Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot
МАРКАЗИЙ БАНК ШАРҲИ
“Банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативлар ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар тўғрисида”ги низом бўйича шарҳ
Ушбу қарори Адлия вазирлигида 2025 йил 22 апрелда 3618-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.
Мазкур низомда банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативлар, шу жумладан қарз юки кўрсаткичи (DSTI), кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичи (LTV), кредитлар (микроқарзлар) кесимида тўпланиш (концентрация) коэффициентлари, шунингдек банклар томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар белгиланган.
▪️Хусусан, ушбу ҳужжат билан қарз юки кўрсаткичининг энг юқори даражаси белгиланмоқда, шунингдек қарз юки ҳисоб-китобида қарз олувчининг ўртача ойлик тўловлари ва ўртача ойлик даромадларини аниқлашга доир талаблар халқаро тажриба асосида такомиллаштирилмоқда.
▪️Бундан ташқари, автомобиль сотиб олиш учун кредит ва ипотека кредитлари бўйича кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичига (LTV) қўйиладиган талаблар, шу жумладан кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичининг энг юқори даражалари, мазкур кўрсаткичлар ҳисоб-китобида кредит суммаси ва гаров қийматига доир талаблар белгиланмоқда.
▪️Бундан ташқари, кредитлар (микроқарзлар) кесимида тўпланиш (концентрация) коэффициентлари, шу жумладан микроқарзлар, кредит карталари (овердрафтлар) ҳамда автокредитларнинг банкнинг жами кредит портфелидаги энг юқори улишларига доир талаблар белгиланмоқда.
Шунингдек, мазкур низомда банкларда қарз юки ўсишини чеклаш меъёрига доир талаблар ўз аксини топган.
▪️Шу билан биргаликда, Марказий банк бошқарувининг “Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори Адлия вазирлигида 2025 йил 21 апрелда 3205-4-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди. Бунда, мазкур низом талаблари микромолия ташкилоти ва ломбардларга нисбатан татбиқ этилиши белгиланди.
☝🏻Мазкур ҳужжатларнинг қабул қилиниши Марказий банкнинг макропруденциал воситаларини самарали қўллаш ҳамда банк тизими барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
АСОСИЙ СТАВКА ЎЗГАРМАДИ, 14 ФОИЗ
Марказий банк Бошқарувининг 2025 йил 24 апрелда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Пресс-релиз.
Навбатдаги йиғилиши 2025 йил 12 июнь кунига белгиланган.
👉 @bankirkundaligi 👈
Oʻzbekistonga qulay pul o'tkazmalari
KWIKPAY mobil ilovasi orqali O'zbekistonga pul o'tkazing!
❤️Komissiya 0% (❗️KWIKPAY tizimi komissiya umuman olmaydi, komissiyani kartani chiqargan bank olishi mumkin)
❤️Naqd, karta yoki telefon raqami orqali o'tkazmalar
❤️Mablag'lar bir zumda o'tadi!
KWIKPAY o'tkazmalarini Milliy bank (NBU), Mikrokreditbank (MKBank), Hamkorbank, Universalbank, Poytaxt bank, Asaka bank va Garant bank ofislaridan olishingiz mumkin.
Yangiliklardan xabardor bo'lish uchun KWIKPAY kanaliga obuna bo'ling!
👉 @bankirkundaligi 👈
МУРОЖААТ ҲАЛ ЭТИЛДИ
Жорий йил 18 апрел куни каналимизда эълон қилинган мурожаат юзасидан Марказий банкнинг Андижон вилояти Бош бошқармаси боғланиб, кўтарилган масалаҳал этилгани юзасидан маълумот берди.
Мурожаатчининг пластик картасидан ечиб олинган маблағ, қайтарилибди.
👉 @bankirkundaligi 👈
ХИТОЙ
Хитой олтинни эритиб, унинг оғирлиги ва пробасини 3 дақиқада аниқлайдиган, сўнгра ҳисобрақамга пулини ўтказадиган олтин банкоматларни ўрнатишни бошлабди.
Бутун жараён тахминан 30 дақиқа давом этади.
Бизда шундай банкоматлар ўрнатилса нима бўлади? Фикрингиз қандай?
👉 @bankirkundaligi 👈
2024 ЙИЛ ЎЗСАНОАТҚУРИЛИШБАНК УЧУН УЛКАН МАРРАЛАР ВА ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР ДАВРИ БЎЛДИ
▪️Банк активлари 17,4% га ўсиб, 87,6 трлн сўмга етди.
▪️Кредит портфели 14,7% га ошиб, 65,5 трлн сўмни ташкил қилди.
▪️Чакана кредитлар ҳажми 26% га ортиб, 9,9 трлн сўмга етди.
