Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси. Таҳририят: +998881326666 Реклама ва ҳамкорлик: +998977553333 Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost
Startup Garage филиаллари 4 февраль куни Наманган вилоятида, 5 февраль куни Фарғона вилоятида тантанали равишда очилди. 6 февралда эса Андижон филиали очилиши кутилмоқда. Жорий йил бошидан мазкур лойиҳа филиаллари очилган ҳудудлар 9 тага етди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2090
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
"Миллий банклараро процессинг маркази" АЖ акциядорлари 21 феврал куни жамиятнинг янги раисини сайлаш масаласини кўриб чиқади. Бу ҳақда компания Корпоратив ахборот ягона порталида маълум қилди. Хусусан, тўлов тизими ташкил топгандан буён уни бошқарган Шухратбек Курбанов лавозимини тарк этиши мумкин.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2085
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Octobank ўтган йил давомида барқарор молиявий ўсишни намойиш этди, йирик финтех компаниялари билан шартномалар имзолади, нуфузли форумларда иштирок этди ва мукофотларга сазовор бўлди. Банк томонидан эришилган ютуқлар ва 2025 йилга мўлжалланган режалар ҳақида қуйидаги материалда ўқинг.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2083
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Қозоғистонда Halyk Bank, Евросиё банки, Нурбанк ва ВТБ Банк шўъбаси мамлакат норезидентларига тўлов карталарини чиқаришни тўхтатди. Шунингдек, Kaspi Bank ва Home Credit Bank ҳам ўтган ҳафтадан бошлаб фуқаролиги бўлмаганлар учун банк карталари беришни чеклаган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2079
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Айрим тижорат банклари охирги 12 ой давомида амалиёт бажарилмаган ("ҳаракатсиз") банк карталарини блоклаши мумкинлиги ҳақида мижозларга огоҳлантириш юбормоқда. Бу жараён аввалроқ, Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган вақтинчалик тартиб доирасида амалга оширилаётган бўлиши мумкин.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2077
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Азия Инвест банк Европа Иттифоқи санкцияларига тушиши мумкинлиги ва банкнинг SWIFT хақаро тўловлар тизимидан узиб қўйилиши ҳақидаги хабарларни рад этди. Банк одатий режимда фаолиятини давом эттиради, дейилган банк хабарида.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2073
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
AloqaBank, AloqaVentures ва Startup Garage ташаббуси билан ташкил этилган лойиҳанинг навбатдаги — еттинчи филиали Хоразм вилоятида очилди. Аввалроқ, бу каби филиаллар Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида ҳам иш бошлаганди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2070
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Европа Иттифоқининг навбатдаги санкциялари пакетида Россиянинг 15 та банкини халқаро SWIFT тизимидан узиб қўйиш режалаштирилмоқда. Хабарларга кўра, мазкур рўйхатда Ўзмиллийбанкнинг Россиядаги шўъба банки — Азия-Инвест банк ҳам бор.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2068
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Ўзсаноатқурилишбанк ўтган йил сарҳисоби ва келгусидаги режалари билан ўртоқлашди
Шу мақсадда тайёрланган махсус лавҳа ҳамда Бошқарув Раиси мурожаатида банк эришган ютуқлар, молиявий ва бошқа кўрсаткичлари, аҳоли даромадларини ошириш ва янги иш ўринлари яратиш йўлидаги чора-тадбирлари кенг ёритилган. Мазкур видеомурожаат банкнинг очиқ ва шаффоф ҳамда иқтисодий самарали фаолиятини акс эттиради.
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
2024 йил давомида жамоат транспортида банк карталаридан 146 млн мартадан кўп фойдаланилган ва бу кўрсаткич транспорт карталарини ортда қолдирган. Шунингдек, автобуслар ва метродаги QR-тўловлар ўсиши юз берган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2063
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Ўзмиллийбанк, Халқ банки, Бизнесни ривожлантириш банки, Асакабанк, Агробанк, Микрокредитбанк ва Туронбанк таъсисчилигида "United Ventures" номли венчур фонд ташкил қилинди. Фонднинг устав капитали 525 млрд сўм ва ҳар бир банк 14,28% улушга эгалик қилади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2062
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Ориент Финанс Банкнинг "Қулай ҳамён" овердрафти — зарур маблағларни тез олишнинг осон усули!
