Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (7 - 13 апрел) янгиликлари.
☑️Халқбанки чорвачилик учун кредит таклиф этди. Муддати 180 ойгача, фоизи 17%, энг кўп миқдори 3 млн АҚШ долларининг сўмдаги эквивалентича.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк тадбиркорлар учун "Бизнес ипотека" таклиф этди. Бошланғич тўлов 20%дан бошлаб, муддати 7 йилгача. Банк шунингдек таълим кредитини ҳам таклиф этди. Миқдори 100 млн сўмгача, фоизи 14%, муддати 11 йилгача.
☑️Ориент финанс банк «Platinum» микроқарзини таклиф этди. Миқдори 50 млн сўмгача, фоизи 25%, муддати 12 ойгача.
☑️Асакабанк 100 млн сўмгача микроқарз таклиф этди.
☑️Ўзмиллийбанк 100 млн сўмгача микроқарз таклиф этди. Муддати 24 ой, фоизи 29%.
☑️Трастбанк тадбиркорларга гаров талаб қилмайдиган кредит таклиф этди. Миқдори 500 млн сўмгача, муддати 24 ойгача, фоизи 25 фоиздан бошлаб.
☑️Тенге Банк бошқаруви раиси Умут Шаяхметова Президентлар Қ.Тоқаев ва Ш.Мирзиёевга банкка оид рақамлар билан бўлишди.
☑️Hamkorbank "Ҳамкорлар" кредитини таклиф этди. Миқдори ҳам бир ҳамкор учун 100 млн сўмгача, муддати 30 ойгача, фоизи 26%дан бошлаб.
☑️Бизнесни ривожлантириш банки 420 млн сўмгача янги хонадон учун ипотека кредит таклиф этди. Дастлабки тўлов 15%дан бошланади, муддати 20 йилгача, фоизи 17,5 фоиздан бошланади.
☑️Агробанк саёҳат учун 100 млн сўмгача кредит карта таклиф этди. Муддати 4 йилгача, фоизи 27%дагн бошлаб. Банк шунингдек, янги автомобиллар учун автокредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 25%, муддати 5 йилгача.
☑️Универсалбанк "Бизнесга биринчи қадам - Эконом" кредитини таклиф этди. Миқдори 10 млн сўмгача, фоизи 32%, муддати 12 ойгача.
☑️Гарантбанк "Импорт" автокредитини таклиф этди. Фоизи 26%дан бошлаб, муддати 60 ойгача.
☑️Пойтахтбанк йўловчи ва юк ташувчи транспорт воситалари харид қилиш учун кредит таклиф этди. Фоизи 25,9 фоиздан бошлаб, муддати 36 ойгача, миқдори шартномага асосан.
☑️Давр банк Бухоро вилояти Ғиждувон туманида янги Банк хизматлари маркази иш бошлаганини маълум қилди.
☑️АлоқаБанк ёшлар бизнеси учун кредит таклиф этди. Миқдори 100 млн сўмгача, фоизи 18%, муддати 7 йил. Кредит ўз-ўзини банд қилганларга ажратилади.
☑️Анор банк 100 млн сўмгача кредит фоизи пастлаганини маълум қилди. Энди фоиз ставка 27%дан 41%гача, муддати 36 ойгача.
☑️AVO bank кредит картасида 1 AVO бонус 1 сўмга айланишини маълум қилди. AVO platinum картасида биринчи харид учун 100% кешбэк тақдим этилишини маълум қилди.
☑️ИнфинБанк "NRG Янги бахт" лойиҳасида бир хонали (38,95 м²) хонадонни 36 ой муддатга кредитга олганда, ойлик тўлови 15,3 млн сўмдан тўғри келишини маълум қилди. Ушбу хонадонни расмий даромадсиз ҳам олиш мумкин.
☑️Янги банк Кузатув кенгашига Хусаинов Азамат Гусенович раис этиб тайинланганини маълум қилди.
☑️Капиталбанк ўзининг 24 йиллигини нишонлади. Табриклаймиз.
☑️Азия аллианс банк Inha университети билан ҳамкорлик меморандуми имзолаганини маълум қилди.
☑️Қуйидаги банклар ишга таклиф этди:
▪️NBU;
▪️МКБанк;
▪️Капиталбанк.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Айни кунда мавжуд ипотека кредитлари шартларини 👉мана бу ерда👈 эълон қилдик.
☑️Камбағал оилаларга 120 млн сўмгача ипотека кредитлари ажратилиши ҳақида 👉Мана бу ерда👈 тўхталиб ўтдик.
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
ОМОНАТЛАР ҲАҚИДА КЎП БЕРИЛАДИГАН САВОЛЛАР
Омонат бўйича фоизли даромадни олдиндан (аванс шаклида) олиш мумкинми?
Омонат бўйича фоиз кўринишидаги даромад омонатнинг тури ва шартларига қараб тўланади. Агар омонат шартномаси шартларида омонат бўйича фоизларни олдиндан олиш имконияти назарда тутилган бўлса, омонат фоизларини олдиндан олиш мумкин, акс ҳолда фоизлар шартнома бўйича белгиланган тартибда тўланади.
Омонат бўйича фоизли даромадни олдиндан (аванс шаклида) олиш мумкинми?
Омонат бўйича фоиз кўринишидаги даромад омонатнинг тури ва шартларига қараб тўланади. Агар омонат шартномаси шартларида омонат бўйича фоизларни олдиндан олиш имконияти назарда тутилган бўлса, омонат фоизларини олдиндан олиш мумкин, акс ҳолда фоизлар шартнома бўйича белгиланган тартибда тўланади.
Вояга етмаган фарзанд учун унга вояга етганда фойдаланиш имкониятини берувчи омонат турини қандай қилиб очиш мумкин?
Тижорат банкида вояга етмаган бола учун ота ёки онасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт/ идентификация ID-картаси/ янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси/ ҳарбий билет) ва боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини тақдим этиш орқали унинг номига омонат очиш мумкин. Масалан, боланинг туғилган пайтидан бошлаб 16 ёшгача амал қиладиган "Навқирон" омонат турини очиш мумкин. Шуни ёдда тутиш керакки, омонат шартлари банкларда фарқ қилиши мумкин.
Ўзимнинг номимга омонат сони қанча миқдоргача очилиши мумкин?
Омонатларнинг сони бўйича ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас. Бундан ташқари, банкнинг мобил иловаси ёрдамида исталганча онлайн омонатни очиш мумкин.
