Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot
Siz Rossiyada, qarindoshlaringiz esa O‘zbekistonda bo‘lsa, pul o‘tkazish uchun qulay xizmat qo‘l ostingizda bo‘lishi juda muhimdir. Tinkoff ilovasida kontaktni tanlash va bir necha daqiqada pul o'tkazish mumkin. Pul to'g'ridan-to'g'ri kartaga tushadi, hech qayerga borish shart emas. Agar dekabr oyining oxirigacha 20 000 rubldan boshlab pul o'tkazmasi amalga oshirilsa, uchta avtomobildan biri qo'yilgan yutuqli o'yinda ishtirok etish mumkin.
Yana:
• Tinkoffda ilova va qo‘llab-quvvatlash xizmati nafaqat rus, balki o‘zbek tilida ham mavjud;
• Pul o'tkazish uchun Tinkoff Black kartasini rasmiylashtirish kerak. Bu bepuldir. Shuningdek, dekabr oyining oxirigacha kartani rasmiylashtirgan yangi mijozlar o'rtasida bank 5 000 000 rubl yutuqni o'ynaydi
• Karta dizaynini tanlash imkoniyati mavjud.
• Sovg'asiga — kartxolder.
Kartani rasmiylashtiring va yutuqli o'yinda ishtirok eting
👉 @bankirkundaligi 👈
ДХХ: Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида ноқонуний ер сотиш ҳолатлари аниқланди
Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Департамент ҳамда ички ишлар ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Тўрткўл туманида яшовчи, 1975 й.т., муқаддам судланган шахс фуқарога 30 йил муддатга деҳқончилик қилиш мақсадида ажратилган Тўрткўл туманидаги 1,8 гектар ер майдонини унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 350 млн. сўм олган вақтида ушланди.
Самарқанд вилоятида кузатилган ҳолатда эса Оқдарё туманида яшовчи, 1984 й.т., тумандаги ўзи фаолият юритиб келаётган фермер хўжаликларидан бирига тегишли 20 сотих ер майдонини 40 минг АҚШ доллари эвазига сотишга келишиб, мазкур пул маблағини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Департаментнинг ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ушланди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ва туман ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда фаол тадбир ўтказилди.
Унда Фарғона туманида яшовчи, 1967 й.т. фуқаро мазкур туманда жойлашган, туман ҳокимлиги захирасидаги ер майдонидан 1 гектарини харидорга 28 минг АҚШ долларига сотишни ҳамда ушбу ер майдонини мансабдор танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
Натижада, у мазкур ер майдони учун пул маблағини олган вақтида ушланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
🎡 iPhone 15 Pro va boshqa sovrinlar Beefortuna Plus'da
Beeline Uzbekistan ilovasida charxpalakni 990 so‘m evaziga aylantirib, ajoyib sovrinlardan birini yutish imkonini qo‘lga kiriting:
∙ Apple iPhone 15 Pro📱
∙ Samsung Galaxy A14 🤳
∙ 1 500 000 so‘mlik "Platina" raqam 💳
∙ 150 GB internet-paket 🌐
↪️ Ilovani yuklash
Sovrindorlarni havola orqali kuzatib borish mumkin.
O‘yin 25-26-noyabr kuni o‘tkaziladi. Tafsilotlar.
#beefortunaplus #iphone15pro
Reklama
HUMO BONUS СОДИҚЛИК ДАСТУРИ ИШГА ТУШИРИЛДИ
Ушбу муносабат билан пойтахтимизда йирик бизнес тадбир ташкил этилди. Унда HUMO тўлов тизимининг бош директори, банк раислари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда HUMO BONUS дастурининг барча ҳамкорлари иштирок этди.
Дастур ҳақида гапирадиган бўлсак, у HUMO миллий карталаридаги биринчи кешбек тизими ҳисобланади. Шундай келиб чиқиб айтиш мумкинки, бу янги ишга туширилган дастур шубҳасиз, Ўзбекистондаги бизнес муҳитига ижобий таъсир кўрсатади.
Масалан, энди сиз HUMO BONUS дастури доирасида амалга оширадиган ҳар бир харидингиз учун кешбеклар оласиз. Бу эса шахсий жамғармангизда акс этиб боради, яъни картангизда кешбеклар (тўловнинг қайтариб берилган бир қисми) тўпланиб боради.
