Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot
СТАТИСТИКА АГЕНТЛИГИГА МБ ЗАМПРЕДИ ДИРЕКТОР БЎЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Беҳзод Сайлихонович Ҳамраев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ УЧУН СУБСИДИЯ ОЛИШГА АРИЗАЛАР ҚАБУЛИ БОШЛАНАДИ
Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризаларни 3 март куни соат 09:00дан бошлаб жўнатиш мумкин. Бу ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Аризаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал (my.gov.uz) орқали топшириш мумкин. Бунда ариза берувчи хоҳиши билан унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадлари киритилиши мумкин.
☑️Шунингдек, аризачи ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромади қуйидагича бўлиши керак:
▪️Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (ҳозирда 3,11 млн — 9,24 млн сўм);
▪️Тошкент шаҳрида — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7−9,2 баравари (ҳозирда 3,11 млн сўм — 10,62 млн сўм).
Янги қабул қилинган Фармонга кўра, субсидиялар сони ўтган йилга нисбатан 1,5 баробарга оширилиб, 30 минг нафар талабгорларга ажратиш белгиланган.
Ариза топшириш учун ҳавола👇
https://my.gov.uz/oz/service/325
☝🏻Ариза берувчида, жумладан, унинг турмуш ўртоғи номида республика бўйича мулк ҳуқуқи билан турар жой мавжуд бўлмаслиги керак.
Қайси банклардан ипотека кредити олиш мумкинлиги ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.
Яқинларга, уй олмоқчи бўлганларга, маҳалладошларга юбориб, хабардор қилиб қўямиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
Фонд биржаларининг фаолиятини тартибга солиш Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг зиммасига юклатилади
Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокамадан ўтиб, маъқулланди.
Рақамли технологиялар ва электрон тўлов тизимлари бугунги кунда жадал ривожланмоқда. Натижада интернетда ноқонуний таваккалчилик ўйинларининг тарқалиши ҳам кузатилмоқда. Бу эса фуқаролар, айниқса ёшлар ўртасида катта молиявий йўқотишларга олиб келиши ва шахсий маблағларнинг ноқонуний каналларга йўналтирилишига сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам, янги қонун соҳани ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга қаратилганлиги айтилмоқда.
☑️Қонун билан қуйидаги муҳим ўзгартишлар киритилди:
▪️Акциядорлар ҳуқуқлари мустаҳкамланади – акциядорлик жамиятлари ходимларига акцияларни имтиёзли шартларда сотиб олиш ҳуқуқи берилади, шунингдек, дивидендлар тўланиши бўйича кафолатлар кучайтирилади.
▪️Акциядорлик жамиятларининг веб-сайтларига қўйиладиган талаблар енгиллаштирилади – бу уларга ахборот ошкор этиш жараёнларини соддалаштириш имконини беради.
▪️Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ўтказиш тартиби аниқлаштирилади – бунда уларни ташкил этиш ва ўтказиш шаффофлигини таъминлаш чоралари кучайтирилади.
▪️Фонд бозори ва букмекерлик фаолияти давлат назоратига олинади – бу соҳадаги ваколатлар Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига юклатилади. Агентлик энди электрон тижорат, лотереялар, интернетдаги таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерлик фаолиятини лицензиялаш билан шуғулланади.
Янги қонун ноқонуний онлайн ўйинларнинг олдини олиш, фуқароларни молиявий хавфлардан ҳимоя қилиш ва капитал бозорини янада ривожлантиришга хизмат қилади деб ҳисоблаш мумкин. Шу билан бирга, букмекерлик ва таваккалчилик ўйинларини фақат қонун доирасида фаолият юритувчи ташкилотлар орқали амалга ошириш тизими жорий этилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
БУГУН ЛОЙИҲА КИРИТИШНИНГ СЎНГГИ КУНИ. ҚАЙСИ ВИЛОЯТ БУНГА КЎПРОҚ ҚИЗИҚИШ БИЛДИРМОҚДА?
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йил 20 феврал соат 10:00 ҳолатига кўра, "Ташаббусли бюджет" жараёнининг 2025 йилга 1-мавсуми доирасида ҳудудлар миқёсида киритилган лойиҳалар тўғрисидаги маълмуотларни тақдим этди.
Унга кўра, мавжуд маҳаллаларига нисбатан энг кам лойиҳа киритган вилоятлар ТОП-5 таликни Фарғона вилояти бошлаб беради. Энг кам лойиҳа киритганлар мос равишда Самарқанд, Андижон, Тошкент ва Қашқадарё вилоятлари ҳисобланади. Ушбу ҳудудлардаги киритилган лойиҳалар Республика кўрсаткичидан паст.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳудудларда маҳаллалар сони бошқаларга қараганда сезиларли кўп ва шунинг учун ҳам топшириқни тўлиқ етказиб назорат қила олмаган бўлиши мумкинлиги ҳақида яхши гумонда бўламиз.
Лойиҳа киритиш бугун соат 23:59 да якунланади.
Аввалроқ, ушбу мавсумда барча маҳаллалар иштирок этиши мумкинлиги маълум қилинган эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда
▪️БАНКОМАТ ҚАНЧА ХИЗМАТ ОЛАДИ ЎЗИ?
2025 йил 18 феврал куни Олмазор тумани Қорасарой кўчасидан Халқ банкига тегишли банкоматдан пул ечдим. Банкомат комиссияси 300 минггаям 5 минг сўм, 100 минг сўм ечганимгаям 5 минг сўм олди.
Банкомат камиссияси 1 фоизку ҳамма жойда Call-марказига мурожаат қилсам аниқ жавоб беришмади.
Бу масалани Халқ банки ўрганиб, изоҳ берса бошқа обуначиларимиз учун ҳам керакли бўларди.
▪️БАНК КАРТАМНИ ЁПИБ БЕРМАЯПТИ
Мен У.Ш.Н 2025 йил 11 феврал куни Ҳамкорбанкнинг Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Шахрисабз кўчада жойлашган “Пойтахт“ Мини банкига менинг номимга очилган карталарни ёпиш юзасидан ариза қолдирдим.
Аммо ҳозирги кунгача бир неча бор қайта банк мурожаат ва Call-марказига мурожаат қилишимга қарамасдан ишим ҳал бўлмади. Банк томонидан Техник носозлик 22618 ҳисобрақамларни тўлиқ ёпиш имкониятимиз йўқ бахона қилиб жавоб беришмоқда! Карта 22618... ҳисобрақамларни ёпиб беришмаяпти.
Ҳамкорбанкда очилган 2 та Ҳумо картам бор. 9860* 9854, 9860*5016.
22618-ҳисобрақамлар ёпилмаганлиги боис ва карталарим лимити 20 тадан ошганлиги боис бошқа банкдан янги карта оча олмаяпман!!! Амалий ёрдам беришингларни сўрайман!
Бу масалаларни Марказий банк томонидан ўрганиш истаги билдирилса, мурожаатчилар билан боғланиш учун шахсий маълумотлари тақдим этилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН ФУҚАРОЛАРГА ТЕГИШЛИ БАНК КАРТАЛАРИ ҲАҚИДА SMS-ХАБАРЛАР ЮБОРИЛАЁТГАНЛИГИГА ДОИР ТАРҚАТИЛАЁТГАН ХАБАРЛАР ЮЗАСИДАН ҚУЙИДАГИЛАР БИЛДИРИЛАДИ
☑️Мазкур SMS-хабарлар тижорат банклари томонидан Марказий банкнинг тегишли кўрсатмасига мувофиқ фуқароларни уларнинг номига расмийлаштирилган банк карталари тўғрисида хабардор қилиш мақсадида юборилмоқда. SMS-хабарларда келтирилган банк карталари рақамлари ахборот хавфсизлиги ҳамда киберхавфсизлик талабларидан келиб чиқиб, қисман беркитилган тарзда акс эттирилган.
▪️Фуқаролар SMS-хабарларда қайд этилган банк карталари уларнинг номига расмийлаштирилганлиги билан боғлиқ бирор тушунмовчиликлар келиб чиққан тақдирда, хизмат кўрсатувчи тижорат банкига мурожаат қилиб, ҳолатга аниқлик киритишлари ҳамда фойдаланмаётган банк карталарини ёпишлари тавсия этилади.
☝️🏻Қайд этиш лозимки, анъанавий усулда банк картаси очишдан ташқари фуқаролар номига банк карталари (хусусан, виртуал банк карталари) фирибгарлар томонидан банк мобиль иловаларидаги фуқаро шахсий кабинети эгалланиши оқибатида ёки фуқаронинг ўзи банк мобиль иловасида рўйхатдан ўтиш орқали расмийлаштирилиши мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️«Республикамиз ҳудудида фаолият олиб бораётган тижорат банклари орасида қайси банк хизматларидан фойдаланасиз ва ушбу банкни яқинларингизга тавсия қиласиз?» - деган сўровнома ҳам бўлиб ўтмоқда. 👉Мана бу ерда.👈
Унда бизнинг канал обуначилари ҳам иштирок этишларини таклиф этамиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️⚡️ЯНГИ ТУРДАГИ МОЛИЯВИЙ ЁРДАМЛАР ЖОРИЙ ЭТИЛДИ
☑️Қарорга кўра, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги янги турдаги молиявий ёрдамлар жорий этилади:
▪️озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларга улар томонидан тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик каби йўналишлардаги аниқ лойиҳалар амалга оширилиши учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 бараваригача миқдордаги субсидиялар;
▪️ўзини ўзи банд қилмоқчи бўлган ишсиз фуқароларни ёки камбағал оилалар аъзоларини касаначи сифатида ишга олган тадбиркорларга уларнинг айланма маблағларини тўлдириш учун ҳар бир жалб қилинган касаначи учун БҲМнинг 10 бараваригача миқдордаги 3 йилгача муддатга фоизсиз ссудалар;
▪️камбағал оила аъзоларига ўз фаолиятини бошлаши учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни харид қилишга БҲМнинг 50 бараваригача миқдордаги 6 ойдан 3 йилгача муддатга фоизсиз ссудалар;
▪️камбағал оилаларга деҳқончилик ва боғдорчилик ташкил қилиш учун деҳқон хўжаликларига сув қудуқларини бурғилаш, насос агрегатларини сотиб олиш, томчилатиб суғориш тизимини ўрнатиш ва электр тармоқларини тортиш учун 6 ойлик имтиёзли давр билан БҲМнинг 200 бараваригача миқдордаги 5 йилгача муддатга фоизсиз ссудалар;
▪️маҳаллаларнинг ихтисослашуви ва драйвер йўналишларидан келиб чиқиб, ўз тажрибасини 10 тагача камбағал оилаларга ўргатган ва уларга доимий даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашган тадбиркорларга ҳар бир камбағал оила учун БҲМнинг 3 баравари, бироқ БҲМнинг 30 бараваригача миқдордаги грантлар.
