Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси. Таҳририят: +998881326666 Реклама ва ҳамкорлик: +998977553333 Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost
Қозоғистонда янги таҳрирдаги қонунга кўра, норезидентлар учун тўлов карталарининг амал қилиш муддати 12 ой этиб белгиланди. Шунингдек, бир мижозга очиладиган тўлов карталари сонига чеклов киритилди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2016
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
👍 Hayot Bank Яшнобод туманида янги банк хизматлари марказини очди
2025 йил 10 январь куни янги банк хизматлари марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, ушбу марказда:
— Омонат очиш ёки кредитни расмийлаштириш;
— Валюта айирбошлаш;
— UZCARD, UZCARD-Mastercard карталарини очиш;
— Ҳисобрақамларини очиш;
— Депозит расмийлаштириш ёки бизнес учун кредит олиш;
— Бизнес учун Ислом лизингини расмийлаштириш;
— Ҳар қандай молиявий масалалар бўйича маслаҳат олиш;
— Hayot Bank’нинг барча хизматларидан тез ва қулай фойдаланиш мумкин.
📍 Манзил: Тошкент ш., Яшнобод тумани, Паркент кўчаси, 120/2
🌐 Веб-саҳифа: hayotbank.uz
📞 Алоқа маркази: 1320
Янги йил муносабати билан ANORBANK ўз анъанасини давом эттирган ҳолда, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳамда оилавий болалар уйлари фарзандлари учун хайрия тадбири уюштирди. Тадбир болалар учун спектакль томошаси ва бошқа кўнгилочар ўйинлар шаклида ZO‘R TV телеканали студиясида ўтказилди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2012
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Давлат раҳбари ташаббуси билан жорий этилган лойиҳа доирасида Туронбанк томонидан Навоий вилояти Навбаҳор маҳалласида “Маҳалла банкири” ишга тушди. Мазкур бўлинмаларни банкка бириктирилган барча маҳаллаларда босқичма-босқич ишга тушириш кўзда тутилган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2005
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Бизнесни ривожлантириш банки Бош офисида алоҳида таркибий тузилма, вилоят филиалларида тегишли бўлимлар ҳамда туман филиалларида шўъбалар фаолияти йўлга қўйилди. Банкка бириктирилган 648 та маҳаллада аҳолини тадбиркорликка жалб этиш мақсадида 227 та маҳалла банкири ва ҳар бир маҳалла учун 648 та маҳалла ёрдамчи-агентлари жалб қилинмоқда.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2003
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг нотаниш телефон рақамларидан қилинган қўнғироқларга жавоб бериши билан уларнинг банк карталаридаги пул маблағлари автоматик тарзда ечиб олинаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди. Марказий банк бу каби ҳолатлар айнан қўнғироқ сабаб эмас, балки смс кодларни бегоналарга бериш, нотаниш иловаларни ўрнатиш ва бошқа сабаблар туфайли содир бўлаётганини маълум қилди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2001
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
2024 йилда мамлакатдаги жами (кенг маънодаги) пул массаси 65 трлн сўмга (30,6 фоизга) ўсди ва унинг жами миқдори 277 трлн сўмдан ортди. Муомаладаги нақд пуллар ҳажми эса йил давомида 7,7 трлн сўмга ортиб, 53,3 трлн сўмга етди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2000
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Банк компаниядаги 8,7 фоиз улушини 2 млрд сўмдан бироз кўпроқ суммага сотишини маълум қилган. 2019 йил асос солинган "CRIF Кредит-ахборот хизматлари" бюросининг 41,2 фоиз улуши бешта ўзбек банкига, қолган 58,8 фоизи эса халқаро CRIF компаниясига тегишли.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1999
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Марказий банк маълумотларига кўра, мамлакат халқаро захиралари қолдиғи 2024 йил давомида 6,6 млрд долларга (19,1 фоизга) ўсиб, йил якунида қарийб 41,2 млрд долларга етди. Захираларнинг ўсишига деярли бутун йил давомида олтин нархларининг ошиб бориши сабаб бўлди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1998
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Микрокредитбанк муассислигида “UNA MOLIYA” микромолия ташкилоти ҳамда “MKB Faktoring Group” МЧЖ компаниялари очилди. Бундан аввал 6 та давлат банки ҳам юқоридаги фаолият турлари билан шуғулланувчи корхоналарни таъсис қилганди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1996
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси Алишер Тўхтаев Покистон Давлат банки (мамлакатнинг марказий банки) раиси Жамил Аҳмад билан учрашув ўтказди. Музокара давомида Жамил Аҳмад ўзбек банкларига Покистонда ўз ваколатхонасини ташкил этишни, сўнгра, уни филиалга айлантиришни тавсия қилди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1994
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Асакабанк Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани Муқимий кўчасида жойлашган банк бинолари комплексини аукцион орқали сотувга қўйди. Аввал банкнинг Автотранспорт филиали ва бош офиснинг бир нечта бўлинмалари фаолият юритган мазкур бинолар учун 178,7 млрд сўм бошланғич нарх қўйилган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1990
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
📱 MAVRIDда АТТО қулайликлари!
Энди жамоат транспортидаги тўловлар учун нақд пул ҳам, карта ҳам олиб юриш шарт эмас! Смартфонга MAVRID иловасини ўрнатиб, ундаги замонавий қулайликлардан биринчилардан бўлиб фойдаланинг.
Илованинг АТТО бўлимидан ўзингизга керакли транспорт тўловини танланг ва вақтингизни тежанг!
⚡️ MAVRID – сизнинг қулай электрон ҳамёнингиз!
Веб-сайт | Instagram | Facebook | YouTube | Алоқа маркази
Халқ банки 100 фоизлик улуш билан "Xalq Mikromoliya tashkiloti" ва "Xalq Faktoring" номли, Алоқабанк эса 100 фоизлик улуш билан "Aloqa Mikromoliya" ва "Aloqa Faktoring" номли, масъулияти чекланган жамият шаклидаги компанияларни очди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1986
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
“Madad Invest Bank” акциядорлик тижорат банки ("mybank") 150 млрд сўмлик қўшимча акциялар чиқарди ва бу орқали банк устав капиталини 500 млрд сўмгача оширди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1983
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
2024 йилда Ўзмиллийбанк — 1,4 трлн сўм, Капиталбанк — 610,3 млрд сўм ва Hamkorbank — 540 млрд сўм солиқ тўлаган ҳолда энг кўп солиқ тўлаган ташкилотлар ТОП-20'талигидан жой олди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2017
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Бизнесни ривожлантириш банки ACCA халқаро ассоциацияси аккредитациясига эга бўлди
Олмаота шаҳрида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ вакиллари ҳамда ACCA'нинг Марказий Осиё, Арманистон ва Мўғулистон бўйича вакили ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда Бизнесни ривожлантириш банкига “АССА Approved Employer” сертификати топширилди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2014
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
"Миллий банклараро процессинг маркази" акциядорлик жамияти (HUMO тўлов тизими)ни сотиб олиш бўйича кимошди савдосида учта талабгор ичида энг юқори нарх — 65 млн АҚШ доллар таклиф қилган "Paynet" АЖ ғолиб бўлди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2006
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Марказий банк ўтган йилнинг сўнгги ойида битта банк, битта кредит ташкилоти ва битта ломбардга жарима солгани маълум бўлди. Шунингдек, регулятор 9 та банк, 2 та ломбард ва 1 та микромолия ташкилотини чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2004
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Банк томонидан Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳри, Қўнғирот ва Тахиатош туманларида, шунингдек Жиззах вилоятида ташкил этилган учрашувларда юздан зиёд тадбиркорлар қатнашди. Учрашувларда аҳолини иш билан таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида банк иштироки муҳокама қилинди, тадбиркорларнинг таклиф ва мулоҳазалари эшитилди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2002
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Ориент Финанс банкнинг 15 йиллиги муносабати билан мижозларга ажойиб имконият тақдим этилмоқда
Энди Safia тармоғида буюртмалар учун Ориент Финанс банкнинг Mastercard Gold картаси билан тўлов қилинганда харид суммасининг 5 фоизини қайтариб берилади.
• Кешбек биринчи 10 та муваффақиятли операция учун тўланади.
• Кешбекнинг максимал қиймати ойига 250 000 сўм.
• Тўпланган кешбекни исталган жойда сарф қилиш мумкин.
Шунингдек, Mastercard картасидан қўшимча имтиёзлар: чегирмалар, акциялар ва ҳамкорлардан таклифлар берилади.
Картага www.ofb.uz/cards сайтида буюртма бериш мумкин.
Ҳамкорлар ҳақида маълумот батафсил маълумот: www.ofb.uz/about/partners/.
Қўшимча маълумот 4004 қисқа рақамида.
Ўзмиллийбанк масъулияти чекланган жамият шаклида "Milliy Mikromoliya Tashkiloti" компаниясини, Ўзсаноатқурилишбанк эса "SQB faktoring" ҳамда "SQB mikromoliyalashtirish tashkiloti" компанияларини таъсис қилди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1991
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Ўтган йил Ўзбекистон банклари раҳбариятида муҳим тайинловлар билан ёдда қолди. Марказий банк ва бир нечта банкларда бошқарув раиси ва ўринбосарлари лавозимга тайинланди. Bankers.uz мазкур тайинловларни дайжест шаклида яна бир бор эслаб ўтади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1993
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Жорий йил бошидан жамоат транспортида нақд пул орқали йўлкира нархи 3000 сўм этиб белгиланди. Бироқ, нақдсиз усулда (шу жумладан банк карталари орқали) тўлов қилинганда, йўл ҳақи миқдори 1700 сўм бўлиб қолади. Bankers.uz Ўзбекистон банкларидаги депозит талаб қилинмайдиган, бепул банк карталари рўйхатини тузди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1976
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Марказий банк томонидан битта жисмоний шахсга эмиссия қилинадиган карталар сонини битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача чеклаш бўйича вақтинчалик тартиб ишлаб чиқилгани маълум бўлди. Тартиб 2025 йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар амал қилади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1995
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Универсалбанк Кузатув кенгаши раиси ва акциядорларидан бири Анвар Ирчаев Инвестиция институтлари миллий уюшмаси (ИИМУ) раиси этиб тайинланди. Мазкур уюшмага 4 йилдан бери Баҳодир Атаханов раҳбарлик қилиб келаётган эди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1992
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Агробанк, Асакабанк, Бизнесни ривожлантириш банки ва Туронбанк ҳам банк муассислигидаги микромолия ва факторинг хизматларини кўрсатувчи компанияларини очди. Аввалроқ Халқ банки ва Алоқабанк шундай корхоналарни таъсис қилгани маълум бўлганди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1987
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Bankers.uz нашри ниҳоясига етган 2024 йил давомида банк-молия тизимида юз берган энг муҳим воқеаларни яна бир бор эслаб ўтади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1984
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
2025 йил 1 февралга қадар туман банклари филиалларида маҳаллабай ишлаш бўлимлари ташкил этилиб, уларга “маҳалла банкирлари” тайинланади. Шунингдек, ҳар бир маҳаллада улар билан бирга ишлайдиган “ёрдамчи-агентлар” танлаб олинади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1985
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
АҚШнинг хусусий кредит фондларини бошқарувчи “Accial Capital” компанияси Alif'га 20 млн доллар қарз ажратди. Маблағлар “Nasiya” хизматининг имкониятларини кенгайтириш, унинг бозордаги мавқеини мустаҳкамлаш ва Ўзбекистонда молиявий оммабопликни тарғиб қилишга йўналтирилади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1978
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube