@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari @arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)
2563. Оқил ким?
Яхшиликни таниб, унинг ортидан тушган ҳамда ёмонликни таниб, уни тарк қилган кишини оқил дейиш мумкин. Шунинг учун Аллоҳ таоло Қуръони каримда дўзах аҳллари ҳақида шундай деган: «Агар эътибор қулоғи билан эшитганимизда ёки ақлни ишлатганимизда эди, дўзахийлар орасида бўлмаган бўлар эдик», дерлар» (Мулк сураси, 10 оят).
@arabicuz
2561. Улуғ тобеъинлардан бири Бакр ибн Абдуллоҳ шундай деди:
«Маййитнинг кўзини ёпаётганингда «Бисмиллааҳи ва ъала миллати росуулиллааҳ» (Аллоҳнинг исми ила, Аллоҳнинг Расулининг миллатида) дегин. Уни (тобутни) кўтараётганингда «Бисмиллааҳ», дегин. Кўтариб бораётганингда тасбиҳ айтгин».
Имом Байҳақий ривояти.
@arabicuz
2559. Табассумнинг фойдалари:
• Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш.
• Мўминларга хурсандлик келтириш.
• Нафратни кетказиш.
• Инсонларнинг кўнглидан жой олиш.
@arabicuz
2557. «Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир» (Анкабут сураси, 57-оят)
Демак, яхши ҳам, ёмон ҳам, бой ҳам, камбағал ҳам ўлим шарбатини тотар экан, барча одамларнинг ниҳояси шу бўлар экан. Шундай экан, Роббига У Зотни рози қилган ҳолда учраганларга шон-шарафлар бўлсин!
@arabicuz
2555. Ҳақиқий оқил инсон – замон ғафлатини ғанимат билган ва имкон фурсатини ушлаган кишидир.
«Унванул байан» китобидан.
@arabicuz
2553. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом!) Сиздан тоғлар ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «Парвардигорим уларни (қум каби) сочиб юборур» (Тоҳа сураси, 105-оят).
Тоғларни майдалаб, сочиб юборадиган Зот ғам ташвишларинг ҳар қанча улкан бўлмасин, уларни бир лаҳзада аритмоққа қодир ку?!
Аллоҳ барча нарсадан буюкдир!
@arabicuz
2551. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг менга суяниб туриб, «Аллоҳуммағфирли варҳамний ва ъалҳиқний бир-рофийқил аълаа» (Аллоҳим, мени мағфират қил, менга раҳм эт ва мени Олий дўст билан қовуштир) деганларини эшитдим».
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
Ўлими яқинлашиб, ҳаётдан ноумид бўлган кишининг Қуръон тиловат қилиши ва кўп зикр билан машғул бўлиши мустаҳабдир. Аммо бесабр бўлиш, ноўрин ҳаракатлар қилиш, биров билан сўкишиш, хусуматлашиш ва тортишиш кариҳ кўрилган амаллардир. Бундай ҳолатдаги инсон қалби ва тили билан Аллоҳга шукр этиши, умрининг сўнгги дақиқаларини яхшилик билан хотималашга ҳаракат қилиб, бор зеҳнини сарфлаши ва тиришиши, шунингдек, Аллоҳга нисбатан яхши гумонда бўлиши, яъни Аллоҳнинг унга раҳм қилишига умид боғлаши ва аҳлига сабр қилишни, вафот этганда йиғламасликни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган «Маййит ўз аҳлининг йиғиси сабабли азобланади» деган саҳиҳ ҳадисни эслатиши, вафотидан кейин дўстларига яхшилик қилишни ва жанозада одат тусига кириб қолган бидъатлардан четланишни васият қилиши лозим.
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг охирги каломи «Лаа илааҳа иллаллоҳ» бўлса, жаннатга киради», дедилар.
Абу Довуд ривояти.
Абу Ҳурайра ва Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлим тўшагида ётганларга «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни айтиб туришни буюрдилар».
Имом Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривояти.
Уламолар: «Агар маййит «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни айта олмаса, шу ерда ҳозир бўлганлар мулойимлик билан, оҳиста айтиб туришади», дейишган.
@arabicuz
2549. Одамларга кўп аралашаверишдан ёмон дўстлар пайдо бўлади. Одамови бўлишдан адоват келиб чиқади. Демак, шу иккисининг ўртасида бўлинг.
Шофеъий роҳимаҳуллоҳ.
@arabicuz
2547. Ким Аллоҳ ато қилган неъматлар ҳақида тафаккур қилиб, сўнг шукр айтишдаги камчилиги ҳақида ўйласа, (Аллоҳдан яна неъмат) сўрашдан ҳаё қилади.
@arabicuz
2. У Зот ёмонлик содир қилганларга тавба қўлини чўзади.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло кундузи ёмонлик қилганлар тавба қилиши учун тунда қўлини чўзади. Тунда ёмонлик қилганлар учун кундузи қўлини чўзади. Бу нарса то Қуёш мағрибдан чиққунча давом этади», дедилар.
Имом Муслим Абу Мусо ал Ашъарийдан ривоят қилган.
Биз Аллоҳ таолонинг ал Қобиз сифатини ишлатганда ал Басит сифатини ҳам ишлатишимиз керак. Шунингдек, аз Зорр (зарар берувчи) сифати билан бирга ан Нофеъ (манфаат берувчи) сифатини, ал Муътий (ато қилувчи) сифати билан бирга ал Монеъ (ман қилиб қўювчи) сифатини, ал Муъизз (азиз қилувчи) сифати билан бирга ал Музилл (хор қилувчи) сифатини ҳам ёнма ён ишлатишимиз лозим. Чунки бу дунё нотекис сўқмоқ қилиб яратилган, бир текис қилиб яратилмаган. Масалан, бир одамнинг оила қуришда омади келган бўлса, ишида омади келмаган. Ишида омади келган бўлса, оила қуришда омади келмаган. Оила қуришда ҳам, ишда ҳам омади келган бўлса, соғлиги жойида эмас.
Бу дунё вақтинчалик дунё бўлиб, фаровон ҳаёт ўлим келиши билан тугайди, яъни куч қувват ҳам, бойлик ҳам, кўркамлик ҳам барҳам топади. Ким дунёни ҳақиқий маънода тушунса, ундаги фаровонликка ҳам шод бўлмайди, бебахтликка ҳам хафа бўлмайди. Аллоҳ таоло дунёни бало ва синов диёри қилди, охиратни эса охирги манзил қилди. Дунё балоларини охиратдаги мукофот учун сабабчи қилди. Охиратдаги мукофот дунёдаги балолар учун эваздир. У Зот охиратда бериш учун бу дунёда олади, охиратда мукофотлаш учун бу дунёда балога гирифтор қилади.
«Канзул уммол» китобида Ибн Умардан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло мўминни Ўзига яқинлаштириш учун ундан бир неъматни тортиб олади».
Инсоннинг бу дунёдаги вазифаси – Аллоҳ таолони ҳақиқий таниб, У Зотнинг буйруқларига оғишмай амал қилишдир.
«Аллоҳ сенга берган нарса билан охиратни излагин» (Қасос сураси, 77 оят).
Охират талабида бўлишинг учун Аллоҳ сенга мол ато қилган. Охиратни талаб қилишинг учун сенга илм ато қилган. Охират талабида бўлишинг учун Аллоҳ сенга обрў ато қилган.
Сен Аллоҳни таниб, Унинг амрини амалда кўрсатиб, солиҳ амаллар қилишинг учун дунёга келгансан.
Аллоҳ таолонинг Ал Басит исми сиз учун минглаб муаммолар ичида туриб, кичик бир кулбада ҳам намоён бўлаверади. Шунча муаммога қарамай, ўзингизни бахтиёр ҳис қилаверасиз. Бошқа кимса эса Аллоҳнинг зикридан йироқ бўлгани туфайли танг ҳолатда қолади. Бу кишига энди ал Қобиз исми намоён бўлади. Демак, Аллоҳнинг ал Қобиз ва ал Басит исмлари инсоннинг ички ҳолатига очиқ-ойдин далолат қилади. Мўмин одам ал Басит исми билан Аллоҳнинг амрида қоим бўлади, Аллоҳнинг тавҳиди билан қалби шод юради.
Инсондаги нозик ҳақиқатлардан бири шуки, инсон Роббига ибодат қилиш билан бахтиёр бўлади, гуноҳ қилиш билан бебахт бўлади.
Аллоҳ таоло Ўзидан юз ўгирганларнинг қалбини ал Қобиз сифати билан қабз қилади, Ўзи томон талпинганларнинг қалбини эса ал Басит сифати билан кенг қилади.
Коинотда битта ҳақиқат бор: ким Аллоҳга яқинлашса, қандай шароитда яшамасин, албатта бахтиёр бўлади. Ким Аллоҳдан узоқлашса, қандай шароитда яшамасин, бебахт бўлади. Гапнинг қисқа ва лўндаси ҳам шудир.
Мўмин киши яхшилик майли билан яшайди. У фаришталарга яқин бўлади, яхшиликка буюради, ҳаммани Роббининг ибодатига чорлайди. Унинг қалби мусаффо бўлади. Модомики еру осмон бор экан, унга фитна зарар бермайди.
Мана шу ҳақиқий ал баст – қалбларнинг кенг бўлишидир.
(Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг "Аллоҳнинг гўзал исмлари" номли асари асосида Анвар Аҳмад таржимаси).
@arabicuz
2544. «Улар ширин сўзга ҳидоят қилинурлар» (Ҳаж сураси, 24 оят)
Ширин ва ёқимли сўзли бўлиш ҳидоятнинг турларидан экан. Сўконғичлик ёки бузуқтиллик эса ҳидоятдан маҳрумлик экан. Бундай кимсалар ҳаққига ҳидоят сўраб дуо қиламиз.
@arabicuz
2542. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким одамлар истамаган ҳолда уларнинг гапига қулоқ тутса, қиёмат куни қулоғига қалай қуйилади».
Имом Бухорий ривояти.
@arabicuz
2540. Фазилатлар ҳосил қилиш қийинчиликларга бардош бериш билан бўлади.
«Унванул байан» китобидан.
@arabicuz
2538. Машиналари бузилиб қолса ҳам, «кўз теккан!»…
Оилавий муаммо пайдо бўлса ҳам, «кўз теккан!»…
Фарзандлари бемор бўлиб қолса ҳам, «кўз теккан!»…
Тижоратлари юришмаса ҳам «кўз теккан!»…
Аслида улар гуноҳ-маъсиятларга ботган кимсалардир. Мусибатларнинг асл сабаби гуноҳлар экани бирортасининг хаёлига келмайди.
@arabicuz
2562. Бало ва офат фақат мол дунёдан ва фарзанддан ажралганда бўлади, деб ўйлашади. Лекин аслида энг улкан бало ҳақ йўл кўриниб турса ҳам, Аллоҳ ундан буриб қўйишидир.
@arabicuz
2560. Ақл – энг гўзал зийнатдир, илм – мен эгалик қиладиган нарсанинг энг афзалидир. Ҳақиқатдек қилич йўқ, тўғриликдек адолат йўқ. Нодонлик ёмонлик аравасидир, унга минган тойилади, уни дўст тутган адашади. Жоҳиллар билан ҳамсуҳбат бўлиш – жоҳиллик, адашганлар билан яшаш – хорликдир. Ато қилинган неъматларнинг энг яхшиси ақлдир, мусибатларнинг энг ёмони нодонликдир. Ким уламоларнинг суҳбатида бўлса, ҳайбати ошади, ким аҳмоқлар билан суҳбат қурса, таҳқирланади. Ким ёшлигида таълим олмаса, улғайганида пешқадам бўла олмайди.
«Унваанул байан» китобидан.
@arabicuz
2558. Бир мусулмон вафот қилганда яқин қўшниларидан тўртта хонадон (унинг яхши инсон эканига) гувоҳлик берса, Аллоҳ азза ва жалла: «У ҳақда билганларингизни (гувоҳликларингизни) қабул қилдим, билмаганларингизни кечирдим», дейди.
Имом Аҳмад ривояти.
@arabicuz
2556. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Саламанинг олдига кирганларида, у киши вафот этиб, кўзлари очиқ қолган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг кўзларини юмиб қўйдилар. Сўнгра: «Руҳ қабз этилганда кўз унинг ортидан қараб қолади», дедилар. Абу Саламанинг аҳлларидан бўлган кишилар дод солиб юборишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзингизга дуо қилаётганингизда фақат яхшилик сўранглар, чунки фаришталар айтаётган нарсангизга «омийн» деб туришади», деб қуйидаги дуони ўқидилар: «Аллоҳуммағфир ли Аби Салаамата варфаъ дарожатаҳу фил маҳдиййийна, вахлуфҳу фий ъаақибиҳи фил ғобирийна, вағфирланаа ва лаҳу йаа Роббал ъааламийн, вафсаҳ лаҳу фий қобриҳи ва наввир лаҳу фийҳи» (Аллоҳим, Абу Саламани мағфират қил. Унинг даражасини ҳидоят топганлар қаторига кўтар. Ортида қолганларга Ўзинг ўринбосар бўл. Эй оламларнинг Робби, бизни ҳам, уни ҳам мағфират қилгин, қабрини кенг қил, нурга тўлдиргин)
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
2554. Ҳаётингдаги оғир кунлар келгусидаги машаққатли ва қийин кунларга юзма юз туришда саботингни оширади.
@arabicuz
2552. Қачон яхши ният қилсанг, Аллоҳ ҳам аҳволингни яхшилайди. Қачон бошқаларга яхшиликни раво кўрсанг, ўйламаган томонингдан яхшилик келаверади. Бошқаларни бахтиёр қилиш учун яшасак, Аллоҳ бошқаларни бахтиёр қилиш орқали бизни ҳам ризқлантиради. Сен олишни эмас, беришни ўйла. Ҳар гал берганингда ўзинг сўрамасанг ҳам олаверасан.
@arabicuz
2550. Душманларим қийналсин деган одам шараф ва улуғликни зиёда қилсин.
«Унванул байан» китобидан.
@arabicuz
2548. Намоздаги хушуънинг калити намоздан бошқа пайт ҳам зикрни кўпайтиришдир!
@arabicuz
2546. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўлимлари яқинлашиб қолган пайт эди. Олдиларида бир косада сув бор эди. Унга қўлларини солиб, сувини юзларига суртдилар ва «Аллоҳумма, аъинний ъалаа ғомаротил мавти ва сакаротил мавт» (Аллоҳим, ўлим шиддати ва ўлим талвасасида менга ёрдам бер) дедилар».
Имом Термизий ва Ибн Можа ривояти.
@arabicuz
22. Ал-Басит
Ал-Басит – руҳларни кенгликка қўйиб юборувчи, хоҳлаганига ризқни кенг қилиб қўювчи, қалбларни кенг қилувчи Зот демакдир..
«(Ҳобил деди) «Қасамки, сен мени ўлдириш учун қўл чўзсанг ҳам, мен сени ўлдириш учун қўл чўзгувчи эмасман» (Моида сураси, 28 оят).
Ушбу оятдаги «баст», яъни қўлни чўзмоқ, қўл узатмоқ феъли ояти карималарда қуйидаги маъноларда келган:
1. Талаб маъносида:
«Ҳақ даъвати У Зотникидир. Ундан ўзгага дуо қилаётганларга эса ҳеч бир нарсада ижобат этмаслар. Улар икки кафтини сувга узатиб, оғзига сув етишини кутган одамга ўхшарлар» (Раъд сураси, 14 оят).
2. Бир нарсани олиш ва суғуриш маъносида:
«Золимларнинг ўлим талвасаси пайтларини, фаришталарнинг уларга қўл чўзиб, «Жонингизни чиқаринг! Бу кун Аллоҳга нисбатан ноҳақ гап айтганларингиз учун ва Унинг оятларидан мутакаббирлик қилиб юрганингиз учун хорлик азоби ила жазоланурсиз», дегандаги ҳолларини кўрсанг эди» (Анъом сураси, 93 оят).
3. Ҳужум ва зарба маъносида:
«Улар сизлардан устун келса, сизга душман бўлурлар ва сизларга қўлларию тилларини ёмонликла чўзарлар, сизларнинг кофир бўлишингизни хоҳларлар» (Мумтаҳина сураси, 2-оят).
4. Инфоқ ва ҳадя маъносида:
«Йўқ! Аллоҳнинг қўли очиқ, У Зот хоҳлаганича нафақа қилур» (Моида сураси, 64 оят).
«Ал Басит» исмининг қуйидаги маънолари бор:
1. Аллоҳ таоло бандаларининг ризқини Ўзининг саховати ва карами билан кенг қилади.
Агар биз Аллоҳ таолони ал Басит деб айтсак, У Зот бандаларининг ризқини Ўзи чексиз саховати ва бениҳоя раҳмати билан кенг қилиб қўяди.
Бир куни буғдой бошоғига эътибор бердим. Унинг асли битта дондан кўпайган эди. Шу битта дондан 35 та бошоқ чиққан. Бошоқлардан бирини олиб санасам, 50 та дон чиқди. Ўттиз бешни элликка кўпайтирсак 1750 чиқади. Демак, битта дондан 1750 та дон чиқибди.
Ал Басит сифатли Зот Ўзининг саховати, раҳмати, карами ва ҳикмати билан сон-саноқсиз, ҳад-ҳисобсиз атолар қилади.
Бир шифокор танишим бор эди. Аллоҳ раҳмат қилсин. У Дамашқ шаҳридаги сув омбори қўмитасининг аъзоларидан бири эди. У: «Дамашқ сув омборидаги сув пасайиб боряпти. Бу нарса шаҳар учун жуда катта муаммо бўлади. Эҳтимол, яқин келажакда Дамашқ аҳли сувсизликдан бошқа шаҳарларга кўчиб кетиши мумкин» деб, жуда ваҳимали гапларни айтди. Бу сўзларни эшитган одам даҳшатга тушиши аниқ эди. Аммо кейин билсак, ўша йили сув камайган экан. Кейинги йиллари шунақанги булоқлар отилиб чиқдики, баъзи қишлоқлардан Дамашққа жуда кўп сув оқиб кирди. Агар Аллоҳ ато қилса, ана шунақа даҳшатга солиб қўяди.
Аллоҳ хоҳласа, бандасининг ризқини кенг қилади, хоҳласа танг аҳволда қилиб қўяди. У Зот ал Босит ва ал Қобиз сифатига эгадир.
Билишимиз шарт бўлган нарса шуки, агар У Зот ризқни тўхтатса ёки чеклаб қўйса, бу бандаларга одоб бериш учундир, ожиз қолдириш учун эмас. Агар У Зот ризқни ушлаб қолса, Ўзининг ҳикматига биноан тўсади, бундан бошқа нарса учун эмас. Чунки У Зотнинг хазинасидаги мулк йўқ бўлмайди.
Умра сафарида бир илмий журнални ўқиб қолдим. Унда ажойиб тадқиқот зикр қилинибди: биз билган фазодан ташқарида шундай булутлар мавжуд эканки, бир кунда ердаги сув ҳавзаларини 60 марта чучук сув билан тўлдириб қўя олар экан.
«Ҳеч бир нарса йўқки, унинг хазиналари Бизнинг ҳузуримизда бўлмаса. Биз уни фақат маълум миқдор ила туширамиз, холос» (Ҳижр сураси, 21 оят)
Дарҳақиқат, Аллоҳ ризқни тўхтатса ёки чеклаб қўйса, бу одоб бериш учундир, ожиз қолдириш учун эмасдир.
«Агар Аллоҳ барча бандаларининг ризқини кенг-мўл қилиб қўйса, улар ер юзида зулм-тажовузкорлик қилган бўлур эдилар. Лекин У Зот (бандаларининг ризқ-рўзини) Ўзи хоҳлаганича ўлчов билан туширур. Албатта, У Зот бандаларидан огоҳдир, кўриб тургувчидир» (Шўро сураси, 27 оят).
Шунинг учун айтиладики, Аллоҳ таоло бўлган нарсани ҳам, энди бўладиган нарсани ҳам, яқин келажакда бўлиши мумкин нарсани ҳам, бўлмайдиган нарсани ҳам, агар содир бўлса қандай бўлишини ҳам билувчи Зотдир.
2545. Мол-дунёга етишни орзу қилган одам қўрқинчу даҳшатлар маркабига миниб олсин.
«Унванул байан» китобидан.
@arabicuz
2543. «Намоз ўқиган ҳолда вафот топибди…»
«Сажда қилган ҳолида жон таслим қилибди…»
«Рўзадор ҳолида ўлиб қолибди...»
Бундай ҳодисалар ўз-ўзидан бўлди деб ўйлайсизми?
Ким қандай ҳаёт кечирса, шу алфозда вафот этади…
Тавба тазарруъга шошилинглар!
Аллоҳдан ўзим ва сизлар учун гўзал хотима сўрайман…
@arabicuz
2541. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бирортангизга зарар етса, ўлимни орзу қилмасин. Агар ҳеч иложи бўлмаса, «Аллоҳумма, аҳйиний маа каанатил ҳайаату хойрон лий, ва таваффаний изаа каанатил вафаату хойрон лий» (Аллоҳим, мен учун яшаганим яхши бўлса, мени тирик қолдир. Мен учун ўлганим яхши бўлса, мени ўлдир) десин».
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
@arabicuz
2539. Охир-оқибат ҳеч ким сенинг чиройинг ёки бойлигингни эсламайди. Сен қолдирган ҳақиқий нарса уларнинг ақли ва қалбида қолдирган изинг ва таъсирингдир. Эҳтимол, ўша қолдирган изинг оламшумул бўлмас, лекин уларнинг хотирасида ўчмас из бўлиб муҳрланиб қолади…
@arabicuz
2537. Фаҳмламайдиган кишига тушунтиргандан кўра харсангтошни ўрнидан силжитиш осонроқ.
Али ибн Абу Толиб.
@arabicuz