Ҳурматли каналимиз обуначилари! Хар якшанба куни Хатми Қуръон бўлиб ўтади.
Хатми Қуръон қоидаси билан таништириб қўймоқчимиз 👇
🔸 Қуръонни ҳамма қисмини ўқишни билишингиз шарт! Чунки Хатм ўқиш билан бўлади!
🔸 Каналдан қолган бир ёки икки пора(жузъ)ларни танлаб Админга ўша пора рақамини ёзиб қўясиз,Админ (СИЗГА) деган стикер жўнатади ва ўша тақсим сизга ўқишга омонат бўлади!
🔸Хатм муддати БИР ҲАФТА!
Яъни кейинги Якшанбагача!
🔹Бу иш ҳудди Рамазонда таровеҳга ўтаётган Қориларга ўхшайди,ҳар бир Қори ўзига тегишли бўлган ерни ўқиб кетаверади,тартиб шарт қилинмайди,сабаби Қуръон ҳозирги биз кўриб турган тартибда нозил бўлмаган!
🔹Шу билан ҳар ким ўзи олган порасини нечанчи тақсимдан эканлигига ният қилади! Масалан: (Биринчи тақсимдан 1-2 пораларни олдим) деб ният қилиб,ўқиб бўлгандан сўнг дуо қилиб қўяди! Ин шаа Аллоҳ ўша тақсимга шерик бўлади,ўша тақсимда тўлиқ хатм қилган савобига эришади! Умидимиз шу!
🔹Ўқиб бўлгандан сўнг Админга (Мен ўқиб бўлдим) деб ёзиб қўйинг! Ўқий олмасангиз,ўзингиз Қори топиб ўқиттириб қўйинг! Чунки бу ОМОНАТ!
Ҳурмат билан Админ!
👉 @AbuYusuf_Official ™
Қурбон ҳайитида шундай қўчқорларни қурбонлик қилиш насиб қилсин 🤲🏻
Ҳайит муборак 🎉🎁
@AbuYusu_official
#Ҳайит_нашидаси
▶️ТақоббалАллоҳу минна ва минкум!
Аллоҳ сизу биздан қабул қилсин!
@AbuYusuf_official 🕌
Ассаламу алайкум!
Эслатиб ўтамиз эртага Хатми Қуръон тақсими бўлиб ўтади!
Тошкент вақти билан 13:30да!
Олдиндан жузъ олмоқчи бўлган обуначиларимиз
👉 @Xatmquron2020_bot
Ҳурматли #Хатм_Қуръон дан жузъ олган биродарлар!
Олган жузълар сизларга кейинги якшанбагача омонат бўлди, ўқиб бизга хабар бериб қўйинг! Ўқий олмасангиз бирорта одамга бериб ўқитиб қўйинг,Хатм нуқсонли бўлиб қолишига сабабчи бўлиб қолманг! Аллоҳ таъоло қилинган барча Хатмларни қабул қилсин! Хатм олган барча биродарларимиздан Аллоҳ рози бўлсин! Илтимос нечинчи хатмдан нечинчи жузни ўқиб бўлганиздан кейин ботга ўқиб бўлдим деб ёзиб қўйинг
Бугун умумий (1) хатм, 30 пора тақсимланди!
👉 @AbuYusuf_official ™
👉 @xatmquron2020_bot
БОЯЗИД БИСТОМИЙ ВА БИР ПИЁЛА СУВ
Ривоят килинишича, қишнинг қаҳратон совук кунларининг бирида кичкина Боязид онаси билан хуфтон намозини ўқиб, кейин она-бола дам олишга ётибдилар. Онаси ярим тунда қаттиқ сувсаб кетганидан уйғонибди ва ўғлига қараб: "Ўғлим, менга бир пиёла сув берасанми, чанқаб кетдим?" деди. Онасининг овозини эшитган Боязид ўрнидан сакраб туриб, сув идиши томон чопди. Қарасаки, идишда сув йўқ. Онасига юзланиб: "Ойижон, идишда сув йўқ экан, мен ҳозир уни тўлдириб келаман", деб ташқарига отилиб чикиб кетди. Ташқарида эса ҳамма ёқни қалин қор босган, совуқнинг қаттиқлигидан йўл музлаган. Сув оладиган қудуқни ҳам қалин муз коплаган. Бир амаллаб, қудуқнинг музини синдириб, идишини сувга тўлдирди ва тезда уйга қайтди. Уйга кириб, қараса онаси яна ухлаб қолибди. Онасининг ширин уйқусини бузишни ўзига раво кўрмади. Пиёлага сув қуйиб, онасининг бош томонида уни кутиб ўтирди. Ҳавонинг совуқлигидан хона ҳам совиб кетган эди. Бироздан кейин Боязид титрашни бошлади. Совук шунчалик каттиқ эдики, Боязиднинг кичкина қўллари катта пиёланинг четига ёпишиб қоларди. Шундай бўлсада, пиёлани ерга қўйиб, иссиқ кўрпанинг ичига кириб, ётиб олмади. Онаси уйғониб: "Қани сув?" деб сўраб қолишидан, сувни тополмай хафа бўлишидан қўрқди. Боязид онасини шундай севардики, уни хафа қилиб қўймаслик учун ҳар қандай қийинчиликни кўтаришга тайёр эди. Қўлидаги пиёла билан онасининг бошида уйғонишни кутиб, бир неча соат ўтирди. Ниҳоят онаси: "Сув, сув!" деб яна овоз чиқарди. Боязид дарҳол сувни онасига узатиб: "Марҳамат онажон, мана сувингиз!" деди. Онаси уйқу алараш биринчи марта сув сўраганида сувнинг йўқлигини билмаган эди. Иккинчи уйғонганида сувни ичиб, ўғлига қараб: "Ўғлим, бир пасда олиб келдингми?" деб сўради. Боязид эса онасига табассум билан назар солиб, ёш болаларча оҳангда: "Ойижон, олдинроқ уйғонганингизда сув ичаман, деб айтдингиз. Қарасам идишда сув йўк экан, уни тўлдириб келиш учун ташқарига чиқиб кетдим. Қайтиб келсам яна ухлаб қолибсиз. Уйғотмадим, уйғонишингизни кутиб ўтирдим" деди. Бу гапларни эшитган онаизор, ўғлининг бундай садоқатидан севиниб, йиғлаб юборди. Шундай фарзандни эҳсон қилгани учун Аллоҳ таолога шукр келтириб: "Эй, бор Худоё! Мен ўғлимдан розиман, Сен ҳам рози бўлгин" деб ярим тунда дуо қилди. Онасининг дуоси шарофати билан Боязид Бистомий шариат ва тариқатда пешрав, авлиёликда юксак даражаларга эришди. Аллоҳнинг энг яхши кўрган дўстларидан бирига айланди. Ҳатто ундан: "Бу даражага қандай қилиб эришдингиз?" деб сўраганларида: "Онамнинг розилигини олиш билан!" деб жавоб берган экан!
#Ислом_моҳияти
Қай биримиз Роббимизга муҳтож эмасмиз? Туғилганда ҳам қўлда кўтарилган, вафот этганда ҳам қўлда кўтариб бориладиган, бутун умри давомида ҳар куни ўлимга бир қадам яқинлашадиган инсон қандай қилиб Аллоҳ таолога муҳтож бўлмаслиги мумкин?
Императорлар, ҳукмдорлар, подшоҳлар қани?
Уларнинг ўзи ҳам, қурган салтанати ҳам қумликлар остида қолган ҳароба сифатида тарихга айланди. Золим ҳам, мазлум ҳам бир хил ҳолатда ер остида ётибди. Қотил ҳам, мақтул ҳам ўхшаш тақдирга дуч келган. Ғолиб ҳам, мағлуб ҳам тупроқ остида ётибди.
Шундай экан, мағрурликни йиғиштир!
Соҳта қувватингга ишонма!
Беҳожатман деб ўйлама!
Тахтлар, тожлар, ридолар, мунчоқлар, шойи ипаклар-буларнинг барчаси ўйин карталарининг безаклари холос... Бўялган қўшинлар, нақш солинган харобалар холос.
Ҳақиқий қувват, том маънодаги беҳожатлик ҳеч кимда йўқ. Ҳаёти давомида хорлик, заифлик, хавф ва тушкунлик лаҳзаларини бошидан ўтказмаган одамнинг ўзи йўқ.
Барчамиз Аллоҳ таолога муҳтожмиз ва ҳаммамиз буни жуда яхши биламиз.
@AbuYusuf_official
Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
مَا عَمِلَ آدَمِيٌّ مِنْ عَمَلٍ يَوْمَ النَّحْرِ أَحَبَّ إِلَى الله مِنْ إِهْرَاقِ الدَّمِ إِنَّهَا لَتَأْتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِقُرُونِهَا وَأَشْعَارِهَا وَأَظْلاَفِهَا وَإِنَّ الدَّمَ لَيَقَعُ مِنَ الله بِمَكانٍ قَبْلَ أَنْ يَقَعَ عَلَى الأَرْضِ فطِيبُوا بِهَا نَفْساً
(رواه الامام الترمذي)яъни:
“Қурбон ҳайити куни одамзот қон чиқаришдан кўра Аллоҳга маҳбуброқ иш қилолмас. Албатта, у ҳайвонлар Қиёмат куни шохлари, жунлари ва туёқлари билан келурлар. Албатта, қон ерга тушишидан олдин Аллоҳнинг ҳузуридаги маконга етур. Шундай экан уни чин кўнгилдан қилингиз” (Имом Термизий ривоятлари)
: “Баъзи вақтлар маълум бир ибодатга хослангандир. Қурбон ҳайити куни эса, Иброҳим алайҳиссалом адо этган – жонлиқ сўйиш ва такбир айтиш билан хосланган”
Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадис шарҳида шундай дейдилар(“Мирқотул мафотиҳ” китоби).
НОШУКР БЎЛМАЙЛИК
Бир камбағал киши ҳайит кечаси кўчаларни кезиб юриб, кўп одамларни гўшт-кабоблар еб ўтиришганини кўриб, оғзининг суви келиб ичи қизиганича уйига келибди.
Овқат пишириб тайёрлаб турган аёли:
-«Ҳайтингиз муборак бўлсин азизим!» - дея дастурхонга сузиб келган таомнинг ичида фул (ловия) дан бошқа ҳеч нарса йўқ эмиш. Совуққина қилиб:
- «Сенга ҳам»-дебдию, овқатни ея бошлабди.
Ловияларни еб, устидаги пўстини айвоннинг деразасидан кўчага қараб отар ва ўзига ўзи:
-«Нега энди ҳамма одамлар мазза қилиб гўшт ейди-ю,мен эса ловия еб ўтиришим керак..» - дея ҳасрат қила бошлабди.
Дунё кўзига тор куриниб уйидан кўчага чиқса, деразаси тагида бир бечора одам отилган ловия
пўстлоқларини пуф-пуфлаб чангидан тозалаб еяётган эмиш ва:
-«Қанча-қанча бечораларга насиб этмаган ризқни менга берган Аллоҳимга шукрлар булсин»- деб қайта-қайта ҳамдлар айтармиш...
Бу ҳолни кўрган камбағал кўзларига ёш олиб:
- «Розиман эй Раббим, берган насибангга розиман»-деганича уйига кириб кетибди.
Hajga bormaganlar Arafa kuni ro’za tutsa 1000 kunlik ro’zani savobiga erishadi, niyat qilaylik ☝🏻
@AbuYusuf_official
عَنْ عَائِشَةَ ، أَنَّ النَّبِيُّ ، قَالَ: «مَا عَمِلَ ابْنُ آدَمَ يَوْمَ النَّحْرِ عَمَلًا أَحَبَّ إِلَى اللَّهِ، مِنْ هِرَاقَةِ دَم، وَإِنَّهُ لَتَأْتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ، بِقُرُونَهَا وَأَظْلَافِهَا وَأَشْعَارِهَا، وَأَنَّ الدَّمَ ليَقَعُ مِنْ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ، مَكَانٍ قَبْلَ أَنْ يَقَعَ عَلَى الْأَرْضِ، فَطِيبُوا بِهَا نَفْسًا».
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қурбонлик куни Одам боласи қон чиқаришидан кўра бирор-бир амал Аллоҳ таолога маҳбуброқ эмас. Қурбонликка сўйилган жонивор қиёмат куни шохи, туёғи ва юнглари билан келади. Қурбонлик қони ерга тушишидан аввал Аллоҳ таолонинг ҳузурида хос мақомга эга бўлади. Шунинг учун мамнуният ила қурбонлик қилинглар», дедилар».
Термизий, Ибн Можа ва бошқалар ривоят қилган.
Ҳурматли каналимиз обуначилари! Хар якшанба куни Хатми Қуръон бўлиб ўтади.
Хатми Қуръон қоидаси билан таништириб қўймоқчимиз 👇
🔸 Қуръонни ҳамма қисмини ўқишни билишингиз шарт! Чунки Хатм ўқиш билан бўлади!
🔸 Каналдан қолган бир ёки икки пора(жузъ)ларни танлаб Админга ўша пора рақамини ёзиб қўясиз,Админ (СИЗГА) деган стикер жўнатади ва ўша тақсим сизга ўқишга омонат бўлади!
🔸Хатм муддати БИР ҲАФТА!
Яъни кейинги Якшанбагача!
🔹Бу иш ҳудди Рамазонда таровеҳга ўтаётган Қориларга ўхшайди,ҳар бир Қори ўзига тегишли бўлган ерни ўқиб кетаверади,тартиб шарт қилинмайди,сабаби Қуръон ҳозирги биз кўриб турган тартибда нозил бўлмаган!
🔹Шу билан ҳар ким ўзи олган порасини нечанчи тақсимдан эканлигига ният қилади! Масалан: (Биринчи тақсимдан 1-2 пораларни олдим) деб ният қилиб,ўқиб бўлгандан сўнг дуо қилиб қўяди! Ин шаа Аллоҳ ўша тақсимга шерик бўлади,ўша тақсимда тўлиқ хатм қилган савобига эришади! Умидимиз шу!
🔹Ўқиб бўлгандан сўнг Админга (Мен ўқиб бўлдим) деб ёзиб қўйинг! Ўқий олмасангиз,ўзингиз Қори топиб ўқиттириб қўйинг! Чунки бу ОМОНАТ!
Ҳурмат билан Админ!
👉 @AbuYusuf_Official ™
Ассаламу алайкум!
Эслатиб ўтамиз эртага Хатми Қуръон тақсими бўлиб ўтади!
Тошкент вақти билан 13:30да!
Олдиндан жузъ олмоқчи бўлган обуначиларимиз
👉 @Xatmquron2020_bot
Нафсингнинг хоҳишларига ҳа деб бўйсунавермагин, унинг истагига ҳа деб қул бўлавермагин. Бу нафснинг хоҳиши охир оқибат бўйнингни шундай йўғон қиладики, бу бўйин Ҳаққа эгилмайдиган, рукуга тушмайдиган ҳамда саждага бош қўймайдиган бўлади.
Читать полностью…Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Қуръондаги ўттиз оятдан иборат сура соҳибини жаннатга киритгунча тортишади. Бу Таборак сурасидир”, дейилган (Имом Табароний ривояти).
Анас ибн Нуфайлдан ривоят қилинишича, қиёмат куни бир банда тирилтирилади. У биронта ҳам гуноҳни қолдирмай ҳаммасини қилганди. Бироқ Аллоҳни ягона деб билар, Қуръоннинг фақат битта сурасини ўқирди. Уни дўзахга киритиш буюрилади. Шунда ўша кишининг ичидан бир нарса учқундек отилиб чиқиб: “Ё Аллоҳ! Мен Пайғамбаринг алайҳиссаломга нозил қилганинг (Қуръондан) бир сураман. Мана бу банданг мени ўқирди”, дейди. Ўша сура бандани жаннатга киритгунича шафоат қилади. Таборак сураси (Аллоҳнинг изни билан бандани азобдан) қутқаради (Имом Дайламий ривояти).
Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен (Таборак сураси) умматимдан ҳар бир мўмин банда қалбида бўлишини хоҳлардим”, деганлар (Имом Ҳоким ривояти).
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Алиф лаам мийм. Танзийлу…” ва “Таборакаллазий биядиҳил-мулку…” ни қироат қилмасдан ухламас эдилар”.
@AbuYusuf_official
#Ислом_моҳияти
Закот адоват ўчоғини ўчиради, ҳасаднинг кўзларини синдиради, қалбларни улфат қилади. Чунки закот инсон ўз ихтиёри билан, меҳр-муҳаббат билан, ҳурмат билан, закот олувчи ҳақдорга ҳеч қандай миннат ва азиятларсиз берадиган ҳалол мулк ҳисобланади.
Дунёдаги барча ширкатлар, банклар, тижорий муассасаларнинг умуман Аллоҳ таоло миллий бойлик ва ресурслар билан сийлаган давлатларнинг барча закотларини бир нисобга жамласак, миллиардлаб маблағлар ҳосил бўлади. Бу маблағ биз билган бутун дунё иқтисодиётининг мезонини тубдан ўзгартириб юбора олади. Бунинг натижасида жамиятда меҳр-оқибат, ҳамкорлик, ва ўзаро ёрдам ҳисси ривожланади, қилинган яхшилик янада кўпроқ эзгуликларга эшик очади.