bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

66917

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️⚡️ИПОТЕКА СУБСИДИЯСИ – КИМЛАР ОЛИШИ МУМКИН? ШАРТЛАР ҚАНДАЙ? АРИЗА ҚАЕРГА ТОПШИРИЛАДИ?

Ушбу саволларнинг жавоблари юқоридаги расмларда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Президент Шавкат Мирзиёевнинг кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан соҳанинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш ва ривожланишини янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишланган учрашуви бошланди.

Бунда барча тижорат банк раҳбарлари иштирок этмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

“Трастбанк” янги автомобилларни харид қилиш учун тезкор молиявий ечимларни таклиф этмоқда: мослашувчан шартлар, пасайтирилган фоиз ставкалари ва қулай бошланғич тўлов.

Бошланғич тўлов 20 фоиздан бошланади. 60 ой муддатга, йиллик фоиз ставкаси эса 24 фоиздан бошлаб ажратилади. Аҳамиятлиси, нафақат расмий даромади борларга, балки ўзини ўзи банд қилганларга ҳам автокредит тақдим этилади.
Таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларида ишловчи ходимлар учун алоҳида имтиёзлар мавжуд.

Батафсил
1287 рақамига қўнғироқ қилиб Алоқа маркази мутахассисларидан саволларингизга жавоб олинг.
Кўпроқ маълумотга эга бўлиб бориш учун телеграмга аъзо бўлинг: @trustbankuz

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Айтишларича, бугун Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда.

Кун тартиби: "Аҳолининг ичимлик суви ва иссиқлик таъминотини яхшилаш, маҳаллаларни обод қилиш, шунингдек баҳорги экин экиш бўйича устувор вазифалар" тўғрисида.

Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг барча ўринбосарлари, прокурорлар, ички ишлар, солиқ (Собиқ сектор раҳбарлари), Иқтисодиёт ва молия, инвестициялар, қишлоқ ва сув хўжалиги, бандлик, экология, "Сувтаъминот" бошқармалари бошлиқлари, фермерлар ҳудудий кенгашлари раислари, Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этади.

Жумладан шаҳар ва туман тижорат банклари раҳбарлари ва юқоридаги бошқармаларнинг шаҳар ва туман бўлим бошлиқлари иштирок этади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ Пойтахтда пластиклардаги пул маблағлари ва шахсий маълумотларни қўлга киритиш билан шуғилланувчи “Call markaz” фаолиятига чек қўйилди.

Тадбир давомида 20 га яқин шахслар қўлга олиниб, улардан 15 мингдан ортиқ инсонларни шахсий маълумотлари, кўплаб пластик карталар, гиёҳвандлик моддалари ашёвий далил сифатида олинган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари бошлиқлари ўртасида сўровнома ўтказилаётганидан хабарингиз бор.

Жорий йил 11 мартда бошланган сўровномада ҳозиргача энг кўп овоз Марказий банкнинг Сурхондарё вилояти Бош бошқармаси бошлиғи А.Ж.Раджабовга берилган.

Ундан кейин Тошкент шаҳар ва Навоий вилоятлари раҳбарларига бошқаларга қараганда сезиларли кўп овоз берилган.

Самарқанд, Фарғона, Хоразм ва Жиззах вилоятлари раҳбарларида ҳам овозлар сонини аксарият ҳудудлардан кам эмас.

Қолган ҳудудларда эса, афсуски, ўша ҳудуддаги банк ходимлари сонича ҳам овоз берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, сўровнома 2025 йил 25 март куни соат 17:00 га қадар давом этади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 Асакабанк — истеъмолчилар ишончини қозонган банк!

15-март — Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан ўтказилган "Истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича энг яхши корхона" танловида Асакабанк молиявий хизматлар йўналишида 2-ўринга сазовор бўлди.

Бу хизматлар сифати ва банкнинг мижозларга бўлган эътиборининг ёрқин ифодасидир.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦🌍 Асакабанк: Халқаро пул ўтказмалари хизмати янада кенгайди! 🚀

Энди пул юбориш ёки қабул қилиш янада ОCОН ва ТЕЗ! Асакабанк сизга "Zolotaya Korona", "MoneySend", "Ria", "Asia Express", "AstraSend", "Kwikpay" тизимлари орқали қулай пул ўтказмаларини таклиф этади – ўзингиз учун энг мақбулини танланг!

