@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari @arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)
2476. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаларидан бири ривоят қиладилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг ҳузуримга кирдилар. Бармоғим яллиғланган эди. Шунда у зот: «Сенда зурайра (Ҳиндистондан келтирилган ўсимлик) борми?» деб сўрадилар. Уни бармоғимга қўйиб, шундай дедилар: «Аллоҳумма, мусағғирол кабийр ва мукаббирос-соғийр! Соғғир маа бий» (Эй каттани кичик, кичикни катта қилувчи Аллоҳим, мендаги нарсани кичик қил)
Ибн Сунний ривояти.
@arabicuz
2474. Солиҳларнинг биридан: «Дуоси ижобат бўладиган бирор кишини танийсизми?» деб сўрашди. У киши: «Йўқ, танимайман. Лекин дуоларни ижобат қилувчи Зотни танийман. Сен қалбингни доим махлуққа эмас, Холиққа, яъни барча махлуқларнинг Роббига боғлагин», деб жавоб берди.
@arabicuz
2472. «Ҳодисани рад қилиш» ва «алоқадорликни рад қилиш» бор тушунчалари.
Масалан, «Мен ўғриламадим» деган одам ўғриликни рад этган бўлади. Биз буни «ҳодисани рад қилиш», деб атаймиз.
«Менинг ўғрилик қилишим мумкин эмас», деган одам эса ўғрилик қилишга рағбати ҳам, бундай нияти ҳам йўқлигини айтиб, буни батамом рад қилган бўлади. Бу эса алоқадорликни рад қилиш бўлиб, инкор қилишнинг энг юқори даражасидир.
Аллоҳ таоло бу ҳақда: «Аллоҳ уларга зулм қилмас эди. Лекин улар ўзларига зулм қилар эдилар» деб, Ўзидан зулм қилиш фикрини рад этмоқда (Рум сураси, 9 оят).
@arabicuz
Азиз ва муҳтарам ўқувчилар!
Маълумингизки, www.arabic.uz сайтимизнинг "Ҳикматлар" бўлимида, facebook ва telegram ижтимоий тармоқларининг arabicuz группаларида, Рамазон ойида, рўзага оид араб тилидаги ҳикматларни ўзбек тилига ўгириб, бериб борган эдик. Икки йил мобайнида Рамазон ойида мунтазам равишда ҳар куни бериб борган ҳикматларимиз 280 тага етганида бир китоб шаклига келтириб, "Рўза ва рамазон ойига оид ҳикматлар" номи остида сайтимизнинг кутубхонасига PDF форматида ва андроид тизимининг Play Market магазинига ҳам жойлашни йўлга қўйдик.
Бу китобни рамазон ойи бўлмасада сайтга жойлашимиздан мақсад, гарчи Рамазон ойи тугаган бўлсада, аммо нафл рўзалар тутиш йил мобайнида давом этаверади. Чунки, бу каби нафл рўзаларни Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи васаллам тутиб юрганлар.
1. "Арафа" куни (Зулҳижжа ойининг 9-куни рўза тутиш 2 йиллик кичкина гуноҳларга каффорот);
2. "Ошуро" (Муҳаррам ойининг 10-куни рўза тутиш ўтган бир йиллик кичкина гуноҳларга каффорот);
3. "Шаввол ойидан олти кун" рўза тутиш (Рамазон ойи билан қўшилиб, эвазига йил давомида мукаммал рўза тутганлик савоби берилади);
4. "Айёмулбийз – ойдин кечаларнинг кундузларида рўза тутиш (қамарий ойлардан ҳар бирининг 13, 14 ва 15 кунлари рўза тутиш эвазига ҳар бир ойда мукаммал рўза тутганлик савоби берилади);
5. Ҳар ҳафта "душанба ва пайшанба" кунлари рўза тутиш (амаллари ҳусни қабул бўлишига сабаб бўлади);
6. "Кун ора рўза тутиб юриш" (Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом нафл рўзага ўта қизиққанлари учун Пайғамбар Довуд алаҳиссаломнинг рўзалари, бир кун тутиб, бир кун оғиз очиб юрганлар).
Ушбу электрон китобни андроид тизимининг Play Market магазинидан қуйидаги линк орқали шахсий жиҳозингиз учун кўчириб олишингиз мумкин.
https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.ramazon.hikmat.AOWPVCAQKYPSAYKN&hl=ru
2470. Замон инсонларни овлаяпти. Шундай экан мансаб ва мартабалар ақлдан оздириб қўйганлар жумласидан бўлма. Қанчадан-қанча неъматлар озгина тойилиш натижасида йўқ бўлади. Ҳар бир нарсанинг ўзгаришида сабаблар бўлади.
«Унванул байан» китобидан.
