Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot
ЖАМИЯТИМИЗНИ КОРРУПЦИЯДАН БИРГАЛИКДА ХАЛОС ЭТАЙЛИК
Коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериш учун Бош прокуратуранинг "1161" рақамли “Ишонч телефони” ёки “@bpantikoruz_bot” телеграм боти ташкил этилгани маълум қилинди.
Мурожаатингиз тезкорлик билан кўриб чиқилади, унга қонуний муносабат билдирилади.
Сизнинг хавфсизлигингиз эса тўлиқ кафолатланади.
👉 @bankirkundaligi 👈
💐 Octobank’дан 8-март учун креатив ёндашув!
Octobank Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан шаҳримиз аёлларини креатив усулда табриклади. Бошловчи Фарҳод Алимов банк номидан совғалар улашиб, ҳар бир иштирокчидан табрикнома ёздириб олган.
Бу табрикнома эса кейинги иштирокчига берилиб, шу тариқа тилаклар занжири ҳосил бўлган. Байрам кайфияти улашиш учун ажойиб ёндашув👍
👉 @bankirkundaligi 👈
🌷Азиз опам, меҳрибон синглим, жоним онам!
Сизни «Халқаро хотин - қизлар» куни билан табриклаймиз.
🥀Барча яхши тилакларингиз ижобат бўлсин.
👉 @bankirkundaligi 👈
СИЗНИНГ ОМОНАТИНГИЗ ИШОНЧЛИ ҚЎЛЛАРДА: NBU ДЕПОЗИТЛАРИНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ
Омонат – бу маблағни сақлаш ва кўпайтириш усули. Ўзбекистон Миллий банки жисмоний ва юридик шахслар учун қулай депозитларни таклиф этмоқда.
NBU омонатларни кафолатлаш тизими иштирокчиси бўлиб, уларнинг ҳимояси Ўзбекистон Республикасининг “Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида”ги қонуни билан тартибга солинади. Банкнинг молиявий барқарорлиги мижозларнинг маблағлари хавфсизлигини таъминлайди.
Мижозлар эҳтиёжларига мос равишда NBU миллий ва хорижий валютадаги (USD, Euro) омонатларни турли шартларда таклиф этади.
Омонатлар рўйхати билан банк веб-сайтида танишиш мумкин.👇🏼
https://nbu.uz/jismoniy-shaxslar-omonatlar
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️ИПОТЕКА КРЕДИТИ ФОИЗ СТАВКАЛАРИ ТУШИРИЛДИ
Ўзбекистон ипотекани қайта Молиялаштириш Компанияси Президентимизнинг ПФ-26-сонли Фармонига кўра, бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун Компания мувофиқ талаблари асосида ҳамкор тижорат банклар томонидан ажратилаётган ипотека кредитлари янгиланган қулай шартларда уй-жойли бўлишда ёрдам беришини маълум қилди.
☑️Кредит шартлари:
▪️Муддати - 20 йилгача
▪️Миқдори - 800 млн. сўмгача Тошкент шаҳри кесимида, 500 млн. сўмгача Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кесимида
▪️Бошланғич тўлов камида 25%
▪️Имтиёзли даврсиз
▪️Фоиз ставкаси - Марказий Банк асосий ставкаси + 6%
☝🏻Маълумот ўрнида: 2024 йилда бу кўрсаткич +8% ни ташкил қилган.
☑️Батафсил маълумотлар учун қуйидаги ҳамкор тижорат банкларга мурожаат қилинг👇
- Ҳамкорбанк, ИнФинБанк, ОФБ, Агробанк, Асакабанк, Ипотекабанк, Халқбанки, Турон банк, Миллий банк, БРБ.
☝🏻Кредит расмий даромадга эга бўлган Ўзбекистон фуқароларига ажратилади.
Ипотека кредитларини олишда давлатдан субсидия олиш бошлангани ва бунда ойлик даромад қанчагача бўлиши ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
СОЛИҚ, БОЖХОНА, БАНК ХОДИМЛАРИ ВА ҲОКИМ ЎРИНБОСАРИ ҲАМДА ТАДБИРКОРЛАРДАН ИБОРАТ УЮШГАН ЖИНОИЙ ГУРУҲ ФАОЛИЯТИ ФОШ ЭТИЛДИ
Аниқланишича, ушбу гуруҳ томонидан 2020-2023 йиллар давомида 8 та сохта корхона ташкил қилиниб, хорижга сохта экспорт қилинган мебель маҳсулотлари учун қайтарилиши белгиланган 15 фоиз қўшилган қиймат солиғининг (ҚҚС) салбий фарқ суммасини асоссиз қайтариб олиш орқали, улар жами 24 млрд. 580 млн. сўм бюджет маблағларини талон-торож қилишган.
