@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari @arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)
2536. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам барча касалликларга, хусусан, иситма чиққанда «Бисмиллааҳил кабийр, наъуузу биллааҳил ъазийм, мин шарри ъирқин наъъаар, ва мин шарри ҳаррин-наар» (Буюк Аллоҳнинг исми ила: Улуғ Аллоҳдан томирдан шовуллаб оқувчи қоннинг ёмонидан ва дўзах оловининг ёмонлигидан паноҳ тилайман) дейишни ўргатар эдилар.
Ибн Сунний ривояти.
@arabicuz
2534. Замахшарий айтдилар:
«Тумов бўлган одам атиргул ҳидидан бебаҳра бўлганидек, аҳмоқ ҳам ҳикмат лаззатидан ҳузурлана олмайди.
@arabicuz
2532. Баъзи кимсалар уламолар ҳузурида таълим олмасдан, китоб ўқиш орқали илм ўрганишар эди. Кунларнинг бирида шундай кимсалардан бири: «Қора седана барча дардга шифодир» деган иборани ўқиб қолди. Аммо китобда «седана» (الحبة) сўзи хато ҳолда (الحية) «илон» деб ёзилиб қолган эди. Шунинг учун бу бечора «Қора илон барча дардга шифодир» деб ўқиб олиб, қора илон қидира бошлади. Уни топиб, ушлаган эди, илон уни чақиб ўлдирди.
Устозсиз илм ўрганиш – тўғри йўлдан тойилиш демакдир.
@arabicuz
2530. Қадр-қиммат топишга рағбатинг бўлса, ҳаромдан тийил.
«Унванул байан» китобидан
@arabicuz
2528. Кимга зикр қилувчи тил ато қилинса, демак, унга жаннат неъматларидан бири бериб қўйилган экан. Зикр соҳиби абадий неъматдадир. Неъматдалиги шундаки, уларга нафас олиш илҳом этилганидек, тасбеҳ ва ҳамд айтиш илҳом қилингандир.
Аллоҳим! Бизларни ҳам зикр аҳлидан қилгин!
@arabicuz
2526. Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени касаллигимда кўргани кириб: «Эй Салмон, «Шафаллоҳу сақомак, ва ғофаро занбак, ва ъаафаака фий дийника ва жисмика ила муддати ажалик» (Аллоҳ сенга шифо берсин, гуноҳингни кечирсин, ажалинг келгунича жисминг ва динингни офиятда қилсин) дедилар».
Ибн Сунний ривояти.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир аъробий иситмалаб ётган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кўргани кириб: «Бу касаллик гуноҳларга каффорат бўлади, поклайди», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Касални зиёрат қилиш унинг пешонасига қўлни қўйиш ёки унинг қўлини ушлаб, аҳволи нечук эканини сўраш билан мукаммал бўлади», дедилар.
Имом Термизий ривояти.
Ибн Суннийнинг ривоятида: «Касал кўришнинг мукаммаллиги касалга қўлни қўйиб туриб, «Яхши ётиб турдингми?» ёки «Кунинг яхши ўтдими?» деб айтишдир», дейилган.
@arabicuz
2524. Нафс иззати ва ифтихорининг энг олий турларидан бири – одамлар қақшатқич зарба берувчи сўз айтишингни кутиб турган пайтда индамай, табассум қилишингдир…
@arabicuz
2522. Ҳар қанча ўрганмайин, борган сари билмаслигимни англаб боравердим.
@arabicuz
2520. (Эй нафс) мени тарк эт, шунда етиб бўлмас юксак мартабаларга эришаман,
чунки улуғ мартабага енгил етиш йўли оғирликда, оғирлик эса енгилликдадир.
Олий мартабаларга осонгина эришишни хоҳлаяпсан,
бас, у ҳолда, асал олдида асаларининг игнасини тотишинг лозим.
«Унванул байан» китобидан.
@arabicuz
2518. Каҳф сурасида келган «раҳмат» сўзи ҳақида бир фикр юритайлик:
«Бу – Роббимнинг раҳматидандир» (98 оят)
«Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур» (16 оят).
«Ва Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир» (58 оят).
«Бас, Робблари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди» (81 оят).
«Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик» (65 оят).
«Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди» (82 оят).
«Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин» (10 оят).
Бу етти раҳмат бир ҳафтага кифоя қилади…
Изоҳ: Жумъа куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги мазкур етти раҳмат Сизга кейинги жумъа кунигача кифоя қилади.
@arabicuz
2516. Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, тобингиз йўқми?» деб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ҳа», деган эдилар, Жаброил алайҳиссалом: «Бисмиллааҳи урқийка, мин кулли шай`ин йу`зийка, мин шарри кулли нафсин ав ъайнин ҳасидин, Аллоҳу йашфийка, бисмиллааҳи урқийка» (Аллоҳнинг исми ила сизга дам соламан. Ҳар бир азият берувчи нарсадан, ҳар бир нафснинг ёмонлигидан ёки ҳасад қилувчи кўздан Аллоҳ сизга шифо берсин, Аллоҳнинг исми ила сизга дам соламан) дедилар.
Имом Муслим, Термизий, Насаий, Ибн Можа ривояти.
@arabicuz
2514. Ҳар бир нарсанинг ниҳояси бор. Энг аввал мана шу нарсани англамоғимиз керак!
@arabicuz
2512. Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Одамларнинг барчасини рози қила олмайсан, яхшиси ўзинг билан Аллоҳнинг орасини ислоҳ қилгин-да, одамлар(нинг сўзлари)га эътибор берма».
@arabicuz
2510. Шоир деди:
«Йўлиқурман шундай кишига албат,
Билурман, у адув, ичда адоват.
Ҳадя қилгум унга қувноқлигимни,
Қалби салим бўлиб ёнимга қайтсин,
Ўлсин ичидаги кину адоват».
«Унванул байан» китобидан.
@arabicuz
2508. Қуръони каримда чўчқадан бошқа бирор ҳайвоннинг гўшти номи айтилиб ҳаром қилинмаган. «Нима учун бундай, ахир Қуръон нозил бўлган даврда араб диёрларида чўчқа унча кўп бўлмаган-ку?» деб ҳайрон бўлишимиз мумкин. Лекин бугунги кунда ер юзида энг кўп тарқалган овқат чўчқа гўштидан эканини кўриб, бу ҳайрат йўққа чиқади, Қуръони Каримнинг барча замон ва маконларга хос бўлган оламшумул китоб экани аён бўлади…
@arabicuz
2535. Ахлоқнинг кенглиги ризқнинг хазиналаридир.
«Унванул байан» китобидан.
@arabicuz
2533. Ҳаром нарса денгиз сувига ўхшайди. Уни ҳар қанча ичмагин, чанқоғинг ортиб бораверади.
@arabicuz
2531. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Касал бўлган пайтимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга паноҳ тилардилар. Бир куни: «Бисмиллааҳир роҳманир роҳийм. Уъийзука биллааҳил аҳадис-сомад, аллазий лам йалид ва лам йулад, ва лам йакуллаҳу куфуван аҳад. Мин шарри маа тажиду» (Ягона, беҳожат, туғмаган ва туғилмаган, ҳеч бир тенги йўқ Аллоҳдан сенга етадиган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман) деб менга паноҳ тиладилар. Буни айтиб бўлганларидан кейин ўринларидан туриб: «Эй Усмон, мана шу калималар билан паноҳ тила, бундан бошқаси билан бу қадар паноҳ тилай олмайсан», дедилар».
Ибн Сунний ривояти.
@arabicuz
2529. Дуоларнинг афзали:
«Аллоҳим! Сендан Ўзингга яқинлаштирадиган унс улфат сўрайман!»
Мўмин одам учун ушбу дуодан тўрт нарса ҳосил бўлади:
«1. Қавм қариндошларсиз ҳам азизлик.
2. Талаб этмаса ҳам илм.
3. Мол дунёсиз бойлик.
4. Жамоасиз хушчақчақлик.
@arabicuz
2527. Ухлашдан олдин ўзингга ўзинг савол бериб, нима учун яратилганинг, нима учун яшаётганинг, энди қилмоқчи бўлган ишларинг, нифоқ аралашмаган соф ишларинг, заифлигинг ва кучинг ҳақида баҳс қилиб, ўзингдан сўрагин. Қиладиган ишларингни танқиддан холи бўлган ойна остига қўйгин. Чуқур тафаккур қилиб, кимлигингни, ҳақиқатингни кашф қил!
@arabicuz
2525. Донишмандлардан бири деди: «Юмшоқ сўз кишини севимли қилади. Ҳалим бўлмаган киши афсус чекади, сукут қилган киши саломат бўлади. Ибрат назари билан боққан одам кўради, кўрган одам фаҳмлайди, ҳою-ҳавасга эргашган адашади, ўз фикри билангина ҳисоблашадиган одам тойилади».
«Унванул байан» китобидан
@arabicuz
2523. Надоматлар дарахти…
Абу Яҳё Варроқ шундай деган эканлар: «Ким аъзои баданини шаҳватлар билан рози қилса, қалбига надоматлар дарахтини экибди».
@arabicuz
2521. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бемор бўлиб ётган бир аъробийни кўргани кирдилар. Агар касал кўргани кирсалар, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одатлари «Лаа ба`са, тоҳуурун иншааллоҳ» (Зарари йўқ, иншааллоҳ, бу касаллик сени поклайди), дейиш эди.
Имом Бухорий ривояти.
@arabicuz
2519. Исломни ҳақиқий маъносида тушунган пайтимизда тиббиётда Ибн Сино каби, фалсафада Ибн Рушд каби, риёзиётда Ибн Ҳайсам каби, кимёда Жобир ибн Ҳайён каби, ташриҳда (анатомияда) Ибн Нафис каби етук олимларимиз етишиб чиқди. Ислом бизга шундай нури туҳфа қилдики, биз бутун дунён ўша нурга тўлдириб юбордик.
Мустафо Маҳмуд
@arabicuz
2517. «Бандасига Аллоҳнинг Ўзи кифоя эмасми?!» оятини ўқисанг, барча хавф хатар барҳам топади (Зумар сураси, 36 оят)
«Менга дуо қилинглар! Мен уларни мустажоб қилурман» оятини ўқисанг, барча орзулар қайтадан тикланади (Ғофир сураси, 60 оят)
@arabicuz
2515. Неъматни йўққа чиқаришда зулмдан кўра тезроқ нарса йўқ.
«Унванул байан» китобидан
@arabicuz
2513. Солиҳ салафлардан бири шундай деди: «Ражаб ойи шамолга ўхшайди, шаъбон ойи булутга ўхшайди, Рамазон ойи эса ёмғирга ўхшайди. Ким ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида суғормаса, Рамазон ойида қандай қилиб ҳосил йиғиб олади?».
@arabicuz
2511. Абу Саид Худрий ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Кимки «Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Аллоҳ улуғдир) деса, Робби уни тасдиқлаб, «Мендан бошқа илоҳ йўқ, Мен улуғман», дейди.
Ким «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ» (Ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ) деса, Робби: «Мендан бошқа илоҳ йўқ, Менинг шеригим ҳам йўқ», дейди.
Агар банда: «Лаа илааҳа иллаллоҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, мулк ҳам Уникидир, ҳамд ҳам Унгадир) деса, Робби: «Мен илоҳман, мулк Меники, ҳамд ҳам Мен учун», дейди.
Агар банда: «Лаа илааҳа иллаллоҳу ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, куч-қувват ҳам фақат Аллоҳ биландир) деса, Робби: «Мен илоҳман, куч-қувват ҳам фақат Мен биландир», дейди.
Ким мана шу калималарни касаллигида айтиб, сўнгра вафот этса, унга дўзах олови тегмайди».
Имом Термизий ва Ибн Можалар ривояти.
@arabicuz
2509. Нафснинг розилиги билан ҳузурлансанг, арзимас нарса ҳам сени бахтиёр қилаверади. Аммо ушбу туйғудан маҳрум бўлсанг, дунё матоларининг энг каттаси ҳам сени бахтиёр қила олмайди.
@arabicuz
2507. Шаҳватлари қаршисида ожиз қолган гуноҳкор кимсага паст назар билан қарама! Эҳтимол сен тоат ибодатингга мағрур бўлиб ухлаб ётганингда ўша гуноҳкор кимса Аллоҳ олдидаги ҳақларини адо эта олмаганига пушаймон бўлиб, кўз ёши билан ухлаган бўлиши, Аллоҳ таоло эса унинг тавбасини қабул қилган, сенинг ибодатингни эса қабул қилмаган бўлиши мумкин!
@arabicuz