bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

66917

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

“SQB Insurance” СК” АЖнинг халқаро рейтинги “ВВ-” даражасида “Барқарор” прогнози билан яна бир бор тасдиқланди.

2024 йил 16 декабрда “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “SQB Insurance” суғурта компанияси” акциядорлик жамиятининг молиявий барқарорлиги бўйича “BB-” даражадаги “Барқарор” прогнозли рейтингини яна бир бор тасдиқлади.
“SQB Insurance” СК” АЖ суғурта бозорида энг фаол ва барқарор ўсиб бораётган суғурта компанияларидан бири бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларга 60 дан ортиқ суғурта хизматларини оффлайн ва онлайн шаклда кўрсатиб келмоқда.
“BB-” халқаро рейтинги Компанияга бизнесни кенгайтириш, суғурта хизматлари экспортини ошириш, халқаро қайта суғурталаш бозорига кириш ҳамда янги мижозларни жалб қилишда янги имкониятларни очади.

Ушбу ҳавола орқали рейтинг билан танишишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИДА ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР 6 КУН ДАМ ОЛАДИ

Президент қарори билан 2025 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилди ҳамда 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

▪️28 декабрь, шанба — 6 кунликлар учун иш куни, 5 кунликлар учун дам олиш куни;

▪️29 декабрь, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;

▪️30 декабрь, душанба — 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 14 декабр (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни;

▪️31 декабрь, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;

▪️1 январь, чоршанба — Янги йил байрами;

▪️2 январь, пайшанба — 6 кунликлар учун дам олиш куни, 5 кунликлар учун 4 январь (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ “БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БАНКИ” АТБНИ ЖАРИМАГА ТОРТДИ

Тошкент шаҳрида жойлашган реклама мониторларида, шунингдек, интернет платформасида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан тақдим этилган кредитлар ҳақидаги маълумотларда қарз шартлари тўлиқ ва аниқ кўрсатилмаган.

Жумладан, “Бизнесга 1,5 миллиард, йиллик 17,5 фоиз” ва “От 17% годовых, ипотека на квартиру в новостройке” каби мазмунидаги рекламаларда кредитнинг муҳим шартлари, шу жумладан, фоиз ставкаларининг аниқ шарти, тўлов муддати ва бошқа талаблар қайд этилмаган.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан қўмита махсус комиссияси томонидан “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги ҳамда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунларининг тегишли моддалари талаблари бузилиши юзасидан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари юзасидан молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» фармони.

Унда 👉мана бу👈 долзарб масалалар кўрсатилган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

МАРКАЗИЙ БАНКДА "КЛЮЧЕВОЙ РАҲБАРЛАР" УЧУН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Унда 131 та (60 та “илғор” ва 71 та “оғир”) шаҳар ва туман ҳокимлари, Марказий банк ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг барча ҳудудий бошқарма бошлиқлари, давлат тижорат банклари раҳбарлари иштирок этмоқда.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари Ғ.Мирзаев ва Р.Ғуломовлар ҳам иштирок этган.

Ушбу семинарни ўтказилишига жорий йил 16 декабр куни давлат раҳбари томонидан ўтказилган йиғилишда берилган кўрсатмалар сабаб бўлган.

Ушбу йиғилишда Президентимиз Марказий банк вилоят Бош бошқармалари раҳбарларини танқид қилган эди. Йиғилишда кўтарилган масалаларга вилоят ҳокимлари билан бирга жавобгар эканлиги ва йўналишдаги ишлар кўрсаткичларига қараб Марказий банк вилоят Бош боқшармаси бошлиғининг ойлик маоши 50 фоизгача мукофотланиши ёки жарима тортилиши белгиланган.

Семинар бугун ҳам давом этади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

“Трастбанк” экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар учун қулай шартлар асосида кредит тақдим этади

Тадбиркорлар ва экспортёрларга экспорт билан боғлиқ фаолиятини кенгайтириш ҳамда ўз бизнесини янги босқичга олиб чиқиш учун янги имкониятлар бермоқда! Яъни айланма маблағларни тўлдириш учун қулай ва имтиёзли шартларда кредитлар таклиф этади.