Фоизлар капитализацияси нимани англатади?
Фоизлар капитализацияси – бу маълум муддатда депозит бўйича ҳисобланган фоизлар омонатнинг асосий суммасига қўшилиши ва кейинги фоизлар янги ҳосил бўлган сумма бўйича ҳисобланиши. Бошқача сўз билан – фоизларга ҳам фоиз тўланиши.
Расмийлаштирилган омонат суммасига қўшимча маблағ киритиш мумкинми?
Онлайн шаклида очилган омонатларга банкнинг мобил иловаси ёрдамида исталган вақтда қўшимича маблағ киритилиши мумкин. Агар омонат банкка бориб очилган ва шартнома шартларига кўра уни тўлдириш имконияти мавжуд бўлса, у ҳолда Сиз банкка келиб қўшимча маблағларни киритишингиз мумкин бўлади. Баъзи банклар фақат бошланғич 3-6-ойлар учун бундай имкониятни тақдим этиши мумкин.
Омонат маблағларини муддатидан олдин ечиб олсамда, фоизли даромадларни сақлаб қолишим мумкинми?
Агар Сиз омонат маблағларингизни муддатдан олдин ечиб олсангиз, ҳар доим ҳам омонатингиз бўйича ҳисоблаб келинган фойдани сақлаб қололмайсиз. Чунки барча омонат турлари ҳам бундай шартларни назарда тутмайди. Ушбу имкониятни таклиф этувчи омонатлар одатда паст фоизда бўлади. Бундан ташқари, агар шартномада бошқа шарт кўзда тутилмаган бўлса, маблағларни муддатдан олдин ечиб олсангиз тўлмаган ой учун ҳисобланган фоизлар куяди.
Мазкур маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг молиявий саводхонлик бўйича ахборот-таълим веб-сайти маълумотлари асосида тайёрланди.
Ушбу портал Доимо долзарб ва тўлиқ маълумотлар базаси сифатида ўзининг афзаллигини қайд этади. Лекин, биргина юқоридаги постда бир нечта банкларнинг омонатлари ҳақидаги маълумотлари ҳақиқатга тўғри келмаслигини кўрдик (Янги банк, Туронбанк ва Универсал банк). Долзарб ва тўлиқ маълумот, албатта айни пайтда актуал ҳам бўлиши зарур. Барча учун бирдек фойдали бўлиб бораётган портал мутасаддиларидан тижорат банкларидаги маълумотлардаги янгиланишлар юзасидан тезкорликни сўраб қоламиз холос.
👉 @bankirkundaligi 👈
ҲАРБИЙЛАРГА ТУРАР-ЖОЙ ИЖАРАСИ ВА ИПОТЕКА БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР ОШИРИЛДИ
☑️Бу борада 2025 йил 9 апрелда Ҳукумат қарори қабул қилинди(214-сон). Унга кўра ҳарбий хизматчиларга турар-жойни ижарага олганлик учун ойлик пул компенсацияси 20% га оширилди:
▪️Тошкент шаҳрида — БҲМнинг 4,8 бараваригача;
▪️Нукус ва вилоят марказларида — БҲМнинг 3,6 бараваригача;
▪️Бошқа ҳудудларда — БҲМнинг 2 бараваригача.
☑️2025 йил 1 июндан 10 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбийларга уй-жой сотиб олиш/қуриш учун ипотека кредитига ажратиладиган дастлабки бадал уйнинг 35% этиб белгиланди (илгари 25% эди).
▪️Ҳалок бўлган ҳарбийлар оиласи ва ногирон ҳарбийлар давлат томонидан турар-жой билан биринчи навбатда таъминланади. Агар улар ипотека билан уй олган бўлса, қайтарилмаган қарз ва фоизлар давлат бюджети ҳисобидан тўлаб берилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
ИШТИРОКИНГИЗСИЗ ЁКИ СИЗНИ ХАБАРИНГИЗ БЎЛМАСДАН КРЕДИТ РАСМИЙЛАШТИРИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШИНГИЗ МУМКИН БЎЛДИ. ЭНДИ НОМИНГИЗГА КРЕДИТ РАСМИЙЛАШТИРИШНИ ТАЪҚИҚЛАБ ҚЎЙСАНГИЗ БЎЛАДИ.
"Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси қонунига кредит соҳасидаги муносабатларни янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
☑️Унга кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими расмийлаштирилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битимини тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.
▪️Кредит битимини тузишни тақиқлаш ёки бундай тақиқни олиб ташлаш тўғрисидаги ариза Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюролари орқали ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилиш асосида берилади.
▪️Кредит битимини тузишни тақиқлаш ёки бундай тақиқни олиб ташлаш тўғрисидаги ариза олинган пайтдан эътиборан кредит бюроси томонидан дарҳол кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестрига киритилади.
▪️Кредит битимини тузишни тақиқлаш ёки бундай тақиқни олиб ташлаш ихтиёрий равишда амалга оширилади. Бунда мазкур хизматлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда бепул асосда кўрсатилади.
☝🏻Бу 2025 йил 6 июндан кучга киради.
Фирибгарлардан эҳтиёт бўлишини истаган танишларингизга юбориб қўйинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️1 МАЙДАН 201 КВТ СОАТДАН 500 КВТ СОАТГАЧА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИГА 900 СЎМДАН ЭМАС, 800 СЎМДАН ТЎЛАНАДИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024-2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графигига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида” 194-сон қарори қабул қилинди.
☑️Унга кўра,
▪️Ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ошиши муддати 1 апрелдан 1 май санасига кўчирилди.
Қолаверса, 201 кВт соатдан 1000 кВт соатгача бўлган дифференциаллашган тариф бўйича истеъмол миқдори орасига янги миқдор киритилмоқда. Яъни 2025 йил 1 майдан эътиборан аҳоли истеъмолчилари 201 кВт·соатдан 500 кВт соатгача бўлган янги миқдор оралиғида ҳар бир киловатт соат учун 800 сўмдан тўлайди (шу пайтгача 201 кВт соатдан 1000 кВт соатгача бўлган қисми учун 900 сўмдан ҳақ тўланган).
Айтиш жоизки, бир ойда ўртача 500 кВт соат миқдорида электр энергияси сарфлайдиган хонадон вакиллари бунинг учун 2025 йилнинг 1 май санасига қадар 360 минг сўм тўлашарди (200 кВт соат базавий норма учун 90 минг сўм, 201 кВт соатдан 500 кВт соат учун 270 минг сўм). Тариф ўзгаришларидан сўнг бир ойда ўртача 500 кВт соат ток ишлатадиган хонадон бунинг учун... 360 минг сўм тўлайди (200 кВт соат базавий норма учун 120 минг сўм, 201 кВт соатдан 500 кВт соат учун 240 минг сўм). Яъни улар учун нарх ошаётгани йўқ.
