arabicuz | Unsorted

Telegram-канал arabicuz - arabic.uz (hikmatlar)

31298

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari @arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)

Subscribe to a channel

arabic.uz (hikmatlar)

2816. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рўзадорнинг ифтор пайтидаги дуоси рад қилинмайди», деганлар».
Ибн Абу Мулайка шундай дедилар: «Абдуллоҳ ибн Амр ифтор қилсалар, «Аллоҳумма, инний асалука бироҳматикаллатий васиъат кулла шайин ан тағфиро лий» (Аллоҳим! Ҳамма нарсадан кенг бўлган раҳматинг ила мени мағфират қилишингни сўрайман) дер эди».
Ибн Можа ва Ибн Сунний ривояти

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2815. Мақтайдиган дўстлар топилар бисёр,
Зарар етказувчи ҳасадчилар бор.
Бу ҳолга оддий боқ, эътибор берма,
Улардан қутулмоқ жуда ҳам душвор.

Саховатсиз кимса бўлолмас бошлиқ,
Уни раҳбар этиб бўлмагай элга!
Уятдир дўстларни ёмонламоқлик,
Оловдир султонни олмоқлик тилга!
«Унваанул байаан» китобидан.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2813. Нафс ислоҳи бир дафъада ёки вақтинча юзага келган завқ шавқ билан содир бўлмайди. Нафснинг ислоҳи жидду жаҳд, сабру тоқат ва матонат мевасидир!
«Биз учун курашган зотларни албатта Ўз йўлларимизга ҳидоят қилурмиз» (Анкабут сураси, 69 оят).

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2811. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифтор қилсалар, «Аллоҳумма! Лака сумнаа ва ъалаа ризқика афторнаа, фатақоббал миннаа, иннака антас-Самиъул ъалийм» (Аллоҳим! Сен учун рўза тутдик, ризқинг билан ифтор қилдик. Биздан қабул қил, Сен билгувчи, эшитувчи Зотсан) дер эдилар».
Ибн Сунний ривояти

Оиша розияллоҳу анҳо: «Эй Аллоҳнинг Расули! Бугун Лайлатул қадрлигини билсам, нима дейин», деб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳумма, иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва, фаъфу ъанний», дегин» (Аллоҳим! Сен афв қилувчисан, афв қилишни яхши кўрасан. Мени афв этгин).
Имом Термизий, Насаий, Ибн Можа ривояти.
Уламолар Қадр кечасида мана шу дуони ўқишни, Қуръон тиловат қилишни ва бошқа дуо-зикрларни кўп айтишни мустаҳаб дейишган.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2809. «У (Пайғамбар алайҳиссалом) ҳузурига кўзи ожиз келганида қовоғини солди ва (ундан) юз ўгирди» (Абаса сураси, 1 2 оятлар).
Аллоҳ таоло кўзи кўрмайдиган, ожиз одамга қовоқ солиб, қош чимиришни ман қиляпти. Кўзи соғлом одамга қовоқ солиш қандай бўларкин?
Атрофингдагиларга табассум қил, ҳаётимиз жуда қисқа!

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2807. Аллоҳим! Солиҳа бўлсам, менга солиҳ куёв насиб қил. Солиҳа бўлмасам, мени тўғри йўлга бошлайдиган куёв насиб қил!

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2804. Германияда энг катта маош оладиганлар ўқитувчилар экан. Судья, доктор ва инженерлар ҳам ўқитувчилар каби маошларини кўтаришни канцлердан талаб қилишганда, у буни кескин рад этиб, «Таълим берган устозингизга сизларни қандай тенглаштираман?» деб жавоб берган экан.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2802. Ҳақиқий орзу-ҳавас нималигини биласизми?
«Эҳ, кошкийди (қайтадан) тупроққа айланиб кетсам» (Наба сураси, 40 оят).
«Эҳ, кошкийди ҳаёт вақтимда (яхши амаллар) қилиб ўтган бўлсам»! (Фажр сураси, 24 оят).
«Эҳ, қанийди (номаи аъмол) китобим берилмаса эди!» (Ал-Ҳаққо сураси, 25 оят).
«Қанийди фалончини дўст тутмаган бўлсам» (Фурқон сураси, 28 оят).
«Кошкийди бизлар ҳам Аллоҳга итоат этганимизда, Пайғамбарга итоат этганимизда» (Аҳзоб сураси, 66 оят).
«Кошкийди мен ҳам ўшалар билан бирга бўлиб, улуғ зафарга эришсам» (Нисо сураси, 73 оят).
Модомики тирик эканмиз, ушбу орзу-умидларни ҳозироқ идрок қилмоғимиз даркор.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2800. Сир сақлаб билмасга айтмагин сирлар,
Чунки зарари бор унга айтишнинг,
Эй дўст, кўрганмидинг қадрини ҳеч бор,
Ичида ҳеч нарса турмас идишнинг.
«Унваанул байаан» китобидан.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2798. «Ислом дини тарқалиш, барча дин, миллат ва йўналишлардан устун бўлиш учун келгандир. Бу Аллоҳнинг ҳақ ваъдасидир. У сен билан ҳам, сенсиз ҳам тарқалаверади».
Аҳмад Дийдот