Жиноий гуруҳ фаолиятини солиқ идораларининг собиқ ходими мувофиқлаштириб борган ва айнан мазкур шахс норасмий раҳбарлик қилган корхоналар Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида рўйхатдан ўтган бўлсада, уларнинг юридик манзиллари асоссиз равишда тез-тез ўзгартирилиб, уларга расмий раҳбар сифатида ишга алоқадор бўлмаган шахсларнинг номлари киритилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 167, 179, 184, 209 ва 228-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.
Тергов давомида 6 млрд. 808 млн. сўм давлат ҳисобига ундирилди. Шунингдек, етказилган зарарни қоплаш учун 6 млрд. 300 млн. сўмлик мол-мулк, жумладан 1 та кўп қаватли хусусий тиббий клиника биноси, 1 та автомобиллар ювиш шаҳобчаси, 2 та хонадон, 6 та автомашина ҳамда телефон ва компьютер жиҳозлари хатланди.
Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди томонидан 38 нафар судланувчиларнинг 14 нафарига 5 йил 6 ойдан 7 йил 6 ой муддатгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шунингдек, 18 нафар шахсга нисбатан турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, уларга Жиноят Кодексининг 72-моддасини қўллаган ҳолда 2 йил муддат ичида етказилган моддий зарарни қоплаш мажбурияти билан 3 йил синов муддати тайинланди.
Бундан ташқари, судланувчиларнинг 6 нафарига нисбатан 2 йилдан кам бўлмаган муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
👉 @bankirkundaligi 👈
БАНК ФИЛИАЛЛАРИДА МАҲАЛЛАБАЙ ИШЛАШ БЎЛИМЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛИБ, УЛАРГА “МАҲАЛЛА БАНКИРЛАРИ” ТАЙИНЛАНДИ
Бугун Президент камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, инвестиция ва экспорт кўрсаткичлари бўйича ҳисобот билан танишди.
Йил бошидан аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича янги тизим жорий қилинган эди. 208 та туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда банклар раҳбарлари ўртасида бу борада ҳамкорлик шартномалари имзоланди. Банк филиалларида маҳаллабай ишлаш бўлимлари ташкил этилиб, уларга “маҳалла банкирлари” тайинланди.
Буларнинг натижасида январь ойида 239 минг, февраль ойида 480 минг аҳоли даромадли меҳнатга жалб қилинди. Йил бошидан кичик ва ўрта бизнесга жами 14 триллион сўм кредит йўналтирилди. Жумладан, тадбиркорлик дастурлари доирасида 2 триллион сўм ажратилди.
Одамларга даромад топиш имкониятлари, тайёр бизнес лойиҳалари таништирилиб, уларни амалга ошириш йўллари ўргатилмоқда. Ишли бўлганлар солиқ қўмитасида тасдиқланмоқда. Масъулларга юклатилган вазифалар ижроси таҳлил қилиб борилаётир.
Аҳоли бандлигини таъминлашда Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳамда Ўзмиллийбанк, Асакабанк, Микрокредитбанк ва Бизнесни ривожлантириш банки лойиҳаларида юқори кўрсаткичлар қайд этилган.
Лекин Сирдарё вилояти, 24 та туман ва шаҳарда натижалар юқори эмас. Шу боис вазифалар ижросида сусткашликка йўл қўйган 30 нафар раҳбарга нисбатан чоралар кўрилган.
Ҳозирги баҳор мавсумида томорқа ва ижара ерларда тўлиқ экин экиш, буни online-mahalla.uz платформаси орқали кузатиб бориш бўйича кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари этиб тайинланган Дилмурод Қосимов таништирилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
SQB бизнес учун чегараланмаган конвертация ва SWIFT ўтказмаларини таклиф қилмоқда
SQB Business тадбиркорларга халқаро пул ўтказмаларини чекланмаган миқдорда юбориш мумкин бўлган SWIFT ўтказмалари хизматини таклиф қилмоқда.
Халқаро ҳисоб-китоблар аниқлик ва тезликни талаб қилади. SQB Business орқали валютани конвертация қилиш қулай курсларда ва 30 дақиқадан ошмаган вақтда бажарилади.
Шунингдек, қуйидаги имкониятлар ҳам мавжуд:
✅ Вакил банкларнинг кенг тармоғи SWIFT ўтказмаларини тезлаштиради
✅ GPI кузатуви – тўловни ҳар бир босқичда назорат қилиш имконияти (бепул)
Агар қабул қилувчи банк томонидан қўшимча ҳужжатлар сўралса, GPI кузатуви муаммони дарҳол кўришга ва уни тезда ҳал қилишга ёрдам беради. Хорижий етказиб берувчи компания керакли ҳужжатларни ўша куннинг ўзида юбориши ва пул ўтказмаси ўз вақтида етиб боришини таъминлаши мумкин.
Батафсил.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️⚡️СУБСИДИЯ УЧУН АРИЗА БЕРИШ БОШЛАНДИ
Бугун, 3 март соат 9:00 дан бошлаб Ўзбекистонда ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун ариза қабул қилиш бошланди.
Бу учун Давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки “my.gov.uz” орқали мустақил равишда ариза топшириш керак.
Субсидия ажратишда ижтимоий мезон ишлаб чиқилган. Бунда аризачилар бир нечта мезонлар бўйича балл тўплаши мумкин.
☑️Ойлик маошга қараб ҳудудларда (Қорақалпоғистон ва вилоятлар) қуйидагича балл берилади:
▪️МҲТEКМнинг 2,7 баробаридан 7 баробаригача ёки 3 118 500 сўмдан 8 085 000 сўмгача — 10 балл;
▪️МҲТEКМнинг 7 баробаридан кўп ва 8 баробаригача ёки 8 085 000 сўмдан 9 240 000 сўмгача — 5 балл.
☑️Тошкент шаҳрида эса қуйидагича:
▪️МҲТEКМнинг 2,7 баробаридан 8 баробаригача ёки 3 118 500 сўмдан 9 240 000 сўмгача — 10 балл;
▪️МҲТEКМнинг 8 баробаридан кўп ва 9,2 баробаригача ёки 9 240 000 сўмдан 10 626 000 сўмгача — 5 балл.
☑️Бутун мамлакатда ариза берувчи ёки унинг оиласига тегишли мулк ёки турар-жой бўлмаслиги — 20 балл.
☑️"Лабор-мигратион" дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти — 10 балл.
☑️Олис ёки чекка ҳудудларда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи мутахассислар, тиббиёт ходимлари — 5 балл.
☑️30 ёшгача бўлган ёшлар — 5 балл.
☑️Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган аёллар (ажрашган, бева ёки ёлғиз оналар) — 5 балл.
☑️“Тиббий ижтимоий экспертиза” тизимидан рўйхатдан ўтганлар — 5 балл.
☑️Умумий йиғиш мумкин бўлган максимал балл — 35 балл.
my.gov.uz порталига кириб, ариза бериш хизмати орқали мурожаат қилиш мумкин.
Янги ҳужжатдаги лимитлар доирасида аризалар қабул қилиниши бошланганлиги ҳақида расман маълум қилинди.
Субсидия олувчининг ўртача даромади қанча бўлиши кераклиги ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.
Субсидиялар кимларга берилиши ва бошқа масалалар ҳақида 👉мана бу постда👈 хабар берганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
МОДДИЙ ЁРДАМ ВА НАФАҚА ПУЛЛАРИНИ ЎЗЛАШТИРИБ ЮБОГАН БАНК ХОДИМЛАРИ АНИҚЛАНДИ
АТ "Халқ банки" Қўқон универсал банк хизматлари маркази мансабдор шахслари ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, компьютер техника воситаларидан фойдаланиб, бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Хусусан, марказнинг мансабдор шахслари ҳамда бошқалар олдиндан тил бириктириб, банк дастурий таъминоти "IABS"даги марказнинг икки нафар ходимига бириктирилган логин ва парол орқали 68 нафар фуқароларнинг хабарисиз ва иштирокисиз уларнинг номига банк карталарини очиб, банк карталарида ҳаракатсиз турган 104 млн. сўм моддий ёрдам ва нафақа пулларини банкоматлар орқали нақдлаштирилиб, ўзлаштириб юборилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
2025 ЙИЛДА УЙ-ЖОЙ ИПОТЕКАСИ УЧУН СУБСИДИЯ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ? (+видео)
Сўнгги йилларда аҳоли сони йилига қарийб 800 минг нафарга, янги оилалар сони эса 300 мингтага ортаётгани уй-жойга бўлган талабни қондириш бўйича ишларни жадаллаштиришни тақозо этмоқда.
Ушбу фармон аввалги шу йўналишда қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлардан нимаси билан фарқ қилади ва қандай имтиёзлар кўзда тутилган?
- Фармон билан 2025 йилда 30 000 нафар талабгорга субсидия ажратиш белгиланмоқда. Бу 2024 йилга нисбатан 1.5 баробарга кўпдир. 2024 йилда Республика бюджети маблағлари ҳисобидан 1.5 трлн сўм йўналтирилган бўлса, жорий йилда 2.5 трлн сўмлик маблағлар ажратиш кўзда тутилмоқда.
Ипотека кредитлари бўйича аризаларни қабул қилиш жорий йилнинг 3 март куни соат 9:00 дан бошланади. Фуқароларимиз субсидия олиши учун исталган туман-шаҳар Давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки my.gov.uz ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил ариза топширишлари мумкин бўлади.
Бошқа масалалар ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
“Трастбанк”: аҳоли “маҳалла банкир”ларига нафақат қизиқиш, балки ишонч ҳам билдирмоқда
“Трастбанк” томонидан ҳудудларда “маҳалла банкири” ва “ёрдамчи-агент”лар фаолияти йўлга қўйилиб, аҳолининг тадбиркорлик қобилияти ҳамда бизнес имкониятлари ўрганилмоқда. Қолаверса, истиболли лойиҳалар рўёбга чиқарилиб, ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланмоқда.
Пойтахтимиздаги “Ал-Хоразмий”, “Аҳмад Югнакий”, “Азамат”, “Бектўпи”, “Бўстон”, “Гулобод”, “Ийк ота”, “Камолон дарвоза”, “Мажнунтол”, “Тахтапул” маҳаллаларида жорий йилнинг январ-февраль ойларида жами 1 млрд 30 млн сўмлик 74 та микролойиҳа ишга туширилди. Бунинг натижасида 156 та янги иш ўрни яратилди.
“Маҳалла банкири” ва “ёрдамчи-агентлари”нинг иш самарадорлигини ошириш ҳамда мавжуд платформалардан самарали фойдаланишини таъминлаш мақсадида улар “планшетлар”, методик қўлланмалар билан таъминланди.
Бу саъй-ҳаракатлар республикамиз ҳудудларида давом эттирилмоқда.
Батафсил
👉 @bankirkundaligi 👈
💼 Ориент Финанс Банкдан факторинг хизмати — кутишларсиз молиялаштириш!
Муддатли тўловларни кутиб ўтирманг — маҳсулот ва хизматларингиз учун пулни дарҳол олинг, мижозингиз эса кейинроқ тўлайди.
☑️Бу нима учун фойдали?
▪️Молиялаштиришга тез кириш имконияти
▪️Тўловлар амалга оширилмаслиги хавфини камайтириш
▪️Бизнесни ривожлантириш учун кўпроқ имкониятлар
▪️Ҳамкорликнинг қулай шартлари
☑️Факторинг шартлари:
▪️Камида 6 ойлик иш тажрибасига эга компаниялар
▪️Яхши кредит тарихи
▪️Қарзларнинг йўқлиги
📌 Батафсил маълумот ofb.uz сайтида.
👉 @bankirkundaligi 👈
"APEX INSURANCE" АЖ ДЗЮДОНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
APEX INSURANCE Ўзбекистон дзюдо федерацияси билан стратегик ҳамкорликни давом эттиришини эълон қилиб, спортчилар учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва уларни қўллаб-қувватлашга содиқлигини тасдиқламоқда. Компания 28 февралдан 2 мартгача “Юнусобод“ спорт мажмуасида ўтказиладиган Tashkent Grand Slam 2025 йирик халқаро турнирининг расмий ҳомийси сифатида яна бир бор иштирок этади.
Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) тақвимидан ўрин олган ушбу нуфузли мусобақа, юртимизнинг жаҳон спорт майдонидаги мавқейини янада мустаҳкамлаб, APEX INSURANCEнинг дзюдони ривожлантиришга қаратилган узоқ муддатли саъй-ҳаракатларини намоён этади.
Батафсил.
👉 @bankirkundaligi 👈
ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ЎЗ ҲАҚЛАРИНИ (ДОИМГИДАЙ!) БЕРИЛМАЁТГАНИДАН НОРОЗИ
Жиззах вилоятида ҳоким ёрдамчиларининг 2024 йилги 4-чорак октябр, ноябр ва декабр ойлари учун конпенсация пуллари ва КПИ маблағлар тўлаб берилмаяпти. Ҳурматли раҳбарлар 29-31-қарор-фармонларида ойма-ой тўлаб берилиши назарда тутилган.
Сизлардан хоким ёрдамчиларининг маблағлари тўлаб берилишида амалий ёрдам сўраб қоламиз.
Шунингдек бошқарма бош бухгалтерининг ҳоким ёрдамчиларининг мурожаатларига эътиборсизлиги ва ўз вақтида жавоб беришини сўраймиз - деб ёзишмоқда ҳоким ёрдамчилари.
Бу масалада Жиззах вилояти ҳоким ёрдамчилари ўтган ойда ҳам мурожаат қолдирган эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
ЭРТАГА БАНКЛАР ВА БОШҚА ИҚТИСОДИЙ ИДОЛАРДА ДАМ ОЛИШ КУНИ
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги эълoн қилган 2025 йил учун иш вақти тақвимига кўра, 8 март шанба кунига тўғри келгани сабабли, 5 кунлик иш ҳафтасига эга ходимлар 10 март куни қўшимча дам олади.
☑️10 март (душанба) куни учун иш ва таълим тартиби:
▪️5 кунлик иш ҳафтаси — дам олиш куни.
▪️6 кунлик иш ҳафтаси — иш куни.
☑️Боғчалар — асосан дам олиш куни, лекин айрим 6 кунлик хусусий боғчалар ишлаши мумкин (аниқлаштириш тавсия этилади).
☑️Мактаблар — одатий ўқиш куни.
☑️Олийгоҳлар — баъзиларида дам олиш, баъзиларида ўқиш давом этади (аниқ маълумотни ўқиш жойидан билиш керак).
☝🏻Эслатма: Мактаблар 6 кунлик иш ҳафтасида ишлаганлиги учун, 10 март куни мактабларда барча учун дарс ва иш куни бўлади.
👉 @bankirkundaligi 👈
«ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ»ДА ТАРҒИБОТ БОСҚИЧИ БОШЛАНДИ
Жорий йилнинг 8–10 март кунлари «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси доирасида саралашдан ўтган лойиҳалар учун 3 кунлик тарғибот босқичи ўтказилади.
Бунда, ташаббускорлар саралашдан ўтган лойиҳаларни тарғиб қилиш орқали овоз бериш босқичига тайёргарлик кўради.
☝️🏻Маълумот учун: овоз бериш босқичи 2024 йилги 2-мавсумдан бошлаб, 20 кундан 10 кунга қисқартирилган. Шу сабабли, овоз бериш жараёнларига тайёргарлик кўриш мақсадида тарғибот босқичи амалиётга жорий этилган.Овоз бериш босқичи қачон бошланиши ҳақида
👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
Хан Сергей Дмитриевич Анорбанк бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди.
У Москва Давлат университетини тамомлаган. Иш фаолиятини 2014 йил Raiffeisenbank да бошлаган.
2022 йил ноябридан Анорбанкда департамент директори сифатида фаолият юритиб келган.
Унинг келгуси иш фаолиятида мувафқақиятлар тилаб қоламиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
ҚИЛМИШ ҚИДИРМИШ...
Фарғона вилоятида имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди.
Ҳалиям фирибгарларга ишониб юрган содда одамларимиз бор.
👉 @bankirkundaligi 👈
БУНДАН БУЁН СЕКТОРЛАР ФАОЛИЯТИ БИЛАН ПРОКУРОР, ИЧКИ ИШЛАР ВА СОЛИҚ ШУҒУЛЛАНМАЙДИ
...кейинги пайтда прокурор, ички ишлар ва солиқ раҳбарлари секторни баҳона қилиб, соҳасидаги ишларни сусайтириб юборгани танқид қилинди.
Солиқ идоралари ходимлари ҳар бир маҳаллага бириктирилгани билан тушумлар кескин ошмагани қайд этилди.
Масалан, минглаб корхона ҳисоботларида бирорта ҳам ходим йўқ деб кўрсатган бўлса, яна минглаб корхона 2 ёки 1 нафар ишчи кўрсатмоқда. Бу солиқ идоралари яширин иқтисодиёт билан суст ишлаётганидан далолатлиги кўрсатиб ўтилди.
Инсофли тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғи 7 кун ичида қайтариб берилиши белгиланган. Бироқ, солиқ раҳбарлари тадбиркорларнинг 487 миллиард сўмлик 2,5 мингга яқин мурожаатини ўз вақтида кўриб чиқмаган.
"Бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмайди" - деди Президент.
Уларнинг ўрнига эндиликда Бош вазир ўринбосарлари ўзига тегишли соҳалар билан ўз кучи ва тизими билан шуғулланиши белгиланди.
👉 @bankirkundaligi 👈
ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ УЧУН КРЕДИТЛАР
Бизнинг канал билан беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банкларида мавжуд кредитлар рўйҳати. Маълумот тижорат банк Бош офислари мутасаддиларидан олинди.
☑️ Асакабанк
▪️Қуёш панеллари олиб келиб ўрнатувчи таъминотчи корхоналар учун
Муддати 3 йилдан 7 йилгача
Фоизи:
Миллий валютада 19%
Хорижий валютада 14%
Бошланғич тўлов 30%
Миқдори 2 млн. АҚШ долларигача
Батафсил
▪️Фойдаланувчи фуқаролар учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 19.5%
Бошланғич тўлови йўқ
Миқдори БҲМнинг 200 бараваригача
Батафсил
☑️Микрокредитбанк
▪️Қуёш панеллари ўрнатувчи корхоналар учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи 20,5%
Бошланғич тўлов 0%
Миқдори 5 млрд сўмгача
Батафсил
▪️Фойдаланувчи фуқаролар учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи 19,5%
Бошланғич тўлов 0%
Миқдори 187,5 млн. сўмгача
Батафсил
☑️Халқ банки
▪️Қуёш панеллари олиб келиб ўрнатувчи таъминотчи корхоналар учун "Yashil energiya" кредити
Муддати 60 ой
Фоизи 20.5%
Имтиёзли даври 12 ой
Миқдори 10 млн. АҚШ долларигача
Батафсил
▪️Фойдаланувчи фуқаролар учун "Green" истеъмол кредити
Муддати 5 йил
Фоизи 19.5%
Имтиёзли давр 6 ой
Миқдори 100 млн. сўмгача
Батафсил
☑️Ўзсаноатқурилишбанк
▪️Қуёш панеллари олиб келиб ўрнатувчи таъминотчи корхоналар ва юридик шахслар учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 20,5%
Миқдори 2 млн. АҚШ доллари эквивалентигача
Батафсил
▪️Фойдаланувчи фуқаролар учун Муддати 60 ойгача
Фоизи 19,5%
Миқдори 200 млн. сўмгача
Батафсил
☑️Агробанк
▪️"Яшил энергия" жисмоний шахслар учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи 19,5%
Миқдори 100 млн. сўмгача
Батафсил
☑️Трастбанк
▪️Қуёш панеллари олиб келиб ўрнатувчи таъминотчи корхоналар учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи 20,5%
Миқдори БҲМнинг 1000 бараваригача
Батафсил
▪️Фойдаланувчи фуқаролар учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи 19.5%
Миқдори БҲМнинг 200 бараваригача
Батафсил
☑️АлоқаБанк
▪️Фойдаланувчи фуқаролар учун
Муддати 3 йилгача
Фоизи 19,5%
Миқдори БҲМнинг 200 бараваригача
Батафсил
Ўзингизни қизиқтирган кредитларнинг рўйҳатда кўрсатилмаган шартлари билан танишиш учун «Батафсил» деган сўз устига босинг. Биз у ерга тижорат банклари сайтларига ҳавола бириктирганмиз. Тўлиқ танишиб олиб, кейин бирор қарорга келинг.
Қуёш панеллари ҳақида бошқа саволларга 👉мана бу ерда👈 жавоб берилган.
Қуёш панеллари ўрнатганларга қандай имтиёзлар берилишини 👉мана бу ердан👈 топасиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
ЙИҒИЛИШ САБАБ...
Хабар беришларича, Фарғона вилояти, Бешариқ тумани ҳокимлиги 2025 йил 1 март куни соат 19:45 да МФЙ еттилиги ҳамда маҳалла банкирлари ва агентларини йиғилишга чақиради. Рўзанинг биринчи кунини инобатга олинмаганику майли, камига шанба куни.
Шу йиғилишга узоқ ҳудуддан келаётган маҳалла банкири йўлда автоҳалокатга учрабди, машинаси пачоғи чиқиб, ўзи шифохонага тушган.
Йиғилишда ерларни ҳайдатиш ва резмешения масаласи муҳокама қилинади. Банкка тегишли ҳеч қандай масала йўқ, ҳатто бир оғиз сўз бўлмади банк ёки агентлар иши юзасидан - дея хабар қолдирмоқда, ушбу йиғилишда иштирок этган обуначимиз.
Мазкур ҳолатни Меҳнат муносабатлари назоратига масъуллар ўрганиб кўрса, агар ёзилганлар тасдиқланса, тегишли тартибда ушбу ходимга ёрдам кўрсатилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (24 феврал - 2 март) янгиликлари.
☑️Халқбанки чорвачилик учун кредит таклиф этди. Муддати 180 ойгача (05.03.2038 йилгача), фоизи 16,5% (МБ ставкаси+3%), кредитни тўлаш ҳар 6 ойда.
☑️Анорбанк Anor Merchantни таклиф этди. У орқали сотувларни ошириш, муддатли тўловга маҳсулотларни сотиш, кўпроқ мижозларни жалб қилиш мумкин.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк ўрта бизнес сегменти учун BIZNES IMKONIYAT krediti ни таклиф этди. Миқдори 2 млн АҚШ доллари эквивалентигача, муддати айланма маблағлар учун 18 ойгача, бизнесни ривожлантириш учун 36 ойгача.
☑️Туронбанк факторинг хизматини таклиф этди. Муддати 90 кунгача, дисконт корпоратив мижозлар учун ҳар 30 кунда 2,33%, кичик ва ўрта бизнес учун ҳар 30 кунда 4%. Тел.: 1220.
☑️Универсалбанк "Invest 7.5" валюта омонатини таклиф этди. Муддати 18 ой, фоизи 7,5%, минимал миқдори 200$.
☑️Ориент финанс банк факторинг хизматини таклиф этди. Батафсил.
☑️ИнфинБанк банк картани йўқотганда ваҳимага тушмасдан, мобил илова, интернет-банк ёки банкка қўнғироқ қилиш орқали картани блоклашни тавсия қилди. Тел.: 1214.