▪️Бундан ташқари, қарор билан электр энергияси ва табиий газ нархлари ҳар йили 1 майдан бир маротаба йиллик инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда 10 фоиздан юқори бўлмаган миқдорда индексация қилиб борилиши белгиланмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ
(Бизнинг канал билан беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банклари Бош офислари масъулларидан жорий йил 4-8 апрел кунлари олинган маълумотлар асосида тайёрланди)
☑️Ўзсаноатқурилишбанк
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 17%дан
Бошланғич тўлов 15%дан
Батафсил
▪️Иккиламчи бозор учун - Исталган уй-жой учун ипотека
Муддати 15 йилгача
Фоизи 26%дан
Бошланғич тўлов 20%дан
Батафсил
▪️Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун
Муддати 10 йилгача
Фоизи 31%дан
Бошланғич тўлов 0%
Батафсил
☑️Халқ банки
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 17.5 % бошлаб
Бошланғич тўлов 15 % бошлаб
Батафсил:
▪️Иккиламчи бозор учун
Иш ҳақи учун
Муддати 15 йилгача
Фоизи 24 %
Бошланғич тўлов 26%
Батафсил
☑️Асакабанк
▪️Уй-жойни таъмирлаш учун
Фоизи 26%
Муддати 10 йил
Бошланғич тўлов талаб этилмайди
Миқдори 170 млн сўмгача
Батафсил
▪️Ипотека универсал (Бирламчи ва иккиламчи)
Фоизи 26%
Муддати 10 йил
Бошланғич тўлов 25%
Миқдори 800 млн сўмгача
Батафсил
Ипотека (Бирламчи)
Фоизи 17.5%
Муддати 20 йилгача
Миқдори 420 млн сўмгача
Батафсил
☑️Ипак йўли банки
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 7 йилгача
Фоизи 27% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 25%
Батафсил
▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 7 йилгача
Фоизи 27% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 25%
Батафсил
☑️МКБАНК
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил
▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 15 йилгача
Фоизи 24%
Бошланғич тўлов 25%
Батафсил
☑️Агробанк
Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 17,5% бошлаб
Бошланғич тўлов 15% бошлаб
Батафсил
Иккиламчи бозор учун
Муддати 10 йилгача
Фоизи 25%
Бошланғич тўлов 25%
Батафсил
Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун
Муддати 10 йилгача
Фоизи 22%
Батафсил
☑️Трастбанк
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 17,5%
Бошланғич тўлов 15% (доимий даромадга эга бўлганларга)
Батафсил
▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 120 ойгача
Фоизи 27%
Бошланғич тўлов 25 % (доимий даромадга эга бўлган шахсларга)
Батафсил
☑️Туронбанк
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил
▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 10 йилгача
Фоизи 25%
Бошланғич тўлов 26%
Батафсил
▪️Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 20%
Бошланғич тўлов 26%
Батафсил
Рўйҳатдаги кредитларнинг қолган шартлари билан танишиш учун рўйҳатдаги «Батафсил» деган сўзлар устига босинг.
Ипотека кредитини расмийлаштириш учун зарур ҳужжатлар рўйҳатини 👉мана бу ерда 👈 кўрсатиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
«ЁШЛАР ДАФТАРИ»ГА КИРИТИЛГАН ЁШЛАРГА ТЎЛОВ-КОНТРАКТ СУММАСИНИНГ БИР ҚИСМИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ
Ушбу масала ВМ-312-сонли қарорда белгиланган.
Республикамиздаги профессионал таълим ташкилотларида таълим олаётган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган барча олий таълим ташкилотларида (давлат, нодавлат олий таълим ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий олий таълим ташкилотлари ва хорижий олий таълим ташкилотларининг филиалларида) бакалавриатнинг кундузги, сиртқи ва кечки шаклида, магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган ўқувчи-талабаларга тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича йиллик харажатларининг бир қисми қоплаб берилади.
Ушбу харажатларни тўлаб бериш ёшлар етакчисининг ижобий тавсияси асосида «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда ушбу Низомга 8-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади (иккинчи ва ундан кейинги мутахассислик, қўшма таълим дастурлари бўйича, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида таълим олаётганлар бундан мустасно).
Ўқувчи-талабалар тўлов-контракт харажатларининг бир қисмини тўлаб беришни сўраб Васийлик кенгашига тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт) нусхасини тақдим этиши лозим.
Ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг Васийлик кенгаши уч иш куни ичида мурожаатни унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга ариза берувчи яшаб келаётган маҳалладаги ёшлар етакчисига кўриб чиқиш учун юборади.
Маҳалладаги ёшлар етакчиси беш иш куни ичида тўлов-контракт харажатларини қоплаш ҳақидаги тавсиянома ёки рад этиш тўғрисидаги хабарномани Васийлик кенгашига юборади.
Агар маҳалладаги ёшлар етакчиси мурожаатни унга тушган пайтдан бошлаб беш иш куни ичида кўриб чиқмаса ёки субсидия ажратишни асоссиз рад этиш ҳақида хабарнома берса, ариза берувчининг мурожаати ушбу параграф талабларига мувофиқ бўлганда Васийлик кенгаши унинг мурожаатини қаноатлантириш ҳуқуқига эга бўлади.
Мурожаатни ўрганиш натижалари бўйича Васийлик кенгаши томонидан тўлов-контракт харажатларини қоплаш ҳақида қарор қабул қилингандан сўнг уч иш куни ичида белгиланган миқдордаги тўлов-контракт маблағлари профессионал таълим ёки олий таълим ташкилотининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.
Таълим кредитлари ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.
Маҳалла группаларига ташлаб қўйинг. Контрактини тўлашда қийналиб юрган ёшларга фойдангиз тегиб қолади.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️11,25 МЛН СЎМДАН ЮҚОРИ ПУЛ ЎТКАЗМАЛАРИ ҚАТЪИЙ НАЗОРАТДА БЎЛАДИ
2025 йил 2 июлдан тўлов тизимлари, электрон пуллар ва тўлов ташкилотлари устидан назорат кучайтирилади.