▪️Суммаси: Лойиҳа ҳажмидан келиб чиқиб;
▪️Валютаси: Хорижий валюта;

☑️Фоиз ставкаси:
▪️Банк маблағлари ҳисобидан: келишув асосида;
▪️Савдони ривожлантириш компанияси АЖ маблағлари ҳисобидан: йиллик 4 %.

☑️Муддати:
▪️Банк маблағлари ҳисобидан: 24 ойгача;
▪️“Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ маблағлари ҳисобидан: 36 ойгача

Батафсил маълумот.

Алоқа маркази:1287
Телеграм: @trustbankuz

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ИМТИЁЗЛИ ИПОТЕКА КРЕДИТИ УЧУН ҚАНДАЙ АРИЗА ТОПШИРИЛАДИ?

Видеода якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун ипотека кредитига ариза бериш йўриқномаси тушунтирилади.

Мазкур кредит ҳақида саволларга 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ҚУРУВЧИГА АЛДАНДИНГИЗМИ, БАНК ПУЛЛАРИНГИЗНИ ҚАЙТАРИБ БЕРАДИ

Уй-жой сотиб олишда фуқаролар фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслиги учун қандай ўзгаришлар киритилмоқда?

Мавзу юзасидан Марказий банк масъул ходими изоҳ берди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Ўзбекистон ўзгармоқдабиз буни кўришга ёрдам берамиз. Муҳим янгиликлар қисқа ва мазмунли шаклда.

Биринчилардан бўлинг:
— Ислоҳотлар, технологиялар, сиёсат ва лайфстайл
— Қизиқарли хабарлар ва муҳокама қилмоқчи бўлган воқеалар

Шунчаки янгиликдан ҳам кўпроқ. Билишингиз керак бўлган барчаси — шу ерда.

Босинг 👉 @proviewuz

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

АСОСИЙ СТАВКА ДИНАМИКАСИ!

«Супер» таҳлилчилар асосий ставканинг 2200 йилгача бўлган динамикасини ишлаб чиқишибди.

Эҳтимоллар назариясини ёмон ўқиган талаба ҳам ушбу таҳлил нимага асосланиб тайёрланганини тушунади.

(Жиддий қабул қилиб юборманг).

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

“Трастбанк” ЯТТ ва юридик шахслар учун фойдали шартларда янги омонатни жорий этди

Корхонангиз маблағларини хавфсиз сақлаш ва унинг ойма-ой ошиб боришини истасангиз “Трастбанк”нинг “Мултибанк” платформаси орқали тақдим этилаётган янги онлайн омонатни танланг.

🟢Муддати: 400 кун;
🟢Фоиз ставкаси: 17 %;
🟢Энг кам миқдори: 15 млн сўм;
🟢Максимал миқдори: 1 млрд сўм;
🟢 Ҳар ойда фоизларни олиш имконияти;
🟢 Мабағларни тўлдириб бориш мумкин.

Мурожаат учун 1287 ёки +998 55 506-01-01 рақамларига қўнғироқ қилинг.

Батафсил маълумот ва онлайн расмийлаштириш учун

Корхонангиз маблағлари хавфсиз ўсишини кузатиб боринг! Унутманг! Пулларингизнинг қайтарилиши Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш Фонди томонидан ҳимояланган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

2025 йил банкирлар учун синов йили бўлади.

"Маҳалла еттилиги" олдида "Маҳалла банкири" ҳам бўлади.

Банклар 5 млн дан ортиқ аҳолини даромад банд қилади, 1,5 млн одамни камбағалликдан чиқаради.

@bankirkundaligi

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИДА НЕЧА КУН ДАМ ОЛИШ КУНИ БЎЛАДИ?

☑️Бу йилги байрам арафасида беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар кетма-кет 5 кун, олти кунликлар 4 кун дам олишади:

▪️ 28 декабрь, шанба ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;

▪️ 29 декабрь, якшанба барча учун одатий дам олиш куни;

▪️ 30 декабрь, душанба 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 14 декабрь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни;

▪️ 31 декабрь, сешанба — Президент фармони асосида барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;

▪️ 1 январь, чоршанба Янги йил байрами, дам олиш куни;

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🥳😀😌🤌👍😱🤔

TBC Kredit билан янада кўпроооооқ харидлар!

