bankers_uz | Unsorted

Telegram-канал bankers_uz - Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

17923

Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси. Таҳририят: +998881326666 Реклама ва ҳамкорлик: +998977553333 Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost

Subscribe to a channel

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 InFinBank бошқарув раисига биринчи ўринбосар тайинланди

2023 йил ноябрь ойидан Асакабанкда Молиявий директор лавозимида ишлаб келган Равшанбек Шохрухбекович Кадиров "Invest Finance Bank" АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Р.Кадиров фаолияти давомида "Ўзавтосаноат-лизинг" МЧЖ, шунингдек Ҳамкорбанк ва Асакабанкларда раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1720

Telegram | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

💳 UZCARD раҳбарияти вакиллари билан эксклюзив суҳбат

Bankers.uz нашри жорий йилда ўзининг 20 йиллик юбилейини нишонлаётган UZCARD компанияси менежменти вакиллари билан суҳбат уюштирди. Суҳбат давомида компаниянинг тараққиёт йўли, Ўзбекистонда пластик карталар кириб келиши тарихи ва ривожланиш босқичлари, молиявий саводхонлик, HUMO билан рақобат, кибержиноятларнинг асосий сабаблари каби қизиқарли мавзулар ҳақида гаплашилди.

Видеони кўриш: https://youtu.be/MHncoUCpp1o

Telegram | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Трастбанк экспортер корхоналар учун қулай шартларда кредитлар таклиф этмоқда

Трастбанк тадбиркорларга экспорт фаолиятини кенгайтириш мақсадида, айланма маблағларни тўлдириш учун қулай ва имтиёзли шартларда кредитлар таклиф этмоқда. Кредитлар хорижий валютада, 24 ойгача бўлган муддатга, банк ўз маблағлари ёки "Экспортни рағбатлантириш агентлиги" ресурслари ҳисобидан ажратилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1718

Telegram | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Ўзмиллийбанк Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими халқаро сертификатини қўлга киритди

“Ўзмиллийбанк” АЖнинг коррупцияга қарши менежмент тизими ISО 37001:2016 халқаро стандартига мувофиқлиги бўйича аудиторлик текшируви муваффақиятли якунланди. Шу муносабат билан банк бош офиси биносида мазкур мувофиқлик сертификатини тантанали топшириш маросими ўтказилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1717

Telegram | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Марказий банкнинг махсус стипендиясига танлов эълон қилинди

Марказий банк иқтисодиёт, банк иши, бухгалтерия ҳисоби, молия ва ахборот технологиялари йўналишлари бўйича таълим муассасаларида бакалавриатуранинг кундузги бўлими сўнгги босқичи ҳамда магистратура талабалари учун танлов асосида стипендия дастури очилганини маълум қилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1715

Telegram | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 2022 йилнинг март ойидан "Микрокредитбанк" АТБ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Акмал Ҳамидов ўз аризасига биноан мазкур лавозимни тарк этди. Шу муносабат билан А.Ҳамидов банк бошқаруви таркибидан чиқарилди.

Акмал Ҳамидов фаолиятини хусусий сектордаги йирик лойиҳада давом эттириши айтилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Капиталбанк I ярим йилликда 775 млрд сўмдан кўпроқ соф фойда олди

2024 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра, Капиталбанкнинг соф фойдаси 775,6 млрд сўмни ташкил қилди. Банкнинг активлари ва кредит портфели барқарорликни кўрсатмоқда. Капиталбанк ярим йиллик якунлари бўйича тижорат банклари орасида соф фойда бўйича етакчилардан бири бўлиб қолмоқда.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1713

Telegram | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Янгиланган HYUNDAI моделлари 2024 йил 30 августдан бошлаб Ўзбекистонда сотувда
 
"HYUNDAI AUTO ASIA" компанияси — 2019 йилдан бери Ўзбекистонда бренднинг расмий дистрибютори бўлиб, Hyundai'нинг янгиланган моделлари — "Elantra", "Tucson", "Sonata", "Santa Fe", "Palisade" ва "Staria"ни Ўзбекистонда тақдим этди!

Барча автомобилларга 3 йил ёки 100 000 км гача кафолат берилади. Автомобиллар сотувда мавжуд ва уларни кредитга харид қилиш имконияти ҳам бор.

Дилерлик марказлари ҳафтасига етти кун 9 дан 20.00 гача ишлайди.
 
Батафсил маълумот, техник тавсифлар, ранглар палитрасини танлаш ва нархлар билан ягона алоқа марказининг 1248 рақами ёки www.hyundai.com сайтидан, шунингдек @hyundai_uz_bot орқали олиш мумкин.

Бренднинг Ўзбекистондаги янгиликлари қуйидаги саҳифаларда: Instagram | Facebook | hyundaiuzbekistan">YouTube

HYUNDAI оиласига хуш келибсиз!

Реклама

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Ҳурматли юртдошлар!

Сизларни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллик байрами билан самимий табриклаймиз! Мустақиллик йилларида юртимиз иқтисодиётида амалга оширилган ислоҳотлар ва янгиликлар ҳар биримизнинг ривожланиш ва барқарорлик сари интилишимизга илҳом беради. Молия соҳасидаги муваффақиятларимиз ва юртимиз тараққиётидаги ҳиссамиз билан фахрланамиз.

Сизга ва яқинларингизга тинчлик, омонлик ва барча ишларингизда муваффақиятлар тилаймиз. Мустақиллигимиз доимо барқарор ва абадий бўлсин!

Ҳурмат билан,
Garant bank жамоаси

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Рақобат қўмитаси сўнгги икки ойда жами 5 та банкка молиявий жарима қўллади

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси жорий йилнинг июль-август ойларида реклама тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилинмаган ҳолатлар юзасидан Ипотека банк, AVO Bank, Ориент Финанс банк, Ipak Yo'li Banki ҳамда Universalbank'ларга молиявий жарималар қўллади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1712

Telegram | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Туронбанк бошқарув раисига биринчи ўринбосар тайинланди

2019 йилдан Туронбанкда бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Султан Торабекович Калдибаев мазкур банк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тасдиқланди. С.Калдибаев 2003-2016 йилларда Асакабанк, 2016 йилдан буён Туронбанк тизимида турли лавозимларда, шу жумаладан раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1704

Telegram | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Асакабанк бошқарув раисига ўринбосар тайинланди

2023 йилдан "Асакабанк" АЖ Чакана бизнес бўйича Бошқарувчи директори лавозимида ишлаб келган Бекзод Олимжонович Тангматов мазкур банк бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди. Б.Тангматов фаолияти давомида 2008-2016 йилларда Ўзмиллийбанк, 2016-2017 йилларда Туронбанк, 2019 йилдан Асакабанк бош офисида турли лавозимларда, шу жумладан раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1696

Telegram | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 “Бизнесни ривожлантириш банки АТБ: IT-лойиҳалар ва рақамли хизматлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди

Матбуот анжуманида банк бошқаруви раҳбарияти ва банкнинг тегишли таркибий тузилмалари масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Тадбирда “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг стратегик IT-лойиҳалари ва рақамли бизнес соҳасида кўрсатилаётган хизматлар ҳақида жамоатчиликка батафсил ахборот берилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1677

Telegram | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Банк кассасидаги 1,5 млрд сўмга уй ва машина сотиб олган банк ходими ушланди

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги тижорат банкларидан бирининг банк хизматлари офиси бошлиғи ўз қўл остидаги касса ходимларига 1,5 млрд сўмни гўёки Бувайда банк хизматлари марказига мадад пули сифатида юборишини айтиб, ушбу пулларни ҳеч қандай ҳужжатсиз олиб кетган. У ушбу пулларга Чуст туманидан 3-хонали янги квартира ҳамда “Malibu” русумли автотранспорт воситасини харид қилган. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1494


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Туронбанк бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди

2022 йил май ойидан "Туронбанк" АТБ Молия масалалари директори лавозимида ишлаб келаётган Тохиржон Хасанжон ўғли Ахмедов жорий йил 3 май санасидан эътиборан мазкур банк бошқарув раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Т.Ахмедов (1981 й.т.) 2003-2017 йилларда Асакабанк тизимида, 2017 йилдан буён Туронбанк тизимида турли лавозимларда, шу жумладан раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1493


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

❗️Марказий банк бошқаруви 2024 йил 12 сентябрдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Telegram | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Асакабанк ва “BI Group” қулай шартларда янги "Бизнинг ипотека" маҳсулотини жорий қилмоқда

"Асакабанк" АЖ ҳамда "BI Group" қурилиш компанияси ўртасида ишга туширилаётган янги "Бизнинг ипотека" номли кредит маҳсулоти ёрдамида "BI Group" компаниясидан қулай шартларда уй-жой сотиб олиш имконияти яратилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1719

Telegram | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Отабек Бакиров: Даромад ўсиши таълимга боғлиқ

"+1" подкастнинг мазкур сонида иқтисодчи Отабек Бакиров фаровонлик ва таълим ўртасидаги боғлиқлик, аҳоли даромадлари ва мамлакат иқтисодиётининг ривожланиши, даромад ва харажатларни самарали бошқариш ҳақида долзарб ва барча учун зарурий маълумотлар билан ўртоқлашди.

Подкастни кўриш: https://youtu.be/lc9bYd9oyoM?si=g5vcKdZJbf5xQ5TJ

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Август ойида олтин-валюта захиралари 1,7 млрд долларга ортди

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари август ойи давомида 1 млрд 751 млн долларга кўпайиб, улпрнинг қолдиғи 39 млрд 153 млн долларга етди. Бу захиралар бўйича ҳисоботлар эълон қилиниши бошланган — 2018 йилдан бери максимум кўрсаткич ҳисобланади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1716

Telegram | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Сандро Ртвеладзе Ипотека банк бошқарув раиси лавозимига расман тасдиқланди

2023 йилдан Ипотека банк бошқарув раиси маслаҳатчиси сифатида ишлаб келган грузиялик мутахассис Сандро Ртвеладзе мазкур банк бошқарув раиси этиб расман тасдиқланди. С.Ртвеладзенинг тайинлови тўғрисида жорий йил июнь ойида хабар берилганди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1714

Telegram | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 AVO банк "AVO картомания" номли ютуқли акцияни бошлади

Мазкур акцияда иштирок этиб, iPhone 15, PlayStation 5, Dyson Airwrap ҳамда AVO етакчи дизайнерларидан эксклюзив бренддаги кийимлардан бирини ютиш имкониятига эга бўлиш мумкин.

Иштирокчига айланиш учун:
— AVO иловасида "AVO platinum" пластик картасини буюртма қилиш;
— Уни энг яқин AVO картомати ёки почтоматидан олиш;
— Картанинг орқа томонидаги QR-код ёрдамида уни фаоллаштириш лозим.

Ҳафтанинг ҳар жума кунлари соат 19:00 да AVO Телеграм саҳифасида ютуқли ўйин ўтказилади.

Акция даври: 2024 йил 4 сентябрдан 4 октябргача.

Ғолиблар тасодифий рақамлар генератори ёрдамида аниқланади. Акция шартлари билан оммавий офертада танишиш мумкин.

Маълумот учун: +998 (78) 888-78-87
Батафсил: avo.uz

Ҳамкорлик асосида

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Ўтган ёз фасли давомида Bankers.uz'да чоп этилган таҳлилий материаллар:

▪️Болалар учун қайси банкларда карта очиш мумкин?;

▪️Ўзбекистон банкларида фаолият олиб бораётган ёш раҳбарларрўйхат;

▪️Ўзбекистон банклари ярим йилда қанча соф фойда олди?;

▪️Банклар таклиф этаётган кредит карталар ва муддатли тўлов карталари;

▪️Ўзбекистон банкларига тегишли суғурта компаниялари — таҳлил;

▪️Омонатларни кафолатлаш тизими ислоҳ қилинмоқда, янги қонун лойиҳасида нималар кўзда тутилган?

🏦 Колумнист мақолалари:

▫️Ўзбекистондаги илк банк — Давлат банкининг Тошкент филиали тарихи;

▫️Бухоро амирининг банкларда қанча омонати бўлган?;

▫️Қўқон шаҳридаги биринчи банклар тарихи.

Telegram | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 HAYOT BANK жамоаси барча ватандошларимизни Ўзбекистон Республикасининг 33 йиллик мустақиллиги билан табриклайди!

Бу кун бизнинг ғуруримиз, куч-қудратимиз ва равнақ сари интилишимизни англатади. Мустақиллигимизнинг ҳар куни янги ютуқлар олиб келсин ва ёруғ келажак сари интилишда бизларни янада бирлаштирсин.

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

⚡️Венчур молиялаштириш бўйича "Кремний Водийси" мутахассисларидан ўқув курси

80 нафар иштирокчи, жумладан, грант ютиб олган 5 нафар аёл таъсисчини бирлаштирган биринчи мавсум муваффақиятли якунланганидан сўнг, BGlobal Ventures компаниясидан VC Bootcamp курсининг иккинчи мавсуми бошланганини мамнуният билан эълон қиламиз.

2024 йил 25 cентабрдан бошлаб янги 6 кунлик интенсив машғулотларга қўшилинг ва Силикон водийси (Silikon Valley) мутахассисларидан ноёб билимларга эга бўлинг.

📈 Сизни нима кутмоқда:

➖ венчур инвестиция асослари;
➖ истиқболли стартапларни қидириш ва “unicorn”ларни аниқлаш;
➖ инвестицияларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва баҳолаш:
➖венчур битимлари тузиш (молиявий ва ҳуқуқий жиҳатлар);
➖ максимал фойда олиш учун портфелни бошқариш ва улушни сотиш стратегиялари;
➖ илғор мавзулар (AI стартаплари ва бошқалар)/

🔚 Август ойи охиригача “Early Bird” дастури доирасида 40% чегирма мавжуд!

❗️ Жойлар сони чекланган!

Билимингизни чуқурлаштириш ва карьерангизни кейинги босқичга олиб чиқиш имкониятини бой берманг.

Курслар тақдимоти мавжуд ҳавола: https://bglobal.vc/vcbootcamp/en

Ҳамкорлик асосида

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 “Бизнес портал”га келиб тушган аризалар бўйича ахборот берилди

Бугун АОКАда “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот берди. Қайд этилишича, бугунги кунга қадар 79,1 мингдан ортиқ аризалар скоринг босқичида ижобий баҳоланган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1711

Telegram | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Қўқон шаҳридаги биринчи банклар тарихи

Ўзбекистон банк тизими тарихига оид туркум материалларнинг навбатдагиси XIX аср ва XX аср бошларида Ўрта Осиёнинг савдо ва тижорат ўчоқларидан ҳисобланган Қўқон шаҳридаги биринчи очилган банклар ҳамда уларнинг фаолияти ҳақида бўлади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1688

Telegram | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

💳 UZCARD болалар ва ўсмирларнинг молиявий саводхонлигини ошириш лойиҳасини ишга туширмоқда

"UZCARD KIDS" лойиҳаси доирасида олти ва ундан катта бўлган ёшдаги болалар махсус медиаблог, шунингдек, стол ўйини ҳам яратилган бўлиб, у орқали болалар ва уларнинг ота-оналари молиявий режалаштириш, шахсий маблағларни бошқариш бўйича билимларни кўнгилочар тарзда ўрганишлари мумкин.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1695

Telegram | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 2024 йил февраль ойида "Мадад Инвест банк" АТБ (mybank) Кузатув кенгаши раиси этиб сайланган Шерзод Хаджизадаев ўз ваколатларини муддатидан олдин топширди. Бу ҳақда Bankers.uz манбалари хабар бермоқда.

Банк Кузатув кенгаши раиси сифатида Камолиддин Арипов фаолият олиб боради.

Telegram | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏢 "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ ўрта тадбиркорлик субъектларига Хизматлар ипотекаси молиявий ёрдамини тақдим этиш юзасидан 2024 йилнинг иккинчи очиқ танловни эълон қилди

Хизматлар ипотекаси молиявий ёрдамидан фойдаланиш истагида бўлган тадбиркорлик субъектларига қўйиладиган талаблар ва вазифалар ҳақида батафсил компания сайтидан олиш мумкин.

Ташаббускорлар ўз ўз анкеталарини танлов эълон қилинган кундан бошлаб 10 иш куни ичида ipoteka@edcom.uz электрон почта манзилига жўнатиши мумкин

Расмий саҳифалар:

Telegram | Facebook | Instagram | edcomuz">Youtube

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦"Ziraat Bank Uzbekistan" АЖ Корпоратив офисга ишга қабул қилишини эълон қилади

Резюмеларингизни kalimova@ziraatbank.uz электрон почта манзилига юборишингиз мумкин.

Банкнинг расмий саҳифалари:
Instagram | LinkedIn | Facebook |Telegram

Ҳамкорлик асосида

Читать полностью…
Subscribe to a channel