bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

66917

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

2025 ЙИЛГИ ЖАҲОН МАТБУОТ ЭРКИНЛИГИ ИНДЕКСИДА ЎЗБЕКИСТОН 180 ДАВЛАТ ОРАСИДА 148 ЎРИННИ ЭГАЛЛАДИ

Бу кўрсаткич ўтган йилги даражадан ўзгармаган бўлса-да, мамлакат ҳали ҳам “қизил зона”да — яъни журналистлар фаолияти учун шароит ёмон бўлган давлатлар сафида қолмоқда.

RSF (Чегара билмас мухбирлар) ташкилотининг ҳисоботида қайд этилишича, Ўзбекистонда хусусий телевидения мавжуд бўлса-да, унинг таъсири сезилмайди. Давлатга қарашли радиолар кўпинча расмий тарғиботни узатади, хусусий радиостансиялар эса ёпиб қўйилиш эҳтимолидан чўчиб, мустақил ёки танқидий позициядан чиқиш қилмайди.

Босма матбуот кўпинча давлат манфаати доирасида ишлайди. Мустақил ва сифатли контент нашр қилаётган онлайн ОАВлар сони чекланган — тахминан 15 тага яқин бўлиб, уларнинг айримлари хорижда жойлашган.

RSF маълумотларига кўра, Беларус 166-ўринни (25,73 балл) ва Озарбайжон 167-ўринни (25,47 балл), Тожикистон 153-ўринни (32,21 балл), Ўзбекистон 148-ўринни (35,24 балл), Қирғизистон 144-ўринни (37,46 балл), Қозоғистон 141-ўринни (39,34 балл) эгаллаган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Биз ўзимизга нимани раво кўрсак, сизларга ҳам шуни раво кўрамиз.

Телеграмда сифатли контент топиш сомон ичида игна излашдек мушкул. Биз эса сиз учун бу ишни осонлаштирдик — энг сара блогларни жамладик!

Бир-бирини такрорламайдиган, хабарлари билан чарчатмайдиган ва фойдали маълумот берувчи блоглар рўйхати сиз учун тайёр.

Биз энг яхшиларини сизга илиндик — сиз эса яқинларингизга улашинг!👇👇👇

👉 /channel/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

«БАНКЛАР ФАОЛЛИК ИНДЕКСИ». ЭНГ ЯХШИ КЎРСАТКИЧ КАПИТАЛБАНКДА, ЭНГ ЁМОН КЎРСАТКИЧ АСАКАБАНКДА

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2025 йилнинг I чораги учун мамлакатдаги 35 та тижорат банкини қамраб олган “Банклар фаоллик индекси”ни ишлаб чиқиб, бизга тақдим этди.

2025 йилдан бошлаб йирик банклар синфига регламентга кўра ўзгартиришлар киритилди ва Давр банк, Тенге банк ва Анор банк йирик банклар қаторига ўтказилди.

Йирик банклар фаолиятини таҳлил қилишда биринчи чорак якунлари бўйича Капиталбанк биринчи, Ҳамкорбанк иккинчи ва Азия Алянс банк учинчи ўринда.

Қайта баҳолаш натижасида тўртта банк – Эрон Содерот банк, Узум банк, Апекс банк ва Смарт банк кичик банклар қаторига киритилди.

Рейтингда энг паст кўрсаткични Асакабанк эгаллаган. Банк балки изоҳ берар.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БУГУН ХОРАЗМДА ТАШРИФ

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюради.

Ташриф дастуридан саноат, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида ишга туширилган янги объектлар, йирик транспорт инфратузилмаси ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишиш ва бошқа тадбирлар ўрин олган.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Бизнесни ривожлантириш банки ва “Uzagrostar xolding” компанияси “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” V халқаро саноат кўргазмасида фаол иштирок этиб, хорижий корхоналар билан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини миллий бренд остида халқаро бозор расталарига олиб чиқиш бўйича келишувларга эришди.

Хусусан, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ, “Uzagrostar xolding” компанияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Магнит” бренди ва “GRT Сonsulting” МЧЖ компаниялари ўртасида имзоланган меморандумга кўра, агроагрегаторлар орқали маҳсулот етиштирувчиларнинг маҳсулотлари миллий бренд остида савдо тармоғи расталарига чиқарилади.