Янги йилга икки ҳафта қолди — ўзингиз ва яқинларингиз учун ёқимли харидларнинг айни вақти. Совғалар тўла қопми ёки битта катта ажойиб совғами? Ҳар қандай совғани фоиз ставкасига 15% гача чегирма билан кредит орқали осонликча олиш мумкин. Ахир байрамона харидлар TBC Kredit билан фойдалироқ бўлиши мумкин 🎄

✅ 100 000 000 сўмгача
✅ Ҳужжатларсиз, кафилларсиз, гаровсиз
✅ Ҳатто дам олиш кунлари ҳам

Акция шартлари

👉🏻Ҳозироқ расмийлаштириш! 👈🏻

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Форексда энг машҳур жуфтлик — EURUSD. Бошқа "асосий валюталар" ҳам фаол савдо қилинмоқда.

Улар кимга мос келиши мумкин ва уларнинг курслари қандай бўлади? Алпари мутахассислари жавоб берадилар.

🇯🇵 JPY, япон иенаси. Иқтисодий ва геосиёсий беқарорлик даврида "хавфсиз валюталар" қаторига киради. Паст фоиз ставкаси бу валютани "керри-трейд" стратегияси учун машҳур қилди.
2025-йилнинг 1-чорагида USDJPYнинг потенциал оралиғи: 140,40–158,55 (эҳтимоллик 72,0%).

🇬🇧 GBP, Британия фунт стерлинги. Юқори ўзгарувчанликка эга. Фаол спекуляцияга йўналтирилган трейдерлар учун қизиқарли бўлиши мумкин.
2025-йилнинг 1-чорагида GBPUSDнинг потенциал оралиғи: 1,2209–1,3259 (эҳтимоллик 72,5%).

🇨🇭 CHF, Швейцария франки. Барқарорликни афзал кўрувчилар учун қизиқарли, аммо ташқи иқтисодий омилларни ҳисобга олишга тайёр бўлишлари керак.
2025-йилнинг 1-чорагида USDCHFнинг потенциал оралиғи: 0,8340–0,9050 (эҳтимоллик 73,0%).

🇦🇺 🇳🇿 AUD ва NZD, Австралия ва Янги Зеландия долларлари. Улар курслари, жумладан, экспорт қилинадиган ресурслар нархларига боғлиқ.
2025-йилнинг 1-чорагида AUDUSDнинг потенциал оралиғи: 0,6033–0,6756 (эҳтимоллик 71,7%).
NZDUSDнинг потенциал оралиғи: 0,5499–0,6158 (эҳтимоллик 72,0%).

🇨🇦 CAD, Канада доллари. Нефт нархларига, Канада ва АҚШдаги иқтисодий вазиятга кучли боғлиқ.
2025-йилнинг 1-чорагида USDCADнинг потенциал оралиғи: 1,3655–1,4584 (эҳтимоллик 73,4%).

Алпари 43 та FX жуфтлиги билан ишлаш имконини беради. "Асосий валюталар" — бу юқори ликвидном валюталар бўлиб, улар операцияларни амалга оширишни осонлаштиради ва трейдерлар учун харажатларни камайтиради.

Валюта жуфтликлари потенциал оралиқларининг башорати — Bloomberg маълумотларига кўра, 10.12.2024 ҳолатига асосан.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

"2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонун.

Қонун 2025 йил 1 январдан кучга киради.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

✍️Бугун барча харидларни қонуний ва ҳалол ўтказиш мақсадида, молия ташкилотларида ҳам замонавий технологияларни қўллаш яхши самара бермоқда.

Буни инобатга олган ҳолда “Микрокредитбанк” АТБ тижорат банклари ичида биринчилардан бўлиб, банкка зарур бўлган товар ва хизматлар бўйича харидлар режасини рақамлаштиришни йўлга қўйди.

🔮 Лойиҳа доирасида махсус порталлар - exarid.uzex.uz, XT-xarid.uz, cooperation.uz ҳамда etender.uzex.uz порталлари билан интеграция қилиш орқали ушбу платформалардаги банкнинг харид жараёнлари iABS дастурида реал вақт режимида кўриниб туради.

