@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari @arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)
2876. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули! Сафар қилмоқчиман, менга сафарга етарли нарса беринг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ сенга тақво берсин», дедилар. Ҳалиги киши: «Яна» деган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Гуноҳингни кечирсин», дедилар. Ҳалиги киши: «Яна» деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қаерда бўлсанг ҳам, сени яхшиликка муяссар қилсин», дедилар.
Имом Термизий ривояти.
@arabicuz
2875. Луқмон Ҳаким ўғлига деди:
«Ўғлим! Ёлғондан сақлан! Ёлғон динингни бузади, одамлар олдида мурувватингни йўққа чиқаради, мартабангни тушириб, обрўингни зое қилади. Натижада гапирсанг эшитишмайди, сўзингни тасдиқлашмайди. Бу аҳволда ҳаётда сен учун бирор яхшилик қолмайди. Бу аҳволингдан огоҳ бўлиб қолишса, энди тўғри гапирсанг ҳам ёлғончига чиқаришади, шаънингни ерга уришади, сен билан ўтиргилари келмай қолади, сирларини сендан махфий тутишади, сени кўрган заҳоти сўздан тўхташади, гап-сўзларини яширишади, дин ишларида сендан эҳтиёт бўлишади, шахсий ҳолатлари билан боғлиқ ишларда сенга ишонишмайди. Бу дунёда одамлар олдида шунчалик аҳволга тушсанг, охиратда Аллоҳ таолонинг азоб-уқубати бундан ҳам бўлади».
«Унваанул байаан» китобидан.
@arabicuz
2873. Охиратга машғул бўлган зотларнинг адоват, нафрат ва кўнгилхушликка вақтлари йўқ!
«Албатта, қиёмат келгусидир. Бас, сен (дунёдан) гўзал шаклда юз ўгир» (Ҳижр сураси, 85 оят)
@arabicuz
2871. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз сафар қилмоқчи бўлса, биродарлари билан хайрлашсин, чунки Аллоҳ уларнинг (бир-бирлари ҳаққиларига қиладиган) дуоларида яхшилик қилувчидир», дедилар.
Ибн Сунний ривояти
Қазъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Ибн Умар розияллоҳу анҳумо: «Ёнимга кел, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мен билан хайрлашганларидек, мен ҳам сен билан хайрлашаман» деди ва «Аставдиъуллоҳа дийнак, ва амаанатак, ва хавотима ъамалик» («Дининг, омонатинг ва амалингнинг хотимасини Аллоҳга топширдим») деб дуо қилди (бу дуони муқим киши мусофирга айтади).
Абу Довуд ривояти.
Бу ерда аввало диннинг зикр қилинишига сабаб шуки, сафар машаққатлари туфайли банда баъзан дин ишларини ҳам тарк қилиб қўйиши мумкин.
Имом Хаттобий: «Бу ердаги омонат – ишончли кишига қолдириб кетилган аҳл ва молдир», деганлар.
Нофеъ розияллоҳу анҳунинг Ибн Умар розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида шундай дейилган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир киши билан хайрлашсалар, унинг қўлини ушлаб турардилар ва у ўзи қўйиб юбормагунича қўйиб юбормасдилар, «Аставдиъуллоҳа дийнак, ва амаанатак, ва аахиро ъамалик», дер эдилар».
Имом Термизий ривояти
Солим розияллоҳу анҳу қилган ривоятда эса «Ибн Умар розияллоҳу анҳу бирор киши сафар қилмоқчи бўлса, унга: «Кел, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хайрлашганларидек сен билан хайрлашаман» деб, юқоридаги дуони ўқирдилар» дейилган.
Имом Термизий ривояти
Абдуллоҳ ибн Язид ал-Хатмий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аскарлар билан хайрлашмоқчи бўлсалар, «Аставдиъуллоҳа дийнакум, ва амаанатикум, ва хавотима аъмааликум», дер эдилар.