Бу хизматдан банк корпоратив мижозларининг ходимлари фойдаланишлари мумкин.
✅ Асосий афзаллиги: фоизлар фақат ишлатилган суммага ҳисобланади. Бу эса режаларни амалга ошириш учун ишончли ва фойдали ечимдир.
Батафсил маълумотлар ofb.uz сайтида.
📞 4004
2024 йилда банк-молия соҳаси ходимларининг ўртача ойлик иш ҳақи 15,3 млн сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 14,3 фоизга ўсди. Бу — маълумотлар эълон қилинаётган охирги 5 йилдаги энг паст ўсиш кўрсаткичидир. Шундай бўлса-да, соҳанинг ўртача ойлиги Ўзбекистонда энг юқориси бўлиб қолмоқда.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2059
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Қонун билан соҳадаги ваколатли орган — Омонатларни кафолатлаш агентлиги ташкил қилинади. Агентлик томонидан омонатчининг (жисмоний шахслар ва тадбиркорлар) ҳар бир банкда қолдиғи 200 млн сўм сўмгача омонатлари (депозитлари) тўлиқ компенсация қилиб берилиши белгиланмоқда.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2057
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Акцияда иштирок этиш учун Ориент Финанс банк томонидан чиқарилган Visa картаси эгаси бўлиш ва 24 февралгача исталган суммада транзакция амалга ошириш керак бўлади. Омадли иштирокчилар BeFit Pro абонементи ва Garmin смарт соатларини ютиб олишлари мумкин.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2053
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Микрокредитбанк ва KWIKPAY дунё бўйлаб комиссиясиз пул ўтказмалари хизматини таклиф қилади
KWIKPAY ва MKBANK орқали МДҲ давлатлари, шу жумладан Россия ва чет элдан юборилган пул маблағларини АҚШ долларида ҳеч қандай фоизларсиз олиш мумкин. Ўтказмалар давлатлар ўртасида нақд пул, телефон рақами, карта ёки ҳисоб рақами орқали амалга оширилади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2089
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Тошкент шаҳрида ҳоким ёрдамчиси 20 нафар фуқарога уларнинг электрон калитларидан фойдаланган ҳолда, жами 427,7 млн сўм кредит расмийлаштиргани ва маблағларини ўзлаштириб юборгани аниқланди. Шунингдек, у яна 5 нафар танишлари номига қалбаки тавсияномалар орқали 207,7 млн сўм кредитлар ажратиб, талон-торож қилиб юборган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2084
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Шайхонтоҳур туман суди 203 нафар фуқарога 150-200 доллардан пул бериб, улар номига автокредит расмийлаштириб келган 6 нафар шахсга ҳукм ўқиди. Маълумотларга кўра, жиноий гуруҳ 62 миллиард сўмдан ортиқ маблағларни ўзлаштириб юборган. Гуруҳ раҳбари 9 йилга, қолганлар ҳам турли муддатларга қамалди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2081
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Top Employer Institute ва BDO ҳамкорликда Капиталбанкда HR бизнес жараёнлари ва ходимлар билан ишлаш амалиётларининг халқаро стандартларга мослигини текширди. Аудит натижалари бўйича Капиталбанк Top Employer сертификатини олган биринчи ўзбек банки бўлди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2078
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
DataScale компанияси Давр банкда кредит аризаларини кўриб чиқиш жараёнларини автоматлаштирди
Бизнес жараёнларнинг автоматлаштириилиши банкда кредит аризаларини кўриб чиқиш вақтини қисқартиришга, шу орқали хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилашга ва меҳнат самарадорлигини ошишига олиб келади (реклама).
