Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовга кўра, иқтисодчи Отабек Бакировнинг Сағбон подстанциясига оид танқидий постининг мундарижасида ҳақорат ва обрўсизлантириш ҳолатлари мавжудлиги сабаб блогерга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилиши лозим. Энерговазир Ўзбекистонда «энергоцензура» киритмоқчими?
Батафсил — bugun.uz/249919
@bugunrasmiy
Икки тақдир, бир макон: бу ҳужжатли фильм инсон руҳининг енгилмас қудрати ва синовларга қарамай иродасини йўқотмаган қаҳрамонларнинг ҳақиқий ҳикоясини очиб беради.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ишлаб чиқилган «Инсон» лойиҳасининг биринчи фильмини ҳозироқ YouTube’да томоша қилинг.
📹 insondocumentary?si=guO4EfwzqLC8v5vB">Видеони кўриш учун ҳавола
@bugunrasmiy
Навоий вилоятида истиқомат қилувчи аёл MobiDRIVE акцияси доирасида Mobiuz мобил операторидан автомобильни қўлга киритди.
Батафсил — bugun.uz/249899
Реклама
Ҳудудларда ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ёмғир ва шамол тезлиги ошиши мумкин.
Батафсил — bugun.uz/249883
@bugunrasmiy
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йилда мактаб ўқувчилари учун дарсликлар ижараси учун тўлов ундирилмаслигини эълон қилди.
Батафсил — bugun.uz/249870
@bugunrasmiy
15-17 декабр кунлари мамлакат бўйлаб нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади, баъзи жойларда ҳарорат –15 даражагача пасаяди.
Батафсил — bugun.uz/249879
@bugunrasmiy
Абдулазиз Комилов Туркманистоннинг «Ҳурматли эл ёшуллиси» унвони билан тақдирланди. Қолаверса, унга «Махтумқули Фироғийнинг 300 йиллиги» юбилей медали топширилди.
Батафсил — bugun.uz/249864
@bugunrasmiy
Ўқувчилар учун таътил 29 декабрдан 11 январга қадар давом этади, 3-чорак 13 январда бошланади.
Батафсил — bugun.uz/249854
@bugunrasmiy
Нью-Йоркдаги БМТ Бош қароргоҳида Ўзбекистон Президенти ташаббуси асосида ташкил этилган Минтақавий экспертлар кенгаши фаолияти бўйича юқори даражали брифинг ўтказилди.
Батафсил — bugun.uz/249847
@bugunrasmiy
Кўкча дарвоза кўчасида BYD ва Equinox автомобиллари тўқнашуви оқибатида 18 ёшли Equinox ҳайдовчиси вафот этди. Ҳодиса бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Батафсил — bugun.uz/249824
@bugunrasmiy
Ўзбекистонда фермер хўжалиги, хусусий корхона ва хусусий уйда электр энергияси ҳамда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Ушбу ҳолатлар оқибатида давлатга 700 миллион сўмдан ортиқ зарар етказилган.
Батафсил — bugun.uz/249821
@bugunrasmiy
Президент Мирзиёев 10 декабр куни Тошкент вилоятида ердан самарали фойдаланиш, инвестицияларни кўпайтириш ва иш ўринлари яратиш бўйича муҳим йиғилиш ўтказди.
Батафсил — bugun.uz/249796
@bugunrasmiy
Сурияда халқаро террористик ташкилот аъзоси сифатида фаолият юритган ўзбекистонлик Худоёр Нуриддиновга нисбатан қидирув эълон қилинди.
Батафсил — bugun.uz/249788
@bugunrasmiy
Миллий тикланиш партияси раиси Алишер Қодиров Россия билан виза режимини жорий қилиш ҳамда тил ва маданиятни билиш шартларини кучайтириш таклифини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Батафсил — bugun.uz/249785
@bugunrasmiy
11 декабрь куни Chevrolet Cobalt Gx-Style At Plus ва Chevrolet Cobalt Gx-Midnight At автомобиллари учун онлайн контрактация бошланди.