☑️Янги тартибга кўра:
▪️Жисмоний шахслар аккаунт очишда ёки E-POS орқали фаолият бошлашда текширилади.
▪️187,5 млн сўмдан юқори операциялар аккаунтсиз амалга оширилмайди.
▪️11,25 млн сўмдан юқори ўтказмаларда жўнатувчи ва қабул қилувчи ҳақида тўлиқ маълумотлар талаб қилинади.
☑️Мажбурий маълумотлар:
▪️Жисмоний шахслар – паспорт/ID-карта рақами, туғилган сана ва жойи.
▪️Юридик шахслар – ташкилот номи ва СТИР.
Ҳар бир операция хавф даражасига қараб баҳоланади ва маълумотлар алоҳида сақланади.
👉 @bankirkundaligi 👈
APEX INSURANCE: 2024-йилги фактлар ва натижалар
2024 йил якунига кўра, APEX INSURANCE асосий йўналишларнинг барчасида барқарор ўсишни намоён этди. Фойда, капитал ва активлар кўрсаткичлари ўсди. Шу билан бирга, суғурта мукофотлари бўйича тушумлар ва тўловлар ҳажми ҳам ортиб борди. Қаноатлантирилган суғурта даъволарининг даражаси етарлича юқори шаклланди.
Компания ўзининг ҳудудий тармоғини кенгайтиришни ва мижозлар базасини оширишни давом эттирди — бу ҳам чакана, ҳам корпоратив сегментларда кузатилди.
Кучли операцион ва молиявий натижалар рейтинг агентликлари томонидан ҳам тасдиқланди. "Ahbor-Reyting" ва "SNS RATINGS" компанияни “Барқарор” прогнози билан миллий шкала бўйича энг юқори рейтинглар билан эътироф этди. Шунингдек, халқаро рейтинг агентлиги S&P Global Ratings компания рейтингини мамлакатнинг суверен даражасигача оширди — бундай даража ҳозирча фақат саноқли суғурта компанияларда мавжуд.
Ушбу натижалар компания томонидан танланган стратегиянинг самарали эканлигини ва унинг суғурта бозорида мустаҳкам мавқега эгалигини тасдиқлайди.
Янада батафсил — ҳаволада.
👉 @bankirkundaligi 👈
Бугун Халқ банки бошқаруви раиси Шуҳрат Атабаевнинг туғилган куни (1978 йил).
У Тошкент молия институти (2000 й), Япония Сиёсий фанлар Миллий институти (2005 й) ва Президент ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини (2010 й) тамомлаган.
У меҳнат фаолиятини 1995 йил Навоий вилоятидаги 14-ўрта мактабда инглиз тили ўқитувчилигидан бошлаган. 1998 йилдан бошлаб Тошкент давлат техника университети, 2001-2012 йилларда Ўзбекистон Марказий банки (турли лавозимларда), 2015-2017 йилларда Халқ банки бошқаруви раиси ўринбосари, 2017 йил июнидан 2018 йил 14 ноябрига қадар Марказий банк раиси ўринбосари, 2018 йил 14 ноябрда Ипотека банк раиси, 2021 йил февралдан Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари ва 2021 йил июл ойидан Халқ банки бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келмоқда.
Шухрат Холдоровични ушбу таваллуд куни билан самимий табриклаймиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
ТУРОНБАНК ТОМОНИДАН ТАКЛИФ ЭТИЛАЁТГАН АВТОКРЕДИТЛАР 🚙
✅ "Imkoniyat 2.0" автокредити ("UzAuto Motors", "Astana Motors", "ADMJizzax", "Roodell Service" ишлаб чиқарилган автотранспортларни бирламчи ва иккиламчи бозордан сотиб олиш учун)
💠Фоизи - 25 %
💠Муддати – 60 ойгача;
💠Бошланғич бадал:
Расмий даромад манбаига эга фуқаролар учун – 25%
Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун – 30%
💠Кредит миқдори – БҲМнинг 2000 баробаригача
Батафсил маълумот.
✅ "Green Avto" автокредити (Импорт қилинган автотранспорт воситаларини бирламчи (электромобиль, гибрид, бензинли) ва иккиламчи (бензинли) бозордан сотиб олиш учун)
💠Фоизи - 25 %
💠Муддати – 60 ойгача;
💠Бошланғич бадал:
Расмий даромад манбаига эга фуқаролар учун – 25%
Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун – 30%
💠Кредит миқдори – БҲМнинг 2000 баробаригача
Батафсил маълумот.
✅ "AvtoSelf 2.0" автокредити йўловчи ва юк ташиш учун мўлжалланган оғирлиги 5 тоннадан ошмайдиган автотранспорт воситаларини бирламчи ва иккиламчи бозордан сотиб олиш учун)
💠Фоизи - 25,99 %
💠Муддати – 60 ойгача;
💠Бошланғич бадал:
Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун – 25% дан
💠Кредит миқдори – БҲМнинг 1200 баробаригача
Батафсил маълумот.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️БУГУН БАРЧА УЧУН ДАМ ОЛИШ КУНИ
5 кунликлар учун ҳам, 6 кунликлар учун ҳам бугун 31 март душанба дам олиш куни бўлади.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан, агар байрам кунлари дам олиш кунига тўғри келиб қолса, унда дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 30 март, якшанба кунга тўғри келди. Шунга асосан, Президент қарори билан барча учун дам олиш куни 31 март, душанбага кўчирилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️ТОМОРҚАГА ЭКИН ЭКМАГАНГА ЕР СОЛИҒИ УЧ КАРРА ОШИРИЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликлари ер майдонларидан самарали фойдаланишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (28.03.2025, 191-сон) қабул қилинди.
☑️«Маҳалла еттилиги» хулосаси асосида аҳоли томорқаси ва ижара ердан самарали фойдаланмаётган ёки экин экмаганларга қуйидаги чоралар кўрилади:
▪️томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликларига давлат дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар ажратилмайди;
▪️«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган фуқаролар учун назарда тутилган имтиёзлар тўхтатилади;
▪️Экин экилмаганлиги аниқланган йил учун ер солиғи ставкаси уч карра миқдорда ҳисобланади.
Маҳалла группаларига тарқатиб, хабардор қилиб қўйинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
✨Энг яқин инсонимга.
◽️Рамазон ҳайити муборак бўлсин, тутган рўзаларингизни Аллоҳ қабул қилсин. Уйингиз файз-баракага тўлсин. Келгуси Рамазонда ҳам бир-биримизни мана шундай табриклаш насиб этсин.
