Abdulhamidxon yahudiylarga daf’ bo’l degandan keyin Rotchild saudlarni sotib oldi va ular orqalik Usmoniy oxirgi xalifasini yiqitishdi va Quddus qo’ldan ketdi…
Saudlar xoinlik qildi!
Abdulhamid sodiq qoldi!
@AbuYusuf_official
###Бизга ҳаво ҳам ҳаром! 😭😭😭
«Ҳаммага ҳалол, мусулмонга ҳаром»
Аҳмад деган киши Бурсада чашма қурдирди ва “«Ҳаммага ҳалол, мусулмонга ҳаром», деб ëздириб қўйди.
Аҳмадни тутиб, қозининг ëнига олиб келишди.
– Нега фитна чиқараяпсан? Аҳолиси мусулмон бўлган давлатда сен савоб учун чашма қурдирибсан, лекин чашмадан сув ичишни мусулмонларга таъқиқлаб қўйибсан. Эсинг жойидами? Нега бундай қилдинг? Қатлинг вожибдир, – деди қози.
– Сабабини фақатгина Султонимга айтаман, – деди Аҳмад.
Воқеа Султонга етиб борибди. Аҳмадни саройга келтиришди. Султоннинг жаҳли чиқди, аммо Аҳмад қилган ишнинг сабабини билгиси келди.
– Бу нимаси, чашма қурдирасан, ҳам «Ҳаммага ҳалол, мусулмонга ҳаром», деб ëздирасан?
– Далилим бор, аммо исбот талаб қилади, – деди Аҳмад.
– Агар сен айтаëтган далил қувватли бўлмаса-чи?
– Агар ундай бўлса, бошимни олишсин!
– Хўш?
– Султоним, яҳудийларнинг исталган бир ибодатхонасидан дуч келган раввинни ҳеч қандай тушунтиришларсиз олиб келишсин! Бир ҳафта қамоқда сақланг. Нималар бўлишини кўринг!
Аҳмаднинг айтганини қилишди. Камчилик бўлган яҳудийлар бирлашиб, «Нима бўлаяпти? Бу қандай зулм? Раввин учун биз кафилмиз. Нима қилиш керак бўлса, айтинглар, қиламиз. Унинг айби йўқ. Керак бўлса, пул тўлаймиз», деб чиқишди. Ҳатто қўшни давлатлардан элчилар келди, мактуб устига мактуб.
Бир ҳафтадан кейин Аҳмад:
– Султоним, энди раввинни қўйиб юбораверинг, - деди.
Раввин қўйиб юборишди, яҳудийлар хурсанд. Султонга ҳар қаердан ташаккурномалар, совғалар.
– Айни шу ишни ҳар қандай черковдан битта роҳибни олиб келиб қилинг! – деди Аҳмад.
Бир роҳибни ушлаб келишди. Роҳиб билан ҳам шундай ҳолат: талаблар, норозиликлар, бу нима зулм, дейишлар.
Бир ҳафтадан кейин роҳиб қўйиб юборилди. Хурсандчилик, султонга ташаккурнома ва совғалар.
– Султоним, пойтахт аҳли энг яхши кўрадиган олимни минбардан олиб келишсин, – деди Аҳмад.
Аҳмаднинг айтганини қилишди. Энг катта марказий масжиднинг имомини айни Жума хутбасининг ўртасида олиб кетишди. Бирор киши чиқиб, «Нима бўлаяпти? Нима қилаяпсизлар? Ҳеч бўлмаса, хутбани тугатгунча кутиб турсангизлар бўлмайдими?» деган гапни айтмади.
Орадан бир ҳафта ўтди. Имом қаерда, аҳволи нима бўлди, деб ҳеч ким келмади. Ҳамма хурсанд. Бунинг устига одамлар орасида қўлга олинган имом ҳақида миш-мишлар тарқаб кетди:
– Биз унинг аслида кимлигини билмасдан, имом деб юрган эканмиз.
