arabicuz | Unsorted

Telegram-канал arabicuz - arabic.uz (hikmatlar)

31298

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari @arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)

Subscribe to a channel

arabic.uz (hikmatlar)

2506. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Касалимдан шикоят қилиб, «Роббим, агар ажалим яқинлашган бўлса, мени роҳатлантир! Агар ажалимни кечиктирган бўлсанг, мендан касалликни кўтар. Агар бало келтирган бўлсанг, менга сабр бер», деяётган эдим, олдимдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтиб қолиб, «Нима дединг?» деб сўрадилар. Мен айтганларимни такрорладим. У зот оёқлари билан мени туртиб, шундай дедилар: «Йўқ, «Аллоҳумма, ъаафиҳи» ёки «Аллоҳумма, ишфиҳи» (Аллоҳим, офият бер ёки шифо бер), дегин». Ўша кундан кейин ҳеч қачон касал бўлмадим».
Имом Термизий ривояти.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2504. Ушбу бениҳоя гўзал сўзлар ҳақида ҳарфма ҳарф фикр юритинг:
«Аллоҳ бандага ато қилган туҳфанинг энг чўққиси бахт саодат эмас. Зеро, бахт саодат вақтинча ато этилган ҳис туйғу бўлиб, завол топиши мумкин.
Аллоҳ бандага ато қилган туҳфаларнинг энг чўққиси (қазои қадарга) розилик туйғусини тортиқ қилишидир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Яқинда Роббинг сенга ато қилади ва сен бахтли бўлурсан», демади, балки «Яқинда Роббинг сенга ато қилади ва сен рози бўлурсан», деди (Зуҳо сураси, 5 оят).
Аллоҳ барчамизнинг қалбимизга розилик ато этсин.
Аллоҳим! Бизга қазои қадарнинг энг гўзалини, бахтнинг энг мукаммалини, ишларни енгилини, тушунчаларнинг энг кенгини, дунё ҳожатларини энг енгили ва яхшисини насиб этгин!

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2502. Бир киши гуноҳлари кўплигидан умидсизликка тушиб, бир шайхнинг олдига келди ва ундан: «Улкан гуноҳларим бўлса ҳам Роббим тавбамни қабул қиладими?» деб сўради. Шайх шундай деди: «Шўринг қурсин! У Зот орқа ўгириб кетганларни (тавба қилишга) чорлайди ю, тавбага юзланганларнинг тавбасини қабул этмасинми? Аллоҳга қайтишда, У Зотга тавба қилишда иккиланма, гарчи гуноҳларинг маълум даражага етган бўлса ҳам! Ноумид бўлишдан сақлан, чунки ноумидлик шайтондандир. Ахир Аллоҳ таоло: «(Эй Муҳаммад алайҳиссалом, турли гуноҳ-маъсиятлар қилиб) ўз жонларига жиноят қилган бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматидан ноумид бўлманглар! Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гуноҳларини мағфират қилур. Албатта, У Зот Ғофурдир, Роҳиймдир!» деган ку?!» (Зумар сураси, 53 оят)

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2500. Ёмонлик қилишга бўлган қувватинг яхшилик қилишга бўлган қувватингдан кучли бўлмасин. Бахилликка интилишинг саховатга интилишингдан тез бўлмасин.
«Унванул байан» китобидан.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2498. Бир киши Абу Дардога: «Менга насиҳат қилинг», деди. У зот: «Барча сирлар, яширин нарсалар ошкор бўладиган Кунни унутма», дедилар.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2496. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким касал кўргани борса, агар беморнинг ажали етмаган бўлса, унинг ҳузурида етти марта: «Ас`алуллоҳал ъазийм, Роббал ъаршил ъазийм ан йашфийака» деса, Аллоҳ таоло уни касалидан халос қилади» (Улуғ Аллоҳдан, буюк аршнинг Роббидан сенга шифо беришини сўрайман).
Абу Довуд ва Термизий ривояти.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бу киши Собит розияллоҳу анҳуга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дам солиб ўқийдиган дуолар билан дам солайми?» деб, қуйидагиларни айтдилар: «Аллоҳумма, Роббан-наас, музҳибал ба`с! Ишфи, анта Шаафий, лаа шаафия иллаа анта, шифаа`ан лаа йуғодиру сақома» (Аллоҳим, эй инсонларнинг Робби, қийинчиликларни кетказувчи! Шифо бер, Шифо берувчи Ўзингсан! Сенинг шифоингдан бошқа шифо йўқ, бирорта касаллик қолдирмайдиган шифо бер!)
Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2494. Кунларнинг бирида баъзи кимсалар имом Шофеъийнинг ҳузурларига келиб, у кишидан Аллоҳ азза ва жалланинг борлигига битта далил айтишни сўрашди. У киши бироз ўйга чўмиб, сўнгра: «Аллоҳнинг борлигига тутнинг барги далилдир», дедилар. Одамлар бу жавобдан таажжубга тушиб, «Қандай қилиб тутнинг барги Аллоҳнинг борлигига далил бўлади?» дейишди. Имом шундай дедилар: «Тут баргининг таъми бир хил. Лекин уни ипак қурти еса, ипак чиқади. Асалари еса, асал чиқади. Кийик еса, хушбўй мушку анбар чиқади. Ахир бу нарсаларнинг аслини бир, чиқишини ҳар хил қилган ким? Аниқки, унинг яратувчиси ушбу улкан коинотни яратган Аллоҳ таолодир!»

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2492. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Илмнинг кўтарилиши, жаҳолатнинг қарор топиши, хамрнинг ичилиши ва зинонинг авж олиши Қиёматнинг аломатларидандир», дедилар».
Муттафақун алайҳ (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2490. Қуш қандай учиб, ҳаволарга кўтарилган бўлса, худди шундай ерга қўнади.
«Унванул байан» китобидан.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2488. Бирор йўлнинг бошида бўлсанг, ноумид бўлиш айбдир. Йўлнинг ўртасида бўлсанг, ортга қайтиш айбдир. Йўлнинг ниҳоясига етган бўлсанг, уни охирига етказиб, мукаммал қилмаслик айбдир.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2486. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳлларидан баъзиларига ўнг қўлларини суртиб, паноҳ тилаб, қуйидаги дуони ўқирдилар: «Аллоҳумма, Роббан-наас! Азҳибил ба`са, ишфи, анташ-Шаафий! Лаа шифаа-а иллаа шифаа-ук. Шифаа-ан лаа йуғодиру сақома» (Аллоҳим, эй инсонларнинг Робби! Қийинчиликларни кетказ, шифо бер, Сен шифо берувчисан. Сенинг шифоингдан бошқа шифо йўқ. Бирорта касаллик қолдирмайдиган шифо бер!)
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
Бошқа ривоятда: «Эй инсонларнинг Робби, касалликни кетказ! Шифо Сенинг қўлингда, Сендан бошқа уни очувчи йўқ», дейилган.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2484. Ўзимга ва дўстларимга ҳар ойда камида бир марта Қуръонни хатм қилишни васият қиламан. Агар бундан зиёда қилсак, ўзимиз учун янада яхши.
Машғулот ва муаммоларингиз ҳар қанча кўп бўлмасин, Аллоҳ таолонинг Китоби билан суҳбат қуришдан маҳрум бўлган киши ҳақиқий бебаҳра қолган кимсадир.
Солиҳ салафлардан бири шундай деган экан: «Қуръондан қанча кўп пора (жузъ) ўқиганим сари вақтимга барака кириб бораверди. Қуръон ўқишни кўпайтиравердим, ҳатто бир кунда ўн жузъ ўқийдиган бўлдим. Вақтида барака топа олмаётганларга Қуръондан кўпроқ ўқишни тавсия қиламан».
Иброҳим ибн Абдулвоҳид ал-Мақдисий илм талабига чиқмоқчи бўлган шогирди Зиё Ал-Мақдисийга шундай васият қилди:
«Қуръонни кўп тиловат қил ва бу амални ҳеч тарк этма, чунки Қуръонни қанча тиловат қилсанг, шунча илмга етишасан».
Кейинчалик Зиё шундай деди: «Мен буни ўз кўзим билан кўрдим, кўп тажрибадан ўтказдим. Қуръонни кўп ўқиганим сари кўпроқ ҳадис эшитиш ва кўпроқ ёзишга муяссар бўлардим, Қуръон ўқимаган кунларимда эса ўша амалларга эриша олмас эдим».
Ибн Ражабнинг «Зайлу табақот ал Ҳанобила» китобидан.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2482. Мана бу ибора мени ҳайратга солди:
«Мол мулкингни ўзинг билан олиб кета олмайсан, лекин уларни ўзингдан олдин жўнатишинг мумкин.
Садақа ҳақидаги гўзал тушунча!

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2480. Ақлли душман нодон дўстдан яхшироқдир.
«Унванул байан» китобидан.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2478. Бир кишининг айбингни айтмай, сен билан алоқани узиб, индамай кетиши қабоҳатнинг энг чўққисидир!

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2505. Билгилки, нодондан узилиш оқил билан боғланишга тенгдир.
«Унванул байан» китобидан.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2503. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади:
«Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Набийси, қиёмат куни кофир юз тубан ҳашр қилинадими?» деди. У зот: «Уни дунёда икки оёғида юрғизган Зот қиёмат куни уни юз тубан юрғизишга қодир эмасми?» дедилар».
Муттафақун алайҳ (Имом Бухорий ва Муслим ривояти)

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2501. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бир киши беморнинг зиёратига келса, «Аллоҳумма, ишфи ъабдака йанкау лака ъадувван ав йамший лака илаа солаатин» (Аллоҳим, душманингга зарба берувчи ёки Сен учун намозга борувчи бандангга шифо бер) десин.
Абу Довуд ривояти.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2499. Муросасоз ва кўнгли очиқ кимсалар кўп нарсага бепарво бўладилар, кўп нарсага кўз юмадилар, кўп марта кечирадилар, лекин жўнаб кетсалар, асло ортга қайтмайдилар!

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2497. Солиҳлардан бири шундай деди: «Ким бойлар билан бирга ўтирса, Аллоҳ уни дунё ва ундаги нарсаларга қизиқадиган қилиб қўяди. Ким камбағаллар билан бирга ўтирса, Аллоҳнинг берганига яна ҳам рози бўладиган қилиб қўяди».

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2495. Оқил билан ҳам ҳамсуҳбат бўлиш – эмланиш, жоҳил билан келишувга бориш эса шармандаликдир.
«Унванул байан» китобидан.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2493. Аллоҳга ризқ илинжида ибодат қилма, Аллоҳга мансаб илинжида ибодат қилма, Аллоҳга дунёдаги насибанг илинжида ибодат қилма! Аллоҳга шундай ибодат қилгинки, бу ибодат сени У Зотнинг розилиги томон олиб борсин. Сенинг ғоянг Аллоҳнинг розилиги бўлсин, шунда унинг ортидан барча истаган нарсаларинг ҳозир бўлади.
Шайх Шаъровий роҳимаҳуллонинг сўзларидан.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2491. Усмон ибн Абул Осий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши касал бўлиб қолиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига: «Оғриётган ерингга қўлингни қўйиб, «Бисмиллааҳ»ни уч марта айтиб, етти марта «Аъуузу биъиззатиллааҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳазиру» (Аллоҳнинг иззати ва қудрати ила ўзимдаги мен ҳазар қиладиган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман) дегин», дедилар.
Имом Муслим ривояти

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам касаллигимда мени кўргани кириб, шундай дедилар: «Аллоҳумма, ишфи Саъдан! Аллоҳумма, ишфи Саъдан! Аллоҳумма, ишфи Саъдан!» (Аллоҳим, Саъдга шифо бер).
Имом Муслим ривояти.
Изоҳ: Демак, беморни кўргани кирганда унинг исмини айтиб, дуо қилинар экан.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2489. Ҳозирги олимлар ёлғонни фош этувчи жиҳоз ихтиро қилиш мақсадида бир неча тажрибаларни амалга оширишди. Ушбу тадқиқотлардан қуйидаги натижа келиб чиқди:
Инсондаги ёлғон учун масъул бўлган ўрин миянинг олд томони экан. У инглиз тилида «prefrontal lobe», арабчада «ан наасия» деб номланади. Хато содир бўлганда ҳам ана шу «ан наасия», яъни миянинг олд қисми сезиларли даражада фаоллашар экан.
Демак, ёлғон ва хатолар «ан наасия» ўрнида юзага келади. Қуръони Карим ушбу аъзонинг вазифасини бундан 14 аср олдин хабар берган.
Аллоҳ таоло Алақ сурасининг 15 16 оятларида Абу Жаҳлни васф қилиб, шундай дейди: «Йўқ! Қасамки, агар у (бундай гумроҳликдан) тўхтамаса, Биз унинг пешона сочидан — ўша ёлғончи, адашган пешона сочидан албатта тутармиз (ва жаҳаннамга отурмиз)!».
Субҳааналлоҳ!

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2487. Сенга озор берадиган нарсадан четда бўл. Ўзинг учун шундай солиҳ бир дўст танлагинки, бундай дўст камдан кам учрайдиган бўлсин. Ишингни Аллоҳдан қўрқадиганлар билан маслаҳат қил!
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2485. Дўсти қўллаб-қувватлаган одамнинг душмани хор бўлади.
«Унванул байан» китобидан.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2483. Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
«Жоҳил обиднинг, фожир олимнинг фитнасидан паноҳ сўранглар, чунки бу иккисининг фитнаси бошқа барча кишилар учун фитнадир. Зеро, одамлар уламога ва обидларга эргашадилар. Агар уламолар фожир, обидлар жоҳил бўлса, мусибат оммалашиб, унинг фитнасидан хосу омга катта зарар етади.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2481. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бирор яра-чақа ёки жароҳатдан шикоят қилса, кўрсаткич бармоқларини ерга қўйиб, сўнгра кўтариб, ушбу дуони ўқир эдилар: «Бисмиллааҳи турбату ардинаа бирийқоти баъзинаа, йушфаа биҳии сақиймуунаа биизни Роббинаа» (Аллоҳнинг исми ила, ерларимизнинг тупроғи билан, баъзиларимизнинг тупуги билан Роббимизнинг изни ила дардларимиз шифо топади)
Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва бошқалар ривоят қилишган.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2479. Шукр қилиш бор неъматларимизни сақлаб қолади, йўғини эса олиб келади.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2477. Солиҳлардан бири гўшт пишираётган кишининг олдидан ўтаётиб, йиғлаб юборди. Нариги одам: «Нимага йиғлаяпсиз? Гўштга эҳтиёжингиз борми?» деб сўради. Солиҳ зот: «Йўқ, лекин одам боласининг (охиратдаги) ҳолига йиғлаяпман. Ҳайвон оловга ўлган ҳолида киради, одам боласи эса тирик ҳолда киради», деб жавоб берди.
Роббимиз! Жасадларимиз дўзах оловига бардош қила олмайди, шунингу учун бизларга дўзахни ҳаром қил!
Роббимиз! Жасадларимиз оловга чидай олмайди. Шунинг учун бизларга тақво насиб қил!

@arabicuz

Читать полностью…
Subscribe to a channel