Тезкор хабарлар — қисқа, аниқ ва ишончли. Таҳририят: @bugunuzaloqabot Реклама: @bugunuzreklama
Қозоғистоннинг Kaspi компанияси HUMO тўлов тизимини сотиб олишдан воз кечди.
Шу билан бирга компания рақамли трансформация даврини бошидан ўтказаётган Ўзбекистонда бошқа имкониятларни излашни давом эттишини билдирган.
🇺🇿 Тошкентда отлиқ кавалерия паради бўлиб ўтади. Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан 16 ноябрь куни соат 16:00 да Амир Темур хиёбонида куч тузилмаларининг отлиқ кавалерия бўлинмалари паради ўтказилади.
Читать полностью…Мўйноқ тумани ҳокимининг экология ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган Ботирбек Уббиниязов Бўзатов тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Читать полностью…Тошкентда 3 ёшли болани ваҳшийларча ўлдирган эркак устидан суд бошланди: марҳум боланинг ота-онаси суддан эркакка умрбод қамоқ жазоси беришни сўрамоқда.
Читать полностью…⚡️Тошкентда икки талаба 2 йилга қамалди. Улар «Uzum Market» омборидаги товарлар штрих кодини алмаштириб, қимматли товарларни арзонга олиб чиқиб, компанияга 136 млн сўмлик зарар келтирган. Талабалар жазони калонияда ўтайди.
Читать полностью…Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонасининг консуллик бўлими Краков шаҳрида жиддий автофалокатга учраб, қўли ва оёғига шошилинч операция зарур бўлган ўзбекистонлик эркакнинг ватанга қайтиши учун барча зарур ҳужжатлар расмийлаштиришди ёрдам берган.
Читать полностью…Самарқандда Telegram орқали диний экстремистик материалларни тарқатган 19 ёшли йигит 3 йил озодликдан маҳрум қилинди.
Читать полностью…❗️Шавкат Мирзиёев «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Ҳужжат 2025 йил 15 майдан кучга киради.
Читать полностью…Қатар—Ўзбекистон ўйинида мадҳия ўрнига реклама берилгани юзасидан Sport TV директори Зоҳид Каримов бу техник хатолик эканлигини айтиб, бунга ўтган ўйин кеч тугаб, эфир вақти эса реклама билан тўлдирилгани сабаб қилиб тушунтирган.
Читать полностью…⚡️Янгийўл шаҳар ҳокими Дилшод Султонов ишдан олинди.
Читать полностью…⚡️Навоий вилояти Томди туманида соат 11:59 да 15 км чуқурликда 3.9 магнитудали зилзила рўй берди.
Читать полностью…14 ноябрь Тошкент метросининг «Миллий боғ» бекатида поезд ҳаво компрессоридаги босим муаммоси сабабли тўхтатилиб, йўловчилар бекатга туширилиб, поезд депога қайтарилган.
Читать полностью…Сурхондарё вилоятининг айрим ҳудудларида қуйиқ туман тушиб, йўлнинг кўриниш масофаси қисқарган.
Читать полностью…Тошкент шаҳар ИИББ давлат рақами 01 050 FVV бўлган Malibu ҳайдовчисини тақиқланган жойдан бурилиб, ФВВ биносига киришда йўл чизиғини босганлик учун 187 500 сўм жаримага тортганини маълум қилди.
Читать полностью…Ургут туманидаги Сойғўс маҳалласида 3 та қўнғир айиқ тўрт бош эчкини еб қўйган. Ҳолат Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари чегарасида жойлашган Кункўрмас довонининг Қашқадарё ҳудудида содир бўлган. Чўпонлар ва айиқларга талафот етмаган.
Икки кун олдин кечаси айиқлар шу Сойғўс маҳалласига 2-3 км яқинликдаги тоғ бағридаги мевали дарахтларни ейиш учун тушиб келган.
Майк Тайсон Жейк Полга ютқазди. 58 ёшли Тайсон 27 ёшли блогер Жейк Полга профессионал жангда мағлуб бўлди.
Жанг Техасда 8 раунд давомида ўтди, ҳар бир раунд 2 дақиқадан. Тайсон учун бу 2005 йилдан кейинги илк расмий жанг. Пол учун бу профессионал рингдаги 11-ғалаба.