📲Мобил иловада – навбатсиз, фақат бир неча босиш билан пул ўтказинг!
🏦 Банк филиалларида – мутахассислар ёрдами ва тезкор хизмат!

🤔 Нега айнан Асакабанк?
💯 Паст комисcиялар ва қулай шартлар
💯 Дунё бўйлаб кенг ҳамкорлар тармоғи
💯 Хавфсиз ва тезкор транзакциялар кафолати

📍Қаерда бўлишингиздан қатъи назар – пулларингиз доимо назорат остида!

🏦 Асакабанк билан пул ўтказмалари – ишончли ва қулай!


👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ЎЗСАНОАТҚУРИЛИШБАНК ФРАНЦИЯДА ИККИТА МУҲИМ КЕЛИШУВЛАРГА ЭРИШДИ

Жорий йилнинг 11-13 март кунлари Президент Шавкат Мирзиёевнинг Франция Республикасига ташрифи доирасида Ўзбекистоннинг етакчи банкларидан бири — Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Франция банклари ва молия институтлари билан қўшма ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан қатор музокаралар ўтказилди.

Хусусан, Ўзсаноатқурилишбанк ва “Societe Generale” банки ўртасида лойиҳаларни молиялаштириш учун 150 млн евро миқдоридаги ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Томонлар Ўзбекистонда яшил иқтисодиёт ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, кадрлар малакасини ошириш ҳамда қарз қимматли қоғозлар йўналишида маслаҳат хизматлари бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олишди.
___________
“Societe Generale” Европадаги энг йирик банклар қаторига киради. 126 мингдан ортиқ ходимларга эга бўлиб, дунёнинг 65 та давлатида 25 миллионга яқин мижозларга хизмат кўрсатади.

Шунингдек, Ўзсаноатқурилишбанк томонидан “ODDO BHF” француз-немис молиявий гуруҳи билан банк мижозларининг савдо амалиётлари ва инвестицион лойиҳаларини молиялаштириш, ғазначилик операцияларини амалга ошириш ҳамда ходимлар ўртасида тажриба алмашишни ўз ичига олган 2025-2027 йилларга мўлжалланган, қиймати 70 млн АҚШ долларлик ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
___________
“ODDO BHF” – француз-немис молиявий хизматлар гуруҳи бўлиб, асосий акциялари Оддо оиласига тегишли. “ODDO BHF” учта асосий бизнес йўналишида фаолият юритади: хусусий банкинг, активларни бошқариш ҳамда корпоратив ва инвестицион банкинг. Бошқарувидаги активлари – 140 млрд. евро.

Манба

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Фирибгарлар банк мижозларини алдаш учун сунъий интеллектдан фойдаланишмоқда — Octobank

Octobank фирибгарларнинг энг кенг тарқалган алдов усулларидан огоҳлантирди. Ҳозирда фирибгарлар банк мижозларини алдаш учун сунъий интеллектдан фойдаланишмоқда.

Улар:
👉Telegram аккаунтни ўзлаштириб олиш;
Улар кўпинча бу "Салом, суратдаги сенмисан?" деган матнли хабар юборишади.

👉Қалбаки овоз яратиш;
Фирибгарлар сунъий интеллектдан фойдаланиб, жабрланувчининг оҳанглари ва нутқ услубини тақлид қилувчи сохта овозни яратадилар.

👉Жабрланувчининг қариндош ва дўстларини алдаш;
Фирибгарлар жабрланувчининг қариндошлари ёки дўстларига қўнғироқ қилади ёки Telegram'дан "Менга шошилинч пул керак, ёрдам қилинг" ёки "Муаммога дуч келдим, мана шу ҳисоб рақамига пул ўтказинг" каби овозли хабарлар юборади.

👉Сохта видео қўнғироқлар;
Улар реал вақт режимида дипфейклардан фойдаланиб, жабрланувчининг олдин чатда ёзилган юзи ва овозли хабарларини синхронлаши мумкин.

Сунъий интеллект фирибгарлигидан қандай ҳимояланиш мумкин?