▫️Сизга ва оилангизга соғлик тилайман. Она юртимиз тинч бўлсин!
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️⚡️Ҳар ҳафтанинг шанба куни иқтисодий комплекс ташкилотлари (Жумладан банклар ҳам) йиғилишга айтилишда давом этмоқда.
Бугун ҳам бўлиб ўтиши кутилмоқда (14:00 да бошланадиган бўлиб турибди)!
1 март - шанба кунги хабар.
15 март - шанба кунги хабар.
Меҳнат кодексига риоя этилишини назорат қилувчилар ҳам ҳали ҳамон ўша йиғилишда.
☝🏻Эслатиб ўтамиз, Президентимизнинг ПФ-347-сонли қарори билан, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги фаолиятининг асосий йўналишларидан бири сифатида:
- муносиб меҳнат шароитларини яратиш, меҳнат меъёрларига риоя этилишини ўрганиш, меҳнат ҳуқуқини таъминлаш ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш — муносиб меҳнат тамойиллари ва халқаро стандартларни жорий этиш, меҳнат муносабатларини тартибга солишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси ҳамда муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш этиб белгиланган.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️⚡️Ҳар ҳафтанинг шанба куни иқтисодий комплекс ташкилотлари (Жумладан банклар ҳам) йиғилишга айтилишда давом этмоқда.
Бугун ҳам бўлиб ўтмоқда!
1 март - шанба кунги хабар
15 март - шанба кунги хабар
29 март - шанба кунги хабар.
Меҳнат кодексига риоя этилишини назорат қилувчилар ҳам ҳали ҳамон ўша йиғилишда.
Йиғилишлар қай даражада самара бериши мумкин? Бу масала бизга қоронғу. Балки шу йиғилишлар ривожланишимизга туртки бўлар, камчиликка йўл қўяётганларни кўзи очилар.
Нима бўлганда ушбу каби йиғилишлар иш вақтида ўтказилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди. Йиғилишда ўтирганларни ҳам оиласи, бола-чақаси билан дам олишга ҳақи бор эди.
Қайсидир давлатлар ҳафтасига 4 кунлик иш кунига ўтишни, ишчилар кун тартибининг 40 фоизгача қисмини онлайн тарзда, уйидан туриб ишлаши кабилар жорий этилаётган вақтда, бизда ҳафтасига 5 кун ишдан кейин олтинчи куни йиғилишга чақирилсая. Балки раҳбарларимиз "Яхши дам - меҳнатга ҳамдам" - деган мақолни яна бир ўйлаб кўришар.
👉 @bankirkundaligi 👈
ЭНГ ЮҚОРИ ФОИЗЛИ ОМОНАТЛАР
(Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот порталидан 2025 йил 11 апрел кунги олинган маълумотлар асосида тайёрланди)
▪️ANOR BANK
Номи Байрамона
Фоиз ставкаси 26%
Энг кам миқдори 1 млн сўм
Муддати 6 ой
▪️Универсал банк
Номи Yubiley
Фоиз ставкаси 22%
Энг кам миқдори 500000 сўм
Муддати 22 ой
▪️Пойтахт банк
Номи Биргаликда
Фоиз ставкаси 25%
Энг кам миқдори 1 000 000 сўм
Муддати 24 ой
▪️Бизнесни ривожлантириш банки
Номи Конструктор
Фоиз ставкаси 21%-24%
Энг кам миқдори 100 000 сўм
Муддати 1096 кунгача
▪️Туронбанк
Номи Максимум
Фоиз ставкаси 21 %
Энг кам миқдори 100000 сўм
Муддати 18 ой
▪️Ипотека-банк
Номи Konstruktor
Фоиз ставкаси 23,5 %
Энг кам миқдори 500 000 сўм
Муддати 3 ойдан 24 ойга
▪️TBC Bank
Номи Муддатли омонат
Фоиз ставкаси 23%
Энг кам миқдори 100 000 сўм
Муддати 13 ой
▪️Tenge Bank
Номи Фойдали
Фоиз ставкаси 23%
Энг кам миқдори 100 000 000 сўм
Муддати 13 ой
▪️Трастбанк
Номи Онлайн-Траст Имкон
Фоиз ставкаси 22%
Энг кам миқдори 500 000 сўм
Муддати 24 ой
▪️Ипак Йўли банк
Номи Универсал
Фоиз ставкаси 22%
Энг кам миқдори 1 000 000 сўм
Муддати 24 ой
▪️InFinBank
Номи Infin Nastarin
Фоиз ставкаси 22%
Энг кам миқдори 1 000 000 сўм
Муддати 24 ой
▪️Алоқабанк
Номи Яшил макон
Фоиз ставкаси 22%
Энг кам миқдори 100 000сўм
Муддати 36 ой
▪️ASIA ALLIANCE BANK
Номи Стандарт онлайн
Фоиз ставкаси 22%
Энг кам миқдори 1 000 000 сўм
Муддати 24 ой
▪️Асака банк
Номи Максимал фойда
Фоиз ставкаси 22%
Энг кам миқдори 100 000 сўм
Муддати 24 ой
▪️Агробанк
Номи Сандиқ
Фоиз ставкаси 21%
Энг кам миқдори 100000-1000000 сўм
Муддати 18 ой
▪️Ўзсаноатқурилишбанк
Номи Грин Депозит
Фоиз ставкаси 21%
Энг кам миқдори 100000 сўм
Муддати 13 oй
▪️Халқ банки
Номи Standart
Фоиз ставкаси 21%
Энг кам миқдори 100 000 сўм
Муддати 24 ой
Хусусий банклар омонатлари фоизи юқорилиги яққол кўриниб турибди. Рўйҳатдагилардан қайси банкнинг омонат шартлари сизга кўпроқ маъқул келди?
👉 @bankirkundaligi 👈
Eng yaxshi suratni tanlash endi juda oson! 📸🔥
HUAWEI nova 13 seriyasidagi “Eng yaxshi mimikani tanlang” AI funksiyasi bilan har bir suratda ideal ifodani toping! Kamera bir necha kadrni suratga oladi va sun’iy intellekt siz uchun eng muvaffaqiyatli yuz ifodasini tanlab beradi.
Ko‘z yumib qolish yoki noqulay ifodalar? Endi bunday muammo yo‘q! Har bir surat – mukammal!
📱✨ HUAWEI nova 13 Seriyasi bilan suratlaringiz doim a’lo darajada!