▪️Депозит базаси 1,5 бараварга, аҳоли омонатлари эса 1,6 бараварга ошди.
▪️Капитал рентабеллиги (ROE) ва активлар рентабеллиги (ROA) бўйича давлат банклари орасида энг юқори кўрсаткичларга эришди.
▪️Соф фойда ва даромадлари ҳажми бўйича ҳам соҳада пешқадамликни сақлаб қолди.
▪️Муаммоли қарздорликлар билан ишлашда NPL кўрсаткичи энг паст натижани қайд этди.
▪️Лондон фонд биржасида Reg S ва 144А форматларида халқаро облигациялар жойлаштирилди.
☑️Рақамли трансформация ва инновациялар
▪️50 дан ортиқ бизнес жараёнлар автоматлаштирилди.
▪️“SQB Mobile” фойдаланувчилари сони 70 фоизга, “SQB Business” фойдаланувчилар сони эса, 5,3 баробарга ортди.
☑️Экология ва ижтимоий масъулият
🌱“Яшил” кредит портфели 122% га ошди.
🌱 ESG рейтинги қўлга киритилди.
🌱 Банк инфратузилмаси EDGE стандарти бўйича аудит текширувидан ўтказилиб, халқаро сертификатга эга бўлди.
☑️Кадрлар салоҳиятини ривожлантириш
▪️318 нафар ходим хорижий тажрибалар асосида ўқитилди.
▪️100 нафар аёл “Лидер аёллар” дастурида иштирок этди.
☑️Мижозлар учун қулай шарт-шароитлар
▪️35 трлн. сўмдан ортиқ кредитлар аҳоли ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилди.
▪️Корпоратив ва премиум мижозлар учун алоҳида марказлар фаолияти йўлга қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил феврал ойида каналимизда ўтказилган сўровномада банк бошқаруви раиси А.Акбаржонов энг кўп эътирофга лойиқ деб топилган эди.
☑️БАНК БИЛАН ЯҚИНРОҚ ТАНИШИНГ
▪️Банк тарихи
▪️Банк миссияси
▪️Банк стратегияси
▪️Бизнес йўналиши учун
▪️Жисмоний шахслар учун
▪️Корпоратив мижозлар учун
▪️Боғланиш реквизитлари
👉 @bankirkundaligi 👈
ҲАР БИР ВИЛОЯТДА БИТТА ДАВЛАТ БАНКИ МАСЪУЛ БЎЛИШИ ҲАҚИДА
Ҳақиқатан ҳам ўтган ҳафта бўлиб ўтган йиғилишда Марказий банк раиси ушбу масала ҳақида тўхталиб ўтган экан.
Бошқарувни қулайроқ бўлиши учун шундай таклиф берилган.
Лекин бунинг натижасида қуйидаги саволларга жавоб топиш керак бўлади:
1. Битта банк битта ҳудудга масъул бўлса, шу кунгача ушбу ҳудудларда бошқа банкларда ишга олинган мутахассислар тақдири нима бўлади? Ҳар қанақасига ҳам бир неча юзлаб янги ишга кирган банкирлар ишсиз қолиши мумкин. Чунки, бир банкнинг талаби, бошқасиникига тўғри келмаслиги аниқ. Қолаверса, ишга олишда, унинг олдинги жойидан суриштиришлар ёки раҳбарларнинг коррупциясиз шунча ишчини қабул қилиши, кўплаб шубҳаларни пайдо қилади.
2. Тасаввур қилайлик, бу топшириқ амалга ошса, Қашқадарё Алоқабанкда 828 та ёки Самарқанд Агро банкда 1126 та қўшимча штат бирлиги очилади. Биргина вилоят банки 828 та ёки 1126 та ходимни эплай оладими? Банкларнинг Бош офисида ҳам бунча ходим ишламайдику!
3. Бир ёлғонни беркитиш учун бошқасини ишлатишга мажбур бўлмаяпмизми? Ёки ўзимизни ипимизга ўзимиз ўралашиб кетмаяпмизми?
4. Маҳалла даражасида юришлардан биз кутган эффект бўляптими ўзи? 9400 дан ортиқ МФЙда ишга олинганлар бир ойда жами қанча ойлик маош олмоқда? Бераётган эффекти шунга ярашами?
Бу услубни бошида турганлар ушбу жиҳатларини инобатга олган деган яхши гумондамиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
Туронбанк интеллектуал ўйинлари – 2025 йилги мавсумига START берилди!
Илк босқич Хоразм вилоятида бўлиб ўтди. Унда Хоразм, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Бухоро ҳудудий банк хизматлари марказлари жамоалари ўз билими, мантиқий тафаккури ва жамоавий ишлаш салоҳиятини синовдан ўтказишмоқда.