— овозли хабарлар ва қўнғироқларга эътиборли бўлинг;
— Telegram'да икки босқичли аутентификацияни созланг ва мураккаб пароллардан фойдаланинг;
— нотаниш манбалардан файл ва иловаларни юклаб олманг, ҳатто уларни дўстингиз юборган бўлса ҳам;
— банк ва яқинларингизнинг расмий контактларини сақлаб қўйинг ва пул юборишдан олдин рақамлар ва маълумотларни солиштиринг;
— oвоз ва мулоқот услубини текширинг: агар сизга "таниш" инсон ёзса ёки қўнғироқ қилса, лекин сизга хос бўлмаган ибораларни айтса ёки ўзини ғалати тутса, бу фирибгар бўлиши мумкин.

👉@bankirkundaligi👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Ipoteka bank OTP Group bilan birgalikda bolalarni moliyaviy savodxonlikga o‘qitamiz

Bankimizning istalgan filialida UZCARD Kids kartasini oching va bugunning o'zida farzandingizga moliyaviy mustaqillik sari ilk qadamini qo‘yishiga yordam bering!

Batafsil

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

МУРОЖААТДАГИ МАСАЛА ҲАЛ ЭТИЛДИ

Анорбанкдан картасини ёки пулини қайтара олмаётган мурожаатчининг масаласи ўша кунни ўзида ҳал бўлиб, картаси етказиб берилибди.

Мурожаатлар @bankirmanbot орқали бепул қабул қилинади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

Ё КАРТАНИ БЕРСИН, Ё ПУЛИМНИ ҚАЙТАРСИН

Мен Қорақалпоғистон Элликқалъа туманиданман. 2024 йил декабр ойида Анорбанк мобил иловаси орқали хумо картага ариза берганман. Комиссия хақи 50 минг сўм ечиб олди.

Бугунгача картани олмадим 10 марталаб мурожаат қилдим банкка телефон орқали. Натижа йўқ. Менга карталари керак эмас комиссия сифатида олган 50 мингни қайтариб беришсин.
Илтимос шу мурожаатни каналда чиқариб беринг.

1290 қисқа рақами ҳам жавоб бермаяпти навбат навбат деб охири узиб қўйишяпти. «Ходимлар алоқага чиқади» - дейди ҳеч ким чиқмайди

Ё картани берсин ё пулимни қайтарсин.

P.C.: Мурожаатчи шахсий маълумотлари банк расмийларига ёки МБ даги Банк истеъмолчилари ҳуқуқлари ҳимоясига масъулларга тақдим этилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

«ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ»НИНГ 2025 ЙИЛГИ 1-МАВСУМИ ДОИРАСИДА ОВОЗ БЕРИШ БОСҚИЧИ БОШЛАНДИ

Овоз бериш жараёнлари 20 март соат 23:59 га қадар давом этади.

☑️Қуйидаги усуллардан бири орқали, жумладан:

▪️«Очиқ бюджет» порталининг веб-саҳифаси;

▪️порталнинг мобил иловаси (Андроид ва iOS);

▪️Телеграмдаги расмий бот ёрдамида овоз бериш мумкин.

Ғолиб бўлган лойиҳалар қачон эълон қилиниши ҳақида 👉мана бу ерда👈 ўқинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏢ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИГА ВАКОЛАТЛАР БЕРИЛЯПТИ, ҲАТТО БАНК СИРИДАН ҲАМ ФОЙДАЛАНИШИ МУМКИН

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилди.

☑️Қонун лойиҳаси билан айрим нотариал ҳаракатлар ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига берилиши таклиф этилмоқда.

▪️Шу билан бирга, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг ижтимоий ёрдам ва хизматлардан фойдаланиш тўғрисидаги аризалардаги имзолари, агар «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ҳақиқийлиги текширилган бўлса, нотариал шаҳодатлаш талаб этилмаслиги назарда тутилмоқда.

☑️«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ариза берувчиларнинг уларнинг розилиги асосида банк сирини ташкил этувчи маълумотларини ахборот тизими орқали электрон тарзда олишга ва ишлов беришга ҳақли эканлиги белгиланмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

👍👌😎🫡

ДИҚҚАТ ФЕЙК, ФИРИБГАРЛАРДАН ОГОҲ БЎЛИНГ

☑️Фирибгарлар томонидан фуқароларнинг ишончига кириш учун Telegram мессенжери орқали Марказий банк рамзий белгилари акс эттирилган сохта профиллардан қалбаки гувоҳнома ва ҳужжатлар расмларини юбориш ҳолатлари учрамоқда.