Шунингдек, “Магнит” бренди вакиллари Янгийўл туманида “Темирлан Маркетинг” хорижий корхонаси биносида маҳаллий экспортёрлар билан учрашув ҳам ўтказди. Музокаралар давомида томонлар ўзаро манфаатли келишувларга эришди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ПРОКУРОР, ИИВ ВА СОЛИҚ РАҲБАРЛАРИНИНГ СЕКТОРДАГИ ВАЗИФАСИ РАСМАН ТУГАТИЛДИ

Президентимиз бу борада расман фармонда тўхталиб ўтди.

Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти қуйидагича янги тартиб асосида йўлга қўйилди:

▪️прокурор, ички ишлар ва солиқ органлари раҳбарлари секторлар фаолияти бўйича юклатилган вазифалардан озод этилади;

▪️секторлар ишига Бош вазир ўринбосарлари ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари масъул этиб белгиланади.

☝️🏻Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда секторларнинг янги тартиб асосида фаолият юритиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини киритиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Президентимиз бу масалани жорий йил 5 март кунги йиғилишда таъкидлаб, «...кейинги пайтда прокурор, ички ишлар ва солиқ раҳбарлари секторни баҳона қилиб, соҳасидаги ишларни сусайтириб юборган»и танқид қилинган эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (21 - 27 апрел) янгиликлари.

☑️Халқ банки “Тадбиркор аёллар” платформасини жорий этиш бўйича ҳамкорлик учрашуви ўтказди. Батафсил.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун кредит таклиф этди. Муддати 36 ойгача.

☑️Ориент финанс банк ипотека кредит таклиф этди. Муддати 240 ой, фоизи 17%, миқдори 420 млн сўмгача. Ундан ортган сумма 400 млн сўмгача, 120 ойгача, 25% дан ажратилади.

☑️Асакабанк иш ҳақи картаси эгалари учун кредит фоизини пасайтирганини маълум қилди. Ариза қолдириш.

☑️Ўзмиллийбанк профилактика сабабли жорий йил 28 апрелдан 2 майгача Андижон вилояти Бош боқшармасининг барча банкоматлари вақтинча ишламаслигини маълум қилиб, узр сўради.

☑️Трастбанк "Траст Имкон" омонатини таклиф этди. Фоизи 22%, муддати 24 ой, минимал сумма 500 минг сўм.

☑️Тенге Банк иккиламчи бозор учун ипотека кредит таклиф этди. Фоизи 24,6%, бошланғич тўлов 25%дан, муддати 10 йилгача.

☑️Пойтахтбанк
юридик шахслар учун 3 хил турдаги депозитларни таклиф этди. Муддатлари 12-24 ой, фоизлари 18-19-20%.

☑️Давр банк юридик шахслар учун бирламчи ва иккиламчи автокредит таклиф этди. Муддати 5 йил, фоизи 27,99%, миқдори 500 млн сўмгача.

☑️Анор банк Smart Business депозитини таклиф этди. Энди компаниянгизнинг бўш маблағлари даромад келтириши мумкин.

☑️Бизнесни ривожлантириш банки* *иккита инновацион иловани тақдимот қилди. Батафсил.

☑️Туронбанк юридик шахслар учун миллий ва хорижий валюатада депозитлар таклиф этди. Миллий валютада 20%гача, хорижий валютада 6%гача. Фоизлари ойлик тўланади.

☑️ТБС Банк "Осмон кард"ни таклиф этди. 50 млн сўмгача кредит лимити тақдим этилади. 55 кун ичида қайтарилса, фоиз тўланмайди.

☑️Ипак йўли Банк ўзининг 35 ёшлигини нишонлади. Табриклаймиз.

☑️Ипотека-банк Chevrolet Captiva, Tracker, Onix ва Traverse автомобиллари учун автокредит таклиф этди. Фоизи 2 йилга 17%, 5 йилга 20,5%. Бошланғич тўлов 25% дан бошланади.

☑️
Агробанк NRG Uzbekistan ҳамкорликда ипотека кредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 15%дан, миқдори 420 млн сўмгача, фоизи 17,5%дан бошланади.

☑️
Октобанк S&P Global Ratings халқаро рейтинг агентлигидан "Барқарор" прогноз рейтингини олганини маълум қилди. Батафсил.