☝️🏻Сиз бу кешбекларни исталган харажатингиз учун исталган пайтда ишлатишингиз мумкин.
Батафсилроқ маълумот учун: humobonus.uz
☎️Телефон: +998931115757
👉 @bankirkundaligi 👈
«Тараққиёт стратегияси» маркази барча юртдошларимизни «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини 2024 йилда амалга ошириш Давлат дастури лойиҳасини шакллантиришда фаол иштирок этишга чақиради.
Бунинг учун Марказнинг uzbekistan2030.uz махсус порталига кириб, стратегиянинг бешта йўналишидан ўзингизни қизиқтирган бирини танлайсиз. Белгиланган жойга таклиф ва мулоҳазаларингизни ёзиб қолдиришингиз ёки уларни аудио, видео файл сифатида ҳам юклашингиз мумкин.
Унутманг, таклифингиз Стратегияни 2024 йилда амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилашга хизмат қилади.
☝️🏻Сизнинг фикрингиз юртимиз келажаги учун муҳим!
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
Сирдарё, Мирзаобод
Мен Б.М. 2013 йил лойиҳаси бўйича Сирдарё вилояти, Мирзаобод туманида қурилган намунавий уйлардан бирини мени номимга қурилган бўлиб, 2019 йил Қишлоққурилишбанкнинг (Ҳозирда Бизнесни ривожлантириш банки) розилиги бўйича, нотариус орқали Э.Б.га олди-сотди шартнома асосида сотганман.
Мен уйни сотган бўлсам ҳам менинг пластик картамдан 2022 йил сентбр ойида кредит қарзи учун пул ечиб олинган.
Мен 2022 йил 3 октябр куни Қишлоққурилишбанкнинг (Ҳозирда Бизнесни ривожлантириш банки) бош офисига бориб А. деган ходимига ҳамма бўлган воқеаларни айтиб бердим ва нотариус орқали булган олди-сотди шартномани нусҳасини ва кадастр нусҳаларини бердим. Ва шу пайтни ўзида улар мени юристни хонасига олиб кириб Сирдарё филиали банк ходимлари ва раҳбарияти яхши иш олиб бормаётганлигини менга айтишди. Мен юристни хонасида бўлган воқеа бўйича ариза ёзиб бердим. Улар менинг картамни авто ундирув программасидан узишди.
Мана бугун 2023 йил 23 ноябр куни соат 04:00 да эрталаб .......1 801 371 минг сўм яна ечилди.
Сиздан илтимос ушбу ундирилган пулларни қайтаришга ва авто ундурув программасидан менинг картамни узишга ёрдам беришингизни сўрайман.
P.S.: Мурожаатчи шахсий маълумотлари банк расмийларига тақдим этилади. Марказий банк назоратга олишидан умидвормиз. Биламиз, сезамиз, мурожаатлар улар томонидан алоҳида назоратда.
👉 @bankirkundaligi 👈
📱 iPhone 15 Pro va boshqa sovrinlar Beefortuna Plus'da
Beeline Uzbekistan ilovasida charxpalakni 990 so‘m evaziga aylantirib, ajoyib sovrinlardan birini yutish imkonini qo‘lga kiriting:
∙ Apple iPhone 15 Pro📱
∙ Samsung Galaxy A14 🤳
∙ 1 500 000 so‘mlik "Platina" raqam 💳
∙ 150 GB internet-paket 🌐
↪️ Ilovani yuklash
Sovrindorlarni havola orqali kuzatib borish mumkin.
Avvalgi o‘yin g‘oliblari.
O‘yin 22-noyabr kuni o‘tkaziladi. Tafsilotlar.
#beefortunaplus #iphone15pro
Reklama
Yangi TBC muddatli depoziti bilan yanada ko‘proq daromad oling!
TBC Bank Uzbekistan 18 va 24 oy muddatga yillik 27% stavkasi bilan yangi omonatni ishga tushirdi. Shuningdek, 13 oy muddatga 26,5% stavkasi amal qiladi.
Yangi depozit — faqat bir marta, ochilganda to‘ldirilib, foizlar har kuni qo‘shib hisoblanadi va bir oyda bir marta to‘lab beriladi.
