@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari @arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)
2593. «Эй Аллоҳнинг Расули, нима учун бошқа бирор ойда шаъбон ойида тутганчалик рўза тутмайсиз?» деб сўрашди. У зот шундай дедилар: «Бу ой ражаб билан Рамазоннинг орасида келади. Одамлар эса ундан ғафлатда қолишади. Бу шундай ойки, унда амаллар Роббул оламийнга кўтарилади, амалларим рўзадор бўлган пайтимда кўтарилишини истайман».
Имом Насаий ривояти.
@arabicuz
2591. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жаноза намозида шундай дедилар: «Аллоҳуммағфир лиҳаййинаа ва маййитинаа, ва шааҳидина ва ғоибинаа, ва соғийринаа ва кабииринаа, ва закаринаа ва унсаанаа! Аллоҳумма, ман аҳйайтаҳу миннаа – фа аҳйиҳии ъалал ислаам, ва ман таваффайтаҳу миннаа – фатаваффаҳу ъалал иймаан! Аллоҳумма лаа таҳримнаа ажроҳу ва лаа тафтинна баъдаҳу» (Аллоҳим, тирикларимизу ўликларимизни, ҳозирларимизу ғойибларимизни, кичикларимизу катталаримизни, эркагу аёлимизни мағфират қилгин. Аллоҳим, кимимизни яшатсанг, уни Исломда яшатгин, кимимизни вафот этдирсанг, уни иймонда вафот қилдиргин. Бизни унинг ажридан маҳрум қилма ва ундан кейин бизни фитнага солма).
Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ривояти.
@arabicuz
2589. Ҳақиқий йўлбошчи бошқалардан кўра кўпроқ кўради, бошқалардан кўра узоқроқни кўради, бошқалардан олдинроқ кўради.
@arabicuz
2587. Абулмуғийрага: «Қандай ётиб турдингиз?» дейишса, «Неъматларга ғарқ бўлиб, шукр қилишдан ожиз бўлиб тонг оттирдик», дер эдилар.
@arabicuz
2585. Ёшликда берилган одоб болага фойда беради.
Ундан сўнг берилган одобда нафъ йўқ.
Дарахт шохларини тўғриласанг, тўғриланади,
Аммо ўтинга айлангач, энди у букилмайди.
«Унванул байан» китобидан.
2583. Бу cен учун, эй яширинган дур!
Иффат ва ҳаёчалик аёлнинг қадрини юксалтирадиган нарса йўқ!
Одоб ахлоқчалик аёлнинг қадр қимматини олий чўққига кўтарадиган нарса йўқ!
Иймон ва тақвочалик аёлнинг даражасини баландлатадиган нарса йўқ!
Агар аёлда мана шу хислатлар жам бўлса, Аллоҳдан қўрқадиган йигит унга мунтазир бўлиб турган садафга айланади!
2581. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ўлим қўрқинчдир. Бирингизга биродарининг ўлими хабари етса, «Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун. Ва иннаа илаа Роббинаа ламунқолибун. Аллоҳуммактубҳу ъиндака фил муҳсинийн, важъал китаабаҳу фий ъиллиййийн, вахлуфҳу фий аҳлиҳи фил ғобирийн, ва лаа таҳримнаа ажроҳу ва лаа тафтиннаа баъдаҳ» (Албатта, биз Аллоҳникимиз ва Унга қайтувчимиз. Ва биз Роббимизга албатта қайтажакмиз. Аллоҳим, уни даргоҳингда яхшилардан деб ёзгин, китобини Иллиййунда (еттинчи осмонда номаи аъмоллар битилган маконда) қилгин. Ортида қолганларга Ўзинг ўринбосар бўлгин. Бизни унинг ажридан маҳрум қилма ва ундан кейин бизларни фитнага солма) десин».
Ибн Сунний ривояти.
2579. Ҳуд алайҳиссаломнинг қавмлари: «Сен нодон экансан», дейишганда у зот: «Сизлар ўзингиз нодонсиз», демадилар, балки: «Эй қавмим, мен нодон эмасман», дедилар.
Пайғамбарларнинг муомаладаги ахлоқлари нақадар гўзал!
@arabicuz
2577. Исломнинг гўзал жиҳатларини, буюк имомларнинг фазилатларини намоён қиладиган киши билан Ислом манбаларидаги шубҳали, тушунарсиз нарсаларни ортидан қувиб, хато-камчиликларни қидириб, «Ислом мероси офат-балоларга тўлган» деб, одамларнинг онгига қуювчи кишининг орасида катта фарқ бор. Аввалгиси ҳақиқий мўминдир. Иккинчиси эса мунофиқ ва зиндиқдир.
@arabicuz
2575. Йўл бер, гарчи у йўл беришга муносиб бўлмаса ҳам.
«Унванул байан» китобидан.
