22885
Bugun.uz нашрининг расмий Telegram-канали.
“E-Auksion” platformasidan arzon davlat aktivlarini sotib oling!
🔹Andijon viloyati 18 ta
🔹Buxoro viloyati 43 ta
🔹Jizzax viloyati 78 ta
🔹Qashqadaryo viloyati 86 ta
🔹Navoiy viloyati 59 ta
🔹Namangan viloyati 39 ta
🔹Samarqand viloyati 41 ta
🔹Surxondaryo viloyati 42 ta
🔹Sirdaryo viloyati 18 ta
🔹Toshkent shahri 99 ta
🔹Toshkent viloyati 48 ta
🔹Farg‘ona viloyati 39 ta
🔹Xorazm viloyati 38 ta
🔹Qoraqalpog‘iston Respublikasi 87 ta
Barchasini ko'rish
☎️: +998712022111
Реклама
Бугун, 22 декабрь куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши, йўлларда эса яхмалак ҳосил бўлиши мумкин.
Самарқанд, Жиззах, Бухоро ҳамда Навоий вилоятларининг айрим ҳудудларида қор ёғиш эҳтимоли бор. Қашқадарё ва Сурхондарёда қор ёмғир аралаш ёғади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғиб, қор кўчиши хавфи бор.
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди, аммо туман ва яхмалак эҳтимоли сақланиб қолади. Кечаси 3–5° совуқ, кундузи 4° илиқ бўлади. Шамол асосан шимоли-шарқдан 3–12 м/с тезликда эсади.
@bugunrasmiy
Changan билан Янги йил: бош соврин — Дубайга саёҳат!
Changan Ўзбекистонда автомобил харидорлари учун Янги йил муносабати билан ютуқли ўйин ўтказишини эълон қилмоқда. Бренд ўз мижозларининг кундалик ҳаётига динамика, енгиллик ва ёрқин ҳис-туйғулар ҳиссини олиб киришга интилмоқда.
Батафсил – bugun.uz/3575
@bugunrasmiy
Tadbirkorlik uchun mo'ljallangan 20 mingga yaqin yer uchastkalarini "E-auksion" platformasidan sotib oling!
🔹 Qoraqalpog‘iston Respublikasida 4676 ta
🔹 Andijon viloyatida 1202 ta
🔹 Buxoro viloyatida 1480 ta
🔹 Jizzax viloyatida 2597 ta
🔹 Qashqadaryo viloyatida 1702 ta
🔹 Navoiy viloyatida 890 ta
🔹 Namangan viloyatida 2215 ta
🔹 Samarqand viloyatida 573 ta
🔹 Surxondaryo viloyatida 2409 ta
🔹 Sirdaryo viloyatida 1351 ta
🔹 Toshkent shahrida 258 ta
🔹 Toshkent viloyatida 373 ta
🔹 Farg'ona viloyatida 968 ta
🔹 Xorazm viloyatida 696 ta
Barchasini ko‘rish
Izoh: Muddatli to'lov imkoniyati mavjud!
☎️: +998712022111
🔝 Web-site|🔝Telegram|🔝Facebook
🔝 Instagram|🔝Youtube|🔝x.com
Kia Тошкентда янгиланган К8 ва Carnival флагманларини тақдим этди
Kia Тошкентда янгиланган К8 ва Carnival автомобилларини тақдим этди — нархлар расман эълон қилиниб, муҳим ўзгаришлар очиқланди.
Батафсил – bugun.uz/3565
@bugunrasmiy
Қорақалпоғистонда мамлакатимиз саноат салоҳиятини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган янги объектлар ишга туширилмоқда.
Маҳаллий хомашё асосида энергия тежамкор ва экспортбоп маҳсулотлар яратиш муҳим. Бугун базалтдан иссиқлик сақловчи минерал плиталар ишлаб чиқарадиган Karakalpak Basalt Wool МЧЖ заводининг раҳбарлари ва мутахассислари билан шу ҳақда суҳбатлашдик. Маҳаллий хомашё ва материаллардан фойдаланиш эвазига ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси 80 фоизга етган.
Ушбу лойиҳа ҳудуднинг экспорт имкониятларини кенгайтиради, янги иш ўринларини яратади ва Қорақалпоғистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига салмоқли ҳисса қўшади.
@bugunrasmiy
Давлатимиз раҳбари «Президент Олимпиадаси»нинг очилишидаги нутқини тўхтатиб, қувончли янгилик Жавоҳир Синдаров шахмат бўйича Жаҳон кубогида ғалаба қозонганини эълон қилди.
@bugunrasmiy
🌟 Яшаб турган жойингизда болалар боғчаси бўлса қандай бўлар эди
🏢 Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган ва хусусий боғчаси бўлган Muhabbat Shahri лойиҳасида 1 хонали хонадонларни
✅ Бош тўлов 58 млн сўмдан
✅ Ойллик тўлов 4.9 млн сўмдан бошлаб харид қилинг.
👉Батафсил маълумот олиш
71 2007400 | Telegram
Ўзбекистон меҳнат миграцияси тизимида 24/7 ишлайдиган ситуацион марказ ташкил этилади
«Ягона дарча» тамойили асосида барча миграция хизматларини бирлаштириш, одамлар оворагарчилигини камайтириш ва тизимни соддалаштириш белгиланди.
Батафсил – bugun.uz/3546
@bugunrasmiy
Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик хати йўллади.
Тўқаев хатда 14–16 ноябрь кунлари амалга оширилган давлат ташрифи чоғида Қозоғистон делегациясига кўрсатилган юксак эътибор ва самимий меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирган.
Президент мазкур ташрифнинг икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқдошликни янада мустаҳкамлаганини таъкидлаган.
Шунингдек, Тошкентда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VII Маслаҳат учрашуви ҳам юқори баҳоланган. Тўқаевнинг фикрича, минтақа бўйича барча йўналишлардаги мазмунли муҳокамалар, қабул қилинган қарор ва ҳужжатлар, шу билан бирга Озарбайжоннинг тўлаҳуқуқли иштирокчи сифатида қўшилиши форумнинг стратегик аҳамиятини янада оширган.
@bugunrasmiy
Жиззахда талабаларнинг 10-Халқаро Симпозиумига старт берилди
15 ноябрь куни Жиззах давлат педагогика университетида “Тадқиқотчилик ва креатив сай-ҳаракатларни қўллаймиз” шиори остида ўтказилаётган 10-Халқаро Талабалар Симпозиуми ўз фаолиятини бошлади.
Батафсил – bugun.uz/3535
@bugunrasmiy
Қайта қувватлашсиз 1100+ км: Chery гибриди Тошкент — Хоразм йўналишида ўз имкониятларини амалда намойиш этди
Кўп ҳолларда гибрид автомобилларнинг эълон қилинган йўл босиш захира масофаси амалдаги рақамларга мос келмайди — чунки лаборатория синовлари амалдаги йўллар ва иқлимдан узоқ бўлган ҳар жиҳатдан мукаммал шароитларда ўтказилади. Шу сабабли Chery Узбекистан жамоаси Arrizo 8 Hybrid’ни табиий фойдаланиш муҳитида синовдан ўтказишга қарор қилди.
Батафсил – bugun.uz/3526
Реклама
Муфтият фаолияти Ислом цивилизацияси марказига кўчирилди
Тошкентда ўтаётган “Марказий Осиё: умумий маънавий-маърифий мерос – умумий келажак” халқаро конгрессида Муфтият энди ўз фаолиятини Ислом цивилизацияси марказида давом эттириши маълум қилинди.
Конгресс Президент ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, унда 300 нафарга яқин олимлар, санъат ва дин вакиллари иштирок этмоқда.
Шунингдек, ислом оламидаги энг қадимий муқаддас қўлёзмалардан бири — Ҳазрати Усмон (р.а.) даврида кўчирилган Усмон Мусҳафи “Мўйи муборак” мадрасаси музейидан Марказга кўчирилди. Энди у “Қуръони карим зали”да марказий экспозиция сифатида жойлашади.
Конгрессда Марказий Осиё ва Озарбайжондан келган мутахассислар умумий меросни асраш, илмий ҳамкорлик ва ёшлар сиёсати масалаларини муҳокама қилмоқда.
ADM Jizzakh — Ўзбекистонда маҳаллий ишлаб чиқарилган товарлар сертификатини олган биринчи автомобил ишлаб чиқарувчиси
2025 йил 7 ноябрда ADM Global компаниялар гуруҳига кирувчи ADM Jizzakh заводи Ўзбекистонда биринчи бўлиб енгил автомобиллар учун маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларнинг расмий сертификатига эга бўлди.
Батафсил – bugun.uz/3517
@bugunrasmiy
Ўзбекистон Суперлигасининг 28-тур учрашувларида аёл ҳакамлар бир нечта ўйинларда фаолият олиб бормоқда.
Таҗрибали ҳакам Кристина Середа OKMK – Navbahor баҳсида, ёш ҳакам Насибабону Тошмухаммедова эса Nasaf – Mash’al учрашувида AVAR ҳаками сифатида ишлади.
Бугун, 10 ноябрь бўлиб ўтадиган Surxon – Sho‘rtan баҳсида эса 2025 йилги мавсумда илк бор аёл ҳакамлар ёрдамчи ҳакам сифатида фаолият олиб боради:
▪️Кристина Середа ва Зилола Раҳматова — ёрдамчи ҳакамлар
▪️Гулшода Саитқулова — захира ҳаками
▪️Дилдора Рустамова — AVAR ҳаками
Аёл ҳакамлар учун нафақат катта тажриба, балки профессионал ўсиш ва тенг имкониятлар сари муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.
Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Японияга расмий ташрифи давомида қиймати 12 миллиард доллардан ортиқ бўлган келишувлар имзоланди.
Маълум қилинишича, ташриф Ўзбекистон-Япония муносабатларини кенгайтирилган стратегик шериклик даражасига олиб чиқди. Янги келишувлар таълим, соғлиқни сақлаш, экология ва сув ресурслари, транспорт, шаҳарсозлик, туризм, қишлоқ хўжалиги ҳамда табиий офатлар хавфини бошқариш соҳаларини қамраб олган. Шунингдек, «яшил» энергетика, энергияни сақлаш тизимлари ва саноат кооперацияси бўйича қўшма лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилган.
Ташриф доирасида Ўзбекистон президенти «Марказий Осиё + Япония» мулоқотининг илк саммитида иштирок этди. Саммит якунида Токио декларацияси қабул қилиниб, минтақавий ҳамкорлик, «яшил» иқтисодиёт ва инвестициявий шерикликни кенгайтириш масалалари белгилаб олинди.
Маълумот учун, Японияга ташрифни якунлаган Шавкат Мирзиёев ҳозирда амалий ташриф билан Россияда бўлиб турибди.
@bugunrasmiy
Changan оламига ташриф буюринг: барча моделлар туркуми учун 0%га тенг муддатли тўлов
Кириб келаётган байрамлар арафасида Changan асосий истакни рўёбга чиқаради: сиз энг қулай шартларда премиум тоифадаги автомобил эгасига айланишингиз мумкин.
Батафсил – bugun.uz/3581
@bugunrasmiy
Электрон рецепт тизими бўйича мурожаатларни қабул қилувчи Сall-марказ ташкил этилди
Пойтахт ва 15 та туман-шаҳарда тажриба-синов лойиҳаси доирасида дориларнинг электрон рецепт орқали берилиши билан боғлиқ саволларга тезкор жавоб бериш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1003 қисқа рақамли Сall-марказ ташкил этди.
Алоқа линияси орқали малакали мутахассислардан электрон рецепт тизими бўйича жавоб олиш мумкин.
@bugunrasmiy
🎉 Xon Saroy компаниясидан янги йилга мижозлари учун ажойиб таклиф
⚡Энди сиз Тошкент шаҳри Яшнобод туманида жойлашган Muhabbat Shahri лойиҳасидан хонадонларни квадрат метрини ✅100% тўловда 9 млн 590 минг сўмдан бошлаб харид қилишингиз мумкин.