Ilovaga kirib, “Muddatli depozit” bo‘limini tanlang va bankning eng yuqori foiz stavkasi bilan daromad olishni boshlang.
👉 @bankirkundaligi 👈
БАНК ТИЗИМИДАГИ ТРАНСФОРМАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни банк тизимида трансформация ва хусусийлаштириш жараёнлари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди.
Бу соҳани ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилган ишлар натижасида сўнгги уч йилда банклар капитали 1,8 бараварга, йиллик кредит ажратиш ҳажми 2 бараварга кўпайди. 4 та банк илк бор “евробонд” чиқариб, халқаро капитал бозорларидан 1 миллиард доллар ресурс олиб келди. Ипотека-банкка стратегик хорижий инвестор жалб қилинди. 13 та янги хусусий банк ташкил этилди, Венгрия, Қозоғистон ва Грузиянинг нуфузли банклари юртимизда фаолият бошлади. Онлайн банк хизматлари ҳажми 2,7 баробарга ошди.
Шу билан бирга, банк секторида рақобат кучаймоқда, банк хизматларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан талаб ошмоқда. Бу соҳада трансформация жараёнларини жадаллаштириш, келгуси йиллар учун устувор вазифаларни белгилаб олишни тақозо этаётир.
Хусусан, давлат улушига эга банкларни хусусийлаштиришга тайёрлаш, уларнинг қимматли қоғозларини “IPO”га чиқариш, соҳага тажрибали хорижий мутахассисларни жалб қилиш бўйича таклифлар билдирилди.
Халқаро рейтинг компаниялари билан ҳамкорликни кучайтириб, банкларнинг рейтингини ошириш бўйича ўрта муддатли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Шунингдек, соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини замон талабларига мослаштириш кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Йиғилишда банк раҳбарлари трансформация ва хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш, ходимларни ўқитиш, соҳада илғор IT ютуқларни жорий қилиш бўйича режаларини айтди.
Ҳар бир банк ўзи сармоя киритган лойиҳаларни чуқур таҳлил қилиб, ишга тушишини кузатиб бориши, ҳудудлар ва соҳаларда самардорлиги юқори бўлган лойиҳаларни амалга ошириши зарурлиги таъкидланди.
👉 @bankirkundaligi 👈
МИКРОҚАРЗ
Бизнинг канал билан беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банкларида мавжуд микроқарзлар рўйҳати. Маълумот 2023 йил 13 ноябр куни тижорат банкларининг Бош офислари расмийларидан олинди.
Микроқарз - ҳар қандай мақсад учун нақд пул ёки пластик карточкага ўтказиш орқали доимий даромад манбаига эга фуқароларга ажратилади.
☑️Туронбанк
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 29%дан бошлаб
👉Батафсил👈
Онлайн микроқарз
Муддати 24 ойгача
Миқдори 33 млн. сўмгача
Фоизи 33%
👉Батафсил👈
Гаров асосида (Иш ҳақи талаб этилмайди) микроқарз
Муддати 48 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 29%
👉Батафсил👈
☑️Ўзсаноатқурилишбанк
Муддати 48 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 31%дан бошлаб
👉Батафсил👈
Онлайн микроқарз
Муддати 48 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 27,9%дан бошлаб
👉Батафсил👈
☑️Anorbank
Онлайн микроқарз
Муддати 60 ойгача
Миқдори 50 млн сўмгача
Фоизи 36%
👉Батафсил👈
Гаров асосида (иш ҳақи талаб этилмайди) микроқарз
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн сўмгача
Фоизи 30-36% (скоринг натижаларига асосан белгиланади)
👉Батафсил👈
☑️Агробанк
Онлайн микроқарз
Муддати 24 ойгача
Миқдори 30 млн сўмгача
Фоизи 27,99%
👉Батафсил👈
Mикроқарз
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн сўмгача
Фоизи 27%
👉Батафсил👈
Аванс плюс
Муддати 24 ойгача
Миқдори 30 млн сўмгача
Фоизи 57%
👉Батафсил👈
☑️Микрокредитбанк
Микроқарз
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 26-28%
👉Батафсил👈
Онлайн микроқарз (Маврид иловаси орқали)
Муддати 24 ойгача
Миқдори 30 млн. сўмгача
Фоизи 26-29%
👉Батафсил👈
☑️Трастбанк
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 23,99% дан бошлаб
👉Батафсил👈
Онлайн микроқарз
Муддати 12 ой
Миқдори 20 млн
Фоизи 28%
👉Батафсил👈
Гаров асосида (Иш ҳақи талаб этилмайди) микроқарз
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 23,99 % дан бошлаб
👉Батафсил👈
☑️Халқ банки
Онлайн микроқарз
Муддати 24 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 23%
👉Батафсил👈
☑️Ҳамкорбанк
Микроқарз
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 32 % дан бошлаб
👉Батафсил👈
Онлайн микроқарз
Муддати 36 ойгача
Миқдори 30 млн. сўмгача
Фоизи 32 % дан бошлаб
👉Батафсил👈
Микроқарз драйв (автотранспорт гарови асосида)
Муддати 24 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 48%
👉Батафсил👈
Бизнесни ривожлантириш банки ва Асакабанкларда микроқарзлар ажратиш вақтинча тўхтатилган.