Батафсил.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (9 - 22 декабр) янгиликлари.

☑️Асакабанк 2025 йил 1 январдан «..воситачилик ҳақи тарифлари»га ойлик 50 минг сўм миқдорида абонент тўлови ундирилиши бўйича ўзгартирилиш киритилишини маълум қилди. Тел.: 1152.

☑️Халқбанки "Премиум" омонатини таклиф этди. Энг кам миқдори 10 млн сўм, муддати 18 ой, фоизи 23%. Омонатни онлайн очиб, устига қўшимча маблағ киритиб бориш мумкин.

☑️Ипотека-банк юридик шахслар учун 4 хил депозитлар таклиф этди. Фоизи 20,1%дан 21,6%гача муддати 6, 12, 13 ва 24 ой, минимал миқдори 50 млн сўм.

☑️Анорбанк яқинда Анор насия картасида мавжуд лимит доирасида нақд пулларни ечиб олиш имкониятини тақдим этишини маълум қилди.

☑️Трастбанк янги хонадон сотиб олиш учун 20 йиллик ипотека кредит таклиф этди. Фоизи 17,5%, миқдори пойтахтда 420 млн сўм, бошқа ҳудудларда 330 млн сўм. Тел.: 1287.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк бизнес учун "Тезкор кредит" таклиф этди. Муддати 36 ойгача, миқдори 500 минг АҚШ доллари эквивалентигача, имтиёзли давр 3 ойгача. Шунингдек, банк янги хонадон учун 420 млн сўмгача ипотека кредит таклиф этди. Муддати 20 йил, бошланғич тўлов 15%дан.

☑️Янги банк тикланадиган факторинг линиясини таклиф этди. Бунда гаровсиз молиялаштирилади, 1 кунда қарор эълон қилинади ва айланма маблағни тўлдиришда фойдаланса бўлади.

☑️Туронбанк иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредит таклиф этди. Фоизи 22%, бошланғич тўлов 26%, муддати 10-20 йил. Миқдори пойтахтда 800 млн, бошқа ҳудудларда 500 млн сўмгача.

☑️Универсалбанк иккиламчи бозор учун ипотека кредит таклиф этди. Фоизи 30%, муддати 120 ойгача, миқдори 1 млрд сўмгача.

☑️МКБанк банкдаги коррупция ҳолатларида @mkbankticor_bot телеграм бот ёки 555037711 телефон рақами орқали мурожаат қилишни сўради.

☑️Ориент финанс банк 50 млн сўмгача микооқарз таклиф этди. Фоизи 1 йил муддатга 26%, 2 йил, муддатга 27%

☑️Алоқабанк BYD автомобиллари учун60 ойгача муддатга автокредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 20%дан бошлаб, фоизи 27%дан бошлаб.

☑️Инфинбанк Malibu, Equinox ва Traverse автомобиллари учун 5,99%дан автокредит таклиф этди. Муддати 2 йил, бошланғич тўлов 50%.

☑️ТБС банк "Салом кард" картасини таклиф этди. Ушбу картадаги 1000 сўмдан ортиқ қолдиқ учун йиллик 12% устама ҳисоблайди.

☑️Агробанк банкка боришдан олдин, навбат кутишга вақт йўқотмаслик учун банкнинг мобил иловаси орқали онлайн навбат олишни тавсия қилди.

☑️Смартбанк Халқаро Ислом Савдо ва Молия Корпорацияси томонидан исломий Молиялаштириш линиясини таклиф этди. Миқдори 100 - 5000 минг АҚШ доллари, муддати 18 ойгача.

☑️Ипак йўли банки «Нур» мажмуасидан уй-жой харид қилиш учун ипотека кредит таклиф этди. Муддати 10 йил, фоизи 23,5%.

☑️Пойтахт банк факторинг хизматини таклиф этди. Миқдори 50 млн сўмдан бошланади, муддати 90 кунгача, дисконт ставкаси 2%дан бошланади.

☑️Ҳаёт банк Қўқон шаҳрида БХМ очганини маълум қилди.

☑️Азия аллианс банк янги хонадон сотиб олиш учун 17,5 фоизли кредит таклиф этди. Муддати 240 ойгача, бошланғич тўлов 15%. Тел.: 1270.

☑️Тенге банк Tenge Business мобил иловаси орқали онлайн ҳисобрақам очиш ва кредит олишни ҳамда акция доирасида қимматбаҳо совринлар таклиф этди.

☑️Бизнесни ривожлантириш банки қуёш панеллари учун 187,5 млн сўмгача кредит таклиф этди. Фоизи 19,5%, мудлати 60 ойгача.

☑️Ипотека-банк банкоматларда пул ечганда комиссияни 0,7% га туширганини маълум қилди (Самарқанд вилояти, Чилонзор ва Кўксарой филиаллари банкоматларида).

☑️Гарант банк 2025 йил 1 февралгача фарзандлар учун KIDS CARD карталарини бепул тақдим этишини маълум қилди.

☑️Қуйидаги банклар ишга таклиф этди:
▪️Ўзмиллийбанк;
▪️Асакабанк;
▪️Капиталбанк.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

☑️Автокредитлар ва микроқарзлар рўйҳати.

☑️Камбағал оилаларга 120 млн сўмгача ипотека кредитлари ажратилиши ҳақида 👉Мана бу ерда👈 тўхталиб ўтдик.

☑️Қуёш панеллар учун кредитлар шартлари
👉Мана бу ерда.👈

☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровни Ўзбекистон ва Қирғизистон халқлари савдо ва иқтисодий масалаларида қўшган хизматлари учун “Данк” ордени билан тақдирлабди.

Мукофотни Қирғизистон Президенти С.Жапаров топширган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️ПРЕЗИДЕНТ ЯНГИ ФАРМОННИ ИМЗОЛАДИ

☑️Унда:

▪️
Раҳбарлари туман (шаҳар) ҳокими томонидан тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган ташкилотлар рўйхати тасдиқланди;

▪️Вилоят ҳокимликлари структураси яна ўзгартирилди;

▪️Ҳокимлик ходимлари ойлик маошлари оширилиши бўйича таклиф киритиладиган бўлди;

▪️2025 йил 1 январдан айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, давлат активларини ижарага беришдан тушумларни тўлиқ ҳажмда ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тушумларининг камида 50 фоиз қисмини туман (шаҳар)лар бюджетларига ўтказиш каби янгиликлар жорий этилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Маҳалла банкирлари битта банкда ҳам бўлмайди, ҳамма банкларнинг ходимлари маҳалла банкирларига ҳам айланмайди ё туман банклари ҳам пайдо бўлмайди?

Иқтисодчи Бакироо "Маҳалла банкирлари" жараёни қандай воситалар билан амалга оширилиши қизиқиб, айрим тахминларини келтириб ўтган.

Бизнинг тахмин эса қуйидагича...

Марказий банкда ва тижорат банклари бош офисларида ушбу йўналишда алоҳида бўлинмалар ташкил этилади. Банкларнинг қуйи бўлинмаларида ҳам ушбу тузилмалар ташкил этилади.

Банк филиалларида ҳар бири 2-3 та МФЙга доимий ишловчи банк ходимлари бириктирилади. Улар бориб-келиб эмас, доимий, узлуксиз ўша МФЙларда иш олиб боради.

Банклар ушбу ходимларни агент сифатида ишга олади. Ҳозирда ишлаётган банк ходимлари ўрнига янги олинган агентлар маҳаллага чиқарилади. Улар фақат маҳаллада ишлайди.

Ушбу тахминларни илгари суришимизга сабаб, Президент ўша кунги йиғилишида банк тизими олдига маҳалладаги ишлардан ташқари жуда кўплаб функционал вазифаларини ҳам эслатиб ўтган (Муаммоли кредит (МИБ, Суд...), депозит ва инвестиция жалб этиш, янги кредит ва хизматлар жорий этиш, Венчур компаниялар, микромолия ва факторинг ташкилотлари очиш, Сотилмай турган балансдаги мулклар, ва ҳ.)