👉 @bankirkundaligi 👈
ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ЮҚОРИ ЛАВОЗИМЛАРГА ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ЎТКАЗИЛАДИМИ?
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг таклифларига асосан ҳоким ёрдамчиларини танловсиз тўғридан-тўғри юқори лавозимларга ўтказишга рухсат берилибди - деган хабарлар тарқалди.
Буни тегишли мутахассислардан аниқлаштирдик. Ҳақиқатан бу бор гап. Лекин барча ҳоким ёрдамчиларига тегишли эмас!
Тегишли тартибда "Миллий кадрлар заҳираси"га ёки "Салоҳиятли кадрлар резерви"га киритилган ҳоким ёрдамчиларигагина рухсат берилган.
Янаям, маҳалладаги хотинлар нима деяётганини билиб қўявериш керак.
👉 @bankirkundaligi 👈
Марказий банк бошқарувининг қарорига асосан қуйидаги масъулияти чекланган жамиятлар микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритилди ва ҳисоб рўйхатидан ўтказилди:
▪️"MILLIY MIKROMOLIYA TASHKILOTI" MCHJ
▪️"ASAKA FINANCE GARANT MIKROMOLIYA TASHKILOTI" MCHJ
▪️"XALQ MIKROMOLIYA TASHKILOTI" MCHJ
▪️"SQB MIKROMOLIYA TASHKILOTI" MCHJ
▪️"TURON MIKROMOLIYA" MCHJ
▪️"BIZNESNI RIVOJLANTIRISH MIKROMOLIYA TASHKILOTI" MCHJ
▪️"ALOQA FINANCE DEVELOPMENT MIKROMOLIYA TASHKILOTI" MCHJ
▪️"MICROFINANCE SERVICE" MCHJ
▪️"CASH POINT" MCHJ
▪️"ALMIZAN MIKROMOLIYA TASHKILOTI" MCHJ
▪️"TAYAN" MCHJ
Эслатиб ўтамиз, Президентимиз давлат банклари ҳам ўзининг микромолия ва факторинг компаниясини очиши юзасидан топшириқ берган эди.
Рўйҳатга кўра, қайсидир давлат банки микромолия ташкилоти очмаганми?
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Айрим давлат иштирокидаги тижорат банкларининг овозлари шу даражада камки, одам ўйланиб қолади. Ҳатто ўз ходимлари ҳам ишлаётган банкига овоз бергиси келмаганини кўриш мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНК ТИЗИМИДА ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРАЁТГАН ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ БОШҚАРУВИ РАИСЛАРИ ОРАСИДА ҚАЙСИ РАҲБАРНИ ЭЪТИРОФГА ЛОЙИҚ ДЕБ УШБУ БАНКНИ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАВСИЯ ҚИЛАСИЗ?
⭐️ Сўровнома 2025 йил 18 февраль куни соат 20:00 да якунланади.
БИТИРУВЧИЛАРНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШДА ҲАМ БАНКЛАР ВА ҲОКИМЛАР МАСЪУЛЛИГИ БЕЛГИЛАНДИ
ЁШ ТАДБИРКОРЛАРГА 2,5 МЛРД СЎМГАЧА ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР АЖРАТИЛАДИ
☑️Президент бугун ёшлар тадбиркорлигида мутлақо янги даврни бошлаб берадиган 3 та катта ҳужжатга имзо чекканини эълон қилди.
▪️Биринчи ҳужжатга мувофиқ, Ёшлар агентлиги ҳузурида Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 100 миллион доллар маблағ ажратилди.
Энди тадбиркор ёшларга 2,5 миллиард сўмгача имтиёзли кредитлар берилади, ташаббускор ёшларнинг стартап лойиҳаларига 2 миллиард сўмгача инвестиция киритилади.
▪️Иккинчи қарор билан олийгоҳ битирувчилари бандлигини таъминлаш бўйича янги тизим яратилмоқда. Бунинг учун Миллий банкка 100 миллион доллар ресурс берилади.
Банк Олий таълим вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда олийгоҳ битирувчиларининг ташаббус ва ғояларини лойиҳага айлантириш бўйича янги банк хизматлари пакетларини жорий этади.
Шунингдек, битирувчиларни иш билан таъминлаш бўйича ҳокимлар, банк ва корхона раҳбарларидан иборат комиссия тузилади. Комиссия иш ўринларини яратиш, кадрларга эҳтиёж, бўш ўринларга ёшларни жойлаштириш масалаларини ҳал этади.
▪️Учинчи ҳужжатга кўра, Алоқабанк ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи таянч “ёшлар банки”га айлантирилиб, бунга 200 миллион доллар ажратилди.
Банк ўзини ўзи банд қилган ёшлар лойиҳалари учун 100 миллион сўмгача 7 йил муддатга имтиёзли микроқарз ажратади.
