Ҳурматли #Хатм_Қуръон дан жузъ олган биродарлар!
Олган жузълар сизларга кейинги якшанбагача омонат бўлди, ўқиб бизга хабар бериб қўйинг! Ўқий олмасангиз бирорта одамга бериб ўқитиб қўйинг,Хатм нуқсонли бўлиб қолишига сабабчи бўлиб қолманг! Аллоҳ таъоло қилинган барча Хатмларни қабул қилсин! Хатм олган барча биродарларимиздан Аллоҳ рози бўлсин! Илтимос нечинчи хатмдан нечинчи жузни ўқиб бўлганиздан кейин ботга ўқиб бўлдим деб ёзиб қўйинг
Бугун умумий (1) хатм, 30 пора тақсимланди!
👉 @AbuYusuf_official ™
👉 @xatmquron2020_bot
Ассаламу алайкум!
Эслатиб ўтамиз эртага Хатми Қуръон тақсими бўлиб ўтади!
Тошкент вақти билан 13:30да!
Олдиндан жузъ олмоқчи бўлган обуначиларимиз
👉 @Xatmquron2020_bot
Уйланмоқчи бўлсанг эркакларни изла! Ҳақиқий аёллар эркаклар уйида яшайди.
Айман Ёғий
@AbuYusuf_official
Ассаламу Алайкум!
#Биринчи хатм тақсими
11
12
13
19
20
Жузъ олмоқчи бўлган обуначиларимиз
бу ерга ёзинг 👉 @Xatmquron2020_bot
Ассаламу алайкум!
Эслатиб ўтамиз эртага Хатми Қуръон тақсими бўлиб ўтади!
Тошкент вақти билан 13:30да!
Олдиндан жузъ олмоқчи бўлган обуначиларимиз
👉 @Xatmquron2020_bot
Ислом дини қандай ёйилган?
Баъзи «шарқшунослар» мусулмонларнинг фатҳлари ва Исломнинг ёйилишини бир-бирига боғлашади-да, бу дин қилич воситасида тарқалган деган хато фикрни олға суриб, ушбу даъволарини турли далил билан исботлашга уринишади. Ҳақ диннинг ёйилишида бирламчи омил нима бўлган эди? Бу борада ҳарбий юришлар ҳақиқатда ҳам биринчи ўринда турадими?
Аслида Ислом даъватининг ёйилишини жон-жаҳди билан қиличга боғлашга ҳаракат қилувчилар икки тоифага бўлинади. Биринчи тоифа ғарази йўқ, лекин юзаки маълумотга эгалардан иборат. Улар Исломга тааллуқли дарсларнинг мағзига етиб боришмайди, юзаки маълумотларни олиб, чалкаш фикрларни, асосланмаган далилларни оммага тақдим этиб юборишади. Иккинчи тоифа эса ўқиган, уққан, лекин нияти бузуқ ва кўнгли эгрилигидан ёт нарсаларни Исломга чаплаб, ўзини ҳам алдайди, динга ҳам туҳмат қилади.
Davomi: https://islom.uz/maqola/22068
Савдогаримиз бир куни тонгда бомдодни ўқиди. Хушуъ билан Аллоҳга сажда қилди. Қалбида дунёни сиғдира оладиган ишонч, нур, иймон, хотиржамлик бор эди. У саждада жонини Роббига топширди.
Таъзия маросими ўтганидан сўнг меросхўрлар сейфни очишди. Васиятни ўқишди. Катта ўғил:
- Ойлик маблағни беришдан етти кун кечикибмиз, деди.
Сўнгра белгиланган пулни олиб жувоннинг уйини топиб келиб эшигини тақиллатди. Эшикни жувон очди. Йигит унга пулни узатиб деди:
- Марҳамат пулни олинг. Бир ҳафта кечиктирганимиз учун бизни маъзур тутасиз.
Йигитнинг кўзлари тўла ёш эди.
Жувон деди:
- Пулни энди ололмаймиз. Отангизга айтинг, энди бошқа фақир қидирсинлар. Бир ҳафта олдин ўғлим биринчи маошини олди. Энди бу пулга бизнинг эҳтиёжимиз йўқ. Отангизга мендан салом айтинг. Мен у кишини бир умр дуо қиламан!
Йигит кўзларига ёш тўлиб деди:
- Отам бир ҳафта олдин вафот қилдилар!
Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Бу қисса ҳақиқатдан ҳам содир бўлган. Аллоҳ билан тижорат қилиш мана шунақа бўлади. Яхши ишни кўпайтиринг. Албатта уни Аллоҳнинг ҳузурида топасиз!".
@AbuYusuf_official
Ҳурматли каналимиз обуначилари! Хар якшанба куни Хатми Қуръон бўлиб ўтади.
Хатми Қуръон қоидаси билан таништириб қўймоқчимиз 👇
🔸 Қуръонни ҳамма қисмини ўқишни билишингиз шарт! Чунки Хатм ўқиш билан бўлади!
🔸 Каналдан қолган бир ёки икки пора(жузъ)ларни танлаб Админга ўша пора рақамини ёзиб қўясиз,Админ (СИЗГА) деган стикер жўнатади ва ўша тақсим сизга ўқишга омонат бўлади!
🔸Хатм муддати БИР ҲАФТА!
Яъни кейинги Якшанбагача!
🔹Бу иш ҳудди Рамазонда таровеҳга ўтаётган Қориларга ўхшайди,ҳар бир Қори ўзига тегишли бўлган ерни ўқиб кетаверади,тартиб шарт қилинмайди,сабаби Қуръон ҳозирги биз кўриб турган тартибда нозил бўлмаган!
🔹Шу билан ҳар ким ўзи олган порасини нечанчи тақсимдан эканлигига ният қилади! Масалан: (Биринчи тақсимдан 1-2 пораларни олдим) деб ният қилиб,ўқиб бўлгандан сўнг дуо қилиб қўяди! Ин шаа Аллоҳ ўша тақсимга шерик бўлади,ўша тақсимда тўлиқ хатм қилган савобига эришади! Умидимиз шу!
🔹Ўқиб бўлгандан сўнг Админга (Мен ўқиб бўлдим) деб ёзиб қўйинг! Ўқий олмасангиз,ўзингиз Қори топиб ўқиттириб қўйинг! Чунки бу ОМОНАТ!
Ҳурмат билан Админ!
👉 @AbuYusuf_Official ™
Хою-хавас ва шаҳватлар туфайли Қуръондан узоқлашиб кетдик, Аллоҳим,Мени шаҳватлардан йироқ килиб , куръонни маҳбуб айла!
👉 @AbuYusuf_official
Ҳурматли #Хатм_Қуръон дан жузъ олган биродарлар!
Олган жузълар сизларга кейинги якшанбагача омонат бўлди, ўқиб бизга хабар бериб қўйинг! Ўқий олмасангиз бирорта одамга бериб ўқитиб қўйинг,Хатм нуқсонли бўлиб қолишига сабабчи бўлиб қолманг! Аллоҳ таъоло қилинган барча Хатмларни қабул қилсин! Хатм олган барча биродарларимиздан Аллоҳ рози бўлсин! Илтимос нечинчи хатмдан нечинчи жузни ўқиб бўлганиздан кейин ботга ўқиб бўлдим деб ёзиб қўйинг
Бугун умумий (1) хатм, 30 пора тақсимланди!
👉 @AbuYusuf_official ™
👉 @xatmquron2020_bot
Ҳурматли каналимиз обуначилари! Хар якшанба куни Хатми Қуръон бўлиб ўтади.
Хатми Қуръон қоидаси билан таништириб қўймоқчимиз 👇
🔸 Қуръонни ҳамма қисмини ўқишни билишингиз шарт! Чунки Хатм ўқиш билан бўлади!
🔸 Каналдан қолган бир ёки икки пора(жузъ)ларни танлаб Админга ўша пора рақамини ёзиб қўясиз,Админ (СИЗГА) деган стикер жўнатади ва ўша тақсим сизга ўқишга омонат бўлади!
🔸Хатм муддати БИР ҲАФТА!
Яъни кейинги Якшанбагача!
🔹Бу иш ҳудди Рамазонда таровеҳга ўтаётган Қориларга ўхшайди,ҳар бир Қори ўзига тегишли бўлган ерни ўқиб кетаверади,тартиб шарт қилинмайди,сабаби Қуръон ҳозирги биз кўриб турган тартибда нозил бўлмаган!
🔹Шу билан ҳар ким ўзи олган порасини нечанчи тақсимдан эканлигига ният қилади! Масалан: (Биринчи тақсимдан 1-2 пораларни олдим) деб ният қилиб,ўқиб бўлгандан сўнг дуо қилиб қўяди! Ин шаа Аллоҳ ўша тақсимга шерик бўлади,ўша тақсимда тўлиқ хатм қилган савобига эришади! Умидимиз шу!
🔹Ўқиб бўлгандан сўнг Админга (Мен ўқиб бўлдим) деб ёзиб қўйинг! Ўқий олмасангиз,ўзингиз Қори топиб ўқиттириб қўйинг! Чунки бу ОМОНАТ!
Ҳурмат билан Админ!
👉 @AbuYusuf_Official ™
#Ҳадис
“Киши Динига қараб синовга дуч келади. Агар динига енгил елпи қараса шунга кўра синов келади. Агар динида мустаҳкам бўлса, шунга кўра синов келади”
👉🏻 @AbuYusuf_official
Билингки болани фитрати соф бўлади, унга бу мумкинмас, Аллоҳ манъ қилди, буни қилсанг Аллоҳ ёмон кўради, Аллоҳни дўстини дўст, Аллоҳни душманини душман тут, деб ўргатиб қўйсангиз бутун умр бу илмни эсдан чиқармай амал қилиб ўтади…
Бу видеони уялмай яҳуд болларини истеъмол қилаётган танишизга жўнатиб қўйинг 👉🏻
@AbuYusuf_official
Луқмон сураси 33. Эй одамлар! Роббингизга тақво қилинг ва ота боласига фойда бера олмайдиган, бола отасига бирор нарсада фойда бергувчи бўлмайдиган кундан қўрқинг. Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бас, ҳаёти дунё сизни ғурурга кетказмасин. Ўта ғурурга кетказгувчи сизни Аллоҳ ила ғурурга кетказмасин. (Бу кун қиёмат кунидир. У кунда инсонлар орасидаги боғланишлар, алоқалар кесилади. Ҳар ким ўзи учун жавоб беради. Бировнинг бировга фойдаси тегмайди. Ҳатто, ота болага, бола отага фойда бера олмай қолади. У кунда бирдан-бир фойда берадиган нарса иймон ва яхши амал бўлади. Ана ўшандай кундан қўрқиш барча одамларнинг одамийлик бурчидир. Қиёмат кунидан қўрққан одамгина барча ёмонликлардан қайтади. Аксинча, қиёмат кунидан қўрқмайдиган одам ҳеч қандай ёмонликдан қайтмайди.)
Читать полностью…Писта чақишни қушларга ўргатган Аллоҳ ҳар қандай нуқсонлардан покдир!
@AbuYusuf_official
ДУО
Аллоҳим, биз Сендан -
Динда собитликни,
Мусибатда сабрни,
Кенгликда шукрни,
Илмларга зиёдаликни,
Золимларга кифояликни,
Умримизда баракани,
Жасадимизда соғликни,
Ризқимизда кенгликни,
Ўлимдан олдин тавбани,
Ўлим пайтда шаҳодатни,
Ўлимдан сўнг мағфиратни,
Қиёматда ҳисоб-китобни енгиллигини,
Азобингдан омонликни,
Жаннатда Расулингга ҳамроҳ бўлишни,
Сенинг юзинга боқишликни сўраймиз.
Омин.