БАНКЛАР ХОРИЖДАН ЖАЛБ ҚИЛГАН МАБЛАҒИГА ҲОКИМЛАР ТАДБИРКОРЛАРНИ ТОПАДИ
Банклар биринчи чоракда хориждан 1,2 миллиард доллар ресурс жалб қилди. Бунинг ярмидан кўпи 4 та банкка тўғри келмоқда. Қолган банклар ҳам бу борадаги ишини фаоллаштириши муҳим экани таъкидланди.
Андижон, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида тадбиркорлар билан фаол ишлангани учун ушбу маблағларнинг кўпи шу ҳудуддаги лойиҳаларга тўғри келаяпти.
“Нима учун қолган ҳокимлар сифатли лойиҳа қилиб, тайёр пулни ишлатмайди?”, - дея савол қўйди Президент 2025 йил 9 апрел кунги йиғилишда.
Эндиликда банклар четдан маблағ жалб қилиши билан уни қандай лойиҳаларга, қанча муддатга ва қайси шартда бериши ҳақида ҳокимларни хабардор қилади. Ҳокимлар эса тадбиркорлар ишлаб чиққан тайёр лойиҳаларни тўплаб, банкларга тақдим этади.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️ISSF 2025 – ИСЛОМ МОЛИЯСИ БЎЙИЧА 20-ХАЛҚАРО ШАРИАТ ОЛИМЛАРИ ФОРУМИДА ИШТИРОК ЭТИНГ
Бу тарихий анжуман 2025 йилнинг 16–18 сентябр кунлари, Ўзбекистоннинг қадимий ва замонавий пойтахти — Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.
ISSF 2025 – ислом молияси соҳасида дунё бўйлаб тан олинган шариат уламолари, соҳа етакчилари ва давлат сиёсатчиларини бирлаштириб, ислом молиясига оид илмий фикр, амалиёт ва сиёсат юзасидан мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.
Марказий Осиё манзарасида ўтадиган ушбу форум шариат тафаккури, илмий тадқиқот ва инновацияларни илгари суришдаги бой анъанани давом эттиради.
📅Сана: 16–18 сентябр 2025
📍Манзил: Ўзбекистон, Тошкент шаҳри
🎟2025 йил 30 апрелга қадар рўйхатдан ўтинг ва чегирма нархдан фойдаланинг:
ISSF2025 - 20th International Shari'ah Scholars Forum 👇🏻
https://issf.inceif.edu.my/
Қўшимча маълумот учун:
▪️@AlMuamalat_contact
▪️info@al-muamalat.uz
▪️@almuamalatuz канали
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (31 март - 6 апрел) янгиликлари.
☑️Халқбанкидаги коррупцион ҳолатга гувоҳ бўлсангиз Tezkor xabar иловаси ва komplayens@xb.uz почта манзили орқали 24/7 режимда маълумотларни юбориш мумкинлигини маълум қилди.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк бизнес учун 300 млн сўмгача "BIZNES START-UP" кредитини таклиф этди. Муддати 36 ойгача, фоизи 25 фоиздан бошлаб.
☑️Туронбанк 3 хил турдаги автокредитларни таклиф этди. Батафсил.
☑️Ориент финанс банк Россиянинг "Кредит Европа банки"да рублда вакиллик ҳисобрақамини очганини маълум қилди. Банк шунингдек пойтахтнинг Сергели туманида янги БХО очганини маълум қилди.
☑️Асакабанк янги уй сотиб олиш учун 18 фоизлик ипотека кредити таклиф этди. Муддати 20 йилгача, бошланғич тўлов 15 фоиздан.
☑️Ўзмиллийбанк профилактика сабабли жорий йил 7 апрелдан 10 апрелгача банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармасининг банкоматлари вақтинча ишламаслигини маълум қилди.
☑️Трастбанк "Траст имкон" ва "Онлайн-Траст имкон" омонатларини таклиф этди. Фоизи 22%, муддати 24 ой.
☑️МКБанк Европа Инвестиция Банки билан қиймати 40 млн Евро бўлган меморандум имзолаганини маълум қилди.
☑️Тенге Банк қулай банк хизматлари яратиш мақсадида сўровнома ўтказмоқда. 3 дақиқа вақтингиз бўлса, ўз фикрингизни қолдиришингиз мумкин.
☑️Hamkorbank бизнес учун терминал орқали доимий тушуми мавжуд тадбиркорларга "Савдогар кредити"ни таклиф этди. Миқдори 1,2 млрд сўмгача, муддати 36 ойгача, фоизи 24 фоиздан бошланади.
☑️Октобанк Moody's халқаро рейтинг агентлигининг халқаро кредит рейтингига эга бўлди. Батафсил.
☑️Бизнесни ривожлантириш банки KIA ва Chery автомобиллари учун автокредит таклиф этди. Дастлабки тўлов 25 фоиздан бошланади, фоизи 1 фоиздан бошлаб, муддати 5 йилгача.
☑️Агробанк 100 млн сўмгача онлайн микроқарз таклиф этди. Муддати 2 йил, фоизи 32%.
☑️Универсалбанк "Юбилей" омонатини таклиф этди. Муддати 22 ой, фоизи 22%, энг кам миқдори 500 минг сўм.
☑️Гарантбанк юридик шахслар учун мақсадсиз кредит таклиф этди. Миқдори 6 млрд сўмгача, муддати 36 ойгача, фоизи 28%.
☑️Пойтахтбанк "Комфорт", “Smart Start”, "Ниҳол" ва “Kids Capital” омонатларини таклиф этди. Батафсил.
☑️Давр банк иккиламчи бозордан уй сотиб олиш учун ипотека кредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 20 фоиздан, кредит фоизи 28,99 фоиздан, миқдори 1,5 млрд сўмгача, муддати 7 йилгача.
☑️Смартбанк 50 млн сўмгача бўлган муддатли тўлов орқали қайси маркетплейс ва дўконларда харид қилиш мумкинлигини маълум қилди. Булар SmartBazar, Asaxiy, idea, Open Shop, Mediapark, E-one, Kiwi Store, Mister Gold, Telefonchi.
☑️АлоқаБанк Беҳзод Ҳошимоқ билан биргаликда жонли учрашув ўтказиб, "Ёшлар тадбиркорлиги ва стартаплар" мавзусида суҳбат уюштирди.
☑️Анор банк юридик шахслар учун "Smart Business" депозитини таклиф этди. Фоизи 18%.
☑️AVO bank миллий ёки хорижий валютада омонат очиш - қайси бири фойдалироқ деган масалага ойдинлик киритиб, миллий валютадаги деган фикрга келди.
☑️ИнфинБанк "Корпоратив бошқарувда комплаенснинг ўрни" мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди. Батафсил.
☑️Ипак йўли банк "Имкониятлар картаси"ни таклиф этди. Кредит карта 55 кунгача фоизсиз, миқдори 50 млн сўмгача.
☑️ТБС Банк "Катта мақсадлар кичик одатлардан бошланади" деб, омонат шакллантириш одатини шакллантиришга чақирди.
☑️Янги банк қайта тикланадиган факторинг линиясини таклиф этди. Хизмат гаровсиз тақдим этилади, миқдори 10 млрд сўмгача.
☑️Қуйидаги банклар ишга таклиф этди:
▪️Бизнесни ривожлантириш банки;
▪️Анорбанк;
▪️Капиталбанк.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Айни кунда мавжуд ипотека кредитлари шартларини 👉мана бу ерда👈 эълон қилдик.
☑️Камбағал оилаларга 120 млн сўмгача ипотека кредитлари ажратилиши ҳақида 👉Мана бу ерда👈 тўхталиб ўтдик.
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦 InfinBANK "Корпоратив бошқарувда комплаенснинг ўрни" мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди
InfinBANK бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Равшан Кадиров KPMG ҳамда Америка Савдо Палатаси (AmCham) билан ҳамкорликда ташкил этилган "Корпоратив бошқарув: комплаенс ва ички аудитнинг долзарб масалалари" мавзусидаги давра суҳбатида қатнашди.
Тадбирда йирик халқаро компаниялар, банк сектори ва бошқа ташкилотларнинг мутахассислари ҳамда вакилларини ички назорат, хатарларни бошқариш ва меъёрий талабларга риоя этиш соҳасидаги замонавий муаммоларни муҳокама қилдилар.
Шунингдек, иштирокчилар корпоратив бошқарувнинг шаффофлиги ва самарадорлигини оширишга қаратилган тажриба ва амалиётлари борасида ўзаро фикр алмашдилар.
👉 @bankirkundaligi 👈
✨ HUAWEI nova 13 seriyasi – bu uslub, qudrat va zamonaviy texnologiyalar birlashgan smartfon! 🚀
📸 Kameralar: Sun’iy intellektga ega 50 MP asosiy kamera va 60 MP selfi kamerasi – mukammal suratlar uchun!
🌈 Displey: Yorqin OLED 120 Hz – ravonlik va boy ranglar!
⚡️ Quvvatlash: 100 Vt – atigi 10 daqiqada 50% zaryadlanish, har doim faol hayot uchun!
Goʻzallik, aqllilik va tezlik – nova 13 bilan hammasi bir joyda! 💫💙
‼️ТАДБИРКОРЛАР УЧУН МАХСУС ХАЛҚАРО КЎРГАЗМА ЎТКАЗИЛАДИ
16-18 апрель кунлари Banks & Business Expo 2025 тадбири бўлиб ўтади.
Кўргазмада молиявий сектор вакиллари ҳам иштирок этади. Улардан кичик бизнес субектлари учун таклиф этилаётган хизмат ва маҳсулотлар ҳақида маълумот олишингиз мумкин.
🪙Тадбир давомида арзон кредитлар, фойдали омонатлар ва катта кешбекли карталар ҳам тақдим этилади.
📌 Кириш бепул
Электрон чипта олиш учун 👉 https://global-expo.uz/registration
👉 @bankirkundaligi 👈
OCTOBANK ЕТАКЧИ ХАЛҚАРО РЕЙТИНГ АГЕНТЛИКЛАРИДАН БИРИ — MOODY’S ХАЛҚАРО КРЕДИТ РЕЙТИНГИГА САЗОВОР БЎЛДИ
Moody’s баҳолашига кўра, Octobank 2024-йил якунида юқори молиявий кўрсаткичларга эришган: соф фойда 144 миллиард сўмни ташкил этди, активлар рентабеллиги — 4,8%, активларнинг қарийб 80 % эса ликвид маблағлардан иборат.
Банкнинг капитал даражаси юқори: биринчи даражали капиталнинг етарлилик коеффициенти — 38%, умумий капиталнинг етарлилик коеффициенти — 48,3 %, бу тартибга солиш талабларидан деярли икки баравар юқори ва юзага келиши мумкин бўлган иқтисодий муаммоларга бардошлиликни таъминлайди.
Келгуси 12-18 ой ичида банкнинг молиявий ҳолати барқарор қолиши тахмин қилинмоқда. Янги маҳсулотларни ишга тушириш, мижозлар базасини кенгайтириш ва жорий кўрсаткичларни сақлаб қолиш эвазига Octobank рейтинги ошиши мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (24 - 30 март) янгиликлари.
☑️Халқбанки чарм саноати тадбиркорлари учун хорижий валютада кредит таклиф этди. Фоизи 5%, муддати 10 йилгача. Банк шунингдек, ипотека кредити ҳам таклиф этди. Батафсил.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк бирламчи ва иккиламчи бозор учун 600 млн сўмгача автокредит таклиф этди. Фоизи 25%дан бошланади, муддати 12-60 ойгача. Шунингдек, банк 20 йилгача ипотека кредити ҳам таклиф этди. Миқдори 1,5 млрд сўмгача, фоизи 16,5%дан бошлаб.
☑️Туронбанк 418 та маҳаллага 63 минг лимон кўчатларини бепул тарқатганини маълум қилди. Батафсил.
☑️Ориент финанс банк "Қулай ҳамён" овердрафтини таклиф этди. Миқдори 50 млн сўмгача, фоизи 24%, муддати 24 ойгача.
☑️Асакабанк БХМларида RIA пул ўтказмаларини йўлга қўйганини маълум қилди. Комиссия 0,65%дан бошланади, 200 дан ортиқ давлатларга пул юбориш ёки қабул қилиш мумкин. Банк шунингдек, коррупцияга қарши тадбир ўтказди. Батафсил.
☑️Ўзмиллийбанк Visa ва Mastercard эгалари энди @NBUCard_bot орқали қўшимча қулайликлардан фойдаланишлари мумкинлигини маълум қилди.
☑️Трастбанк ипотека кредит таклиф этди. Доимий даромадга эга мижозлар учун бошланғич тўлов 25%, ўзини ўзи банд қилганларга 35%, муддати 120 ой, фоизи 27%.