☑️Президент томонидан Маҳалла банкирлари фаолиятини йўлга қўйиш таклифи билдирилганда, уларга қуйидаги вазифалар юклатилган:
▪️маҳалланинг бизнес имкониятларини ўрганади;
▪️одамларнинг ғоялари ва қобилиятини лойиҳаларга айлантиради;
▪️аҳолига молиявий тартибларни, маҳсулот ва хизматларини сотишни ўргатади;
▪️лойиҳаларга ҳамроҳлик қилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ҲУКУМАТГА ЯНА БИР БАНКИР МУБОРАК БЎЛСИН

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

▪️Эргаш Алибекович Салиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди;

▪️"Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Улуғбек Мавлонович Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

☝️🏻У.Мустафоев Ўзсаноатқурилишбанкда иш бошлаб, Республика Марказий банки раисининг 1-ўринбосари лавозимигача бўлган банкирлик йўлини босиб ўтган. Шунингдек, фаолияти давомида Жиззах вилояти ҳокимининг 1-ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган.

Унинг ҳокимлик вазифасида муваффақиятлар тилаб қоламиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Uzum Bank ва Visа пластик дебет карталарни ишга туширди

Uzum Bank ва Visа Ўзбекистонда финтехни ривожлантириш учун стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда. Банк экотизимдаги жисмоний ва IТ-инфратузилмаси негизида Uzum Visa пластик карталаридан эрта фойдаланиш имкониятини очди.

Пластик карта ёрдамида мижозлар харид учун янада қулай тўлов қилишлари ва нафақат Ўзбекистон, балки чет элда ҳам нақд пул ечиб олишлари мумкин. Visa технологияси тўловларнинг юқори тезлиги, қулай ва ишончли контактсиз тўлов ҳамда тезкор пул ўтказмаларини таъминлайди.

Батафсил

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Ижтимоий тармоқда манбаларнинг билдиришига кўра, Жиззах вилояти ҳокими бўлиб ишлаб келган Салиев Эргаш Алибекович лавозимидан озод этилган.

Унинг ўрнига “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раиси лавозимида ишлаб келаётган Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланиши кутилмоқда.

Хабарлар ҳозирча расман тасдиқланмаган. Агар хабар тасдиқланса, ҳукуматга яна бир банкир ҳоким сифатида кириб келади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🔘 Факторинг хизматидан фойдаланганда, тўлов муддатлари қандай белгиланади?

✔️ Факторинг тадбиркорларга ҳисоб-фактураларни дарҳол нақд пулга айлантириш имконини берувчи молиявий хизмат тури бўлиб, бугун унинг имкониятларидан фойдаланаётган тадбиркорлар сони ортмоқда.

➡️ Шу ўринда факторинг хизматидан фойдаланганда, тадбиркорларда савол туғилиши табиий. Хўш, факторинг хизматида тўлов муддатлари қандай белгиланади?

🔮 Факторинг хизматидан фойдаланганда тўлов муддатлари мижоз ва факторинг компанияси ўртасидаги шартнома ва мижозларнинг қарздорлик муддатларига қараб белгиланади. Бу муддат мобайнида банк ҳисоб-фактура бўйича пулнинг қайтарилишини кутади.

Батафсил.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​БАНКЛАР АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ДАРОМАДЛИ ҚИЛИШДА ФАОЛ БЎЛАДИ

– 2025 йил бандликни таъминлаш ва камбағалликни камайтиришда энг муҳим ва ҳал қилувчи йил бўлади, –
деди Шавкат Мирзиёев.

▪️“Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш” дастури доирасида шартсиз 300 миллион сўм кредит берилади. Бу орқали келгуси йилларда 1,5 миллион аҳоли ишли бўлади.

Илгари банклар оилавий тадбиркорлик дастурларига маблағни фақат давлатдан олган. Халқ банки ташаббус қилиб, Осиё тараққиёт банки билан “молиявий оммабоплик” дастури доирасида 50 миллион сўмгача ортиқча ҳужжат ва гаровсиз кредит бераяпти.

☑️Ушбу намуна асосида, келгуси йил 9 та давлат банки 1 миллиард доллар кредит бериб, 250 минг одамни даромадли қилиши мумкинлиги айтилди.

▪️Келаси йил 30 та туманда балиқчилик, қуёнчилик, чорвачилик ва асаларичилик бўйича шундай кооперациялар ташкил қилинади. Бунга 500 миллиард сўм йўналтирилади.