ЯТТ бўлган, камида 20 нафар ёшни ишга олиб, кичик корхона очган ва ўқув маркази ташкил қилган ёш тадбиркорларга 7 йил муддатга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади.
Банк кредитларининг камида 30 фоизи хотин-қизлар тадбиркорлиги учун йўналтирилади.
Ҳудудларда “ёшлар бизнес инкубатори” ташкил қилиниб, ёшлар ғоялари стартапга айлантирилади, 6 ойдан 3 йилгача қўллаб-қувватланади, тайёр бизнес, корхона даражасига олиб чиқилади.
“Алоқа венчур” жамғармаси орқали стартапларга 50 мингдан 1 миллион долларгача сармоя киритилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
“ТРАСТБАНК” ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКА ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИ САВДОСИДА ИШТИРОК ЭТУВЧИЛАР УЧУН МАХСУС ИМТИЁЗЛАР ВА ҚУЛАЙ ШАРТЛАРНИ ТАКЛИФ ЭТДИ:
▪️Миллий ва хорижий валютада қулай тарифлар;
▪️Ўзбекистон Республикасида ва ташқарисида миллий ҳамда хорижий валютадаги пул ўтказмалар учун минимал комиссиялар;
▪️Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий валютадаги пул ўтказмалари БЕПУЛ;
▪️ЎзРТХБга соат 21:00 га қадар жорий сана билан пул ўтказиш;
▪️Юридик шахсларнинг ташқи савдо шартномаларини юритиш БЕПУЛ;
▪️Чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш хизматлари учун валюта курсларида имтиёзлар;
▪️Нақд хорижий валютадаги амалиётлар учун имтиёзлар;
▪️Мижозларга ташқи савдо операцияларига оид ҳужжатларни тайёрлаш бўйича маслаҳатлар;
▪️Хизмат кўрсатишдаги оперативлик;
▪️Персонал менежер ва индивидуал ёндашув.
Саволларингиз бўлса 1287 рақамига қўнғироқ қилинг ва батафсил маълумот олинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
БАНК ТУГАТИЛСА ҲАМ, ОМОНАТ ХАВФСИЗ БЎЛИШИ КЕРАК
Бугунги ялпи мажлисда банкларни ихтиёрий тугатиш жараёнини қайта кўриб чиқиш масаласи ҳам муҳокамада бўлди. Илгари банк тугатилишига рухсат бериш бир босқичли жараёндан иборат бўлган бўлса, янги қонунга кўра, бу жараён энди икки босқичдан ташкил топади.
Депутат Екатерина Смесова бу ўзгариш сабабларига қизиқиб, ўзбек тилида савол йўллади. Унга жавобан, Қонун лойиҳасига масъул қўмита аъзоси, депутат Мақсудбек Қурбонбоев “Омонатчиларни ўз эгаларига қайтариш лозим. Бироқ ҳозирги омонатларни биринчи бўлиб тўланишини назорат қиладиган механизм ҳали мавжуд эмас”, — дея таъкидлади.
Унинг айтишича, шунинг учун ҳам энди банк тугатилишидан олдин барча омонатлар тўлиқ қайтарилганлиги қатъий назорат қилинади. Қайд этилишича, янги тартиб банк тизимида шаффофликни ошириш, омонатчилар маблағларини турли хавфлардан ҳимоя қилиш ва молиявий барқарорликни таъминлашга қаратилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (17 - 23 феврал) янгиликлари.
☑️Халқбанки чарм соҳаси тадбиркорлари учун айланма маблағларни тўлдириш учун 24 ойгача муддатга нақд пулда кредит таклиф этди. Фоизи 16,5%. Шунингдек, банк бирламчи бозор учун ипотека кредит таклиф этди. Миқдори 420 млн сўмгача, муддати 20 йилгача фоизи 17%дан бошлаб, бошланғич тўлов 15%дан бошлаб.
☑️Анорбанк Корзинка тармоғида Анор насия орқали тўловни йўлга қўйганини маълум қилди. Муддатли тўлов миқдори 50 млн сўмгача.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк янги хонадон учун ипотека кредит таклиф этди. Миқдори 420 млн сўмгача, фоизи 16,5%дан бошлаб, бошланғич тўлов 15%дан, муддати 20 йилгача.
☑️Туронбанк янги хонадон сотиб олиш учун 17,5%ли ипотека кредит таклиф этди. Муддати 20 йилгача, бошланғич тўлов 15%дан, миқдори 420 млн сўмгача.
☑️Универсалбанк "Инвест-8" валюта омонатини таклиф этди. Муддати 18 ой, фоизи 8%, минимал миқдори 200$.
☑️Ориент финанс банк юридик шахслар учун "Муддатли" омонатини таклиф этди. Минимал сумма 200 млн сўм, муддати 24 ойдан бошлаб, фоизи 6 дан 19%гача.
☑️Тенге банк Captiva 5, Traverse, Onix ва Tracker 2 автомобиллари учун 5% ли автокредит таклиф этди. Дастлабки тўлов 50%, муддати 24 ойгача.
☑️Ҳамкорбанк "Ҳамкорлар" креитини таклиф этди. Бунда 4 та ҳамкорлар бир-бирига кафил бўлиб, гаровсиз ҳар бири 100 млн сўмдан кредит олиши мумкин. Тел.: 1809.
☑️ИнфинБанк "Инфин насия" муддатли тўлов картасини таклиф этди. Молиялаштириш муддати 5 йил, миқдори 100 млн сўмгача. Ушбу карта билан банкнинг ҳамкор дўконларида харидларни амалга ошириш мумкин.
☑️Асакабанк Onix автомобили учун 53 млн сўм бошланғич тўлов билан 48 ой муддатга автокредит таклиф этди. Фоизи 20,5%, бошланғич тўлов 30%.
☑️Ўзмиллийбанк факторинг хизматини таклиф этди. Дастлабки сармоя талаб этилмайди, тезкор кўриб чиқилади.
☑️Агробанк 18 ой муддатга "Сандиқ" омонатини таклиф этди. Фоизи 23%. Омонатга қўшимча маблағ киритиш ва қисман ечиб олиш мумкин.
☑️Трастбанк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди.
☑️Давр банк Davr Mobile 2.0 мобил иловаси орқали 100 млн сўмгача микроқарз олиш, юқори даромадли омонатлар очиш каби хизматларни таклиф этди.
☑️Ипотека-банк "Жамғарма 18%" омонатини таклиф этди. Унга истаган миқдорда маблағни қўшиш ва даромади йўқотмасдан қисман ечиб олиш мумкин. Минимал сумма 15 млн сўм, фоизи 18%.
☑️Зираат банк Ўзбекистон ўтган ҳафтада ҳеч қандай хабар эълон қилмади.
☑️Гарант банк "Макон" ипотека кредитини таклиф этди. Бошланғич тўлов 25%дан бошлаб, муддати 120 ойгача, миқдори чекланмаган.
☑️Пойтахт банк йиллик 25%ли "Биргаликда" омонатини таклиф этди. Муддати 24 ойгача, энг кам миқдори 1 млн сўм.
☑️Смартбанк 50 млн сўмгача фоизсиз муддатли тўлов таклиф этди. Бунинг учун мобил иловадан рўйҳатдан ўтиб ариза, автоматик лимитга эга бўлиш мумкин.
☑️АВО банк AVO platinum картасини бепул очишни таклиф этди. Ойлик комиссия эса битта тандир нон нарҳига тенг - 4990 сўм.
☑️Қуйидаги банклар ишга таклиф этди:
▪️Бизнесни ривожлантириш банки;
▪️Анорбанк;
▪️NBU.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Айни кунда мавжуд ипотека кредитлари шартларини 👉мана бу ерда👈 эълон қилдик.
☑️Камбағал оилаларга 120 млн сўмгача ипотека кредитлари ажратилиши ҳақида 👉Мана бу ерда👈 тўхталиб ўтдик.
☑️Энг юқори фоизли омонатларини эълон қилдик 👉Мана бу ерда.👈
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
8 МАРТ АРАФАСИДА ҚАНДАЙ ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ БЎЛАДИ?
Бу йил 8 март — Хотин-қизлар куни байрами ҳафтанинг шанба кунига тўғри келади.
Меҳнат кодексига кўра, дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
☑️Шунга кўра, байрам арафасида беш кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимларнинг дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:
▪️8 март, шанба – байрам куни, дам олиш куни;
▪️9 март, якшанба – дам олиш куни;
▪️10 март, душанба – қўшимча дам олиш куни.
Қонунчиликка кўра, дам олиш кунларидан ва ишланмайдиган байрам кунларидан ходимларнинг оқилона фойдаланиши мақсадида дам олиш кунлари Президент Фармони билан бошқа кунларга кўчирилиши мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
ТУРОНБАНКДА ТАЙИНЛОВЛАР
Обидов Зоҳиджон Сидиқович ва Хайдаров Рустам Бахтиёрович «Туронбанк» бошқарув раисига ўринбосар этиб тайинланди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Асакабанк Араб банклари консорциуми учун Road-Show ташкил этди
Тадбирнинг асосий мақсади Асакабанкни Яқин Шарқ бозорида ишончли ҳамкор сифатида таништириш, инвестициялар жалб қилиш ҳамда банкнинг глобал миқёсда ўсишига йўналтирилган стратегик ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан иборат бўлди.
Унда Араб минтақасининг етакчи молиявий институтлари, жумладан First Abu Dhabi Bank, Emirates NBD, Abu Dhabi Commercial Bank, Commercial Bank of Dubai, Saudi National Bank, Qatar National Bank, Eximbank of India ва бошқа банклар иштирок этди.
Road-show Ўзбекистонга халқаро инвесторларнинг ортиб бораётган қизиқишини яна бир бор тасдиқлади ва янги ҳамкорлик имкониятларини очди. Тадбир Ўзбекистон ҳамда араб давлатлари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга ва минтақавий иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга хизмат қилади.
Жалб этилган маблағлар яшил иқтисодиёт, фармацевтика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш орқали камбағалликни қисқартиришга йўналтирилади.
Батафсил.
👉 @bankirkundaligi 👈
БАНКЛАР ИШ ЎРНИ БИЛАН...
БАНДЛИК ТОМОРҚА БИЛАН...