☑️Азия аллианс банк ўзини ўзи банд қилганлар учун кредит таклиф этди. Бизнес учун биринчи қадам. Фоизи 27,99%, муддати 12 ой, миқдори 5 млн сўмгача.
☑️МКБанк The Bank of New York Mellon банкида АҚШ долларида корреспондентлик ҳисобрақам очганини маълум қилди. Банк шунингдек, хотин-қизлар учун кредитлар фоизларини туширганини маълум қилди. Батафсил.
☑️Тенге Банк Captiva 5, Traverse, Onix ва Tracker 2 автомобиллари учун йиллик 5%ли автокредит таклиф этди. Тел.: 1245.
☑️Hamkorbank расмий иш ҳақи бўлган мижозлар учун 50 млн сўмгача онлайн кредит таклиф этди. Муддати 36 ойгача.
☑️Октобанк онлайн-нашрларда ёритилиш бўйича ТОП-5 хусусий банк қаторига кирганини маълум қилди. Бунда ижтимоий тармоқлар ва телеграм инобатга олинмаган. Шунингек, Time журнали ҳам банк фаолиятини эътироф этди. Батафсил.
☑️Бизнесни ривожлантириш банки тендерларда иштирок этувчи қурилиш ташкилотларига банк кафолатини таклиф этди. Миқдори 100 млрд сўмгача, муддати тендер савдолари муддати доирасида, комиссия миқдори БҲМнинг 3 баравари.
☑️Инфин банк 6 фоизли валюта омонатини таклиф этди. Минимал миқдори 500$, муддати 18 ой.
☑️Ипотека-банк давлат хизматчилари учун микроқарз таклиф этди. Фоизи 24%дан бошланади, муддати 5 йилгача, миқдори 100 млн сўмгача.
☑️Агробанк янги мижозлар учун "Zero" тарифини таклиф этди. Ҳисоб очиш ва хизмат кўрсатиш бепул. Тариф 180 кун амал қилади.
☑️Универсалбанк уй-жойни таъмирлаш учун "Comfort House" кредитини таклиф этди. Фоизи 36%, муддати 36 ойгача, миқдори БҲМнинг 300 бараваригача. Тел.: 1335.
☑️Гарантбанк ЯТТлар учун "Ишонч" кредитини таклиф этди. Фоизи 28%, муддати 36 ойгача, миқдори 500 млн сўмгача.
☑️Пойтахтбанк янги хонадон харид қилиш учун ипотека кредит таклиф этди. Муддати 240 ойгача, фоизи 17%, бошланғич бадал 21%.
☑️Ҳаёт Банк 24 фоизлик омонатларга маблағ лар вақтинчалик қабул қилинмаслигини маълум қилди.
☑️Давр банк мобил иловасида ойига 3,5 млн сўмгача картадан картага комиссиясиз пул зтказиш мумкинлигини маълум қилди.
☑️Узум Банк Uzum karta на таклиф этди. Мобил илова орқали буюртма бериб, 140 та Узум маркет топшириш пунктларидан олиш мумкин.
☑️Қуйидаги банклар ишга таклиф этди:
▪️Гарантбанк;
▪️Ўзмиллийбанк;
▪️Асакабанк;
▪️Анорбанк.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Айни кунда мавжуд ипотека кредитлари шартларини 👉мана бу ерда👈 эълон қилдик.
☑️Камбағал оилаларга 120 млн сўмгача ипотека кредитлари ажратилиши ҳақида 👉Мана бу ерда👈 тўхталиб ўтдик.
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
Биз ўзимизга нимани раво кўрсак, сизларга ҳам шуни раво кўрамиз.
Телеграмда сифатли контент топиш сомон ичида игна излашдек мушкул. Биз эса сиз учун бу ишни осонлаштирдик — энг сара блогларни жамладик!
Бир-бирини такрорламайдиган, хабарлари билан чарчатмайдиган ва фойдали маълумот берувчи блоглар рўйхати сиз учун тайёр.
Биз энг яхшиларини сизга илиндик — сиз эса яқинларингизга улашинг!👇👇👇
👉 /channel/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈
🏃♂️ Ugam River — bu shunchaki chiroyli joy emas, balki yangi turmush tarzi:
✔️ Daryo bo‘yida yugurishlar
✔️ Tabiatda yoga mashg‘ulotlari
✔️ Veloyo‘llar va sayr yo‘lakchalari
✔️ Sportzal va basseyn — o‘z hududida
✔️ Bolalar maydonchalari va piknik zonalari
🌿 Tabiatning hayotbaxsh quvvatini his qiling
📍 “Bochka”dan atigi 15 daqiqa uzoqlikda
👉 @bankirkundaligi 👈
ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ ҚАЙСИ БАНКДА ВАЛЮТА АЙИРБОШЛАШ ЁКИ ПУЛ ЎТКАЗМАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ МУМКИН?
☑️Байрам ва дам олиш кунлари айрим қуйидаги банклар томонидан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилди:
▪️Аgrobank
▪️Аloqabank
▪️Аnorbank
▪️Аpexbank
▪️Аsakabank
▪️BRB
▪️Garant bank
▪️Davrbank
▪️InFin bank
▪️Ipak Yoʼli banki
▪️Ipoteka-bank
▪️Milliy bank
▪️Orient Finans bank
▪️Poytaxt bank
▪️Sanoatqurilishbank
▪️Saderat bank
▪️Tenge bank
▪️Trastbank
▪️Turon bank
▪️Universalbank
▪️Xalq banki
▪️Hamkorbank.
Бу дегани рўйҳатдаги банкларнинг барча филиалларида ишлайди дегани эмас. Рўйҳатдан банк номи устига боссангиз, банк сайтида айнан қайси манзилдаги бўлинмада ишлаши кўрсатилган. Яхшироқ танишиб олиш тавсия этилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️ЭЛЕКТР ВА ГАЗ ТАРИФЛАРИ ОШИРИЛИШИ 1 МАЙГАЧА КЕЧИКТИРИЛДИ
Аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида президент Шавкат Мирзиёев ҳукуматга электр энергияси ва газ тарифларининг оширилишини бир ойга кечиктириш бўйича топшириқ берди. Янги тарифлар 1 апрелдан эмас, 1 майдан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, 1 апрелдан бошлаб электр энергияси учун базавий тариф (ойига 200 кВт/соат доирасида) яна 33,3 фоизга — 450 сўмдан 600 сўмга, газ учун эса 650 сўмдан 1000 сўмгача (+53,8 фоиз) ошади.
👉 @bankirkundaligi 👈