Абу Довуд ривояти
@arabicuz
2868. Бомдод намозини ўқимаган кунинг куни билан босинқираб юрганга ўхшайсан. Қуёш чиқишидан олдинги ўқилган икки ракъат бомдод намозида шу қадар майин шабада борки, унинг васфига тил ожиз. Субҳидамдаги бу тароватли онларда Аллоҳни кўп зикр қиладиганларнинг қалбида умид қуёшлари порлаяжак.
@arabicuz
2866. Сафарга отланган одам оиласи, қариндошлари, дўстлари ва қўшнилари билан хайрлашгач, улардан ҳаққига дуо қилишларини сўраши, ўзи ҳам уларни дуо қилиши яхши амалдир.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга бирор нарса омонат топширилса, У Зот уни сақлаб беради», дедилар.
Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки сафар қилмоқчи бўлса, орқасида қолаётганларга «Аставдиъукумуллоҳаллазий лаа тазийъу вадоиъуҳу» («Сизларни омонатни зое қилмайдиган Аллоҳга топширдим») десин», деганлар.
Ибн Сунний ва бошқалар ривояти.
@arabicuz
2864. Бир киши хотинини талоқ қилмоқчи бўлди. Унга: «Бу хотиндан нима ёмонлик кўргансан?» дейишди. У: «Ақлли одам хотинининг сирини очмайди», деди. Хотини билан ажрашгач, унга: «Энди нима учун талоқ қилганингни айт» дейишди. У: «Энди у мен учун бегонага айланди. Бегона аёл ҳақида нима ҳам дея олардим?» деб жавоб берди.
@arabicuz
2862. Сўз маърифатнинг хусусиятидир. Тинглаш эса ҳикматнинг имтиёзидир.
@arabicuz
2860. Шаъбий шундай деган экан:
«Ростгўйлик сенга зарар етказишини билиб турсанг ҳам рост гапир. (Негаки, зарар бўлиб кўринса ҳам) ростлик барибир сенга фойда келтиради. Сенга нафи тегишини билиб турсанг ҳам ёлғон гапирма, чунки (манфаатли бўлиб туюлаётган) ёлғон барибир сенга зарар келтиради».
«Унваанул байаан» китобидан.
@arabicuz
2858. Ижтимоий тармоқларга сурат қўйишга одатланиб қолган дўстлар! Оилангиз, фарзандларингиз, фаровон ҳаётингиз акс этган суратларни қўйишни бас қилинг! Ҳавас қилувчи кўзлардан кўра ҳасадчи кўзлар кўплигини, қойил қолувчи кўзлардан кўра яхши кунингни кўра олмайдиганлар кўплигини унутманг!
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳам кўз теккан. У зот бизларни кўз тегишидан огоҳлантирганлар.
Мабодо кўз тегишидан қўрқмасангиз ҳам, бошқаларнинг ҳис туйғуларини ҳисобга олинг, илтимос!
Кўрдик! Сен бошқалар эга бўлмаган нарсага эга экансан. Каттакон, чиройли ҳовлинг бор экан, бошқаларда бундай уй йўқ экан. Оиланг билан тинч тотув экансан, бошқаларда фақат уруш-жанжал экан!
Буларни ҳаммага кўз кўз қилаверма!
Фарзандларинг бор экан, бошқалар тирноққа зор.
Анвойи таомлар еб суратга тушибсан, кимлардир бир бурда нонга зор.
Яхшиси, Аллоҳга ҳамд айт, неъматларига шукр қилиб, ўзингниям, оилангниям ёмон кўздан асра!
@arabicuz
2856. Сафар ниятида уйдан чиқаётгандаги зикрлар:
Сафарга отланиб, уйдан чиқишда икки ракъат намоз ўқиб олиш мустаҳабдир.
Мутъим ибн Миқдом Санъоний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сафарга чиқмоқчи бўлган одам оиласига икки ракъат намоздан яхшироқ нарса қолдира олмайди», дедилар».
Табароний ривояти
Ушбу намознинг биринчи ракъатида Фотиҳадан кейин «Кафирун» сурасини, иккинчи ракъатида «Ихлос» сурасини ўқиш мустаҳаб, дейишган.
Баъзилар биринчи ракъатда «Фалақ»ни, иккинчи ракъатда «Ан-Наас», дейишган. Салом бериб, намозни тугатгач, «Оятул курси» ўқилади.
Баъзи ривоятларда «Йўлга чиқишдан олдин «Оятул курси»ни ўқиган одамга қайтиб келгунича ўзи ёмон кўрган нарса етмайди», дейилган.
Баъзилар «Ли ийлаафи Қуройш» сурасини ўқиш ҳам мустаҳаб, дейишган.
Абул Ҳасан ал-Қазвиний: «Бу сура ҳар қандай ёмонликдан сақлайди», деганлар.
Абу Тоҳир Жаҳшавийҳ айтадилар: «Сафар қилмоқчи бўлдим, лекин хавфда эдим. Қазвиний ҳазратларининг ҳузурига кириб, дуо сўрадим. Шунда у зот сўзларининг бошидаёқ: «Кимки сафар қилмоқчи бўлса-ю, душмандан ёки ваҳший ҳайвонлардан қўрқса, «Ли ийлаафи Қуройш»ни ўқисин, чунки у ҳар қандай ёмонликдан сақлайди», дедилар. Мен доим ўша сурани ўқидим, ҳозиргача ҳеч бир ёмонликка дучор бўлмадим».
Бу сураларни ўқиб бўлгач, ихлос ва тазарруъ ила қуйидаги дуони ҳам ўқиш керак: «Аллоҳумма! Бика астаъийну ва ъалайка атаваккалу! Аллоҳумма! Заллил лий суъувбата амрий ва саҳҳил ъалайя машаққата сафарий, варзуқний минал хойри аксаро миммаа атлубу, васриф ъанний кулла шарр. Роббишроҳ лий содрий, ва йассир лий амрий. Аллоҳумма! Инний астаҳфизука ва аставдиъука нафсий ва дийний, ва аҳлий ва ақорибий, ва кулла маа анъамта ъалайя ва алайҳим биҳии мин аахиротин ва дунйаа, фаҳфазнаа ажмаъийна мин кулли сувъин, йаа Карийм!» («Аллоҳим! Сендан ёрдам сўрайман, Ўзингга таваккул қиламан. Аллоҳим! Қийинчиликларимни енгил қил, сафар машаққатини осон қил! Сўраганимдан зиёда яхшилик насиб қилгин, мендан ҳар қандай ёмонликни кетказгин. Роббим, қалбимни очгин, ишимни осон қилгин! Аллоҳим! Ўзимни ҳам, динимни ҳам, аҳлимни ҳам, қариндошларимни ҳам, менга-ю уларга дунё ва охиратда неъмат қилиб берган ҳар бир нарсангни Ўзингга омонат топширдм. Ё Карим, барчамизни барча ёмонликлардан Ўзинг асрагин»)
@arabicuz
2854. Фарзандларимизга мактабда яхши ўқишни ўргатамиз. Лекин илм олишга муҳаббатни ўргатишни унутиб қўямиз.
@arabicuz
2852. Намоз нима?
Намоз – ризқни кўпайтирадиган, соғликни сақлайдиган, азиятни кўтарадиган, дардни аритадиган, қалбни кучайтирадиган, юзни ёруғ қиладиган, руҳга шодлик улашадиган, дангасаликка барҳам берадиган, бадани тетиклаштирадиган, куч бағишлайдиган, қалбни очадиган, руҳни қувватлайдиган, қалбни нурга тўлдирадиган, неъматни муҳофаза қиладиган, адоватни йўқотадиган, барака келтирадиган, шайтондан узоқлаштирадиган, Раҳмонга яқинлаштирадиган амалдир!
@arabicuz
2850. Донишманд дейди: «Ёлғончилик дард, ростгўйлик эса даводир. Ёлғончилик хорлик, ростгўйлик эса азизликдир».
Ёлғон омонликдек туюлар ҳарчанд,
Вале ташлаб кетар сўнги йўқ дардга,
Ростликка ўргансанг, бошингда турган
Қилич ҳам кесмайди, айланар мардга!
«Унваанул байаан» китобидан.
@arabicuz
2848. «Ким Аллоҳдан қўрқса (яъни тақво қилса), У Зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўл (пайдо) қилур» (Талоқ сураси, 2 оят).
@arabicuz
2875. Луқмон Ҳаким ўғлига деди:
«Ўғлим! Ёлғондан сақлан! Ёлғон динингни бузади, одамлар олдида мурувватингни йўққа чиқаради, мартабангни тушириб, обрўингни зое қилади. Натижада гапирсанг эшитишмайди, сўзингни тасдиқлашмайди. Бу аҳволда ҳаётда сен учун бирор яхшилик қолмайди. Бу аҳволингдан огоҳ бўлиб қолишса, энди тўғри гапирсанг ҳам ёлғончига чиқаришади, шаънингни ерга уришади, сен билан ўтиргилари келмай қолади, сирларини сендан махфий тутишади, сени кўрган заҳоти сўздан тўхташади, гап-сўзларини яширишади, дин ишларида сендан эҳтиёт бўлишади, шахсий ҳолатлари билан боғлиқ ишларда сенга ишонишмайди. Бу дунёда одамлар олдида шунчалик аҳволга тушсанг, охиратда Аллоҳ таолонинг азоб-уқубати бундан ҳам бўлади».
«Унваанул байаан» китобидан.
@arabicuz
2874. Аёлларни хорлашни яхши кўрадиган кишини кўрсанг, аниқ билгинки, у эркаклардан қўрқади.
Аёлларни қадрлайдиган кишини кўрсанг, билгинки, ундан эркаклар ҳам ҳайиқиб туради.
Аёлни хўрловчи кишини кўрсанг,
Билки, эркаклардан қўрқади ёмон.
Аёлни эҳтиром айлар инсондан
Жуда кўп эркаклар қўрқар бегумон.
@arabicuz
2872. Қуръонни тиловат қилиб, ёд олаётганлар ажойиб хусусиятлари билан ажралиб турадилар. Дунё уларни ўзига оғдиришга уринса, Қуръон уларни лутф ила ўзига тортади ва улар тавба қилган ҳолда яна Қуръонга қайтадилар.
@arabicuz
2870. Адиблардан бири: «Ўзинг маҳбуслик бўлиб қолмасингдан тилингни ҳибс қилиб қўй», деган экан.
Яна бир шундай дебди: «Ким сирини яширса, ўша сир уни хурсанд қилади ва одамларни ўша сирининг ёмонлигидан (яъни сири очилиши оқибатида пайдо бўладиган ёмонликдан) сақлаган бўлади. Кимнинг тили ўзига ҳоким бўлса, уни шарманда қилади, шаънини булғайди. Нотинчлик келтирадиган гапдан пушаймон келтирадиган сукуи яхши».
«Унваанул байаан» китобидан.
@arabicuz
2867. Қуръондан қанча узоқлашсанг, шайтонга шунча яқинлашасан.
«Ким Роҳманнинг эслатмасидан ўзини кўрликка солиб, юз ўгирса, унга шайтонни яқин қилиб қўюрмиз, у унга ҳамроҳ бўлур» (Зухруф сураси, 36-оят).
@arabicuz
2865. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу шундай деганлар:
«Аллоҳ таоло тилни шу қадар мустаҳкам қўрғон билан ўрадики, бошқа бирорта аъзо бунчалик мустаҳкам муҳофаза қилинмаган. Тилнинг олдида ўттиз иккита тиш саф тортган, тишларнинг ортидан иккита лаб ёпилган, ичкарида тилнинг усти кичик тилча билан қопланган, ундан ичкарида эса қалб туради. Шундай экан, Аллоҳдан қўрққин, бу маҳбусни қочириб юборма. Тилнинг офатидан сақлана олишингга ишонч ҳосил қилсанггина уни эркин қўйишинг мумкин».
«Унваанул байаан» китобидан.
@arabicuz
2863. Жаҳаннамда учта водий бор:
1. Ғойй водийси. Унга намозни қазо қилишга одатланиб, ҳаммасини кечқурун бир қилиб ўқийдиганлар тушади.
2. Вайл водийси. Унга намозларни кечиктирадиганлар тушади.
3. Сақар водийси. Унга намозни тарк қилганлар тушади.
Ғафлат уйқусидан уйғон, дўстим!
@arabicuz
2861. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафар қилмоқчи бўлиб, ўринларидан турсалар, «Аллоҳумма! Илайка таважжаҳту ва бика иътасомту. Аллоҳумма! Икфиний маа ҳамманий ва маа лаа аҳтамму лаҳ. Аллоҳумма! Заввидний тақваа вағфирлий занбий ва важжиҳний лил хойри айнамаа таважжаҳту» («Аллоҳим! Сенга юзланиб, Сенга илтижо қиламан. Аллоҳим! Мени ташвишга солган, лекин мен аҳамият бермаган нарсага Ўзинг кифоя қилгин! Аллоҳим! Менга тақвони ҳамроҳ қилгин, гуноҳларимни кечиргин, қаёққа юзлансам ҳам яхшиликка юзлантиргин») дер эдилар.
Табароний ривояти.
@arabicuz
2859. Отасига оқ бўлган баъзи кимсалар отасини дўппослаб, уни бир маконга судраб кетаётганида, отаси: «Бўлди қил, тўхтат! Мен ҳам отамни шу ергача судраб келганман холос», деб айтган экан.
Оқпадар судрарди отасин чўлга,
Бу ҳолдан увиллаб йиғларди олам.
Ота дер: «Бас қилгин, мен ҳам отамни
Шу ергача судраб келгандим, болам!»
@arabicuz
2857. Солиҳлардан бири шундай деган экан:
Истиғфордан бошқа озуқа ҳам, даво ҳам топмадим. Кечалари бедор бўлиб, истиғфор айтсам, шайтон: «Уйғонса нуқул истиғфор айтар экан, уни ухлатишга ҳаракат қилайин», дер эди.
@arabicuz
2855. Ибн Саммок шундай дедилар:
«Ёлғонни тарк қилганим учун ўзимни савоб топган деб ҳисобламайман, чунки мен ёлғондан нафратланганим учун уни тарк қиляпман».
Яна шундай дедилар: «Ёлғон факатгина хорлик келтирган тақдирда ҳам, унинг разолат эканига кифоя қилади. Нега энди кифоя қилмасин, ахир ҳар бир ёлғонда гуноҳ бор».
«Унваанул байаан» китобидан.
@arabicuz
2853. Аллоҳим! Сендан умидвор бўлмаган қалбдан, амалсиз илмдан ва хижолат чекмайдиган юздан Ўзинг асра!
@arabicuz
2851. Энг гўзал саёҳат.
«Роббларига тақво қилганлар жаннатга гуруҳ-гуруҳ қилиб олиб борилдилар. Етиб келганларида унинг дарвозалари очилди, қўриқчилар уларга: «Сизга саломлар бўлсин! Хуш келдингиз! Киринглар, энди бунда абадий қоласизлар», дедилар» (Зумар сураси, 73 оят).
Аллоҳ сизу бизни ана шундай саёҳатчилардан қилсин!
@arabicuz
2849. Австралиялик бир сураткаш денгиз тўлқинларини худди тоғдек бўлиб турганда суратга туширди. Бу суратни кўрганда хаёлга дарҳол ушбу оят келади:
«(Кема) уларни тоғлардек тўлқинлар орасида олиб кетаётганида.....» (Ҳуд сураси, 42 оят).
Субҳаналлоҳ!!!
@arabicuz
2847. Қуръоннинг икки саҳифасида тахминан 1200 та ҳарф бор. Ҳар бир ҳарфга ўн баробар савоб берилади. Уларни ўқишга тўрт дақиқа вақтинг кетади, холос. Қанчадан қанча вақтингни тўзондек сочиб юрибсан. Яна Қуръондан узоқлашганлар қаторида бўлиб қолмагин!
@arabicuz