Батафсил: https://bankers.uz/news/2075
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Ўзсаноатқурилишбанкнинг “SQB Capital” шўъба корхонаси таъсисчилигида “SQB Ventures” МЧЖ фаолияти йўлга қўйилди. Компания устав капитали маъқулланган лойиҳаларга қараб босқичма-босқич шакллантириб борилади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2071
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Рақобат қўмитаси "Payme" компаниясини устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб топди. Компанияга 2023 йил май ойидан бери "TBC Bank Group" эгалик қилади. Қўмитанинг "устун мавқега эга" компаниялар рўйхатида шу кунга қадар фақат 2 та банк ва битта тўлов тизими оператори бўлган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2069
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 2024 йилда банкларнинг депозит базаси қандай ўзгарди — инфографика
Тижорат банкларининг жами депозитлари ҳажми 2024 йилда 27,9 фоизга ёки 67 трлн сўмга ўсиб, 308,7 трлн сўмдан ошди. Депозит базаси таркибида жисмоний шахсларнинг улуши йил бошидаги 35,7 фоиздан йил якунига келиб 40 фоизгача кўтарилди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2064
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Микрокредитбанк “Бир контур ─ бир маҳсулот” тамойили асосидаги агролойиҳани бошлади. Лойиҳа доирасида 887 гектар ер майдонларида маҳсулот етиштириш учун 81 та агрегаторлар танлаб олинди. Агрегаторларга тижорат банклари томонидан 2,7 млрд сўм имтиёзли кредитлар ажратилади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2067
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
⚡️Digital Pay иловаси орқали онлайн тўловларни ва картадан картага ўтказмаларни қулай амалга оширинг!
Илова орқали пул ўтказмаларини, шунингдек турли тўловларни тезкор ва янада қулай тарзда амалга ошириш мумкин, хусусан:
➖ Мобил операторларга тўловлар;
➖ Интернет провайдерларга тўловлар;
➖ Коммунал хизматларга тўловлар;
➖ Онлайн хизматларга тўловлар;
➖UZCARD ва HUMO карталари орасида ўтказмалар;
➖HUMO карталари орасида эса бепул ўтказмаларни амалга ошириш мумкин.
📲 "Digital Pay" иловасини юклаб олиш: iOS | Android
Батафсил: www.digitalpay.uz
Реклама
2025 йилнинг 27 январь санасидан бошлаб Алоқабанк Бош офиси ва Амалиёт маркази "Tashkent City"да жойлашган 26 қаватли бинода фаолиятини давом эттирмоқда. Банкнинг IT-Park ҳудудидаги биноси сотилган бўлиши мумкин.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2061
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Микрокредитбанк ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида Нукус шаҳрида “Орзудан муваффақиятгача…” шиори остида II хотин-қизлар форуми ўтказилди. Форумда қорақалпоғистонлик тадбиркор ва ишбилармонлар, шунингдек, тадбиркорликка қизиққан 250 нафардан ортиқ хотин-қизлар иштирок этди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2060
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
2024 йил давомида Ўзбекистон банклардаги жами муаммоли кредитлар 4 трлн 564 млрд сўмга ёки 27,5 фоизга кўпайиб, уларнинг қолдиғи қарийб 21,2 трлн сўмга етди. Кредит портфелидаги NPL улуши йил бошидаги 3,5 фоиздан йил якунига келиб 4 фоизга яқинлашди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2058
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев хорижга ишлашга кетганларнинг Ўзбекистонда расмий даромади йўқ фуқаро сифатида қаралишига барҳам беришни сўради. Хорижда меҳнат қилаётган ва олти ой ичида мунтазам пул ўтказиб келаётганлар учун кредит ажратиш тизимини яратиш топшириғи берилди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2055
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
2020 йилдан Hamkorbank'да департамент директори ўринбосари лавозимида ишлаб келган Акмал Икрамович Ибрагимов мазкур банк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. А.Ибрагимов фаолияти давомида собиқ Андижонбанк, кейинчалик Hamkorbank тизимида, шунингдек Марказий банкда турли лавозимларда, шу жумладан раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2049
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube