Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси. Таҳририят: +998881326666 Реклама ва ҳамкорлик: +998977553333 Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost
Россия Марказий банки раиси Элвира Набиуллина бир шахсда бўлиши мумкин бўлган карталар сонини чеклаш ҳақида мамлакат президентига таклиф киритди. У мисол сифатида Қозоғистонда шундай тажриба борлигини айтган. Яқинда Ўзбекистонда ҳам бир шахсда жами карталар сони 20 тадан ортмаслиги бўйича чеклов киритилганди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2162
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси маблағлари ҳисобидан бериладиган ипотека кредити ставкаси бир йил ичида учинчи марта ўзгартирилди. 2024 йил июлида кредит ставкаси 17-18 фоиздан 22 фоизгача кўтарилганди. Кейинчалик 0,5 фоизга пастлаган ставка жорий йил 5 мартдан яна 2 бандга пасайтирилиб, 19,5 фоизга тушгани эълон қилинди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2159
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
СМСлар учун балансингиздан ҳар куни пул ечилиши мумкинлигини билармидингиз?
1 мартдан карталардаги амалиётлар ҳақида хабар берувчи СМСлар нархи икки бараварга ошди. Энди битта хабар учун 84,2 сўм эмас, 168,4 сўм тўланади.
Лекин СМС учун пул тўламасдан, ҳар ой анча суммани тежаб қолиш йўллари бор. Шу ва бошқа фойдали маълумотлар nechpul каналида бериб борилади. Nechpul — бу пулларни тўғри бошқариш ҳақида медиа. Қаерда нима арзон, пулни қандай тежаш мумкин, фирибгарлардан қандай ҳимояланиш керак — ҳаммаси битта каналда.
Муҳим тавсияларни ўтказиб юбормаслик учун обуна бўлиб қўйинг!
Батафсил ўқиш
Реклама
Moody's рейтинг агентлиги шарҳига кўра, Ўзбекистонда давлат ўзининг йирик банкларини қўллаб-қувватлаш эҳтимоли юқорилигича қолмоқда. Хусусийлаштириш режаларига қарамай, ҳукумат иқтисодий сиёсатни амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлган банклар устидан назоратни сақлаб қолади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2154
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
1 февраль ҳолатига кўра, банкларнинг жами кредит портфели 868 млрд сўмга ошиб, қарийб 534 трлн сўмга етган. Муаммоли кредитлар (NPL) улуши эса 2,6 трлн сўмга ортган ва жами 23,8 трлн сўмни ташкил қилган. NPL ортишида давлат банклари (+2,5 трлн сўм) асосий ролни ўйнаган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2153
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Президент қарорига асосан "Uzagrostar xolding” компанияси, унинг ҳудудлардаги 10 та "Лойиҳа офиси" ва 6 та ихтисослаштирилган компаниялари фаолияти йўлга қўйилди.
“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ мазкур тизимнинг иштирокчиси сифатида Асака туманида масъуллар, маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирокида учрашув ўтказди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2151
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Марказий банк тижорат банклари кредит портфелида микроқарзлар улушини 25 фоизгача чеклашни режалаштирмоқда. Регулятор аҳолига берилаётган автокредитлар ва микроқарзларнинг юқори суръатларда ўсиши банклар барқарорлиги учун салбий оқибатлар келтириб чиқариши мумкин деб ҳисоблаган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2147
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Devops.uz ва Hippo.uz компаниялари Davr Bank билан ҳамкорликда интернет-банкингга интеграциялашган DAVR Business экотизимини яратди. Бу каби "булутли экотизимлар" банкларга тадбиркорларни жалб қилишда ёрдам беради (ҳамкорлик асосида).
Батафсил: https://bankers.uz/news/2142
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Paynet компанияси қўшимча 547,6 млрд сўмлик (≈ $ 42,5 млн) акциялар чиқариш орқали устав капиталини оширмоқда. Бу жамиятнинг яқинда HUMO тўлов тизимини 65 млн АҚШ долларига сотиб олгани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ҳозирда Paynet устав капитали МБнинг минимал талаб даражасидан бироз кўп —10,5 млрд сўмни ташкил қилади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2140
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
2024 йил январ ойидан буён “Пойтахт банк” АЖ бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келган Хасан Рахматов "Asia Alliance Bank" АТБ кузатув кенгаши раиси этиб сайланди. Х.Рахматов 2020 йилдан иқтисод фанлари доктори илмий даражасига эга.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2136
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Алоқа марказларида сунъий интеллект ва автоматлаштиришнинг ўрни
Сунъий интеллектнинг бизнесни автоматлаштиришдаги роли ҳозирги даврнинг энг долзарб мавзуларидан бирига айланди. СИ нафақат меҳнат самарадорлигини оширади, балки мижозлар билан ишлашни янги босқичга олиб чиқади. Соҳа эксперти Шахноза Алимова ушбу мавзуда ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашди (ҳамкорлик материали).
Батафсил: https://bankers.uz/news/2126
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлови учун талабгорлар аризаларни 3 мартдан бошлаб топшириши мумкин. Бунда аризачининг ўртача даромади маълум интервалда бўлиши талаб этилади. 2025 йилда 30 минг нафар талабгорларга ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратилиши белгиланди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2135
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Туронбанк томонидан Сурхондарё, Навоий ва Наманган вилоятларида тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилди. Учрашувларда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг ғоя ва режалари хусусида фикр алмашилди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2133
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Ўзсаноатқурилишбанк раҳбарияти Бухоро, Навоий, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида тадбиркорлар билан учрашди. Учрашувларда тадбиркорларнинг ғоя ва режалари юзасидан фикр алмашилди, янги лойиҳаларини тадбиқ этишда тўсқинлик қилаётган муаммолари ўрганилди, ечими юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2128
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Сенат жисмоний шахслар томонидан ўз номига кредит олишни тақиқлаш имконияти кўзда тутилган қонун лойиҳасини маъқуллади. Кредит олишдан воз кечиш бўйича аризалар Ягона интерактив давлат хизматлари портали, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюролари орқали топширилиши мумкин.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2129
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Истанбулда киберхавфсизлик соҳасидаги муҳим тадбир — Partner Xchange Türkiye &CIS ўтказилди. IT соҳаси вакилларини жамлаган анжуманда Green Light ITS Uzbekistan компанияси нуфузли "Йилнинг энг яхши ҳамкори" мукофотига лойиқ топилди (ҳамкорлик асосида).
Батафсил: https://bankers.uz/news/2158
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
4 март куни Президентга таништирилган ҳисоботда келтирилишича, янги тизим орқали январь ойида 239 минг, февраль ойида 480 минг аҳоли даромадли меҳнатга жалб этилган. Аҳоли бандлигини таъминлашда Ўзмиллийбанк, Асакабанк, Микрокредитбанк ва Бизнесни ривожлантириш банки лойиҳаларида юқори кўрсаткичлар қайд этилган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2157
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Марказий банкнинг маълум қилишича, 2025 йил январь-февраль ойларида фирибгарлар томонидан фуқаролар номидан жами 316,1 млрд сўмлик онлайн кредит аризалари топширилган. Бироқ, янги киритилган талабларга мувофиқ, фирибгарлар қўшимча тасдиқлаш жараёнидан ўта олмагани сабабли, маблағлар сақлаб қолинган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2156
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
SQB бизнес учун тезкор конвертация ва SWIFT ўтказмаларини таклиф қилмоқда
SQB Business орқали валютани конвертацияси қилиш 30 дақиқа ичида амалга оширилади. Бундан ташқари, тадбиркорлар тезкор SWIFT ўтказмалари хизматидан фойдаланишлари ҳам мумкин.
Бунда бизнес вакиллари халқаро пул ўтказмаларини чекланмаган миқдорда юбориши мумкин. SQB вакил банкларининг кенг тармоғи SWIFT ўтказмалари тезкорлигини таъминлайди.
Батафсил.
Ҳамкорлик асосида
Жорий йил 8 март —Халқаро хотин-қизлар байрами шанба кунига тўғри келиши муносабати билан, байрам учун дам олиш куни душанба, 10 март санасига кўчирилади. Шунингдек, Наврўз байрами муносабати билан кетма кет уч кун — 21, 22 ва 23 март кунлари дам олиш куни бўлади. Рамазон ҳайитининг биринчи куни 31 март, душанба кунига тўғри келиши кутилмоқда.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2152
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
“Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖ Кузатув кенгашига 3 та мустақил aъзони танлов асосида қабул қилишини маълум қилди. Номзодлар Ўзбекистон ёки хориж фуқароси бўлиши мумкин, улардан камида 3 йиллик бошқарув тажрибаси сўралган ва бошқа қатор талаблар қўйилган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2149
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Тошкентда фуқарога 1 млрд сўм имтиёзли кредит олиб бериш эвазига 3100 АҚШ доллари олган собиқ банк ходими, Навоийда фуқарога 100 млн сўм имтёзли кредит олиб бериш эвазига 30 млн сўм олган иккита шахс, Фарғонада эса тадбиркорга 100 млн сўм имтиёзли кредит олиб бериш эвазига 1000 АҚШ доллари пора олган шахслар ушланди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2146
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси 14 февраль куни 13 минг сўмга етгандан буён кетма-кет 13 кун пасайиш қайд этди. Хусусан, бугунги савдоларда доллар курси 12 879,95 сўмни ташкил қилган. Миллий валютамиз йил бошидан буён долларга нисбатан 25 сўмга мустаҳкамланган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2143
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
2020 йил бошидан буён Марказий банк раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган Беҳзод Сайлихонович Ҳамраев Президент Ҳузуридаги Статистика агентлиги директори этиб тайинланди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2139
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
24 февраль куни "Микрокредитбанк томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар натижадорлиги ҳамда 2025 йил учун белгиланган устувор вазифалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Унда банк раҳбарияти ва масъуллари, ОАВ вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2138
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
2024 йил март ойидан буён Туронбанк Юнусобод БХМ бошлиғи лавозимида ишлаб келган Зоҳиджон Обидов (расмда чапда) ҳамда Тошкент шаҳар БХМ бошлиғи в.б. лавозимида ишлаб келган Рустам Хайдаров (ўнгда) Туронбанк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимларига тасдиқланди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2134
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Асакабанкнинг "Пойтахт" БХМ бошқарувчиси Шохрух Маннанов Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди. У 2008-2022 йилларда Ипотека банкда, 2022-2025 йилларда Асакабанкда турли лавозимларда ишлаган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2132
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
“Ўзбекистон республика валюта биржаси” АЖ Бош директор ўринбосари лавозимида ишлаб келган Жасур Хакимович Файзуллахўжаев Марказий банк Тошкент вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У 2008-2023 йилларда МБ тизимида, хусусан Тошкент вилояти Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, шунингдек департамент директори каби раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2131
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Марказий банк донасининг нархи 29,1 млн сўмдан ошмаган жами 900 та ҳамда донасининг нархи 30 млн сўмдан ошмаган жами 200 та компьютер сотиб олиш учун умумий чегаравий қиймати 32,2 млрд сўмлик тендер эълон қилди. Таклифлар 12 март кунига қадар қабул қилинади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2130
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
💳 UZCARD ва Корзинка билан 200 000 сўмдан бошланган ҳар бир харид — миллионларни ютиб олиш имкониятидир!
📢 Корзинка иловасида UZCARD картаси орқали харидлар учун тўловни амалга оширинг ва совринлар ўйинида иштирок этинг!
🎁 Нималарни ютиб олиш мумкин?
🔹 Ҳар ҳафта мини-ўйинларда — 500 000 сўмлик сертификатлар, шунингдек, Yandex Плюсга обуна;
🔹 Акция финалида — бош совринлар: 50 миллион, 100 миллион ва 150 миллион сўм.
❗️ Муҳим! Акцияда иштирок этиш учун Korzinka иловасида иштирокингизни тасдиқлашни унутманг!
⌛️ Акция муддати: 2025 йил 10 февраль – 9 март
🔗 Батафсил
Реклама