Микроқарз қандай кредит, уни қандай олиш мумкин, қандай ҳужжатлар расмийлаштириш ҳақида 👉 бу ерда батафсил 👈 ўқинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
🎡 iPhone 15 Pro va boshqa sovrinlar Beefortuna Plus'da
Beeline Uzbekistan ilovasida charxpalakni 990 so‘m evaziga aylantirib, ajoyib sovrinlardan birini yutish imkonini qo‘lga kiriting:
∙ Apple iPhone 15 Pro📱
∙ Samsung Galaxy A14 🤳
∙ 1 500 000 so‘mlik "Platina" raqam 💳
∙ 150 GB internet-paket 🌐
↪️ Ilovani yuklash
Sovrindorlarni havola orqali kuzatib borish mumkin.
O‘yin 18-19-noyabr kuni o‘tkaziladi. Tafsilotlar.
Reklama
⚡️1 ДЕКАБРДАН ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯ ВА ИЖТИМОИЙ НАФАҚАЛАР ОШАДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги (17.11.2023й.) 196-сонли фармони қабул қилинди.
☑️Унга кўра,
▪️бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори 7 фоизга;
▪️базавий ҳисоблаш миқдори 3 фоизга оширилади.
☑️Шунга кўра:
▪️меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 050 000 сўм;
▪️базавий ҳисоблаш миқдори – 340 000 сўм;
▪️пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм;
▪️ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўм;
▪️ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 800 000 сўм;
▪️меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 800 000 сўм;
▪️1941–1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – ойига 3 527 000 сўм;
▪️белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (725 000 сўмдан) 800 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 800 000 сўм;
▪️зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 608 000 сўм;
▪️иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 608 000 сўм;
▪️ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори – 608 000 сўм;
▪️боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 608 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 212 000 сўмдан қўшилади.
☝️🏻Шунингдек, боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 608 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.
Фармон тўлиқ.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
ПУЛИМНИ ҚАЙТАРИНГЛАР
Мен 2018 йилда Миллий банк Каттақўрғон филиалидан ипотека кредити олганман. Ҳар ой кечикмасдан тўлаб келаяпман.
Бироқ 2023 йил сентябр ойида тўлов қилишимга қарамасдан картамдан ҳам тўлов ечиб олишди. Банк ходимларидан тушунтириш талаб қилсам, «хатолик бўлибди кейинги ой тўламайсиз тўғри бўлади» дейишди. Мен хўп майли рўзғорни бир амалларман деб индамандим.
Лекин мана ноябр ойига келиб ўз вақтида тўлов қилишимга қарамасдан бугун яна картамдан ечиб олишди. Ойни бошида тўлов қилиб банк ходимларига айтгандим «Тўладим яна ўтган сафаргидай картаданам ечиб олманглар» деб. Лекин фойдаси бўлмади, шундай лоқайдлик қилиб халқни банкка бўлган нафратини қўзғатаяпти булар!
Нима қилиш керак! Ўша лоқайд келиб рузғоримни юритиб берадимикан энди!