☑️Асакабанк "Бизнесга Ишонч 2" кредитини таклиф этди. Мидори 100 млн сўмгача гаровсиз, 200 млн сўмгача гаров асосида. Фоизи 19%, муддати 7 йилгача.
☑️Ўзмиллийбанк Олмалиқ шаҳрида янги банк хизматлари марказини очаётганини маълум қилди.
☑️Трастбанк бизнес бошлаш учун 6 та янги кредитларни таклиф этди. Миқдори 50 млн сўмдан 500 млн сўмгача. Тел.: 1287.
☑️Давр банк тадбиркорларга 5 млрд сўмгача нақд пулда кредит таклиф этди. Муддати 60 ойгача, фоизи 24%дан бошланади. Шунингдек, банк кассаларида ҳар қандай пластик карталардан нақд пул ечиш комиссияси 0,5%га туширилганини маълум қилди. Тел.: 1284.
☑️Смартбанк иловасида чет эл валютасида ҳам ҳисобрақам очишни таклиф этди.
☑️АВО банк AVO тўлов стикери ёрдамида бир тегишда тўловни амалга ошириш мумкинлигини маълум қилди. Тўлов стикери нарҳи 79 минг сўм, Тошкент шаҳридан олиш мумкин.
☑️Апекс банк ва Ҳаёт банк 14 январдан буён биринчи марта 1 мартда ўз телеграм саҳифаларида хабар чиқарди. Рамазон кириб келгани билан табриклади.
☑️Янги банк бухгалтерлар ва тадбиркорлар учун жорий йил 13 март куни соат 11:00 да "Чет эл билан тўғри савдо юритиш усуллари: импорт-экспорт операциялари аудити" мавзусида бепул вебинар ташкил этишини маълум қилди.
☑️Узум Банк пластик карта ёки нақд пулингизни қолиб кетган вақтларда QR-kod дан фойдаланиш мумкинлигини эслатиб ўтди.
☑️Азия аллинас банк 14 ёшдан 16 ёшгача бўлган фарзандлар учун Uzcard Junior картасини таклиф этди. Карта бепул тақдим этилади.
☑️ТБС Банк Fitch Ratings агентлиги томонидан BB-юқори рейтингни тақдим этилганини маълум қилди.
☑️КДБ Банк Ўзбекистон янги вакиллик ҳисобварағи очилганини маълум қилди.
☑️АлоқаБанк бизнес учун нақд пулда бериладиган модулли кредит таклиф этди. Миқдори 2 млрд сўмгача, муддати 3 йилгача, фоизи 26%дан бошлаб.
☑️МКБанк банк фаолияти ёки ходимлари билан боғлиқ коррупцион ҳолатларда (55) 503-77-11 телефон рақамига ёки @mkbankticor_bot телеграм бот орқали хабар беришни сўради.
☑️Ипак йўли банки ва FMO Ўзбекистон хусусий секторни қўллаб-қувватлаш учун 100 млн АҚШ доллар миқдоридаги кредит ажратиш бўйича келишув имзолаганини маълум қилди.
☑️Қуйидаги банклар ишга таклиф этди:
▪️Бизнесни ривожлантириш банки;
▪️Асакабанк;
▪️Гарант банк (Стажировка учун).
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Айни кунда мавжуд ипотека кредитлари шартларини 👉мана бу ерда👈 эълон қилдик.
☑️Камбағал оилаларга 120 млн сўмгача ипотека кредитлари ажратилиши ҳақида 👉Мана бу ерда👈 тўхталиб ўтдик.
☑️Энг юқори фоизли омонатларини эълон қилдик 👉Мана бу ерда.👈
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
ИННА ЛИЛЛАҲИ ВА ИННА ИЛАЙҲИ РОЖИЪУН
Чуқур қайғу билан хабар қиламизки, 1998 йилдан буён банк тизимида фаолият юритиб келган қадрли ҳамкасбимиз Бекназаров Алишер Буриевич бугун орамизда йўқ.
У меҳнат фаолиятини 1998 йилнинг декабр ойидан Ғаллабанк Сурхондарё филиали мутахассис лавозимидан бошлаган. Ҳозирги кунда Термиз БХО маҳалла тадбиркорларига хизмат кўрсатиш шўъбаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Алишер Буриевич банк жамоасида фидоий, меҳнати, одамгарчилиги ва самимийлиги билан ҳамкасблари юракларида муҳрланиб қолди. Унинг меҳнатсеварлиги ва эзгу ишлари ҳамиша ёдимизда бўлади.
Унинг яқинлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор қиламиз. Бу оғир кунларда сизларга сабр тилаймиз.
05.05.1979 - 02.03.2025.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️⚡️Ҳар ҳафтанинг шанба куни иқтисодий комплекс ташкилотлари (Жумладан банклар ҳам) йиғилишга айтилмоқда.
Бугун ҳам бор!
