Allohning Go’zal jamolini ko’rish barcha “amiyn” degan Mo’minlarga nasib qilsin 🤲🏻
@AbuYusuf_official
Демак, Бошланиши Аллоҳни рози қиладиган хар қандай ишни охиридан сиз рози бўласиз, албатта!
@AbuYusuf_official
Умрага биз билан боринг!
Ош орқали учамиз 🛫
Тажрибали ҳожибошилар Фахриддин домла билан Сардорбек домла ☝🏻
Афсусланмайсиз албатта!
+996550010126
Vafot etganiga 1 yil bo’lgan bu qiz otasining tushiga kirib, yonidagi odam qabr azobi bilan azoblanayotganidan shikoyat qiladi, bu tushni otasi 5 marta ko’radi, so’ng Shayhlardan ruxsat olib qabrni ko’chirishadi, qizni yuzidagi nurni qarang subhanAlloh 🥹
@AbuYusuf_official
Ёқуб алайҳиссаломни йиғлаганини сен тушунмайсан, чунки сен Юсуф алайҳиссаломни кўрмагансан…
@AbuYusuf_official
Эй туғмаётган бепушт аёл, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
– Эй оила қуриши кечикаётган синглим, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
– Эй дўхтирлар ожиз қолаётган бемор, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
– Эй сеҳрланган, жин чалган кимса, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
– Эй камбағаллиги ёки хотин танлаш қийин бўлиши сабаб никоҳи кечикаётган йигит, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
– Эй ҳожатманд киши, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
Бақара сурасини бошидан охирига ўқиш учун 60 дақиқа вақт кетади холос. Рағбат қилган нарсангни амалга ошириш учун ҳар куни атига бир соат Аллоҳ учун вақт сарфлайсан. Бунинг ҳеч қандай қийин жойи йўқ. Аввалига қийинга ўхшайди. Агар сен ўн кун нафсингга курашиб, қийналиб бўлса ҳам ўқишда давом этсанг, охири нафсинг Бақара сурасини ўқишга ошиқ бўлиб қолади.
Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бақара сурасини ўқиб юриш барака, уни тарк қилиш хасратдир. Дангасалар (ёки сеҳр билан шуғулланувчилар) уни ўқишга имконлари йўқдир", деб айтганлар.
Имом Муслим ривояти.
Кеча Аллоҳдан сўраган эдинг, бугун қўлингда, энди шукр қил, Аллоҳ берганини унутиб, ўзим эришдим деб нонкўр бўлма!
@AbuYusuf_official
Санта - Сатан сўзини макрла н билан та ҳарфларини алмаштиш билан пайдо бўлган, Сатанизм - Шайтонга сиғинувчилар, Шайтон бошли катта пропаганда, Шайтоний мультик ва фильмлар ишлашади, Шайтонни асосий мақсади инсонларни ўзи билан жаҳаннамга олиб кетишдир, сабаби Шайтон одамни Жаннатда васваса қилиб шу сабаб Аллоҳнинг раҳматидан қувилган! Одамга ашаддий душман шайтондир!
Огоҳ бўлинг фарзандларга Санта-Сатан( Шайтон) муҳаббатини янги йилда солиб қўйманг!
Сиз Мусулмонсиз! Аллоҳга, Муҳаммад Росулуллоҳга бўлган муҳаббатни жойланг!
“Qish Obidlarning g’animasidir”
Umar ibn Xattob roziyallohu anhu.
Obid-ibodat qiluvchi. Qishda tunlari uzun ibodatlarda ko’p bo’lishga imkon topiladi, kunduzlari esa qisqa ro’za tutish osonlashadi.
@AbuYusuf_official
O’lim tugash emas, boshlanishdir!
Dunyo hovlisi tugab, oxirat hovlisi boshlanadi!
@AbuYusuf_official
6 o’rinda g’iybatga ruxsat bor ammo doimiy emas! ehtiyot bo’ling!
@AbuYusuf_official
Мусибатга сабр
Имом Мусоҳибий шундай деган: «Неъматлар бир меҳмон, уларни иззат-икром қилиш шукр билан бўлади. Балолар ҳам бир меҳмон, уларни иззат-икром қилиш эса сабр билан бўлади.
«Сабр иймоннинг бошидир», дейишади. Агар инсон танаси бошидан жудо қилинса, у ҳалок бўлгани каби сабр бўлмаса, иймон ҳам ҳалокатга юз тутгусидир.
Абдулқодир Жийлоний айтган: «Эй ўғлим, мусибат-бало сени ҳалок қилиш учун келмайди, сабрингни синаш учун келади». Олтин ўтга кирса, сайқалланиб янада чирой очгани каби инсон ҳам мусибат олови орқали сайқалланади.
Ажойиб дуо
Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳи алайҳ бир куни илмий мажлисларида шундай дедилар: «Инсонга ҳаётда ғам, мусибат ва машаққатлар етади. Агар банда чуқурроқ ўйлаб кўрса, бу машаққат ва қийинчиликлар Аллоҳ таолонинг неъматлари эканини англайди. Масалан, беморлик ҳам бир неъмат. Фақирлик ва муҳтожлик ҳам неъмат. Қалб кўзи очиқ инсон бу нарсалар Аллоҳ таолонинг неъматлари эканини кўради. Ҳақиқатда, машаққат ва қийинчиликлар неъматдир. Аммо бизнинг қосир ақлимиз уларнинг неъмат эканини сиғдира олмайди»
Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22943
Истиғфорнинг фазилати
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳифасида кўп истиғфор топган кишига тубо – жаннат бўлсин», дедилар (Ибн Можа ривояти).
2. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нафсим қўлида бўлган Зот ила қасамки, агар гуноҳ қилмасангиз, Аллоҳ сизларни кетказиб, ўрнингизга гуноҳ қилиб, истиғфор айтадиган бир қавмни келтирур ва уларни мағфират қилур», дедилар» (Муслим ва Аҳмад ривояти).
3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси банда гуноҳ қилиб, сўнгра таҳорат қилса, таҳоратини мукаммал қилса, сўнг туриб икки ракъат намоз ўқиса, кейин ўша гуноҳига истиғфор айтса, Аллоҳ албатта уни кечиради», дедилар (Аҳмад, Насоий ва Термизий ривояти).
Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22926
Эй ишга бориш учун уйғониб, бомдодга ухлаган банда! Ризқни Аллоҳ берадими, ё иш?
@AbuYusuf_official
Аллоҳнинг йўлида сарфланган мол
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَا مِنْ يَوْمٍ يُصْبِحُ الْعِبَادُ فِيهِ إِلَّا مَلَكَانِ يَنْزِلَانِ، فَيَقُولُ أَحَدُهُمَا: اللَّهُمَّ أَعْطِ مُنْفِقًا خَلَفًا، وَيَقُولُ الْآخَرُ: اللَّهُمَّ أَعْطِ مُمْسِكًا تَلَفًا. رَوَاهُمَا الشَّيْخَانِ وَالنَّسَائِيُّ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бандалар тонг оттирган ҳар бир кунда албатта, икки фаришта нозил бўлади. Улардан бири:
«Аллоҳим! Инфоқ қилувчига эваз бергин», дейди.
Иккинчиси эса:
«Аллоҳим! Зиқнага йўқотиш бергин», дейди», дедилар».
Иккисини икки Шайх ва Насаий ривоят қилганлар.
Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22904