– Ким билсин, қандай гуноҳ қилди экан, бу имом?
– Э, воҳ, шунча пайт билмасдан, орқасида намоз ўқиб юрган эканмиз.
Бўлиб ўтган воқеалардан Султон ҳам хабардор. У Аҳмаддан сўради:
– Хўш, нима қиламиз энди?
– Имомни қўйиб юборамиз ва ундан узр сўраймиз.
– Тўғри айтасан, – деди султон.
Имом қўйиб юборилди. Аҳмад Султонга қараб деди:
– Эй, Султоним, ўзингиз айтинг, бундай мусулмонларга сув ҳалол бўладими?
Султон аччиқ табассум қилиб, деди:
– Буларга нафақат сен қурдирган чашманинг суви, ҳатто, ҳаво ҳам ҳаром!
БИЗГА ҲАВО ҲАМ ҲАРОМ!
Юсуф каби гўзалсан, Дунё сенга Юсуфни ака-укалари хиёнат қилгани каби сенга хиёнат қилди, аммо сабр қил, Аллоҳ Юсуфни қудуқдан чиқариб азиз қилгани каби сени ҳам албаттa азиз қилади ☝🏻
@AbuYusuf_official
Аллоҳ золимга куч бериши уни унутиб қўйганидан эмас, уни баттар зулмини зиёда қилиши ва ўша зулми билан қаттиқ азоб билан ушлаши учундир! Аллоҳнинг кўп ҳикматларини биз тушунмаймиз! Золимлар албатта жавоб беради, бу дунёда ҳам хор бўлиб ўтади, қабрда ва қиёматда аламли азоблар кутиб турибди!
Аллоҳим золимларга ўзинг хохолаган нарса билан кифоя қилгин, улар устида Қудратинг ажойиботини кўрсатгин 🤲🏻
@AbuYusuf_official
#улар_шундай_эдилар
#улашинг
Уммул мўминин Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳаёси
Имом Аҳмад "Муснад"ларида ривоят қилган ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳо дедилар:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва отам (Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу) дафн қилинган уйимга кириб: "Бу (қабр эгаси) - эрим, буниси эса отам", дердим-да, бемалол ҳижобимни ечиб қўяверардим. Умар (розияллоҳу анҳу) уларнинг ёнига дафн қилингач, Аллоҳга қасамки, қачон у уйга кирсам, Умардан ҳаё қилиб, ҳижобимга ўраниб олардим".
Субҳаналлоҳ, ўликлардан ҳаё қиляптилар-а!
Афсуски, баъзи аёллар (ўликлар уёқда турсин), тириклардан ҳаё қилишмайди!
Каналга обуна бўлинг
🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬
👉👉 @AbuYusuf_official👈👈
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
“Мен сен билан яккама-якка, алоҳида гаплашмоқчиман...”
Мана шу жумлани эшитган (анча-мунча) кишида нафас олиши тўхтаб қолгандай қийинлашиб, ҳаёлидан юзлаб саволлар айланиб қолади. (“Нима гапи бор экан, бирон айбимни очармикан, четга олиб нима демоқчи, каби...”)
Энди Роббингизни: “Уларнинг барчаси қиёмат кунида ёлғиз ҳолда у зотнинг ҳузурига келгувчидир”, деган сўзига нима дейсиз?!
(Марям сураси, 95 оят)
Масжидул Ақсода барча Пайғамбарларга имом бўлиш шарафига Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом эга бўлганлар
@AbuYusuf_official
Ассалому Алайкум! Азиз обуначилар "ҚУРЪОН ЁД ОЛАМИЗ" лойиҳасида шундай савол бериб борилади. Ёд олишга ваъда берган обуначиларимиз кейинги саволгача ИншаАллоҳ ёдлаб олишади деган умиддамиз
Қуръон ёдлашнинг олтин қоидаларидан хабардормисиз?
Ҳар бир мусулмон киши Каломуллоҳни ёдлаш ва унга амал қилишга интилади. Ҳадисларда Қуръонни ёд олган кишига кўп мукофотлар ваъда қилинган.
Жумладан: ҳазрат Усмондан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ҳам ўргатганларингиздир”
(📙Имом Бухорий ривояти).
Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Қуръонни ўқинглар, чунки у қиёмат куни ўқувчиларига шафоатчи бўлади” деганлар
(📙Имом Муслим ривояти).
Қуйида Қуръонни осон ва пухта ёдлашнинг айрим қоидаларини баён қиламиз:
Қуръонни ёдлашда Аллоҳга таваккал қилиш, яъни у Зотнинг розилигини истаб, бу йўлда ғайратли бўлиш.
Ҳар куни Қуръоннинг бир қисмини тиловат қилишга одатланиш. Чунки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Амалнинг яхшиси оз бўлса ҳам, давомлисидир” деганлар
(📙Mуттафақун алайҳ).
📚 Битта мусҳафдан ёдлаш ва такрор қилиш. Шунда ҳар бир саҳифадаги оятларнинг жойлашиши қори зеҳнига ўрнашиб, хотирасига келаверади.
🖇 Ёдланган оятларни устознинг текширувидан ўтказиш. Чунки Қуръонни ўзича ўқиб, ёдлаб, такрорлаган киши хатосини билмайди. Устоздан ўтказган кишининг эса хатолари тузатилади ва ёдлаганлари мустаҳкамланади.
📖 Кечалар Қуръонга қараб тиловат қилиш. Кечаси фикр кўп чалғимайди, ихлос билан тиловат қилиш ҳам оятларнинг қалбдан мустаҳкам жой олишига сабаб бўлади.
✏️Ёд олишга қийналган ёки хато ўқилган оятларнинг тагига қалам билан чизиб қўйиш. Хатолар тўғриланганидан кейин чизиқ ўчириб ташланади. Шунинг учун ҳам қорининг алоҳида Қуръони бўлиши керак.
🔗 Оятларнинг маъноларини билиш ҳам тез ва пухта ёдлаш сабабларидандир.
🗂 Араб тили наҳв қоидаларини билиш қориларни кўп хатолардан сақлайди. Натижада, талаба оятларга ҳаракатларни тўғри қўйиб, эркин ва равон ўқийдиган бўлади.
☝️ Қуръон оятларини тафаккур қилиш ўхшаш оятларни бир-бирига чалкаштириб юборишдан сақлайди.
🌤 Саҳар пайти, шом билан хуфтон намозлари оралиғи ҳамда зеҳн дунёвий нарсалар билан машғул бўлмайдиган бошқа вақтлар Қуръонни ёд олиш ва такрорлаш учун қулай, фазилатли ҳисобланади.
55-дарс /channel/AbuYusuf_official/34417
Ислом умматининг ғалабаси унинг дунёвий
қувватига эмас, диндаги ҳайбатига боғлиқ.
Агар уммат динини тарк қилса, ишлари орқага кетади. Унда на диний ҳайбат ва на дунёвий қувват бўлади.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Дарҳақиқат, Аллоҳ, таъоло душманларингиз
қалбидан сизларга нисбатан қўрқувни олиб
қўяди», дедилар.
Шайх Абдулазиз Тарифий
Тарихий ҳақиқат
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
كُلُّ الطَّعَامِ كَانَ حِلاًّ لِّبَنِي إِسْرَائِيلَ إِلاَّ مَا حَرَّمَ إِسْرَائِيلُ عَلَى نَفْسِهِ مِن قَبْلِ أَن تُنَزَّلَ التَّوْرَاةُ قُلْ فَأْتُواْ بِالتَّوْرَاةِ فَاتْلُوهَا إِن كُنتُمْ صَادِقِينَ
Таврот нозил қилинишидан олдин Исроил ўзига ҳаром қилгандан бошқа ҳамма таом Бану Исроилга ҳалол эди. «Агар ростгўйлардан бўлсангиз, Тавротни келтириб, ўқинглар», – деб айт!
(Оли Имрон сураси, 93-оят).
Маълумки, яҳудийлар Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбарликларига таъна тошини отишга доимо ҳозиру нозир бўлганлар. Ҳамиша мусулмонлар орасида фитна қўзғаб, уларнинг қалбларида шак-шубҳа уйғотиш учун зиғирча ҳам имкониятдан фойдаланар эдилар. Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаломнинг Тавротни тасдиқловчи эканликларини баён қилган оятларини нозил қилганидан кейин яҳудийлар: «Қуръон Тавротни тасдиқловчи бўлса, нима учун Таврот Бану Исроилга ҳаром қилган таомларни ҳалол демоқда?» деган гап тарқатишди ва бунга мисол қилиб, туянинг гўшти ва сутини келтиришди. Бану Исроилга ҳаром қилинган яна бошқа нарсаларни ҳам Аллоҳ мусулмонларга ҳалол қилган эди. Қуръони Карим уларни тарихий ҳақиқат билан юзма-юз қўйиб:
«Таврот нозил қилинишидан олдин Исроил ўзига ҳаром қилгандан бошқа ҳамма таом Бану Исроилга ҳалол эди», – демоқда.
Исроил Яъқуб алайҳиссаломдирлар. Ривоятларда келишича, Яъқуб алайҳиссалом оғир касал бўлиб ётганларида, агар Аллоҳ шифо берса, энг яхши кўрган таомларини – туянинг гўшти ва сутини емасликни назр қилган эканлар. Аллоҳ бу назрни қабул қилди. Шунингдек, Аллоҳ таоло Бану Исроилдан содир бўлган гуноҳлар туфайли уларга иқоб суратида баъзи ҳайвонларни ҳамда мол билан қўйнинг чарвисини ҳам ҳаром қилган эди. Ҳолбуки, булар Таврот тушишидан олдин Бану Исроилга ҳалол эди.
Қуръони Карим ушбу ҳақиқатни уларнинг эсига солмоқда. Шу билан бирга, Набий алайҳиссаломга уларга қарата:
«Агар ростгўйлардан бўлсангиз, Тавротни келтириб, ўқинглар», – деб айт!» – деб йўл кўрсатмоқда. Агар улар Тавротни келтириб, ўқисалар, ўша таомлар фақат ўзларига ҳаром қилингани, бошқаларга ҳаром эмаслиги аён бўлади.
«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди
Кўп Қуръон ўқиганнинг ҳисоби осонлашади
Кечаси бедор бўлиб намоз ўқишнинг, Қуръон тиловат қилишнинг гашти бўлакча, фазилати улуғ. Одамлар айни ширин уйқудалик пайтида ибодат қилган инсон юксак мақомга эришади. Тунда ибодатда қоим бўлиб, Каломуллоҳни ўқийдиган бандалар ҳақида Қуръонда шундай дейилган: «Аҳли Китоб орасида сажда қилган ҳолларида тунлари Аллоҳнинг оятларини тиловат қиладиган тўғри (йўлдаги) жамоат ҳам бор. (Ўша зотлар) Аллоҳга, охират кунига имон келтирадилар, яхши амалга буюриб, исён-гуноҳдан қайтарадилар, яхшиликлар қилишга шошиладилар. Ана ўшалар солиҳ бандалардир»
(Оли Имрон 113-114-оятлар).
Ибн Касир оят тафсирида шундай деган: «Улар тунни ибодат билан ўтказадилар, таҳажжуд намозини ўқийдилар, Қуръон тиловат қиладилар».
Ибн Бурайда отасидан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Қуръон қиёмат куни силласи қуриган киши суратида келиб: «Сени тунлари бедор қилган, кундузлари чанқатган менман», дейди».
- Қуръон охират куни соҳибига унинг дунёдаги ҳорғин суратида кўринади. Қори тунлари ширин уйқусидан кечиб Қуръон ўқийди, Аллоҳ йўлида чарчайди. Банда дунёда Аллоҳ йўлида хизмат қилган, Қуръон ўқиган бўлса, Қуръон охиратда банданинг юқори мартабаларга кўтарилишига ҳисса қўшади.
Ривоят қилинишича, қиёмат куни банда қабрдан чиққанидан Қуръон уни ҳолдан тойган киши қиёфасида кутиб олиб:
- Мени танидингми? - дейди.
Банда айтади:
- Сени танимайман.
- Мени танимайсанми?
- Ҳа.
- Сени иссиқ кунларда чанқатган, тунлари бедор қилган дўстинг Қуръонман. Ҳар бир савдогар тижорати орқасидан фойда кўради. Сен ҳам бугун тижоратинг ортидан манфаат оласан.
Шунда қорининг ўнг қўлига мулк, чап қўлига мангулик берилади. Бошига виқор тожи кийдирилади. Қуръон ўқиган инсоннинг ота-онасига иккита либос кийдирилади. Унга дунё аҳли тенг келолмайди. Шу пайт (иккиси):
- Бу либос бизга нима учун кийдирилди?! - деб (ажабланиб) сўрашади.
- Фарзандингиз Қуръон ўргангани учун, - дейилади.
Кейин (Қуръон соҳибига):
- Ўқи, жаннат поғонаси ва хоналари томон кўтарил, - дейилади.
У - тез ўқиса ҳам, секин ўқиса ҳам - юқорилаб бораверади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: «Ким тунда «Бақара» сурасини ўқиса, кўп ва хўп қилибди».
Иброҳим Нахаий: «Кечаси озроқ бўлса ҳам Қуръон тиловат қилинглар!» деб тайинларди.
Авзоий: «Ким тунлари бедор бўлиб, кўп Қуръон ўқиса, қиёмат куни ҳисоб бериши осон кечади», деган.
«Қуръон — қалблар шифоси» китоби асосида
Қуръон тиловатининг беш самараси
Қуръони Каримни ўқиганимизда у хоҳ бир оят, хоҳ бир бет, хоҳ бир пора, хоҳ бутун Қуръонни ўқиб хатм қилиш бўлсин, фаришталар бизни бешта ютуққа эришишимизни ҳисоблаб эшитишади. Қуръони Каримни ўқишимизнинг бешта самараси бор:
1. Қуръони Каримни тиловат қилиб савобга эришамиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу хақда: «Ким Аллоҳнинг Китобидан бир ҳарф ўқиса, унга бунинг учун бир савоб бўлади. Ҳар бир савоб эса ўн баравари(га кўпайтирилади). «Алиф. Лаам. Мийм – бир ҳарф» демайман. Балки «Алиф» бир ҳарф, «Лаам» бир ҳарф, «Мийм» бир ҳарфдир», дедилар».
Имом Термизий ривоят қилган.
Агар биз آلم десак 30 та савобга эришган бўламиз. Қуръонни охиригача ўқиганимиздаги эришган савобимиз эса қанча бўлишини бир тасаввур қилинг-а. Қиёмат куни Аллоҳ таоло амалларимизни амал тарозисида тортганида, жаннатга кириш учун битта савобга эҳтиёжимиз бўлганида «Алиф, Лаам, Мийм» учун ўттизта савоб олибман, кошки Қуръонни охиригача ўқиганимда эди, кошки ҳар куни, ҳар қадамимда Қуръон ўқиганимда эди деб пушаймон бўлишимиз аниқ.
2. Қуръон орқали банда Аллоҳга муножот қилади, У билан мулоқот қилган бўлади. Қуръондан бошқа Аллоҳ билан мулоқот қиладиган тил йўқ. Мўмин Қуръон ўқиганида Аллоҳнинг каломини эшитади, Унинг сўзлари деб ўқийди ёки мен У Зот билан муножот қиляпман, У эшитяпди деб мулоқот қурган бўлади. Иккисида ҳам ажр-савоб қозонади.
3. Қуръон шифо манбаидир. Дунё шаҳватларини енгиш учун Қуръон ўқиш, Қуръон ила Аллоҳни эслаш керак. Қалбимизга шайтоннинг солган ва соладиган васвасаларидан қутулиш учун Қуръон ўқишимиз керак. Баданимиздаги хасталикларнинг тузалиб кетиши учун ва у хасталиклар бизни еб-битирмаслиги учун Қуръон ўқишимиз лозим.
4. Қуръони Карим илм манбаидир. Қуръон бизга илм беради. Биз араб тилини билмасак ҳам бизга Аллоҳни эслатади, жаннатни эслатади, жаҳаннамдан қутилишимиз кераклигини эслатади. Чунки тиловат асносида «Аллоҳ», «жаннат», «жаҳаннам» каби араб тилини билмайдиган мусулмон одам ҳам англаб етадиган сўзлар такрор-такрор учрайди.
5. Қуръон амал китобидир, бизга нималар қилишимиз кераклигини ўргатади. Бу юқоридаги тўртта ютуқларнинг бирикмасидир: савоб, Аллоҳ билан мулоқот, шифо топиш ва илм ўрганиш. Мўмин бу тўрт нарсани ўзида жамлаганидан кейин амал қилишни бошлайди. Шунда Қуръони Карим биз учун Аллоҳ нозил қилган «Раҳмат» китобига айланади.
Қуръон олийдир, олийлигининг чеки йўқдир. Айниқса, фаришталар гувоҳ бўладиган саҳар вақтида Қуръон ўқишнинг савоби буюкдир. Қуръон чиройли овозда, тажвид билан ва юқоридаги ютуқларни кўзлаб ўқилса жуда гўзал бўлади. Агар бу кечадан бошлаб саҳар вақтида Қуръон ўқишни бошласак, илк бошда мудроқ босиб қийналиб ўқишимиз мумкин, лекин бу иш икки ой давом этса, албатта юксак мақомларга эришамиз. Кунига бир оят, уч оят, ярим бет, кейин бир бет ўқиш билан бошласак, ойлар ўтиб бир пора, уч пора ва ундан ҳам кўп ўқийдиган юксак даражага етишамиз инша Аллоҳ.
Нуриддин Йилдиз
Manba: BayyinaUZ
Маймун ибн Меҳрон садақа қилсам мулким кўпайганини кўраман дердилар. Кунларнинг бирида у кишининг дўсти ҳам садақа улашди. Кейин: “Мен эса мол-мулкимни озайганини кўрмоқдаман”, деди. Шунда ибн Меҳрон: “Мен Роббим билан бўладиган алоқада ўта ишонч билан тураман, сен эса тажриба тарзида амалга оширасан”, деб жавоб бердилар. Яъни, “қани садақа қилсам кўпаядими ёки йўқми, шуни текширмоқчи бўлгансан” деган маънода.
Читать полностью…"Ваъда қилинган нарсани кўрадиган кунда улар дунёда атиги бир соат яшаган эканмиз дейди."
(Аҳқоф сураси, 35-оят).
Эртага мўминлар: “Кечирган бало ва мусибатлар замони нақадар қисқа бўлганди”, деб ҳайқирадилар. Гуноҳкорлар: “Баҳраманд бўлганимиз дунё матоҳлари, лаззатлари намунча қисқа бўлдия”, деб жар соладилар.
Абадий шодлик ва абадий қайғу?!
Роббим! Бизни Ўзинг афв қилган, рози бўлган, гуноҳларини кечирган, дўзахдан ҳалос этиб, жаннатни битганларинг қаторида қилгин!
Абу Бакр Миский раҳимаҳуллоҳ кўчаларда газлама сотиб кун кечарар эди. Кунлардан бир куни бир аёл у кишини газламани кўришни баҳона қилиб, уйига чақирди. Сотувчи уйга кириши биланоқ аёл эшикни беркитиб олди-да, ундан фаҳш ишни талаб қила бошлади. Агар талабига кўнмаса, шарманда қилишини айтди. Сотувчи киши аёлга насиҳат қилди, Аллоҳ таолони, охират азобини эслатди, бироқ аёл у одамнинг гапларига эътибор бермай, талабида қаттиқ туриб олди.
Шунда сотувчи ҳожатхонага кирмоқчи эканини айтди. Кириш олдидан «Ё Аллоҳ, ҳалолинг ила менга ҳаромингдан кифоя қил, нима билан истасанг, қандай истасанг, Ўзинг биласан» деб дуо қилди.
Халога кирганда ғоити, яъни нажосатига қаради. Қўлига ундан олиб, либосига, баданига сура бошлади. Сўнг ташқарига чиқди. Аёл у кишини кўриб қўрқиб кетди, уни мажнун деб ўйлаб ундан узоқлашди. Сотувчини уйидан қувди. Сотувчи нарсаларини олиб, тезда уйига жўнади. Кўчада болалар у кишига қичқириб, масхара қилиб, уйига етиб олгунча ортидан югурдилар.
Сотувчи уйига етиб келиб йиғлаб ғусл қилди. Сўнг тўшагига кириб ётди ва туш кўрди. Тушида бир нидо қилувчи, унга: «Сен қилган ишингни бизнинг розилигимиз учун қилдингми? Энди сен то бизга йўлиққунингча, биз сени рози қиламиз», деган овозни эшитди. Уйқусидан уйғониб, кўрган туши учун Аллоҳга ҳамд айтди. Шу пайт хонада жуда ёқимли ҳид тарала бошлади. У бу ифорнинг манбаси нима эканлигини била олмади. Нарсаларини олиб яна савдо қилиш учун ташқарига чиқиб кетди. Кимнинг олдига борса, ёнидан ўтса, ўша ёқимли ифор тинмай келиб турар эди. Охири бу ёқимли ҳид тушининг таъбири эканлигини англаб етди. Аллоҳ таоло унинг тушини рўёбга чиқарган эди. Қаерга борса ҳам ўша муаттар ёқимли ҳид ундан таралиб турарди. Уни одамлар то Аллоҳ таолонинг иродаси билан вафот этгунига қадар, «Миский» лақаби билан чақирдилар. Мискнинг ифори унинг жасадини ювилаётган пайтда ҳам таралиб турди.
Аллоҳ таолодан қўрқиб, охиратда Унинг ҳузурида туришни ўйлаб, бу дунёнинг вақтинчалик лаззатига учмаган банда ана шундай мукофотга эришди. Аллоҳ таоло зинодан кўра нажосатни устун кўрган бу бандасига танасидан бир умр хушбўй ҳид таратиш неъматини ато қилди. Зинодан сақаланганлик учун бу дунёдаги мукофот шунчалик бўлса, охиратдагиси қандай экан-а...
Аллоҳ таоло барчамизни фаҳшнинг ҳар қадай кўринишларидан асраб, ҳаёли, иффатли бандалардан қилсин
Манба: Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳнинг «Маваъиз ва мажалис» китоблари
Нозимжон Ҳошимжон
Минг динор қарз берсанг...
Биродарингга минг динор қарз берсанг ва қийматни уч ойдан сўнг қайтаришига келишсанглар, сен ўша кундан бошлаб то муддат якунига қадар кунига 1000 динор маблағни садақа қилаётгандек бўласан.
Уч ой ўтса ва биродаринг сендан яна бир ой муҳлат бергин деса, ўша кечиктирилган муҳлатда сен кунига 2000 динордан садақа қилаётгандек бўласан. Бу эса маблағ қанчалик катта бўлса шу тарзда савобинг миқдори юқорилашда давом этаверади.