Туронбанк томонидан анъанавий тарзда ташкил этилаётган интеллектуал ўйинлар – ходимлар орасида илмий салоҳиятни ошириш, эркин фикрлашни ривожлантириш, жамоавий муҳитни мустаҳкамлаш ва албатта интеллектуал беллашув маданиятини шакллантиришга хизмат қилмоқда.
Ўйинлар ҳар доимгидек Абдурасул Абдуллаев бошчилигидаги "Заковат" клуби экспертлари томонидан бошқариб борилмоқда. Ғолиб жамоаларни олдинда – финал ва қимматбаҳо совғалар кутмоқда!
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦 Асакабанкда янгиланган Кузатув Кенгашининг илк йиғилиши
2025 йил 17 апрель куни “Асакабанк” акциядорлик жамияти Кузатув Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтибди.
Йиғилишда янгиланган таркибдаги Кенгаш аъзолари, жумладан мустақил аъзолар иштирок этди. Кун тартибидан банк фаолиятини трансформация қилиш, стратегик ривожланишга оид устувор йўналишлар ва операцион самарадорликни ошириш масалалари ўрин олди.
Йиғилишда банк фаолиятини янада трансформация қилиш, стратегик ривожланишнинг устувор йўналишлари ҳамда операцион самарадорликни оширишга қаратилган ташаббуслар муҳокама қилинди. Шу билан бирга, банкнинг таркибий тузилмалари ўзларининг фаолиятлари тўғрисидаги батафсил маълумотларни тақдим қилди.
🏦 Асакабанк мижозлар эҳтиёжларига мос равишда сифатли молиявий хизматларни тақдим этиш, инновацион ечимлар жорий этиш ва бозорда ўзининг мустаҳкам позициясини янада кучайтиришни мақсад қилган — дейди Асакабанк Матбуот котиби Азизхон Анвархонов.
👉 @bankirkundaligi 👈
ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК КРЕДИТЛАРИ ФАҚАТ ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ТАВСИЯСИ БИЛАН АЖРАТИЛМАЙДИ. ЖАРАЁНГА МАҲАЛЛА БАНКИРИ ҚЎШИЛДИ.
☑️Президентимизнинг 2025 йил 15 апрелдаги ПҚ-142-сонли қарорига кўра, тегишли қонун ҳужжатларига қуйидаги кўринишда ўзгаришлар киритилди:
▪️Оилавий тадбиркорлик кредитлари маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчисининг ўзига бириктирилган маҳаллада истиқомат қилаётган (жойлашган) қарз олувчига берадиган тавсияси асосида шунингдек, маҳсулот етказиб берилганлиги (хизмат кўрсатилганлиги) маҳалла банкири томонидан тасдиқлангандан сўнг ажратилади.
Оилавий кредитларни ким мониторинг қилиши ҳақидаги ўзгариш ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
УЧТА ДАФТАРДАГИ ФУҚАРОЛАР КРЕДИТЛАРИ БЎЙИЧА МАСЪУЛИЯТ МФЙ РАИСЛАРИ ВА ЁШЛАР ИШЛАРИ БЎЛИМЛАРИГА ЮКЛАНДИ
☑️Президентимизнинг 2025 йил 15 апрелдаги ПҚ-142-сонли қарорига кўра, тегишли қонун ҳужжатларига қуйидаги кўринишда ўзгаришлар киритилди:
▪️«Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган фуқароларга ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилишини мониторинг қилиш масъулияти тижорат банклари билан бирга мос равишда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман (шаҳар) бўлимлари, туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимлари, шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғини раислари зиммасига юклатилади.
Аввалги тартибда сектор раҳбарлари ҳам масъул эди. Шунингдек, ушбу қарорда ҳоким ёрдамчилари кўрсатилмаган. Ҳоким ёрдамчилари учун ПҚ-55-сонли қарорнинг 2-бандидаги қуйидаги бандни келтирамиз:
▪️ҳоким ёрдамчилари ўзига бириктирилган маҳаллаларда дастурлар доирасида ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг самарадорлигини мониторинг қилиб боради ҳамда кредитларнинг ўз вақтида қайтарилиши бўйича тижорат банклари билан биргаликда тегишли чораларни кўради.
Яъни нафақат мониторинг балки, қайтарилиши бўйича умумий жавобгарлик барибир ҳоким ёрдамчиларида қолади. Учта дафтардаги фуқаролар кредитлари бўйича МФЙ раислари ва Ёшлар етакчилари қўшимча масъул.