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2796. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Рўза инсонни шаҳватдан тўсади. Бирортангиз рўза тутса, нолойиқ сўзлар айтиб, жоҳиллик қилмасин. Бирор киши уни уришса ёки сўкса, «Мен рўзадорман, мен рўзадорман», десин».
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Уч тоифанинг дуоси рад этилмайди: рўзадорнинг ифтордан олдинги дуоси, одил имомнинг дуоси, мазлумнинг дуоси».
Имом Термизий ва Ибн Можа ривояти

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оғиз очганларида: «Заҳабаз-замаа, вабталлатил-урууқ, ва сабатал ажр, иншааллоҳу таъаала» (Чанқоқлик кетди, томирлар ҳўлланди, Аллоҳ хоҳласа, ажрлар собит бўлди) дер эдилар».
Абу Довуд ва Насаий ривояти

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2794. Мутаассиб одамнинг ақли кўз қорачиғига ўхшайди, ёруғлик, нур тушган сари торайиб боради.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2792. Қонун баъзи жиноятларга жазо бермаслиги мумкин, аммо вақт уларга оғир жазо беради. Ишонмасангиз, ана, зулм қилганлардан сўранг…

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2790. Амр ибн Ос шундай деди: «Қалб – сир сақланадиган идишдир, лаб унинг қулфи, тил эса унинг қалитидир. Ҳар бир инсон сирининг калитини сақласин».
«Унваанул байаан» китобидан.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2788. Дуо қилаётганингда вақтинг тиғиз бўлса, аммо қалбинг эҳтиёжга тўлиб кетган бўлса, Аллоҳдан фақат афв сўраб дуо қилавер! Аллоҳ сени афв қилса, ҳожатларинг сўрамасанг ҳам раво бўлаверади.
«Аллоҳумма, иннака ъафуввун, кариймун, туҳиббул афва! Фаъфу ъаннаа» (Аллоҳим, Сен афв қилувчи, карамли Зотсан, афв қилишни яхши кўрасан. Бизни афв этгин)
Оиша розияллоҳу анҳу: «Эй Аллоҳнинг Расули! Бугун Лайлатул қадр эканини билсам, нима дейин?» деб сўрадилар, шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма, иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва, фаъфу ъанний» (Аллоҳим, Сен афв қилгувчисан, афв қилишни яхши кўрасан, мени афв қилгин) дегин», дедилар.
Имом Термизий, Насаий, Ибн Можа ривояти.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

Ассалому алайкум,
муҳтарам arabic.uz сайти мухлислари. Сайтимиздаги ҳикматлардан telegram, facebook ва instagram ижтимоий тармоқларида бериб бораётган эдик. Энди twitter тармоғида ҳам расмли ҳикматларни бериб боришни йўлга қўйдик. Қуйидаги линк орқали twitter даги саҳифамизга ўтишингиз мумкин:

https://twitter.com/arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2814. Қўлингни садақа билан бўшатгин, шунда бўйнингдаги мусибатлар арқони ҳам бўшашади. Билгинки, садақанинг савобига бўлган эҳтиёжинг садақа олаётган кишининг эҳтиёжидан ҳам кўпроқдир.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2812. Шайх Шинқитий айтадилар:
«Иймон сустлашиб, ибодатга танбал бўлиб қолсанг, ушбу дуони кўп айтгин: «Аллоҳумма лаа тажъалний шақийян ва лаа маҳруман» (Аллоҳим! Мени бадбахтлардан, маҳрумлардан қилиб қўйма!).

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2810. Сабр қилишга қарор қилиш зарар ўтини ўчиради. Сенинг яхшилигингга ишонган одам ҳукмронлигинг давомли бўлишини хоҳлайди.
«Унваанул байаан» китобидан.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2808. Телевидение, радио, газета- журналлар битта хатарли нарса устида беллашади, у ҳам бўлса – инсоннинг ўзлигини ўғирлашдир.
Доктор Мустафо Маҳмуд

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2805. Оқилнинг гумони жоҳилнинг ишончидан яхшидир. Оқибати мақталадиган кам нарса оқибати ёмонланадиган кўп нарсадан яхшидир.
«Унваанул байаан» китобидан.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2803. Қуръон ўқишни тарк қилманг!!!
«Қуръонни ўрнига қўйиб тиловат қиладиганлар» тоифасидан бўлмадингизми, лоақал «(Ўзингизни қийнамай, Қуръондан) муяссар бўлганича ўқийверинглар» тоифасидан бўлинг! (Бақара сураси, 121-оят, Муззаммил сураси, 20 оят)
Унинг ҳам, бунинг ҳам имкони бўлмаса, «Қуръон қироат қилинса, унга қулоқ тутинглар ва жим туринглар» тоифасидан бўлинг! (Аъроф сураси, 204 оят)

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2801. Муоз ибн Зуҳра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифтор қилганларида «Аллоҳумма, лака сумту ва ъалаа ризқика афторту» (Аллоҳим, Сен учун рўза тутдим ва ризқинг билан ифтор қилдим) дер эдилар».
Абу Довуд ривояти.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2799. Мутакаббирга такаббурлик қилиш айни тавозеъдир.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2797. Бир кишига насиҳат қилсанг у, у сенга: «Ҳозир кўпчилик шундай қиляпти ку?» деса, унга қуйидагича жавоб бер:
«Қуръони каримдан «Одамларнинг кўпчилиги» деган сўзни қидирсанг, «Одамларнинг кўпчилиги билмайди», «Одамларнинг кўпчилиги шукр қилмайди», «Одамларнинг кўпчилиги иймон келтирмайди» деган оятларни топасан.
«Уларнинг кўпчилиги» деган сўзни қидирсанг, «Уларнинг кўпчилиги фосиқлардир», «Уларнинг кўпчилиги жоҳиллардир», «Уларнинг кўпчилиги юз ўгирганлардир», «Уларнинг кўпчилиги ақл ишлатмайдиганлардир», «Уларнинг кўпчилиги эшитмайдиганлардир», деган оятларни топасан.
Кел дўстим, яхшиси Аллоҳ таоло зикр қилган мана бу озчиликлардан бўлақол:
«Бандаларимнинг шукр қилувчилари оздир» (Сабаъ сураси, 13 оят).
«У билан бирга иймон келтирганлар жуда оз эди» (Ҳуд сураси, 40 оят).
«…жаннатлардадир. Аввалгилардан кўпчилик, охиргилардан озчилик» (Воқеъа сураси, 13 оят).
Кўпчилик ҳар доим ҳам ҳақнинг меъёри, ўлчови бўлавермайди».

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2795. Улуғлигимизни сақлаш учун пулларимизни хорлаймиз (сарфлаб юборамиз).
Пулини хор тутган кишигина обрўсини сақлаб қолади.
«Унваанул байаан» китобидан.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2793. Бир куни Молик ибн Динорнинг уйига ўғри тушди. Тушишга тушди-ю, қўлга илинарли бирор нарса топа олмади. Қараса, Молик намоз ўқиётган экан. Молик салом бергач, ўғрига қараб: «Сен бу ерга дунёнинг матоҳини излаб келиб, топмадинг... Охиратинг учун матоҳинг етарлими?!» деди. Бу сўзлар ўғрига қаттиқ таъсир қилди. У лом-мим дея олмай қолди. Молик ўғрига ваъз-насиҳат қилган эди, у йиғлаб юборди... Бироздан сўнг икковлари биргаликда намозга боришди. Масжиддаги одамлар улуғ олим билан машҳур ўғрибошини бирга кўриб, Моликка савол назари билан қарашди. У: «Ўғри бизнинг молимизни ўғрилашга келган эди, биз унинг қалбини ўғирлаб қўйдик», деди.
Ҳақиқий қалб ана шундай бўлади!
Аллоҳим! Қалбларимизни дининг ва тоатингда собитқадам қил!

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2791. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Янги ой чиққанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг қўлимдан ушлаб, «Зулматга чўмган кечанинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрагин», дедилар».
Ибн Сунний ривояти
Зайёд Номирий розияллоҳу анҳу қилган ривоятда шундай дейилган: «Ражаб ойи келса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма, баарик ланаа фии ражаба, ва шаъбаана ва баллиғнаа Ромазон» (Аллоҳим, ражаб ва шаъбонни баракотли қилгин ва бизни Рамазонга етказгин) дердилар».
«Ҳулятул авлиё»да ривоят қилинган

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2789. Инсон қайси босқичда бўлмасин, бошидан ўтказган оғир кунлари ва йўлдаги тойилишлардан сабоқ олиб, ҳаётини янгидан бошлашга доим имкон бор.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

2787. Рамазоннинг охирги ўн кунлигидаги фикрлар
• Ҳар кеча кам бўлса ҳам садақа қилгин, чунки садақанг Қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил давомида ҳар куни садақа қилган бўласан;
• Рамазоннинг охирги кунидаги кечаларда икки ракъат бўлса ҳам таҳажжуд намози ўқигин, чунки шу намозинг Қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил давомида ҳар кеча таҳажжуд ўқиган бўласан;
• Рамазоннинг охирги кунида уч марта Ихлос сурасини ўқигин, агар тиловатинг Қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил давомида ҳар куни Қуръон тиловат қилган бўласан.
Аллоҳим! Бизларни ана шу майдонда ғалаба қозонувчилардан қилгин!

@arabicuz

Читать полностью…
Subscribe to a channel