arabicuz_matn | Unsorted

Telegram-канал arabicuz_matn - arabic.uz (matnli kanal)

3136

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Subscribe to a channel

arabic.uz (matnli kanal)

12721. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг оловингиз дўзах ўтининг етмишдан бир қисмидир», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, шунинг ўзи ҳам етарли эди-ку!» дейишди. У зот: «У (дўзах ўти) бундан (дунё оловидан) олтмиш тўққиз баробар орттирилган, ҳар баробари бунинг (дунё оташининг) иссиғичадир», дедилар».

Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz

iOS
| Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12719. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтдилар:
«Ким Аллоҳга сўз айтишни истаса, банда саждада турганида «Золамту нафсий фағфирлий», деб айтсин.

Ибн Шайбанинг «Мусаннаф»ларидан.

@arabicuz

iOS
| Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12717. Баъзи оилалиларда кўрадиган ҳолатларимиздан бири, агар аёл касал бўлиб қолса, эри уни аёлнинг уйига олиб бориб қўяди. Тузалганидан кейин эса ўзининг уйига қайтариб олиб келади. Бундай иш тутиш мурувват соҳибларига асло ярашмайдиган ишдир. Бунда аёлнинг нафсига азият бериш бордир.
Усмон ибн Аффон Бадр ғазотида қатнашмадилар, ғоиб бўлдилар. Чунки у зотнинг аёллари Руқайя бинти Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қаттиқ бетоб эдилар...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у зотга: “Сенга Бадрга қатнашган ва ўқ отган кишининг ажри бўлур”, деганлар.
Энди ўйлаб кўр, Аллоҳ сени ва мени раҳм қилсин, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай қилиб (бемор) аёлини ёнида бўлиш ва унга қарашни Аллоҳнинг йўлидаги мужоҳиднинг ажри билан тенг ўринга қўйганларига қара!
Ҳар қандай жангчи эмас, балки Бадрда иштирок этган жанги билан (тенг ўринга қўйдилар). Бу ғазот ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларига қарата: «Аллоҳ Бадр аҳлига қарата «Истаганингизни қилинг, сизларни мағфират қилдим» деган-ку!» дедилар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12715. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Зинонинг зоҳир бўлиши оламни хароб бўлиши аломатлари, белгиларидандир”

“Дард ва даво” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12713. Кибрнинг зарари
Ўзидан пастдагига мутакаббирлик қилган бирон кимни кўрмадимки, Аллоҳ таоло ундан юқоридаги билан албатта хорламаган бўлса.

Ҳофиз ибн Ҳиббоннинг “Равзатул уқало” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12711. Саодат йўли жуда осон. Фақат (бу йўлда) сенинг қийматингни билмайдиган, қадрламайдиган кишидан узоқ бўлгин.

Устоз Фавзий Ҳаллақ.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12709. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу: “Агар жаҳаннам аҳлидан айрим кишиларни дунё ҳаётига қайта чиқарилса эди, уларнинг кўриниши, манзарасининг ваҳшати (нақадар аянчли, қўрқинчли экани)дан ҳамда уларнинг (ўта ёқимсиз, бадбўй) ҳидидан дунё аҳли ўлиб қолган бўлардилар”, деди.

Ибн Абу Дунёнинг “Ар-риққату вал бука`и” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12707. Ғариб диёрлар (ватани) ундан узоқда бўлган киши эмас. Балки ҳақиқий ғариб ўзи яқин бўлиб, лекин исталмаган, (яқинлари томонидан севилмаган) кишидир.

Шариф Разий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12705. Амр ибн Қайс айтади: “Бир аёл Қиёмат кунида Аллоҳнинг ҳузурида эри билан хусуматлашади ва: “У менга одоб бермаган, менга ҳеч нарсани таълим бермаган, фақат бозордан нон олиб келарди холос” дейди”.

Самъоний тафсиридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12703. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Неъматлар Аллоҳдан тақвони тарк қилиш ва одамларга ёмонлик қилиш сабабли олиб қўйилади”, деди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12701. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта Роббинг бир бандаси: “Роббим гуноҳларимни кечиргин. Уларни Сендан ўзга ҳеч ким кечирмайди”, деганини яхши кўрди, ажабланди”, дедилар.
Имом Термизий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12699. Солати Иброҳимия – мўъжизалар эшигидир.
Солати Иброҳимия – кароматлар эшигидир.
Солати Иброҳимия – дуолар ижобати эшигидир.
Солати Иброҳимияга шўнғинг, Аллоҳ азза ва жалла сизни ёрдам, ғалаба, шифо, ризқ, хотиржамлик ва сакинатга шўнғитиб, ғарқ қилиб қўяди.

Изоҳ: Намозда ташаҳҳудда ўқиладиган “салоти Иброҳимия” шудир: “Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммадин, камаа соллайта ъалаа Иброҳийма ва ъалаа аали Иброҳима иннака ҳамиидун мажиид. Аллоҳумма баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммадин, камаа баарокта ъалаа Иброҳийма ва ъала аали Иброҳийма. Иннака ҳамиидун мажиид”.

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12697. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп саловот айтиш у зотга муҳаббатнинг аломатидир. Қалбда пайғамбар муҳаббати зиёдалашгани сайин у зотнинг хулқлари билан хулқланиш, иш-феълларига эргашиш, тақлид қилиш ҳам ортиб бораверади.
Аллоҳ таоло айтади: “...Агар унга итоат қилсангиз, ҳидоят топурсиз”, Нур сураси, 54-оят.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12695. Нафсим ўрган...
Ижтимоий тармоқларда бирон пост ёки видео кўрсангиз-у, у сизга ёқмаса изоҳ (комент)ларда сўкиш ва одобсизлик қилишга ўтиб кетманг.
Биринчидан: Одамлар ақл ва фаҳмда турличадирлар. Сизга ёқмаган бирон сўз (мавзу) бошқага маъқул келиши мумкин.
Иккинчидан: У инсон постни ўзининг шахсий саҳифасига жойлаган ва бу унинг эркинлигидир. Ҳеч ким сизни унинг саҳифасига аъзо бўлишга мажбурламаган.
Учинчидан: У инсон маъсум яъни, хатодан холи эмас. Инсон сифатида хатоларга йўл қўйиши мумкин.

Мажид Закий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12693. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: «Қачонки банда тонг оттирса ҳам, кечга кирса ҳам бутун эътибори ва ғами фақат Аллоҳ бўладиган бўлса, Аллоҳ унинг барча ҳожатларини зиммасига олади. Унга муҳим бўлган барча нарсага кифоя қилади. Қалбига Ўзининг муҳаббатини жойлаб, тилини доим Ўзининг зикрида ва аъзоларини Ўзининг тоати қилиб қўяди», деди.

“Фавоид” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12720. Зулм Қуръони каримда тўртта важҳ, кўринишда келади:
1. Ширк.
2. Банданинг ўзига зулм қилиши.
3. Инсоннинг бошқа инсонга зулм қилиши.
4. Нуқсон, камчилик.

@arabicuz

iOS
| Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12718. Охиратга рағбатқилувчи мўминнинг сифатлари:
– У бир водийда бўлса, қолганлар бошқа водийда бўлишади.
– Ҳокисор, тавозуъли, қалби салим ва қалби Аллоҳ зикрига ошиқувчи.
– Аллоҳдан бошқа барча нарсада зоҳид.
– Аллоҳга яқинлаштирувчи барча нарсага рағбат қилувчи.
– Мавжуд нарсага шод бўлмайди ва йўқотган нарсага афсусланмайди.

«Торийқул ҳижратайн» китобидан.

@arabicuz

iOS
| Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12716. Анас розияллоҳу анҳу сўзлаб берди:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ўн йил хизмат қилдим, менга асло «Уфф», демадилар. «Нима учун ундай қилдинг?» ҳам, «Бундай қилсанг бўлмасмиди?» ҳам демадилар».

Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12714. Мавлоно, фазилатли шайх Сария Абдулкарим Рифоъий айтади: “Доктор Мозин Муборакдан эшитган эдик, у зот оталари шайх Абдулқодир Муборакдан ривоят қилиб айтади: “Шом диёри муҳаддиси Бадриддин Ҳасанийнинг аёллари олдиларига келиб: “Сизлардан илтимос, шайхни олдиларида дунёда содир бўлаётган мусулмонларнинг бошидаги мусибатлар ҳақида сўзлашманглар. Чунки у зот бу каби ҳолатлардан воқиф бўлсалар, у мусибат Чинда бўлсин, ёки бошқа ерда, қаттиқ қайғуга тушиб касал бўлиб қоладилар, тунлари эса ухлолмай чиқадилар”, дер эди. Раҳимаҳуллоҳ.

“Музаккироти фий заманис савроти” китобидан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12712. Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Мусибатларни беркитиш сирларни яшириш жумласига киради. Чунки уни билдириш душманларни хурсанд қилади, севганларни маҳзун қилади”, дедилар.

“Сойдул хотир” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12710. Кимнинг нафс ҳавоси ғолиб келиб (шаръий жиҳатдан) унинг қатъий ҳаром эканига билиттифоқ келишилган ишларни қилса, сўнгра (ўша ҳаром амални) мумкин, бўлади дея далил-исбот қидиришга уринмасин. Чунки бу ҳолда у инсон осий мўмин мартабасидан фожир кофир даражасига тушиб қолиши мумкин. Аллоҳ асрасин!
(Унинг ўрнига тавба ва надоматга шошсин).

Башир Исом Марокаший.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12708. Тасаввуф нима?
Тасаввуф - мусулмон киши у ила эҳсон мартабасига кўтариладиган руҳий, сулукий тарбиядир. У ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай таълим берганлар: “Эҳсон Аллоҳга худди Уни кўриб турганингдек ибодат қилишинг. Гарчи Уни кўрмасанг-да, У сени кўриб турур».

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12706. Битоқа ҳадиси
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ Қиёмат куни барча махлуқотлар олдида менинг умматимдан бир кишини танлаб олиб, унга тўқсон тўққизта дафтар очади. Ҳар бир дафтар кўз етадиган масофача бўлади. Сўнг У Зот: «Мана булардан бирортасини инкор қиласанми? Котиб фаришталарим сенга зулм қилишдими?» дейди. У: «Йўқ, Роббим», дейди. У Зот: «Узринг борми?» дейди. У: «Йўқ, Роббим», дейди. Шунда У Зот: «Бироқ ҳузуримизда бир яхшилигинг бор, бугун сенга зулм йўқ» дейди. Сўнг «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ деб, Муҳаммад У Зотнинг бандаси ва расулидир деб гувоҳлик бераман», деб ёзилган варақча чиқади. У Зот: «Мезонингга яқин кел», дейди. У эса: «Ё Роббим, мана бу дафтарлар олдида шу варақча нима ҳам бўлар эди?» дейди. У Зот: «Сенга зулм қилинмайди», дейди. Сўнг дафтарлар бир паллага, варақча бошқа паллага қўйилади, дафтарлар енгил келиб, варақча оғир келади, чунки Аллоҳнинг исми қаршисида ҳеч нарса оғир келмайди».

Имом Термизий, Насоий, Ибн Ҳиббон, Ҳоким ривоят қилганлар.
Имом Термизий: «Бу ҳадис ҳасан, ғарибдир», дедилар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12704. Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ: “Мискин ва фақирларни яхши кўриш Аллоҳ учун кўришнинг аслидир. Чунки мискинларда унинг учун яхши кўришни тақозо қиладиган мол-дунё йўқ. Уларни фақат Аллоҳ азза ва жалла учун яхши кўришади. Аллоҳ учун яхши кўриш эса кишидаги иймонни асл ҳолида кўрсатадиган нарсадир. У шунингдек, иймон лаззатининг аломатидандир. У айни иймондир, у иймоннинг афзалидир”, деди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12702. Раббоний бўлинглар. Чунки раббонийлар фақат Роббиларидан сўрашади. Улар бирон ажр мукофот талаб қилишмайди. Уларнинг ажр, ҳақлари Аллоҳнинг динини таблиғ этиш, етказиш бўлади.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Амал;
Жуфт;
Севги-муҳаббат
Офият, сиҳат- саломатлик;
Етуклик, камолот;
Хулқ, аҳлоқ.
Изоҳ: “Ризқ” сўзи луғатда “улуш”, “инъом” каби маъноларни англатади. Истилоҳда, Аллоҳ таоло жонзотларга етказган ва улар истеъмол қилган нарса ризқдир. Бошқа таърифда: “Жонзотлар манфаат олган дунё ва охиратга оид барча нарса ризқ”, дейилган.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12698. Имом Жунайд раҳимаҳуллоҳ: “Агар Аллоҳга содиқ бўлсанг, у садоқатинг ичингда махфий бўлсин. Албатта У зот Иблисга барча нарсада йўл топиш имконини берган. Фақатгина сирларнинг чин-содиқ бўлгани бундан мустаснодир”, деди. Яъни шайтон содиқлигини сир тутган кишиларни алдашга ва васваса қилишга йўл топа олмайди.


Изоҳ: Абдулвоҳид ибн Зайд: «Сидқ Аллоҳга амал ила вафо қилишдир», деган.
Иброҳим ал-Хаввос айтади: «Содиқни фақат фарзни адо этаётганини ва фазлга амал қилаётганини кўрасан».
Жунайд раҳматуллоҳи алайҳ: «Сидқнинг ҳақиқати ёлғондан бошқа нажот бермайдиган ерда рост гапиришдадир», деган.
Сидқнинг фойдалари:
1. Сидқ аброрларнинг жаннатга борадиган йўлидир.
2.Содиқлар Аллоҳнинг муқарраб аҳбобларидир.
3. Содиқларни одамлар яхши кўрадилар, уларга ишона-дилар ва омонатларини топширадилар.
4. Содиқларнинг жамиятда иззати бўлади.
5. Содиқлик амалларни кўтаради ва шаънини улуғлайди.
6. Содиқлик қувватнинг аломатидир.
7. Содиқлик ўзига ишончнинг белгисидир.
8. Содиқлик нажотдир.
9. Содиқлар набийлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга тириладилар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12696. Охиратнинг маҳри жуда арзимас нарсадир:
1. Ихлосли қалб.
2. зикр қилувчи тил.

Баҳруд думуъ китобидан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12694. Иймон қувватининг аломатларидан бири, киши Аллоҳнинг зикрини тарк қилган вақтда ёлғизликни ҳис қилишидир.
Шунингдек, қалб ёлғизликни ҳис қилганда Аллоҳнинг зикрини ёдга олиши, худди бадан очликни ҳис қилганда таомни эслаб қолишига ўхшайди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12692. Кимки уламолар билан ўтирса, одоби ортади.
Кимки аёллар билан ўтирса шаҳвати ортади.
Кимки бойлар билан ўтирса, қалби қотади.
Кимки болалар билан ўтирса, кўнгилхушлилиги, ўйинқароқлиги ортади.
Кимки осий, гуноҳкорлар билан ўтирса, бедодлик, эҳтиётсизлиги ортади.
Кимки солиҳлар билан ўтирса унда вараъ, шубҳадан ўзини тийиши ортади.
Кимки фақиҳлар билан ўтирса, қадри улуғ бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши дўстининг динидадир. Сизлардан бирингиз ким билан дўст бўлаётганига қарасин”, дедилар.

Абу Довуд ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…
Subscribe to a channel