allergiya | Unsorted

Telegram-канал allergiya - Доктор Аллерголог

1958

Ассалому алайкум! Шифокор аллерголог ва клиник иммунолог Жасур Давлатовнинг "Доктор Аллерголог" (@allergiya) Telegram саҳифасига ҳуш келибсиз!

Subscribe to a channel

Доктор Аллерголог

“Archalar allergiyaning yangi turini paydo qilayotganini aniqladik” – Allergologiya markazi rahbari

Aholi orasida oldin kuzatilmagan archa gullashiga allergik sezgirlik oshgani aniqlandi. “Burun, tomoq qichishishi, ketma-ket aksa urish kuzatilganda, ko‘p shifokorlar buning allergiya ekanini bilmay, bemorga antibiotiklar yozib beradi. Allergiya belgilari kuzatilgan bemorlar Respublika allergologiya markaziga kelib, tekshiruvdan o‘tishlari tavsiya etiladi”, deydi markaz direktori Ilmira Roziqova.

📹 SUHBATNI TOMOSHA QILING

Читать полностью…

Доктор Аллерголог

Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосига кўрсатилаётган салбий оқибатларни камайтириш бўйича қуйидаги таклифлар илгари сурилмоқда:

— “Евро-4” стандартидан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғидан (AI-80 русумли бензин) фойдаланишни тақиқлаш;

— автотранспорт воситалари тирбандлигини камайтириш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳри ҳудудида куннинг тиғиз вақтларида (эрталабки соат 07:00дан 10:00га қадар ва 17:00дан 20:00га қадар) юк ташиш учун мўлжалланган, вазни 3,5 ва 12 тоннадан ортиқ транспорт воситаларини ҳаракатини чеклаш;

2010 йилгача ишлаб чиқарилган барча тоифадаги автотранспорт воситалари ҳаракатланишини тақиқлаш, автотранспорт воситалари эгаларига замонавий автотранспорт воситаларига ўтиш учун (электро-мобил) имтиёзлар, переференсиялар ва субсидиялар беришни йўлга қўйиш;

— сўнгги йилларда автомобил йўлларида юзага келаётган тирбандликларни камайтириш мақсадида тажриба тариқасида автомобиллар ҳаракатини мақбуллаштириш учун автомобилларни “тоқ ва жуфт” кунларда бошқариш қоидасини жорий этиш;

— шаҳарнинг диққатга сазовор марказий кўчаларида автотранспорт воситаларидан холи ҳудудларни ташкил қилиш;

жамоат транспортини тўлиқ электр, газ-баллон ёқилғиси ва бошқа муқобил ёқилғи турларига ўтказиш, шунингдек, йўл инфратузилмасини ташкил этиш;

барча турдаги қурилиш обектларини (ижтимоий ва давлат аҳамиятига оид обектлар бундан мустасно) қуришга мораторий эълон қилиш;

— Тошкент вилоятининг Тошкент шаҳрига туташ туманларида саноат мақсадларида кўмир ёқилғисидан фойдаланишни тақиқлаш;

— микроиқлим мўътадиллигини таъминлаш, атмосфера ҳавоси сифатига ижобий таъсир этиш мақсадида сунъий сув ҳавзаларини барпо этиш;

— Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган Иссиқлик марказларида захира ёқилғиси сифатида мазутдан фойдаланишни кескин тақиқлаш;

— илмий ва пухта ишланган хулосалар асосида шамол тезлигини пасайтириш, тупроқ зарралари кўчишининг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳри атрофида “яшил белбоғ”лар барпо этиш;

— атмосфера ҳавосининг сифат кўрсаткичини доимий эълон қилиб борадиган табло ва мониторлар ўрнатиш.

Читать полностью…

Доктор Аллерголог

Aziz hamkasblar! Shifokorlar uchun yangi IT platformasidan roʻyxatdan oʻting 🇺🇿

Ratsional antibiotik terapiyasi maktabi doirasidagi kursning DAVOMI platformamizga joyladik: Nafas olish yo'llari infektsiyalarining ratsional terapiyasi: dalillarga asoslangan tibbiyot nuqtai nazaridan o'nta amaliy tavsiyalar.
ORI atrofida bemorlar va shifokorlar tomonidan ko'plab afsonalar mavjud, bu ma'ruzada biz ularni yo'q qilishga harakat qilamiz va to'g'ri terapiyani qanday tanlash haqida muloqot oboramiz.

Eng muhim yangiliklarni o'tkazib yubormaslik uchun telegram kanalimizga obuna bo'ling /channel/doc_doriclub_uz

Читать полностью…

Доктор Аллерголог

Шундай дориларга рухсат берганга ҳам, сотганга ҳам, ҳамма алоқадорларга, занжирнинг бошидан охиригача турган ҳаммасига - ланъат бўлсин!

Читать полностью…

Доктор Аллерголог

"Док–1Макс"дан ўлган болалар (#)

Читать полностью…

Доктор Аллерголог

​​16-октябр Аллерголог-иммунологлар куни!

Ҳар йили 16-октябр бутунжахон аллерголог-иммунологлар касб байрами сифатида нишонлаб келинади.

Аллергия термини фанга илк бора РАСМАН 1906-йилда Веналик педиатр Клеманс Фон Пирки томонидан киритилган.

Барча аллерголог ва клиник иммунологларни бугунги касб байрамлари билан табриклайман!

Айтганча, 16-октябр Анестезиологларнинг ҳам касб байрами ҳисобланади.

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)

Читать полностью…

Доктор Аллерголог

⚡️Хусусий тиббиёт техникумида дарс беришни истайдиганлар учун имконият!

Тошкент шахридаги Янги очилаётган хусусий тиббиёт техникуми ўзига жамоа йиғмоқда.

✅ Тиббиёт магистратура йўналишларини тамомлаганлар;
✅ Ординатура йўналишларини тамомлаганлар;
✅ Бакалавриат йўналишини тамомлаганлар:
➖даволаш иши
➖тиббий педагогика
➖педиатрия иши
➖стоматология
➖тиббий биологик иш
➖олий хамширалик иши
➖фармацевтика

Қизиққанлар хозирча фақат диплом + паспортини бериб қўйишса, янгилик бўлиши билан техникум рахбарияти алоқага чиқади.

Хужжат топшириш учун:
👉 @Clickedu_support

Техникум ўқув биноси Тошкент шахрининг марказий нуқталаридан бири, Тинчлик метро томонда очилмоқда.

Читать полностью…

Доктор Аллерголог

Боплашибди :)

Ростан ҳам қилар ишни қилишиб, энди халқни чалғитишмоқда. Халқни жуда содда деб ўйлашяптими? Ўша халқ ичида шифокорлар хам бор, улар содда эмасдир болаларга нима бўлганини билмайдиган даражада?!

Айбдорларга адолатли жазо берилиши ва касбига совуққонлик билан ёндашганлар бу тизимдан тозаланиши керак деб хисоблайман.

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)

Читать полностью…

Доктор Аллерголог

“Бу дори мени тузатади» дейиш ширкми?

❓Савол: Мен дорихонада ишлайман. Дори олиш учун келадиган кўпчилик мижозлар: “Мана бу дори яхши тузатадими?”, “Яхши тузатадиган доридан беринг” деган гапларни ишлатишади. Менимча, бу ширк бўлмоқда (Аллоҳ асрасин). Шу каби ҳолатларда қандай йўл тутайлик?

📩 Жавоб: “Бу дори мени тузатади” дейиш ширк ҳисобланмайди. Балки дори касалликни тузатишда восита бўлиши назарда тутилади. Аслида, касалликларни ёлғиз Аллоҳ таоло тузатишини ҳамма билади. Бу каби ҳолат Қуръони каримда ҳам келган. Масалан, Аллоҳ таолонинг Ўзи ўлим фариштасига жон олиш феълини нисбат бериб: «Айтинг: “Сизларга вакил қилинган ўлим фариштаси жонларингизни олур, сўнгра Раббингиз ҳузурига қайтарилурсиз”, деган (Сажда сураси, 11-оят).
Ваҳоланки, аслида ўлдириш ҳам, тирилтириш ҳам ёлиз Аллоҳ таолонинг феъли ҳисобланади. Ўлим фариштаси эса худди дардни тузалишида дори восита бўлгани каби бир воситачи, холос. Валлоҳу аълам!