Банклар фақат иш ўринлари билан шуғулланмоқда, бандлик масаласини банкларга ўтказилганидан ажабланиб, энди Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги нима билан шуғулланади деб сўраганлар учун жавоб👇
Энди вазирликка деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларини ривожлантириш билан боғлиқ вазифа ва функциялар юкланди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Россиядан туриб бизни кузатувчилар учун пулни ишончли сақлаш ва ўтказиш жуда муҳим! Бунинг учун T‑Bank – ишлаш ва яшаш учун барча имкониятларга эга энг йирик банклардан бири.
Банк иловаси орқали пул ўтказмалари юбориш, солиқларни тўлаш ва уй-жой, иш ҳамда ўқиш бўйича маслаҳатлар олиш мумкин. Россия фуқаролиги бўлмаган хорижий рақамга картани расмийлаштириш ҳам имконияти бор.
☑️Ҳавола орқали Black картасини расмийлаштириб, Pro обунасига ўтинг ва 1 ой бепул фойдаланиш, шунингдек:
- Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга комиссиясиз 50 000 ₽ гача пул ўтказма (Pro обунасисиз – 20 000₽ гача);
- Хорижликларга ёрдам хизмати;
- Бепул хизмат кўрсатиш (агар картада ва дебет ҳисобларда 50 000 ₽ дан ортиқ маблағ бўлса);
- Рус ва ўзбек тилларида 24/7 ёрдам.
Ҳавола орқали картани расмийлаштиринг ва у Россия бўйлаб сизга бепул етказилади.
https://t.tb.ru/bankirkundaligi02
👉 @bankirkundaligi 👈
“Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-1031-сон, 18.02.2025 й.) қабул қилинди:
▪️давлат жисмоний ва юридик шахсларнинг депозитларини 200 миллион сўмгача кафолатлайди – жисмоний ва юридик шахсларнинг омонатлари давлат томонидан ҳимояланади;
▪️омонатни қайтариш муддати 83 кундан 7 кунгача камайтирилади – 2026 йил 1 январдан 15 кун, 2027 йил 1 январдан эса 7 кун бўлади;
▪️омонатларни кафолатлаш агентлиги ташкил этилди – банк тизимидаги барқарорликни таъминлаш учун янги институт иш бошлайди.
☑️Қонун жисмоний шахсларнинг, шу жумладан ЯТТларнинг, шунингдек юридик шахсларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Омонатларни кафолатлаш агентлиги банклардаги омонатларнинг ҳимоя қилинишини кафолатлаш соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади.
☑️Омонатларни кафолатлаш тизими кафолатлаш ҳодисаси юзага келганда Агентлик томонидан омонатчиларга компенсацияларни тўлаш орқали омонатчиларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини давлат томонидан ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуидир.
Банк, шу жумладан микромолия банки ва қонунчиликка мувофиқ ташкил этилган оралиқ банк лицензия берилган пайтдан эътиборан кафолатлаш тизимининг иштирокчисига айланади.
☑️Бир банкда бир омонатчига тўланадиган компенсация қуйидаги миқдорни ташкил этади:
▪️кафолатлаш объекти қолдиғининг тўлиқ ҳажмини, агар унинг миқдори 200 миллион сўм ёки ундан кам бўлса;
▪️200 миллион сўмни, агар кафолатлаш объектининг қолдиғи 200 миллион сўмдан кўп бўлса.
☑️Агентлик тугатилаётган банк омонатчиларининг камида тўртдан уч қисмига компенсацияларни олиш имкониятини қуйидаги муддатларда таъминлаши шарт:
▪️2025 йил 1 январдан бошлаб – кафолатлаш ҳодисаси юзага келган санадан эътиборан 20 иш куни ичида;
▪️2026 йил 1 январдан бошлаб – кафолатлаш ҳодисаси юзага келган санадан эътиборан 15 иш куни ичида;
▪️2027 йил 1 январдан бошлаб – кафолатлаш ҳодисаси юзага келган санадан эътиборан 7 иш кунида.
☝️🏻Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРГА ТАДБИРКОРЛИК БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШИ УЧУН ФОИЗСИЗ ССУДАЛАР АЖРАТИЛАДИ
«Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бандлигини таъминлаш учун молиявий ёрдамлар ажратиш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ-64-сон, 14.02.2025 й.) қабул қилинди.
☑️Унга кўра, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, айланма маблағлари билан таъминлаш ҳамда Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар аъзоларига ўз фаолиятини бошлаши учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни харид қилишга ажратиладиган субсидиялар ўрнига фоизсиз ссуда ажратиш тизимини жорий этилади.
▪️Аҳоли томонидан қизиқиш билдирилмаган, узоқ давр мобайнида фойдаланилмаётган ва самарадорлиги паст бўлган субсидиялар бекор қилинади ҳамда бир-бирини такрорловчи субсидиялар бирлаштирилади.
▪️Маҳаллаларнинг ихтисослашуви ва драйвер йўналишларидан келиб чиқиб, камбағал оилаларга тадбиркорлик ҳамда деҳқончилик билан шуғулланиши учун грант ва фоизсиз ссудалар ажратилади.
☝️🏻2026 йил 1 январдан аҳолига нақд пул шаклида бериладиган молиявий ёрдамлар босқичма-босқич ижтимоий карта орқали ажратилади.
▪️2025 йил 20 мартгача Иқтисодиёт ва молия вазирлиги марказий аппарати тузилмасида Субсидия, ссуда ва грантларнинг самарадорлигини баҳолаш ва мувофиқлаштириш бошқармаси ташкил этилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (27 январ - 16 феврал) янгиликлари.
☑️Асакабанк тадбиркорлар учун 36 ойгача муддатга 25 млн сўм миқдорида кредит таклиф этди. Фоизи 25%.
☑️Халқбанки бирламчи бозор учун "Фаровон" ипотека кредитини таклиф этди. Муддати 20 йил, фоизи 17%, миқдори 420 млн сўмгача.
☑️Анорбанк "Юқори даромад" -26%, "Байрамона" - 25% ва "Кўрпача" - 25% омонат фоизлари шу кўринишда ўзгарганини эълон қилди.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк 60 ойгача муддатга автокредит таклиф этди. Фоизи 25%дан бошлаб, миқдори 600 млн сўмгача.
☑️Туронбанк 750 млн сўмгача миқдорда автокредит таклиф этди. Фоизи 27,99%, муддати 5 йилгача.
☑️Универсалбанк "Миллий" автокредитини таклиф этди. Бошланғич тўлов 25%дан бошлаб, фоизи 30 "дан бошлаб.
☑️Ориент финанс банк қимматбаҳо буюмларни сақлаш учун сейф ячейкаларини таклиф этди. Нарҳи ойига 50 минг сўмдан бошлаб, камида 3 ойлик ижара олинади.
☑️Тенге банк иккиламчи бозор учун 10 йилгача муддатга ипотека кредит таклиф этди. Дастлабки тўлов 25%, кредит фоизи 24,6%, миқдори 820 млн сўмгача.
☑️Узум банк телефон рақам орқали пул ўтказмаларни таклиф этди. Узкард ва Хумо карталарга жорий йил 31 мартгача ўтказмалар бепул.
☑️Ҳамкорбанк исталган мақсадлар учун 100 млн сўмгача микроқарз таклиф этди.
☑️ИнфинБанк янги Chevrolet Onix, Tracker, Captiva va Traverse автомобиллари учун 5,99%ли автокредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 50%, муддати 24 ой.
☑️Азия аллианс банк "Янги тадбиркор" кредитини таклиф этди. Миқдори 300 млн сўмгача, муддати 24 ойгача. Кредит муддатига қараб фоизлари ўзгаради. Тел.: 1270.
☑️Ўзмиллийбанк "Жозиба" омонатини таклиф этди. Минимал миқдор 500 минг сўм, муддати 6 ой, фоизи (Иловада қўйилганда) 22%.
☑️Агробанк "Сандиқ" омонатини таклиф этди. Фоизи 23%. Омонатни тўлдириш ва ечиб олиш мумкин.
☑️Янги банк бошқаруви раиси Светлана Хе ўз лавозимини тарк этганини маълум қилди.
☑️Трастбанк ўз-ўзини банд қилганлар учун 240 ойгача муддатга ипотека кредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 35%, миқдори пойтахтда 420 млн сўм, бошқа ҳудудларда 330 млн сўмгача.
☑️Алоқабанк "Яшил макон" омонатини очганда, ҳар бир очилган омонат учун банк битта кўчат экишини маълум қилди. Муддати 36 ой, фоизи 22%.
☑️Давр банк муддати 60 ойгача онлайн микроқарз таклиф этди. Фоизи 27%дан 49%гача.
☑️Ипотека-банк "Маъқул" ипотека кредитини таклиф этди. Миқдори 450 млн сўмгача, фоизи 21,99%, муддати 20 йил.
☑️БРБ жорий йил бошига кредит қўйилмалари қолдиғи 22 трлн 530 млрд сўмдан ошганини маълум қилди.
☑️Зираат банк Ўзбекистон ўз балансидаги Новза метро яқинидаги 2 қаватли бинони ижрарага беришини маълум қилди.
☑️КДБ банк Ўзбекистон 2025 йил 18 февралдан юридик шахслар ва ЯТТлар учун банк хизмат кўрсатиш шартларига ўзгартириш киритилганини маълум қилди.
☑️Гарант банк жорий йил 11 феврал куни Call-марказида вақтинчалик узилишлар юзага келиши мумкинлигини маълум қилиб, узр сўради. Ҳалигача унинг фаолияти қайта тикландими йўқми, хабар бермади.
☑️Пойтахт банк камида 6 ой фаолият юритган ЯТТларга 50 млн сўмгача имтиёзли кредит таклиф этди. Муддати 12 ой, фоизи 27,99%.
☑️Қуйидаги банклар ишга таклиф этди:
▪️Асакабанк;
▪️NBU.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Айни кунда мавжуд ипотека кредитлари шартларини 👉мана бу ерда👈 эълон қилдик.
☑️Камбағал оилаларга 120 млн сўмгача ипотека кредитлари ажратилиши ҳақида 👉Мана бу ерда👈 тўхталиб ўтдик.
☑️Энг юқори фоизли омонатларини эълон қилдик 👉Мана бу ерда.👈
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
Аввалги хабарлар 👉 мана бу ерда.👈
👉 @bankirkundaligi 👈
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун
Узоқ йиллар суғурта соҳасида фаолият юритган, айни пайтга қадар "MY INSURANCE" АЖ суғурта ташкилотининг Бош директори лавозимида ишлаб келган, суғурта соҳасида самарали меҳнат қилган Кучаров Мурод 38 ёшда вафот этди.
Марҳумнинг оила аъзоларига, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. Охиратлари обод, жойлари Жаннатда бўлсин.
👉 @bankirkundaligi 👈
ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯ ВА НАФАҚАЛАР ОШМАЙДИ
Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги айни пайтда ижтимоий тармоқларда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг 2025 йил 1 мартдан ва 1 августдан 10 фоизга оширилиши тўғрисида хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
⚡️ Иш ҳақи ва пенсиялар бўйича ҳар қандай расмий маълумотлар тегишли давлат органларининг расмий манбалари орқали эълон қилинади дейилади расмий хабарда.
Лекин, вазирлик хабарида қачон оширилиши ҳақида ҳеч нарса ёзилмаган.
Шунчаки, ошмайди бўлди, тарқалинглар.
👉 @bankirkundaligi 👈
БЎЛГАН ВОҚЕАЛАРГА АСОСЛАНГАН ЭРТАК
Қадим яқин замонда бир вазир томонидан катта бир мажлис ўтказилибди. Унда бир вилоят масъули яхши натижаларга эришгани учун бошқаларга ўрнак қилиб кўрсатилибди. Унга ишни қандай ташкил этганини бошқаларга гапириб бериши топширилибди.
У банкларни йиғилишдан озод этганимиз учун шундай натижаларга эришдик деб жавоб берибди.
Бўлиб ўтган воқеага асосланган эртак тугади.
Айтганча, бугун Жиззах вилояти ҳокимининг банкирликдан чиққан 1-ўринбосари З.Азимовнинг туғилган куни экан. Уни табриклаймиз.
(Табрикни юқоридаги воқеага алоқаси йўқ).
👉 @bankirkundaligi 👈
ШЎРЧИ, БУВАЙДА, ФУРҚАТ, КАСБИ ВА ФОРИШ ТУМАНЛАРИ РАҲБАРЛАРИ МАСЪУЛИЯТСИЗЛИГИ КЎРСАТИБ ЎТИЛДИ
Ҳар йили меҳнат бозорига 600 мингдан ортиқ ёшлар кириб келмоқда. 2030 йилга бориб бу кўрсаткич 1 миллион нафарга етади.
Бу борада ёшларни қўллаб-қувватлаш тизими яратилди. Биргина “Ёшлар дафтари” орқали ўтган йили 180 минг нафар ёшларга 345 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатилди.
Ўтган 8 йилда ёш тадбиркорлар сони 3 карра кўпайиб, бугун бизнес вакилларининг салкам 40 фоизини ёшлар ташкил этмоқда.
Ишсиз ёшлар 2 карра камайди. Ишсизликдан холи маҳаллалар сони 1 минг 889 тага етди.
Шу билан бирга, Шўрчи, Бувайда, Фурқат, Касби, Фориш туманларида ишсиз ёшлар кўплиги у ердаги раҳбарларнинг масъулиятсизлигидан далолатлиги кўрсатиб ўтилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
2025 ЙИЛ – АТРОФ-МУҲИТНИ АСРАШ ВА “ЯШИЛ” ИҚТИСОДИЁТ ЙИЛИ
Йил номидан келиб чиқиб, бу борада жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида, бугундан бошлаб ҳар ҳафтанинг жума кунини каналимизда "Тозалик куни" деб эълон қиламиз.
Сиз бу борада атроф-муҳитни тоза сақлашга ўз ҳиссангизни қўшишингиз мумкин. Ўзингиз дуч келган банкоматлар атрофида тўзиб ётган, бетартиб ҳолатларни, банклар ёки бошқа иқтисодий идоралар атрофларидаги чиқинди ташлаб кетилган ёки қаровсиз бўлган ҳолатларни расмга олиб бизга юборинг.
Сиз юборган ҳолатлар каналда ёритилган (шахсингиз сир сақланган) ҳолда, жамоатчилик эътиборига ҳавола қиламиз ва уни бартараф этилишига ҳисса қўшган бўласиз.
Бизга расм юборишда манзилни аниқ ва ҳолатни қисқача изоҳланг.
Фото ёки видеоларингизни @bankirmanbot га юборинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ”НИНГ 2025 ЙИЛГИ 1-МАВСУМИДА БАРЧА МАҲАЛЛАЛАР ИШТИРОК ЭТСА БЎЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2024 йил 29-июлдаги 787-сонли қарорига асосан “Ташаббусли бюджет” жараёнида кетма-кет икки марта ғолиб деб топилган маҳаллалар учун навбатдаги икки мавсум доирасида лойиҳа киритиш имконияти чекланади.
Бунда, маҳаллаларнинг ғолиб лойиҳалари сони 2024 йилги 2-мавсумдан бошлаб ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, айни кунларда 2025 йилги биринчи мавсум учун лойиҳа киритиш босқичи давом этмоқда. 2025 йил 20 феврал кунига қадар лойиҳа киритиш мумкин.Овоз бериш босқичи қачон бошланиши ҳақида
👉мана бу ерда👈
тўхталиб ўтганмиз.
Сизнинг маҳаллангиз ушбу мавсумда ўз ташаббуси билан иштирок этмоқдами?
👉 @bankirkundaligi 👈