@arabicuz
2468. Дунё учун гўё абадий яшайдигандек машғул бўл. Охиратинг учун гўё эртага ўладигандек машғул бўл!
@arabicuz
2466. Саҳиҳ ривоятда шундай дейилган: «Инсонлар ҳадеб савол беравериб, ниҳоят: «Бутун махлуқотни Аллоҳ яратган. Унда Аллоҳнинг Ўзини ким яратди?» дейишгача боришади. Кимнинг қалбида шу савол пайдо бўлса, «Ааманту биллааҳи ва русулиҳи» (Аллоҳга ва Унинг расулларига иймон келтирдим), деб айтсин».
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг хаёлига васвасали фикр келса, уч марта «Ааманнаа биллааҳи ва биросуулиҳ», десин. Шу дуони айтса, васваса ундан кетади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.
Усмон ибн Абул Осий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули, шайтон менинг намозим билан қироатимга халақит қилиб, чалкаштириб юборяпти», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа, бу – «хинзаб» деган шайтондир. Унинг келганини сезсанг, Аллоҳ номи ила ундан паноҳ тилаб, чап томонингга уч марта туфлаб қўй», дедилар. Мен у зотнинг айтганларини қилган эдим, Аллоҳ таоло мендан уни кетказди».
Имом Муслим ривояти.
Абу Зумайл розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Ибн Аббос розияллоҳу анҳуга: «Кўнглимда алланималарни сезяпман», дедим. У зот: «Нима экан у?» дедилар. «Аллоҳга қасамки, уни ҳеч кимга айтмайман», дедим. У зот: «Бирор шак-шубҳа бўляптими?» деб кулдилар. Сўнг: «Бирор киши шак-шубҳадан омонда бўлмаган. Ҳатто Аллоҳ таоло: «Агар Биз сизга нозил қилган нарсага шубҳада бўлсангиз...» деган оятни нозил қилган (Юнус сураси, 94-оят). Кўнглингга нимадир келса, «Ҳувал аввалу вал аахиру ваз-зоҳиру вал баатину ва ҳува бикулли шай`ин ъалийм» (У Зот аввал ва охирдир, У Зот зоҳир ва ботиндир. У Зот ҳар бир нарсани билувчидир) дегин», дедилар».
Абу Довуд ривояти.
Устоз Абулқосим Қушайрийнинг рисолаларида Аҳмад ибн Ато Рузборийдан шундай ривоят келтирилган: У киши айтадилар: «Таҳорат қилганимда сувни кўп ишлатиб юборгандай бўлдим, ичимда ғашлик пайдо бўлди. Кейин: «Роббим, афв эт, афв эт», дедим. Шунда: «Афв илмдадир», деган нидо эшитилди. Сўнгра мендан ҳалиги ғашлик кетди».
Баъзи уламолар: «Намоз, таҳорат ва шунга ўхшаш нарсаларда васвасага тушган кишининг «Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимасини айтиши мустаҳабдир, чунки шайтон бу калимани эшитса, узоқлашади», дейишган.
«Лаа илааҳа иллаллоҳу» калимаси зикрнинг бошидир. Шунинг учун умматнинг улуғлари, солиҳларнинг тарбиячилари, муридларга одоб берувчилар шу калимани доимо айтиб юришни буюришган.
Саййид Аҳмад ибн Абул Ҳаворий айтадилар: «Абу Сулаймон Доронийга бориб, менга васваса оралагани тўғрисида шикоят қилдим. У киши: «Агар сендан васваса кетишини хоҳласанг, қай вақт бўлса ҳам, хурсанд бўлиб юр, чунки мўминнинг хурсандчилигидан кўра шайтонни ғазаблантирадиган нарса йўқдир», дедилар».
Баъзи уламолар: «Иймони комил киши васваса билан синалади, чунки ўғри ҳеч қачон хароба уйни ўмаришни қасд қилмайди. Шунинг сингари шайтон ҳам иймони заифни эмас, балки иймони комил одамга тажовуз қилади», дейишган.
@arabicuz
2464. Магистратура талабалардан бири маъруза охирида менга: «Доктор! Дарсдаги маърузангизни эшитган пайтимизда уни тушунамиз ва кейинги дарсингизни интизорлик билан кутамиз. Лекин уйга қайтиб, дарсликларни ўқисак, сиз маъруза қилган пайтдагичалик фойда ва руҳиятни топмаймиз» деди. Мен унга: «Асалари асални нимадан олади?» дедим. У: «Гуллар ширасидан», деди. Мен: «Агар сен ўша гулларнинг бирортасидан есанг, таъми қандай бўлади?» дедим. У: «Аччиқ бўлади», деди. Шунда мен: «Устознинг вазифаси мана шудир. Устозлар аччиқ гуллардан ширин ва фойдали асал чиқариш учун миллионлаб гуллар узра айланиб, сўнг талабалар олдига тўплаган шираларининг хулосасини қўйишади», дедим.