☑️
Hamkorbank FAW Trucks юк машиналари ва махсус техникалари учун чексиз миқдорда автокредит таклиф этди. Фоизи 23%дан.

☑️
КДБ Банк Ўзбекистон 2025 йил 8 май кунидан банк тарифларига ўзгаришлар киритилишини маълум қилди.

☑️
МКбанк микроқарз таклиф этди. Муддати 5 йил, фоизи 25%дан, миқдори 100 млн сўмгача.

☑️
Универсалбанк BlueOrchard Microfinance фондидан 5 млн доллар жалб қилганини маълум қилди.

☑️Қуйидаги банклар ишга таклиф этди:
▪️Uzcard (Стажировка);
▪️Асакабанк.

☑️
Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

☑️Айни кунда мавжуд ипотека кредитлари шартларини 👉мана бу ерда👈 эълон қилдик.

☑️Камбағал оилаларга 120 млн сўмгача ипотека кредитлари ажратилиши ҳақида 👉Мана бу ерда👈 тўхталиб ўтдик.

☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни
👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

РОССИЯДА ИШЛАЙСИЗ ВА ЯШАЙСИЗМИ?

Унда Т-Банкнинг қулай Black дебет картаси сизга мос. Уни Россия фуқаролигисиз хорижий телефон рақамига расмийлаштириш мумкин!

Картани 30 апрелгача ҳавола орқали расмийлаштирсангиз, ундан бир йил давомида бепул фойдалана оласиз.

Блаcк картаси билан:

▪️Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистонга комиссиясиз 50 000 рублгача пул ўтказмалари (ПРО обунасисиз 20 000 рублгача)

▪️Қўллаб-қувватлаш хизмати ўзбек, тожик, қирғиз, рус ва инглиз тилларида дам олишсиз ишлайди;

▪️Комиссиясиз нақд пул ечиб олиш (Т‐Банк банкоматларида 500 000 ₽ гача, бошқа банкоматларда 3000 ₽ дан 100 000 ₽ гача)

▪️Махсус таклифлар бўйича 30% гача кешбек олиш

Картани қуйидаги ҳавола орқали расмийлаштириш мумкин. Россияда карта сиз истаган жойга етказиб берилади!

Ҳозироқ ҳавола орқали ўтинг, картани расмийлаштиринг ва бир йил давомида бепул хизматдан фойдаланинг -👇 https://t.tb.ru/bankirkundaligi_go

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ҲОКИМЛИКДАН ОЛАМАН

Тарих мобайнида ёзилган энг қисқа ва балоғатли мактуб:

"Умар ибн Хаттобдан Миср ҳокими Амр ибн Осга:

- Менга етиб келишича, ҳукм мажлисларида сен суяниб ўтирар экансан. Эй Оснинг ўғли, тавозели ўтир! Акс ҳолда ҳокимликдан оламан!".

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️⚡️Ҳар ҳафтанинг шанба куни иқтисодий комплекс ташкилотлари (Жумладан банклар ҳам) йиғилишга айтилишда давом этмоқда.

Бугун ҳам 16:00 га барча иқтисодий комплекс ташкилотлари чақиртирилган.

1 март - шанба кунги хабар
15 март - шанба кунги хабар
29 март - шанба кунги хабар
12 апрел - шанба кунги хабар
19 апрел - шанба кунги хабар.

Меҳнат кодексига риоя этилишини назорат қилувчилар ҳам ҳали ҳамон ўша йиғилишда.

Бу ҳафталик йиғилиш 1-чорак якунига бағишланади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

"Rivoj Moliya" — янги микромолия ташкилоти фаолияти бошланди

📗 "Агробанк" экотизимида яна бир янги лойиҳа — "Rivoj Moliya" микромолия ташкилоти Жиззах шаҳрида фаолиятини бошлади.

Ташкилот асосан якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ва кичик бизнес субъектларини микромолиявий хизматлар билан таъминлаш йўналишида иш олиб боради.

🔹 Жисмоний шахслар учун: 100 млн сўмгача микроқарзлар
🔹 Тадбиркорлар учун: 300 млн сўмгача микрокредитлар, шунингдек, факторинг ва лизинг хизматлари

📌 Молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида, "Rivoj Moliya" микромолия ташкилотининг филиаллари сонини 2025 йил охиригача 6 тага етказиш режалаштирилган.

📍 Манзил: Жиззах шаҳри, Кимёгар МФЙ, А. Навоий кўчаси, 24А-уй, 315-нотурар жой


👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ

Жиззах вилоятида Республика Ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш ўтказилмоқда.

Унда Миллий банк, Микрокредитбанк, Асакабанк, Агробанк ва Халқ банкининг ҳудудий филиалларидаги ўрганишларида банк хизматлари, хусусан, имтиёзли кредит маблағлари ажратиш жараёнида инсон омилининг устуворлиги ва рақамлаштиришнинг тўлиқ жорий этилмагани коррупциявий хавфларни ошириши қайд этилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️⚡️ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ

Бухоро вилояти, Когон туманида маҳалла ёшлар етакчиси ўнлаб фуқаронинг номига кредит расмийлаштириб олгани овоза қилинмоқда.

Аввалроқ, ёшлар учун кредит берилаётгани автобусда юриб карнай-сурнай қилиб овоза қилинаётгани хабар берилган эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Халқ банкида “Тадбиркор аёллар” платформасини жорий этиш бўйича ҳамкорлик учрашуви

Президентимизнинг 2025 йил 14 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-103-сонли Қарори ижроси доирасида, Халқ банки бош офисида тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлик учрашуви ташкил этилди.

Учрашувда Давлат солиқ қўмитаси, Миллий статистика қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, “Realsoft” МЧЖ вакиллари иштирок этди.

▪️Мулоқот давомида Халқ банки ва Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида “Лойиҳалар фабрикаси” негизида янги “Тадбиркор аёллар” платформасини ишга тушириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

☝🏻Ушбу ташаббус хотин-қизларнинг тадбиркорликдаги иштирокини қўллаб-қувватлаш, уларга зарур ахборот ва технологик ёрдам кўрсатишга хизмат қилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

МАНА ШУНДАЙ КУНЛАРГА ҲАМ ЕТИБ КЕЛДИК

Автобусда карнай-сурнайлар билан кредит берилаётгани эълон қилинмоқда.

Ёшлар ўтаверасизлар...

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️⚡️Ҳар ҳафтанинг шанба куни иқтисодий комплекс ташкилотлари (Жумладан банклар ҳам) йиғилишга айтилишда давом этмоқда.

Бугун ҳам 16:00 га барча иқтисодий комплекс ташкилотлари чақиртирилган.

1 март - шанба кунги хабар
15 март - шанба кунги хабар
29 март - шанба кунги хабар
12 апрел - шанба кунги хабар
19 апрел - шанба кунги хабар
26 апрел - шанба кунги хабар.

Меҳнат кодексига риоя этилишини назорат қилувчилар ҳам ҳали ҳамон ўша йиғилишда.

Бу йиғилиш ПҚ-12 ва «Сайхунобод тажрибаси» муҳокамасига бағишланади.

Ривожланиб кетсак керак.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ТАБРИКЛАЙМИЗ

Бугун, 2 май куни Марказий банкнинг Жиззах вилояти Бош бошқармаси бошлиғи Ботиров Салоҳиддин Бахтиёрович таваллуд топган кун.

У 1985 йилда Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманида таваллуд топган. Ўзбекистон Миллий университетини ва Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Банк тизимида 2003 йилдан буён фаолият олиб бораётган Салоҳиддин Бахтиёрович, Марказий банк Жиззах вилояти Бош бошқарма бошлиғи лавозимига 2024 йилда тайинланган.

Унга жамоамиз номидан соғлик-саломатлик, оилавий бахт ва муваффақиятлар тилаб қоламиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 Ўзсаноатқурилишбанк балансидаги мол-мулкларни бозор баҳосида сотиб олинг

Банк 2025 йил 1 майдан бошлаб, ўз балансидаги бино-иншоотлар, технологик ускуналар ва бошқа мол-мулкларни бозор қийматида сотувга чиқарди.

📌 Мулклар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://sqb.uz/uz/catalog/

🔹 Банк, шунингдек, ушбу активлар асосида тўхтаб қолган ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш фаолиятини қайта тиклаб, тайёр бизнес сифатида сотиш ёки инвесторлар билан ҳамкорликда фаолият юритиш таклифларини ҳам кўриб чиқишга тайёр.

📩 Маҳаллий ва хорижий инвесторлардан мақбул таклифлар қабул қилинади.

📄 Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-142-сон Қарори, 15.04.2025 й.


👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 Туронбанк ташаббуси билан ўтказилган “Лимон Гули Сайли”дан видеорепортаж

Аввал хабар берганимиздек 26 апрель куни Туронбанк ташаббуси билан Фарғона вилояти, Учкўприк туманидаги "Боғибустон" маҳалласида баҳорнинг энг ёрқин тадбирларидан бири "Лимон Гули Сайли" бўлиб ўтди.

Тадбир иштирокчилари лимончиликдаги инновацион ёндашувлар, иссиқхоналар, лимон боғлари ҳамда лимонни экспортга йўналтириш учун тажриба ва ғоялар алмашиш имкониятига эга бўлишди.

Батафсил.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Ўзбекистонда 2025 йилнинг биринчи чорагида ўртача ойлик иш ҳақи 5,8 млн сўмни ташкил этди.

Ўтган йилга нисбатан ўсиш — 18%.

☑️Ҳудудлар кесимида:

▪️Тошкент шаҳри: 9,88 млн сўм
▪️Навоий вилояти: 7,33 млн сўм
▪️Тошкент вилояти: 5,43 млн сўм

Энг кам иш ҳақи Қашқадарёда — 4,08 млн сўм.

Соҳалар кесимида:

▪️Ахборот ва алоқа соҳасида иш ҳақи 14,81 млн сўм (+26,8%).
▪️Санъат ва дам олиш соҳасида — 4,83 млн сўм (+20,2%).
▪️Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда энг паст иш ҳақи қайд этилди — 3,62 млн сўм (+11,1%).

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

СИРДАРЁДА ЯНГИ ТАЙИНЛОВЛАР

▪️Абдурауф Таджиев Сирдарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи бўлди;

▪️Комилжон Эрназаров Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сирдарё вилояти бошқармаси раҳбари этиб тайинланди;

▪️Қувончбек Хамдамов Сирдарё вилояти ҳокимлиги молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш котибияти мудири лавозимига тайинланди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

AloqaBank ёш тадбиркорларга ўз лойиҳаларини ривожлантириш имкониятини тақдим этмоқда

2025 йил 28 апрель куни Андижонда AloqaBank ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида "Инвесторлар куни" ташкил этилди. Тадбирда 1500 дан ортиқ иштирокчи — талабалар, стартаперлар ва инвесторлар — ўз бизнес ғояларини тақдим этиш ва ҳамкорлик ўрнатиш учун йиғилдилар.

Тадбир доирасида стартапларнинг питч-сессиялари, бизнес экспертлари билан учрашувлар, Aloqa Ventures ва "Startup Garage" томонидан тақдим этилган ёш тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари тақдимоти ўтказилди. Энг яхши лойиҳалар инвестицияларни, фаол ёшлар эса таълим грантларини қўлга киритдилар.

Маълумот учун, AloqaBank томонидан "Ёшлар бизнеси" дастури доирасида Андижон ёшлари учун 22,4 млрд сўм кредит ажратилди. Ушбу ташаббус Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-62-сонли Қарори доирасида амалга оширилди.

Мамлакатдаги энг йирик ёшлар стартап платформаси бўлган "Startup Garage"нинг фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу лойиҳа вакиллари "Стартап йўли" номли амалий қўлланмани тақдим этдилар.

Китобда стартап ғоясидан муваффақиятли бизнесга айлантириш жараёни босқичма-босқич тавсифланиб, ёш тадбиркорларга ўз ғояларини амалиётга татбиқ этишда ёрдам бериш мақсадида аниқ ва амалий маслаҳатлар берилган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🍋 “Лимон Гули Сайли”да баҳор нафаси! 🍃

26 апрель куни “Туронбанк” АТБ ташаббуси билан Фарғона вилояти, Учкўприк туманининг “Боғибустон” маҳалласида баҳорнинг энг рангли ва илиқ тадбирларидан бири — “Лимон Гули Сайли” бўлиб ўтди!

Тадбирни Фарғона вилояти ҳокими биринчи ўринбосари, Учкўприк тумани ҳокими ва “Туронбанк” АТБ Бошқарув Раиси очиб бердилар.

Сайл давомида меҳмонлар:
✨ Лимончиликдаги замонавий ёндашувлар билан танишиш;
✨ Янги дастурлар ва инновацион лойиҳалар тақдимотларини томоша қилиш;
✨ Лимон асосида тайёрланган мазали таомлардан татиб кўриш;
✨ Иссиқхоналар, лимон боғлари ва экспорт учун мўлжалланган қутилар ишлаб чиқариш корхонасига саёҳат қилиш;
✨ “Тожик”, “Катта Қашқар” ва “Қурбон Қашқар” маҳаллаларидаги намунали иссиқхоналар фаолияти билан яқиндан танишиш;
✨ Энг асосийси — ўзаро тажриба ва ғоялар алмашиш имкониятига эга бўлишди.

Манба

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Асакабанк фақат молиявий хизмат кўрсатиш билан чекланиб қолмай, жойларга чиққан ҳолда, мамлакатимиз ривожи учун ҳақиқий ташаббус кўрсатмоқда!

Хусусан, Хоразм вилоятида амалга оширилаётган фармацевтика лойиҳаларини шахсан ўрганиш учун банк раҳбарияти жойига чиққан ҳолда ўрганишлар ўтказмоқда. Ташрифлар давомида ҳар бир лойиҳа атрофлича таҳлил қилинди, муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилди. Энг муҳими – аниқланган масалалар ҳудудий ва республика даражасидаги мутасадди идораларга етказилиб, назоратга олинган!

Асакабанк ўз фаолияти орқали маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва иқтисодиёт тармоқларини диверсификация қилишдек улкан мақсадларга хизмат қиляпти.

Албатта, муаммоларни жойига чиқиб ўрганиш, амалдаги вазият билан яқиндан танишиш — олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириши шубҳасиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК КРЕДИТЛАРИ ШАРТЛАРИ ҚАНДАЙ?

Хабарингиз бор, ўтган ҳафтада оилавий тадбиркорлик кредитлари шартларига бир қатор ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан,
▪️Кредитлар учта дафтардаги фуқароларга ажратилганда, ёшлар ишлари бўлимлари, шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғини раислари мониторинг қилиши;

▪️Ушбу кредитларни ажратишда ҳоким ёрдамчисининг тавсиясини ўзи етарли эмас, энди "Маҳалла банкири" ҳам жараёнга қўшилди;

▪️Оилавий тадбиркорлик кредитларида камбағал оилалар реестрига киритилганларга нақд пулда ажратиладиган йўналишлар кўпайди.

Ушбу постлардан кейин оилавий тадбиркорлик кредитлари ҳақида саволлар кўплаб берилгани боис ушбу масалани кенгайтириброқ ёритиб ўтамиз.

КРЕДИТ МИҚДОРИ
Дастурлар доирасида кредитлар ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга (асосий иш жойига эга шахслар бундан мустасно):

▪️33 миллион сўмгача, бир йилдан сўнг ушбу қарз олувчининг тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги, қарзнинг мақсадли ишлатилганлиги ҳамда заруратга қараб гуруҳ кафиллиги (камида 3 нафар фуқаро) билан қўшимча 50 млн сўмгача револьвер асосида;

▪️ушбу кредитлардан томорқани ривожлантиришнинг бир нечта йўналишларида (паррандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик ва ихчам иссиқхона) фойдаланиши учун;

▪️ер майдони 10 сотихдан ортиқ бўлган томорқа ер эгаларига ва ижарачиларга 50 млн сўмгача гаровсиз;

▪️10 сотихли ихчам иссиқхоналарни барпо этиш ва балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун 100 млн сўмгача гаровсиз ажратилади.

КРЕДИТ МУДДАТИ
▪️
ўзини ўзи банд қилган шахсларга (асосий иш жойига эга шахслар бундан мустасно) ҳамда тадбиркорлик субъектларига 6 ойдан 1 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилдан 4 йилгача муддатга;

▪️чорвачилик (қорамол, қўй, эчки), балиқчилик ва паррандачилик (тухум йўналиши) учун — 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилдан 4 йилгача муддатга;

▪️боғдорчилик
(кўчатчилик), узумчилик (ток сўриси) ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона қуриш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарини харид қилиш ҳамда уларни жойлаштириш учун бино ва иншоотлар қуриш, артезиан қудуқларини қазиш учун — 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга;

▪️оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтов лагерлари мажмуаси, автокемпинглар, экоуйлар мажмуаси, контейнер шаҳарчалар ва чодирли лагерлар ташкил этиш ва уларни таъмирлаш учун — 1 йилгача имтиёзли давр билан 5 йилгача муддатга;

▪️«Ҳунарманд» уюшмаси аъзоларига ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар ва хомашё материалларини харид қилиш, ҳунармандчиликни ривожлантириш марказлари, «уста-шогирд» мактабларини ташкил этиш, уй-музейлар ва устахоналар қуриш ёки шу мақсадларда бино ва иншоотлар сотиб олиш учун — 3 йилдан 4 йилгача муддатга ҳамда айланма маблағларини тўлдириш учун 18 ойгача муддатга ажратилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 Бизнесни ривожлантириш банки раҳбарияти иккита ҳудудда тадбиркорлар билан учрашди

"Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ Бошқаруви раҳбарияти Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида кичик бизнес вакиллари билан учрашувлар ўтказди.

Нукус ва Урганч шаҳарларида, Беруний туманида бўлиб ўтган мулоқотларда "Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастурига мувофиқ жорий қилинган молиявий инструментлар асосида бизнес лойиҳаларни молиялаштириш бўйича фикр алмашилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

2024 йил якунлари бўйича Очиқлик индекси эълон қилинди.

Давлат банклари ичида энг яхши кўрсаткич Ўзсаноатқурилишбанк ва Халқ банкига ва энг паст кўрсаткич эса Асакабанк ва Ўзмиллийбанкка тегишли.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 Туронбанк раҳбарияти Хоразм вилоятида лимончилик йўналишида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашув ўтказди

“Туронбанк” АТБ Бошқарув Раиси Хоразм вилоятида лимончилик соҳаси вакиллари ҳамда маҳаллий тадбиркорлар билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида мазкур соҳани ривожлантириш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ва молиявий кўмак масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат жараёнида тадбиркорлар томонидан соҳадаги долзарб муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича амалий таклифлар билдирилди. Жумладан, "Шокир ўғли Абдулазиз" МЧЖ раҳбари Ш.Худойберганов томонидан лимонзор майдонларини кенгайтириш, лимон сақлаш омборларини барпо этиш ҳамда агротуризм йўналишида лойиҳа амалга ошириш ташаббуслари илгари сурилди.


Тадбир якунида ушбу ташаббусларни амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди ва банк томонидан қўллаб-қувватлаш юзасидан келишувларга эришилди.

Туронбанк ўз мижозлари ва мамлакат агросаноат соҳаси ривожи учун амалий ёрдам кўрсатишда давом этади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Mastercard World Elite – танловингизга арзигулик Premium карта!

У билан ҳар бир кунингиз қулай, харидларингиз эса янада фойдали бўлади. Премиум даражани ҳозироқ танланг.

Картага буюртма бериш

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Бизнесни ривожлантириш банки иккита инновацион иловани тақдимот қилди

Банк томонидан “Менинг бизнесим” ва “Менинг буюртмам” лойиҳалари кенг жамоатчилик вакиллари учун тақдимот қилинди.

➖“Менинг бизнесим” – бу ўзини ўзи банд қилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун яратилган ноёб рақамли платформадир.ундан ташқари, барча мобил иловалар каби кунлик эҳтиёжларни қондириш учун барча хизматлар мавжуд.
“Менинг буюртмам” – бу мижозлар ва ўзини ўзи банд қилган хизмат кўрсатувчилар ўртасидаги қулай рақамли воситачидир. Бу иловада касблар ва соҳалар бўйича хизматлар каталоги мавжуд ва ундан 24/7 режимида фойдаланиш мумкин.

Тақдимот маросимида спикерлар томонидан “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг истиқболдаги режалари ва татбиқ этилиши мўлжалланаётган янги инновацион лойиҳалар ҳақида ҳам маълумот  берилди.

Батафсил.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel