davletovuz | Unsorted

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

84036

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Subscribe to a channel

davletovuz

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси сифатида ишлаб келган Алишер Агзамходжаев Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси этиб тайинланди.

Читать полностью…

davletovuz

1 июндан Баҳрайн, Кувайт ва Ўмон фуқаролари учун Ўзбекистонга 30 кунлик муддатга визасиз режим жорий қилинади.

Читать полностью…

davletovuz

Ички ишлар вазирлиги расмий ахбороти

Жорий йилнинг 19 май куни соат тахминан 18.30 ларда Юнусобод тумани Юнусобод Деҳқон бозори ҳудудида хизмат олиб бораётган Юнусобод тумани ИИО ФМБ Пост-патруль хизмати инспектори сафдор И.Ибрагимов ер ости тушиш йўли олдида ўтиб кетаётган фуқаро ўзининг хатти-ҳаракатлари билан шубҳа уйғотганлиги сабабли, уни тўхтатиб текшираётган вақтида, ёнида бўлган пичоқ билан тўсатдан ходимга ҳужум қилиб, бўйин қисмига жароҳат етказган.

Ходим тезкорлик билан касалхонага ётқизилиб, унинг ҳаётини сақлаб қолишга эришилган. Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида гумондор шахс ушланиб, аниқланишича, у 1963 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Жиззах вилояти Пахтакор тумани яшовчи Х. А. бўлиб, 2005 йилдан бери руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда туради.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25-97 моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумон қилинувчи процессуал тартибда ушланган.

Читать полностью…

davletovuz

Mobiuz Mazza 2.0 тариф режасини тақдим этади:

✔️ 150 ГБ интернет (шундан 100 ГБ – 21:00 дан 08:00 гача);
✔️ 5900 дақиқа ва СМС;
✔️ Чексиз MobiMusic
Ойлик тўлов – 59 000 сўм.

Батафсил маълумот | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

2025 йил 30 июндан бошлаб визасиз тартибда Россияга келаётган чет эл фуқаролари, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари ҳам «Gosuslugi RuID» мобиль иловаси орқали олдиндан рўйхатдан ўтиши ва QR-код олиши шарт бўлади.

QR-кодни чегарадан ўтишда тақдим этиш талаб этилади.

Читать полностью…

davletovuz

“Shoshkent” турар-жой мажмуаси — шаҳарнинг марказида жойлашган тайёр битган уй.

📄 Объект тайёр, топширилган
💰 Бошланғич тўлов — 30%
📆 12 ойгача бўлиб тўлаш имконияти
🏡 61,8 м² дан 92,2 м² гача замонавий хонадонлар сизни кутмоқда

✨ Орзуингиздаги уйни бугун харид қилинг!

📍Манзил: Тошкент шахри, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 67-уй.

📞 +998555009090
📞
+998900090009

Онлайн мурожаат:
Oʻzbegim Development


🌐 Расмий сайт | Instagram | Канал | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Кучли шамол сабабли Тошкент шаҳри ва вилоятининг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилди. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида айрим тармоқлар қўлда ўчирилди. Натижада Тошкент шаҳрида 8 500 та ва вилоятда 10 300 та истеъмолчи светсиз қолди. Айни вақтда махсус бригадалар таъминотни тиклаш ишларини олиб бормоқда — Энергетика вазирлиги

Читать полностью…

davletovuz

Тошкентда кучли чанг бўронли шамол бўлмоқда. Эҳтиётингизни қилинг.

Видео: газета.uz

Читать полностью…

davletovuz

Ёшлар учун имконият — TSMRIда “Очиқ эшиклар куни”

20 май куни Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтади. Келинг ва мазкур таълим масканидаги ўқув дастурлари, имтиҳонлар, қабул талаблари, тайёрлов курслари билан яқиндан танишинг.

Сиз учун институт бўйлаб экскурсиялар, талабалар ҳаёти, кутубхона, спорт зали ва сузиш ҳавзасига ташрифлар ташкил этилади. Меҳмонларни кўнгиллилар гуруҳи кутиб олади ва зарур маълумотларни тақдим этади.

Шунингдек, Show Biz Club аъзолари томонидан мусиқий чиқишлар ҳам намойиш этилади.

📞 Маълумот учун:
+998 71 271 77 02
+998 78 113 77 02

👉🏻Батафсил маълумот.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ишончли тур агентлик излаяпсизми?
7 йил юқори даражада хизмат кўрсатиш! 10 минглаб сайёҳлар
. CENTRAL TURнинг 11та филиали хизматингизда.

CENTRAL TUR ёз мавсумида жозибали йўналишлар ва актуал нархлар ҳақида маълумот беради, бу эса тажриба ва ишончли эканлигини тасдиқлайди:

- Анталия — барчаси 10,3 миллион сўмдан бошланади;
- Вьетнам — 4,5 миллион сўмдан;
- Шарм эл Шейх — 4,5 миллион сўмдан;
- Черногория — 9,5 миллион сўмдан.


Бундан ташқари, Мальдив оролларида дам олиш нархи 12.9 миллион сўмдан, самолёт чиптаси билан, Дубайда эса 4,5 миллион сўмдан бошланади, ҳар хил шаҳарлардан парвозлар билан.

Барча турларни кўриш учун: CENTRAL TUR

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев 19-22 май кунлари расмий ташрифлар билан Венгрия ва Словенияда бўлади.

Читать полностью…

davletovuz

Жорий йил 1 сентябрдан бошлаб ҳаракат тезлигини назорат қилишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги стационар ва мобиль радарлар жойлашган ҳудудда ва унгача камида 250 метрдан кам ҳамда 500 метрдан кўп бўлмаган ҳудудда “Радар” йўл белгисининг ўрнатилиши мажбурий бўлади — президент топшириғи

Читать полностью…

davletovuz

❗️Президент топшириғига мувофиқ, жорий йил 1 июндан бошлаб йўл чизиқларини босиб қоидабузарлик содир этиш ҳолатларини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этишга йўл қўйилмайди. Тўхташ чизиғи – "стоп-линия" (5.33 йўл белгиси) бундан мустасно.

Яъни, ҳайдовчи чизиқни босиб олса, бу қоидабузарлик фоторадар ёки видеокамера орқали қайд этилмайди, демак, автоматик равишда жарима ёзилмайди. Лекин, ЙПХ ходими томонидан аниқланганда, қоидабузарлик ўрнатилган тартибда расмийлаштирилади.

Читать полностью…

davletovuz

Токиода Ўзбекистоннинг беш нафар фуқароси қўлга олинди

Токио полицияси ўзбекистонлик беш йигитни талончиликда гумон қилиб ҳибсга олди. Улардан тўрт нафари мамлакатда ноқонуний бўлган.

Читать полностью…

davletovuz

Zoomrad — тезкор, қулай ва ишончли молиявий хизмат

Ҳеч қандай навбат, ортиқча ҳужжат ёки банкка бориш шарт эмас. Сизга керак бўлган нарса — фақат Zoomrad мобил иловасини юклаб олиш ва ариза тўлдириш.

Вақт — бу бойлик. Уни беҳуда сарфламанг. Zoomrad билан ҳар доим олдинга интилинг.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон фуқароларига АҚШга кириш визаси талабларини енгиллаштириш чоралари кўрилади

Президент фармони билан Ташқи ишлар вазирлигига 3 ой муддатда АҚШ фуқаролари учун Ўзбекистонга 30 кунлик муддатга визасиз кириш режимини жорий қилиш ҳамда Ўзбекистон фуқароларига АҚШга кириш учун виза талабларини енгиллаштириш юзасидан музокаралар бошлаш ва якуни бўйича таклиф киритиш топширилди.

Читать полностью…

davletovuz

“Миссия” лойиҳасининг 5-сонида Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг иш кунлари ҳамда Японияга қилган сафаридан лавҳалар жой олди.

У Япониянинг Осака шаҳрида бўлиб ўтган “EXPO-2025” кўргазмасида иштирок этди ва Ўзбекистон павильонини намойиш қилди.

Читать полностью…

davletovuz

“Довут ота” чегара ўтказиш пунктида юк транспорт воситаларидан ташқари барча учун жорий этилган чеклов 1 сентябрга қадар узайтирилди — Божхона қўмитаси

Читать полностью…

davletovuz

Энди метрополитенни Тошкент трактор заводи даҳасигача олиб бориш режалаштирилган.

Янги таклифга кўра, лойиҳани 2 босқичда амалга ошириш назарда тутилмоқда.

Биринчи босқичда Чилонзор йўлининг Пушкин бекатидан Мирзо Улуғбек туманининг Феруза даҳасигача мавжуд темир йўлга параллел равишда ер юзаси бўйлаб метро йўли қурилади.

Иккинчи босқичда у ердан Тошкент трактор заводи даҳаси шоҳ бекатигача йўналиш барпо этилади.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 15 апрелдан 15 майга қадар ички ишлар органлари томонидан ҳамкор ташкилотлар иштирокида республика миқёсида ўтказилган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирларининг натижалари.

Читать полностью…

davletovuz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Бронхиал астма, аллергик ринит, аллергик конъюктивит, томоқ қичишиши билан кузатиладиган йўтал, бронхит, бронхлар гиперреактивлиги ва бошқа нафас йўли сурункали касалликлари бор инсонлар ташқарига чиқмасликлари керак.

Деразаларни ёпиқ ҳолда сақлаш, кўпроқ сув ичиш, тез-тез душ қабул қилиш нафас олишни енгиллаштиради. Оғиз ва бурун бўшлиғини тузли эритма билан ювиб туриш ҳам катта самара беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Читать полностью…

davletovuz

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Ҳукуматнинг “Транспорт воситаларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

Читать полностью…

davletovuz

Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди

Жаҳон банки Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларини электр тармоқларига интеграция қилиш ва айрим ҳудудларда электр таъминоти барқарорлигини оширишга қаратилган дастурни молиялаштириш учун 100 миллион доллар имтиёзли кредит ажратишни маъқуллади.

Дастур доирасида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳам 50 миллион долларлик қўшимча маблағ йўналтиради.

150 миллион долларлик дастур доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилади:

➖6 минг км паст кучланишли электр тармоқларини қуриш ва модернизация қилиш;
➖250 мегавольт-ампер (MVA) қувватга эга 1 200 та трансформаторни янгилаш ва ўрнатиш;
➖150 мингта “ақлли” ҳисоблагични улаш;
➖4 мингта маълумотлар консентраторини ўрнатиш орқали тармоқларни рақамлаштириш.

Дастур Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарёда электр таъминотини сезиларли яхшилаши кутилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Қасим-Жомарт Тоқаев бугун 72 ёшни қаршилади.

Читать полностью…

davletovuz

Соат 23.00 дан 06.00 га қадар йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаларда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат берилди.

Автобуслар ҳаракати учун ажратилган, яъни "А" ҳарфли тасмаларда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ҳозирда тақиқланган. Соат 23:00 дан бошлаб деярли барча автобус йўналишлари ўз ишини тугатишини ҳисобга олиб ҳамда қўшимча қулайлик яратиш мақсадида бошқа транспорт воситаларининг тунги пайтда, соат 6:00 га қадар ушбу тасмаларда ҳаракатланиши мумкин бўлади ва бу қоидабузарлик ҳисобланмайди — Президент топшириғи

Читать полностью…

davletovuz

1 июндан бошлаб шаҳарлар автомобиль йўлларида таъмирлаш ёки йўл чизиқларини чизиш билан боғлиқ ишларни соат 07.00 дан 21.00 га қадар амалга оширишга (дам олиш кунлари, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган алоҳида ҳолатлар бундан мустасно) йўл қўйилмайди.

Таъмирлаш ва йўл чизиқларини янгилаш ишлари энди кундузи эмас, фақат кечаси — йўллардаги ҳаракат камайган вақтда амалга оширилади.

Бу ўзгариш фуқароларнинг кундалик ишга бориш-келиш, фарзандини мактабга олиб бориш ёки шифохонага етиб олишни осонлаштириш билан бир қаторда, тирбандликлар юзага келишини олдини олади.

Президент матбуот хизмати

Читать полностью…

davletovuz

Uzbekistan Airways маҳаллий парвозлардаги эконом-класс тарифлари таркибини янгилади, дея хабар бермоқда компания матбуот хизмати.

Қайд этилишича, энди аввалги 10 та тариф тури ўрнига 4 та соддалаштирилган тарифдан иборат тизим жорий этилди, бу эса қуйидагиларни таъминлайди:

➖нарх бўйича тариф танлаш тушунарлироқ бўлади;

➖минимал тарифлар бўйича ўринлар сони оширилади;

➖кўпроқ йўловчилар учун арзон рейслар имконини беради;
(тўртта тарифнинг ҳар бири қайтариш имкони билан — юкли ва қайтариб бўлмайдиган — юксиз вариантларда тақдим этилади).

Компания матбуот хизматининг «Газета.uz»га маълум қилишича, чипталарнинг минимал нархи ўзгаришсиз қолади, тарифлар орасидаги фарқ эса оптималлаштирилди — бу комфорт, эластиклик ва нарх ўртасидаги мувозанатни сақлашга ёрдам беради.

Шу билан бирга, тарифларнинг энг юқори даражаси ҳам пасайтирилди — бу аҳолининг мобиллигини оширишга қаратилган, дейилади хабарда.

Янги тарифлар қуйидаги йўналишларда қўлланади:

➖Тошкент — Самарқанд: 249 минг сўмдан;

➖Тошкент — Наманган: 249 минг сўмдан;

➖Тошкент — Фарғона: 249 минг сўмдан;

➖Тошкент — Қарши: 278 минг сўмдан;

➖Тошкент — Термиз: 424 минг сўмдан;

➖Тошкент — Урганч: 512 минг сўмдан;

➖Тошкент — Нукус: 512 минг сўмдан;

➖Бухоро — Урганч: 336 минг сўмдан.

Нарх бир йўналиш учун кўрсатилган бўлиб, қайтиш йўналишида ҳам худди шундай нарх белгиланган. Нарх чет эл валютасига боғлиқ ва ҳозирги вақтдаги тарифни акс эттиради.

Читать полностью…

davletovuz

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги изоҳи:

Қабул қилинган ҳужжатга мувофиқ, аҳолига пуллик асосда кўрсатиладиган тиббий хизмат нархини белгилашда тегишли хизмат таннархига 20 фоизгача устама қўллаш мумкинлиги қатъий белгиланди.

Яъни, энди таннархи 100 минг сўм бўлган тиббий хизматнинг пуллик хизмати учун нарх 120 минг сўмдан ошмаслиги қайд этилди.

Шу кунгача эса тиббиёт муассасаларида аҳолига пуллик асосда кўрсатиладиган тиббий хизмат нархи унинг таннархига 25 фоизгача устама қўллаш орқали шакллантирилар эди. Яъни, таннархи 100 минг сўм бўлган тиббий хизмат учун пуллик нарх 125 минг сўмгача белгиланиши мумкин эди.

Бироқ ижтимоий тармоқларда мазкур янгилик “давлат шифохоналаридаги пуллик хизматлар қимматлашади”, деб нотўғри талқин қилинмоқда.

Аслида янги ўзгартиришларга асосан тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган пуллик хизматлар нархи камайтирилди. Яъни, давлат шифохоналаридаги пуллик хизматлар учун тўловлар камида 5 фоизга арзонлашди.

Читать полностью…

davletovuz

Барча педагогика олийгоҳлари фаолияти тубдан ўзгаради. Уларга “Янги Ўзбекистон” университети бошқарув тизими татбиқ этилади – Президент.

Читать полностью…
Subscribe to a channel