@arabicuz
2573. Аҳволинг танг бўлиб, қийинчиликда қолсанг, садақа бериб, Аллоҳга тақво қил, чунки Аллоҳ Қуръони каримда шундай дейди: «Кимки (ўз мол-мулкидан камбағал-бечораларга берилиши лозим бўлган закот ва бошқа садақотларни) ато этса ва (Аллоҳдан) қўрқиб, тақво қилса, Биз уни осон йўлга муяссар қилурмиз» (Лайл сураси, 5 7 оятлар).
Натижага эътибор беринг! Агар шундай қилсангиз, Аллоҳ «осон йўлга муяссар қилурмиз» демоқда!
Аллоҳ ишларингизни осон қилсин!
@arabicuz
2571. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бир бандага мусибат етганда: «Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун. Аллоҳумма, ажурний фий мусийбатий вахлуфлий хойрон минҳа» (Албатта, биз Аллоҳникимиз ва Унга қайтувчимиз. Аллоҳим, мусибатимда ажр бергин ва менга ундан яхшироғини бер) деса, Аллоҳ таоло унга мусибати учун ажр бериб, ундан яхшисини ато этади». Эрим Абу Салама вафот этганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрганларидек, ўша дуони айтиб юрдим. Аллоҳ таоло мени эрим Абу Саламадан ҳам яхшироқ зотга – Муҳаммад алайҳиссаломнинг никоҳларига мушарраф қилди».
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
2569. Яхши одамлар ортларидан қолган инсонларга: «Ораларингизда бизларга жой йўқ», дегандек, бу дунёни тез тарк қиладилар. Аллоҳ у руҳларни раҳматига олсин, уларнинг бу дунёда туришлари қандай гўзал бир ҳолат эди…
@arabicuz
2567. «Биз (Қиёмат куни) ростгўйлардан ростгўйликлари ҳақида сўраш учун улардан пухта аҳду паймон олдик» (Аҳзоб сураси, 8 оят)
Ажабо! Ростгўйлар, содиқлар ҳам сўралар экан, у ҳолда ёлғончиларнинг ҳоли не кечар экан?
@arabicuz
2565. Ёмонларнинг ёмони узрларни қабул қилмайдиган кишидир.
«Унванул байан» китобидан
@arabicuz
2592. Ривоят қилинишича, бир киши Ибн Сириннинг ҳузурларига келиб, «Тушимда мени чақиришяпти экан», деди. Ибн Сирин: «Иншааллоҳ, ҳаж қилар экансан», дедилар. Бошқа бир киши келиб, «Тушимда мени чақиришяпти экан», деган эди, Ибн Сирин: «Ўғрилик қилиб, қўлинг кесилар экан», дедилар. Одамлар бир хил саволга икки хил жавобдан таажжубга тушиб, туш таъбиридаги хилма хилликнинг сабабини сўрашди. Ахир иккаласи ҳам тушида чақирилган эди. Ибн Сирин шундай дедилар:
«Биринчи кишининг юзида яхшилик сиймосини кўриб, Аллоҳнинг «Одамларни ҳажга чақир, сен томон пиёда келсинлар», деган сўзини эсладим (Ҳаж сураси, 27 оят).
Иккинчисининг юзида ёмонлик сиймосини кўрдим ва Аллоҳнинг «Эй карвондагилар, сизлар ўғрисизлар, деб чақирди» сўзини эсладим (Юсуф сураси, 70 оят).
@arabicuz
2590. Илм билан ёлғиз қолган кишини ёлғизлик қўрқита олмайди. Китоблардан юпанч топган кишини юпанчи ташлаб кетмайди.
«Унванул байан» китобидан.
@arabicuz
2588. Биласизми?
Чивиннинг устида яшаб, унинг қонини ичиб озиқланадиган ниҳоятда кичик кана бор экан! Уни фақат кучли микроскоп орқалигина кўриш мумкин экан. Аммо бу ҳақда Аллоҳ таолонинг ояти бор экан. Мана ўша оят: «Албатта, Аллоҳ чивин ёки ундан-да тубан нарсани мисол келтиришдан уялмас» (Бақара сураси, 26 оят).
Субҳааналлоҳ!
@arabicuz
2586. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб, «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ таоло Абу Жаҳлни ўлдирди», дедим. У зот: «Алҳамду лиллааҳиллазий насоро ъабдаҳу ва аъазза дийнаҳу» (Бандасига нусрат бериб, динини азиз қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин) дедилар.
Ибн Сунний ривояти.
@arabicuz
2584. Буюк кафолат:
Содиқул масдуқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кафил бўлсалар, у зот кафил бўлган нарса эни еру осмон оралиғича жаннат бўлса, бундай кафолатга нима дейсиз?
Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Сизлар ўз нафсларингиздан олти нарсага кафил бўлинглар, мен ҳам сизларга жаннатнинг кафолатини бераман: сўзлаганда рост гапиринглар, ваъда берсангиз, вафо қилинглар, омонат қўйилса, уни адо этинглар, фаржларни (ҳаромдан) сақланглар, кўзларингизни (фаҳшдан) тийинглар, қўлларингизни (бировларга озор беришдан) тўхтатинглар».
Имом Аҳмад ривояти.
Изоҳ: Содиқу масдуқ – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатларидир. Содиқ – фақат рост сўзловчи, ҳақни айтувчи, барча сўзу амалида садоқатли зот демакдир. Масдуқ – рост сўзни тингловчи, сўзи ўз тасдиғини топадиган зот демакдир.
2582. Ҳақиқий саодат нима?
Бахт саодат оила қуришда ҳам эмас, фарзандларда ҳам эмас, дўстларда ҳам эмас, сафар қилишда ҳам эмас, фаровон турмушда ҳам эмас, мансабда ҳам эмас, уй жойда ҳам эмас… Ҳақиқий бахт саодат – Аллоҳ сени бахтиёр қилишидадир. Кулдиргувчи ҳам, йиғлатувчи ҳам, бахтиёр қилувчи ҳам, бадбахт қилувчи ҳам, беҳожат қилувчи ҳам, бой қилувчи ҳам У Зотнинг Ўзидир.
Ҳақиқий бахт саодат – Аллоҳга бўлган иймон ва ишончнинг қувватидадир!
2580. Аҳнаф ибн Қайс айтди:
«Илмнинг илдизи рағбат, меваси ибодатдир. Тақвонинг илдизи қўрқиш, меваси саодатдир. Мардликнинг илдизи ҳаё, меваси иффатдир. Энг мустаҳкам пойдевор ақлдир, энг афзал либос тақводир. Нодон мол истайди, оқил эса камол. Дарс соатини узайтирмаган, нафсини қийнамаган одам илмга етиша олмайди. Қанча хору залил кишилар бор, аммо ақли уларни азиз қилади. Қанча азизлар бор, нодонлиги уларни хору залил қилади».
«Унванул байан» китобидан.
@arabicuz
2578. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уйдирмаларнинг энг ёмони – тушида кўрмаганини кўрдим дейишдир», деганлар».
Имом Бухорий ва Табароний ривояти.
@arabicuz
2576. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бирортангизга мусибат етса, «Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун. Аллоҳумма, ъиндака аҳтасибу мусийбатий, фаажурний фийҳаа ва абдилний биҳаа хойрон минҳа» (Албатта, биз Аллоҳникимиз ва Унга қайтувчимиз. Аллоҳим, мусибатим учун даргоҳингдан савоб умид қиламан. Мусибатим учун менга ажр бер ва уни ундан яхшироғига алмаштир) десин».
Абу Довуд ривояти.
@arabicuz
2574. Луқмон ўғилларига шундай дедилар: «Эй ўғилчам! Охиратингга зарар берадиган даражада дунёга киришиб ҳам кетма, одамларга боқиманда бўладиган даражада дунёни тарк ҳам қилма».
@arabicuz
2572. Фарзандларингизни тарбия қилиб овора бўлманг, улар барибир ўзингизга тортади. Сиз ўзингизни тарбия қилинг.
@arabicuz
2570. Кечиккан ваъда ва боғлаб ташланган жумбоқ ишда хайр йўқ.
«Унванул байан» китобидан.
@arabicuz
2568. Солиҳ салафлардан бири шундай деди: «Роҳатни қабринг учун қолдир. Ўйин кулги ҳамда уйқунгни озайтир, чунки олдинда ҳали шундай уйқу бор ки, унинг тонги Қиёмат қоимдир».
@arabicuz
2566. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бемор ёки ўлим тўшагида ётган кишининг олдида бўлсангиз, фақат яхши гапни айтинглар, чунки фаришталар айтаётган нарсангизга «омийн» деб туришади». Абу Салама вафот этганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кириб, «Эй Аллоҳнинг Расули, (эрим) Абу Салама вафот қилди», дедим. У зот шундай дедилар: «Аллоҳуммағфирлий ва лаҳу ваъқибний минҳу ъуқба ҳасана» (Аллоҳим, мени ҳам, уни ҳам мағфират қилгин ҳамда унинг эвазига менга ундан яхшисини бергин) дегин». Мен шу дуони айтиб юрдим. Ниҳоят, Аллоҳ таоло менга эримдан ҳам афзал инсонни – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ато этди (яъни у зот мени никоҳларига олдилар)».
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
2564. «Чин дўст қийинчиликда билинади» деган иборани кўп эшитганмиз. Сиз ушбу иборанинг тўғрилигини тажриба қилиб кўрмоқчимисиз? Марҳамат, Қуръон билан дўстлашинг, у сизга Қиёмат куни энг оғир аҳволга тушиб қолганингизда шафоатчи бўлиб келади.
@arabicuz