👉 @bankirkundaligi 👈
Фонд биржаларининг фаолиятини тартибга солиш Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг зиммасига юклатилади
Капитал бозорида юзага келаётган ислоҳотлар хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва бизнес муҳитини яхшилашга қаратилган янги босқич дейиш мумкин. Президент томонидан имзоланган янги қонун бу борадаги жиддий ёндашувни билдиради.
Қонун асосида акциядорлар дивидендлар бўйича ўз ҳақ-ҳуқуқини очиқ ва шаффоф равишда талаб қилиш имконига эга бўлади. Ишчи-ходимларга акцияларни имтиёзли шартларда сотиб олиш ҳуқуқи берилиши эса ички инвестициявий муҳитни мустаҳкамлайди.
Акциядорлик жамиятларига веб-сайтга эга бўлиш мажбурияти ва ахборот ошкор қилиш талабларининг енгиллаштирилиши, шубҳасиз, тезкорлик ва очиқликни таъминлайди.
Эътиборли жиҳати эса фонд биржаларининг фаолиятини тартибга солиш вазифаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига топширилгани. Демак, фонд бозорида ҳам янги босқич бошланмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
LEAPMOTORГА ЎРНАТИЛГАН ЧЕКЛОВ 2 ҲАФТАДА ОЛИБ ТАШЛАНДИ
Жорий йил 28 мартда "Регламент талабларига номувофиқ" деб топилган Leapmotor автомобиллари 2 ҳафтадан кейин БМТнинг 10-сон қоидаси талабларига мувофиқ топилди.
Ушбу хатдан кўринадики, кейинги текширув компания вакили иштирокида ўтказилган. Ушбу 2 ҳафтада рсепубликада шундай ташкилотлар борлигини кўпчилик билиб олди.
Ҳудди шундай Хитой ҳам...
👉 @bankirkundaligi 👈
Zamonaviy texnologiyalar xarid qilish haqidagi tasavvurimizni o‘zgartirmoqda. Endi mahsulot yoki xizmatlar uchun to‘lovni amalga oshirishda atigi bir necha soniya kifoya.
Kontaktsiz to‘lov butun mamlakat bo‘ylab do‘konlar, kafelar, transport va boshqa xizmatlarda mavjud.
Бизнесни ривожлантириш банкида 174 та жараённинг 104 таси тўлиқ рақамлаштирилган
Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда банк Ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов хабар берди.
Брифингда “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ яқин келажакда ўз олдига мамлакатдаги энг илғор замонавий инновацион банк бўлишни мақсад қилиб қўйгани таъкидланди.
Банкнинг 2024-2026 йилларга мўлжалланган Стратегиясида белгиланган 250 та ташаббуснинг қарийб 72 таси бевосита ахборот технологиялари ва рақамлаштиришга доир ташаббуслар ҳисобланади.
Банкда жисмоний шахслар учун, яъни чакана банк хизматлари бўйича жами 53 та жараён мавжуд бўлиб, улардан 44 таси рақамлаштирилган. Айни вақтда юридик шахслар учун, яъни корпоратив банк хизматлари бўйича мавжуд 40 та жараённи рақамлаштириш бўйича фаол чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
📣Ucell abonentlari uchun muhim xabar. Biz yangi tariflar tizimini joriy etdik!
“Bor” TTga ulaning va Sizda hamisha quyidagilar bo‘ladi:
✅45 GBdan 350 GBgacha internet-trafik;
✅Tarifga kiritilgan “Yandex Plus” hamda “Ucell TV” obunalari;
✅Dam olish kunlari (shanba, yakshanba) hamda tunda cheksiz internet!
✅O‘zbekiston bo‘ylab cheksiz daqiqalar;
✅500 MBdan 2 GBgacha rouming.
Batafsil
- - -
📣Важное сообщение для абонентов Ucell. Мы запустили новую линейку тарифов!
Подключайте ТЛ «Bor» и у Вас всегда будет:
✅От 45 ГБ до 350 ГБ интернет-трафика;
✅Включенные подписки на Yandex Plus и Ucell ТV;
✅Безлимитный интернет по выходным (суббота, воскресенье) и ночью!
✅Безлимитные звонки по Узбекистану;
✅От 500 МБ до 2 ГБ на роуминг.
Подробно
⚡️ЯНГИ БОҒЛАРНИ БАРПО ЭТИШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ
Ҳукумат қарори (255-сон, 23.04.2025 й.) билан “Республикада янги боғларни барпо этишни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари орқали молиялаштириш тўғрисида” ги низом тасдиланди.
☑️Низомга кўра, лойиҳаларни амалга оширувчи тадбиркорларга тижорат банки томонидан кредит маблағлари Марказий банкининг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада миллий валютада 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга ажратилади.