Доктор Ёсир Дарвиш.
@arabicuz
2462. Шайтоннинг инсонга қўядиган энг биринчи тузоғи унинг тилини зикрдан тўхтатишдир. Агар тил боғлаб, чеклаб қўйилса, инсон танасининг асосий қисмлари шайтонга таслим бўлади.
«Уларни шайтон эгаллаб олиб, уларга Аллоҳни эслашни унуттирди» (Мужодала сураси, 19 оят)
@arabicuz
2460. Аҳнаф айтди: «Ўзига зулм қилган киши ўзгаларга бундан-да золимроқ бўлади. Динини яксон қилган киши шарафини ундан-да ортиқроқ яксон этувчи бўлади».
«Унванул байан» китобидан.
@arabicuz
2458. Имом Шофеъий айтдилар:
«Ким Қуръонни ўрганса, қадру қиммати ошади.
Ким фиқҳни ўрганса, шаъни юксалади.
Ким ҳадисни ёзиб олса, ҳужжати кучаяди.
Ким ҳисобни ўрганса, фикри равонлашади.
Ким араб тилини ўрганса, табиати мулойимлашади.
Ким ўз нафсини (шаҳват ва гуноҳлардан) эҳтиёт қилмаса, амали наф бермайди.
@arabicuz
2456. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир киши келиб, безовталикдан шикоят қилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Субҳаанал маликил қуддуус, Роббил малааикати вар-рууҳ, жаллалтас-самаваати вал ардо бил ъиззати вал жабаруут» (фаришталарнинг ва Жаброил алайҳиссаломнинг Робби ва Қуддус, Малик сифатли Аллоҳни поклаб ёд этурман. Еру осмонларни иззатинг ва жабарут сифатинг ила улуғладинг) деб кўп айтгин», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.
@arabicuz
2454. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Узун сочларини тараб олган бир киши бир ҳуллани кийиб олиб, ўзига бино қўйиб, такаббурлик билан кетаётган эди. Бирдан Аллоҳ уни ерга юттириб юборди. Энди (ер) уни Қиёмат кунигача кўмиб бораверади».
Имом Бухорий ривояти.
@arabicuz
2452. Хавф хатарнинг қаердалигини билмаган одамнинг ўзи хатарли жойга айланиб қолади.
@arabicuz
2450. Одамлар орасида хиёнат кенг тарқалган пайтда ҳам ҳар кимга ишонавериш ожизликдир.
«Унванул байан» китобидан.
@arabicuz
2475. Аёлларга ўч бўлиш бузуқликларнинг ўзагидир, улар билан хилватда кўп бўлиш эса инсоннинг табиатини ҳам, ақлини ҳам бузувчи фасоддир (бу ерда номаҳрам аёллар билан аралашиб, уларга тегажаклик қилувчи енгилтак кимсалар назарда тутилмоқда).
«Унванул байан» китобидан.
@arabicuz
2473. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Аллоҳнинг Китобидаги қуйидаги оятни «Энг умидбахш оятлардан бири» дер эдилар:
«Ким бирон ёмон иш қилса ёки (Аллоҳнинг буйруқларига итоат этмасдан) ўз нафсига жабр қилса, аммо сўнгра Аллоҳдан мағфират сўраса, Аллоҳнинг Мағфират қилгувчи, Меҳрибон эканини кўрур» (Нисо сураси, 110 оят).
@arabicuz
2471. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайнларга «Уъийзукумаа бикалимаатиллааҳит-таамма, мин кулли шайтонин ва ҳаамма, ва мин кулли ъайнин лаамма» (Аллоҳнинг мукаммал калималари билан ҳар бир шайтондан, зарарли ҳашаротлардан ва ёмон кўздан сизларга паноҳ тилайман) деб дуо ўқиб, паноҳ тилардилар ва: «Бу дуо бобокалонгиз Исмоил ва Исҳоқ алайҳимассаломларнинг паноҳ тилайдиган дуолари эди», деб айтар эдилар.
Имом Бухорий ривояти.
@arabicuz
2469. Ўзлигимизни янгидан кашф қилишимиз учун гоҳида баъзи йўқотишларга дуч келишимиз фойдали бўлади!
@arabicuz
2467. Осмондаги мана бу кичик нуқтани нима эканини биласизларми? У Марсдан туриб суратга туширилган Ер куррасидир. Американинг НАСА агентлиги зўрга кўринадиган ушбу кичик нуқтани Марс сатҳидан туриб суратга туширган.
Савол туғилади: Агар Қуёш мажмуасидан ёки галактикамиз ҳудудидан ташқарига чиқсак Ер қандай кўринар экан?
Биз яшаб турган Ер курраси тасаввуримиздагидан кўра анча кичик сайёрадир. Ер шундай бўлганидан кейин, ўзингнинг қай даражада кичик эканингни биласанми, эй инсон?
«Эй инсон, нима сени Улуғ Роббинг борасида («Унга ибодат қилмасанг ҳам бўлаверади» деб) алдаб қўйди? Ахир У сени яратиб, сўнг (барча аъзоларингни) тиклаб, сўнг (қоматингни ҳам) расо қилиб қўйган Зот-ку! У сени Ўзи қай суратни хоҳлаган бўлса, шундай таркиб топтирди-ку!» (Инфитор сураси, 6 8 оятлар).
Изоҳ: Ушбу оятларда Аллоҳ таоло инсонга ўзининг Ким томонидан яратилиб, бундай ақл-ҳуш, мавзун қомат ва гўзал суратга эга бўлганини уқдирмоқда ва ундан ўзини бошқа барча махлуқотлардан афзал қилиб, шу қадар азизу мукаррам қилиб яратган Улуғ Парвардигорига нега қуллиқ қилмаётгани — ибодат қилмаётганини сўраб, танбеҳ бермоқда. Дарҳақиқат, инсон ўз вужудидаги ҳар бир аъзога ибрат кўзи билан қараса, ундаги мукаммалликни кўриб, Яратганнинг буюк кудратига, илм ва ҳикматига қуллуқ килмасдан иложи қолмайди.
@arabicuz
2465. Мол-дунёни ўз ўрнида сарфла, уни ўзингдан бошқалар учун тўплаб юрма.
«Унванул байан» китобидан.
@arabicuz
2463. Даҳрий ақлнинг ажойиботларидан:
«Даҳрий одам мана бу расмдаги вертолёт ва қўғирчоқни ясаган муҳандис борлигига ишониб, иймон келтиради, лекин мана бу ҳашаротни ва қизалоқни «Тасодифан яралиб қолган», дейди.
Ақлга таъзия айтиш йўқ. Агар таъзия айтиш бўлганида, даҳрийларнинг ақлига таъзия йўллаган бўлар эдик…
@arabicuz
2461. «Агар сизларни шайтон томонидан бирор васваса йўлдан оздирса, Аллоҳдан паноҳ сўранглар. Албатта, У эшитувчи ва билувчи Зотдир» (Аъроф сураси, 200-оят).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шайтон бирортангизга яқин келиб, «Уни ким яратган?» «Буни ким яратган?» деб саволга тутади, ниҳоят, «Роббингни ким яратган?» дейишгача боради. Ана шунда ўша одам Аллоҳдан паноҳ сўрасин ва (калласига келган хаёлларга, фикрларга) барҳам берсин», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
@arabicuz
2459. Ҳақиқий йўқотиш – истиқомат чегарасидан чиқиб (яъни тўғри йўлдан оғиб), Роббингдан узоқлашиб, дунёга ғарқ бўлиб, пок билан нопокни ажрата олмай, мақсадсиз ҳаёт кечирмоқдир.
@arabicuz
2457. Қанчадан қанча ерда машҳур кимсалар борки, осмонда эса номаълум. Қанчадан қанча ерда номаълум зотлар борки, осмонда эса машҳурдир. Демак, меъёр ва мезон тақводадир, кучда эмас!
«Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз – энг тақводорингиздир» (Ҳужурот сураси, 13 оят).
@arabicuz
2455. Донолар айтади:
«Ўз нафсидан рози бўлган одам инсонларнинг ғазабига учрайди».
«Унванул байан» китобидан.
@arabicuz
2453. Насиҳат:
«Бировнинг уйига кирганда кўзинг кўр бўлсин, чиққанингда тилинг соқов бўлсин.
@arabicuz
2451. Валид ибн Валид розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен қўрқяпман», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тўшагингга ётганингда «Аъуузу бикалимаатиллааҳит-таамма мин ғозобиҳи ва ъиқобиҳи ва шарри ъибаадиҳи ва мин ҳамазатиш шайаатийни ва ан йаҳзурууни» (Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, азобидан, бандаларининг ёмонлигидан, шайтон васваса қилиб, менинг ҳузуримда ҳозир бўлишидан паноҳ тилайман) дегин. Шунда сенга ҳеч нарса зарар бермайди ва яқинлашмайди», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.
@arabicuz
2449. Уламолар айтадилар:
«Агар аёл кишида дин, гўзаллик, мол дунё ва наслу насаб мужассам бўлса, 1000 рақамига баробар бўлади:
«Дин = 1
Гўзаллик = 0
Мол дунё = 0
Наслу насаб = 0
Демак, аёл киши динсиз бўлса, 000 га тенг бўлиб, қийматсиз экани маълум бўлади.
@arabicuz