"Фатволар тўплами" китобидан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Доктор Аллерголог

Тошкентда ҳам заҳарланиш бошланди. Токсикология бўлимларига мурожаатлар кўпайган

16 шаҳар больницасининг токсикология бўлими заҳарланган болалар билан тўлгани, болалар доридан заҳарланган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)

Читать полностью…

Доктор Аллерголог

Ассалом алайкум!
Бошлаган янги кунингиз хайрли бўлсин!

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)

Читать полностью…

Доктор Аллерголог

ИММУНОЛОГИЯ ХАҚИДА!

Ўтган йили Тошкент тиббиёт академиясининг бўлажак шифокорларига "Клиник иммунология" циклини ўтаётган пайтларим шу расмни талабаларимга тез-тез кўрсатардим. Мақсад - иммунитет нима деганини юзаки билволиб, худдики ўзини кўп нарсани билгандек тутмаслиги, иммунологиянинг нақадар бепаёнлиги ҳақида тасаввур уйғотиш, биладиган илмидан билмайдиганлари қанчалик кўп эканини англатиш эди. Сизда ҳам тасаввур бўлиши учун расмни тиниқ (файл) ҳолатида жойладим.

Бу Аллоҳнинг мўжизасидан бошқа нарса эмас. Қаранг, инсон организмида шундай мукаммал ва мураккаб механизмлар ишлайди.

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)

Читать полностью…

Доктор Аллерголог

⚡️Тошкентда левофлоксацин қабул қилган тележурналист анафилактик шокдан вафот этди

✅ “Дунё бўйлаб” телеканали бошловчиси Рамина Ягафарова 31 ёшида вафот этди. Антибиотик таблеткасини қабул қилганидан кейин унда анафилактик шок бошланган.

Маълумотларга кўра, Рамина Ягафарова томоқ оғриғига қарши левофлоксацин таблеткасини (антибиотик) қабул қилган.

Суд-тиббиёт экспертизаси хулосасига кўра, ўлим “дори (левофлоксацин)га аллергик реакция, мия ва ўпканинг ўткир шиши, ўткир нафас олиш ва юрак-қон томир етишмовчилиги, анафилактик шок” натижасида содир бўлган.

Бу хабарни аллергиядан қўрқмайдиган танишларингизга юбориб қўйинг!

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)

Читать полностью…

Доктор Аллерголог

70 йил чўмилмаган одам 94 ёшида вафот этган. Узоқ умр кўриш сирини ким сўраганди?

Эронлик Амоу Ҳожи дунёдаги энг кир одам дея аталган, чунки у деярли 70 йил ювинмаган ва у доимо ифлос бўлиб юриш орқали узоқ вақт умр кўришга ишонган.

✅ “Дунёнинг энг ифлос одами” деб аталган эронлик Амоу Ҳожи 94 ёшида Форс вилоятидаги Дежгаҳ қишлоғида вафот этган.

Ҳожи шу расмдаги ғиштли кулбада ёлғиз яшаган. 2014 йилда Tehran Times газетасига берган интервюсида у асосан ўлик ҳайвонларни истеъмол қилганини ва айниқса, кирпи гўштини яхши кўрганини айтган. У кунига 1,5 литр сув ичган, сочини оловда ёқиб қирқиб олган ва доимий тарзда қишлоқ аҳолиси берган сон-саноқсиз сигаретларни, шунингдек, ҳайвонларнинг қуритилган нажаси билан тўлдирилган қўлбола тамаки чекиб юрган.

Одамларнинг уни чўмилиш учун ёки тоза сув билан таъминлашга уринишлари бесамар кетган. Сабаби доимий қаршилик кўрсатган. Бироқ қишлоқ аҳолиси 2022 йилда Ҳожини чўмилишга кўндиришган.

Ниҳоят, олдинги кир ҳаётини ўзгартириб ювиниб юрган Ҳожи кўп ўтмай касал бўлиб, 94 ёшида вафот этади. 94 ёш! Тасаввур қиляпсизми?

😅 Бу постни кам чўмиладиган, доимий сигарет чакиб юрадиган танишларга юбориб қўйманг яна! ❌

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)

Читать полностью…

Доктор Аллерголог

Аллерголог Олимжонович

Магистратурада бирга ўқиган курсдошим, бундан ташқари Тошкент тиббиёт академиясининг "Аллергология ва клиник иммунология" кафедрасида ҳам бирга ишлаган хамкасбим Тўлабоев Суннатулла Олимжонович ижтимоий тармоқларда ўз фаолиятини бошлабди. Айниқса, Instagram саҳифасига фойдали видеолар жойламоқда. Фаолиятига омад тилайман!

Инстаграм
👉 instagram.com/allergolog.olimjonovich

👉 Телеграм
t.me/allergolog_olimjonovich

Читать полностью…

Доктор Аллерголог

🐱 Гипоаллерген мушук

Мушук зотларини фарқига бормайман. Ушбу расмдаги зот Мушукларни яхши кўрадиган, лекин уларга аллергияси борлар учун бир танлов.

Сиз шунақасини боқармидингиз?

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)

Читать полностью…

Доктор Аллерголог

Одатда, РhDлар ўзи ўсиб чиқарди. Лекин бизда «ўстириб» кўпайтиришяптийкан.
Карикатура: @habikatura

Читать полностью…

Доктор Аллерголог

Britaniyalik shifokorlar 10-noyabr kuni mamlakat bosh vaziri ofisi oldida G‘azodagi hamkasblariga yordam berishni talab qilib namoyish o‘tkazdi. Ulardan biri sektordagi Al-Shifo hospitali direktorining murojaatini o‘qib eshittirarkan, yig‘idan o‘zini tiya olmadi.

Tibbiyot xodimlari Isroil zarbalaridan halok bo‘lgan 189 nafar shifokorning ismi yozilgan bannerlarni ko‘tarib, “O‘t ochishni hoziroq to‘xtating!” deya hayqirishdi. G‘azodagi shifoxonalarning uchdan biri hujumlar sabab ishlashdan to‘xtagan, ishlayotganlari esa elektr, suv va oziq-ovqat yo‘qligidan qiynalyapti.

👉 @kunonline

Читать полностью…

Доктор Аллерголог

"Док-1Макс"дан ўлган болалар (#)

Читать полностью…

Доктор Аллерголог

🫁 Ўпканингиз қанчалик соғлом?
Келинг тест ўтказиб кўрамиз!


🅰️ нуқтадан 🅱️ нуқтагача нафас олмай туролсангиз, демак хаммаси жойида.

Бу тестни бошқаларга хам юборинг!

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)

Читать полностью…

Доктор Аллерголог

Антиструмин нархи неча баробарига шиширилган?

Давлетовўз болаларнинг оммавий заҳарланиши ортидан нафақат ҳуқуқий, балки сиёсий жавобгарлик масаласи ҳам кўрилиши керак, деб ёзмоқда. Қўшиламан. Лекин ишонмайман.

Ўтган йили юзга яқин болалар сиропдан захарланиб ўлганида сиёсий жавобгарлик бўлмаганида, бу йил калий йодид қабул қилишдан кейин юзлаб болалар шифохоналарни тўлдирганида сиёсий жавобгарлик бўлишига ишониш жуда қийин. Ва ишонч синиб ҳам бўлган.

Лекин жиноий жавобгарлик бўлиши керак. Болаларни захарлаш орқали ейилган маблағларнинг охирги тийинигача, етказилган зарарларгача қуртдек ундирилиши зарур.

Бу ерда Соғлиқни сақлаш вазирлиги таъсисчилигидаги “O‘ZMEDIMPEKS” МЧЖ калий йодид 1 мг (0,001 г) №100 (Антиструмин) дори воситасини “Само” МЧЖдан 2022 йилда 5500 сўмдан, 2023 йилда 6500 сўмдан сотиб олган ёзилмоқда. Тендерсиз, ёпиқ усулда, тўғридан-тўғри.

Йўқ, гап бу ерда Антиструмин 11 ой ичида 18,2%га қимматлаганида ҳам эмас, ахир ўзбек чиновниклари доим расмий инфляциядан 2 карра олдинроқ юради (халққа чиройли чизилган инфляция ишлатилади). Масала шундаки, чакана савдода худди шу дори, худди шу ишлаб чиқарувчиники шу кунларда ҳам 2800-3000 сўмдан таклиф этилмоқда.

Чакана савдода 2800/3000 сўм. Давлат буюртмасида эса 5500/6000 сўм.

Эътибор қилинг, бу чакана, яъни устига камида -10-15% устама қўйилган.

Мана бу ерда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг шотир мирзалари бекорга ўзларининг хўжайинларини оқлаб-кўклаб ётишгани йўқ. Бекорга чуқуламасликка чақиришмаяпти. Чунки қанча чуқуласа, қанча кўп савол берилса, шунча кўп кетлар ва ўғри чўнтаклар очилиб кетади.

Читать полностью…

Доктор Аллерголог

Хаммаси ойдинлашмоқда

🇺🇿 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мактаб ва болалар боғчаларига “Антиструмин” дори воситасини етказиб бериш бўйича бир неча миллиард долларлик тендерда ғолиб чиққан “SAMO” компанияси асосчиси Нодир Юнусов ўта хавфли жиноятчи сифатида халқаро қидирувга берилган. Бу ҳақда блогер Никита Макаренко хабар бермоқда.

Америка Қўшма Штатлари ва Интерпол Нодир Юнусовни ўта оғир жиноятлар: одам савдоси, қуллик меҳнати, фирибгарлик ва коррупция бўйича қидирувга берган.

Маълумотларга кўра, Юнусов 2005—2009-йилларда бошқа Ўзбекистон фуқаролари билан биргаликда 59 кишини қулликка айлантирган, улардан 40 нафари қутқарилган. Ташкилот раҳбари Аброрхўжа Асқархўжаев ҳибсга олинган, Нодир Юнусов шериклари билан ўз ватанларига қочиб кетган. Вазирлик эса кейинчалик у билан бир неча млрд сўмлик шартнома тузган.

АҚШ ҳукумати Юнусов топилган тақдирда зудлик билан 1-866-DHS-2-ICE рақамига қўнғироқ қилишни сўрамоқда.

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)

Читать полностью…

Доктор Аллерголог

Хавфли "тиббий тавсиялар" (+видео)

Батафсил
: https://uza.uz/uz/posts/522883

🎥 https://youtu.be/VSF0vuNSf4w

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе

Читать полностью…

Доктор Аллерголог

Премиум обуначилар, бормисиз?

Telegram иловангизни янгилаб, /channel/allergiya?boost орқали каналимизни қўллаб юборинг.

Читать полностью…

Доктор Аллерголог

Кимдир лавозимидан кетиши ёки хеч бўлмаганда пенсияга чиқиши керак.

Болалар овқат ёки доридан захарланмаган эмиш. Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова шундай демоқда. Лекин ўша Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва мактабларга тарқатилган йод препаратини истеъмоли тўхтатилган...

Ғалати!

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)

Читать полностью…

Доктор Аллерголог

Hindistonda o‘limga eltuvchi va davolab bo‘lmas Nipah virusi avj olgani aniqlandi — TASS

Virus mevaga tegingan va so‘lagi qolib ketgan ko‘pshapalaklardan yuqadi. Kasallikning o‘lim bilan tugash darajasi — 75 foiz, vrachlar faqatgina simptomlarga ta’sir ko‘rsata olishi mumkin. O‘lim nafas yo‘llari bilan bog‘liq muammolar va miya shishishi tufayli ro‘y beradi.

👉 @kunonline

Читать полностью…

Доктор Аллерголог

📹 Левофлоксацин ичиб анафилактик шокдан вафот этган тележурналист ҳақида батафсил маълумот

Унга биринчи ёрдам кўрсатган реаниматолог шифокорнинг ёзишича, мархумадаги анафилактик шок маълум вақтдан сўнг такрорланган. Камига, левофлоксацин антибиотикини даставвал энергетик ичимлик билан қабул қилингани айтилмоқда.

Кўпчилик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари мархума ушбу антибиотикни 2 йил аввал ҳам қабул қилгани, лекин у вақтда реакция кузатилмаганини асос қилиб, бу ўлимга аллергия сабаб эмас дея нотўғри хулоса қилишмоқда.

❌ Аслида аллергик реакциялар ҳардоим ҳам биринчи қабул қилинган вақтда кузатилмаслиги мумкин. Проба вақтида ҳам ҳаммаси яхши бўлиши мумкин. Сенсибилизация жараёни ҳаммада турли вақтда пайдо бўлиши мумкин. Бу иммунитетнинг индивидуаллиги билан баҳоланади. Боз устига, анафилактик шок ташхисини моргда хам экспертиза хулосасида тасдиқлашган.

Эслатма: Ҳарқандай (❗️) дори, уни организмга киритиш усулидан ва аввал қабул қилган ёки қилмаганидан қатъий назар анафилактик шок бериши мумкин. Ўзинингни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг. Ўзбошимчалик қилманг.

Аллергиядан қўрқинг!

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)

Читать полностью…

Доктор Аллерголог

Уй шароитида бурунни чайиш аллергик ринит симптомларини даволайдими?

✅ Бурунни ювиш ёки шўр сувда ювиш деб аталадиган процедура кўпинча респиратор аллергияга чалинган беморлар томонидан қўлланилади. Бу бурун йўлларини тозалаш учун стерил шўр сувдан фойдаланишни ўз ичига олган уй шароитида даволаш усули.

Бунлан қандай натижа олиш мумкин?

Тадқиқотлар шуни тасдиқладики, бурунни тузли сувда чайиш аллергик ринит симптомларини камайтиришга ёрдам беради, нафас олишни осонлаштиради, бурун битиши сабаб уйқу бузилишини камайтиради. 

Неча марта ва қай шаклда қилинади?

Бурун битиш белгиларини йўқотиш учун сиз ҳар куни, ҳатто кунига бир неча марта бурунни тузли сувда чайишингиз мумкин. Бунда иложи борича махсус, дорихоналарда сотиладиган бурунни ювиш тўпламидан фойдаланинг.

Ножўя таъсирлари борми?

Бурунни чайиш учун фақат дистилланган ёки қайнатилган сувдан фойдаланинг. Ифлосланган сувдан фойдаланиш туфайли инфекция тушиш ҳолатлари учраши мумкин.

Шуни унутмаслик керакки, бу усулда аллергия белгиларини вақтинча енгиллаштирасиз. Батамом эмас. Аллерголог қабулига бориб, касаллик сабабчи аллергенларини анализлар орқали аниқлаб, тўғри даволаш тактикаси билан бирга олиб бориш мақсадга мувофиқдир.

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)

Читать полностью…

Доктор Аллерголог

#тиббий_саводхонлик

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог"

Читать полностью…

Доктор Аллерголог

📈 Тошкент дунёда 2-ўринда!

Тошкент шаҳрида чангли ҳаво кузатилмоқда. Соат 18:30 ҳолатига, Ўзбекистон пойтахти IQAir рейтингида дунё шаҳарлари орасида ҳавонинг ифлослиги бўйича 2-ўринни эгаллаб турибди.

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог"

Читать полностью…
Subscribe to a channel