Бачабозлик савдоси кучаймоқда - бунинг ортида кимлар туради? https://www.bbc.com/uzbek/world-63877481
Читать полностью…BBC 100 аёл: Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл...ми? Дунё бўйлаб аёллар вазияти ўзгармоқдами?
Би-би-сининг 100 аёл лойиҳаси 2012 йилда бошланганди. Сал аввалроқ Деҳлида бир гуруҳ эркаклар даҳшатли оммавий жинсий зўравонликка қўл урганди. Лойиҳа мақсадларининг бир дунё бўйлаб жабрдийда аёлларнинг бошдан кечирганларини ҳикоя қилиш эди. Орадан ўн йил ўтиб хотин-қизлар аҳволи қанчалар ўзгарди? Биз шунга эътибор қаратмоқчимиз.https://youtu.be/qLAjNM-NgsI
Янгиликлар. Ўзбекистон: Ўзбек жамияти зўравонликка нисбатан жуда сабрлими?
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-63875669
Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
Янгиликлар: Тўйдан олдин жинсий алоқа қилсангиз, энди қамаласиз
https://www.bbc.com/uzbek/world-63870818
Дунёнинг энг йирик мусулмон давлатида жиноят тўғрисидаги янги қонуннинг кучга кириши кутилмоқда. Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
Украина. Янгиликлар: Путин ўз шартини айтди – энди уруш тўхтайдими?
https://www.bbc.com/uzbek/world-63870809
Путин тинчлик учун ўз шартини айтди. Россия президенти алал-оқибат ён бермоқчими? Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
Жонли натижа. Қатар 2022🏆⚽️. 1/8 финал, бугун, назардан қочирманг: Япония 1-3 Хорватия. Япония тарихий имкониятни бой берди. Чорак финал йўлланмасининг тақдирини пеналтилар серияси ҳал қилди. Яна бироздан сўнг яна бир нимчорак финал беллашувида Жанубий Корея Бразилияга қарши майдонга тушади. Жанубий Корея ҳозирча жаҳон чемпионатида ўз иштирокини давом эттираётган ягона Осиё қитъаси вакили бўлади:
https://www.bbc.com/uzbek/sport-63643384
Илова қилинган линкимизни боссангиз, бўлди.
Яна бир муҳим хабар: Британиянинг нуфузли “Financial Times” газетаси Украина президентини “Йил одами”, деб тан олди. Володимир Зеленский Россия тажовузи қаршисидаги етакчилиги ва қатъияти учун бу номга лойиқ эканини айтди.
https://www.facebook.com/298318986864908/posts/pfbid0hy9PanyVvaTpv7r3aEjvYhNhXwh76yYrFiqdzHmAkyk2i2QUT9VyMHNMBuGd9kmUl/
Сизнингча, бу йил Осиё жамоалари қанчалик узоққа бора олишади?
Қатар 2022. Ўйин бошланди. Чорак финал учун кураш: Япония - Хорватия
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-63622010
Япония ва Жанубий Корея жаҳон чемпионлиги учун беллашиш имкониятини сақлаб қолаётган Осиёнинг бор-йўғи икки миллий терма жамоаси бўлиб туришибди. Нимчорак финалда яна ким кимга қарши ва қачон тўп суради? Линк илова қилинган. Уни юклаб олишингиз мумкин.
Ўзбекистон: Қор ҳам, совуқ ташвишлари ҳам биринчиси эмас. Сенатнинг шоҳона дастурхони қанчага тушди? Нукус ғалаёни: қийноқлар қўлланилганми? Янгиликлар O'zbekiston Dunyo Yangiliklar
Нукус воқеалари айбланувчисига қийноқ қўлланилганмиди? Сенат меҳмонларини қандай сийлади? Энергетика вазирлиги аҳолидан тўғри тушунишни сўради. Куннинг муҳим хабарлари тафсилоти.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-63861276
Қатар: Нима мумкин ва нима ман этилган? Футбол ишқибозларидан сўрадик. https://www.youtube.com/watch?v=s8j-M_ZaU28&t=1s
Читать полностью…bbc.com/uzbek. Шу соатларда олинган хабар: Россиянинг икки ҳарбий аэродромида портлаш. Хабарларга кўра, портлашларда Россиянинг икки қирувчи самолётига зиён етган. Уч киши ҳалок бўлган. Яна ўнга яқини яраланган.
Портлашлар сабаби ҳозирча маълум эмас. Ҳар икки аэродром ҳам Украина чегарасидан бир неча юз чақирим узоқда жойлашган.
Украина бу портлашларда ўзининг иштироки борлигини расман тасдиқламаган. Россия Мудофаа вазирлиги мамлакат ҳудуди ҳужумга тутилганига оид хабарларни ҳалича шарҳламаган.
Портлашлар юз берган Рязань ва Саратовдаги ҳар икки ҳарбий аэродромнинг ҳам стратегик жиҳатдан муҳим экани таъкидланмоқда.
Саратовдагисида Россиянинг узоқ масофага мўлжалланган қирувчи самолётлари сақлангани ишонилади.
Ўзбекистон: Иш берувчилар ишчиларга айни шундай кунларда шароит яратиб, уларни қўллаб-қувватлаши зарурми?
Таниқли депутат Расул Кушербаев янги таклиф билан чиқди. Депутатнинг ҳисоблашича, иш берувчилар, раҳбарлар ўз ишчиларининг реал шароитидан келиб чиқиб уларга маълум имтиёзлар бериши шарт. Масалан, уларнинг ишга кеч қолиб келиши, кела олмаслиги ёки ишдан эрта кетишини енгиб бўлмас шароит таъсиридаги ҳолат сифатида бахолаб, бу учун ҳеч қандай жазо берилмаслиги керак, дейди Расул Кушербаев. Сиз бунга нима дейсиз?
Россия газисиз Германия ўз халқига қандай ёрдам беряпти? https://www.youtube.com/watch?v=1tm6AKKLnM8
Читать полностью…Афғонистон: Шаҳидларнинг қабртошлари нега бузилди?
Афғонистон шимолидаги Шибирғон шаҳри яқинида “Шаҳидлар боғи” деб аталган қабристон бор.
Бу ердаги қабртошлар бузиб ташлангани ҳақида хабарлар келмоқда.
Би-би-сига айни вазиятни ўрганган шахслардан бирининг айтишича, бузғунчилик қачон рўй бергани аниқ эмас.
Ким айни ишга қўл ургани ҳам маълум эмас.
Айни қабристонда маршал Абдурашид Дўстум раҳбарлиги остида жанглар ҳалок бўлган қўмондонлар дафн этилган.
Бу хабар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Би-би-си мухбири Фазел Аҳмад Ёлғиз вазиятни ўрганган. https://youtu.be/RgnPNa_bkPY
Фарғоналик ишчилар газ йўқлигидан ғазабда - BBC News O'zbek
https://youtu.be/wYhCB8YY7RY
bbc.com/uzbek Қизиқ: Путин нега Қрим кўпригидан “Мерседес”да ўтди – сиз нима дейсиз? Бу эса, Россия президенти матбуот котибининг жавоби.
Читать полностью…bbc.com/uzbek
Ўзбекистон муфтийси энергетика ресурсларини тежашга чақирди
Унинг сўзлари қишнинг илк қорли-қировли кунлари ва Ўзбекистонда газ, электр токи янада тақчиллашиб қолган бир пайтга тўғри келди.
Ўзбекистон минтақанинг энг йирик мусулмон давлати бўлади.
Ўзбекистон, Саида Мирзиёева: Оиладаги зўравонликни жиноят деб баҳолаш вақти келди - BBC News O'zbek
Саида Мирзиёева зўравонликка қарши курашни институционализация қилиш бўйича Тошкентда ўтказилган халқаро анжуманда Ўзбекистоннинг барча қонунлари тенгликка асослангани, аммо жамият зўравонликка нисбатан жуда сабрли экани ҳақида фикр билдирди.
«Менимча, зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига аёлларгина эмас, биринчи навбатда давлатнинг ўзи қарши эканига урғу беришимиз лозим. Оиладаги зўравонлик – оиланинг ички иши эмас, бу муаммо бутун жамиятга тегишли. Аёл ўз дарди билан ёлғиз қолиб кетмаслиги керак», - деди ўз сўзида Саида Мирзиёева. https://youtu.be/FAYHbpJN4jQ
Янги ва махсус лойиҳа
BBC 100 Аёл: Олена Зеленская, Приянка Чопра Жонас ёки Алла Пугачева – янги рўйхатда Ўзбекистондан ким бор?
https://www.bbc.com/uzbek/resources/idt-75af095e-21f7-41b0-9c5f-a96a5e0615c1
Би-би-си дунёнинг бу йилги энг нуфузли, таъсирга эга ва руҳлантирувчи 100 нафар аёлининг рўйхатини эълон қилди. Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
Исломий давлатнинг унутилган одамлари кимлар?
ИШИД жамлоғида Би-би-си мухбирини нималарни ва кимларни кўрди?
https://youtu.be/H3V_qSVEAEk
Россияда қақшатқич икки сирли портлашни ким қилган? Rossiya Dunyo Yangiliklar
Россиядан олинган хабарларга кўра, икки ҳарбий авиа базада рўй берган портлашлар оқибатида бир неча инсон ҳалок бўлган.
https://www.bbc.com/uzbek/world-63863536
Урумчидаги ёнғин: Онам ва тўрт укам ўлимига Хитой ҳукумати жавоб берсин - Видео Yangiliklar Dunyo Xitoy
Урумчидаги ёнаётган бинодан одамларнинг дод-фарёди эшитилади. Смартфонларда олинган бу видеолар Хитой бўйлаб тарқалди. Хитой юритаётган ўта қаттиққўл "Ноль Ковид" сиёсати бу ёнғинда нобуд бўлганлар ўлимига сабабчи дейиляпти.
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-63864620
Урумчидаги ёнғин: Бутун бошли уйғур оилалар нобуд бўлган, аммо Хитой жим https://www.youtube.com/watch?v=FoETEzsR6IE
Читать полностью…Ўзбекистон: Аёз ва қор бор муаммоларни очиб ташлади O'zbekiston Dunyo Yangiliklar
Ўзбекистонда қор ёғиб ҳаво ҳарорати совуши бутун мамлакат бўйлаб қатор муаммоларни пайдо қилди, аҳолида, раҳбарлар қиш мавсумига умуман тайёргарлик кўрмаганлар, деган таассурот ҳам уйғонди.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-63857906
Биринчи қор Ўзбекистон ва ҳатто пойтахт Тошкентда ҳаётни фалажладими?
Қор ва совуқ сизнинг ҳаётингизга қандай таъсир қилмоқда? https://www.youtube.com/watch?v=oVzDhp2gN0U
Толибон дарвозада жинсларни сараламоқда: оталар кирсин, оналар чиқсин Tolibon Dunyo Yangiliklar
Толибон аёлларга тааллуқли янги чеклов жорий этди: энди хотин-қизларнинг истироҳат боғларига киришлари тақиқланди.
https://www.bbc.com/uzbek/world-63857901
Жонли натижа. Қатар 2022🏆⚽️. 1/8 финал, бугун, назардан қочирманг: Япония-Хорватия, Бразилия-Жанубий Корея
https://www.bbc.com/uzbek/sport-63643384
Илова қилинган линкимизни боссангиз, бўлди.
Ўзбекистон гази тизгини Россия қўлидами - Ўзбек ҳукумати жиловни оладими?
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-63826195