Батафсил — bugun.uz/249792
@bugunrasmiy
Адлия вазирлиги медиа маҳсулотларни «маънавий экспертиза»дан ўтказишни жорий этиш тўғрисидаги қарорни бекор қилди.
Батафсил — bugun.uz/249916
@bugunrasmiy
Туман ва шаҳар раҳбарлари Бўстонлиқдаги туризм инфратузилмаси ва янги лойиҳалар ҳақида маълумот олишди.
Батафсил — bugun.uz/249905
@bugunrasmiy
Ҳаво совиши сабабли айрим ҳудудларда газ босими пасайиб, устуворлик аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектларга берилади.
Батафсил — bugun.uz/249896
@bugunrasmiy
Коррупцияга қарши миллий экотизимни мустаҳкамлаш лойиҳаси доирасида ўтказилган тадқиқот жамоатчиликнинг коррупцияга қараши ва унинг салбий оқибатлари ҳақидаги фикрларни очиб берди.
Батафсил — bugun.uz/249875
@bugunrasmiy
Самарқандлик болалар учун илмий ва ижодий учрашувда президент ёрдамчиси алоҳида меҳр билан иштирок этди.
Батафсил — bugun.uz/249886
@bugunrasmiy
Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги консулхонаси оғир аҳволга тушган оилага амалий ёрдам кўрсатди.
Батафсил — bugun.uz/249867
@bugunrasmiy
10 декабрдан 15 январгача пойтахтнинг айрим кўчаларида автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади.
Батафсил — bugun.uz/249857
@bugunrasmiy
Асосий ставка 13,5 фоиз даражасида сақлаб қолинди. Бу қарор инфляция босимлари ва юқори талаб шароитида қабул қилинди.
Батафсил — bugun.uz/249851
@bugunrasmiy
Давлат бошқаруви академиясида раҳбарлар учун ўқув-амалий семинар старт олди. Семинар 2025 йилнинг «Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили» деб эълон қилиниши муносабати билан ўтказилмоқда.
Батафсил — bugun.uz/249831
@bugunrasmiy
Жиззахда қалбаки пул муомалага киритишга уринган уч нафар фуқаро ушланди. Улар 998 миллион 740 минг сўмлик қалбаки купюраларни 27 200 долларга сотишга ҳаракат қилган.
Батафсил — bugun.uz/249794
@bugunrasmiy
Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтган «Бутунжаҳон озиқ-овқат хавфсизлиги саммити»да Ўзбекистон делегацияси қатор муҳим музокаралар ўтказди. БАА томони Ўзбекистон маҳсулотларини юқори баҳолаб, ем-хашак импорт қилишга қизиқиш билдирди.
Батафсил — bugun.uz/249799
@bugunrasmiy
Шавкат Мирзиёев 10 декабр куни озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бўйича 2025 йил режаларини муҳокама қилди. Ёғ-мой ва гўшт маҳсулотлари экспорти ҳамда маҳаллийлаштириш имкониятларини кенгайтириш юзасидан таклифлар кўриб чиқилди.
Батафсил — bugun.uz/249798
@bugunrasmiy
Қозоғистонда Олмаота–Нукус йўналиши бўйича ҳаракатланаётган автобус бузилиб қолиши оқибатида 41 йўловчи қутқарувчилар томонидан эвакуация қилинди.
Батафсил — bugun.uz/249795
@bugunrasmiy
«Ўзбекистон темир йўллари» қишки таътил даврида талабаларга маҳаллий йўналишларда йўловчи поездлари чипталарига 50 фоиз чегирма берилишини маълум қилди.
Батафсил — bugun.uz/249797
@bugunrasmiy
Ўзгидромет маълумотига кўра, 11 декабр куни республика бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан совуқ бўлиб, шамол шарқдан ўртача тезликда эсади. Айрим жойларда туман ва тоғли ҳудудларда яхмалак кузатилиши мумкин.
Батафсил — bugun.uz/249782
@bugunrasmiy