🏢Лойиҳа метро бекати ёнида жойлашган
Батафсил маълумот олиш
71 2007400 | Telegram
Саида Мирзиёева гиёҳванд моддалар савдосига қарши жиддий кураш эълон қилинганини маълум қилди
Президент Администрациясида куч тузилмалари раҳбарлари билан ишчи йиғилиш ўтказилди. Наркожиноятчилик, жиноий гуруҳлар ва ноқонуний қурол-яроғ айланмасига қарши курашиш бўйича мувофиқлаштирилган самарали тизимни қисқа муддатда яратиш вазифаси қўйилди.
Жамиятда, биринчи навбатда ёшлар орасида гиёҳванд моддаларнинг тарқалишига йўл қўймаслик, ёш авлодни гиёҳвандлик балосидан асраш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш давлатнинг бевосита бурчидир. Бу йўналишдаги ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатларга қатъий равишда чек қўйилиши шарт.
@bugunrasmiy
$1,000,000 инвестицияга қайси startap лойиқ деб топилади?💰
Инвесторлар орасида — Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан бирга бошқа тадбиркорлар ғояларни баҳолаётган ҳам бор.🔥
Aloqa Ventures янги лойиҳани бошлади, унда иштирокчилар ўз ғоясини ҳимоя қилади ва уларда кенг ривожланиш потенциали борлигини исботлашга ҳаракат қилади.
▶️ https://youtu.be/Tx_Sqkd2WeA
Реклама
Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Тошкент шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Ташқи ишлар вазири Ван И жанобларини қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.
Батафсил – bugun.uz/3553
@bugunrasmiy
«Оскар» мукофоти соҳиби Бен Кингсли Ислом цивилизацияси даҳолари ҳақида роликларда суратга тушди
Euronews, BBC ва CNN халқаро телеканаллари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳақида «Оскар» мукофоти соҳиби Бен Кингсли иштирокида суратга олинган роликлар намойишини бошлади. «Маърифат акс-садоси» туркум фильмларида у юртимизнинг буюк даҳолари — Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Навоий ва Амир Темур ҳақида бутун дунёга ҳикоя қилади. Махатма Ганди, Ибн Сино ҳамда «Форс шаҳзодаси» фильмида Низом образларини яратган афсонавий актёр Шарқнинг улуғ мероси овозига айланди.
«‘Маърифат акс-садоси’— бу буюк цивилизациялар овозидир. Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан Ўзбекистон бугун жаҳон тамаддунининг тараққиёт йўлини ўзгартирган буюк сиймоларни дунёга яна бир бор эслатмоқда. Биз буюк шахслар, цивилизациялар ва кашфиётлар ҳақида — дадил, ёрқин ва замонавий тарзда сўзлаш, дунёни илҳомлантириш ниятидамиз», - дейди Ислом цивилизацияси маркази директори ва WOSCU раиси Фирдавс Абдухолиқов.
IB тизимидаги илк давлат мактаби — ўзбекистон таълимида янги саҳифа
IB таълим дастури тўрта босқичдан — бошланғич, ўрта, диплом дастури ва касбий йўналишдан иборат бўлиб, 3 ёшдан 19 ёшгача бўлган ўқувчиларнинг ҳар томонлама ривожланишини қамраб олади.
Батафсил – bugun.uz/3550
@bugunrasmiy
Ислом цивилизацияси маркази — давлат раҳбарларини қабул қилаётган янги маърифий маскан
Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг энг муҳим илм-маданий марказларидан бирига айланди. Марказга бир қатор мамлакатлар президентлари ташриф буюриб, унинг имкониятлари, тарихий экспонатлари ва замонавий технологияларга асосланган экспозициялари билан танишди.
Давлат раҳбарларига бинодаги меъморий ечимлар, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва Қўқон услубларини акс эттирувчи порталлар ҳақида маълумот берилди. Президентлар китобхона, илмий марказ, асосий музей экспозициялари ва Қуръон залини кўздан кечирди. Хусусан, тарихий манбаларнинг илмий талқини, голографик намойишлар ва Ҳазрати Усмон (р.а.) даврида кўчирилган Усмон Мусҳафи меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Давлат раҳбарлари марказнинг таълим, тадқиқот ва маданий алмашинувдаги ўрни ошиб бораётганини қайд этди.
Бугунги кунда Ислом цивилизацияси маркази халқаро учрашувлар, илмий изланишлар ва маданий лойиҳалар ўтказиладиган очиқ майдонга айланган бўлиб, Марказий Осиё тарихини илмий асосда ўрганиш ва жамоатчиликка етказишга хизмат қилмоқда.
@bugunrasmiy
“Марказий Осиё: умумий маънавий-маърифий мерос – умумий келажак” конгресси бошланди
Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида Президент ташаббуси билан ташкил этилган халқаро конгресс ўз ишини бошлади. Тадбирда Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжондан 300 дан ортиқ олимлар, санъат ва таълим вакиллари қатнашмоқда.
Форумнинг мақсади — минтақанинг умумий маънавий ва илмий меросини ўрганиш, ҳамкорлик ва барқарор тараққиёт учун янги ғоя ва ташаббуслар ишлаб чиқиш. Таълим, фан, маданият, кино, адабиёт ва ёшлар сиёсати бўйича муҳокамалар ўтмоқда.
Конгресснинг муҳим воқеаси — Ҳазрати Усмон (р.а.) даврида кўчирилган “Усмон Мусҳафи”нинг Ислом цивилизацияси марказига кўчирилиши бўлди. У энди марказнинг марказий экспозицияси сифатида намойиш этилмоқда.
Форум 15 ноябргача давом этади.
Қозоғистон Президенти Токаев Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга оширди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Токаев Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келди. Олий мартабали меҳмонни давлат раҳбари расман кутиб олди.
“Марказий Осиё: умумий маънавий-маърифий мерос – умумий келажак” мавзусидаги халқаро конгресс иштирокчиларига
Президент халқаро конгресс иштирокчиларига табрик йўллади.
Батафсил – bugun.uz/3523
@bugunrasmiy
Тошкентда ўтказилиши кутилаётган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви олдидан Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” газетасида “Марказий Осиё янги давр остонасида” номли мақоласи эълон қилинди.
“Жаҳон тартиботининг кенг кўламда трансформацияга учраши, глобал иқтисодиётни парчалашга қаратилган хатарлар, иқлим ўзгариши, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлиги билан боғлиқ муаммоларнинг кескинлашиб бораётгани саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириш йўлидаги интилишимизни кучайтирди.
Буларнинг барчаси Марказий Осиё давлатларидан янада жипс ва ҳамжиҳат бўлиб ҳаракат қилишни тақозо этади. Айнан шунинг учун ҳам бугунги кунда ҳамкорлигимизни мустаҳкамлаш шунчаки сиёсий мақсад эмас, балки стратегик заруратдир. Марказий Осиё барқарорлик ва бунёдкорлик ҳудудига, минтақавий ўзаро боғлиқлик барқарор ривожланиш ва хавфсизлик учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётганининг намунасига айланди”, дейилади давлат раҳбарининг мақоласида.
🇺🇸 АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида йирик савдо-иқтисодий битим имзоланди
Доналд Трамп АҚШ ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида қиймати 35 миллиард долларлик стратегик ҳамкорлик дастури имзолангани ҳақида эълон қилди.
Келгуси уч йил ичида Ўзбекистон АҚШнинг асосий тармоқларига 35 миллиард долларга яқин, кейинги ўн йилда эса 100 миллиард доллардан ортиқ инвестиция жалб қилади.
Ҳамкорлик доирасидаги лойиҳалар фойдали қазилмалар, авиация, автомобиль қисмлари, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, энергетика, кимё саноати ва ахборот технологиялари каби соҳаларни қамраб олади.
Таъкидланишича, бу келишув икки давлат ўртасидаги иқтисодий муносабатларни янги босқичга олиб чиқиши, узоқ муддатли ва самарали ҳамкорлик учун мустаҳкам замин яратиши кутилмоқда.