Рақиблар ўртасидаги ёш фарқи (31 йил) профессионал бокс тарихидаги энг катта кўрсаткич бўлиб, ҳозирча рекорд ҳисобланади.
16 ноябрь соат тунги соат 00 ларда ларда Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида 20 ёшли Malibu-2 ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги темир устунга бориб урилган. Ҳайдовчи ва йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилган.
Читать полностью…Шавкат Мирзиёев аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия билан узлуксиз таъминлаш бўйича ўтказган йиғилишида, ўзбекистонликларга қиш мавсумида 21 миллиард куб метр газ етказиб бериш режалаштирилгани маълум қилинди.
Читать полностью…Тошкентнинг Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Фаробий кўчасидан Талабалар кўчасигача бўлган қисми 16 ноябрь куни 08:00 дан 24:00 гача автомобиллар ҳаракати учун ёпилади.
Бунга Олмазор туманида олиб бориладиган йўл таъмирлаш ишлари сабаб бўлади.
Янгийўлда бир оиланинг беш нафар аъзосини ўлдириб, уйи билан ёқиб юборган шахс устидан суд бошланди. Жиноятни марҳум эркакнинг 29 ёшли қариндоши, ўрталарида қарз сабабли келиб чиққан жанжал ортидан содир этгани маълум.
Читать полностью…Саудия Арабистонининг Flyadeal авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам рейслар қўяди.
Тошкент ва Намангандан Жидда ҳамда Мадина шаҳарларига учиш мумкин бўлади. Парвозлар Airbus A320 самолётларида амалга оширилади.
12 ноябр куни Тожикистондаги Роғун гидроэлектрстанциянинг қурилиш майдонида уч киши ҳалок бўлган, яна бир киши жароҳат олган. Қурбонлар 39, 40 ва 51 ёшда бўлган. Ҳодиса сабаблари номаълум.
Расман тасдиқланмаган хабарларга кўра, ишчилар устига платформа тушиб кетган.
⚡️Янгийўл шаҳар ҳокими этиб Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келган Равшан Раимов тайинланди.
Читать полностью…Фарғона вилояти ҳокими Қўқон шаҳрида «Фарғона — водий гавҳари. Инвестиция ва туризм истиқболлари» мавзусида халқаро форумни ўтказиш учун 470 млн сўм пул ажратиш ҳақидаги фармойишни имзолади.
Читать полностью…«Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони олганларга 1 январдан бир йўла бериладиган пул мукофоти 5,6 млн сўмгача оширилади. Шунингдек, улар жамоат транспортидан бепул фойдаланиш ҳамда давлат сиҳатгоҳларида навбатсиз даволаниш мумкин бўлади.
Читать полностью…Дубайдан Бишкекка учган Fly Dubai самолёти Бишкекдаги қуюқ туман ва кўриш масофаси 100 метрдан кам бўлгани сабабли Ислом Каримов номидаги аэропортда мажбурий қўниш амалга оширди.
Читать полностью…Тошкентда 199 млн сўмлик чет эл дориларини 13 минг долларга сотишга уринган шахслар қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Читать полностью…Тошкентда кеча, 14 ноябрь оқшомида Spark ЙТҲ оқибатида ағдарилиб кетган. Ҳодиса сабаблари номаълум, расмий маълумот йўқ.
Читать полностью…Тошкентда уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, келинига ножўя сўзлар айтиб, унга шаҳвоний шилқимлик қилган қайнотага нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва 375 минг сўм жарима тайинланди.
Читать полностью…Қашқадарёнинг Кўкдала туманида катта сержант Элбек Примов 8 июль куни соат 19:00лар атрофида Lacetti’ни тўхтатиб текширганида, 58 ёшли ҳайдовчи маст экани аён бўлади. Ҳайдовчи машинадан тушиб қочишга уринади, инспектор билан олишади ҳамда ёнида бўлган ошхона пичоғи билан инспекторни қорнига бир неча марта уриб жароҳати етказиб, воқеа жойидан қочади.
Катта сержант шифохонада, оғир жароҳатлар оқибатида кўп қон йўқотиб, вафот этган. Инспекторни ўлдиришда айбланаётган шахс Кўкдалада ҳибсга олинган.