▪️Фуқароларимиз ёлғон хабарларга алданиб, фирибгарларга ўзининг шахсга доир ва банк карта маълумотлари ҳамда бир марталик тасдиқлаш кодларини (OTP) бериши, шунингдек, телефон қурилмасига зарарли иловаларни ўрнатиши натижасида банк карталаридаги пул маблағларидан айрилиб қолмоқда.

▪️Шу муносабат билан юқорида кўрсатилган сохта профиллардан хабарлар келса, мулоқотга киришмаслик, юборилган шубҳали ҳаволаларни босмаслик, зарарли (APK) иловаларни телефонга ўрнатмаслик ҳамда ушбу фойдаланувчини “блоклаб қўйиш” тавсия этилади.

☝️🏻Марказий банк бу каби хабарлар ва аккаунтларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️⚡️TEMU ЁПИЛМАЙДИ

Солиқ қўмитаси TEMU маркетплейси юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси резиденти сифатида рўйхатдан ўтганини маълум қилди.

Заказларим куймайдимикан деб яхши хабар кутиб юрганларга юбориб қўйинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ХОТИН-ҚИЗЛАРГА 100 МЛН СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТ, 50 МЛН СЎМГАЧА ГРАНТ АЖРАТИЛАДИ, ҲОМИЛАДОРЛИК ВА ТУҒИШ ТАЪТИЛИНИ ОЛГАН АЁЛЛАР КРЕДИТ ТЎЛОВ МУДДАТИ 10 ОЙГАЧА УЗАЙТИРИЛАДИ

Президентимизнинг "Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (ПҚ-103, 14.03.2025й) қабул қилинди.

☑️Унга кўра, 2025 йилда:

▪️2 млн нафар хотин-қизлар бандилиги таъминланади;

▪️250 минг нафар хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилади;

▪️250 минг нафар
хотин-қизлар олий таълим билан қамраб олинади;

▪️50 минг нафар эҳтиёжманд хотин-қизларни санаторийларда соғломлаштириш ҳамда уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш бўйича мотивацион семинарлар ташкил этилади.

☑️Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида "HAMROH" тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида 2025 йил 1 майдан бошлаб:

▪️хотин-қизларга "яшил лойиҳалар" ва IT соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга, шунингдек, камида 5 нафар хотин-қизнинг тадбиркорлигини йўлга қўйишга кўмаклашган 1 минг нафар "устоз" тадбиркорларга 50 млн сўмгача грант ажратиш йўлга қўйилади.

▪️ижобий кредит тарихига эга бўлган хотин-қизларга 100 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади;

▪️Аёл тадбиркорлар томонидан кредит ҳисобидан сотиб олинаётган асбоб-ускуналар етказиб берилгунга қадар "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ томонидан кафиллик тақдим этилади.

☑️Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда 2025 йил 1 августга қадар Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш йўналишида молиявий хизматлар кўрсатиш стратегиясини тасдиқлайди. Бунда ҳомиладорлик ва туғиш таътилини олган аёллар учун банк кредитлари бўйича тўловлар муддатини 10 ойгача узайтиришни назарда тутади.

☑️Марказий банк (Т.Ишметов) ва тижорат банклари 1 миллион 300 минг нафар хотин-қизларни бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб этишга масъуллиги белгиланди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

КРЕДИТНИ ЁПИБ БЎЛГАНМАН, ГАРОВНИ ТАЪҚИҚДАН ЧИҚАРИБ БЕРИШМАЯПТИ

Мен Инфинбанк Андижон вилояти филиалидан 2021 йилда бирламчи автокредит олганман. Ҳозирги кунга келиб автокредит 100% тўлаб бўлганман. Гаровга ўша пайтда автотраспорт воситасини техпаспортини банк ходимларига телеграмдан ташлаб берганман, онлайн таъқиққа олишган.

Ҳозирги кунга келиб машинамга пропан газ балон ўрнатганман, техпаспортни алмаштириш учун Давлат хизматлар марказидан ГАИга ариза юборсам таъқиқ чиқиб қоляпти. Банк гаров реестридан чиқариб юбориш керак экан.