Меҳнат кодексига риоя этилишини назорат қилувчилар ҳам ўша йиғилишда.
👉 @bankirkundaligi 👈
Биз ўзимизга нимани раво кўрсак, сизларга ҳам шуни раво кўрамиз.
Телеграмда сифатли контент топиш сомон ичида игна излашдек мушкул. Биз эса сиз учун бу ишни осонлаштирдик — энг сара блогларни жамладик!
Бир-бирини такрорламайдиган, хабарлари билан чарчатмайдиган ва фойдали маълумот берувчи блоглар рўйхати сиз учун тайёр.
Биз энг яхшиларини сизга илиндик — сиз эса яқинларингизга улашинг!👇👇👇
👉 /channel/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈
SQB иш ҳақи лойиҳасини креатив видеоролик орқали тақдим этди
Одатда бу каби ҳолатларда мижозлар ўз карталаридаги пулларни 1 фоиз эвазига нақдлаштирадилар. Банк таклиф қилаётган иш ҳақи лойиҳаси доирасида Mastercard ёки Visa карталарини очиб, SQB Way4 банкоматларидан атиги 0,4% комиссия билан нақд пул ечиб олиш мумкин.
Visa ва Mastercard карталарини Ўзбекистон ичида барча харидлар, шу жумладан хориждан онлайн харидлардан ташқари, бевосита чет элда ҳам ишлатиш имконияти мавжуд. Картадаги маблағлар автоматик равишда маҳаллий валютага конвертация қилинади.
Батафсил.
👉 @bankirkundaligi 👈
ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ ОЛИБ БЕРИШНИ ВАЪДА ҚИЛГАН ФИРИБГАРЛАР УШЛАНДИ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда собиқ банк ходими Н.А. (муқаддам судланган) фуқаро И.Я.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида Яшнобод туманидаги тижорат банки филиалидан 1 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб бериш эвазига 3 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ш.И. ва Ш.Х. ўзаро тил бириктириб, фуқаро Ф.Ғ.нинг ишончига кириб, унга Навоий шаҳридаги тижорат банкларнинг биридан 100 млн сўм имтиёзли кредит расмийлаштириб беришлари эвазига 30 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Шу каби, Департаментнинг Олтиариқ тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ю.Т. (муқаддам судланган) тадбиркор Ў.Т.нинг ишончига кириб, унга гўёки банк муассасасида ишловчи танишлари орқали 100 млн сўм имтиёзли кредит ажратиб бериши эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бундан ташқари, фуқаро Ю.Т. ва бошқалар фуқаролар Ф.М., М.С. ва Д.Д.нинг ишончига кириб, уларнинг номига 300 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ўзлаштирганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦 Асакабанкнинг "Маҳалла банкирлари" тизими орқали Хоразмда иш ўринлари яратилмоқда
Ўзбекистонда кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ислоҳотларда Асакабанк фаол иштирок этмоқда.
Банк томонидан амалга оширилаётган "Маҳалла банкирлари" тизими орқали Хоразм вилоятида қуйидаги ишлар амалга оширилди:
☑️ Урганч шаҳридаги "AL-FER" МЧЖда – 12 та янги иш ўрни яратилди.
☑️ "BABY MED KLINIKA" – замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланиб, 10 та иш ўрни ташкил этилди.
☑️ Сартарошлик соҳасидаги лойиҳа – 1 та янги иш ўрни билан аҳоли бандлиги таъминланди.
Бу ютуқларнинг барчаси маҳалла банкирларининг маслаҳати ва амалий кўмаги натижасида амалга оширилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
ATTO ва Uzum Bank синов лойиҳаси доирасида Тошкент аҳолиси метрода йўл ҳақи учун 1,5 миллиард сўмдан ортиқ кешбэк олди
ATTO ва Uzum Bank ҳамкорликни кенгайтиришини маълум қилди. Компаниялар Тошкент метросида электрон тўловларни ривожлантириш бўйича муваффақиятли синов лойиҳасини амалга оширишди. Ўтган йилнинг 1 ноябридан бошлаб пойтахт аҳолисига метродаги сафардан 1,5 млрд сўмдан ортиқ кешбек қайтарилган. Лойиҳани кенгайтириш мақсадида ҳамкорлар нафақат метро, балки Тошкент автобусларида ҳам йўл ҳақи тўлови учун Uzum Bank иловасида ягона QR-кодни синовдан ўтказмоқда.
Электрон тўловларнинг ривожланиши фойдаланувчиларнинг кундалик ҳаётини осонлаштиради, чипта сотиб олиш учун кетадиган вақтни қисқартиради ва транспортнинг ўтказувчанлик қобилиятини оширади. Келажакда лойиҳани нафақат пойтахтда, балки Республиканинг бошқа шаҳарларида ҳам ривожлантириш режалаштирилган.
👉 @bankirkundaligi 👈