Банк оператори телефон қилиб «Ўзингиз тўланг паластикдан олиш ишламаётгандир нимага туламай юрипсиз» деганидан кейин тўлагандим. Банк ходимигаям ёзганманку «Оператор телефон қилгани учун тўладим яна пластикданам ечиб оманглар» деб.
Тўлов қилганимдан кейин кўрмайдими тўланганини яна икки марта ечишга нима бор.
Қандай қайтарса бўлади ортиқчасини пул керакда менгаям, ёрдам беринглар.
P.S.: Бепарволикми? Мурожаатчи шахсий маълумотлари банк расмийларига тақдим этилади. Масалани ўрганиб, изоҳ беришиб юборса яхши бўларди.
Миллий банк куни кеча эълон қилинган йиртилган валюта масаласини ижобий ҳал этиб расмий муносабат билдирди.
👉 @bankirkundaligi 👈
📗Агробанк "АCCА Approved Employer" мақомини олди
Агробанк томонидан Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари (МҲХС) йўналишида амалга оширилган чора-тадбирлар АCCА (Association of Chartered Certified Accountants) халқаро ассоциацияси томонидан муносиб баҳоланди ва банк "АCCА Approved Employer" — «АCCА тасдиқлаган иш берувчи» мақомини олди.
Мазкур мақом банк ходимларини МҲХС йўналишида ўқитиш ва ривожланиш имкониятлари билан таъминлашда расмий эътироф ҳисобланади ҳамда банкнинг иш берувчи сифатида халқаро мавқейини мустаҳкамлайди.
☝️🏻Хусусан, "АCCА Approved Employer" мақоми банк учун халқаро ва маҳаллий мутахассислар бозорига эшикларни янада кенгроқ очиш ва натижада банк бизнесини янада барқарор ривожлантириш имкониятини яратади.
Агробанк АТБ Республикамиздаги банклар ичида ACCA «Молиявий ҳисобот» йўналишида махсус сертификатга эга ходимлар сони бўйича етакчи бўлиш билан бир қаторда Марказий Осиёда мазкур мақомни олган етакчи банклардан бири ҳисобланади.
Энди АCCА билан ҳамкорлик банк ходимларини ушбу йўналишда малакасини ошириш, шу жумладан, АCCА дастурида ўқишни давом эттириши учун янада кўпроқ имтиёзлар беради.
Манба
👉 @bankirkundaligi 👈
🎡 Beefortuna Plus'dan yana sovrinlar
Beeline Uzbekistan ilovasida charxpalakni 990 so‘m evaziga aylantirib, ajoyib sovrinlardan birini yutish imkonini qo‘lga kiriting:
∙ Apple iPhone 14 Pro Max📱
∙ Redmi Note 12 Ice Blue ⌚️
∙ 1 500 000 so‘mlik "Platina" raqam 💳
∙ 150 GB internet-paket 🌐
↪️ Ilovani yuklash
Sovrindorlarni havola orqali kuzatib borish mumkin.
O‘yin 16-noyabr kuni o‘tkaziladi. Tafsilotlar.
Reklama
⚡️НАЗОРАТ ҚИЛИШ ЮКЛАТИЛГАН ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ЎЗИГА БЕРИЛГАН ВАКОЛАТДАН БОШҚА МАҚСАДДА ФОЙДАЛАНГАН
Жалақудуқ туманида 44 та хонадонга имтиёзли нархда кўмир ажратишни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Жалақудуқ тумани ҳокими ёрдамчиси Д.И. куз-қиш мавсумида кўмир ёнилғиси етказиб берилишини назорат қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ аъзоси сифатида туман кўмир омборига назорат учун масъул этиб бириктирилганлигидан фойдаланиб, ҳудуддаги 44 та хонадон учун 38,1 тонна кўмирни имтиёзли нархда ажратиб бериши эвазига “У.К.” МФЙ фаоли М.А.дан 600 АҚШ доллари пора талаб қилиб, ушбу пуллар ҳисобидан 7 млн сўмни кўмир омбори ҳудудида ўзининг бошқарувидаги “Nexia-2” русумли автомашинасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 15 ноябрида МФЙ ҳоким ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилган эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Toshkent markazida Parkwood tayyor turar-joy majmuasida xonadon 6 oygacha bo'lib to'lash bilan.
Yil oxirigacha taklifdan foydalanishga shoshiling va 2024-yilda ko'chib o'ting!
Xonadon sotib olish orqali siz quyidagilarni olasiz:
- Evropa qozonlari va radiatorlari bilan oldindan tugatish;
- panoramik oynalar;
- vertikal bog'dorchilik va avtomatik sug'orish bilan ikkita balkon;
- hovlidagi shaxsiy bog';
- Toshkent markazidagi hayot.
📞 Telefon: +99893 501 55 55
ҲОКИМИЯТДАГИ МАЖЛИСДА МАҲАЛЛА РАИСИ ВАФОТ ЭТДИ
Бугун, 2023 йил 24 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган мажлис пайтида, соат тахминан 10 ларда «Янги Себзор» маҳалласининг раиси Шавкат Муродбеков ҳаётдан кўз юмган. Унинг ўлимига йиқилиб тушгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Олмазор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари воқеани тасдиқлаган. Аммо қўшимча маълумот беролмаслигини айтган.
Шахси сир қолишини истаган манбанинг таъкидлашича, ҳокимиятда масъулларининг «мажлисбозлиги 40 кундан бери давом этмоқда». «Бу мажлисбозлик қачон тугайди? Ҳар кун бир соатлаб кўчада совуқда туряпмиз», деган у.P.S.: Индамадим!
Инна лиллахи ва инна илайҳи рожиъун.
👉 @bankirkundaligi 👈
Open hamkoriga aylaning va o'rta chekni ilk oylardan 80% ga oshiring!
🏪 Open muddatli to'lov kartasini rasmiylashtirgan mijozlarimizga o'z xizmat va tovarlaringizni taklif eting.
Buning uchun hamkorlik shartnomasini tuzish va tranzit hisob raqamini ochish kifoya, qolganini o'z zimmamizga olamiz.
📢 Hamkorlar reklama tomondan ham qo'llab-quvvatlanadi: sayt, ilova va ijtimoiy tarmoqlarda mahsulotlar targ'ib qilinadi, mijozlarni jalb qilish uchun aksiya va tanlovlar uyushtiriladi.
Biz savdoyingiz o'sishidan manfaatdormiz. Shu bois xodimlaringiz uchun muntazam ravishda oflayn treninglar va vebinarlar o'tkazib turamiz.
👉 Batafsil opencard.uz saytida
🌠🎇🎆🌇🏙
Oq Juma 2023 boshlandi!
Hamma chegirmalar bir joyda!
🗓 Qachon: bugundan va 30 noyabrgacha siz uchun eng yaxshi aksiyalar va maxsus takliflarni to'playmiz.
➡️ Qayerda 👉 bu yerda tanishing
🚀 Kimlar qatnashadi:
- Uzum market - barakali juma aksiyasi
- TBC - yuqori foyizli omonat
- immo.uz - yangi uylarga chegirmalar
Undan tashqari:
✈️ aviachiptalarga chegirmalar
🏎 avtoulovlarga chegirmalar ham bor
❗️Diqqat! Aksiyalar royhati to'ldirib boriladi
🌐Sayt |🚀 Telegram |
⚡️⚡️ БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМ ТАЙИНЛАШ ТИЗИМИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИЛДИ
Ҳукумат қарори билан шу йилнинг декабрь ойидан бошлаб болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланган оилаларнинг иқтисодий ҳолати ҳар ой автоматик равишда мониторинг қилинади.
Агар оила иқтисодий ҳолати яхшиланса, нафақа тўлови тўхтатилади.
2024 йил апрелдан фуқаролар онлайн шаклда болалар нафақаси ва моддий ёрдамга ариза топширишлари мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори оширилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
☑️БУГУНГИ ЙИҒИЛИШДА:
▪️Келгуси йилда «Ташаббусли бюджет» ва «Менинг йўлим» лойиҳаларига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан таъмирланадиган ички йўлларни лойиҳалашда уларга кадастр ҳужжатини тайёрлашни ҳам назарда тутиш топширилди.
▪️Айрим вазирликларга берилган ер ва бинолар кадастри ҳам қониқарсизлиги қайд этилди. Баъзи объектларнинг эгалик ҳужжати йўқлиги аниқланган. Ушбу ерларнинг ҳужжати йўқлиги сабабли талон-торож қилинган ҳолатлар мавжуд.
«Қанчалик қийин бўлмасин, охирги беш йилда қишлоқ хўжалигидан 42,5 минг гектарни қисқартириб, аҳоли пунктлари ва саноат ерлари тоифасига ўтказиб бердик.
Афсуски, катта-катта ваъдаларни берган айрим вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бу ерлардан самарали фойдалана олмаяпти», - деди Президентимиз.
▪️Хусусан, 100 та туманда тоифаси ўзгарган 17,5 минг гектар ер на тадбиркорга берилган, на аукционга чиқарилган. Бу ерлар олинганидан буён захирада ётгани танқид қилинди.
▪️Вилоят ҳокимлари йил якунига қадар бу ерлар аукционга чиқарилмаса, қишлоқ хўжалиги тоифасига қайтарилиши ҳақида огоҳлантирилди.
▪️Шунингдек, тоифаси ўзгариб, тадбиркорларга ажратилган 19 минг 300 гектар ердан 5 минг 400 гектари бўш турибди. Саноат зоналарида ҳам лойиҳа жойлаштирилмаган ерлар бор. Аксинча, тайёр инфратузилмаси бўлган саноат ерларидан бошқа мақсадда фойдаланиш кўп учрамоқда.
▪️Йил якунигача янги ерларни ўзлаштириш ваъдасини бажармаган ҳокимлар жаримага тортилиши, уларнинг ер тоифасини ўзгартириш бўйича таклифлари умуман қабул қилинмаслиги кўрсатиб ўтилди.
▪️Бундан буён вилоят кадастр бошлиғини ишга қўйиш ва ишдан олиш Бош вазир томонидан амалга оширилиши белгиланди.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Айтишларича, бугун, 2023 йил 21 ноябр куни, соат 16:00 да Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилади.
Кун тартиби: Ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ер ҳисобини юритиш ҳамда кадастр хизматларининг сифатини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида.
Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг барча ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, Кадастр, Иқтисодиёт ва молия, Инвестициялар, саноат ва савдо, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, транспорт, мактабгача ва мактаб таълими,Соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги бошқармалари, Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этади. Жумладан шаҳар ва туман тижорат банклари раҳбарлари ҳам иштирок этади.
👉 @bankirkundaligi 👈
МАРКАЗИЙ БАНК ОКТЯБР ОЙИДА 16 ТА БАНККА ЖАРИМА ЧОРАСИ ҚЎЛЛАДИ
Марказий банк кўрсатмаларига амал қилмаганлиги ва юклатилган вазифалар ижросини таъминламаганлиги сабабли 1 та тижорат банкига айрим операцияларни амалга оширишга чеклов ўрнатилди, 1 та тўлов ташкилотининг лицензиясини амал қилиш муддати 10 иш кунига тўхтатилди ҳамда 5 та тижорат банки ва 1 та микромолия ташкилоти фаолиятида аниқланган камчиликлар учун чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилиб, тижорат банкларининг жойлардаги филиалларида ўтказилган назорат тадбирлари натижасида аниқланган қоидабузарликлар бўйича 16 та банкка нисбатан жарима чораси қўлланилди.
Буларни номлари ҳақида маълум қилинмаган.
👉 @bankirkundaligi 👈
Самарқанд шаҳрида молиявий пирамида ташкил этган МЧЖ аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг мурожаатларига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ҳ.Ҳ. ва бошқалар “Samarqand credit” номли МЧЖни ташкил этиб, жисмоний шахсларнинг маблағларини жалб этишга доир фаолиятни амалга ошириб, “lnstagram” ижтимоий тармоғида олдиндан 20 фоиз тўлов қилиб 5 хил турдаги кредитларни узоқ муддатга олиш мумкинлиги ҳақида эълонлар бериб, 45 нафар фуқарога кредит ажратиш эвазига 20 фоизлик дастлабки тўлов сифатида жами 479 млн сўм нақд пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 188-1-моддаси (пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
Qora juma oldidan Fortuna g'ildiragini aylantiring!
17-22 noyabr kunlari AMarkets mukofot jamg'armasi 600 $ bo'lgan aksiyani boshlaydi!
Omadingizni sinab ko'ring, agar g'olib bo'lsangiz, qaysi sovrinni qo'lga kiritishingizni aniqlash uchun Fortune g'ildiragini aylantiring.
Sovrinlar:
🚗1 ta BMW aksiyasi
📱1 ta Apple aksiyasi
🥈5 unsiya kumush
🥇2 gramm oltin
💵Hisobga 100 $
🛢1 barrel Brent nefti
Ishtirok etish shartlari:
1. AMarkets sahifasiga obuna bo'ling
2. Fortuna g'ildiragini aylantiring va olgan mukofotingiz bilan ekranning skrinshotini oling
3. Skrinshotni #AMarketsSaxiyJuma bilan storisingizga joylashtiring
Agar sizning sahifangiz yopilgan bo'lsa, u nashr etilganidan keyin 24 soat ichida bizga hikoyangizning skrinshotini yuboring.
22-noyabr kuni random.org tasodifiy raqamlarni tanlash mustaqil xizmati aksiya ishtirokchilari orasidan 3 nafar g‘olibni aniqlaydi.
Sovrinning pul ekvivalenti g'oliblarning savdo hisoblariga o'tkaziladi.
Har bir sovrinning qiymati musobaqa boshlanishidan bir kun oldin $ ga belgilanadi.
AMarkets da savdo hisobingiz yo'qmi?
Unda ushbu havola orqali o’tib, ochishning ayni payti.
🛍 "Open" muddatli to'lov kartasi bilan istalgan xaridlaringizni amalga oshiring!
Karta orqali maishiy texnika, uy jihozlari, zargarlik buyumlari, avtomobil ehtiyoj qismlari va boshqa turdagi ko'plab tovarlarni hamkor do'konlardan sotib olish hamda kafe-restoran, kurslar va klinikalarning to'lovlarini amalga oshirish mumkin.
Miqdori: 66 000 000 so'mgacha
Muddati: 3 yilga (har 12 oyda so'ndirish sharti bilan)
👉 Kartani "Open card: nasiya kartasi" ilovasida onlayn tarzda qulay rasmiylashtiring — IOS | Android
Batafsil ma'lumot Agrobank.uz saytida.
👉 @bankirkundaligi 👈
Siz Mastercard`dan iPhone 15 yutib bo‘ldingizmi?
45 ta ayfon allaqachon o‘z egasini topib bo‘ldi, yana 55 tasi qoldi!
🔥 Makro tarmog‘ida 50 000 so‘m va undan yuqori bo‘lgan xaridlar haqini Mastercard kartasi bilan to‘lang.
🔥 chek va kuponlarni 2023-yil 18-dekabrgacha (shu kun ham kiradi) ro‘yxatdan o‘tkazing.
👉 Mastercard kartasi qanday ochtiriladi
👉 iPhone 15 ni qanday yutib olsa bo‘ladi
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
Бухоро, Когон.
Менда доллар билан муаммо бўлмоқда. Озгина эскироқ ва сал йиртилиб тушган жойи бор, мағиздай пастида.
Менимча бу кўринишдаги валютани қабул қилиши керак, аниқ кўриниб турибтику 20 доллорлик купюралар.
Миллий банк Когон филиали олмади, Халқ банки Когон филиали Миллий банкка боришимни, улар эса Азия Аллианс банкка боришимни айтишди. Кўп бўлади бундай ҳолат. Бирорта банк олмаяпти. Нима қилсам, кимга мурожаат қилсам бўлади?
P.S.: Мурожаатчининг шахсий маълумотлари банк расмийларига тақдим этилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
ПРЕЗИДЕНТ СУРХОНДАРЁГА КЕТДИ
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, муҳим ижтимоий дастурлар ижроси билан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди.
Ташриф дастури кенг кўламли. Иқтисодий йўналишда газни қайта ишлаш, гидроэнергетика, чарм саноати, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик лойиҳалари кўздан кечирилади. Ижтимоий соҳаларда ичимлик суви таъминоти, маҳалла тизими, соғлиқни сақлаш, ёшлар масалаларига эътибор қаратилади.
👉 @bankirkundaligi 👈