Мана 10 кундан бери чиқариб беришмаяпти, эрта, эрта деб ҳар куни шу аҳвол...

Ёш болам бор ҳар куни банкка бориш менга оғирлик қиляпти, ҳозирда Фарғонада яшайман, кредит олган банким Андижонда.

Эслатма. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг «Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низом»нинг 37-4-бандига кўра,

- Банк қарз олувчи томонидан шартномага асосан кредит (қарз) бўйича қарздорлик суммасини тўлаш мажбурияти тўлиқ бажарилган санадан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмаган ҳолда мазкур қарз бўйича:

▪️гаровда турган мулкни тақиқдан чиқариш;

▪️гаров сифатида бўлган мол-мулкка нисбатан банкнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзувни гаров реестридан чиқариш чораларини кўриши шарт
- деб белгилаб қўйилган.

P.S.: Банк истеъмолчилари ҳимоясига масъулларга масалани ўрганиши учун мурожаатчи шахсий маълумотлари тақдим этилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#AAOIFI #CPFAS #CPSS

AAOIFI tashkilotining O‘zbekistondagi rasmiy vakili Al Muamalat Consulting CPFAS va CPSS sertifikati imtihonlari uchun navbatdagi tayyorlov kurslariga ro‘yxatdan o‘tishni e’lon qiladi!

📌 CPFAS tayyorlov kurslari – 16-apreldan
📌 CPSS tayyorlov kurslari – 5-maydan

🌟 Imkoniyatingizni boy bermang!
Islomiy moliya va audit sohasida xalqaro e’tirof etilgan AAOIFI sertifikatlariga ega bo‘lish uchun Al Muamalat Consulting bilan sifatli, samarali tayyorgarlik jarayonini boshlang!

🔍 Nega hozirdan CPFAS sertifikati uchun tayyorlanish kerak?

🔹 Yaqin kelajakda O‘zbekistonda Islomiy moliya va bank ishi bo‘yicha qonun kuchga kirishi kutilmoqda, bu esa soha mutaxassislari uchun talabni keskin oshiradi.

🔹 Islomiy moliya sohasi bo‘yicha malakali buxgalter va auditorlar yetishmaydi.

🔹 AAOIFI CPFAS sertifikati sizni eng talabgir mutaxassislardan biriga aylantiradi!

🔹 Bu ilmiy va kasbiy salohiyatingizni oshirish, global me’zonlarga mos keladigan bilim olish uchun ajoyib imkoniyat!

📌 Ro‘yxatdan o‘tish va qo‘shimcha ma’lumotlar uchun:
▪️ @almuamalateducation
▪️ www.al-muamalat.uz
▪️ @almuamalatuz

🔗 Ushbu imkoniyatdan boshqalar ham xabardor bo‘lishi uchun ulashing!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️⚡️Ҳар ҳафтанинг шанба куни иқтисодий комплекс ташкилотлари (Жумладан банклар ҳам) йиғилишга айтилмоқда.

Бу сафар иқтисодий комплексдан ташқари кўплаб раҳбарлар ҳам чақирилган.

Бугун ҳам бўлиб ўтмоқда (13:30 да бошланибди)!

Меҳнат кодексига риоя этилишини назорат қилувчилар ҳам ҳали ҳамон ўша йиғилишда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Микро, кичик ва ўрта бизнес учун SQB'дан фойдали таклиф!

Тадбиркорлик фаолиятингиз учун тижорий кўчмас мулк сотиб олмоқчисиз, бироқ маблағингиз етмаяптими? У ҳолда Сизга Ўзсаноатқурилишбанкнинг "Бизнес ипотека" кредити ёрдам беради!

🔹 Кредит миқдори – 2 000 000 АҚШ долларигача (сўм эквивалентда);
🔹 Муддати – 84 ойгача;
🔹 Имтиёзли давр – 12 ойгача;
🔹 Фоиз ставкаси – йиллик 26% дан бошланади.

Батафсил маълумот

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

МАРКАЗИЙ БАНКНИНГ ҲУДУДИЙ БОШ БОШҚАРМАЛАРИ БОШЛИҚЛАРИ ЎРТАСИДА СЎРОВНОМА:

- Қуйидаги раҳбарлардан қайси бирининг фаолиятини энг самарали деб эътироф этасиз?


Сўровнома 2025 йил 25 март куни соат 17:00 га қадар давом этади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАР РЕЕСТРИГА КИРИТИЛГАН АЙРИМ ОИЛАЛАРГА СУБСИДИЯ АЖРАТИЛАДИ

☑️Президент фармонига кўра:

▪️2025 йил 1 апрелдан
“Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали, 2025 йил 1 сентябрдан эса “Аёллар дафтари” жамғармалари орқали тўланадиган бир марталик моддий ёрдамлар ўрнига кам таъминланган оилалар учун назарда тутилган нафақалар тўланади.

▪️2025 йил 1 майдан “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари ҳисобидан даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштирилади.

▪️2025 йил 1 апрелдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам ўрнига ушбу ҳудудларда яшовчи Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга уй-жойида артезиан қудуқ қазиш, сув насосларини ўрнатиш ҳамда ичимлик сув фильтрларини харид қилиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби жорий этилади.

☝️🏻Бунда субсидия харажатларнинг 90 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади.

2025 йил 1 майдан озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларга БҲМнинг 6 баравари миқдоридаги бир марталик нафақа пули “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари орқали тўланади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

РАСМИЙ ИШ ЖОЙИСИЗ ҲАМ УЙ ОЛИШ МУМКИНМИ?

Ҳа, мумкин.

“Трастбанк” ана шундай имкониятни тақдим этади. Ўзини ўзи банд қилган шахслар жозибадор фоиз ставкалари ва қулай шартлар асосида ипотека кредити олиши мумкин.

▪️Муддат: 240 ойгача;
▪️Миқдори: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун 330 млн сўмгача, Тошкент шаҳри учун эса 420 млн сўмгача;
▪️Бошланғич тўлов: 35%

☝️🏻Қолаверса, “Трастбанк”нинг ўз маблағлари ҳисобидан бирламчи ва иккиламчи бозордан кўп квартирали уйлардан уй-жой сотиб олиш учун БҲМнинг 2 500 баробаригача (937,5 млн сўмгача) ёки якка тартибдаги ҳовли уй-жой сотиб олишга БҲМнинг 3 000 баробаригача (1 млрд 125 млн сўмгача) ипотека кредити ажратилади. Бошланғич тўлов 35%, муддат эса 120 ойгача.

👉 Батафсил 👈

Саволларингиз бўлса 1287 рақамига қўнғироқ қилинг.
Телеграм: @trustbankuz

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Энди иш стажига эга бўлмаган эркакларга нафақа 65 ёшдан, аёлларга 60 ёшдан тайинланади.

Нафақа миқдори қатъий белгиланган - 745 минг сўм. Бунинг учун Давлат хизматлари маркази, Инсон марказлари ёки Маҳалладаги ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

МАРКАЗИЙ БАНКНИНГ ҲУДУДИЙ БОШ БОШҚАРМАЛАРИ БОШЛИҚЛАРИ ЎРТАСИДА СЎРОВНОМА:

- Қуйидаги раҳбарлардан қайси бирининг фаолиятини энг самарали деб эътироф этасиз?


Сўровнома 2025 йил 25 март куни соат 17:00 га қадар давом этади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​МАРКАЗИЙ БАНК РАҲБАРЛАРИНИ ТАНИЙСИЗМИ? ҚАЕРДА ВА ҚАЧОН УЛАР БИЛАН УЧРАШИШ МУМКИН?

▪️Республика Марказий банки Раиси Т.А.Ишметов
- Қабул куни Жума 09:00-11:00
- Ишонч телефони: (+998 71) 200-00-44
Қабулига ёзилиш.

▪️Қорақалпоғистон Республикаси А.Ж.Исаков

- Қабул куни Шанба 08:00-11:00
- Ишонч телефони: (+998 61) 224-22-26

▪️Андижон вилояти О.С.Исаков
- Қабул куни Сешанба 8:00-11:00
- Ишонч телефони: (+998 74) 228-46-00

▪️Бухоро вилояти Э.М.Мансуров
- Қабул куни Ҳар куни. (Дам олиш кунларидан ташқари) 09:00-18:00
- Ишонч телефони: 65 223-26-07

▪️Жиззах вилояти С.Б.Ботиров
- Қабул куни Сешанба 9:00-11:00 Жума 14:00-16:00
- Ишонч телефони: (72) 226-49-15

▪️Қашқадарё вилояти Б.П.Мўминов
- Қабул куни Чоршанба 9:00-11:00
- Ишонч телефони: (+998 75) 221-16-55

▪️Навоий вилояти Х.С.Пардаев
- Қабул куни Ҳар куни 9:00-11:00
- Ишонч телефони: (+998 79) 221-70-36

▪️Наманган вилояти Б.А.Сулайманов
- Қабул куни Ҳар куни 9:00-11:00
- Ишонч телефони: (+998 69) 227-05-12

▪️Самарқанд вилояти О.И.Азимов
- Қабул куни Жума 9:00-11:00
- Ишонч телефони: (66) 233-37-02, (+998 66) 231-12-63

▪️Сирдарё вилояти З.А.Хасанов
- Қабул куни Ҳар куни 8:00-11:00
- Ишонч телефони: +998 95 510-34-53

▪️Сурхондарё вилояти А.Ж.Раджабов
- Қабул куни Сешанба Пайшанба 8:00-11:00
- Ишонч телефони: (+998 76) 224-23-37, (+998 76) 224-53-10

▪️Тошкент вилояти Ж.Х.Файзуллахўжаев
- Қабул куни Пайшанба 9:00-12:00
- Ишонч телефони: (+998 71) 244-55-52

▪️Фарғона вилояти Ш.Т.Дўсалиев
- Қабул куни Ҳар куни 9:00-13:00
- Ишонч телефони: (+998 73) 244-35-63

▪️Хоразм вилояти К.Р.Курбанов
- Қабул куни Ҳар куни 9:00-18:00
- Ишонч телефони: (+998 62) 224-58-31

▪️Тошкент шаҳар Д.Р.Исматов
- Қабул куни Душанба, Шанба 8:00-11:00
- Ишонч телефони: (71) 212-61-87

Ҳафтада 7 кун қабул ўтказадиган ёки унинг аксича, атиги бир кун қабул ўтказадиган раҳбарларнинг ойлик разряди бир хиллиги ва уларга тўланадиган иш ҳақи ишбай эмас, вақтбай тўланиши ҳисобига бир хил қўлга тегади. Яъни, 7 кун эзилиб, қабул ўтказсангиз ҳам ҳам, ҳафтада бир кун ундаям 2 соат қабул ўтказсангиз ҳам маошингиз бир хил. Қайси бирини танлаган бўлардингиз!

Ўзингиз истиқомат қиладиган вилоят Марказий банк бош бошқармаси қаерда жойлашганини биласизми ва унинг раҳбарини танийсизми?


👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (3 - 9 март) янгиликлари.

☑️Халқбанки пенсия ва нафақани ойни бошида олишни истовчилар учун уларни банк картасида олишни тавсия этди. Бунда давлат томонидан 1% қўшиб берилади.

☑️Анорбанк асосий воситалар учун 36 ойгача муддатга йиллик 32%дан бошланувчи кредит таклиф таклиф этди. Гаров талаб қилинади. Тел.: 1290.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк янги автомобил сотиб олиш учун автокредит таклиф этди. Фоизи 25%дан бошлаб, муддати 60 ойгача. Банк шунингдек, бизнес учун 30 дақиқада конвертацияни қилишни таклиф этди. Бунинг учун SQB Business орқали мурожаат юбориш лозим. Батафсил.

☑️Туронбанк ўтган ҳафта 7 март куни Internet banking, Turon Business ва MyTuron мобил иловалари ҳамда банкоматларидан фойдаланишда вақтинча узилишлар бўлишини маълум қилиб, узр сўради.

☑️Ориент финанс банк «Банк ЦентрКредит» (Қозоғистон) акциядорлик жамиятида тенге ва АҚШ доллари бўйича вакиллик ҳисобрақамларини очганини маълум қилди.

☑️Асакабанк кўчмас мулк сотиб олиш учун "Тадбиркор ипотекаси" кредитини таклиф этди. Фоизи 22%дан, муддати 5 йилгача, бошланғич тўлов 30%дан. Тел.: 1152.

☑️Ўзмиллийбанк алоқа марказининг 1344 қисқа рақами вақтинча ишламаслигини ва саволлар бўйича 78-148-00-10 рақамига мурожаат қилиш мумкинлигини маълум қилди. Шунингдек банк ўз омонатлари рўйҳати билан танишишни таклиф этди. Батафсил.

☑️Трастбанк автокредит фоизларини пасайтирганини маълум қилди. Энди фоизи 24% дан бошланади, бошланғич тўлов 20% дан бошлаб, муддати 60 ойгача.

☑️Давр банк бизнес учун 10 дақиқада онлайн ҳисобрақам очишни таклиф этди. Тел.: 1284.

☑️Смартбанк SmartBazar да маҳсулотларни 50 млн сўмгача миқдорда муддатли тўловга харид қилиш мумкинлигин маълум қилди.

☑️Азия аллинас банк Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 25 млн долларлик шартнома имзолагинини маълум қилди.

☑️АлоқаБанк Наманган вилояти Норин туманидаги "Норин" маркази иш фаолиятини тугатганини маълум қилди.

☑️МКБанк Olam Global Agri Pte Ltd” компаниясидан 15 млн АҚШ доллари жалб қилганини маълум қилди.

☑️Агробанк факторинг хизматини таклиф этди. Дисконт ҳар 30 кун учун 2,5%, муддати 90 кунгача.

☑️Тенге Банк мобил иловасида 3 млн сўмгача комиссиясиз бепул пул ўтказиш мумкинлигини маълум қилди (15.04.2025й. гача).

☑️Hamkorbank ўз мижозлари учун "Юксалиш" тарифини таклиф этди. Бунда ойлик тўлов мавжуд эмас, дебет айланмаси учун 0,05%. Шунингдек банк таъминотсиз микроқарз миқдорини 100 млн сўмгача оширганини маълум қилди.

☑️Зираат банк Ўзбекистон Туркиянинг Юнус Эмре институти томонидан жорий йил 4 май куни Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган TYS (Türkçe Yeterlik Sınavı) имтиҳони учун тўловларни банк офисларида 11 мартдан 4 апрелгача чегирмали тарзда амалша ошириш мумкинлигини маълум қилди.

☑️Октобанк Octo-mobile мобил иловасида халқаро пул ўтказмалари вақтинча ишламаслигини маълум қилди. Visa Direct бўйича амалиётлар ва илованинг бошқа хизматлари одатдагидек ишлайди.

☑️ТБС Банк Узбекистан ўзига ишониб топширилган 4,6 трлн сўм учун омонатчиларига 1 трлн 800 млн сўм тўлаб берганини маъулм қилди.

☑️Бизнесни ривожлантириш банки Фарғона ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳатти-ҳаракатларида коррупция ва таъмагирлик ҳолатлари кузатилаётганлиги ҳақида хабар мурожаатчиси эълон қилинмагани ва ҳолат сабабчилари аниқ келтирилмагани сабабли уни ўрганиш ва аниқлаш имкони бўлмаганини маълум қилди.

☑️Инфин банк бизнесни қўллаб-қувватлаш учун Германиянинг Landesbank билан 10 млн АҚШ доллари миқдоридаги келишув имзолаганини маълум қилди.

☑️Қуйидаги банклар ишга таклиф этди:
▪️Бизнесни ривожлантириш банки;
▪️МКБанк;
▪️Капитал банк.

☑️
Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

☑️Айни кунда мавжуд ипотека кредитлари шартларини 👉мана бу ерда👈 эълон қилдик.

☑️Камбағал оилаларга 120 млн сўмгача ипотека кредитлари ажратилиши ҳақида 👉Мана бу ерда👈 тўхталиб ўтдик.

☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ЙИЛ ЯКУНЛАРИ, КАТТА ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

«Bank.uz», «Банкиркундалиги» ва Расул Кушербаев блоглари ҳамкорликда йил якунлари бўйича катта танлов натижаларини эълон қиламиз.

☑️Унга кўра, йилнинг энг яхши фаолият юритган тижорат банклари:

1. Турон Банк;
2. Ўзсаноатқурилишбанк;
3. Hamkorbank.


Бу натижа ғолиб банкларнинг фидокорона меҳнати ва сифатли хизмат кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини эътироф этади. Ғолибларни табриклаймиз ва келгусидаги фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel