@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari @arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)
2728. Нима учун баъзиларга: «Аллоҳга тақво қил» ёки «Аллоҳдан қўрқ» дейилса, ғазаб қилишади? Ахир Аллоҳ Набийсига: «Эй Набий! Аллоҳга тақво қил» деган-ку?! (Аҳзоб сураси, 1-оят)
@arabicuz
2726. Олимлар эмбрионнинг шаклланиш жараёни бир неча босқич ёки даврлардан иборат эканини икки юз йил аввал билишди, холос. Йигирманчи аср охирларига келиб, ушбу босқични суратга олиш имконига эга бўлишди. Лекин Қуръони карим ушбу илмий ҳақиқатни 1400 йилдан кўпроқ муддат олдин баён қилган эди:
«Нима учун Аллоҳни улуғлашни (яъни Унга ибодат қилишни) ўйламайсизлар?! Ҳолбуки, У Зот сизларни босқичма-босқич яратди-ку!» (Нуҳ сураси, 13-14-оятлар).
Ушбу ва қуйидаги оятларда нима сабабдан бандалар Аллоҳ таолога ибодат қилиши лозимлигига далиллар келтирилган. Аллоҳ таоло инсоннинг диққат-эътиборини аввало ўзининг қандай яратилганига қаратади. Дарҳқиқат, ҳар бир инсон она қорнида даставвал бир томчи сув бўлиб, сўнгра қуюқ қонга айланиб, кейин бир тишлам гўшт шаклига кириб, сўнгра унга жон ато этилиб, ёруғ дунёга келиши ҳақида ўйласа, ҳар бир соғлом ақл ва тоза дил эгаси беихтиёр Яратганнинг қудратига, улуғлигига тасаннолар айтиб, У Зотга сажда қилмай қолмайди.
@arabicuz
«Quran.uz» каналига уланиш учун линкни босинг!
⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEKXLidzA0S5fOVB_Q
2725. Ҳақиқий сукут сақловчи ким? У шундай кишики, жимлиги тилининг ўтмаслигидан ва баёнга нўноқлигидан эмас. Ҳақиқий ҳалим шундай кишики, унинг юмшоқ феъли ёрдамга қуввати, қудрати йўқлигидан эмас.
«Унваанул байаан» китобидан.
@arabicuz
2723. Ҳозирги замон олимлари янги илмий тадқиқотлар давомида некбинлик, яъни яхшиликка йўйиш инсон жисмидаги касалликларга қарши кураш қувватини – иммунитетни кучайтиришини ва инсон ҳаёти учун саодат бахш этишини кашф қилдилар. Аслида бу ажойиб набавий йўлланма эди. Зеро, Оиша розияллоҳу анҳодан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари хусусида сўралганида, Оиша розияллоҳу анҳо: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари Қуръон эди», деганлар. У зот Қуръонни ҳаётларига мукаммал тадбиқ қилганлари учун том маънодаги бахт-саодатга мушарраф бўлдилар. Биз ҳам ҳаётимизнинг барча жабҳаларида у зотга эргашиб, ахлоқимизни Қуръон билан ҳамоҳанг қилмоғимиз даркор. Нафс табиблари (психологлар) воқеъликдан рози бўлиш таълимотини беришдан ожиз бўлган бир пайтда, Қуръон ушбу розиликни қуйидаги оятида баён қилмоқда:
«Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса» (Бақара сураси, 216-оят).
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши ниятни, ҳар бир ишни яхшиликка йўйишни хуш кўрар эдилар. Бугунги кундаги ғарб олимлари кашфиёт деб жар солаётган ушбу ҳаёт тарзини у зотга ким таълим берган?
@arabicuz
2721. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Шамол бандаларга юборилган раҳматдир. У гоҳида раҳмат билан, гоҳида эса азоб билан келади. Шамол эсса, уни сўкманглар. Аллоҳдан унинг яхшилик бўлишини сўраб, ёмонлигидан паноҳ тиланглар».
Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам осмон уфқида тўпланган булутни кўрсалар, қилиб турган ишларини тўхтатардилар, агар намозда бўлсалар: «Аллоҳумма, инний аъуузу бика мин шарриҳа» (Аллоҳим, унинг ёмонлигидан Ўзингдан паноҳ тилайман), дер эдилар.
Агар ёмғир ёғса: «Аллоҳумма, саййибан, ҳаний`ан» (Аллоҳим, уни шариллаб ёғувчи ёқимли ёмғир қилгин), дер эдилар.
Абу Довуд, Насаий, Ибн Можа ривояти
@arabicuz
2720. Ҳар бир синовчидан сақласанг сирни,
Демак, айлагайсан сен уни асир,
Агар ошкор қилсанг бул сирларингни,
Билгилки, айлагай у сени асир!
«Унваанул байаан» китобидан.
@arabicuz
2718. Олимлар бир неча тажрибалар ўтказиб, қушлар ҳам худди инсон каби ёлғон гапиришини билгач, даҳшатга тушишди. Қушлар ҳам емишни қўлга киритиш учун ёки аёлини ўзига жалб қилиш учун ёлғон сўзлаб, алдар экан. Ажабланарлиси шуки, Қуръони карим ушбу илмий ҳақиқатни Сулаймон алайҳиссалом билан Билқис қиссасида ҳудҳуд (сассиқпопишак) айтган сўзнинг мазмунида ишора қилиб ўтган. Аллоҳ Сулаймон алайҳиссаломга қушларнинг тилини тушуниш ва уларга гапириш имкониятини ато қилган эди. Ҳудҳуд кеч қолиб келгач, Подшоҳ Сулаймонга Аллоҳни қўйиб, Қуёшга сажда қилаётган қавмни топганини хабарини берди.
«(Сулаймон) «Сен рост сўзладингми ёки ёлғончилардан бўлдингми, кўрурмиз», деди» (Намл сураси, 27-оят).
Бу оят қушлар ҳам рост ёки ёлғон гапиришига далолат қилади. Олимлар ушбу ҳақиқатни ҳам кашф қилишди.
@arabicuz
2716. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Қаттиқ шамол турса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма, инний ас`алука хойроҳаа ва хойро маа фийҳаа ва хойро маа урсилат биҳи ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фийҳаа ва шарри маа урсилат биҳи» (Аллоҳим, Сендан унинг яхшилик бўлишини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг яхшилигини сўрайман. Сендан унинг ёмонлик бўлишидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман) дер эдилар.
Имом Муслим ривояти
@arabicuz
2715. Акангга итоат қил, агар у сенга осийлик қилган бўлса ҳам. Алоқа ришталарини боғла, агар у сенга жафо қилган бўлса ҳам.
«Унваанул байаан» китобидан.
@arabicuz
2713. Юсуф сураси менга ўргатган нарсалар:
– Бемор одам шифо топади;
– Узоқ вақт йўқ бўлиб кетган одам қайтиб келади;
– Маҳзун бўлган одам бир кун шод ҳам бўлиши;
– Аллоҳнинг изни билан ғам-алам кўтарилади;
– Қийинчилик билан бирга осонлик ҳам бўлади.
@arabicuz
2711. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ёмғир ёғмаётганидан шикоят қилишганида, у зот намозгоҳга бир минбар қўйишни буюрдилар ва у ерга чиқишга ваъда бердилар. Қуёш кўрина бошлаганда у ерга чиқиб, минбарга ўтирдилар, Аллоҳга такбир ва ҳамд айтдилар, сўнг: «Сизлар диёрингиз қуриб, ёмғир кечикканидан шикоят қиляпсизлар. Аллоҳ таоло сизларга дуо қилишни буюриб, уни ижобат этишни ваъда қилган», дедилар. Сўнг шундай дуо қилдилар:
«Алҳамдулиллааҳи Роббил ъааламийн, Ар-Роҳманир-Роҳийм, Маалики йавмид-дийн. Лаа илааҳа иллаллоҳу, йафъалу маа йурийд. Аллоҳумма, анталлоҳу лаа илааҳа илла антал ғониййу ва наҳнул фуқороу, анзил ъалайнал-ғойса важъал маа анзалта ланаа қувватан ва балағон илаа ҳийн» (Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин. У Раҳмондир, Раҳимдир, Қиёмат кунининг подшосидир. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У Зот хоҳлаган нарсасини қилади. Аллоҳим, Сендан бошқа илоҳ йўқ, Сен бойсан, бизлар камбағалмиз. Бизга ёмғир ёғдиргин, ёмғирингни бизга қувват қилгин, уни узоқ вақтга етадиган қилгин).
Сўнгра қўлларини кўтариб, дуода бардавом бўлдилар, ҳатто қўлтиқларининг оқи кўринди. Сўнгра одамларга орқаларини қилиб, ридоларини яхшилаб тузатиб олдилар-да, қўлларини кўтарган ҳолда одамларга юзландилар ва тушиб, икки ракъат намоз ўқидилар. Шунда Аллоҳ таоло булутларни келтирди, момоқалдироқ гумбурлаб, чақмоқ чақди. Сўнгра Аллоҳнинг изни билан ёмғир ёғди. Масжидларига етмай туриб, сел оқа бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг уйларига шошаётганларини кўриб, кулиб юбордилар, ҳатто тишлари кўриниб кетди. Кейин шундай дедилар: «Ашҳаду анналлоҳа ъалаа кулли шайин қодийр, ва анний ъабдуллоҳи ва росуулуҳ» (Гувоҳлик бераманки, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир ва мен Аллоҳнинг бадаси ва Расулидирман).
Абу Довуд ривояти
Истисқо намози ҳайит намозига ўхшаб ўқилади ва шу тарзда хутба қилинади. Унда Аллоҳга такбир, ҳамд ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтилади. Иложи борича кўп истиғфор айтилади ва қуйидаги оят ўқилади:
«Истағфируу Роббакум, иннаҳу каана Ғоффааро, йурсилис-самаа ъалайкум мидроро» (Роббингиздан мағфират сўранглар, албатта У Зот ғоятда мағфиратлидир. Шунда устингизга осмондан ёмғир юборади, Нуҳ сураси, 10–11-оятлар).
Умар розияллоҳу анҳу ёмғир сўрасалар, дуоларининг аксари истиғфор бўлар эди.
@arabicuz
2710. Бир донишманд айтди: «Ишончли киши суюклидир, амин киши дўстликка лойиқдир».
«Унваанул байаан» китобидан.
@arabicuz
2708. Тилсиз одам Аллоҳнинг китобини тиловат қилишни, қулоғи оғир одам уни эшитишни, кўзи ожиз одам унга қараб ўқишни орзу қилади. Бу неъматлар бекаму кўст қилиб берилган биз ғофилларни эса уяли телефонларимиз ҳалокат сари олиб бормоқда!
@arabicuz
2706. Амр ибн Шуайб оталаридан, оталари боболаридан ривоят қиладилар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (қурғоқчиликда) ёмғир сўрасалар, шундай дуо қилар эдилар:
«Аллоҳумма! Исқи ъибаадака ва баҳааимака, ваншур роҳматака ва аҳйи баладакал маййита» (Аллоҳим, бандаларингни, жонзотларингни суғоргин, раҳматингни ёйин ва ўлик шаҳарларингни тирилтиргин).
Абу Довуд ривояти
@arabicuz
2727. Тобеъинлардан баъзилари айтишди:
«Кимнинг гуноҳлари кўпайса, одамларга сув улашсин. Ахир, итни суғорган кишининг гуноҳларини кечирган Аллоҳ қандай қилиб мўминни суғорган кишининг гуноҳларини кечирмасин?».
Қуртубий тафсиридан
@arabicuz
#Эълон
Билимсизликнинг шифоси савол
Азизлар!
Маълумингизким, каналимизда Одинахон Муҳаммад Юсуфнинг «Билимсизликнинг шифоси – савол» китобининг биринчи қисмидан олинган савол-жавоблар бериб борилаётган эди. Эндиликда ушбу китобнинг иккинчи қисмидан олинган савол-жавобларнинг матни ва овозли ёзувларини беришни бошлаймиз.
Марҳамат, савол-жавоблардан баҳраманд бўлиб, билимларимизни оширишда давом этамиз!
Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда – Фатҳ масжидида душанба куни, сешанба куни ва чоршанба куни дуо қилдилар. Чоршанба куни икки намознинг ўртасида ижобат қилиндилар.
Шундан кейин мен қачон бирор оғир иш бошимга тушса, ўша вақтни пойлаб, чоршанба куни, икки намознинг ўртасида дуо қиладиган бўлдим. Албатта ижобатини кўрдим».
Шарҳ: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ривоятда келган дуолари Аҳзоб урушида бўлган. Фатҳ масжиди ғарб тарафдаги Силаъ тоғининг тепаликларидан бирида бўлган. Уни Аҳзоб масжиди ҳам дейилади.
Батафсил
«BintuSodiq» каналига уланиш учун линк
Ассалому алайкум, ҳурматли канал аъзолари.
arabic.uz канали сиз азизларга ҳар куни ҳикмат улашиб келмоқда.
Сизлар учун каналдан ташқари @arabicuz_bot номли телеграм боти ҳам ишлаб турибди. Мазкур ботга 3500 дан зиёд ҳикмат киритилган бўлиб, ундан исталганини ихтиёрий вақтда ўқишингиз мумкин. Яқин кунларда бу ботга яна янги функция қўшилди. Энди сиз маълум мавзуга оид ҳикматлар ҳам ўқишингиз мумкин. Бунинг учун ботга /izla буйруғидан сўнг қидираётган мавзуни ёзишингиз мумкин. Мисол учун /izlaҚуръон. Мазкур буйруқ орқали Қуръонга оид ҳикматларнинг тартиб рақамлари акс этади. Мазкур ҳикматлар ичидан ихтиёрийсини кўришингиз мумкин.
/mavzu буйруғидан сўнг қидирилаётган мавзуни киритсангиз, мисол учун, /mavzuҚуръон, бунда Қуръонга оид ҳикматлар ичидан тасодифий бир ҳикмат сизга юборилади.
Эслатма: қидирилаётган мавзуни лотинда ҳам, кириллда ҳам қидирсангиз бўлади. /izla Qur’on ёки /izlaҚуръон
Аллоҳ таоло барчамизга манфаатли илм ато этсин, ўқиётган ҳикматларимиз икки дунё саодатига сабаб бўлсин.
arabic.uz жамоаси
2724. Солиҳ салафлар тирикчилик учун кўчага чиқиб кетаётганларида уларнинг жуфти ҳалоллари: «Бизнинг ҳаққимизда Аллоҳдан қўрқинг, ҳаром пул топишдан эҳтиёт бўлинг. Биз очликка, чанқоқликка чидаймиз, аммо дўзахнинг оловига, Аллоҳниг ғазабига чидай олмаймиз!», дейишар эди.
Қани энди бугунги кун аёллари ҳам шундай бўлишса…
@arabicuz
2722. Солиҳлардан бири: «Аллоҳнинг неъматларига қарши чиқманглар», деди. «Ким Аллоҳнинг неъматларига қарши чиқади?» дейишди. Шунда у зот: «Аллоҳ Ўз фазлидан ато берган кишиларга ҳасад қилувчилар Аллоҳнинг неъматларига қарши чиқувчилардир», дедилар.
@arabicuz
Таълим, фан ва маданият ишлари бўйича Ислом ташкилоти бош директори Абдулазиз Усмон Тувейжри мусулмон мамлакатлар бошқарув тизимида ва мактаб дастурида араб тилига сезиларли даражада катта эътибор қаратишлари кераклигини айтди. Бу ҳақда golosislama сайтида хабар берилди.
Шунингдек у: “Ташкилот мактаб таълими йўналишидаги раҳбарлар ва экспертлар, жумладан маъмурий саҳада, маданият йўналишида, бошқарувда ҳамда илмий тадқиқот тизимида араб тилининг ролига катта эътибор қаратиши зарур”, деди.
Тувейжрининг таъкидлашича, бугунги кунда араб тилида сўзлашмайдиган давлатларда бу тилга бўлган эътибор кундан-кунга ортиб бормоқда. Унинг сўзларига кўра, араб тилида сўзлашувчи давлатлар глобаллашув даврида араб тилининг маданиятни сақлаб қолишдаги муҳимлик даражасини ёдда тутиши даркор.
Азон.уз сайтидан олинди.
2719. Мўмин ким? Мўмин:
– Аллоҳни таниб, Унга итоат қилади.
– Шайтонни таниб, унга осий бўлади.
– Ҳақни таниб, унга эргашади.
– Ботилни таниб, ундан четланади.
– Дунёни таниб, уни рад этади.
– Охиратни таниб, унга талабгор бўлади.
@arabicuz
2717. Аллоҳ сенга мол-дунё ато қилиб, сўнг садақа қилишингга рағбат беради. Сўнгра уни қабул қилиб олиш учун бир камбағални сенга рўпара қилади. Кейин сендан ўша садақангни қабул этади. Сўнгра камбағалга берганинг учун ризқингга барака ато этади.
Эй Пок Роббимиз, мунчалар карамли бўлмасанг!
@arabicuz
Бугун халқаро араб тили куни
http://islaminstitut.uz/?p=1973
Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFDiVOdQbzUqVwPS5Q
2714. Солиҳ салафларнинг биридан мурувват ҳақида сўрашди. У зот: «Очиқчасига қилинганда уялиб қоладиган амални яширинча ҳам қилмаслик», дедилар.
@arabicuz
2712. Рамазон ойи жуда қисқадир, шунинг учун (ибодатдаги) нуқсонни кўтара олмайди. У жуда тез ўтиб кетади, шунинг учун мадорсизликни қабул қилмайди. Унинг учун қилинган ҳиммат ҳақиқий ҳиммат бўлиб, у саноқли кунлардир. «Ва мусобақа қилувчилар шу нарса учун мусобақа қилсинлар».
@arabicuz
Arab tili nahv-sarf darsliklari
https://t.me/joinchat/AAAAAEBZ6mh6w1ycmipOSQ
2709. Тадқиқот натижаларига кўра, рўза юрак ва артериосклероз касалликлари учун муолажа экан. Мунтазам тартибда рўза тутиб юрган кишининг юраги фаол, иши тартибли бўлиб, узоқ умр кўришига сабаб бўлади. Агар рўза давомида Қуръон эшитишга машғул бўлинса, рўза тутиш юқорида зикр қилинган артериосклероз касаллиги учун ҳам яхши муолажадир. Мана шу ҳолда бардавом бўлинса, Аллоҳнинг изни ила кўплаб касалликларга шифо бўлади.
Аллоҳ таоло: «Эй мўминлар, тақволи бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби, сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди», деб марҳамат қилган (Бақара сураси, 183 оят).
@arabicuz
2707. Рамазонда аёлларнинг ажри нақадар улкан бўлмаса!!!
Улар учун рўза тутиш ажри, хонадон юмушларидаги ажр ва рўзадорни ифтор қилдиришдаги ажр бор экан!
Аллоҳим! Заифаларга раҳм қил ва Ўзинг уларнинг чанқоқларига барҳам бер!
@arabicuz
2705. Тилга эгалик қилиш ва эҳсон қилиш ҳақиқий фазилатдир.
«Унваанул байаан» китобидан.
@arabicuz