☑️Давлат банклари венчур компания тузиб, маҳалла стартапларига ўз маблағидан жами 50 миллион доллар ажратади. Ҳар бир банк хусусий шерик топиб, стартапларни бизнесга айлантирадиган акселераторлар очади.

Давлат инфратузилма қилиб берса, тадбиркорлар қўшимча 31 триллион сўмлик 3,5 мингта лойиҳа ва 200 мингта янги иш ўрни ташкил этиш ташаббусини билдирган. Келгуси йилда ушбу лойиҳалар инфратузилмасига 1 триллион сўм ажратилиши белгиланди.

☑️⚡️Яна бир таҳлил: 85 минг гектар ерда кам даромадли экин экилгани сабабли самараси пастлигича қолмоқда. Шу боис бундай ерлар йирик контурга бирлаштирилиб, етакчи тадбиркорларга иккиламчи ижарага берилади. Ер эгасига ижара ҳақи ва маҳсулотни сотишдан улуш тўланади. Экин экмаган аҳолига ерини бошқасига иккиламчи ижарага бериш ҳақида мажбурий талабнома киритилади. Келаси йил тақсимланадиган 100 минг гектар ер ҳам шу тартибда ажратилади.

▪️Давлат берадиган пулга боғланиб қолмасдан, ташқи манбалардан 6 миллиард доллар жалб қилиш муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, келаси йили аҳоли омонатларини 11 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилди.

☑️Энди давлат банклари ҳам ўзининг микромолия ва факторинг компаниясини очиши, унга хорижий инвесторларни жалб қилиши мумкин.

☑️⚡️Банклар балансида 3 мингта ҳаракатсиз мулк бор, уларни бозор қийматида тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилиши белгиланди.

☑️⚡️⚡️Кредит қарзи ҳисобидан гаровни суд орқали ундиришга ҳам кўп вақт кетаяпти. Шунинг учун бу борадаги қонунчиликни ўзгартириш, унда гаровга нисбатан банк ҳуқуқлари устуворлигини ҳамда ундирувга қаратилган мулклар тезроқ сотилишини назарда тутиш зарурлиги айтилди. (Ушбу масала кўрилган 2019 йилда 👉ёзилган постимизни👈 ўқиб чиқишни тавсия этамиз)

Ҳокимликлар билан банкларнинг маҳаллаларда мувофиқ ишлаш тизими кўрсатиб ўтилди. Бунда туман ҳокимлари лойиҳани жой ва инфратузилма билан таъминлаш мажбуриятини олади, банклар эса тадбиркорлар лойиҳаларига кўмаклашади, муаммоси бўлса, ҳал этади, ишсизларни бизнесга жалб қилади.

☑️Шу мақсадда маҳалла банкирлари фаолиятини йўлга қўйиш таклифи билдирилди. Улар:
▪️маҳалланинг бизнес имкониятларини ўрганади;
▪️одамларнинг ғоялари ва қобилиятини лойиҳаларга айлантиради;
▪️аҳолига молиявий тартибларни, маҳсулот ва хизматларини сотишни ўргатади;
▪️лойиҳаларга ҳамроҳлик қилади.

Йиғилишда ҳокимлар ва банк раҳбарлари 2025 йилда 5 миллиондан зиёд аҳолини даромадли қилиш, 1,5 миллион одамни камбағалликдан чиқариш бўйича ҳисоб-китобларини айтди.

P.S.: Бугунги йиғилишда банк тизими тўлиқ сарҳисоб қилинган. Марказий банк раиси, аксарият Давлат банклари раислари ҳисобот берган. Давлат раҳбари Марказий банк раиси ўринбосарларига эътироз билдириб, турли йўналишларга бириктирган, айниқса, Марказий банкнинг вилоят бош бошқармалари бошлиқлари кўп маротаба танқид қилинган. Бундан ташқари Бизнесни ривожлантириш банки раиси ҳам танқидга учраган. Банк раҳбарлари юклатилган вазифалар юзасидан халққа мурожаат билан чиқиши, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ҳоким ёрдамчилари билан бирга аҳолига тарқатилган ерлардан самарали фойдаланилишини ўрганиши топширилган.

Бир сўз билан айтганда, 2025 йил банклар учун синов йили бўлади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Айтишларича, бугун Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда.

Кун тартиби: "Банклар томонидан маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилиш бўйича 2025-йилда амалга ошириладиган ишлар" тўғрисида.

Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг барча ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, Иқтисодиёт ва молия, инвестициялар, бандлик, қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқлари, Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси ҳудудий вакиллари, Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этади.

Жумладан шаҳар ва туман тижорат банклари раҳбарлари ва юқоридаги бошқармаларининг шаҳар ва туман бўлим бошлиқлари ҳамда ҳоким ёрдамчилари иштирок этади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ТУРОНБАНК ЎЗ МИЖОЗЛАРИНИ ЎҚИТМОҚДА

Банкнинг Матбуот хизматига кўра, банкнинг корпоратив мижозлари учун махсус ўқув-семинарлари ташкил қилинган.

Ушбу ўқув-семинари, учрашувдан мақсад йирик тадбиркорлар ҳамда банк ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш.

Тадбиркорларнинг соҳаларидаги муҳим масалаларига мутахассислар томонидан ечимлар берилмоқда. Ушбу дарс “Сколкова” бизнес бошқарув мактаби мутахассислари томонидан ўқувлар ташкил этилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

МИКРОҚАРЗЛАР
(Тижорат банкларининг Бош офислари масъулларидан олинган маълумотлар асосида тайёрланди)

☑️Трастбанк
Муддати 60 ойгача
Миқдори 100 млн сўмгача
Фоизи 25 % дан бошлаб
Батафсил

Онлайн микроқарз вақтинча тўхтатилган.

☑️Туронбанк
Онлайн / Оффлайн микроқарз вақтинча тўхтатилган.

☑️Халқ банки
(иш ҳақи лойиҳаси ва бюджет ташкилотлари учун)
Муддати 48 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 25% дан
Батафсил

☑️Ўзсаноатқурилишбанк
Муддати 36 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 29%дан
Батафсил

Онлайн микроқарз вақтинча тўхтатилган

☑️ANORBANK
Онлайн микроқарз:
Муддати 36 ойгача
Миқдори 100 млн сўмгача
Фоизи 27% дан
Батафсил

☑️Агробанк
Муддати 48 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 32-34%
(Иш ҳақи доирасида бюджет
ҳодимлари учун 25-27%)
Батафсил

Онлайн микроқарз
Муддати 24 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 32%
Батафсил

☑️Ипак йўли банки
Муддати 60 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 24,90% дан
Батафсил

Онлайн микроқарз вақтинча мавжуд эмас

☑️Асакабанк
Муддати 48 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 30% дан бошлаб
Батафсил

Онлайн микроқарз вақтинчалик тўхтатилган

☑️АлоқаБанк
«Бизнесга мадад»
Муддати 5 йилгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 28%дан
Батафсил

Онлайн микроқарз
Муддати 48 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 28%дан
Батафсил

☑️Капиталбанк
Вақтинчалик тўхтатилган

☑️Ҳамкорбанк
Муддати 36 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 25,99 % дан бошлаб
Батафсил

Онлайн микроқарз
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 32% дан бошлаб
Батафсил

☑️Микрокредитбанк
Муддати 60 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 27% дан бошлаб
Батафсил

Онлайн микроқарз
(тест жараёнида)
Муддати 24 ойгача
Миқдори 30 млн. сўмгача
Фоизи 30% дан бошлаб
Батафсил

Ушбу рўйҳатга қўшилиш истагида бўлган тижорат банк бош офиси Матбуот хизмати ёки масъуллари @bankirmanbot орқали алоқага чиқишлари мумкин.

☑️Микроқарз қандай кредит, уни қандай олиш мумкин, қандай ҳужжатлар расмийлаштириш ҳақида 👉 бу ерда батафсил 👈 ўқинг.

☑️Айни пайтда тижорат банкларида ажратилаётган автокредитлар ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️⚡️Бугун барча ходимлар учун иш куни

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 14 декабрь (шанба) расмий иш куни ҳисобланади.

Бунда ходимлар шанба куни ишлаганликлари ҳисобига, дам олиш куни 30 декабрь (душанба) кунига кўчирилган.

Банклар ҳам бугун тўлиқ ишламоқда!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel