бозоридаги барқарор ўсишга бўлган халқаро ишончни намоён этади.
Ipoteka Bank OTP Group ҳақида батафсил.
Реклама