☑️Кредит маблағлари кредит олувчига қуйидаги миқдорларда ажратилади:
▪️1 босқичда – ер майдонини экишга тайёрлаш учун имтиёзли кредитнинг 10 фоизигача;
▪️2 босқичда – кўчат сотиб олиш ва экиш харажатларига имтиёзли кредитнинг 40 фоизигача;
▪️3 босқичда – суғориш тизимларини ўрнатиш харажатларига имтиёзли кредитнинг 30 фоизигача;
▪️4 босқичда – боғ ҳосилга киргунга қадар 3 йил парваришлаш харажатларига имтиёзли кредитнинг 20 фоизи.
☝️🏻Бунда янги боғ ва узумзорларни барпо этиш ҳамда мева ва узум маҳсулотларини замонавий саралаш, қадоқлаш ва қайта ишлашни ташкил этиш бўйича лойиҳанинг техник-иқтисодий асосида кўзда тутилган ер майдонига мутаносиб равишда, аммо 1 гектарга кўпи билан БҲМнинг 500 бараваридан ошмаган миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК КРЕДИТЛАРИ АВВАЛ ФАҚАТ ЧОРВАГА НАҚД БЕРИЛГАН БЎЛСА, ЭНДИ ПАРРАНДА, ҚУЁН, ИССИҚХОНАГА ҲАМ НАҚД ПУЛДА ОЛИШ МУМКИН
☑️Президентимизнинг 2025 йил 15 апрелдаги ПҚ-142-сонли қарорига кўра, тегишли қонун ҳужжатларига қуйидаги кўринишда ўзгаришлар киритилди:
▪️аҳоли томорқасида бизнесни йўлга қўйиш учун ўзларининг ички имкониятларидан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик қилишни истаган Камбағал оилалар реестри ва Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган оилаларга иссиқхона қуриш, чорва моллари боқиш, паррандачилик, қуёнчилик, томорқага мавсумий экинлар экиш учун кредитлар нақд пулда берилиши мумкин.
☝🏻Аввал фақат чорва моллари боқиш, томорқага мавсумий экинлар экиш учун кредитлар нақд пулда берилган холос. Бундан ташқари аввал ушбу нақд пулдаги кредитни олиш учун бириктирилган банк ва ҳоким ёрдамчисининг ушбу тадбирлар амалга оширилиши борасидаги кафиллиги тақдим этилиши лозим энди. Энди бу талаб бекор қилинди.
Асосий ўзгариш! Аввал нақд пулдаги кредитларни барча фуқаролар олиши мумкин эди. Энди фақатгина Камбағал оилалар реестри ва Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган оилаларга ажратилади холос!
Оилавий тадбиркорлик кредитларини ким мониторинг қилиши ҳақидаги ўзгариш ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда
БАНК ХАТОСИ УЧУН МЕН ЖАРБЛАНМОҚДАМАН
Мен Ипотека банк Қашқадарё вилояти филиалидан микроқарз олганман. Микроқарзни 2023 йил октябр ойида тўлиқ узганман. Лекин банк мени анкетамни 8 ой давомида ёпмаган. Бу ҳолат мени кредит тарихимни салбий бўлишига асос бўлди.
Бу ҳолат бўйича 2024 йил 27 июнда мен “Банкир кундалиги” каналингизга мурожаат қилганимдан кейин, мурожаатим каналингизда берилди.
Мурожаатим эълон қилинганидан 1 кун ўтиб банк мени анкетамни 2023 йил 2 ноябр куни санаси билан (8 ой олдинги давр билан) ёпиб берди. Лекин 2024 йил 28 июнда ёпилди. КАТМ маълумотномасида 2023 йил 2 ноябрда ёпилган деб кўрсатилди. Лекин анкетам Сизга 2024 йил 27 июндаги мурожаатимдан кейин ёпилди. Мурожаатимдан бир кун олдин КАТМ маълумотномасида “Списанные” бўлимининг ёпиқ балансида қарздорлик “0” кўрсатилган, анкетамни 8 ойдан кейин ёпганидан кейин шу бўлимда 655 755 сўм кўрсатиб ўтилган.
Қандай қилиб 8 ой ёпилмаган анкетамни 1 кунда олдинги сана билан ёпиш мумкин, қандай қилиб 655 755 сўм зарар кўрсатиши мумкин.
Бу ҳолат бўйича мени кредит тарихим салбий бўлиб колмоқда, чунки Ипотека банк мени анкетамни 8 ой ёпмасдан қолдирган. Ипотека банк ўзини қилган айби учун КАТМ га тушунтириш хати бериб, мени кредит тарихимни ижобий қилишга ёрдам берсин.
2024 йил 26 июндаги ва 2024 йил 29 июндаги маълумотномаларни илова қиламан.
P.S.: Мурожаатчи шахсий маълумотлари ва КАТМ маълумотномалари банк расмийларига тақдим этилади.
Ҳа айтганча, Андижондаги Миллий банк бўйича мурожаат беэътибор қолиб кетди. Марказий банкда мурожаатларни назорат қилувчиларга ташлаб беринглар. Андижонда ҳам Марказий банк борми?
👉 @bankirkundaligi 👈
Octobank халқаро рейтингда “Барқарор” мақомини олди
S&P Global Ratings халқаро рейтинг агентлиги Octobank’нинг миллий ва хорижий валютадаги мажбуриятларини узоқ муддатли “B-” ва қисқа муддатли “B” даражасида баҳолади. Рейтинг прогнози — “Барқарор”.
Ушбу баҳолаш банкнинг иқтисодий ўзгаришларга нисбатан барқарор ва мажбуриятларини ўз вақтида бажара оладиган молиявий ҳолатини акс эттиради. Агентлик томонидан активлар ўсиши, даромадлилик ва капитал етарлилиги ижобий баҳоланган.
Octobank 2024 йилни 3,2 трлн сўм актив, 150,7 млрд сўм соф фойда ва 755 млрд сўмлик хусусий капитал билан якунлади. 2025 йилнинг биринчи чорагида эса 108,5 млрд сўм соф фойда қайд этилди — бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб тўрт баробар юқори.
Рейтингдаги “Барқарор” прогнози банкнинг фаолиятидаги мувозанат ва стратегик бошқарувнинг самарадорлигини тасдиқлайди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (14 - 20 апрел) янгиликлари.
☑️Халқбанки чорвачилик учун кредит таклиф этди. Фоизи 17%, миқдори 1 млн Евро (сўмдаги эквиваленти)гача. Муддати 05.04.2032 йилгача. Шунингдек банк расмий даромадга эга фуқаролар учун 20 йил муддатга ипотека кредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 15%дан бошлаб, фоизи 17,5%дан бошлаб.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк 60 ойгача муддатга автокредит таклиф этди. Миқдори 600 млн сўмгача, фоизи 25%. Шунингдек, банк, аёллар тадбиркорлиги учун "Ҳамроҳ" кредитини таклиф этди. Миқдори 200 млн сўмгача, муддати 84 ойгача, фоизи 21%дан бошлаб. Тел.: 1180.
☑️Ориент финанс банк 420 млн сўмгача ипотека кредит таклиф этди. Муддати 240 ой, фоизи 20%. 420 млн сўмдан ошган тақдирда яна 400 млн сўмгача, 120 ойга ипотека ажратиши мумкин. Уни фоизи 24% бўлади.
☑️Асакабанк юридик шахсларга 2 млрд сўмгача автокредит таклиф этди. Муддати 5 йилгача, бошланғич тўлов 20%.
☑️Ўзмиллийбанк 2025 йил 21 апрелдан 24 апрелгача Тошкент вилояти Бош бошқармасига қарашли банкоматлар профилактика ўтказилиши муносабати билан вақтинча ишламаслигини маълум қилиб, ноқулайлик учун узр сўради.
☑️Трастбанк 100 млн сўмгача микроқарз таклиф этди. Муддати 60 ойгача, фоизи 25%дан бошлаб. Тел.: 1287. Шунингдек, банк хизматлари марказига ўйинчоқ тўппонча билан ҳужум қилганлик ҳолати бўйича расмий муносабат билдирди. Банк ходимлари ва мижозларига, кассадаги мавжуд пул маблағларига ҳеч қандай зиён етмаган.
☑️Тенге Банк Tenge Business’ иловасида уйдан чиқмасдан 5 дақиқада бизнес учун ҳисобрақам очиш мумкинлигини маълум қилди.
☑️Гарантбанк "Антиқа" валюта омонатини таклиф этди. Миқдори 10 минг АҚШ доллари, фоизи 7%, муддати 40 ой. Муддатидан олдин ёпилган тақдирда ҳам ҳисобланган фоизлар сақланиб қолади.
☑️Пойтахтбанк Chevrolet Onix, Tracker, Captiva, Malibu ва Traverse автомобиллари учун автокредит таклиф этди. Фоизи 5,99%дан бошланади. Бошланғич тўлов 30%дан, муддати 48 ойгача.
☑️Давр банк онлайн депозит таклиф этди. Фоизи 23%. Тел.: 1284.
☑️АлоқаБанк ёш тадбиркорлар учун 500 млн сўмгача (2 нафар янги иш ўрин яратиш шарти билан) ва 1,5 млрд сўмгача (3 нафар янги иш ўрин яратиш шарти билан) кредит таклиф этди. Муддати 7 йилгача, фоизи 18%.
☑️Анор банк бизнес учун "Универсал кредит" таклиф этди. Муддати 60 ойгача, фоизи 20%дан бошланади, имтиёзли давр 4 ойгача. Тел.: 1290.
☑️ИнфинБанк "Настарин" омонатини таклиф этди. Фоизи 22%, муддати 24 ой, энг кам миқдори 1 млн сўм.
☑️Янги банк тадбиркорлар ва ҳунармандлар билан учрашув ўтказди.
☑️Азия аллианс банк савдо-сотиыни автоматлаштиришга ёрдам берувчи "BILLZ" технологик платформаси билан ҳамкорлик меморандумини имзолаганини маълум қилди. Энди ушбу платформадан фойдаланувчи чакана савдо дўконлари эгалари банкдан 1,6 млрд сўмгача гаровсиз, онлайн кредит олиши мумкин. Кредит муддати 36 ойгача. Тел.: +998712316000.
☑️Туронбанк бизнесни ривожлантириш учун 3 млрд сўмгача кредит таклиф этди. 12 ой муддатгача 23%, 18 ой муддатгача 24%.
☑️Смартбанк маблағларни картада эмас, банкнинг мобил иловасидаги жамғарма ҳисобрақамларда сақлашни таклиф этди. Ушбу ҳисобрақамларни очиш бепул ва пулни истаган вақтда ечиб олиш мумкин.
☑️ТБС Банк "Салом кард" олишга дўстингизни таклиф этсангиз, иккалангиз учун 100 минг сўм беради.
☑️Ипак йўли Банк бирламчи ва иккиламчи бозор учун ипотека кредит таклиф этди. фоизи 27%дан бошлаб, муддати 7 йилгача, миқдори 80 млн сўмдан 800 млн сўмгача.
☑️Ипотека-банк "Осон" ипотека кредитининг фоизи 17,5%гача туширилганини маълум қилди. Муддати 20 йилгача. Бу кредит ўзини ўзи банд қилганларга ҳам ажратилади. Тел.: 1233.
☑️Қуйидаги банклар ишга таклиф этди:
▪️NBU;
▪️Анор Банк.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Айни кунда мавжуд ипотека кредитлари шартларини 👉мана бу ерда👈 эълон қилдик.
☑️Камбағал оилаларга 120 млн сўмгача ипотека кредитлари ажратилиши ҳақида 👉Мана бу ерда👈 тўхталиб ўтдик.
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️⚡️БАНКНИ ЎЙИНЧОҚ ПИСТОЛЕТ БИЛАН ЎМАРМОҚЧИ БЎЛДИ
Кеча, 2025 йил 18 апрель куни соат 16:37 да Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармасига Юнусобод туманидаги банк хизматлари марказидан ташвиш хабари келиб тушган. Хабар асосида тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари воқеа жойига борганда номаълум фуқаро кўринишидан тўппончага ўхшаган буюм билан марказ ишчисидан пул талаб қилаётганини гувоҳи бўлишган.
Ҳуқуқбузар ходимларни кўриб марказ ойнасини синдириб қочиб кетаётган вақтда кўрилган тезкор чоралар натижасида фуқаро қўлга олинган.
Дастлабки ўрганишлар жараёнида ушбу фуқаро Қибрай туманида истиқомат қилувчи фуқаро М.М. эканлиги, унинг қўлидаги ўйинчоқ тўппончалиги аниқланган.
Ҳолат бўйича воқеа жойига ИИО ходимлари чақиртирилиб, фуқаро ўрнатилган тартибда Юнусобод тумани ИИО ФМБ га топширилган.
Ҳозирда ИИО томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️⚡️Ҳар ҳафтанинг шанба куни иқтисодий комплекс ташкилотлари (Жумладан банклар ҳам) йиғилишга айтилишда давом этмоқда.
Бугун ҳам 15:30 га барча иқтисодий комплекс ташкилотлари чақиртирилган.
1 март - шанба кунги хабар
15 март - шанба кунги хабар
29 март - шанба кунги хабар
12 апрел - шанба кунги хабар.
Меҳнат кодексига риоя этилишини назорат қилувчилар ҳам ҳали ҳамон ўша йиғилишда.
Бу хабарлардан фойда йўқ!
👉 @bankirkundaligi 👈
НАМАНГАН ҲОКИМИГА ЯНГИ 1-ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ
Бахриддинов Зухриддин Бахриддин ўғли Наманган вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
З.Бахриддинов 1985 йилда Тўрақўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий. Мутахассислиги - молия, давлат молиясини бошқариш. 2006 йилда Андижон муҳандислик иқтисодиёт институти, 2008 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2007 йили Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси мутахассислигидан бошлаган. 2008-2020 йилларда Наманган вилояти молия бошқармасида турли вазифаларда фаолият кўрсатган. 2020-2024 йилларда Наманган вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ҳудудларни комплекс иқтисодий ривожлантириш департаменти директори бўлиб ишлаб келаётган эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
ОЛМАГАН КРЕДИТИМ УЧУН КАРТАМДАН ЕЧИБ ҚОЛИШМОҚДА
Мен Х.Г.И. Андижон вилояти Пахтаобод туманида яшайман. Мен 2017 йил кредит олиш учун Миллий Банк Пахтаобод филиалига ҳужжат топширган эдим.
Менга кредит йўқ дейишди, лекин мени номимга 2018 йил кредит чиққанлигини билдим.
Ўша банк ходими ўз манфаати йўлида ишлатиб юборган экан. Судга бердим ва ходим қамалиб кетти. Қўлимда суднинг қарори ва ҳукм бор.
Тўлов менга қаратилмаган. Ҳозирги кунда иш ҳақи пластигимдан пул ушлаб қолиняпти. Пластигимни тармоқдан узиб қўйиш учун амалий ёрдам сўрайман. Имкони бор эканку.
P.S.: Мурожаатчи шахсий маълумотлари ва суд ҳужжатлари Марказий банк ёки Ўзмиллийбанк бош офиси расмийларига тақдим этилади. Масалани ўрганиб кўриб, тасдиқланса, амалий ёрдам кўрсатишса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
2025 йил 15 апрель куни "InfinBANK" Акциядорлик жамиятининг Кузатув кенгаши таркибида Банк фаолиятининг шаффофлигини ошириш ва корпоратив бошқарувни кучайтиришга қаратилган ўзгаришлар амалга оширилди.
Корпоратив бошқарувни мустаҳкамлаш ва уни халқаро стандартларга мослаштириш доирасида Кузатув кенгаши таркибига халқаро тажрибага эга мустақил аъзо — Фируза Исхақова қабул қилинди. У илгари Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банкида (ЕТТБ) фаолият юритган. Меҳнат фаолияти давомида у бир қатор йирик тижорат банкларининг Кузатув кенгашларига раислик қилган.
Шунингдек, ўзгаришлар доирасида Банкнинг асосий акциядори Фарҳод Мамажонов Кузатув кенгаши раиси лавозимини тарк этди. Мазкур лавозимга Банк соҳасида катта тажрибага эга Зикирилло Абдуллаев тайинланди.
InfinBANK янгиланган Кузатув кенгаши таркиби ва мустақил экспертнинг жалб этилиши назорат тизимини мустаҳкамлаш, стратегик қарорлар қабул қилиш самарадорлигини ошириш ҳамда корпоратив бошқарувни энг яхши халқаро амалиётларга яқинлаштиришга хизмат қилишига ишонч билдирмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
МАРКАЗИЙ БАНК ТОШКЕНТ ШАҲАР БОШ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ ДАВРОН РАХИМДЖОНОВИЧ ИСМАТОВ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ
Каналимиз кўпчилик обуначилари фикрига кўра, ушбу раҳбар фаолияти энг самарали деб эътироф этилган.
Д.Р.Исматов 2018 йил июнь ойидан 2024 йил февраль ойигача Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлади.
2024 йил февраль ойидан Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи лавозимида меҳнат қилиб келмоқда.
Ўз фаолияти давомида замон талабларига мос илғор ғояларни соҳага тадбиқ этиш ва банк соҳасини янада ривожлантириш бўйича инновацион услублардан унумли фойдаланган ҳолда, Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармасининг ҳудудда самарали фаолият кўрсатишига муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Батафсил.
👉 @bankirkundaligi 👈
💸 Har oyda 50 mln so‘mgacha — komissiyasiz o‘tkazmalar!
Agar OQ abonenti bo‘lsangiz va kartangiz OQ raqamingizga ulangan bo‘lsa — endi ilova orqali komissiyasiz pul o‘tkazishingiz mumkin.
🚀 Tez, qulay va ortiqcha xarajatlarsiz.
📲 OQ ilovasini yuklab ol va hoziroq foydalana boshlang!
👉 @bankirkundaligi 👈
Президентимиз Ш.Мирзиёев Андижонда Алоқабанк раиси К.Ирисбекова билан.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️⚡️БУГУН АНДИЖОН ВИЛОЯТИГА ТАШРИФ
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Андижон вилоятига ташриф буюради.
Ташриф давомида янги корхоналар фаолияти, саноат, энергетика, шаҳарсозлик ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш, жойлардаги қурилиш ва бунёдкорликни кўздан кечириш режалаштирилган.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.
👉 @bankirkundaligi 👈